Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 9 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (9-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш

Бошида бир неча ой давомида Стюарт, осонгина нажот топдим, деб ўйлаб юрарди. Стюарт ўз автомобили билан 18 ёшли Сьюзаннинг ўлимида айбдор эди. Ўша пайтда Стюарт маст ҳолда машина бошқараётган ва Янги йил куни эрталаб қизнинг машинасига қаттиқ урилган. Фалокат натижасида қиз ўша ернинг ўзида ҳалок бўлган. Стюартни дарҳол тутиб олишди ва қасддан содир қилинмаган қотиллик, аммо маст ҳолатда автомобилни бошқарган, деб айб қўйишди. Унинг жиноий ишига қўшимча қилиб Сьюзаннинг оила аъзолари унга қарши фуқаролик иши қўзғатишди ва суд жараёнида ғолиб чиқишди. Бироқ улар ғайриоддий ва кутилмаган жазони талаб қилишди. Бошида улар Стюартдан 1,5 миллион доллар талаб қилишган бўлса-да, улар кейин 936 доллар олишга карор қилишди.

Лекин бу 936 доллар ғайриоддий тарзда тўланиши керак эди: ҳар жума — Сьюзан ҳалок бўлган куни Стюарт бир долларга чек ёзиши ва уни Сьюзаннинг оиласига юбориб туриши керак эди. 936 доллар ҳафтасига бир доллардан ўн саккиз йил давомида — Сьюзан яшаган ҳар бир йил учун биттадан тўланиши керак эди. Қизнинг оиласи Стюарт нима қилиб қўйганлигини эсдан чиқармаслигини хоҳлашган эди.

Илк енгиллик туйғулари ўтгандан сўнг, тўловнинг бундай тизими, олдин туюлганидай, қувончли эмаслигини Стюарт тушунди. Олдинига одат тусига кириб қолган бу жараёндан чарчоқ ҳиссидан ўзга ҳис бўлмади. Кейин ҳолат янада ёмонлашди. Стюартда тушкунлик кайфияти пайдо бўла бошлади. Чунки ҳар жума куни, ҳафталар сайин бу иш унга ўзининг ёшгина бир қизнинг ўлимида айбдор эканлигини эслатарди. У борган сайин банк қоғозига қизнинг исмини ёзишга қийналарди ва у энди чекларни Сьюзаннинг оиласига юбормай қўйди.

Оила дарҳол судга Стюартни тўловни давом қилдиришга мажбур қилиш талаби билан мурожаат қилди. Кейинги саккиз йил давомида Стюарт тўрт маротаба тўловни тўхтатди ва суд уни яна мажбур қилди. Ниҳоят, Сьюзаннинг ўлими учун таъқиб қилинган ва тўловдан азобланган Стюарт ўзига берилган “шафқатсиз” жазодан арз қилиб, апелляция судига мурожаат қилди. Судда у Сьюзаннинг оиласига ўн саккиз йилдан қолган йиллар учун ва яна қўшимча бир йил учун чек солинган иккита қутини олишларини таклиф қилди. Лекин қизнинг оила аъзолари бу таклифни рад қилди.

“Биз, — дейишди улар, — бу чекларни ҳар ҳафтада ва ҳар гал ўз вақтида олишни хоҳлаймиз. Биз бу учун белгиланган йиллар ўтмагунча талаб қилаверамиз, агар керак бўлса, судга ҳар ой келаверамиз”.

Мен биринчи марта янгиликлар дастурида ҳақиқатдан ҳам юз берган бу ғайриоддий воқеани эшитганимда, унда мен дарҳол Муқаддас Китоб ҳақиқатларига ўхшаш жуда кўп томонларини кўрдим. Бу воқеа нима сабабдан масиҳий ҳузур-ҳаловатда ўсишдан олдин, албатта, Масиҳдаги Худо кечиримининг ва эътирофининг тушунчасига келиши кераклигини аниқ кўрсатиб беради.

Стюарт тушиб қолган вазият ҳақида ўйлаб кўринг. То у ўз жинояти ҳақида унутмасликка ва Сьюзаннинг оиласига ҳафталик қарзини тўлашга мажбур экан, сиз нима деб ўйлайсиз, уни қизнинг оила аъзолари билан ҳақиқий шахсий муносабатларни ўрнатиш имконияти борми? Ҳеч қандай имконияти йўқ! Бу ҳар ҳафталик чеклар тўлови Стюартни ўз ўтмишига яна қайтишига мажбур қилади ва ҳеч қачон йўқолиб кетмайдиган айбдорлик ва надомат туйғуларини пайдо қилади. “Мен ўз ҳаётим билан яшашни хоҳлайман!” — деб қичқиради у. Аммо унинг ҳар ҳафталик одати бунга йўл қўймайди. То у ўзгармас экан, уни бу оиладан миллионлаб километрлар узоқда бўлиш истаги таъқиб қилаверади. Томонлар ўртасида айбдорлик туйғуси турганда, шахсий ўзаро муносабатлардан ҳузур-ҳаловат олиш асло мумкин эмас.

Кўп йиллар давомида мен, нега бу одамлар Худо улардан фойдаланиши учун ўзларини ихтиёрий равишда Унга бағишламай, деб ҳайрон қолган руҳонийларни ва бошқа масиҳий бошлиқларни учратганман. Кўп ҳолларда бу Стюарт ва Сьюзаннинг оиласи ўртасидаги муносабатларга Худо билан муносабатлари ўхшаш бўлганлиги учун юз беради. Улар ўзлари билан Худо ўртасида ҳали ҳам тўланмаган қарз борлигига ва, демак, У ҳали ҳам улардан ғазабланаётганлигига ишонадилар. Табиийки, бундай одамлар Худодан ўзларини олиб қочадилар. Уларнинг гуноҳларни кечириш тушунчаси Масиҳнинг тугалланган ишидан кўра кўпроқ Эски Аҳд таклиф қилган гуноҳни ювишга ўхшайди. Улар ҳозир кечирилганликларига, аммо ҳали ҳам қилғиликларига яраша тўлов бераётганликларига ишонадилар.

Мен бу тамойилни қуйидагича сўзлар билан ифодалаган бўлардим: сиз хоч амалга оширган ишнинг тугалланганлигига суянмас экансиз, ҳеч қачон қайта тирилишнинг ҳақиқийлигини ҳис қилмайсиз. Шу қайта тирилиш — сизда ва сиз орқали яшайдиган Масиҳнинг ўзидир. Сиз ҳамма нарсани Исо қилгани ҳақидаги далилга суянмас экансиз, сиз гуноҳларингизни ювиш учун “ўз қарзингизни тўлашга” уринишларингиз билан банд бўласиз. Бу гуноҳингиз — сиз ҳеч қачон Масиҳ сизга берадиган шахсий ўзаро муносабатларгача ўсмайсиз ва улардан ҳузур-ҳаловат олмайсиз, деганидир. Келинг, нега бундай эканлигини аниқлаб олайлик. Биз ҳузур-ҳаловатда ўсишда давом қилишимиз учун керак бўлган баъзи бир ҳақиқатларни ҳам кўриб чиқайлик. Бу ҳақиқатлар учун зарур муҳит бўлиб, Эски ва Янги Аҳдни тушунишга хизмат қилади.

Агар сиз бир мартада Янги Аҳддаги Ибронийларга мактубнинг ҳаммасини ўқиб чиқишингизга тўғри келса, унда сиз доимо бир сўзга — “аълороқ” сўзига кўзингиз тушади. Эски Аҳд (шунингдек у Мусо қонуни ҳам деб аталади) Худо томонидан берилган бўлсада, у Худо ва инсон ўртасидаги эскиларидан устун бўлган, янгича ўзаро муносабатларни келтирадиган Масиҳнинг келишига Исроилнинг тайёргарлиги учун вақтинчалик тизим эди. Ибронийларга мактубда Худо Ўғли Исо Масиҳ нафақат Ўз Шахсида энг аълоси сифатида, балки Ўз муқаддаслигида ҳам энг аълоси деб катта аҳамият касб этган. У энг аъло аҳдни олиб келган; У энг аъло қурбонликни таклиф қилди ва Унинг ҳамма меҳнати “аълороқ ваъдаларга асосланган аълороқ бир аҳдга кафил бўлгани учун, жуда ҳам улуғроқ руҳонийлик хизматига эришди” (Ибронийларга 8:6). Барча муносабатларда Исо Масиҳнинг Шахси ва меҳнати — энг аълодир! Иккала аҳд орасидаги энг ёрқин фарқлардан бири нажот топишда кўриниб турибди.

Мен бошиданоқ шуни изоҳлаб ўтишим керакки, ҳеч қачон тарихда эътиқод орқали ҳузур-ҳаловат бўйича эмас, балки бошқа йўл билан нажот топган одам бўлмаган. Эски Аҳд даврининг одамлари мангу ҳаётни худди ҳозир биз сиз билан олганимиздай, марҳаматли Худонинг ваъдасига ишонч туфайли унга эришишган. Ибронийларга мактубнинг 11-бобида айнан шу ҳақда сўз боради. Бироқ, ҳатто барча давр одамлари бир хилда — эътиқод орқали қутулган бўлсалар–да, Худо турли давр одамлари билан турлича муносабатда бўлган. Исроилликлар кундалик кечиримни қонун ҳукмида қурбонликлар келтириш орқали олганлар. Аммо бундай тизимнинг қила оладиган ишлари чегараланган эди. Ибронийларга Мактубнинг 9-боби бу фарққа шундай изоҳ беради:

Бу ҳозирги замон учун рамздир. Бундан кўрамизки, Худога хизмат қилувчилар ҳадялар ва қурбонликлар бағишлаш орқали ўз виждонларини поклай олмайдилар. Бу удумлар егулик, ичгулик ва ҳар хил таҳоратлар билан, яъни киши танаси билангина боғлиқдир, улар фақат янги тузум пайдо бўлгунгача жорий эди… Илгари такалару буқаларнинг қони ҳамда ёқилган ғунажинларнинг кули ҳаром бўлган кишиларнинг устига пуркалганда, улар жисман покланиб, муқаддас ҳисобланардилар (Ибронийларга 9:9, 10, 13).

Бу қурбонликлар нима қила оларди? Улар қурбонлик берувчини “ташқи” ёки “номигагина” поклашлари мумкин эди. Бошқача айтганда, қонун ҳукмидаги одам қандайдир вақтга қонун остида бўлган “яхши исроиллик” ҳолатига қайтишлари мумкин эди. Бу қурбонликлар нималарни қила олмайди? Улар “қурбонлик қиладиганнинг виждонини мукаммал қила олмаганлар”. Қисқа қилиб айтганда, Эски Аҳднинг қурбонликлари одамни фақат ташқи томондан ёки қонун бўйича поклай олганлар. Бироқ улар инсоннинг ичига унинг виждони бор жойга кира олмаганлар.

Ибронийларга мактубнинг 10-бобида муаллиф бу мавзу ҳақида янада чуқурроқ фикр юритади:

Илоҳий Қонун бўлғуси хайр-баракаларнинг асл сурати эмас, соясигинадир. Шунинг учун йилдан-йилга мунтазам равишда айни қурбонларни келтирувчилар Илоҳий Қонун орқали камолга эриша олмайдилар. Акс ҳолда, улар бу қурбонликларни бағишлашни бас қилмас эдиларми? Ундай бўлганда эди, бу хизматни бажо келтирувчилар бир мартада покланган бўлар ва яна гуноҳи борлигини сезмас эдилар (Ибронийларга 10:1, 2).

Эски тизимда кечирим “бир дақиқалик” асосда таклиф қилинарди. Одам қонун томонидан гуноҳкор деб тан олинса, у шундай вазиятда эътиқод — гуноҳкор деб тан олинса, у шундай вазиятда эътиқодда кўзда тутилган қурбонликни қилиб кечирилиши мумкин эди. Энг катта байрам Гуноҳларни ювиш Куни эди. Шу куни олийруҳоний бутун халқ учун қурбонлик қиларди. Лекин бу парча ҳеч қачон қурбонлик келтирувчини “мукаммал” қила олмайдиган бундай тизимнинг чекланганлигини кўрсатади. Бу фикрни исботлаб муаллиф шуни таъкидлайдики, агар қонун одамни мукаммал қила олганда эди, унда кейинги қурбонликларга эҳтиёж қолмасди. Покланган виждонли одам хотиржамлик билан ўз ҳаётини давом қилдира оларди. Аммо “доимо қурбонликлар қилиниши” керак бўлган вазият — бу тизим Худонинг узил-кесил режаси эмаслиги ҳақидаги тўхтовсиз, холис огоҳлантириш бўлиб хизмат қилади.

Аслида, ўша қурбонликларнинг қилиниши нафақат батамом енгиллик келтирмаган, ҳолбуки:

Қурбонлар бағишлаш билан ҳар йили гуноҳлар эсга солинади, холос. Чугки буқаю такаларнинг қони гуноҳларни бартараф қилолмайди (Ибронийларга 10:3, 4).

Мен Стюарт воқеасини эшитганимда шу парчани ўйладим. У ҳафтасига бир доллардан тўлагани каби, Эски Аҳд одамлари доимо ўз қилмишлари учун қурбонликлар қилишлари керак эди. Бу қурбонликлар жазодан қўрқув олдида қандайдир енгиллик келтирса–да, айни пайтда “ҳар йили гуноҳлар ҳақида” эслатиб турарди. Исроилликлар учун Гуноҳларни ювиш Куни ҳеч ҳам қувонч куни бўлмаган, бу — хатоларга эътибор қаратиш, гуноҳларни тан олиш ва қайғу куни бўлган. Ҳа, ўтмиш батамом ювилиб кетарди, аммо ҳамиша эрта бор эди. Мусо қонунининг бирон жойида сиз эртанги гуноҳларни ювиш учун қилинадиган қурбонликларни топмайсиз. Ҳар ҳафта бир доллардан бўлган бадалини бир мартада тўлай олмаган Стюартга ўхшаб исроилликлар ўз бўлажак хатолари учун қурбонлик қила олмаганлар. Улар умид қилган энг яхши нарса бир зумлик покланиш эди.

Исо Масиҳ бу тизимга мутлақо қарама-қарши бўлган бир нимадир қилди!

Ҳар бир руҳоний кун сайин Худога хизматини адо қилавериб, асло гуноҳларни йўқ қила олмайдиган ўша-ўша қурбонликларни кўп марта бағишлайди. Масиҳ эса гуноҳлари учун битта қурбонлик бағишлагандан кейин, Худонинг ўнг томонида абадий ўтириб олди (Ибронийларга 10:11, 12).

Исо Масиҳ гуноҳлардан бира тўла қутулди. У тик турган Эски Аҳд руҳонийларидан фарқли ўлароқ ўтиради. Нимага? Чунки Унинг иши бажарилди. “У биттагина қурбонлик келтириб, ишонувчиларни муқаддас қилди ва абадий камолга эриштирди” (Ибронийларга 10:14). Шунинг учун Янги Аҳдда: “Уларнинг гуноҳларию жиноятларини Мен бошқа эсга келтирмайман” (Ибронийларга 10:17), — дейди Худованд.

Масиҳ биз учун қонун бўйича ҳеч қачон амалга ошмайдиган ишни қилди. У бизга тўла ва узил-кесил гуноҳлар кечиримини берди ва нафақат ўтмиш гуноҳларини (буни ҳатто эски тизим ҳам қиларди), балки бир умрлик гуноҳларни ҳам — ўтмишдагиларини, ҳозиргисини ва келажакдагиларини қўшиб.

Муқаддас Китоб Исо Масиҳни бизнинг ҳаётимизда қилган ишининг натижасини изоҳлашда давом этади. Эски Аҳд қурбонликлари қурбонлик келтирувчини фақат ташқи томондан поклайди деб таъкидлаб, Ибронийларга мактубнинг муаллифи шундай дейди:

Энди эса Масиҳ абадий Руҳиллоҳ қудратида Ўзини нуқсонсиз қурбон қилиб Худога бағишлади. Унинг тўккан қони виждонимизни ўлик ишлардан поклайди ва барҳаёт Худога хизмат қилишимиз учун имкон яратади (Ибронийларга 9:14).

Худо Ўғлининг қурбонлик қилиниши чексиз, доимий қурбонликларни талаб қиладиган қонундан устун келди. У бир марталик ва узил-кесил қилинган қурбонлик эканлиги билан ҳам енгди. Бироқ бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас: биз учун Масиҳнинг ўлими яна шу сабабдан афзалки, Худованд у орқали ҳеч қандай маросимлар қила олмаган ишни қилди — У инсон юрагига эришди. Қонун ташқи покланишни таклиф қилган. Исо Масиҳ эса “тирик ва ҳақиқий Худога хизмат қилиш” учун инсон виждонини поклай олади.

Масиҳнинг тугалланган ишини биз нотўғри тушунишимизнинг бир исботи сифатида Раббийнинг Оқшом зиёфатидаги иштирок этишда кузатиш мумкин. Бир куни анжуман пайтида Жастин исмли бир одам шу муаммони кўтарди.

— Шу ёлғонми? — деб сўради у, — агар сиз нолойиқ бўла туриб Оқшом Зиёфатида иштирок этсангиз, ўзингизни ўзингиз жазога дучор қилишингиз нотўғрими? Менга шундай деб ўргатганлар.

Менга ҳам унга қарши савол бердим:

— Сиз “нолойиқ” деганда нимани назарда тутасиз?

— Мен бунга унчалик ишонмайман, — жавоб берди Жастин, — лекин илгари “ҳаётдаги тавба қилинмаган гуноҳ” ва унга иқрор бўлишнинг зарурати ҳақида, “Худо билан ярашиш ҳақида” кўп гапиришарди.

— Жастин, мен кўп йиллар давомида шундай таълимотни эшитишимга тўғри келган, — дедим мен, — аммо у Ёзувдан хато фойдаланишга асосланган. Жумладан, у Коринфликларга биринчи мактубнинг 11:27-оятидан нотўғри фойдаланишга асосланган. Бу оят биз лойиқ бўлишимиз кераклиги ҳақида гапирмайди. Биз сиз билан нолойиқмиз ва ҳечқачон лойиқ бўлмаймиз. Қурбонликка аталган Қўзичоқ лойиқ, қўй эмас! Аслида бу оятда шундай дейилган: “Кимда-ким нолойиқ тарзда бу нонни еса ёки Раббимиз косасидан ичса, Раббимизнинг Танаси ва Қонига қарши гуноҳ қилган бўлади”. Павлус одамлар лойиқ бўлишлари керак демайди, у одамларга қандай қилиб улар бу маросимни амалга оширишларига эътибор қилишларини айтади. Бу Коринфда баднафслик қиладиган, ақлини йўқотгунча ичадиган, уруш-жанжал чиқарадиган ва турли усуллар билан Жамоатни, Раббимиз Масиҳ Танасини писанд қилмай, кулги бўлишларига сабаб бўладиган одамлар борлигининг оқибатидир. Мана Павлус нималарни назарда тутган.

Оятдан ана шундай нотўғри фойдаланиш оқибатида, қанчалар қайғули бўлмасин, одамлар Қутлуғ Кечликдаги ҳузур-ҳаловатнинг гўзал манзарасини назарларидан четда қолдирадилар. Улар гуноҳларни қидириш, гуноҳлари учун тавба қилиб, аламли афсус-надомат туйғуси ила машаққатдан ўз-ўзини таҳлил қилиш билан шуғулланадилар. Бунда асосий туйғу — қўрқув бўлади. Бу эса Худо мақсадини нотўғри талқин қилишга олиб келади. У Оқшом Зиёфатининг ҳақиқий руҳини барбод қилади. Коринфликларга биринчи мактубнинг 10:16-оятида Павлус бу маросимни “қутлуғ коса” деб атайди. Бу эса “надомат косасидан” ёки “ўзини ўзи машаққатли таҳлил қилишдан” кескин фарқ қилади. Оқшом зиёфатини амалга ошириш кўп ҳолларда эски Гуноҳ ювиш Кунига ўхшаб қолади. Бу вазиятда эса тўла қарама-қаршилик кузатилиши керак. Гуноҳларни ювиш Кунида исроиллик ўз гуноҳларига иқрор бўлиши ва уларга тавба қилиши керак. Оқшом Зиёфатида эса биз гуноҳларимизнинг кечирилиши тўғрисида эслашимиз лозим. Мана шундагина бу ҳақиқий қутлаш — хурсандчилик, шукроналар айтиш ва биз ҳаммамиз Масиҳда эканлигимизни англашнинг қувончли лаҳзалари бўлади.

Шунингдек, бунда ҳам ўзига ўзи тўла эътибор қаратишни келтириб чиқарадиган — оқланиш ғоясининг нотўғри шаклланиш оқибатларидан яна бирини кузатиш мумкин. Пировардида, агар мен “Худо билан ярашмаган бўлсам”, унда мен бу вазиятни қандай қилиб тузатишим тўғрисида ўйласам, яхшироқ бўлади! Ҳафтасига бир доллардан тўлар экан, руҳи тушган Стюарт ҳеч қачон Сьюзаннинг оиласи ҳақида ижобий фикрда бўлмайди ёки улар билан илиқ, дўстона муносабатда бўлиш имкониятини излаб топиш ҳақида ўйламайди. У фақат ўзидаги айбдорлик туйғуси юкидан халос бўлиш тўғрисида ўйлайди. Худди шу сингари Масиҳда мутлақ кечирилишда бўлиш қўлидан келмаётган масиҳий ҳам ҳеч қачон “Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳнинг иноятига таяниб, Уни таниб-билиб борган сайин ривож топиб” (2 Бутрус 3:18), ҳузур-ҳаловатда ўса олмайди. Бундай масиҳий ҳам фақат қандай қилиб айбдорлик туйғусидан ҳалос бўлиш ҳақида ўйлайди. Жуда кўп масиҳийлар “Худо билан ярашиш учун” уриниб, жон-жаҳдлари билан меҳнат қиладилар. Бироқ Муқаддас Китобда айтилишича, бизда Худо билан тинчлик-хотиржамлик мавжуд, Исо Масиҳнинг хочдаги тугалланган ишининг узил-кесил ва ягона натижаси. Агар менга “чексиз иноят” (Римликларга 5:17) тақдим қилган бўлсалар ва Масиҳ Ўз қурбонлиги туфайли мени “абадий камолга эриштирган” (Ибронийларга 10:14) бўлса, унда мен қандай қилиб янада “солиҳлироқ” бўла оламан?! Исо Масиҳ гуноҳларимизни абадий ва узил–кесил олиш учун келди, бу орқали биз Уни англашга хотиржамлик билан эътибор қаратишимиз учун, бизни ўзимизга ўзимиз эътибор беришимиздан халос қилди.

Бу эзгу хабарга кўп масиҳийларнинг шундай қаттиқ қаршилик кўрсатишлари ҳеч ақлга сиғмайди. “Сиз гуноҳга ниҳоятда енгилтаклик билан қарайсиз! — деб бонг уради улар. — Ахир, сиз Худо — бу солиҳ Худо эканлигини билмайсизми? У гуноҳдан нафратланади!” Одамлар бу фикрга унчалик қаттиқ қаршилик қилмасалар–да, кўпинча уларнинг бундай фикрни тушунишлари жуда қийин бўлади. Илгари жамоат машғулотларига қатнаган одамлар одатий ҳисобланган “Худо муқаддас” ва “У гуноҳдан нафратланади” деган гапларни жуда кўп эшитишган. Ҳолбуки, уларнинг камчилиги бунинг қандай маънони англатишини билишади. Шунинг натижасида жуда кўплаб одамлар учун Худо ғалаёнли, жазо берадиган, баъзида эса қўрқув уйғотадиган шахс бўлиб кўринади. Жаҳлдор Худонинг инсон онгига мустаҳкам ўрнашиб қолган бу кўриниши билан таққосланганда, Худонинг муруввати ва севгиси ила гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги ғоя уларга тўғри келмайдигандай туюлади.

Лекин Худода номуносиблик йўқ. У мутлақо солиҳ, бироқ У шунингдек мутлақо мурувватли ҳамдир. Бу икки ҳақиқатни бирга боғлайдиган Муқаддас Китобнинг атамаси — раҳм-шафқатли бўлишдир. Бу ҳақиқат Масиҳ сиз учун қилган нарсаларнинг ҳаммасини тушуниш учун калит бўлиши мумкин.

Муқаддас Китоб шундай дейди: “Унинг Ўзи ёлғиз бизнинг гуноҳларимизнигина эмас, балки бутун дунёнинг гуноҳларини ювиш учун қурбон бўлди” (1 Юҳанно 2:2). “Раҳм-шафқатли бўлиш” ибораси жуда кўп одамлар учун нотанишдир; кўча-кўйда биз бу иборани унчалик кўп эшитмаймиз. Лекин у Хушхабарни ва сизга Худонинг муносабатини тушунишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу сўзнинг асосий маъноси — қониқиш ҳосил қилиш. Аммо ким қониқиш ҳосил қилиши керак? Инсоннинг гуноҳлари етказган дард-аламдан сўнг ким қониқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга? Фақатгина муқаддас ва солиҳ Худо.

Муқаддас Китоб бошидан охиригача инсониятни севувчи, нажот берувчи, сабр-тоқатли ва бизнинг итоатсиз ирқимизга нисбатан Ўз муносабатида мурувватли Худони тасвирлайди. Аммо шундай бўлса-да, Ёзув Худони муқаддас, солиҳ ва “айбдорларни жазосиз қолдирмайдиган” (Чиқиш 34:7) қилиб тасвирлайди. У қандай қилиб буни Ўзида мужассамлаштирган? У одамни севиши ва қутқариши шарти ила, Ўзининг муқаддаслиги билан муросага бормай ёки Ўз мезонларини камайтирмасдан, қисқа қилиб айтганда, Ўзини Ўзи инкор қилмасдан, У қандай қилиб буни амалга оширади? Жавоб “раҳм-шафқатли бўлиш” иборасида мужассамдир. Мен бу фикрни тушуна олишим учун Худо бутунлай бошқача қилиб кўрсатадиган синовлардан ўтишимга йўл қўйди, пировардида мен мукофотландим.

Бундан бир неча йил илгари менинг қўл остимда хизмат қиладиган Вейн исмли йигит бор эди. У ёқимли, истараси иссиқ йигит бўлиб, мен унга кўр-кўрона ишонардим. Лекин бир нечта ўзгача вақеалар оқибатида у бировларнинг пулларини ўзлаштириб, сарфлаб юборганини билдим ва ўзим ҳам ниҳоятда панд едим. Мен, бу фақат хато бўлиши мумкин, деб умид қилиб, ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшира бошладим. Бироқ қанча кўп текширганим сайин, ҳақиқат шунча юзага чиқа бошлади. Уни ўз кабинетимга чақириб, ўзим топган фактларни унга айтмоқчи бўлдим. Бу ҳаётимда дуч келган энг мушкул ишлардан бири бўлди.

Узоқ давом этган суҳбат ва кўз ёшлардан сўнг вазият ойдинлашди. Оиладаги жиддий молиявий муаммолар ва етишмовчиликлар сабаб Вейн васвасага берилибди. Айбдорлик туйғуси ва қўрқув ич-ичини кемирарди. Вейн фош қилинганидан ўзи хурсанд бўлиб, енгил нафас олди. Унинг пушаймони самимий эканлигига менинг заррача ҳам шубҳам йўқ эди.

Мен Вейнни таъқиб қилиш истагим йўқ эди, аксинча, мен унга яна оёққа туриб олишига ёрдам бермоқчи эдим. Лекин шу ўғирланган минг доллар масаласи муаммо бўлиб қолаверди. Вейн пулларни қайтаришга ваъда берди ва у мунтазам равишда тўловни амалга ошириб борди. Бироқ мул миқдори шунчалар катта эдики, буларнинг бари худди Панама каналини қошиқ билан қазиганга ўхшар ва сира ҳам амалга ошмайдигандай туюларди.

Вейн қарзидан қутулиш учун, уйини сотмоқчи бўлди. У кўчмас мулк агенти билан олди-сотти шартномасини тузаётганида, агент ундан сўради: “Вейн, нега сиз уйингизни сотмоқчисиз?” У компания қарзларини тўлаш учун унга пул кераклигини айтди. Аммо қарзнинг сабаби тўғрисида лом-лим деб оғиз очмади. Агентга ўз уйини сотмоқчи бўлаётган эркак, унинг хотини ва болалари ҳақидаги фикр таъсир қилди ва у Вейнга сахий бир таклиф қилди: “Вейн, — деди у, — мен ҳеч ким шу сабаб билан уйини йўқотишини хоҳламасдим. Келинг, уйни сотмоқчи эканлигингизни унутайлик. Мен сизнинг қарзингизни тўламоқчиман”.

Вейн бу ҳаяжонли янгиликни айтиш учун менинг олдимга келди. Бир қарашда бу кўнгилдагидек иш эди. Лекин бу воқеада менга нимадир ёқмасди.

— Вейн, — дедим мен, — ўйлайманки, сенинг бундай юкдан халос бўла олишинг жуда яхши. Бироқ мен билишим керак: бу аёл сен қандай қилиб қарз бўлиб қолганингни биладими?

Вейн қизариб кетди ва жавоб қилди:

— Йўқ. У фақат мен шунча пул қарз эканлигимни билади, холос.

Мен бошимни тебратдим.

— Унда мен буни қабул қила олмайман. Ўйлайманки, бу аёлга, агар у нима учун тўлаётганлигини билмаса, сенинг қарзингни тўлатиш нотўғри бўлади. Лекин, Вейн, агар сен унга бутун воқеани — сен аслида бу пулларни ўғирлаганингни айтсанг, ва у барибир сенинг қарзингни тўлашни истаса, унда мен пулни оламан.

У қийналиб ютинди ва хонадан чиқиб кетди. Кейин у гувоҳ тариқасида идорамиздан иккита одамни олиб аёлнинг олдига борди. Мен учун ўша аёлнинг менга телефон қилиб: “Боб, Вейн менга ҳаммасини айтиб берди. У бу пулларни ўғирлаганини билдим. Бироқ мен бу воқеа унга сабоқ бўлганига ва у хатосини тушунганига ишонаман. Ва мен барибир унинг қарзини тўламоқчиман”, — деган гапларини эшитиш мен учун ниҳоятда қувончли эди.

Бошқа гапга ҳожат йўқ эди. “Энди мен розиман, — жавоб бердим. — Сиз энди нима учун пул тўлаётганингизни биласиз. Сизни алдашмади. Мен буни қабул қиламан ва Вейннинг қарзини ҳисобдан чиқариб ташлайман”.

Худди Хушхабардан олинган мисолдай, ўйладим мен. Вейн бор — у хато қилган одам, мен борман — менга қарши нотўғри иш қилишди, ва “гуноҳларни ювувчи” бор, у ўз маблағлари ва муруввати билан воситачи бўлди. Вейн ўзи тўлай олмайдиган қарзи бор эди. Бу аёл эса ўзида бўлмаган қарзини тўлади. Мен жабр кўрган томонман, ва муайян бир шартлар бажарилганда, “Мен қаноатландим” дедим. Бошқача қилиб айтганда, мен “қониқиш ҳосил қилдим”. Қарз масаласи ҳал бўлди. Энди фақат доимий равишда Вейнга унинг янги ҳаётида ўсиши ва ривожланиши учун ёрдам бериш керак.

Биз Муқаддас Китобда ҳам худди шундай образларни кўрамиз: гуноҳ қилган одам; Унга қарши иш қилган Худо; Яраштирувчи Исо Масиҳ. Худо — мутлақо муқаддас; У мутлақо солиҳ; У соф ва комиллик билан гуноҳдан нафратланади. Демак, Худо адолати қаноатлантиришни талаб қилади. Одам ўзи лойиқ бўлган жазони четлаб ўтиши учун фақат бир йўл бор: унинг жазосини оладиган гуноҳсиз ўринбосари бўлиши керак. Хочнинг аҳамияти ҳам ана шунда! Ўзида ҳеч қандай гуноҳи бўлмаган Исо Масиҳ ихтиёрий равишда сизнинг ва менинг гуноҳларим учун Худо ғазабини Ўзига қаратиш ва шу билан сизни жазодан қутқариш учун У хочга борди. У Ўзида бўлмаган қарзини тўлади. Чунки бизнинг қарзимиз бор эди ва биз уни тўлай олмасдик. Ишаё китобида кароматли сўзлар бор:

У бизнинг гуноҳларимиз учун ҳукм этилди ва қонунларни бузганимиз учун азоб чекди; бу дуёнинг жазоси Унда эди, Унинг жароҳатлари туфайли биз нажот топдик. Биз ҳаммамиз қўйлар сингари ўз йўлимиздан адашдик; ва Худованд барчамизнинг гуноҳларимизни Унга юклади.

Гарчанд Исо бизнинг барча гуноҳларимиз учун хочга тортилганлиги сабабли, одамзоднинг қиладиган иши — ишонч билан бу ажойиб ва беғараз совғани қабул қилиб олишдир. Худо ҳузур-ҳаловатининг бу бенуқсон эзгу хабарини ўргатадиганларга энг кўп қўйиладиган айблардан бири қуйидагидир: “Сиз арзимас кечиримга ўргатасиз”. “Енгил эътиқод қилиш” — буни яна шундай ҳам аташади ва бундан менинг ғазабим қайнайди. Гуноҳларимнинг кечирилиши мен учун текин бўлиши мумкин. Лекин у Ўша менинг гуноҳларим Тўловчиси учун “арзон” бўлмаган! Баъзи бир нарсалар қадрли бўлмаганликлари учун текин эмас, балки улар бебаҳо бўлганликлари учун ҳам текиндир. Мукаммал Худо Ўғлининг қони эвазига қўшимча қилиб инсон қандай тўловни таклиф этиши мумкин?

Худонинг муқаддас солиҳлиги тўла қониқтирилди дейиш — сира ҳам Худо гуноҳга ён берди ёки Ўз муқаддас мезонини бир дюймга бўлса-да камайтирди, дегани эмас. Изоҳ беришга рухсат этинг: агар сиз бир гуруҳ масиҳийлардан: “Хоч нимани намоён қилади?” — деб сўраганингизда, уларнинг кўпчилиги қуйидагича жавоб берган бўлишарди: “Худонинг севгисини”. Бу чин ҳақиқат! Римликларга мактубнинг 5:8-оятида шундай дейилган:

Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир.

Шундай қилиб, хоч ҳақиқатдан ҳам Худонинг севгисини кўрсатади: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин” (Юҳанно 3:16). Аммо Павлуснинг Римликларга мактубининг 3:25-ояти масиҳийларга унчалик маълум эмас:

Масиҳ биз учун қонини тўкканига ишонган кишининг гуноҳлари ювилсин, деб Худо Масиҳни қурбонликка бағишлади ва шу йўсинда Ўзининг адолатли ҳукмини очиқ намоён қилди…

Павлуснинг тушунтиришича, гарчанд “Худо сабр қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган бўлса-да, ҳозирга келиб, Ўзининг адолатли ҳукмини амалга оширди. Шундай қилиб, бир ёқдан Худо Ўз адолатига содиқ қолмоқда ва иккинчи ёқдан Исога ишонган гуноҳкор оқланмоқда” (Римликларга 3:26). Бу ҳақда ўйлаб кўринг: агар Худо севги бўлмаганда эди, унда хоч бўлармиди? Йўқ. У фақат: “Хўп, бу сафар майли, аммо кейинги гал яхшироқ қилинг”, — деб айтган бўларди. Фақат ҳақиқий Хушхабардагина сиз Худони ҳақиқатда қандай бўлса, шундайлигича учратасиз. У чегара билмайдиган ва муросасиз солиҳлик билан мутлақо уйғунликдаги севгидир.

Ҳакамлар кийимини кийган, қўлига болға ушлаган судьяни ва унинг кун бўйи маҳаллий судда раислик қилишини кўз ўнгингизга келтиринг. У навбатдаги ишни эълон қилади ва унинг ҳузурига йўл ҳаракати қоидаларини жиддий бузишда айбланаётган ўғли кириб келади. Судьянинг вазифаси нима? У судланувчининг айбдор ёки айбдор эмаслигини аниқлаши керак. Ва агар у айбдор бўлса, ҳақиқат қарор топишини назорат қилиши лозим. Бу ишда исбот-далиллар инкор қилиб бўлмайдигандир. “Айбдор деб тан олинди, — дейди судья. — Суд айбдорга 500 доллар ҳажмида жарима солади ёки 40 кун қамоқ жазосини ўташни ҳукм қилади”. У болғани туширади. Иш ёпилди ва жазо эълон қилинди. Судья ўз ишини бажарди. Лекин кейин ғайриоддий воқеалар содир бўлади. Судья ўрнидан туради, мантиясини ечади, столдан чиқади ва суд олдида қўл қовуштириб туради. Сўнг у ўз ўғли учун жарима тўлаш учун чек дафтарчасини чиқаради. Судья сифатида у ҳақиқий тантана қилганлигига ишонч ҳосил қилади; ота сифатида у ўғли учун жарима тўлади. Бу воқеада сиз қандай қилиб Худо гуноҳкорларни Ўзининг мутлақ солиҳлигига зарар етказмасдан авф этганлигининг ажойиб манзарасини кўрасиз — хоч униси учун ҳам, буниси учун ҳам Худонинг жавоби эди.

Буларнинг ҳаммасини Масиҳ қилди деб айтиш, “гу‑ ноҳга енгилтаклик билан муносабатда бўлишни” билдирмайди. Бу Худо инсоний гуноҳларга йўналтирилган Ўз муқаддас нафрати ва ғазабини сўнгги томчисигача биз учун бизнинг жазомизни зиммасига олган Ўз Ўғлига тўкди, деб айтиш мумкин. Масиҳ ҳаммаси учун тўлов берганлиги сабабли, Худо тўлақонли қониқдим дейиши ва бизнинг гуноҳларимизни ҳукм қилмасдан, биз билан мулоқотда бўлиши мумкин: “Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутулишимиз янада аниқроқдир” (Римликларга 5:9). Худо адолати қондирилганлиги сабабли, биз қўрқувсиз яшай оламиз:

Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки қўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир (1 Юҳанно 4:18).

Модомики, биз жазо олиш қўрқувидан халос бўлган эканмиз, биз Унга бўлган севгида ўсиш учун озодмиз: “Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди” (1 Юҳанно 4:19). Гарчанд Унинг тўккан қони виждонимизни ўлик ишлардан поклаган экан, биз “барҳаёт Худога хизмат қилишимиздан” (Ибронийларга 9:14) хурсандмиз.

Бу кичик бир иборада бирлашган ўша бойликлардир: “Худонинг марҳамати” (Римликларга 12:1). Биз Худо билан “бир онлик ҳисоб”ни асраб қолишга уринган вақтимизда, умидсизлик ва чорасизликда ўтмишга боғланган Стюартга ўхшамаймиз. Худо олдида бизда бўладиган ягона ҳисоб учун Исо Масиҳнинг солиҳлиги билан мангуга ва батамом тўланган эди. Худди Вейнга ўхшаб бизнинг ҳам ўзимиз тўлай олмайдиган қарзимиз бор эди. Лекин Ўзининг қарзи бўлмаган Ўша бизнинг қарзимизни тўлади ва биз У туфайли озодликка эришдик!

Демак, биз ўзимизни Худога тириклайин қурбон сифатида тақдим қилган пайтимизда, биз ўзимизни ниятлари ва мақсадлари жуда бўлмаганда ишончли бўлмаган душманга тақдим қилмаймиз. Ўзимизни биз учун ниятлари ва мақсадлари Унинг мутлақ эзгу фазилатларига асосланган, севувчи, донишманд ва қудратли самовий Отага тақдим этамиз. Павлус шундай деб ёзади: “Энди бунга нима деймиз? Агар Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан? Худо Ўз Ўғлини аямай, балки ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, У билан бирга ҳамма нарсани ҳам бизга бермасмикан?” (Римликларга 8:31, 32).

“Шундай қилиб, — деб ёзади Павлус, — эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар” (Римликларга 12:1). Биз ҳузур-ҳаловатда ва Исо Масиҳ биз учун нима қилганини англашда ўсиб борганимиз сайин, шу янада ойдинлашадики, биз ўзимизни Худо биздан фойдаланиши учун тўлақонли Раббийга топширишимиз энг ақлли ва табиий иш бўлар эди. Аммо биз кейинчалик ҳам ҳузур-ҳаловатда ўсишни хоҳласак, Исонинг тўлов бериб бизни қайтариб олганлигини тамомила тан олишимиз ва мутлақо эътиқодда бўлишимиз лозим. Агар биз батамом тугалланган хоч ишида бўлмас эканмиз, ҳеч қачон бизда Ўз ҳаёти билан яшовчи Масиҳнинг қайта тирилиш ҳақиқатини ҳис қила олмаймиз.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак