Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 13 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (13-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари

Бир куни мен Техас штатининг федерал қамоқхонасида семинар ўтказдим. Ёнимда менга маҳбуслар билан ишлашимда яқиндан ёрдам бериб турадиган бир нечта кўнгиллилар бор эди. Уларнинг орасида Довуд исмли эркак ҳам бор эди. Довуд Худога имон келтирганига фақат икки йил бўлган эди, бироқ Худо севгиси унинг ҳаётини батамом ўзгартириб юборганди. Мен уни илгари қурилиш компаниясининг сурбет ва шафқатсиз хўжайини сифатида билардим. Ҳозир у ҳузур-ҳаловатда ўсди. Исо Масиҳ таъсири остида Довуд жонкуяр ва самимий одам бўлди. У конференция пайтида маҳбуслар билан берилиб ишлади ва тўсатдан уни ҳаяжонга солувчи учрашув юз берди.

Бу воқеа менинг сўнгги маърузаларимдан бирида содир бўлди. Бу маърузам — ўзимиз Худодан олган нажотимизни бошқа одамларга тарқатишнинг зарурлиги ҳақида эди. Довуд бу фикрдан завқланар ва бутун юраги билан мен томонда эди. “Қани, бўл, Боб!” — ўйларди у. “Умид қиламанки, барча маҳбуслар буни эшитишади. Чунки бу уларга жуда керак!”

Довуднинг кайфияти жула яхши эди. У одамларнинг диққат билан тинглашларини кузатиб, жилмайиб турарди. Тўсатдан у ўгирилиб, ўзи дунёда энг ёмон кўрган одамнинг юзини кўрди. Довуд имонли бўлишидан бир неча йил олдин, бу одам Довуднинг шахсий ҳаётига ҳам, профессионал хизматига ҳам оғир кулфат келтирадиган бир иш қилган эди. Аслида Довуднинг нафрати ва ўч олиш истаги шунчалар кучли эдики, у кейинроқ менга шундай деди: “Профессионал қотил ёллаб уни ўлдириб юборишдан мени сақлаб турган ягона нарса — бу қўлга тушиб қолишдан қўрқиш бўлган!”

Шундай қилиб, мана улар бирга: ўша одам қамоқхонада маҳбус, Довуд эса бу ерга маҳбуслар билан ишлаш учун келган масиҳий эди. У ҳам Довудни кўрмади, шунинг учун у тезроқ бирор қарор қабул қилиши керак эди. Унинг юрагида ақлга тўғри келмайдиган кураш борарди. Кўп йиллардан буён биринчи марта юз берган бу учрашув бир зумда нафрат туйғусини қайта уйғотди. Аммо ҳозир Довуд янги одам эди. Исо Масиҳ унинг дилига кирди ва унинг ҳаётида ажойиб ўзгариш содир қилди: буни инкор қилиш сира мумкин эмасди. Аммо тана хотираси ва истаклари ҳали ҳам унда яшарди. “Худо Каломи одамлар бир-бирларини кечиришлари ҳақида сўзлашини мен билардим, — деди Довуд, — лекин мен бунга ҳали тайёр эмасдим! Исонинг “душманларингизни севинглар” деган амри, ҳақиқатдан ҳам душманинг пайдо бўлмагунча яхши кўринар экан. Ҳаммасидан ҳам мен ўша хонадан қочиб чиқиб кетишни хоҳлардим!”

Бироқ Раббий Довудда яшарди. “Мен ўтмишга қарашим ва бу одам менга нима қилганини кўришим мумкин эди, — дейди у, — аммо мен орқага қараб ўзимнинг дала нилуфаридай соф бўлмаганимни ҳам кўришим мумкин эди. Худо мени Ўзига маъқул қилиш учун менинг баъзи жиддий қилмишларимни ҳам кечириши керак эди. Тўғрисини айтганда, агар бизга Худо нуқтаи назаридан қаралса, мен билан ўша йигит ўртасида унча катта фарқ йўқ эди”.

Туйғулар жанги Довуднинг юрагида то мен гапиришдан тўхтаб, танаффус эълон қилмагунимча давом қилди. Довуднинг туйғулари ҳали ҳам эски аламлардан қичқирарди. Аммо унда шунингдек, Худо севгиси ҳам сўзларди. У Худо кўрсатганидай, йўл тутишга қарор қилди. “Мен унинг олдига келиб турдим, — ҳикоя қилади Довуд, — сиз шу пайтда унинг юзини кўришингиз керак эди! У мени кўрган пайтда бу кутилмаган учрашувдан сакраб тушди. Эҳтимол, мен унинг қулоқ-чаккасига боплаб мушт туширишимни у кутгандир. Бироқ бунинг ўрнига мен биродарларча унга қўлимни узатдим ва шундай дедим: “Умид қиламанки, сен бу ерда айтиб ўтилган гапларнинг ҳаммасини эшитдинг, чунки Боб ҳақ. Исо Масиҳ менинг ҳаётимни ўзгартирди ва У сенинг ҳам ҳаётингни ўзгартириши мумкин”.

Ўша одам бир дақиқача лом-лим ҳам дея олмай турди. Кейин у Довуднинг қўлини сиқди ва деди: “Агар бу гапларни эшитишга олдин менда истак бўлмаган бўлса, энди менда бунга сабаб борлиги аниқ!”

Бугун Довуднинг айтишича, ўша эски алам туйғуси батамом йўқолиб кетибди. Эски нафрат тарқалиб кетди ва энди қачонлардир у ўлдиришдан ҳам тоймаган одамга нисбатан, Довудда самимий ачиниш ҳисси қолди. Сиз бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Бу ғайриоддий воқеа. Фақат Худо севгиси ва ҳузур-ҳаловатини олганларгина ўз йўлларини давом эттиришга ва тиришқоқлик билан “яраштириш хизматини” (2 Коринфликларга 5:18), ҳаттоки энг ёвуз душманларига нисбатан ҳам олиб боришга қодирдирлар! Муқаддас Китоб шундай дейди: “Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди” (1 Юҳаннонинг 4:19). Қачонки Худонинг муқаррар севгиси тан олинса ва Исо Масиҳда қабул қилинсагина, Унинг куч-қудрати инсоний муносабатларда нажот топади.

Коринфликларга 2 мактубнинг 5:14, 15-оятларида Павлус инсон ҳузур-ҳаловатда ўсиши жараёнида унинг масиҳийлик ҳаётидаги энг асосий мақсадини тасвирлаб беради. У ерда шундай дейилган:

 

Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб оляптику! Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўлгани демак, деган хулосага келдик. Масиҳ ана шу мақсадда ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки ўзлари учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар.

Бошқача қилиб айтганда, Худо севгисини англашда ва Исо Масиҳ биз учун қилганига миннатдорчилик ҳиссида ўсиб борганимиз сайин Унинг севгиси бизни бошқара боради — бизни роботлар қилиб иродамизга қарши ҳаракат қилдириш маъносини эмас, балки бизда ўзимизни ўзимиз Унга бериш истагини уйғотади: “яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар”. Бу ерда Павлус биз бу китобда бир неча бор кўриб чиққан Римликларга мактубнинг 12–бобидаги биринчи оятнинг ўша фикрини ифодалайди.

Шундан сўнг Павлуснинг эслатишича, биз ўзимизни “биз учун ўлган ва қайта тирилган” учун бағишлаганимиздан сўнг, бизнинг бошқа одамларга муносабатимиз ўзгаради. Павлус 2 Коринфликларга мактубда 5:16 ўз сўзини давом эттириб шундай дейди: “Шунинг учун биз энди ҳеч кимни инсоний фикр билан қадрламаймиз”. Ўзимизни ўзимиз тирик қурбон сифатида Худога такдим қилдик ва ўз ақлларимизни ҳақиқатга мос янгиланишга йўл қўйиб, биз энди одамларни мутлақо янгича нуқтаи назардан қадрлаймиз. Биз одамларнинг ташқи кўриниши остида нима ётганлигини кўришга ўрганамиз ва уларни худди Худо тасаввур қилганидай кўра бошлаймиз.

Бу Ёзув ўргатадиган намунадир. “Бир-бирингизни севинглар”, — дейди Исо Масиҳ Ўз шогирдларига. Лекин қандай қилиб? “Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар” (Юҳанно 13:34). Римликларга мактубда 15:7 Павлус шундай деб ёзган: “Сизлар ҳам бир-бирингизни қабул қилинглар”. Қандай қилиб? “Худони улуғлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек”. Худди шу мантиққа риоя қилган ҳолда, Эфесликларга мактубда 4:31, 32 шундай дейилади:

Ҳар қандай ёмон ният ва гина-қудрат, ҳар қандай қаҳру жаҳл, нолиш ва ғийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар. Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.

Инсон хулқининг олдиндан айтиб берса бўладиган қонуни шундан иборатки, одамлар ўз фикрларига кўра Худодан олган севгилари, эътирофлари ва кечиримларини ҳадя қиладилар. Бошқача қилиб айтганда, мен агар Худо менинг муваффақиятсизликларим учун инкор қилади деб ўйласам, мен 180 градусга ўгириламан ва сизни сизнинг муваффақиятсизликларингиз учун инкор этаман. Шунинг учун биз Муқаддас Китоб ўргатганидек, севгида бир-биримиз томон биринчи қадамни қўйишга қодир бўлишимиздан олдин, биз Худо севгиси ва кечиримини қабул қилишимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам ҳузур-ҳаловатда ўсаётган одам бошқа одамларга нисбатан мурувватлироқ бўлади.

Худо севгиси одамларга таъсир қилинишининг ва улар ҳақиқатдан ҳам ҳузур-ҳаловатда ўсишларининг бошқа ишончли белгиси — одам ўзини Раббий Исо намоён қилган хизмат ҳолатига солган вақтда ички хизмат ҳолатининг ривожланишидир: “Зеро Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиши ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган” (Матто 20:28). Павлус Галатияликларга мактубда 5:13 бизга шундай деб айтади: “Эй биродарлар, сизлар эркинликка чорлангансизлар. Фақат бу эркинликни нафсингиз учун қурбонлик қилманглар, балки бир-бирингизга муҳаббат билан хизмат қилинглар”. Худо инсон юрагида хизмат қилаётганида бу илоҳий хусусият энг ажойиб ҳолатларда намоён бўлиши мумкин.

Бир шаҳарга семинарга борганимни ҳеч қачон унута олмайман. У ерда шодликдан нур сочиб турган учта аёл менинг олдимга гаплашиб олиш учун келишди. Улардан иккитасида жисмоний нуқсони бор эди — биттаси қўлтиқ-таёқда, иккинчиси — ногиронлар аравачасида юрарди. Улар ўзларини таништиришди, ва биз бирпас анжуман ҳақида суҳбатлашдик. Кейин қўлтиқ-таёқдаги аёл — унинг исми Катрин эди — кулиб шундай деди: “Биласизми, Боб, учаламизнинг қандай ўхшашлик томонимиз борлигини сиз ҳеч қачон топа олмайсиз!” Мен ундан аниқроқ қилиб айтишини сўрадим ва у шундай деди: “Яхши, бошланиши учун айтайлик, биз учаламиз ҳам тепадан ўзимизни ташлаб, ҳаётимизга нуқта қўймоқчи бўлганмиз! Терри (бу ўша соғлом аёл) ва мен кўприкдан ўзимизни дарёга ташлаб ўлдирмоқчи бўлганмиз. Маржи (ногиронлар аравачасидаўтирган аёл) ўзини деразадан ташлаган. Ҳозир эса биз тушкунлик ҳолатида қолган бошқа одамларга ёрдам бериш учун бирга масиҳийлик гуруҳини ташкил қилдик”.

Катрин гапини давом эттирди: “Ўзимни ўлдиришга ҳаракат қилганимдан кейин, мен узоқ йилларни турли соғломлаштириш муассасаларида ўтказдим. Мен икки марта асабий тутқаноқ дардини бошимдан кечирдим ва мени барча мавжуд усуллар билан даволаб кўришди, шу билан электрошок билан ҳам. Аммо ҳеч нарса ёрдам бермасди. Сўнгра мени Терри билан таништиришди. У ҳам худди ўша мен сакраган кўприкдан айнан ўша йили ўзини сувга ташлаганини эшитганимдан сўнг, биз дарҳол танишдик ва дўстлашиб олдик. У менга хушхабар ҳақида сўзлаб берди ва шунингдек сизнинг “Тушкунлик устидан ғалаба” номли асарингизнинг кассеталардаги ёзувларини берди. Ва натижада муаммо менинг ўзимда эканлигини мен тушуна бошладим. Мен Исо Масиҳни ўзимнинг Қутқарувчим сифатида қабул қилдим ва биринчи бор хотиржамлик ва шодликни ҳис этдим. Энди менинг ҳаётим Унга тегишлидир. Унинг Руҳи мени хотиржамлик, қувонч ва умидга тўлдириб, менда яшарди. Ҳозир ҳам менинг муаммоларим етарли даражада ва ҳаттоки баъзида тушкунликка ҳам тушиб тураман. Лекин энди фарқ шундан иборатки, ҳозирда У менинг йўлимнинг ҳар бир қадамида мен билан эканлигини биламан. Мен ўз кучимга эмас, балки Унинг нажотига суянаман”.

Катрин ва Терри дўст бўлишди ва биргаликда Муқаддас Китобни ўрганиш курсларига қатнай бошлашди. Бир куни улар ўзини ўлдиришга уруниш натижасида олган жароҳатлардан азоб чекаётган Маржини учратиб қолишди. Уларнинг учалови ҳам тез-тез учрашиб турадиган бўлишди ва шундай қилиб ёрдам гуруҳини яратиш ғояси пайдо бўлди.

Катрин шундай деб изоҳ беради: “Бизнинг мақсадимиз — тушкунлик ҳолатидан азоб чекаётган, жоҳиллашган ногиронларга ва бошқа бағритош одамларга ўз тарихимизни айтиб бериш. Бизнинг вазиятларимиз турлича бўлишига қарамасдан, ҳаммамизнинг муаммоларимиз ва тушкунлик дарди бир хил эканлигини биз тушунардик. Бизнинг марказимиз — Исо Масиҳ, чунки У барча муаммоларимизнинг жавобидир, ҳа, яккаю-ягона жавобидир”.

Худо қанчадан қанча одамларнинг ҳаётини ўзгартириб, буюк ишлар қилишини мен кўп марта кўрган бўлсам-да, бу учала бахтли, Унга ишонган аёлларнинг турмуш тарзи мени лол қолдирди. Уларнинг ҳар бирининг тарихида умидсизликлар, шафқатсизликлар, мустақилликни йўқотиш ҳоллари ва тушкунлик йиллари бор эди. Аёлларнинг иккитасида тузатиб бўлмайдиган жисмоний заифлик — уларнинг ўзига хос курашларининг оқибати мавжуд эди. Дунё нуқтаи назаридан сиз улардан то ҳаётларининг охирига қадар шафқатсизлик ва алам туйғуларини кутган бўлардингиз. Тушкунликнинг шафқатсизлик, ўзига ўзи ачиниш ва фақат ўзинигина ўйлаб ташвиш қилишдан ҳам ортиқроқ ўзига хос белгилари йўқ. Бу аёллар эса хотиржам ва шодон эдилар, чунки улар бошқа одамларнинг эҳтиёжларини қондиришга интилардилар. Исо Масиҳ заифаларнинг нафақат ғалаёнга дуч келган қалбларини хотиржам қилди, балки уларнинг юракларини Ўз юрагига мослаб ўзгартирди.: “Зеро Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган”. Бу аёлларнинг ҳаёт тарзи 2 Коринфликларга мактубнинг 1:3, 4-оятларидаги ҳақиқатни жуда ажойиб намоён қилади:

Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Ота, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз.

Исо шундай деган: “Дунёда қайғу-алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим” (Юҳанно 16:33) ва бу бизнинг ҳаммамизга тааллуқлидир. Бизга харқандай бахтсизлик хавф солса ҳам, биз бир нарсага ишонч ҳосил қилишимиз керак: биз бир ўзимиз эмасмиз. Худди шундай аҳволга тушган жуда кўп бошқа одамлар ҳам мавжуд. Шунинг учун биз ана шу барча азоб-уқубатлар орасида эзгуликни ҳам учратишимиз мумкин. Иблис бизга ёвузлик қилиш учун азоб-уқубатларни юборади, лекин Худо азоб-уқубатларни эзгулик учун хизмат қилишга мажбур этади. Бу бизни янада самаралироқ ва янада шафқатлироқ хизматчиларга айлантиришнинг усулларидан биридир.

Одамларга масиҳийлик хизматини кўрсатиш жараёнида мен шунга гувоҳ бўлдимки, ўзим ҳеч қачон бошимдан ўтказмаган бахтсизликларга дуч келган одамларга одатда, унчалик ачинмайман. Айнан ана шундай ҳолларда биз, масиҳийлар “тез таъсир қиладиган ҳапдорига” айланишга мойил бўламиз: инсоний муаммоларга жавобан биз у ёки бу ҳақиқат ҳақида маълумот берувчи оят ёки парчани Муқаддас Китобдан суғуриб оламиз. Биз уларга жавоб берамиз, аммо буни чин юракдан қилмаймиз. Одамлар ҳам ҳамдардлик кўрсатмайдиган бундай маслаҳатчиларни инкор қилишга мойилдирлар.

Бироқ, биз ўзимиз шундай ҳолатда бўлган вақтимизда, юрагимиз бошига кулфат тушган бундай одамга нисбатан ҳамдардлик кўрсатиш учун интилади. Бундай ҳолларда одам ўзини қандай ҳис қилишини биламиз ва ўзимиз қийин вазиятга тушиб қолганимизда инсон ўз онгининг ҳужумларига қарши туриш қанчалар оғир эканлигини ҳам биламиз. Лекин айни пайтда биз муаммога аниқ бир жавоб ҳақида тўла ишонч билан гапира оламиз.

Кунларнинг бирида бизнинг идорамизда ўзини ўлдиришга тайёр, умидсизликка тушган аёл телефон қилди. Одатда идорада маслаҳат билан ёрдам беришга тайёр жуда кўп эркак ва аёллар бўлади. Аммо бу сафар телефон қўнғироғига жавоб қилган котиб — Лоридан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Лори бор-йўғи бир неча ҳафта илгари ўқитиш курсларини тугатган эди ва телефон қилган аёлга ёрдам бера олмаслигини ҳис қилди. У ҳаяжондан ўзини йўқотишига озгина қолди, чунки ёнида унга ёрдам бера оладиган ҳеч ким йўқ эди. Ана шу тарзда у ўтирганича, аёлга қандай шафқатсизликлар қилинганига мисоллар келтирилган, тушкунлик ва умидсизликлар билан суғорилган ҳикоясини тингларди. Шундан сўнг Лори телефон қилаётган аёлнинг Масиҳга муносабатлари ҳақида савол бера бошлади. Аста секин у қандай қилиб Масиҳ бизга хотиржамлик бера олиши ҳақидаги ҳикояга ўтди. Лекин аёл ўз сўзидан қайтмасди: “Менга таъсир қиладиган жавоблар керак”, — нолирди у. “Сиз мени тушунмаяпсиз…”

“Йўқ, бу сиз мени тушунмаяпсиз!” — унинг гапини бўлди Лори. “Мен ҳам буни бошимдан ўтказганман. Бундан бир неча йил илгари худди сиз ҳис қилаётган нарсаларни мен ҳам ҳис қилганман. Мен бутун ҳаётим давомида мени тан олишларига интилдим. Ва охир оқибатда ўз ҳаётимга нуқта қўйишгача бориб етдим. Лекин Исо ҳақиқийдир ва У сизни беғараз севишини ва қабул қилишини билганингизда, У сизга чиндан ҳам хотиржамлик ҳадя қилади. Мен буни ҳақиқат эканлигини биламан. Чунки У менинг ҳаётимни ўзгартирди”.

Лори ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилгани сайин аёл юмшаб борарди ва Лорини диққат билан эшитарди. Лори ҳақиқатдан ҳам уни тушунаётганлиги аниқ эди. Ва Лорининг у билан қатъий, аммо ҳамдардлик билан уни тушуниб гаплашиши унинг ғалаба қозонишига имкон берди. Деярли икки соатлик шаҳарлараро суҳбатдан сўнг Лори у аёлни Исо Масиҳга имон келтиришга олиб келди. Кейинчалик мен ўша аёл билан учрашдим: энди у ўз оёқларида қатъий турарди. Ҳозирда у Худо фарзанди сифатида, алам, шафқатсизлик ва ўзига ўзи ачиниш туйғуларисиз — уни шунча йиллар давомида қулликда ушлаб турган нарсаларсиз ҳузур-ҳаловатда ўсарди.

Бир куни мен бир ҳайкалтарош воқеасини эшитдим. У катта мармар тош бўлаги олдида қўлида болға ва искана билан турарди. Ташриф буюрган одам ундан сўради: “Сиз бу бесўнақай, бўлмағур тош бўлагини нима қилмоқчисиз?” Ҳайкалтарошнинг жавоби қуйидагича эди: “Ҳозир мен бу тошнинг ичидаги ажойиб фариштани озод қиламан”.

Бу менга бизнинг одамларга ва ҳаётий вазиятларга муносабатимиз билан Худонинг муносабатларидаги фарқ ҳақида эслатади. Биз ўзимизни ва бошқа одамларни хунук тош бўлагига ўхшаш кўрамиз. Биз нарсалар ҳозир қандай бўлса, шундай кўрамиз. Лекин Худо худди ҳайкалтарош сингари бизни келажакда қандай бўлсак, шундай кўради. Бу жараён доимо ҳам ёқимли бўлмаса-да, бизга учрайдиган бахтсизликлар ва азоб-уқубатлар биздан Масиҳ тимсолини йўнадиган Худо “болғаси ва исканасидир”. Ўзимиз дуч келадиган муаммолар машаққатли вазиятлар орқали биз Худога суянишга ва янада итоаткорроқ бўлишга ўрганамиз. Натижада биз Унинг дунёси ҳақиқатдан ҳам “инсон ҳаёлига сиғмайдиган” (Филиппиликларга 4:7) эканлигини биламиз. Чунки худди дунёдан фарқли каби у вазиятларга боғлиқ эмас. Масиҳдан тобелигимиз туфайли биз Унинг ҳузурига келамиз ва Унинг ҳаёти билан яшаймиз. “Эй биродарлар, сизлар эркинликка чорлангансизлар. Фақат бу эркинликни нафсингиз учун қурбон қилманглар, балки бир-бирингизга муҳаббат билан хизмат қилинглар” (Галатияликларга 5:13). Биз ичимиздаги Масиҳ ҳаётига ўз ҳаётимиз устидан ҳукмронлик қилишга имкон берганимиз сабабли биз ҳаммамиз кўпинча хизматчининг ташқи кўринишига эга бўламиз.

Ва бизда — бу“бир-биримизга муҳаббат билан хизмат қилиш” истаги кучайганда, биз ҳаттоки агар бу севги учун керак бўлса, ўз эркинлигимиздан фойдаланишни чеклаб қўйишга ҳам тайёрмиз. Бизда ҳеч қачон қонунчилик олдида Худо ҳузур-ҳаловати ҳақидаги ҳақиқатни бузиш истаги бўлмаганлиги сабабли, “биродаримизни йўлига тўсиқ қўймаслик, уни васвасага солмаслик” ўсаётган етуклик белгиси бўлади (Рим. 14:13). Павлус шундай изоҳ беради:

Биз, имони кучлилар ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, кучсизларнинг ожизлигига сабр-бардош қилишимиз керак. Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик (Римликларга 15:1, 2).

Павлуснинг фикрига кўра, озодликдан ўйлаб фойдаланиш бошқа одамларнинг фойдасига хизмат қилишни англаш — ўз истакларининг амалга ошишидан кўра муҳимроқ эканлигини назарда тутади. “Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим” (1 Коринфликларга 9:19). Келинг, оддий бир мисолни кўриб чиқайлик: айтайлик, мен хушхабар ҳақида яҳудийлар динига кўра чўчқа гўштини ейиш манъ қилинган қўшнимга айтиб бермоқчиман. Агар мен уни ажойиб дудлаб пиширилган чўчқа гўшти тортиладиган тушликка таклиф қилсам, сизнингча, мен ундан қандай жавобни эшитган бўлардим? Ҳеч қандай. Тушликнинг ўзи ҳам, менинг фаросатсизлигим ҳам у учун ҳақорат бўларди ва ҳали мен унга бирон нарса ҳақида айтиб бериб улгурмасимдан, у мени уйидан ҳайдаб чиқарарди.

Худо ҳузур-ҳаловатини нотўғри тушунадиган одам айтиши мумкин: “Аммо Муқаддас Китоб ҳозир ҳар қандай нарсани тановул қилиш мумкин, дейди-ку. Сиз ўз озодлигингиз билан ён бермаслигингиз керак. Биз егуликлар ҳақидаги Эски Аҳд қонунига бошқа бўйсунмаймиз”. Бунинг аҳамияти йўқ. Масала — мен нимани ейишим мумкин ёки нима ейишим мумкин эмаслиги ҳақидаги қонунда эмас. Масала — менинг озодликдан фойдаланишимда: меҳр-муҳаббат билан ҳаракат қиламанми (“ўз яқинимнинг фойдасини ўйлаб иш қиламан”) ёки ўз номукаммаллигимдан Масиҳга одамни олиб келишдан кўра кўпроқ ўз истакларим ҳақида қайғураманми. Агар биз ҳақиқатдан ҳам одамларга бефарқ бўлмасак ва Масиҳ бизнинг қарорларимизни белгилаб берса, биз худди Павлус сингари қарор қабул қиламиз: “Хизматимиз қораланмасин деб, ҳеч кимга ҳеч қандай халақит бермаймиз” (2 Коринфликларга 6:3). Мен нимадан манфаатдорман? Бошқаларга мехр-муҳаббат билан хизмат қилишданми ёки ўзимиз ўзимизга хизмат қилишданми? Мана муаммо нимада!

Ушбу мисол ёрдамида сиз нима учун озодлик бизнинг ҳузур-ҳаловатда ўсишимизнинг асоси эканлигини кўришингиз мумкин. Қонун замирида сизга нима қилиш ва қачон қилиш аниқ айтилган; ҳеч қачон сизнинг ўйлашингизча ёки ўйланган қарорлар қабул қилишга ўрганишингизга тўғри келмайди. Лекин, агар биз ҳузур-ҳаловат эркинлиги остида бўлсак, биз Масиҳ севгиси кўрсатган ва бошқа одамларга меҳр-муҳаббатдан келиб чиққан қарорлар қабул қилишга ўрганамиз. Қонун ҳамма одамларни бир қаторга қўйиб бошқармоқчи бўлади. Аммо одамлар тўғри мақсадга асосланган қарорлар қабул қилишни ўрганаётганларида, фақат ҳузур-ҳаловат остида ривожланадилар.

Бу — бир нечта ҳаракатдаги Худо ҳузур-ҳаловатининг белгиларидир. Сиз самимий ва ҳақиқий севгини намоён қилаётган одамни, мажбуран ҳаракат қилаётган одамни, “катта мунофиқ” бўлмаган одамни кўрасиз. Аксинча, севги худди Исо Масиҳ севгиси ва марҳамати илиқлигидан ҳузурлангани каби тубдан чиқади. Бу — Унда шахсий ўзаро муносабатларда бўлиш самарасидир. Бу — биз Унинг ҳақиқий Каломида бўлиб биладиган, ҳақиқат билимидан келиб чиқадиган ва У бизга саҳийлик билан берган севги туфайли даъват этувчи ҳаёт натижасидир.

Бу Худо севгиси ва муруввати мактубисиз масиҳийлик қандайдир диний баландликка сакраш мусобақаси бўлади. Ҳаттоки агар сиз кўп сакрасангиз ҳам дам ололмайсиз. Дарҳол сакраш чизиғини, яъни лангарни юқоридаги даражага кўтариб қўйишади. Охир-оқибатда лангарни шундай кўтариб қўйишадики, сиз уни забт эта олмайсиз. Сиз бу сакрашга бутун жон-жаҳдингиз билан уринасиз. Аммо бунинг ўзи камлик қилади. Мана шунда сизда ҳаммасидан воз кечиш истаги пайдо бўлади ва сиз ўйланиб: “Масиҳий сифатида мен омадсизман!” — деган хулосага келасиз.

Раббий ҳеч қачон сиз “бутун борлиғингиз билан ҳаракат қилиб” куйиб қолишингизни истамайди. Бизни Ўша билан ҳаётни бўлишишга даъват этишади, зеро У шундай деган:

Эй оғир юк остида қийналиб, ҳриб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир (Матто 11:28–30).

Кўпчилик одамлар “зулм” нима дегани ҳақида эшитишмаган ва уни тушунишмайди ҳам. Унинг ваъдасига менинг янгича фикрим қуйидагича: ўзингизни иккита бошқарув тизими бор бўлган машинадаман деб тасаввур қилинг. Иккита рул, иккита газ бериш педали, иккита тормоз ва ҳоказолар. Сиз бир ўтирғичда ўтирасиз, Раббий эса бошқасида. У сизга шундай дейди: “Болам, Менинг сен учун бир ажойим режам бор. Мен сенга Ўзимни очаман, сенга Ўз севгимни ва эътирофимни қуяман, сени Менинг ҳақиқатим билан ақлингни янгилаш орқали озод қиламан. Биз иккаламиз ҳаётдан бирга бораётган пайтимизда, сени Ўз тимсолимга мос қиламан. Сенинг энг асосий қиладиган ишинг — ушбу сафардан ҳузур-ҳаловат олиш ва Менга машинани бошқаришга имкон беришдир. Лекин қара, сенинг олдингда ҳам бошқарув ричаглари бор. Сен рулни ушлашга ва барча нарсани ўз қўлингга олишга қодирсан. Машинани фақат биттамиз бошқара оламиз ва сенинг танлаш имкониятинг бор. Агар сен бошқарувни ўз қўлингга олсанг, Мен Ўз қўлларимни бўшатаман. Сен нимани танлашингдан қатъий назар, Мен ҳеч қачон сени ташлаб кетмасликка ва сени ёлғизлатиб қўймасликка ваъда бераман. Агар сен рулни қоя томонга бурсанг, Мен доимо сен билан бирга бўламан. Бироқ машинани Мен бошқарганим яхши эмасми? Мен сени яхши кўраман. Мен ҳамма нарсани кўра олиш қудратига эгаман ва Мен жуда-жуда қудратлиман. Менинг бурчим — сенга энг кўп фойда келтиришдир. Менга ишонишингни илтимос қиламан, бироқ бу сенинг ўзингга ҳавола”.

Хато ёки қўрқув таъсири остида биз кўпинча рулдан ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Шундай бўлса-да, Худо бизга содиқ қолишда давом қилади. Биз унга ишонишга ўрганган вақтимизда, биз ўзимиз Ибронийларга мактубнинг муаллифи “Фароғат куни”, яъни “дам олиш куни истироҳати” деб атаган ҳодисани ҳис қиламиз: “Демак, Худо халқининг фароғат куни, келажакка қолади. Худо Ўз ишларидан қандай фориғ бўлган бўлса, Унинг фароғатига кирувчилар ҳам ўз ишларидан шундай фориғ бўладилар” (Ибронийларга 4:9, 10).

Бир куни кечқурун кўл бўйида Исо Ўз шогирдларига шундай деди: “Нариги томонга сузиб ўтайлик” (Марк 4:35). Тун эди, шу орада кучли бўрон кўтарилди ва шогирдлар жуда қўрқиб кетишди. Чунки тўлқинлар уларнинг кичкинагина қайиғини худди коптокдай у ёқдан бу ёққа ташларди. Исо эса қайиқнинг қуйруқ томонида ёстиққа бош қўйиб, ухлаб ётган эди. Улар Раббийни уйғотишди. Исо дарҳол шамолга ва тўлқинларга жим бўлишни буюрди. Кейин У Ўз шогирдларига шундай деди: “Нега бундай қўрқоқсизлар? Қандай қилиб ҳалигача ишончингиз йўқ?” (Марк 4:40). Нега У шогирдларига эътиқоднинг етишмаслиги тўғрисида гапиради? Чунки У шогирдларига шундай деб айтган: “Нариги қирғоққа сузиб ўтайлик”. Сиз Унинг сўзига суянишингиз мумкин. Агар Раббий биз нариги қирғоққа ўтамиз деб айтса, демак биз албатта бошқа қиргоққа ўтамиз!

Биз ҳам Исонинг худди ўша шогирдларига ўхшаймиз. Раббий Ўз Каломида бизга ажойиб ваъдалар берган. Лекин биз ҳали ҳам фақат ўз ҳаётимизнинг шамол ва тўлқинларига қараймиз. Худди Ўша Раббий Филиппиликларга мактубда 1:6 берган ваъдасини бажаради: “Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман”. Агар У сизда бошлаган ишини охирига етказаман деган бўлса, сиз бунга ишонишингиз мумкин: У сизда бошлаган ишини албатта охирига етказади! Демак, Унда бўлинг.

Биз ҳузур-ҳаловатда ўсганимиз сайин, ҳаётга бошқачароқ, улуғроқ нуқтаи назардан қарай бошлаймиз. Биз энди ўзимизни дунёда сарсон бўлиб юрганлардай кўрмаймиз. Исо Масиҳ бизда яшаяпти! Бизда мақсад ва мазмун, югуриш йўлкаси бор. Маррада Худо буюк мукофот билан турибди. Мен бу мукофотни фақатгина қуйидагича сўзлар билан ифодалашим мумкин: “Яхши ва содиқ хизматкор!” (Матто 25:21).

Бу дунёнинг “ўйинчоқларига” қизиққан жуда кўп одамлар худди “200 йиллик режа”га эга бўлиб яшаётгандай туюладилар. Лекин вақт йўқ. Нари борса, бизда бу дунёда бир неча қисқа йил бўлади. Энг асосийсини қўлдан чиқариб юбормаслик керак, чунки ҳаёт жуда қисқа! Тирик Масиҳ билан ишончга асосланган туйғуларни қўлдан бой бермаслик ва У бизга таклиф қиладиган ҳаёт ва севгини қабул қилишимиз лозим. Биз бу дунёдан ўзимизнинг ҳақиқий уйимизга олиб бораётган йўлдан бораётганимизда, У биздан жуда буюк ишларни тугаллаш учун фойдаланишини кўриш имкониятини қўлдан бой бермаслигимиз керак, чунки ҳаёт жуда қисқа.

“Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман” (Галатияликларга 2:20). Худди шундай биз ҳам бизни севган ва ўзини биз учун қурбон қилган Худо Ўғлига ишонч билан яшаш қарорини қабул қилишда давом этамиз. Биз Унинг ваъдаларини бажаришда Унга ишонишимиз керак: “Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман” (Филиппиликларга 1:6). “Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқотга чақирган Худо садоқатлидир” (1 Коринфликларга 1:9). Ҳузур-ҳаловатда ўсиш, бизнинг ҳеч тўхтамайдиган “мумтоз масиҳийлик” туйғумиз “ўзини ўзи тўла бахш этиши” дегани эмас. Бу сизга Унинг Ўзини тўла бахш этишга имкон беришингиз деганидир! Бу Шахс билан Раббий Исо Масиҳ билан жуда муҳим, ҳаётий ўзаро муносабатлардир. Илоҳим У сизни бошқарсин, ва сиз бу сафардан ҳузур-ҳаловат олинг!


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак