Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 10 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (10-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Озодлик ва етуклик

Тим эндигина коллеждаги ўқишига тайёрланаётган вақтида, анча мустақил ва мақсадига интилувчан йигит каби таассурот қолдирарди. У доимо тоза ва озода юрарди, атрофдагилар билан хушмуомала эди. У яхшироқ университетга қабул қилиниш учун мактабда етарли даражада яхши ўқиди.

Шунинг учун ҳам августда ўқишга кетган ўспирин билан биринчи семестрдан кейин Рождество байрамида уйига қайтиб келган йигит ўртасидаги кескин фарқ атрофдагиларни хижолат қиларди. Унинг қачонлардир калта қилиб кесилган сочлари узун, ифлос ва ҳурпайган эди. У ўн қилограммга семирганди. Унинг эгнида кир-чир, қўланса футболка ва жинси шими бор бўлиб, униси ҳам, буниси ҳам илма тешик бўлиб кетганди. Унинг оёғидаги теннис ўйнаганда киядиган туфлиси батамом йиртилиб кетганди ва унинг оёғидан чиқаётган сассиқ ҳид ўзидан олдин хонага кириб келган эди. Тимнинг онаси ўғли ўзи билан олиб келган катта хўжалик сумкасини кўриб, даҳшатга тушди. Сумка ифлос кийим, сочиқ, чойшаб ва жилдларга тўла эди. Бу нарсалар Тим ўтган ёзда уйдан кетгандан бери ювилмаганга ўхшарди. Ўз навбатида Тимнинг отаси қандай қилиб ўрта мактабда доимо “А” ва “Б” оладиган ўғли коллежда “С” ва “Д” га тушиб қолганига ва фақат семестр имтихонлари олдидан курсдаги ўқишини ташлагани учунгина “Ф” олмаганидан ҳайрон эди.

Тимга нима бўлди? Ёки университетдаги ўқишнинг бошланишидан айнан шундай натижаларни кутиш керакми? Агар бу шундай бўлса, сиз ҳеч қачон фарзандларингизни у ерга юбормайсиз, тўғрими? Лекин шошилинч хулоса чиқаришдан олдин, келинг, вазиятни яхшилаб ўрганиб чиқайлик. Хусусан, биз Тим университетга кетишидан илгари қандай бўлиб туюлганига эътиборимизни қаратайлик.

Мен айтиб ўтганимдай, Тим ўн саккиз ёшли анча мустақил йигитдай таассурот қолдирарди. Аммо яқинроқдан эътибор берилганда, буларнинг бари ясама бўлиб чиқди. У ҳақиқатдан ҳам ҳамиша тоза, озода бўлиб юрарди. Бироқ бу унинг кийим-бошини ювадиган ва доимо уни тоза кийимларни кийишга мажбур қиладиган онасининг хизмати эди. Бу ўғлининг сочларига эътибор қиладиган отасининг хизмати эди. Унинг хушмуомала қилиқлари эса ойиси ва отасининг доимий жоврашлари ва танбеҳлари натижаси эди. Унинг яхши баҳолари кун тартибига қатъий риоя қилишнинг, ота-онасининг кундалик назоратининг, уй вазифаларини кўрсатиш ҳақидаги талаблар ва “А” ва “Б” баҳолар учун ваъда қилинган пул ва бошқа мукофотларнинг натижаси эди.

Қисқа қилиб айтганда, Тимнинг етуклиги ва характер хусусиятларининг белгиси бўлиб туюлган нарсалар аслида онаси ва отаси томондан ушлаб турилган фасад эди. Ҳақиқатда Тим иродасиз бир йигит эди. Бу университетга кетганда аён бўлди: онаси ва отасидан узоққа кетган заҳотиёқ Тим ўзига қарамай қўйди ва бир нотовонга айланди. Унинг кирларини ювадиган ойисисиз, Тим кир ювмасди. Уни ўқишга мажбур қиладиган отасисиз Тим ўқимасди. Агар ухлаш кераклигини унинг эсига солишмаса, Тим тунги ошхоналарда ўртоқлари билан ўтириб, умуман ухлашга ётмасди ҳам. Натижада ухлаб қолиб, доимо эрталабки машғулотларга бормасди. Рождествода уйга қайтиб келган Тим тўрт ойлик тартибсиз, ҳеч ким томондан бошқарилмаган хомхатала ҳаёт натижаларини намоён қилди.

Унга университет шундай таъсир қилдими? Ҳеч ҳам! Университетда ўқишнинг бошланиши фақат Тимнинг иродасизлигини намоён қилди, холос. Агар “ота-она” исмли суянчиқлар олиб ташланса, бу иродасизлик унда илгари ҳам мавжуд эди. Бошқача сўзлар билан айтганда, эркинлик Тимни ғўр, хом-хатала қилмади, у фақат унда шу пайтгача мавжуд бўлган иродасизликни юзага чиқарди.

Яхшиямки, бу воқеадан Тим эс-ҳушини йиғиб олди. У ойнага қаради ва шундай деди: “Агар мен биқинимга “Goodyear” деб ёзишларини хоҳламасам, мен озгина озишим керак. Агар мен университетдан ҳайдалишни хоҳламасам, дарсларга боришим ва яхши ўқишим керак. Ва мендан молхонанинг ҳиди келишини хоҳламасам, мен ўзимнинг кирларимни ўзим ювишни ўрганишим керак”.

У бир кечада катта бўлиб қолмади. Аммо у етукликка интила бошлади. У югуриш билан шуғулланар эди ва ярим кеча соат иккида овқатланмайдиган бўлди. У ҳеч бўлмаганда баъзи бир эрталабки машғулотларга бора бошлади, ўқишда ҳам сезиларли ютуқларга эришди. У чиндан ҳам кир ювишни ўрганди ва у мода журналларидаги суратларга ўхшамаса-да, унинг устибоши тоза, озода бўлди. Иккинчи семестрдан кейин у уйига озган ҳолда ва ўртача баҳоси “Б” бўлиб ҳамда анчагина эси кириб қайтиб келди. Ниҳоят, “ташаббускор “ инсон бўлиш ниятида, Тим етукликка эриша бошлади. Энди у ҳеч кимга қарам эмас эди, ёки уни катталарга ўхшаб юриш-туришини талаб этувчи, қўлида пряник ёки қамчи ушлаб турадиган ҳеч ким йўқ эди. Тимда тобе бўлмаган, масъулиятли ҳис этадиган жараён ривожлана бошлади.

Мен Тимнинг ҳаёти ҳақида шунча узундан-узоқ бир сабаб билан ҳикоя қилдим: унинг ҳаётида ажойиб тарзда ҳузур-ҳаловатда ўсиш жараёнида одамлар дуч келадиган муаммолар ва масалалар ўртасида ўхшашлик кўриниб туради.

Деярли 2000 йил давомида жамоатга жабр-зулм қилувчи галатианизмга қайтиш ҳавфи таъқиб қилиб келмоқда. Шуни эсдан чиқармангки, галатианизм — бу халос бўлишга имон орқали эришилгандан сўнг, ўзини мукаммаллаштиришга уриниш қонунига қайтишдир. Инсон амалиётида одамларни галатианизмни инкор қилишга ишонтирадиган энг катта муаммо — бу одамларнинг қонун остида бўлиши уларда характер ва етукликнинг хўжакўрсинга кўринишини туғдиради. Аммо Тимнинг мисолидаги каби “ота-она қонуни” остидаги кўриниш — моҳирлик билан ушлаб турилган фасаддир. Павлус буни Колосаликларга мактубнинг 2:23-оятида таъкидлаб ўтган:

Гарчи булар натижасида пайдо бўладиган бебошларча диндорлик, ўзини мўминликка солиш, баданни қийнаш одамларга ҳикматдай туюлса-да, аслида нафсга ўт, нафсониятга доғ туширади.

Бошқача сўзлар билан айтганда, Павлус қонунларга содиқлиқ — одамга ташқи тарафдан яхши кўринишга ёрдам беради, дейди. Лекин бу юракни ўзгартира олмайди ёки ички характерни ярата олмайди. Демак, қонунлар ҳузур-ҳаловатда ҳақиқий ўсишни амалга ошира олмайди. Аслида, улар ҳақиқатда ҳузур-ҳаловатда ўсишга қарши ҳаракат қилади. Чунки Муқаддас Китоб дейди: “Гуноҳнинг қуввати — Илоҳий қонун” (1 Коринфликларга 15:56). Одамлар қонун ҳукмида бўлар эканлар, улар гуноҳ кучи остида бўладилар. Қонун нафақат юракни ўзгартиришга қодир эмас, балки ҳақиқатдан ҳам у бизда гуноҳкорона истакларни туғдиради.

Хўш, нима дейлик? Наҳотки Илоҳий Қонун гуноҳга боис бўлди? — Асло! Аммо агар Қонун воситачи бўлмаса эди, мен гуноҳни билмаган бўлар эдим. Қонун “тамагирлик қилма” деб буюрмаганда эди, мен тамагирликни билмас эдим. Шу тариқа гуноҳ амри орқали баҳона топиб, менинг юрагимда ҳар турли тамагирликни ҳосил қилди. Қонун йўқлигида эса, гуноҳ кучсиздир (Римликларга 7:7, 8).

Бу қонун ёмон бўлганлиги учунми? Асло йўқ! “Бундан кўринадики, Қонун — муқаддасдир, ҳар бир амр муқаддас, одил ва яхшидир” (Римликларга 7:12). Муаммо бизнинг ўзимизда мужассам. Қонун мутлоқ бажарилишни талаб қилади, биз эса уни бажара олмаймиз; шунинг учун қонун бизни айбдор деб эълон қилади:

Энди биз биламизки, Илоҳий Қонун неки буюрган бўлса, Қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида гуноҳкор бўлсин. Зотан Қонун амрларини бажо қилиш билан ҳеч кимса Худо олдида ўзини оқлай олмайди. Аксинча, Илоҳий Қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади (Римликларга 3:19, 20).

Худо бизга қонунни айбдорлигимизни тан олишимиз ва Халоскорга муҳтож эканлигимизни англашимиз, қолаверса, биз Исо Масиҳга имон билан мурожаат қилишимиз учун берди: “Бошқача айтганда, биз имон билан оқланишни кутар эканмиз, Қонун Масиҳга бошловчи мураббийимиз бўлган” (Галатияликларга 3:24). Лекин қачонлардир бизни Масиҳ ҳузурига етаклаб олиб келиб, қонун олдига қўйган мақсадини бажарди: “Лекин имон пайдо бўлгандан сўнг, биз энди Қонуннинг тарбиясида эмасмиз” (Галатияликларга 3:25).

Мана нима учун бошқа матнда Павлус шундай дейди: “Биз биламизки, Илоҳий Қонун ундан тегишлича истифода этувчилар учун фойдалидир” (1 Тимотийга 1:8). Дурадгор уй қурилишида фойдаланадиган ёки қотил кимнингдир бош суягини синдириш учун ишлатадиган болға каби, қонундан ҳам тўғри ёки нотўғри фойдаланиш мумкин. Қонун — бу тўғри фойдаланадиган Худо марҳаматидир, қолаверса, биз ўзимизнинг Исо Масиҳдан тўла тобеликка жуда муҳтожлигимизни кўра олиш ҳақиқатини кўрсатишга хизмат қиладиган ойна кабидир. Бироқ қонун — ундан нотўғри фойдаланилган вақтда — фалокатга элтувчи ҳам бўлиши мумкин. Қонундан ишонч, севги, умид йўқлигида ташқи қонунга мувофиқликни яратиш учун қўлланилганда, нотўғри фойдаланиш бўлади.

Қонун масиҳийлик ҳаётини келтириб чиқаришда бефойдалигининг асосий амалий исботи — Руҳ самарасини, агар уни тезлик билан бизда ва биз орқали яшаётган Масиҳ ҳақидаги таълимотдан олиб ташланса, кузатиш мумкин. Сиз ҳали ўзларининг янги қўлга киритган эркинликларига Тим каби муносабатда бўладиган масиҳийларни учратасиз. У ниҳоят ота-она назоратидан қутулиб чиққанда нима бўлди? У ёввойига айланди. Бундан кейин айблов келади: “Кўраяпсизми, агар одамларни қонун ҳукмида ушлаб турилмаса, нима бўларкан? Улар кетиб қолишади ва иблис сингари ҳаёт кечиришади. Мана эркинлик ҳақидаги таълимот нимага олиб келади!”

Йўқ! Бунга одамларни қонун остида ушлаб туриш масиҳийлик етуклигининг умуман мавжуд эмаслиги олиб келади. Уларни қонун таъсири остидан чиқариш бунгача ҳам мавжуд бўлган ирода йўқлигини ошкор қилади. Худо ҳузур-ҳаловати ҳақидаги таълимот университетга ўқишга борган Тимни ғўр қилгандан ҳам ортиқроқ, одамларни руҳий ноетук қила олмайди.

Бу менга шаҳар ва қишлоқ кучуклари ўртасидаги фарқни эслатади. Сизда уйга ёки орқа ҳовлига қамаб, сақлаган кучугингиз ҳеч бўлганми? Агар эшикда ёки ҳовли деворида бир зумгагина тешик пайдо бўлса, нима юз берар экан? Ит тешикдан ўқдай отилиб чиқади! Унга озодлик ҳақида оғиз очинг ва у қочиб кетади. Эсимда, бир куни итимиз кўча бўйлаб бор кучи билан югурган, мен эса отини айтиб унинг кетидан чопганман. У тўхтадими? Йўқ. Қанчалар ғалати бўлмасин, кучук орқасига ўгирилар, ва худди мени мазах қилаётгандай бўлиб, мендан қочарди. Мен уни қанча кўп таъқиб қилсам, у мендан шунчалик тезроқ ва узоққа қочарди.

Бошқа томондан, сиз қишлоқ итини кўрганмисиз? Шундай манзарани кўз олдингизга келтиринг. Ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Фақат кенг яйлов ва ўрмон. Кучук қаерга хоҳласа, шу ерга югура олади, нимани хоҳласа шуни қила олади. Ит қани ўзи? У сизнинг ёнгинангизда, ҳовли эшигининг ёнида — тинчгина ухлаб ётибди. У ўзи билан бирга ўйнайдиган ёки уни сайрга ёки овга бирга олиб чиқадиган хўжайинини кутиб, ўз уйи олдида ётишдан бахтли.

Одамлар ҳам худди шундай. Улар доимо қулликда бўла олмайдилар. Агар уларга қарши кучли таҳдидлар ишлатилса, ишончли ёлғон ёки яқинларининг босими бўлса, улар қулликда қолишлари мумкин. Аммо агар бундай вазиятда озгина эркинликка олиб чиқувчи тирқиш пайдо бўлиб қолса, улар худди шаҳар итига ўхшаб қочиб кетадилар. Исо Масиҳда қўлга киритилган ва уларни бошқариб турадиган ҳузур-ҳаловат ва ҳақиқатни шахсан тушунмасдан, улар эркинликда фақат ўз таналарига эрк бериш учун имкониятни кўрадилар.

Масиҳийлар кўпинча вазиятни тушуниб етмасдан ва: “Улар аслида нимага қарши турдилар?” деб сўрамасдан, “Худога қарши турганларни” қоралашга шошадилар. Аслида одамлар Худонинг Ўзига эмас, балки уларни қулликда ушлаб турадиган ва қонуннинг бирон бир ҳарфидан озгина бўлса-да чиқмайдиган эътиқодга қарши борадилар. Шаҳар ити кўча бўйлаб югуриб кетаётганда, аслида у ўз хўжайинидан қочиб кетяптими? Йўқ, у тўрт девордан, занжирдан қочиб кетяпти. Ит одатда ўз хўжайинини яхши кўради. У қамалиб яшашни ёмон кўради, холос. Мен жуда кўп марта — ҳаттоки санаб, саноғига етолмайман — “исёнкор масиҳийлар билан” суҳбатлашаётганлигимни сезганман. Мен улардан: “Сиз ўзингиз Унга қарши исён кўтараётган Худо ҳақида сўзлаб беринг”, деб сўраганимда, улар менга ножўя эътиқод ҳақида, уларни итоат қилишга мажбурлайдиган босим ҳақида, инсон томонидан белгиланган меъёрлар ҳақида сўзлаб берадилар. Менинг жавобим одатда уларни хижолат қилиб қўяди: “Яхши! Сиз ана шу нарсаларга қарши исён кўтаришингиз керак! Улар ҳақиқий Худони ифодаламайдилар. Бу — Исо Масиҳ бизга тўлақонли ҳаёт беришга келдим деганда назарда тутган нарса эмас”. Шунда мен қонунга содиқлик хатоси тузатилгандан сўнг, бу “исёнчилар” — энг фаол ва ҳаракатчан имонлилар эканликларини кўраман.

Шуни таъкидлаб ўтиш муҳимки, Худо қонунни бир ёқли қилишдан ташқари, яна устига қўшди. Қонунга асирликдан бўш қолган жойни тўлдирмасдан халос бўлиш, худди шаҳар итини қўтондан озод қилишга ўхшайди. Ит фақат кучи етганчалик тез югуриб қочади, холос. Бизни қонундан халос қилишнинг Худога хос усули — бизда шу бўш қолган жойни Ўз ҳаёти билан тўлдиришидир. Нега қишлоқ ити шунча кенгликлар бўлса-да эшик ёнида ўтиради? Чунки у ўз хўжайинини билади ва яхши кўради. Унинг озодлиги — қулликдан озод бўлиш эмас, балки яхши кўрган одами билан бирга бўлиш эркинлигидир. Худди шундай, мен Исо Масиҳга севгимда ва Уни англашда ўсиб борганим ва борган сайин Унга яқинлашганим сайин, мен ақл бовар қилмайдиган озодликни ҳис қиламан ва қонун ҳақида деярли ўйламайман. Масала мен нима қила олишим ва нимани қила олмаслигим ҳақида эмас. Мен ўз самовий Отамни эркин шахсий ўзаро муносабатларда билишда озодман. Мана нимага мен эътиборимни қаратяпман. Кейин шу ўзаро муносабатлар орқали Худо менинг ақлимни Ўзининг фикрлари билан ўйлашга ўргатади. Мен адашган жойимда, У мен билан биргаликда фикр юритади. У мени қайтадан тўсиқ ичига қамаб қўймайди ва занжирбанд қилмайди.

Римликларга мактубнинг 6:15-оятида Павлус ҳузур-ҳаловат ҳақида ҳикоя қиладиган ҳар қандай муаллим вақти-вақти билан эшитадиган саволни сезади ва бу масалани кўтаради: “Хўш, буёғи энди нима бўлади? Қонун эмас, иноят паноҳида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверайликми?” Бу савол фақат қонунни биладиган ва ўзида Масиҳ ҳаётини ҳис қила олмаган одамнинг ўзига хос ички ҳолатини ифодалайди. Ушбу саволга Павлус жавоб берар экан, қуйидагича фикр юритади:

Гуноҳнинг қули эканингизда, солиҳлик талабларидан озод эдингизлар. Ҳозир ўзингиз уялаётган қилмишлардан ўша вақтда қандай наф бор эди? У қилмишларнинг оқибати ўлимдир (Римликларга 6:20, 21).

Баъзида одамлар Худо севгиси ва ҳузур-ҳаловати номасига жавобан энг ақлсиз ва бемаъни нарсаларни гапирадилар. “Агар сиз одамларга, сизлар тўлиқ кечирилгансиз, деб ўргатсангиз, — дейди кўпчилик, — улар бориб, иблис сингари гуноҳ ишлар қилишади”. Бунга мен шундай жавоб бераман: “Ахир, қачондир қонун одамни гуноҳ қилишдан тўхтатиб қолганми?” Бошқалар сўрашади: “Агар сиз гапираётганингиз тўғри бўлса — Худо бизни нима қилишимиздан қатъий назар қабул қилса, унда нега мен қараб турмасдан гуноҳ қила олмайман?” Бундай аҳмоқона гапга қарши мен шундай жавоб бергим келади: “Агар сиз чиндан ҳам буни тўғри деб билсангиз, унда — олға! Бирпасдан кейин сиз қайтиб келишингиз ва аҳволингиз қандай эканлигини менга айтиб беришингиз мумкин!” Имонлилар берадиган шунга ўхшаш саволлар, Исо Масиҳдаги хаётнинг мўллигидаги одамнинг арзимас ва қашшоқ тажрибасини хатосиз фош қилади. “Биз иноят паноҳида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверайликми?” деган савол, кимдир ресторанда озиқ-овқатлар кўплигидан синаман деб турган пештахталарни кўриб, кўчадаги ахлат бакларидан овқатланишга рухсат сўраганга ўхшайди!

Галатияликларга мактубнинг 4:1–7-оятларида Павлус етукликни қўлга киритишга нисбатан қонун вазифасини намойиш қилишда ўз замонасидаги антик дунёнинг кундалик ҳаётидан олинган манзарадан фойдаланади. Павлус ўша вақтнинг одатдаги оилавий анъаналарига асосланган кузатишлардан бошлайди:

Яна шуни айтайин: меросхўр ҳали ёш бола экан, гарчи у ҳамма нарсанинг хўжайини бўлса ҳам, қулдан ҳеч фарқ қилмайди. У отаси белгилаган фурсатгача васий ва уй-рўзғор бошқарувчи хизматкорга бўйсунади (Галатияликларга 4:1, 2).

Тасаввур қилинг-а, сиз ўша Янги Аҳд давридаги бой римлик фуқаронинг тўрт ёшли кичкина ўғлисиз. Сизнинг отангизнинг кўп ерлари, уй-жойлари, омборхоналари, моллари, отлари ва экин-тикинлари бор. Шунингдек, унинг жуда кўп маҳаллий ва чет элда маблағлари бор. Мол-мулкка бир неча ўнлаб қуллар кўз-қулоқ бўлиб туришади. Аммо нима бўлганда ҳам сиз унинг яккаю ягона фарзандисиз. Оила аъзоларининг, шунингдек, отангизнинг шериклари, дўстлари ва қуллари кўз ўнгида сиз кимсиз? Ҳеч қандай гап-сўзсиз сиз — меросхўрсиз. Отангизнинг бор мол-мулки қачонлардир сизники бўлади. Ва буни ҳамма билади. Аммо бу ерда бир чатоқлик бор: тўрт ёшли болалар оилавий бизнесни бошқара олмайдилар. Улар катталарнинг ҳаётига тайёр эмаслар.

Демак, сизнинг отангиз ўша вақтнинг одатий тартибига риоя қилади ва сизга “васий” ёки “мураббий” сифатида уй хизматкорларидан бирини тайинлайди. Сизнинг болалик пайтингизда бу хизматкор устингиздан тўла ҳукмрондир. У сизнинг хоҳламаган ишингизни мажбуран қилдириши ва хоҳлаган ишингизни қилишингизни таъқиқлаб қўйиши мумкин. У сизнинг нима ейишингизни, қаерга боришингизни назорат қилиб туради ва сизнинг қандай таълим олишингизни кузатиб боради. Аслида бу хизматкор сизнинг ҳаётингиз устидан шундай ҳукмронлик қиладики, сиз ўзингизни қул деб ҳис қиласиз. Мана нима сабабдан биринчи оятда Павлус: “меросхўр ҳали ёш бола экан, гарчи у ҳамма нарсанинг хўжайини бўлса ҳам, қулдан ҳеч фарқ қилмайди”, деб айтади.

Аммо аслида сиз ким эканлигингиз борасида ҳеч қандай савол туғилмайди: сиз доимо отангиз молу мулкининг меросхўри бўлиб қолаверасиз. Қачонлардир шундай кун келадики, бу кунни отангиз белгилаган бўлади ва шу кундан бошлаб сиз энди бола бўлмайсиз, вояга етган киши мақомини оласиз. Шу буюк кунда отангиз дўстларини, қариндош-уруғларини ва ишдаги шерикларини таклиф қилиб жуда катта байрам уюштиради. Буларнинг бари сизни ўғил қилиб олиш байрами бўлади. Бу гап сизнинг қулоқларингизга ғайриоддий эшитилади. Чунки биз ўғил қилиб олишни янги бир оилага қўшилиш деб тушунамиз. Бироқ ўша пайтдаги Рим дунёсида ўғил қилиб олиш кўпроқ вояга етган одам мақомини қабул қилиб олиш ва шу одамни ворис деб эълон қилишни англатарди. Худди “дунёга биринчи бор чиқиш” сингари, бу сизнинг катта одамлар дунёсига биринчи бор киришингиздир. Отангиз сизга биринчи бор катта эркаклар киядиган тога — устки кийимни кийдиради ва: “Қачонлардир ёш бола бўлган менинг ўғлим энди эркак бўлди” деб эълон қилади. Қачонлардир сизнинг устингиздан қуллар ҳукмронлик қилганига ва сизга худди қуллардан биридай муносабатда бўлишганига қарамай, сиз энди уларнинг хўжайинисиз. Сиз энди жамиятга чиқишингиз ва иш бошқаришингиз мумкин. Аслида, энди сиз отангиз билан бирга оила мулкига эгалик қиласиз.

Нима сабабдан Павлус бу мураккаб мисолга мурожаат қилган? Чунки у асрлар давомида Худо ишининг қудратли манзарасини кўрсатиш учун ундан фойдаланишни кўзда тутган. Павлус Исроил халқи ҳақида сўз юритар экан, шундай деб айтмоқчи:

Бизлар ҳам худди бунга ўхшаб, болалик чоғимизда дунёнинг хурофий кучларига қул эдик. Лекин замона охирлаб қолганда, Худо Ўз Ўғлини юборди. У хотиндан туғилиб, Қонунга бўйсуниб юрди, токи бизни Қонунга қул бўлишдан қутқарсин ва ўғилликка қабул қилсин (Галатияликларга 4:3–5).

Бошқача сўзлар билан айтганда, Худо пайғамбарлар орқали берган Исроил халқи бир куни барча ваъдаларни мерос қилиб олади, деган фикрни юз йилларга аниқ қилди. Лекин етуклик вақти ҳали келмади. Шунинг учун Худо Ўз танлаган халқига “васий ва мураббийларни” берган. Уларнинг вазифаларини Мусо қонуни бажарди. Мусо қонуни Исроил билан оиланинг ёш ворисига тайинланган уй хизматкорининг муносабатига ўхшаган муомалада бўлган. Павлус қонунга худди “моддий дунёнинг асосларига” муносабатда бўлгандай, Худо режасининг алифбосини ёки бошланғич мактабини назарда тутиб қарайди.

Кейин Исо Масиҳнинг ўлими ва қайта тирилишидан сўнг Худо Ўз халқини Ўзига ўғил қилиб олиш ва “дунёга биринчи чиқиш” маросимида хўжайин вазифасида чиқади. Бу бизга Худо одамлари ўз етуклик вақтига кирган пайтдаги Эллигинчилар куни номи билан маълум. Ва ҳозир бизнинг “тога”, ёки етуклик белгиси — биз Муқаддас Худо Руҳини олганлигимизнинг исботи бўлиб хизмат қилади:

Энди сизлар Худога ўғил бўлгандан кейин, Худо Ўз Ўғли Исонинг Руҳини юракларингизга юборди. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз. Демак, сен бошқа қул эмассан, балки ўғилсан. Ўғил бўлганинг учун, Худо Исо Масиҳ шарофати билан сени ворис деб ҳам қабул қилган (Галатияликларга 4:6–7).

Масиҳий қонун ҳукмида турмайди дейиш — бу қонунни ҳақорат қилиш ёки уни ёмон дейиш эмасдир. Эски Аҳд даврида яшаган одамлар учун Худо Аҳди одамлари жамиятининг аъзоси бўлиш жуда катта бахт бўлган. Бутун дунё руҳий зулмат, билимсизлик ва бутпарастликка ғарқ бўлган эди. Бироқ ўша дунёда биргина халқ — Исроил — ҳақиқий Худони билган. Уларда Худо Каломи бўлганлиги сабабли улар Худо ҳақидаги, ўзлари ҳақидаги, адолат ва адолатсизлик ҳақидаги, келажак ҳақидаги ҳақиқатни билганлар. Худо уларга қоронғу дунёда нур бўлиш вазифасини юклади. Ҳақиқатда ҳам Эски Аҳд “улуғворлик билан келди” (2 Коринфликларга 3:7).

Бироқ “Ҳаммадан улуғ бўлган нарса ўртага чиққандан сўнг, илгари улуғ деб билинган нарсанинг улуғлиги энди ҳечга чиқади” (2 Коринфликларга 3:10). Ва яна биз қонун ҳукмида эмасмиз дейиш — қонун аҳамиятини пасайтириш дегани эмас; бу келиши керак бўлган яхши бир нарсанинг тасдиқланиши учун хизмат қилади.

Янада аниқроқ қилиб айтсак, Худо қонундан Масиҳ келгунча бўлган асрлар давомида Ўз танланган халқини бошқариш учун фойдаланди. Аммо Эллигинчиларда Руҳ келгандан бошлаб биз бошқа асрда яшаяпмиз. Энди Худо Ўз одамларини қонун билан бошқаришни эмас, балки уларнинг ҳузур-ҳаловатда Муқаддас Руҳ бошқарувида ўсишини хоҳлайди. Мана шу сабабли Галатияликларга мактубнинг 5:18-оятида шундай дейилган: “Агар сиз Руҳ амри остида яшаётган бўлсангиз, унда Қонун амри остида эмассизлар”. “Руҳ амри остида бўлиш” — биз масиҳийлар ўз самовий Отамиз билан тўла севги ва ишонч муносабатларида бўлиш имтиёзига эгамиз, деганидир. Унинг мақсади бизни қонун “қаттиқ қуллиги остида тутиш” эмас, балки бизнинг У билан шахсий муносабатларимиз натижасида ҳузур-ҳаловатда ўсишимиздир.

Ёш ворис ўғил қилиб олиш оммавий маросимидан ўтгандан ва катта одамлар дунёсига киргандан сўнг, у ўзини болалик йилларида бошқарган ўша қулнинг хўжайини бўлишга имкон бериб, нималарни ҳис қилади? Қул унга буйруқлар бериб, унга нима ейишни, қаерга боришни ва нима қилишни айтиб, ҳукмронлик позициясида бўлишни давом эттира оладими? Агар сиз шундай воқеалар кузатилган оиланинг дўсти бўлганингизда, бу жуда ёмон деб ўйлаган бўлардингиз. Қулнинг вояга етган ўғил устидан хўжайинлик қилиши мутлақо ўринсиз бўларди. Ўғилнинг хулқи ташқи томондан яхши кўринса–да, бундай вазият жуда узоқ вақтга уни ғўр қилиб қўярди. У ҳеч қачон катта бўлмасди.

Худди шу нарса масиҳий учун ҳам тўғридир. Худо қонунни Ўз одамларига улар хом пайтларида берди. Аммо ҳозир биз шоҳликда катта ўғиллар даражасига эришганимизда, У бизнинг қонун ҳукмронлигига қайтишимизни сира истамайди. Бу биз ҳеч қачон ҳузур-ҳаловатда ўсмаслигимизга кафолат бўлар эди. Бу исбот талаб қилмайдиган далилдир: масиҳийларни қонун ҳукмронлиги остида узоқ вақт ушлаб туриш — уларни узоқ вақтга руҳий хом қилиб қўяди.

Ота-она ўз боласига нисбатан қандай қарор қабул қилса, биз ҳам худди шундай қарор қабул қилишимиз керак: агар биз уларнинг катта бўлишларини хоҳласак, улар баъзи бир хатоларни қилишларига эркинлик берамиз. Болалари нотўғри қарор қабул қилишидан ёки шахсий муваффақиятсизликларни бошидан кечириши ҳақидаги фикрдан даҳшатга тушадиган ота-оналар, уларни ўз ота-оналик назорати билан эзиб қўядилар. Аслида шу билан улар болалари ҳеч қачон ўз иродасини ривожлантира олмаслигига замин яратадилар.

Мен ўз суҳбатдошларимга кўпинча бир хил савол бераман: “Ҳаёт сизга берган сабоқлардан қай бири сиз учун энг қадрлиси?” Одамлар ўйлаб ўтирмасдан жавоб беришарди: “Биз ўзимизга ўзимиз ғурра орттирганимизда”. Шунда мен сўрайман: “Унда сиз нима сабабдан болаларингиз шахсий муваффақиятсизликлар ва бахтсизликлардан ўтмай туриб, ўзида характерни тарбиялай олади, деб ўйлайсизлар?” Муқаддас Китоб шундай дейди: “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади” (Римликларга 5:3, 4). Биз болаларимизни бу дунёнинг кўп хатарларидан ҳимоя қилишни хоҳлашимиз тушунарли. Аммо биз уларни барча шахсий бахтсизликлардан ҳимоя қила олмаймиз ва ҳимоя қилишга уринмаслигимиз ҳам керак. Агар биз шундай бўлсак, улар катта одамлар сифатида ҳақиқий дунёга киришга мутлақо тайёр бўлмайдилар. Уларда буни ўзлари амалга оширишлари учун на тажриба, на етуклик бўлмайди.

Фақат бахтсизликларни енгиб ўтиш — мана биз қандай улғаямиз! Ҳа, агар сиз Масиҳда бўлган бизнинг эркинлигимизга ўргатсангиз. Бундан нотўғри фойдаланишга уринадиган баъзи хом одамлар бўлади… — бу вақтинчалик. Лекин улар пешоналарига ғурра орттирганларидан кейин, гуноҳ ҳақиқатда қандай аҳмоқлик эканлигини тушунадилар. Шундай бўлса-да, агар биз одамларни биздаги Масиҳ ҳаётига мувофиқ яшашга ўргатсак, унда бундай шахслар қоида эмас, балки истисно бўладилар. Одамлар ҳақиқий ҳаётни қидирадилар, у эса — Исо Масиҳдадир. Қонун остида яшайдиган одамлар худди озодликка кичкина тешик пайдо бўлгани заҳоти қочиб кетадиган ўша “шаҳар” итига ўхшайдилар. Худо ҳузур-ҳаловати остида яшайдиган, ўзида Масиҳ ҳаётини уларда ва улар орқали ҳис қиладиган одамлар “қишлоқ” итига ўхшайдилар. Улар ҳали ҳам турли васвасаларга беришлари мумкин, чунки уларда ҳали ҳам гуноҳ яшайди. Аммо улар қонун остида эмасликлари сабабли, гуноҳ ўз “тақиқланган мева” жозибасини йўқота бошлайди. Улар йиқилган пайтларида Унинг садоқатли севгиси туфайли яна қайта турадилар, Масиҳдаги тобеликка қайтадилар ва ҳузур-ҳаловатда яшашда давом этадилар.

Худо фарзанди — бу нафақат авф этилган гуноҳкор эмаслигини унутманг! Худо Руҳи унда яшаш учун, уни Масиҳда тирик қилиш учун келди. Ва Масиҳ бизнинг онгимизни Ўз ҳақиқати билан янгилаш мажбуриятини олди. Унутманг: У ҳали ҳам содиқдир (ҳатто биз содиқ бўлмаганимизда ҳам). Яқинда радиодастуримизда Жил сўрагани сингари, одамлар кўпинча сўраб туришади: “Биз Худодан узоқлашган вақтимизда–чи, у қандай?”

Мен қуйидагича жавоб қилдим: “Сиз Худодан узоқлашдим деб ўйлашингиз мумкин, лекин Худо ҳеч қачон сизни тарк этмайди. У сизда яшайди. Сиз қандай қилиб сизнинг ичингизда яшайдиган ва сизга шундай дейдигандан воз кеча оласиз: “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман” (Ибронийларга 13:5). Биз алданишимиз ва ўзимизни тушкун руҳда ҳис қилишимиз мумкин. Аммо Унинг севгиси ва муруввати бизни Ўзига тортаверади, У Ўз ваъдасини бажаришни давом эттираверади: “Худо сизларда бошлаган хайрли ишни то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман” (Филиппиликларга 1:6).

Исо ҳақида Масиҳ деб гувоҳлик берган Яҳё пайғамбар шундай таъкидлайди: “Масиҳ улғайиши, мен эса пасайишим керак” (Юҳанно 3:30). Бу ҳузур-ҳаловатнинг нимага ўхшашини тасвирлашнинг жуда яхши усулидир. Сиз жуда кўп марта одамларнинг “руҳан улғайганлари” ҳақида гапирганларини эшитган вақтингизда, улар каттароқ ва кучлироқ бўлгандай сизда таассурот қолади. Лекин ҳақиқат айнан шунинг тескарисидир. Масиҳда ҳақиқий улғайиш биз борган сайин кичиклашиб боришимизни, У эса бизнинг ҳаётимизга кириб боришга борган сайин кўпроқ эга бўлишини билдиради. Бу кўпинча бизга бахтсизликлар ва синовлар орқали келади. Бу бахтсизликлар ва синовлар бизни ўзимизга ўзимиз суянишга эмас, балки Масиҳга ва Унинг бойлигига батамом тобе бўлишга мажбур қилади. Биз ўз номукаммаллигимиз билан юзма-юз учрашган вақтимизда, биз У томонга Унинг мутлоқ мукаммаллиги учун ўгирилишга мажбурмиз.

Оиламда бўлиб ўтган воқеа мен учун эркинлик муҳитида шубҳасиз, севги ва эътирофнинг, қандай қилиб Худо муваффақиятсизликларимизни бизнинг фойдамизга айлантириб қўйиши мумкинлигининг мисоли бўлиб хизмат қилади.

Бир куни мен ишдан уйга келдим. Эми ва ўғлим Бобби меҳмонхонада ўтирган эканлар. Эми ҳўнграб йиғлар, Боб эса лоқайд ўтирарди. Унинг кўриниши бефарқ, рангида ранг йўқ ва хаста эди. Ўша куни мактабда сўнгги ўқиш куни эди. Ўғлим ўз ўртоқлари билан бу кунни “ҳақиқий” нишонлашга қарор қилишибди. Улар Бобби шу кунгача умуман оғзига олиб кўрмаган пиво сотиб олишибди. Дўстлар ўз олдиларига ақлларини йўқотгунча ичишни мақсад қилиб қўйишибди. Бобби ҳам дўстларига ён берибди ва энди бунинг жазосини тортаётган экан. У еган ҳамма нарсасини қайд қилар, унинг ичидан фақат михлар чиқмасди, холос. Аммо ўйлашимча, у ҳозир шунга ҳам тайёр эди. Боббининг ранги ям-яшил бўлиб кетган эди.

Менинг бу воқеага қандай муносабатда бўлишни ўйлаб кўришим учун бир неча дақиқа вақт бор эди, холос. Мен нима деб ўйлашни ҳам билмасдим. Мен ўзимни ҳақоратланган ҳис қилишга тўла ҳақли эдим. Чунки мен анча машҳур масиҳий хизматчиси эдим. Мен Муқаддас Китоб машғулотларини олиб борардим ва одамлар билан суҳбатлашардим. Худо ҳақида ҳикоя қилиб ҳар куни радиода чиқардим. Мен жамоатда спиртли ичимликларга қарши чиқишларим орқали машҳур ва анча таниқли шахс эдим. Мабодо одамлар Боббининг қилмишидан хабар топсалар, бу менинг обрўйимга ёмон таъсир қилиши мумкин эди. Ўша дақиқада менинг миямга келган фикрлардан баъзилари шулар эди. Аммо тўғрисини айтганда, бунга ўхшаш нарса ҳақида умуман ўйламадим. Мен ўзимнинг бутун диққат-эътиборимни қаратган нарса — бу дунёда ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ яхши кўрадиган ўғлим эди. Мен дарҳол унинг олдига келдим ва уни қучоқладим.

“Бобби, — дедим мен, — мен сени яхши кўраман. Сенинг қилган ишинг менга асло хуш келмайди, бироқ барибир мен сени яхши кўраман”.

Биз бир неча дақиқа жим ўтирдик, кейин Бобби шундай деди: “Ота, келинг ибодат қилайлик”. Ва биз ибодат қилдик.

Орадан анча вақт ўтиб, бу ўғлим ҳаётидаги қандай муҳим кечинма бўлганлигини билдим. Бир неча йилдан сўнг биз оиламиз билан суҳбатлашиб ўтириб, шу воқеани эсладик ва Бобби шундай деди: “Отажон, биласизми нима? Сиз бутун умр менга яхши кўришингиз ҳақида гапирардингиз. Бироқ ўша куни сиз мени ҳақиқатдан ҳам яхши кўришингизни билдим”.

Ўз болаларини яхши кўрадиган ҳар қандай ота каби, мен ҳам Боббининг бундай тажрибани ўзида синаб кўришини хоҳламасдим. Лекин биз яшаётган дунё бошқача. Исо шундай дейди: “Дунёда қайғу-алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим” (Юҳанно 16:33). Хўш, агар у ҳақиқатдан ҳам қандайдир қадрли сабоқни ўзлаштириб олиши учун ўз пешонасини ғурра қилиши керак бўлса-чи? Мен ўзимда Худонинг беғараз севгисини ҳис қила олганим ва менинг ҳаётимда Унинг эътирофини ўғлимга бера олганим учун Ундан жуда миннатдорман. Ўшанда Бобби пиянисталик — бу фақат ундаги ёмон нарса эмаслигини, аммо доимо ҳам кўпчиликнинг изидан бориш яхши бўлмаслигини у тушунди. Бу ва бошқа воқеалар Бобби учун жуда яхши ҳаёт сабоғи бўлди ва келажакдаги кўп вазиятларда қарор қабул қилишига таъсир кўрсатди. У яхши, етук ва мустақил инсон бўлиб улғайди. Аммо Боб шубҳасиз, ўзига бўлган севги ва эътирофни англаган ҳолда, сабоқни ўзлаштириб олгани энг муҳимидир.

Мен ҳаммаси ўзгача бўлишини хоҳлардим. Бироқ биз ҳаётимиздаги Худо севгиси ва мурувватининг даражасини ўз муваффақиятларимиз воситасида тушунишимиз — бу ҳақиқатдир. Биз пешонамизни ғурра қилганимиздан сўнг, У бизни кўтаради ва У бизни барибир севишини, ҳаттоки агар қилган ишларимизни ёмон кўрса-да, бизни қабул қилишини кўрамиз. Бу ҳаётда борар эканмиз, Унга нисбатан янада кучлироқ севги ва ишонч учун сабаб бўлиб хизмат қилади. У бизни Ўзи берган янги ҳаётга мувофиқ яшашга ишонтириб, худди катта болаларга мурожат қилгандай муомалада бўлади. Павлус шундай дегани каби: “Эй биродарлар, сизлар эркинликка чорлангансизлар. Фақат бу эркинликни нафсингиз учун қурбон қилманглар, балки бирбирингизга муҳаббат билан хизмат қилинглар” (Галатияликларга 5:13).

Ана шундай мустаҳкам севги олдида биз нима қила оламиз? Қандай қилиб Худовандга бизнинг ҳаётимизда Ўз иродасини амалга оширишига имкон бериб, ўзимизни ўзимиз Унга тақдим қилишни давом эттирмаслигимиз мумкин? Куйидаги оятларни Павлус ёзганда, мана нималарни у назарда тутган:

Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб оляпти-ку! Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўлгани демак, деган хулосага келдик. Масиҳ ана шу мақсадда ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки ўзлари учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар (2 Коринфликларга 5:14, 15).

Бобби ичиб маст бўлган вазиятга ўхшаган ҳолатларга тушган вақтимизда, биз нимадан келиб чиқишимиз — қонун истиқболиданми ёки ҳузур-ҳаловатданми — шунга боғлиқ ҳолда катта фарқ кузатилади. Энг асосий савол қуйидагича бўлади: “Сизнинг мақсадингиз қандай?” Агар мен вазиятни қонун нуқтаи назаридан кўриб чиққанимда эди, мен унга ташланиб, уни жазолаган бўлардим. Менинг мақсадим — Боббининг бошқа ичмаслигига ишонч ҳосил қилиш бўларди. Бироқ Худонинг мақсади ҳам шундаймикан?

Йўқ! Худонинг мақсади — Унинг фарзандларининг ҳузур-ҳаловатда ўсишидир. Бу мақсад баъзи қилмишларнинг фақат олдини олишдан кўра, анча муҳимроқдир. Агар менинг ота сифатидаги мақсадим — ўғлимнинг соғ-саломатлиги ва ўсиб-улғайиши бўлса, пиянисталик муаммоси — фақат индикатордир. Мен унинг қалбида нима бўлаётганини билишни истайман. “Боббининг юраги нимадан азият чекяпти ва у нимага муҳтож?” — деб ўзимга ўзим савол бераман. “У нимани ҳис қилади ва нима тўғрисида ўйлайди? Уни шундай йўл тутишга нима мажбур қилади? Бу қўл келган вазиятдаги бемаъни ғўрлик эдими ёки бундан чуқурроқ ва жиддийроқ бирон нарсанинг белгисими?” Сиз бирон одамга бефарқ бўлмасангиз, унинг хулқини одоб доирасига солиб қўйиш ўрнига, ўзингизга айнан шундай саволларни берасиз.

Сиз Худо учун бефарқ эмассиз. Сизнинг Унга бера оладиган ҳеч нарсангиз йўқ. Сиз қила оладиган ҳеч қандай хизмат йўқ, сиз кўрсата оладиган ва У сизни хоҳлаганидан кўра кўпроқ хоҳлайдиган тартиб-интизом сизда йўқ. У сизга Ўзини ва Ўз севгисини намоён қилмоқчи. Бунга жавобан сиз Унга бўлган севгингизда ўсишингизни У хоҳлайди. Мана биз қандай ҳузур-ҳаловатда ўсамиз. Аммо бу амалга ошиши учун биз Худо Каломи ҳақиқатида бўлишимиз зарур — айниқса, бизнинг тўла қабул қилинишимиз, кечирилишимиз ва Исо Масиҳдаги солиҳлигимиз ва ҳаётимизга боғлиқ ҳақиқатларда. Фақат биз Худога яқинлашишга ва Уни шахсан англашга журъат қила олишимиз учун, Масиҳ қилган ҳамма ишлар ҳақиқатида бўлибгина бунга эришиш мумкин. Агар сизнинг фикрлашингиз — қонуннинг фикрлаши бўлса, бу ҳеч қачон амалга ошмайди. Биз Унинг ҳузур-ҳаловатида ўсишимиз учун Унинг ҳузур-ҳаловатида бўлишимиз лозим.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак