Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 10 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (10-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


10 – боб Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

УРУГВАЙ УНИВЕРСИТЕТИДАН БИР ТАЛАБА МЕНДАН ШУНДАЙ

деб сўради: “Профессор Макдауэлл, нима учун сиз масиҳийликни инкор қилиш усулини топмадингиз?”

Мен шундай жавоб бердим: “Оддий бир сабаб туфайли. Исо Масиҳнинг тирилиши – бу тарихда бўлмаган ҳодиса эканини мен исботлаб бера олмадим”.

Ушбу мавзуни яқиндан ўрганиш учун мен 700 соатдан ортиқроқ вақтимни сарфладим, бунинг асосларини синчиклаб ўрганиб чиқдим ва қуйидагича хулосага келдим: Исо Масиҳнинг тирилиши – бу ёки инсоният тарихидаги гуноҳли, ахлоқсиз ва шафқатсиз ёлғонлардан бири, ёки бу тарихнинг энг муҳим далили.

Тирилиш, масиҳийлик бирор маънога эгами, деган саволни фалсафа соҳасидан олиб чиқиб, уни тарихий саволга айлантиради. Масиҳийликнинг мустаҳкам тарихий асоси борми? Тирилишга ишониш учун бизда гувоҳликлар етарли даражадами?

Исо Масиҳнинг тирилиши – бу ёки инсоният тарихидаги энг гуноҳли, ахлоқсиз ва шафқатсиз ёлғонлардан бири, ёки бу тарихнинг энг муҳим далили.  

Мана, ушбу савол билан боғлиқ бўлган муаммолардан ва турлича фикрлардан баъзи бирлари: Носиралик Исо, яҳудийларнинг Пайғамбари, яҳудий Ёзувларда башорат қилинган ва Ўзини Масиҳ деб атаган Зот, хибсга олинган ва сиёсий қотил сифатида ҳукм қилиниб, хочга михланган. У ўлиб, қабрга қўйилганидан кейин уч кун ўтгач, бир нечта аёллар Унинг қабрига боришади ва у ерда Исонинг жасадини топа олмайдилар. Масиҳ шогирдларининг айтишларича, Худованд Уни ўликдан тирилтиради ва У самоларга кўтарилишдан олдин, издошларига бир неча бор кўринади.

Ана шу асосда масиҳийлик бутун Рим империяси бўйлаб тарқалади ва кейинги асрлар давомида оламга улкан таъсир кўрсатишни давом эттиради.

Мана энг муҳим савол: ҳақиқатдан ҳам тирилиш мавжуд бўлганми?

Исонинг ўлими ва қабрга қўйилиши

Исони ўлимга ҳукм этишганида, Унинг кийимларини ечиб олдилар ва рим анъаналарига биноан, хочга михлашдан олдин роса қамчи билан саваладилар.

Майами университетида шифокор дипломини олган ва Англиядаги Бристоль университетида инженер дипломини олган Александр Метерелл, Масиҳнинг римликлар томонидан қамчиланишини батафсил ўрганиб чиқди. Бу қандай содир бўлганини у атрофлича тушунтириб беради:

Аскарлар чармдан тўқилган ва унинг ичига темир соққачалар қўшиб ўрилган қамчидан фойдаланганлар. Қамчи танага урилганида, бу соққачалар баданни зирқиратиб оғритарди ва тери қаттиқ лат еб, қонталаш жойлар пайдо бўларди, бундай жойларга яна бир бор қамчи текканида эса, қон сизиб турган очиқ яралар юзага келарди. Қамчига танани тешиб ташлайдиган ўткир суяк синиқлари ҳам қўшим ўриларди.

Одатда қамчиланаётган одамнинг елкаси чуқур-чуқур бўлиб кесилиб кетарди. Қамчи билан савалаш елкадан бошланиб то оёққача тушарди, шунингдек, думба ва оёқларнинг сонларидан қон сизиб оқарди. Бу ниҳоятда даҳшатли эди.

Римча қамчилаб ўришни ўрганиб чиққан бир шифокор шундай дейди: “Агар қамчи билан уриш узоқроқ вақтга чўзиладиган бўлса, зарба мушакларгача етиб боради ва қонаб турган тана арғамчи сингари осилиб қолади”. Евсевий исмли III аср тарихчиси қамчилаш жараёнини шундай тасвирлайди: “Бечора калтакланаётганнинг қон томирлари ташқарига чиқиб қолган, бечора қурбоннинг мушаклари, пайлари ва ички аъзолари яққол кўриниб турарди”.

Кўплаб одамлар ҳали хочга михланмасдан турибоқ қамчиланишдан ўлиб қолишларини биз биламиз. Ҳеч бўлмаганда, қурбон қаттиқ оғриқни ҳис қилиши ва шокка тушиб қолиши керак бўлган.148

Агар қамчиланишнинг шафқатсизлигини ва бераҳмлигини, шунингдек, кейинги хочга тортилишни эътиборга олинадиган бўлинса, Исонинг ўлимини исботланган тарихий далил, деб ҳисоблаш мумкин. Ҳаттоки 1990 йилларнинг ўрталарида таниқли бўлган “Исо ҳақидаги кескин семинар”нинг қатнашчилари Унинг ўлганини тан олдилар. Мана шунинг учун ҳам Джон Доминик, хочга тортилган Исонинг ўлими “шунчалик ишончлики, худди шубҳасиз исботланган тарихий ҳодисага ўхшайди”, деб айтади.149

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиз Исонинг ўлими ва тирилиши ҳақида кинофильмларни кўрганмисиз, масалан, “Масиҳ азоблари”?  Исонинг азоб-уқубатларини ва хочга михланишини кўрганингизда, сиз нималар ҳақида ўйладингиз? Сиз нима деб ўйлайсиз: У билан юз берган воқеаларга Исо  лойиқми?

Яҳудийларнинг дафн маросимларига кўра, Исонинг жасади зиғир толасидан тўқилган тоза кафанга ўралган. Жасадни кафанлаш пайтида мирра билан сабур қоришмаси аралаштирилган 45 килограмм елимга ўхшаган хушбўй мой ишлатилган (қаранг: Юҳанно 19:39-40). Кейин жасад қояда йўнилган қабрга қўйилди ва қабрнинг оғзига икки тоннача келадиган тошни пичанглар ёрдамида юмалатиб келиб, беркитиб қўйишди (қаранг: Матто 27:60).

Қабрни қўриқлаш учун тартиб-интизомга солинган римлик соқчилар қўйилди. Бу одамлар жазоланишдан қўрқишарди, шунинг учун улар “ўз вазифаларини айниқса, кечасидаги соқчилик хизматларини сидқидилдан бажаришарди”.150 Қабрни Рим ҳукуматининг белгиси бўлган рим тамғаси билан муҳрлаб қўйдилар.151 Муҳр оёқ ости қилишнинг олдини олиш учун керак бўлган. Тошни қабрнинг оғзидан юмалатмоқчи бўлган ҳар қандай кимса, олдин муҳрни бузишига тўғри келади ва рим қонунини бузгани учун жазога тортилади.

Бироқ соқчиларнинг туришига ва муҳрнинг бўлишига қарамай, қабр бўш эди. Бўш қабр      

Исо шогирдларининг У ўликдан тирилган, деб эълон қилишдилар. Ҳаворийлар, Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, қирқ кун мобайнида уларга зоҳир бўлиб, “кўп ишонарли исботлар кўрсатгани” ҳақида хабар бердилар (қаранг: масалан, Ҳаворийлар 1:3). Ҳаворий Павлус, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган, кўмилган ва учинчи куни тирилган, дейди. Аввал У Кифага, сўнгра ўн икки шогирдига, ундан кейин бир вақтнинг ўзида беш юздан кўпроқ биродарларга кўринган. Улардан аксарияти ўша вақтда тирик бўлиб, Унинг сўзларини тасдиқлашлари мумкин эди (қаранг: 1 Коринфликларга 15:3-8).

Кентерберийск архиепископи, Артур Майкл Рэмси шундай ёзган: “Мен Унинг тирилганига қисман ишонаман, чунки бу ҳодиса содир бўлмаганида эди, бир қатор воқеалар юз бермаган бўларди”.152 Бўш қабр, “уни инкор қилиш учун, ниҳоятда машҳур воқеа” ҳисобланади.153 Немис илоҳиётчиси Поль Альтхауснинг айтишича, тирилиш ҳақидаги гапга “агарда бўш қабр далил сифатида кўрсатилмаганда эди, Қуддусда бир кунга ҳам, бир соатга ҳам ишонмас эдилар, чунки бунинг ҳақиқат эканига қизиққан ҳар бир кимса, шахсан ўзи бориб бунга ишонч ҳосил қилган”.154

Пол Л. Майер қуйидагича хулосага келади:

Агар ҳамма далиллар синчиклаб ва рўйирост кўриб чиқилса, тарихий тадқиқот қонунларига кўра, Исо дафн қилинган қабр Фисиҳ байрамининг биринчи куни эрталаб чиндан ҳам бўш бўлган, деган хулосага келиш мумкин. Бу исботни инкор қилувчи бирор бир маълумот ёки далил адабий манбаларда ҳам, ёзувларда ҳам, археологияда ҳам йўқ.155

Қабрнинг бўш эканини биз қандай тушунтириб беришимиз мумкин?

Жиддий тарихий исботларга асосан, Исо маълум вақтда ва маълум жойда Худованднинг илоҳий кучи ҳаракати туфайли жисмонан тирилганига масиҳийлар ишонадилар. Эҳтимол, бунга ишониш қийиндир, аммо мабодо унга ишонилмаса, бу ҳолда унданда жиддий муаммолар келиб чиқиши табиий.

Тирилишдан сўнг қабр қандай ҳолатда бўлгани жуда муҳим. Рим муҳри синдирилган, бу эса - уни синдирган одам хочга тортилиши кераклигини англатади. Катта тош нафақат нарига суриб қўйилган, балки уни кўтариб, умуман бошқа жойга олиб қўйилганга ўхшайди.156 Шарқий рим империясининг императори Юстиниан ўзининг кодексида, (49:16) рим соқчиларини қатл қилинишларининг ўн саккиз сабабларини санаб ўтади. Улардан бири – соқчилик пайтида ухлаб қолиш ёки ўзбошимчалик билан постни ташлаб кетиш.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиздан ташқари бир гуруҳ одамлар бўлганида, сиз бирор бир ҳодисанинг қатнашчисига  айланишга муяссар бўлганмисиз? Бу ҳодиса тўғрисида кейин сизлар бир хил ҳикоя қилганмисизлар? Нима учун турлича одамларнинг бир ҳодиса тўғрисидаги фикрлари, аслида, бир-биридан кескин фарқ қилади?

Якшанба куни тонг отаётиб, аёллар қабрни кўргани боришганида, қабр бўм-бўш эканлигининг гувоҳи бўлдилар. Улар қўрқиб кетдилар ва бу ҳақда эркакларга хабар бергани шошиб йўлга тушдилар. Пётъор билан Юҳанно қабрнинг олдига югуриб келдилар. Биринчи бўлиб Юҳанно етиб келди, аммо у қабрнинг ичига кирмади. Қабрнинг ичига қараган эди, у ерда бўш кафанликларни кўрди. Масиҳ танаси уларнинг орасидан ўтиб янгича ҳаётга кирди. Келинг тан олайлик: бундай ҳодисани кўрган ҳар қандай кимса имонни қабул қилади.

Тирилишнинг альтернатив (иккинчи йўли) назариялари       

Кўплаб одамлар альтернатив ғояларни олға суриб, улар ёрдамида тирилишни тушунтирмоқчи бўладилар, бироқ альтернатив ғоялар масиҳийларнинг гувоҳликларига қараганда, янада сунъий ва мантиқсиздир. Шундай экан, бунга ўхшаш фикрларнинг асоссизлиги, тирилишга нисбатан бўлган ишончни қабул қилиш ҳиссини уйғотади.

Жиддий тарихий исботларга асосан, Исо маълум вақтда ва маълум жойда Худованднинг илоҳий кучи ҳаракати туфайли жисмонан тирилганига, масиҳийлар ишонадилар. Эҳтимол, бунга ишониш қийиндир, аммо мабодо унга ишонилмаса, бу ҳолда унданда жиддий муаммолар келиб чиқиши табиий.

Бошқа қабрми?

Кирсопп Лэйк таклиф қилган назарияга кўра, Масиҳнинг жасади йўқлигини хабар қилган аёллар ўша куни эрта тонгда бориб бошқа қабрни кўришган. Бу ҳолда, аёлларнинг гаплари ҳақиқат эканини текширишга борган шогирдлар ҳам қабрни адаштириб қўйганлар. Аммо бизнинг ўйлашимизча, жасадни ўғирлаб кетмасликлари учун яҳудий ҳукумати қабр олдига соқчиларни қўйишни илтимос қилишган, ахир, улар қабрни адаштирмаганлар-ку. Худди шу сингари, қабр олдида турган рим соқчилари ҳам. Агар шогирдлар қабрни адаштириб қўйганларида эди, яҳудий ҳукумати тезлик билан “тўғри” қабр ичидаги жасадни кўрсатиб, шу билан тирилиш ҳақидаги шов-шувларга барҳам берган бўлар эдилар.

Шундай туюлганми?

Яна бир тушунтиришларга кўра, Исонинг тирилганидан кейин Ўз шогирдларига кўриниши – бу қуруқ хаёллар ўйини ёки галлюцинациялар бўлган. Бу назария галлюцинацияларни бошқариб турадиган психологик қонунларга зиддир. Беш юзта одамда қирқ кун давомида бир вақтнинг ўзида бир хил галлюцинация бўлиши мумкин эмас. Галлюцинациялар назарияси тарихий вазиятга ва ҳаворийларнинг ақлий кайфиятига мос келмайди.

Хўп, Исонинг жасади қаерда бўлган, нима учун масиҳийликнинг рақиблари уни тақдим қилмадилар?

Беҳушликми?

XIX асрнинг немис пастор-рационалисти Карл Вентурини бир неча асрлар олдин пайдо бўлган ва бугунги кунда ҳам бизга тақдим қилинаётган беҳушлик ҳақидаги назарияни оммалаштирди. Бу назария, аслида Исо Масиҳ ўлмаган; У кўп қон йўқотганидан тинкаси қуриб, шунчаки ҳушидан кетган, деб таъкидлайди. Одамлар Исони ўлган, деб ўйлашган, бироқ У ҳушига келган, шогирдлар эса У тирилди, деб ўйлаганлар.

Исонинг тирилганига ишонмайдиган немис илоҳиётчиси Давид Фридрих Штраусс, Исо ҳушига келиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни инкор қилади:

Чала ўлик ҳолатида кўмилган одам қабрдан чиқиб, кучсиз ва ҳолдан тойган, даволанишга ва яраларини боғлатишга, қўллаб-қувватланишга ва марҳаматга муҳтож, ҳали ҳам азоб чекувчи, Ўзининг шогирдларига ўлимнинг ва қабрнинг Ғолиби, ҳаёт Ҳокими, кейинроқ шогирдларининг хизмати асосига айланган бўлиши асло мумкин эмас. Бунга ўхшаш “тирилиш”, олдинлари Унинг ҳаётлигидаги ва ўлимидаги шогирдларига нисбатан бўлган ўз таъсир кучини фақатгина сусайтирган бўларди; ҳеч бўлмаганда, шогирдлар бу ҳақида ачиниш билан гапирган бўлар эдилар, аммо бундай ҳолат уларнинг қайғусини шижоатга, уларнинг ҳурматини – итоат эттиришга айлантирмаган бўлар эди.157

Жасадни ўғирлаб кетишганми?

Яна бир назария, соқчилар ухлаб ётишганда, шогирдлар Исонинг жасадини ўғирлаб кетишган, деб уқтиради. Бунга қарши энг ишончли далил – бу шогирдлар руҳининг тушганлиги ва уларнинг қўрқоқлиги бўлиши мумкин. Улар тўсатдан шунчалик ботир бўлиб кетиб, қабрни қўриқлаб турган сараланган соқчиларнинг борлигига қарамай, дадиллик билан ва қўрқмасдан жасадни ўғирлаб кетганлар, деб тасаввур қилишимиз мумкинми? Шогирдлар шундай ҳаракатларни қилиш ҳолатида эмас эдилар.

Шогирдлар Исонинг жасадини ўғирлаб кетишлари мумкинлигининг имкониятини кўриб чиқаётган Дж. Н. Д. Андерсон шундай дейди:

Биз шогирдлар ҳақида билганларимизга: уларнинг ахлоқий таълимотига, уларнинг ҳаётий принципларига, азоб-уқубатлар ва қувғинлар олдида уларнинг ўзгармаслигига - бу зид фикр ҳисобланади. Шунингдек, бу фикр, нима учун шогирдлар қўрқоқ ва ашаддий қочоқлардан, ҳеч қандай қаршилик овозларини ўчиришга мажбур қила олмайдиган гувоҳларга айланганини ҳам тушунтириб бера олмайди .158

Ҳокимият марҳумни беркитиб қўйганми?

Яна бир назарияда айтилишича: рим ёки яҳудий ҳукумати Масиҳнинг жасадини қабрдан олиб қўйган. Бу тушунтириш шогирдларнинг жасадни ўғирлаганлиги назариясига қараганда, ҳақиқатга яқинроққа ўхшайди. Агар ҳокимият аъзолари жасадни олган  бўлсалар ёки жасад қаердалигини улар билган бўлсалар, нима учун улар жасадни олишганини тушунтириб, шогирдларнинг Қуддусда тирилиш ҳақидаги қилган ваъзларига якун ясамадилар? Агар ҳокимият аъзолари жасадни олиб кетган бўлсалар, уни қаерга қўйганларини нима учун тушунтириб бермадилар? Нима учун улар жасадни аравага солиб, Қуддус кўчаларида олиб юрмадилар? Бундай ҳаракатлар масиҳийликни тамомила йўқ қилиб юборган бўлар эди.

Агар ҳокимият аъзолари жасадни олиб кетган бўлсалар, нима учун улар жасадни аравага солиб, Қуддус кўчаларида олиб юрмадилар? Бундай ҳаракатлар масиҳийликни тамомила йўқ қилиб юборган бўлар эди.

Доктор Джон Уорвик Монтгомери шундай дейди:

Бўлиши мумкин эмас, қандай қилиб илк масиҳийлар бундай матални ўйлаб топишлари мумкин бўлса ва Исонинг жасадини кўрсатиб, матални осонликча инкор қилиши мумкин бўлган одамлар орасида бу матални тарғиб қилган бўлсалар.159

Жасад қайта  кўмилганми?  

Джеффри Джей Лоудер ўзининг “Бўш қабр” номли китобида қизиқ тахминни тасвирлайди, жумладан: жума куни кечқурун Исонинг жасади вақтинчалик Араматея шаҳридан бўлган Юсуфнинг мақбарасига қўйиб турилган, кейин эса жасад бошқа жойга кўмилган.160 Исонинг мақбараси У тирилгани учун эмас, балки Унинг жасади бошқа қабрга кўмилгани учун бўш бўлган. Яъни, шогирдлар Уни тирилган деб ҳисоблаб, хатога йўл қўйганлар. Бундай тахмин Интернетда ниҳоятда кенг тарқалган.

“Қайта кўмиш тахмини” қадимги Фаластинда шунга ўхшаш урф-одат қабул қилингани билан тасдиқланади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, яҳудийларда қайта кўмиш бу назарияда қўлланилганидан фарқли равишда амалга оширилган, яъни улардаги қайта кўмиш бошқача принципга асосланган. Яҳудийларда марҳум олдинига бир йилга кўмилади, тана чириб, фақатгина суяклар қолганидан кейингина, суякларни олиб уларни оссуарийга, яъни сопол ёки тош кўрага солиб, бошқа ерга кўмиларди.

Исони қайтадан кўмиш муаммоси Муқаддас Китобларда, шунингдек, Муқаддас Китоблардан ташқаридаги манбаларда ҳам тарихий далилларнинг асло йўқлиги билан белгиланади. Янги Аҳднинг бирор бир хушхабарида Исонинг жасади қайта кўмилгани ҳақида айтилмаган. Марк баён этган муқаддас Хушхабар (16:6) да қабр олдида турган йигитнинг: “У тирилди, У бу ерда йўқ”, деган гаплари бундай фикрни инкор этади.

Аммо қайта кўмиш назарияси билан боғлиқ бўлган яна бир муҳим муаммо бор. Доктор Майкл Лайкона шундай дейди:

Агар қайта кўмиш назарияси рост бўлганида эди, ҳеч бўлмаганда, у фақатгина қабрнинг бўшлигини тушунтириб, бу ҳолатни изоҳлаб берган бўларди. Қизиқ, қабрнинг бўшлиги Юҳаннодан ташқари, бошқа ҳеч қандай шогирдларни, Исо ўлиб, яна қайтадан тирилганига ишонтира олмади. Исонинг шогирдларига зоҳир бўлишигина уларни ишонтирди, бундай мўъжизани эса қайта кўмиш назарияси орқали тушунтириб бўлмайди.161

Агар Исонинг жасади шунчаки бошқа жойга қайта кўмилган бўлса, бу ҳақда билганлар шогирдлар Унинг тирилганини эълон қилаётганларида, нима учун исбот-далил кўрсатмадилар? Нима учун ҳокимият аъзолари жасадни излаб топиб, масиҳийларнинг ҳаракатларини тўхтатмадилар? Баъзиларнинг тахмин қилишича, Исонинг жасади таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган экан, аммо агар Фаластиннинг табиий иқлимини эътиборга оладиган бўлсак, жасад узоқ вақт мобайнида ўзгармай қолиши керак эди.162

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Исонинг тирилишига бўлган ишончга сиз яна қандай  бошқа сабаблар таклиф қила  оласиз?

Улардан бирортаси бизга маълум бўлган далилларни, тирилиш исботидан кўра  яхшироқ тушунтириб бера оладими?

Мистерияларга (ўрта асрлардаги диний драма) тақлид қилишми?

“Масиҳийликда ҳеч бир ўзига хослик йўқ” – мана, ҳозирги замон танқидчилари орасида энг кенг тарқалган муносабат. XIX – XX асрлар охирида кўплаб олимлар, масиҳийликнинг асосий шароити грек-рим мистерияларидан олинганига ишонган эдилар. Осирис, Митра, Адонис ва Дионис худоларининг анъаналарида улар учун Исо навбатдаги “ўлиб тирилган” худо ҳисобланади. Гарчанд бу назария Интернетда ва кўплаб адабиётларда кенг тарқалган бўлса-да, ҳозирги замон олимлари уни инкор қилмоқдалар. Мана нима учун.

Гарчанд Масиҳ тарихи ва мистериялар ўртасидаги ўхшашликлар бир қарашда бир-бирига ниҳоятда яқин бўлиб кўринса-да, аммо синчиклаб ўрганилганда, фарқ борлиги  билинади. Масалан, кўпчилик Осирисни Қадимги Мисрнинг ўлиб қайта тирилган худоси, деб ҳисоблайдилар. Афсоналарга кўра, Осирис Сет томонидан ўлдирилиб, Исида томонидан тирилтирилган. Аммо дунёга қайта тирилган танада қайтиш ўрнига, Осирис охиратда шоҳ бўлди – буни эса Исонинг тарихий тирилишига мос, деб бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам “Исо ҳақидаги афсона” китобининг муаллифлари Пол Родес Эдди ва Грег Бойд шундай хулосага келишади: “Масиҳийлик ва мистериал эътиқодлар ўртасидаги фарқ ўхшаш ҳолатларга қараганда, ниҳоятда жиддийдир. Гарчанд илк масиҳийлик ва мистериал эътиқодлар ўртасида ўхшаш иборалар шубҳасиз, мавжуд бўлса-да, аммо улар ўртасида параллел тушунчалар жуда кам”.163      

Исонинг тарихидан фарқли ўлароқ мистериал эътиқодлар тарихи параллеллари ҳеч қандай тасдиққа эга эмас. Носиралик Исо овқат еган, ухлаган, мўъжизалар кўрсатган, ўлган ва қайта тирилган. Бундай ҳолатлар ишончли тарихий ҳикоялар орқали тасдиқланган. Мистериал эътиқодларнинг ўлиб тирилувчи худолари – бу абадий афсоналарнинг қаҳрамонлари бўлиб, улар ҳар йили йил фасллари ўзгаришида такрорланаверади.

Лунда университетининг профессори Т. Н. Д. Меттингер ўлиб тирилувчи худолар ҳақида яқиндагина трактат яратди. Меттингер ўзининг “Тирилиш жумбоқлари” асарида қадимги дунёда ўлиб тирилувчи худолар ҳақида кўплаб афсоналар бўлганини тасдиқлайди. Аммо унинг чиқарган хулосалари масиҳийлик – шундай афсоналардан бири экани ҳақидаги назарияга нуқта қўяди:

Менга маълум бўлишича, Исонинг ўлиши ва тирилиши – бу бизни қуршаб турган оламдаги худоларнинг ўлиб тирилиши анъаналарига ва афсоналарига асосланган мифологик тасаввур эканига ҳеч қандай исбот-далиллар йўқ. Агар яҳудийларнинг тирилиш ҳақидаги ишончларини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, бу ҳолда Исонинг ўлганига ва тирилганига бўлган ишонч эътиқодлар тарихида ниҳоятда ноёб ҳолат бўлиб қолади. Бу жумбоқ эса ҳали ҳам ечилмаган.164

Тирилишга оид  бўлган исботлар

“Рим тарихи” номли уч жилдлик машҳур асарнинг муаллифи ва Оксфорддаги замонавий тарих кафедрасининг бошлиғи, профессор Томас Арнольд тарихий далилларни тасдиқлаш учун гувоҳликлардан қандай фойдаланиш кераклигини яхши билади. У шундай дейди:

Мен узоқ йиллардан бери бошқа даврлар тарихини ўрганиб келаман, улар ҳақида ёзилган гувоҳликларни синчиклаб тадқиқ қилишга ва уларга тўғри баҳо беришга кўникиб қолганман. Аммо инсоният тарихида бирор бир далил йўқки, уни синчиклаб ўрганилганда, Масиҳнинг ўлиши ва ўликлар ичра тирилиши ҳақидаги бизга Худованд юборган буюк аломатга  қараганда, бу қадар тўлиқ исботланган ва турлича кўплаб гувоҳликларга асосланган бўлса.165

Кембридж университетининг илоҳиёт профессори, инглиз олими Брук Фосс Уэсткотт шундай деб таъкидлаган:  

Агар барча гувоҳликларни эътиборга оладиган бўлсак, биз тўла ишонч билан, ҳеч бир тарихий ҳодиса Масиҳнинг тирилишидан кўра яхшироқ ва ҳар тарафлама тасдиқланмаган, деб бемалол айта оламиз. Агарда олдиндан унга қарши муносабатда бўлиш мақсад қилиб қўйилган бўлинса, бу нуқтаи назарни сохта деб ҳисоблаш мумкин.166

Доктор Уильям Лэйн Крейг шундай хулосага келади: “Агар сиз... тарихий гувоҳликларнинг стандарт қоидаларидан фойдаланадиган бўлсангиз, далилларнинг энг яхши тушунтирилиши – бу ўликлар ичра Исони Худованд тирилтиргани”.167

Саймон Гринлиф Американинг энг етакчи ҳуқуқшуносларидан бири бўлган. У Гарвард университетининг қонунлар бўйича машҳур профессори бўлган ва ўша университетда Джастис Джозеф Стори ўрнига декан лавозимига тайинланган. Гринлиф Гарвардда қонунлар бўйича профессор бўлганида, у бир китоб ёзган. Бу китобда у Масиҳнинг тирилиши ҳақидаги ҳаворийларнинг келтирган гувоҳликларининг ҳуқуқий салоҳияти ҳақида тушунтириш берган. Унинг айтишича, ҳаворийлар “агар Исо ҳақиқатдан ҳам ўлиб тирилмаганида ва улар бундай далил ҳақида, шу жумладан, барча бошқа реал далиллар қаторида чиндан ҳам билмаганларида эди, улар ҳозирда ҳикоя қилиб бераётганларини ҳеч қачон қатъиятлик билан гапирмаган бўлар эдилар”.168 Масиҳнинг тирилиши – суд жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган ҳуқуқий исбот қонунларига кўра, тарихда тамомила исботланган ҳодисалардан биридир, деган хулосага келади Гринлиф.

Ҳаворийлар “агар Исо ҳақиқатдан ҳам ўлиб тирилмаганда ва улар бундай далил ҳақида, шу жумладан, барча бошқа бор далиллар қаторида чиндан ҳам билмаганларида эди, улар ҳозирда ҳикоя қилиб бераётганларини ҳеч қачон қатъиятлик билан гапирмаган бўлар эдилар”.

Сэр Лайонел Лакхуни кўпчилик дунёдаги энг кучли адвокатлардан бири, деб ҳисоблайдилар. У 245 та қотилни авф этишларига муяссар бўлди. Бу ажойиб ҳуқуқшунос Масиҳнинг тирилиши билан боғлиқ бўлган тарихий далилларни синчиклаб ўрганиб чиқди ва қуйидагича хулосага келди: “Агар мен шундай десам хато қилмаган бўламан: Масиҳнинг тирилишига оид гувоҳликлар шунчалик ишонарлики, шубҳа қилиш учун асло ўрин қолдирмайди”.169

Британиянинг яна бир ҳуқуқшуноси Фрэнк Морисон тирилишга оид бўлган исботларни рад этишга ҳаракат қилиб кўрди. У, Исонинг ҳаёти энг ажойиб ҳаётлардан бири бўлган, бироқ гап Исонинг тирилиши ҳақида борганида, Фрэнк Морисоннинг тахмин қилишича, бу афсона бўлган деб ҳисоблайди. У Исо ҳаётининг сўнгги кунларини тасвирлаб беришни режалаштирган. Шубҳасиз, Исонинг тирилишини у рад қилмоқчи бўлган. Фрэнк Морисоннинг таъкидлашича, бу ҳодисага мулоҳазали, ақлан ёндашиш бу каби ҳолатларни тамомила инкор этишга имкон беради. Аммо у далилларни ҳуқуқшунос нуқтаи назаридан ўргана бошлаганида, ўз фикридан қайтди. Тирилиш назариясини инкор этиш ўрнига, Фрэнк Морисон “Тошни ким олиб ташлади?” номли бестселлер ёзди. Китобнинг биринчи бобини у шундай номлади: “Ёзилишни хоҳламаган китоб”. Китобнинг бошқа бобларида муаллиф Масиҳнинг тирилишига хос бўлган бебаҳо далилларни ҳимоя қилишга интилади.170

Джордж Элдон Лэдд қуйидагича хулосага келади: “Ушбу тарихий далилларга ягона оқилона тушунтириш шундаки, Худованд Исони жисмонан тирилтирган”.171 Бугунги кунда Исо Масиҳга ишонувчи ҳар қандай кимса, илк масиҳийлар ишонгани сингари, унинг ишонч-эътиқоди уйдирма ёки афсоналарга эмас, балки Масиҳнинг тирилганига ва бўш қабрга оид бўлган, асосланган ва тасдиқланган тарихий далилларга таяниши даркор.

Либерти университетининг буюк профессори, фалсафа ва илоҳиёт факультетининг декани Гэри Хабермас етакчи файласуф ва атеист Энтони Флю билан шундай мавзуга оид баҳс олиб борди: “Исо Масиҳ ўлиб тирилганми?”. Бахс юзасидан қарор қабул қилиши керак бўлган судья шундай хулосага келади:

Тарихий исботлар, гарчанд улар бекаму кўст ҳисобланмаса-да, аслида етарлича даражада жиддий ва асосли бўлиб, уларга таянган ҳолда қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: Масиҳ ҳақиқатдан ҳам ўлиб кейин тирилган... Хабермас Масиҳнинг тирилишини тарихан асослаган ҳолда, “ғоят ҳақиқатнамо далилларни” таклиф қилади, айни пайтда эса, унга қарши бирор бир қониқарли далил-исботлар йўқ.172  

Энг муҳими – бу ҳар бир имонли Масиҳ тирилишининг кучини бугунги кунда ўз ҳаётида ҳис қилиши мумкин. Авваламбор, у ўз гуноҳлари кечирилганини билиб олиши мумкин (қаранг: Луқо 24:46-47; 1 Коринфликларга 15:3). Иккинчидан, уни абадий ҳаёт кутаётганига ва у ўлиб, албатта тирилишига ишонч хосил қилиши мумкин (қаранг: Коринфликларга 15:19-26). Учинчидан, у бемаъни ва мақсадсиз ҳаётдан воз кечиб, Исо Масиҳнинг янги ижодига айланиши мумкин (қаранг: Юҳанно 10:10; 2 Коринфликларга 5:17).

Сиз нима деб ўйлайсиз?

  1. йил олдин Исонинг ўлиб тирилгани ҳақидаги далил, бугунги кунда сиз учун долзарбми? Агар ҳа бўлса, нима учун?

Сизнинг фикрингиз ва қарорингиз қандай? Сиз бўш қабр тўғрисида нима деб ўйлайсиз? Англиянинг собиқ олий судьяси, лорд Дарлинг ҳуқуқий нуқтаи назардан барча далил-исботларни кўриб чиқиб, шундай хулосага келади: “Рад қилиб бўлмайдиган гувоҳликлар, ижобий ва салбий, бевосита ва билвосита исбот-далиллар шунчалик кўпки, дунёдаги бирор бир онгли, зеҳни ўткир судья тирилиш ҳақидаги воқеа ҳақиқат эканини асло инкор эта олмайди ва бу ҳолат рўйи-рост эканини оқлаб, қарор чиқаради”.


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак