Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 6 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (6-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Марказда — туйғулар

Асримизнинг 70-йиллари сўнгида “Даллас Ковбойлари” футбол командаси Америка футболининг суперкубоклари ўйинларида тез-тез иштирок этган ва “Америка командаси” сифатида машҳур бўлган пайтларда, бир дўстим менга уларнинг катта ўйинларидан бирига иккита бепул чипта берди. Мен бу имкониятдан жуда ҳаяжонландим. Стадионга келиб, жойларимиз жуда юқорида эканлигини кўрганимда ҳам унчалик хафа бўлмадим.

Ўйин майдоннинг биз ўтирган томонида ўтаётган вақтда, биз ҳамма нарсани яхши кўриб турардик. Ўз жойларимиздан биз майдоннинг бир четки чизиғидан иккинчисига ўтадиган қисмини кўра олардик, ҳужумчилар ўйинини ва ҳимоячилар ҳаракатларини кузатардик. Лекин ўйин майдоннинг бошқа қисмига ўтганда, биз фақат чумолилар сингари орқа ва олдинга югураётган одамлар галасини кўра олишимиз мумкин эди, холос. Ўйинчилар 15 метрликни босиб олишдими, ёки ўн метрликни йўқотишдими, аниқ айта олмасдим. Шу туфайли менинг диққатимни ўйиндан кўра атрофимдаги томошабинларнинг ҳаракатлари жалб қилди.

Майдоннинг узоқ четида тўп учун жанг кетаётган пайтда биринчи марта бу рўй берди. “Ковбойлар” ҳужум қилишаётган эди. Арбитр ҳуштагини чалиб, уларга сариқ карточкани кўрсатган вақтда, ковбойлар коптокни деярли қўлга киритишган эди. Ҳамма инграб юборди: “Ковбойлар” ҳисобда арзимаган устунликка эга эдилар ва пенальти уларга қимматга тушиши мумкин эди. Ҳакамлардан бири микрофонга яқинлашиб шундай деди: “Тақиқланган усул. 73 тартиб рақамли ҳужумчи ҳаракатни қўлга олишдан вақтлироқ бошлади”. Шу пайт менинг ёнимдаги секторда ўтирган барча томошабинлар ўринларидан туришди ва бор овозлари билан: “бууууууууу…” деб қичқириб юборишди. Яқинимда ўтирган баъзи бировлар ҳакамни турли сўзлар билан сўкканларини эшитдим. “У қўлга олгунча ҳаракат қилмади!” — деб қичқирарди улар бир-бирига ғазаб билан. “Бу ҳакам турган битгани аҳмоқ!”

Мен шу заҳотиёқ ўйинни унутиб, футбол мухлисларини кузата бошладим. Мен ҳам “Ковбойларнинг” ғалаба қозонишларини хоҳлардим, мен ҳам бошқа мухлислар сифатида пенальтидан хафа бўлдим. Аммо ишқибозларнинг муносабатларида мени шу нарса ҳайратга солдики, менинг секторимдаги одамлардан биронтаси ҳам пенальти асосли равишда берилдими ёки йўқми — буни билишлари асло мумкин эмасди. Биз ўтирган бурчакдан ва масофанинг узоқлиги сабабли буни кўра олмасдик. Лекин улар ҳақиқатдан ҳам ҳакамнинг ҳақ ёки ноҳақ эканлигини асло била олмаганлари ишқибозларнинг туйғуларига сира таъсир қилмасди. Улар ҳозир уйлари бузилган арилардан ҳам ғазаблироқ эдилар.

Мен диққатимни яна ўйинга қаратдим. Бироқ бу вазият яна худди шундай ҳолат юз бергунча давом этди. Фақат энди қарама-қарши бурчакда. Бу сафар воқеа майдоннинг биз томондаги бурчагида содир бўлди. Тўп “қизилтанлиларда” эди ва улар очко йиғишарди. Бош ўйинчи майдон четидан ҳаракатланиб, навбатдаги ўйинчи томон йўл олди ва унга тўпни аниқ оширди. Тўпни олган ўйинчи турган жойида бирпас рақсга тушди, лекин кейин бурчакка югуриб борди ва тўпни майдондан чиқариб юборди. Ўйинчи югуришни секинлатди ва майдон чизиғида олти футча берида тўхтади. Шу пайт тўсатдан уни “Ковбойларнинг” орқа ҳимоячиси чалиб юборди. У йиқилиб тушди.

Ҳакамлар бир дақиқа ҳам иккиланишмади. Уларнинг учаласи ҳам бир вақтнинг ўзида бараварига ўйиннинг қўполлик билан бузилишини билдирувчи карточкалар кўрсатишди. Майдон ташқарисида ҳуштакдан сўнг бу нафақат қоидаларнинг қўпол бузилиши, балки бу вазиятда қоидани бузган ўйинчини майдондан чиқариб юборилиш хавфи бор эди. Қани топинг–чи, менинг ёнимдаги ишқибозлар бу сафар қандай муносабат билдиришди… Худди биринчи мартадагидай! Улар овозлари борича қичқириб, оҳ-нолалар қилишарди, ҳакамларни қарғаб, бир-бирлари билан қизғин баҳслашишарди. “Бу ҳакамларнинг кўзлари кўр!” “Улар доимо “қизилтанлиларга” ён босишади!” “Ҳакамлар майдондан йўқолсин!” Буларнинг бари воқеалар уларнинг кўз ўнгида бўлиб ўтаётганлигига ва ҳакамларнинг мутлақо ҳақ эканлигига қарамай содир бўларди. Мен ҳам “ковбойларнинг” ютишларини хоҳлардим, аммо ҳакам тўғри огоҳлантириш берган эди. Қоидаларнинг қўпол бузилишини ва майдонда бундай тўқнашувнинг хавфли эканлигини эътиборга олсак, “ковбойлар” командаси ўйинчиси, аслида, ўйиндан чиқарилиб юборилиши ва унга жарима солиниши керак эди.

Ўша ўйинда ким ғолиб бўлганлигини мен аллақачон эсимдан чиқариб юборганман, лекин ўйин ишқибозларининг ўзларини тутишлари менинг хотирамда муҳрланиб қолган. Олдинига, ҳали огоҳлантиришнинг асосланганлиги ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга бўлмасдан туриб, улар худди жиннилардай бақиришарди. Кейин улар шундоққина кўз олдиларида бўлиб ўтган аниқ нарсани инкор қила бошладилар ва яна қаттиқ жазавага тушдилар. Нима учун? Чунки команда ишқибозлари “ковбойларнинг” ғолиб бўлишларини жуда хоҳлашарди. Улар ғалабани шунчалик исташардики, ҳатто ҳақиқатдан кўз юмишга ҳам тайёр эдилар. Уларнинг ҳолатларини қуйидагича тасвирласа бўлади: “Менга далилларни кўрсатманг! Мен аллақачон ҳаммасини ўйлаб қўйганман”. Биз ҳаммамиз шундай ҳолатга тушишимиз мумкин ва у ҳақиқатга самимий тарафдор бўлган тақдирдагина тузатилиши мумкин.

Олдинги бобларда биз масиҳийлик эътиқодидаги беғаразлик ҳақида сўз юритдик. Биз эътиқоднинг қадри фақат унинг объектида эканлигини, бизнинг эътиқодимиз объекти Исо Масиҳ ва худди ҳақиқатимизнинг манбаи сифатида Унинг Каломи эканлигини кўрдик. Беғараз яшаш — бу ҳақиқатга эътибор қаратиш, ҳақиқатга суяниш ва ҳақиқат асосида ҳаракат қилиш деганидир. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун Худо Каломи ҳақиқатига мувофиқ беғараз яшашга ўрганиш лозим.

Бошқа томондан, “Ковбойлар” ишқибозларининг ўзларини тутишларида сиз беғаразликка умуман қарама-қарши ифодани кўрасиз. Бу субъектив фикрлаш деб аталади. Субъектив фикрлаш бизнинг ички ҳолатимиз ва ҳаракатларимиз ҳақиқати таъсири остида эмас, балки бизнинг туйғуларимиз таъсири остида шаклланган пайтда пайдо бўлади. “Мен шуни хоҳлайман” ёки “мен буни сезяпман”. Демак, бу — ҳақиқат. Агар биз шундай фикрларга ўзимизни қамраб олишига йўл қўйиб берсак, кўз ўнгимиздаги аниқ ҳақиқатни инкор қилишимиз мумкин, ҳаттоки агар бу аниқ ёзилган Худо Каломи бўлса ҳам. Мен одамларнинг: “Агар мен Исо яратган бирон-бир мўъжизани кўрганимда эди, шунда менинг эътиқодим кўпроқ бўлар эди”, — деган гапларини кўп эшитганман. Бу албатта, нотўғри. Кўриш — ишониш дегани эмас! Исонинг мўъжизаларини кўрган ва барибир Уни инкор қилган одамлар жуда кўп бўлган. Ҳатто Унинг душманлари ҳам Унинг мўъжизаларини инкор қилмаганлар. Сиз, эҳтимол, Лазар билан бўлиб ўтган воқеада, ҳаммани ишонтириш учун ўликни тирилтириш етарли бўлган деб ўйларсиз? Лекин бу янгиликни эшитган фарзийлар мана нима деб айтишди:

Биз нима қилайлик? Бу Одам жуда кўп мўъжизалар яратиб юрибди-ку! Агар Уни ўз эркига қўйиб берсак, ҳамма Унга ишониб кетади. Римликлар келиб, муқаддас жойимизни ҳам, халқимизни ҳам босиб оладилар (Юҳанно 11:47, 48).

Фарзийларнинг муаммоси аниқлик йўқлигида эмас эди. Чунки улар Исонинг ишларини тан олган эдилар. Муаммо шунда эдики, ҳаттоки Худо Ўғли уларнинг кўз ўнгида аниқ куч ва ҳокимиятни намоён қилса-да, — ҳақиқатга эга бўлиш истагидан кўра ўз шахсий ҳолатларини, анъаналарини, ҳуқуқий ҳолатларини қўллаб-қувватлашдан улар кўпроқ манфаатдор эдилар. Мана, одам ҳақиқатни ҳам инкор қилиши учун, қанчалар мағрур бўла олиши мумкин экан.

Ҳамиша радиода ва ўз идорамда мен мутлақо субъектив одамларни учратаман. Улар ўз туйғуларини ҳақиқатни аниқлаш учун мезон деб биладилар. Баъзилар Муқаддас Ёзувга мутлақо қарама-қарши яшайдилар, бироқ ўзларини тўғри йўл тутаётганликларини айтиб оқлайдилар ҳам. Уларда туйғу бор, уларнинг қарорлари ўзидан кейин умидсизлик, дард ва чигаллик изларини қолдирса-да, Худо улар билан гаплашганини “биладилар, холос”. Туйғуларга ишониш — бу дунёнинг оғирлиги ва муаммолари остида вайрон бўладиган асосга эга бўлиш демакдир. Худо Каломида топадиган объектив ҳақиқатнинг таянчисиз биз тўла алданишга, бинобарин, қулликка маҳкуммиз.

Муқаддас Китоб бизнинг туйғуларимизга эмас, ақлимизга мурожаат қилади. Римликларга мактубнинг 12:2 ояти бунинг буюк намунаси бўлиб хизмат қилади. Биринчи оятда вужудимизни Худога бағишлашимиз тўғрисидаги даъват янграйди: “Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, Муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар”. Шундан сўнг Павлус бизнинг фикримизга мурожаат қилади:

Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.

Эътибор қилинг-а, Павлус: “ҳис-туйғуларингизни янгиланиши орқали ўзгаринг” демаган. Унинг айтишича, бизнинг ҳаётимиз ақлимизнинг янгиланиши орқали ўзгаради, дейди. Унинг насиҳати тўғридан-тўғри бизнинг фикрларимизга қаратилган. Бу янгиланиш — сиз билан содир бўладиган аллақандай нарса эмас; сиз фақат ўтириб, кутишингизга тўғри келади. Бу — Ёзув орқали бизнинг фикрларимизни Руҳга топширишга қарор қилишимиздир, худди ёруғлик қоронғуликни ёритгани каби, бизнинг фикрларимиздаги хатоларни енгишга Худога ҳақиқатдан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш қароридир. Бу Худога, ўзи ўзига ва бутун ҳаётга инсон (хато) нуқтаи назаридан эмас, балки Худонинг (ҳақиқатнинг) нуқтаи назаридан қарашга ўрганиш деганидир.

Туйғулар ҳаётимизнинг энг ёрқин хусусиятидир. Сиз кучли туйғуларни бошингиздан кечираётганингизда, улар сизга асосий ҳақиқат бўлиб туюлади. Туйғулар ва далиллар бир-бирига мос келмаган пайтда, биз туйғуларга ҳал қилувчи овозни беришга мойил бўламиз. Аммо бунга қарамасдан, Муқаддас Китоб бизнинг ҳис-туйғуларимизга эмас, балки бизнинг фикрларимизга мурожаат қилади. Фикрларимизнинг янгиланиш жараёнидаги ўсишда бу туйғуларимиз қандай ҳаракатланишини, уларга Худо белгилаган ҳақиқий вазифа қандайлигини, қай тарзда ҳақиқат бизни субъектив ҳаёт қуллигидан озод қила олишини тушунишимизга ёрдам беради.

Туйғулар — бу жавоблардир. Улар фақат сиз ва мен ўз ақлларимизга сиғдира оладиган нарсаларга жавоб беради. Бошқача қилиб айтганда, сиз бирор нима ўйлаганингиз учун ниманидир ҳис қиласиз. Ўз қалбингизда ҳақиқий ғазабни ҳис қилган воқеани эсланг. Ўша пайтда сиз нима ҳақида ўйлаган эдингиз? Балки сизда ёқимли фикрлар жўш ургандир?.. Йўқ, онгингизда сиз ғазаб саҳнасини чизгансиз. Энди эса рашк туйғусини ҳис қилган воқеани эсланг. Худди ўша нарса бўлган, тўғрими? Рашкингизга сабаб бўладиган вазиятни сиз кўргансиз, ёки уни тасаввур қилгансиз. Шу сабабдан сиз рашк ўтида ёнгансиз. Кўчада бемалол сайр қилиб юрган одам ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ғазабга тўлмайди ёки сабабсиз рашк қилмайди. Худди вирусни илаштириб олганингиз сингари, сиз туйғуни “юқтирмайсиз”. Сиз олдин ўйлайсиз; сўнгра туйғуларингиз жавоб қилади.

Эътибор қилдингизми, мен юқорида “кўрдингиз ёки тасаввур қилдингиз” дедим. Бу — биз туйғулар ҳақида тушунишимиз керак бўлган иккинчи нарса. Бизнинг туйғуларимиз ақлсиздир. Айтайлик, уларнинг ақли йўқ. Туйғулар далил ва хаёлни, ёки ўтмиш, ҳозирги пайт ёки келажакни ажрата олмайди. Бизнинг туйғуларимиз ақлимизга жойлаштирилган ҳар бир нарсага қандай жавоб қилишини ишонч билан айтиш мумкин. Эсимда, бир куни ўсмир пайтимда биз акам ва опам билан даҳшатли фильмни кўришга бордик. Биз вақтимизни яхши ўтказиш учун кинога боргандик. Ҳаммамиз хурсанд эдик, кулиб-ҳазиллашиб “поп-корн” ва конфетлар сотиб олдик. Мен буни фақат кино эканлигини билардим. Лекин экранда Франкенштейнни кўрганимда, мен шунчалар кўрқиб кетдимки, ўтирғичнинг тагига кириб олдим. Опам ва акамни мен ноқулай аҳволга солиб қўйдим. Бунинг сабабини билмасдим. Ўша вақтда мен бор-йўғи ўн саккиз ёшда эдим. Ўйинлар, қизиқарли фильмлар ва телевизион дастурлар биздан ҳар қандай туйғуларни тортиб олишга қодирдир — жуда кучли ғазабдан то кўзёшларига сабаб бўладиган ғамгача — ҳаттоки биз ақлимиз билан бунинг бор-йўғи томоша эканлигини тушунсак ҳам. Даҳшатли кинофильмларга борадиган ва ўзларига ўзлари: “Бу бор-йўғи фильм… Ахир бу кино-ку…”, — деб хотиржам бўлишга ҳаракат қиладиган одамларни мен билардим. Аммо бу таъсир қилмасди. Улар бунинг бор-йўғи фильм эканлигини билишарди. Лекин улар қўлида катта пичоқ билан рўпараларида турган ва ақлдан озган қотилни кўрардилар. Шунда томошабинларнинг туйғулари вазиятга мувофиқ жавоб қайтарарди.

Хаёллар билан ҳам туйғуларимизга худди шундай таъсир ўтказиш мумкин. Ўттиз беш ёшларга бориб қолган Жери исмли ёшгина аёл ҳали турмушга чиқмаган эди. Унинг турмушга чиқиш, оила қуриш истагида ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ эди. Бироқ ёлғизлиги туфайли Жери ўй-хаёлларга берила бошлади. У ўз орзусидаги эркакни тасаввур қила бошлади — унинг ташқи кўриниши, у қандай гаплашади, ўзини қандай тутади. Хаёлан у учрашган вақтларини, бирга қиладиган суҳбатларини ижод қиларди. Жерининг хаёлий муносабатлари борган сайин батафсиллашиб борар ва улар фақат аёлнинг хаёлида жуда мукаммал эди. Жери ва унинг орзусидаги эркак ҳеч-қачон бир-бирлари билан уришмас, уларнинг ўрталарида ҳеч қачон ҳозирги вақтда ҳақиқий одамлар билан юз берадиган тушунмовчиликлар, қийинчиликлар ва низолар йўқ эди.

Охир оқибатда Жерининг ўз “севгилиси” ҳақидаги хаёллари уни шунчалар қамраб олдики, у буни чиндан ҳам худди ўзидай акс эттира бошлади. Ишдан уйига келиб, у кечки овқат тайёрларди ва икки кишига стол безатарди. Кейин шамларни ёқиб, тасаввуридаги дўсти билан хаёлан суҳбат қурарди. Бу шунчаликка бориб етдики, у ўзига ёрдам кераклигини тушунди ва маслаҳат олиш учун келди. Бу воқеа инсон хаёлларининг таъсирини ва эркинликка чиққан туйғуларнинг қобилиятини намойиш қилади. Улар одам ақли устидан ҳукмронликни шунчалар қўлга киритадики, у ҳақиқатдан умуман узоқлашиб кетади. Хаёлларга ҳаддан зиёд берилиш жуда хавфли, чунки биз ҳақиқий дунё тенглаша олмайдиган ҳаёлий дунёни яратамиз. Кейин эса ҳаёт қийинчиликларидан ўша мавжуд бўлмаган хаёлий дунёга қочиб кетиш истаги пайдо бўлади.

Ўтмишда ҳаммамиз ҳам озми, кўпми, азоб чекишимизга тўғри келган. Эсимда, кичкиналигимда бошқа болалар менга жуда ёмон муносабатда бўлишган. Бу мени ҳатто ҳозир ҳам ақлдан оздиради — мен ҳозир 50 ёшдан ошганман. Ўша воқеалар ҳақиқатдан ҳам бундан 50 йиллар илгари содир бўлган. Аммо мен ўша вақтдаги ҳодисани ўз хаёлим “экранига” ҳозир қайта тикласам, менинг туйғуларим буни 50 йил илгари содир бўлганини билмайди. Туйғуларимнинг менга айтадиган гапи, бола бугун менинг жиғимга тегяпти, деган маънони билдиради. Менинг туйғуларим эса шунга мос ҳолда жавоб беради.

Сиз қачонлардир бўлса ҳам оилавий альбомингизни варақлаб кўрганмисиз? Агар сиз менга ўхшаган бўлсангиз, унда сизнинг туйғуларингиз хотирангизнинг пана жойларидан одамлар ва жойларни чақирган заҳоти, улар сизнинг бошингизни айлантиради. Ҳовлида ўтирган бувингизнинг суратини олсангиз бўлди, ўша заҳотиёқ сизни хотиралар тўлқини чулғаб олган бўларди. Биттагина расм ёзни, унинг оқшомларини, салқин ичимликларини, тўп ўйинларини, зоти паст, аммо ёқимтой итни хотирада жонлантиради. У сизга синган қўлингиз ҳақида, болаликдаги қизиқишларингиз ҳақида, мактабнинг инжиқ директори ҳақида ёки сизнинг арифметикани қандай ёмон кўришингиз ҳақида эслатади. Сизнинг кўз ўнгингизда дафн қилиш маросими пайдо бўлиши мумкин ёки тўсатдан сиз Жо ҳақида даҳшатли янгилик эшитган вақтингизни эслайсиз. Ана шу воқеалар юзага чиққан заҳоти бу расмлар энди бор–йўғи суръатлар эмас. У ёки бу расм билан боғлиқ туйғулар мавжуд — уларнинг баъзилари ёқимли, баъзилари аччиқ — кучи ҳар хил. Бу хотираларнинг бари аллақачон сизнинг онгингизда эди. Уларни юзага чиқариш учун фақат сабаб керак эди — айни вақтда суръатлар ўз вазифасини бажарди.

Шундай экан, хотирада ўтмиш воқеаларини жонлантириб, сиз ҳозирда жавоб беришлари учун туйғуларингизни жонлантиришингиз мумкин. Агар ҳамиша ўтмишдаги муваффақиятсизликларни, аламларни, умидсизликлар ва ҳақоратларни ўйлайверсак, биз ўзимизни бугунги кунда ҳаракат қилишдан маҳрум қиламиз. Бу воқеаларга кўп вақтлар илгари юз берган бўлиши мумкин, бироқ бизнинг туйғуларимиз фарқни аниқлай олмайди.

Худди шундай тасаввур орқали биз келажакни кўз ўнгимизда жонлантира оламиз ва ҳиссий жавобларни худди улар ҳақиқатдан ҳозирда юз бераётганчалик чиндан ҳам тиклай оламиз. Бир куни менга Нэнси исмли ярим ақлдан озган ҳолатдаги аёл телефон қилди. У алам билан йиғлар ва кўз ёшлари уни бўғиб қўйгандай зўрға гапира оларди. Нима воқеа юз берганини ундан сўраб билиб олиш жуда қийин бўлди. Ниҳоят, мен гап нимада эканлигини тушундим.

Нэнси танасида қандайдир оғриқлар ҳис қилган ва шунинг учун текширтириб кўришга қарор қилибди. Касалхонада шифокорлар унга, бу — артритнинг биринчи белгилари дейишибди. “Шифокор менга ҳозир аҳволингиз унчалик ёмон эмас, — йиғи аралаш гапирарди Нэнси, — аммо келажакда шол бўлиб қолиш хавфи бор экан”. Аёл яна келажакдаги ўз ҳолатига ачинди ва хўнграб йиғлаб юборди.

Фикрларимни бир жойга жамлаб, мен унга шундай дедим: “Хўп, яхши. Нэнси, келинг кўрайлик-чи, сиз ҳозир ўйлаётган нарсаларни мен ҳам тасаввур қила оламанмикан! Сизга енгил артрит ташхисини қўйишди. Бу касаллик то юрист котибаси учун жиддий бўлган машинкада ёзиш қобилиятингизни йўқотмагунингизча, авж олиб бораверди. Сиз ўз ишингизни давом эттиришга уриндингиз. Аммо сизнинг қўлларингиз янада тиришиб, ғадир-будир бўлиб кетди. Шундан сўнг юридик фирма сизга ўз ихтиёрингиз билан ишдан кетишингизга имкон беришдан бошқа чораси қолмади. Ёшингиз бир жойга бориб қолган, имкониятларингиз чегараланган, энди сизнинг ҳозирги бу ҳолатингизда бошқа бирон арзийдиган касбни ўрганиш амри-маҳол. Сизнинг пулингиз йўқ. Яшаётган уйингиздан чиқариб юборишди. Буларнинг барининг натижаси — жулдур кийимдаги сизнинг майиб танангиз, сиз ахлат қутиларидан бирон-бир емиш излайсиз, паркдаги скамейкаларда ухлайсиз ва ҳеч бўлмаганда, нон сотиб олиш ниятида — арзимаган бир неча чақа ишлаш учун шаҳар кўчаларида қалам сотасиз… Шунга ўхшаш ҳодисалар, тўғрими?”

Телефон трубкасининг нариги томонида узоқ вақт жимлик ҳукм сурди, кейин Нэнсининг секингина овоз билан гапиргани эшитилди: “Сиз қандай билдингиз?”

Нэнсининг асаблари дош бера олмагани ажабланарли эмас! Кунларини шу даҳшатли манзарани тасаввур қилиш ва шу тўғрида доимо фикр юритиш билан ўтказаётган ҳар қандай одам ҳам ақлдан озиши мумкин. Унинг фикрлари ҳақиқат эмас эди. Лекин буни унинг туйғулари билмасди. Унинг ҳиссиёти — булар фақат хаёлий келажак манзараси эканлигини аниқлай олмасди. Шунинг учун ҳам даҳшатли қўрқув унинг юрагини кемирарди. Унга нима деб маслаҳат бериш мумкин? Исо Масиҳнинг айтишича, “ҳақиқат сизларни озод қилади” (Юҳанно 8:32). Шу сабабдан Нэнси Худо истиқболига — ўзининг вазиятига мос ҳақиқатга қайтиб, ўз фикрини янгилаш орқали тубдан ўзгариши керак эди.

“Нэнси, — дедим мен, — сиз бугун машинкада ёздингизми? Бугун ишингиз бор эдими? Сизнинг бугунги кунда уйингиз, пулингиз борми? “ У менинг барча саволларимга — “ҳа”, деб жавоб берарди. “Унда бугунги кун учун Раббийга шукроналар айтайлик. Чунки У шундай деган: “Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар. Бу — Худонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масиҳ умматисизлар” (1 Салоникаликларга 5:18). Мен сизнинг келажагингизни билмайман. Аммо мен шуни аниқ биламанки, бугун бизда бўлган Ўша Исо аллақачон у ерда, келажакда! Зеро бу Ўша: “Бинобарин, эртаги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар” (Матто 6:34), деб айтган Исодир.

Биз яна бирпас суҳбатлашдик, кейин биргалашиб ибодат қилдик. Нэнси Раббийнинг доимий ғамхўрлиги, Унинг севгиси ва муруввати, Нэнсининг келажаги ҳақидаги ғамхўрлигига содиқлиги учун Худовандга миннатдорчилик билдирди. Аёл ҳақиқатга асосланиб ўз фикрини янгилаши туфайли, тубдан ўзгарди ва яна озод бўлди.

Эҳтимол, шундан ўн йил кейин ҳам у ҳануз машинкада ёзар. Аммо агар у қаттик касал бўлиб қолган тақдирда ҳам, Худонинг марҳамати унга хотиржамлик бериш учун доимо у билан бирга бўлади; Нэнси муҳтожлик нима эканлигини сезмаслиги учун Раббий Ўз одамлари орқали ҳаракат қилади. Худо Римликларга мактубнинг 8:28-оятида берган Ўз ваъдасини бажаради: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади”. Ҳаёт бизни қўрқитган ёки эзган вақтида ишонч билан Худовандга суяниш одатини шакллантириш ҳузур-ҳаловатда ўсишнинг муҳим қисмидир.

Бу қийин синов бизга сабоқ бўлди. “Танасида ниши” бўлган ҳаворий Павлусни қўллаб-қувватлаган ўша ваъда бизга ҳам тегишлидир. Раббий шундай дейди: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади” (2 Корифликларга 12:9). Шундай бўлса–да, “биз учун етарли бўлган” бу ҳузур-ҳаловат фақат ҳозирги замонда мумкин ва фақат ҳақиқатда мумкин. У бизнинг хаёлий келажагимиз манзараси учун мумкин эмас. Билмайман, мен бу йўлда неча бор йиқилдим экан. Мен бу барча даҳшатни ақлимда қаторлаштираман ва у амалга ошишига ишонаман — худди ана шундай фикр юритишдан мен қўрқаман. Охир-оқибатда мен: “ Раббий, менга ёрдам бер!” деб қичқираман. Раббий менга жавоб бергандай бўлади: “Нимада Мен сенга ёрдам беришим керак?” “Юз бериши мумкин бўлган бу даҳшатли воқеада!” — жавоб бераман мен. Худованд яна шундай дейди: “Боб, сен нима содир бўлишини билмайсан. Бу Менинг ишим. Лекин Мен сенга ваъда берганман: сен келажакка ташриф буюрганингда, Мен ўша ерда бўламан ва Менинг ҳузур-ҳаловатим сен учун етарлича бўлади. Сенинг ўзинг унинг бир қисми ҳисобланган, ҳозирги замон ҳақиқатига қайтсанг бўлмайдими? Сенинг эртанги кунинг ҳақида ғамхўрлик қилишим учун Менга ижоат бер”. Сўнгра мен ҳозирги пайтга қайтаман ва ниҳоят, хотиржам бўламан.

Биз ўз фикримизга ўрнатган барча нарсаларга туйғуларимиз аниқ жавоб беришини ва улар далилни хаёлдан мутлақо ажрата олмаслигини кўрган вақтимизда, ақлимизни ҳимоя қилиш қанчалар муҳим эканлигини тушуна оламиз. Ўлими олдидан масиҳий бўлган менинг отам ўсмирлик пайтимда менга шу муҳим ҳаёт дарсини берган. Бир куни кечқурун биз уйда китоб ўқиб ўтирардик. Отам тўсатдан кескин равишда китобни ёпди ва уни четга суриб қўйди. Мен ҳайрон қолдим, чунки у ушбу китобни ўқий бошлаганига ҳали ҳеч қанча вақт бўлмаганлигини билардим. Мен ундан бунинг сабаби нимада эканлигини сўрадим.

— Чунки мен бу ифлос китоб эканлигини тушуниб олишим учун етарлича ўқидим. Мен уни бошқа ўқишни хоҳламайман, — деб жавоб берди у хотиржамлик билан.

Мен оддий қизиқувчан ўсмир бола эдим. Бу эса менинг диққатимни янада ўзига тортди. Мен яна сўрадим:

— Хўп… кейин–чи?

Отам жавоб қилди:

— Боб, сендан бир нарсани сўрашга ижозат бер. Агар биз овқатлангани ўтирсак ва кимдир сенинг олдингга ахлат солинган тарелкани қўйса, сен шуни ейсанми?

— Йўқ. Албатта, йўқ, — жавоб қилдим мен.

— Мен ҳам емайман, — деди у. — Шунингдек, ушбу ахлатни ўз ақлим билан ҳам ея олмайман. Бу китоб — ахлат. Ва мен уни ўқишни бошқа хоҳламайман.

Отам бу гапларни эътиқод ғурури билан гапирмади. Ушбу масалани у қуруқ оҳангда муҳокама қиларди. Бу суҳбат эътиқод ахлоқи ҳақида эмас. Чунки ўша вақтда отам ҳали имонли эмасди. Аммо у доно ва ақл билан сўзларди, ўша куни мен бунинг қадрига етдим. Йиллар ўтиб, мен ана шундай зийраклик ҳатто Худо Каломига йўл очган масиҳийлар орасида ҳам жуда кам учрашини англадим. Жуда камдан–кам одамлар ўз ақлларини ҳимоя қилишнинг қанчалар муҳим эканлигини тушунмайдилар, шекилли. Натижада одамлар объектив — ҳақиқатга мувофиқ эмас, балки субъектив туйғуларга мувофиқ ҳаёт кечиришни давом эттирдилар.

Аслида бу вазиятнинг келиб чиқишига заиф масиҳийлик ваъзлари ва бўш ўқитиш сабаб бўлган. Мен ҳали ёшгина имонли бўлган пайтимда бир қўшиқ машҳур эди. Унда қуйидагича сўзлар бор эди: “Барчани қўзғотинг, боринг, ҳаммага Исо Масиҳ — Шоҳ эканини айтинг!” Бу жуда шўх ва тез айтиладиган қўшиқ эди ва у ҳақиқатдан ҳам сизни руҳлантира оларди. Лекин илоҳиёт нуқтаи назаридан бу даҳшатли қўшиқ эди. Ҳеч қаерда сиз Муқаддас Китобнинг сизни масиҳийча ҳаётга боришингиз учун ҳис-туйғуларингизни кўтариш учун уринганини учратмайсиз. Туйғу — бу дунёдаги энг ишончсиз нарсадир. Бу пружинадаги улоқча сингари гоҳ баландга, гоҳ пастда сакрайди.

Ўша йиллари мен фақат бир нарсани ҳис қилардим: оркестр мусиқа чаладиган ва хор қўшиқ куйлайдиган, шунингдек, ниҳоятда ҳаяжонга солувчи жамоат йиғилишларига борардим. Бу йиғилишларнинг ўтиши ҳам деярли хореографик эди. Охирида қавмбоши ўрнидан турарди ва жуда кўтаринки руҳда Худонинг Каломини тарғиб қиларди. Жуда ҳаяжонланганидан у қўлидаги Муқаддас Китоб билан минбарни уриб-уриб гапирарди. Буларнинг бари менга жуда каттиқ таъсир кўрсатар ва мен ўзимча: “У ҳақ. Бу сафар мен буни қилишим керак. Мен Худо учун тўла 100 фоиз яшашим керак!” деб ўйлардим. Йиғилиш тугагандан сўнг мен қатъий қарор билан жамоатдан чиқардим. Кейин биз Эми билан дўстларимизникига борардик ва улар бизни бирон жойга тушлик қилишга таклиф этишарди. Машинада йўл босиб борар эканмиз, суҳбатлашардик ва мен энди ўша куч заифлашиб бораётганини сезардим. Тўкин-сочин дастурхон, самимий суҳбат ва уйдаги дам олишдан сўнг бир неча соат ўтар-ўтмай мен хизмат ҳақида қийинчилик билан эслардим, уни ҳам фақат юзаки, холос. Ҳар доимгидай душанбадан иш бошланарди.

Нега шундай бўлади? Чунки туйғулар фақат садодир. Жамоат хизмати пайтида сиз куч берувчи нарсаларни кўрасиз ва эшитиб турасиз. Бунда эса сизнинг туйғуларингиз баландга парвоз қилади. Аммо сиз оддий ҳаёт домига қайтганингиз ҳамон, қанот берувчи муҳит йўқолади ва ҳисларингиз ҳам ерга қайтиб тушади. Биргина ҳис-туйғулар сизни кўтариб, парвоз қилиш учун етарлича кучга эга эмас.

Мен ҳозиргина юқорида тасвирлаб берганларимни — бу бизнинг оддий кечинмаларимиздир, деб ҳисоблайдиган минглаб масиҳийлар мавжуд. Улар ўзларига куч берувчи жамоат йиғилишларига борадилар ва осмонларга парвоз қиладилар, сўнгра яна бир-икки кунга пастга тушадилар. Кўтарилиш учун улар яна ҳафта ўртасида йиғилишга келишлари керак. Кейин улар якшанба куни барчасини бошқатдан бошлаш учун яна ерга тушадилар. Бу жуда мантиқсиз ҳаёт тарзидир. Бу — “Америка баландликларидаги” ҳолдан тойдирувчи пойга ва куйиб кул бўлиш учун ажойиб рецептдир. Худо бизни бундай ҳаёт учун яратмаган.

Субъектив ҳаётда тартиб қуйидагича: ақл, туйғу, ҳаракат. Бошқача қилиб айтганда, ақл ўз дастурини ҳаётдан олади. Кейин туйғулар истакларни пайдо қилади ва ақлда пайдо бўлган фикрларга қонуний равишда жавоб беради. Кейин бу истаклар ҳаракатга келтирилади.

Худонинг тартиби бунга қарама-қарши туради. Худо Каломи бизни мана бундай тартиб бўйича яшашга даъват қилади: ақл–туйғу — ҳаракат эмас, балки ақл, ҳаракат ва туйғу. Биз олдин ўз ақлларимизни Муқаддас Руҳга, худди бизнинг ҳақиқат манбаимиз каби, Ёзувга тобеликда тақдим қилишимиз керак. Кейин бизни “ҳаракатга келтиришларини” ёки биз “шунга ўхшаган ниманидир ҳис қилишимизни” кутиб ўтирмай, Худо Каломига тобеликда эътиқод билан биринчи қадамни қўйишимиз лозим. Кейин охирида биз ўз туйғуларимиз бу эътиқод қадамига жавоб бераётганини кўрамиз.

Худо Каломининг кам бўлса–да, шундай жойлари ҳам борки, улар тўғрисида мен яширмасдан ростини айтаман, бу жойларни ўқиганимда, мен гўё уларни бажарётгандай бўламан. Масалан, Ёзувнинг қуйидаги парчаларини ўқинг ва агар сизни “ҳаракатга келтиришларини” кутганингизда, уларнинг қанчасини сиз бажаришингиз мумкинлигини ўзингиздан сўранг: “Душманларингизни севинглар, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар” (Матто 5:44); “Орангизда ким катта бўлишни истаса, сизга хизматкор бўлсин. Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизга қул бўлсин” (Матто 20:26, 27); “Аксинча, агар душманинг оч қолган бўлса, уни тўйғизгил; агар чанқаган бўлса, унга сув ичиргил. Мана шунда унинг бошига ёнаётган чўғлар йиққандай бўлурсан. Ёмонликка мағлуб бўлма, ёмонликни яхшилик билан мағлуб қилгин” (Римликларга 12:20, 21); “Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин… Ҳар бир кишига ўз ҳақини беринглар: солиқ йиғувчига — солиқ; бож олувчига — бож; қўрқувга лойиқ бўлганга — қўрқув; ҳурматга лойиқ бўлганга — ҳурмат” (Римликларга 13:1, 7); “Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар” (Филиппиликларга 2:3); “Лекин агар бирор киши масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин, аксинча, бу ном билан Худони улуғласин” (1 Бутрус 4:16).

Ана шу тарзда жавоб берадиган одамда табиий ҳеч нарса йўқ. Дунё кузатувчисига бундай одам батамом жумбоқ бўлиб туюлади. Унинг фикрлари, қадриятлари ва қарорлари тескарисига ўгирилгандай кўринади, барибир у барқарор, изчил ва етук бўлиб кўринади. У аллақачон ҳузур-ҳаловатда ўса бошлади. Лекин агар сиз ундан бу ҳақда сўрасангиз, табиийки, у ҳайрон бўлади. У фақат ўзида яшайдиган Масиҳга итоат қилиб яшашни билади ва Масиҳ сиз кўриб турган самарани яратади.

Ибронийларга мактубнинг муаллифи ўз ўқувчиларининг ниҳоятда узоқ давом этаётган хомлигидан норозилик билдиради. У шундай дейди: “Вақт нуқтаи назаридан сизлар аллақачон муаллим бўлишингиз керак эди. Аммо сизларга яна Худо каломининг илк асосларини ўргатишга эҳтиёж бор. Сизларга қаттиқ озиқ эмас, сут керак” (Ибронийларга 5:12). Сўнгра у руҳий етуклик белгиларини тасвирлайди:

Қаттиқ озиқ эса камолотга етганларга, яъни туйғулари яхши ва ёмонни фарқ этиш малакасига эга бўлганларга хосдир (Ибронийларга 5:14).

Ҳузур–ҳаловатда ўсиш Исо Масиҳга мутлақо тобелик эътиқоди орқали ҳаётга Худо ҳақиқатини татбиқ этадиганларга берилади. Худо ҳақиқати эса: “Агар бу яхши бўлса, шуни қил!” дейдиган дунё фалсафасига умуман қаршидир.

Ўз–ўзича туйғулар ёмон нарса эмас. Худо бизни ҳис-туйғусиз робот қилиб эмас, аксинча, Ўзи билан ҳаёт хусусиятларини баҳам кўришга қодир қилиб яратган. Бу дунёга гуноҳнинг келиши Одам Ато ҳузур қилган ақл, туйғулар ва ирода уйғунлигини яксон этди. Ҳозир эса, токи Худованд қайтмагунча ва биз мукаммал қайта тирилган танага эга бўлмагунимизча, туйғуларимизни улар учун белгиланган жойда жиловлашга ҳаракат қилишимиз керак. Туйғулар — поезддаги ажойиб хизмат вагони, аммо жуда ёмон локомотивдир. Туйғуларга фикрларимиз, ички ҳолатимиз ва қарорларимиз устидан ҳукмронлик қилишга йўл қўйиш — бу қулликни ва туганмас ғўрликни таъминлаш демакдир. Объектив ҳаёт кечиришни ўрганиш — ақлимизни Худо Сўзи ҳақиқати билан янгиланиши учун тақдим қилиш, сўнг эътиқод билан ҳаётдан бориш — мана ҳаётнинг озодликдаги йўли ва ҳузур-ҳаловатда ўсишнинг асоси.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак