Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 7 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (7-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


7 – боб Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

МАСИҲИЙКНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАГАН ОДАМЛАР КЎПИНЧА БИР

гувоҳликка эътибор қаратмайдилар – бу Исо ҳаворийларининг ўзгаргани. Бу одамларнинг ҳаёти тубдан ўзгаргани, Унинг фикрлари ҳақиқатлигининг яққол намунасидир.

Масиҳийлик эътиқоди – бу тарихий факт бўлгани учун, биз ёзма ва оғзаки гувоҳликларга, яъни исбот-далилларга таянишимиз керак. Бундай гувоҳликларсиз биз тарихий, масиҳий ёки ҳар қандай бошқа  ҳодисаларни тасаввур қила олмаймиз. Ҳақиқатдан дунёнинг бутун тарихи – бу аслида, исбот-далилларга асосланган ўтмиш ҳақидаги билимларимиздир. Агар бу гувоҳликларга бўлган ишончингиз сизга ниҳоятда беқарор асос бўлиб кўринса, унда ўтмиш ҳақида биз қаердан ҳам билишимиз мумкин? Наполеон яшаб ўтганини сиз қаердан биласиз? Бизлардан ҳеч биримиз ўша вақтда яшамаганмиз. Биз уни ҳеч кўрмаганмиз ва учратмаганмиз. Биз гувоҳликларга ва исбот-далилларга таянишимиз керак.

Биз тарих ҳақидаги билимларимиз билан бир муҳим муаммо боғлиқ: гувоҳликлар ишончлими? Модомики, масиҳийлик ҳақидаги бизнинг билимларимиз қадимда берилган гувоҳликларга асосланган экан, улар қанчалик аниқ, деган саволни беришга мажбурмиз. Исо ҳақидаги илк оғзаки гувоҳликлар ростми? Исонинг айтган гаплари ва қилган ишлари уларда рўйирост тасвирлаб берилганига биз ишонсак бўладими? Менинг ўйлашимча, ҳа, бўлади.

Мен ҳаворийларнинг гувоҳликларига ишонаман, чунки уша ўн икки ҳаворийлардан ўн биттаси икки ҳақиқат учун: Масиҳнинг Илоҳийлиги ва Унинг қайта тирилиши учун қатъий туриб, азоб-уқубатда вафот этдилар. Уларни қийноқ азобига солиб, калтаклашган, кейин эса ҳаммага маълум бўлган энг қаҳрли усуллар билан шафқатсизларча қатл этишган.106

  1. Олдинлари Шимўн деб аталган Пётъор хочга тортилган.
  2. Идриснинг қўл-оёқлари ёғочга тортиб михланган.
  3. Забадийнинг ўғли Ёқуб, қилич билан ўлдирилган.
  4. Забадийнинг ўғли Юҳанно, ўз ўлими билан вафот этган.
  5. Филипп ҳам хочга тортилган.
  6. Барталомей хочга тортилган.
  7. Тўма найза билан ўлдирилган.
  8. Алтейнинг ўғли Ёқуб хочга тортилган.
  9. Тадий найзалар билан ўлдирилган.
  10. Ватанпарвар Симон хочга тортилган.

Кўпинча менга жавобан шундай дейдилар: “Хўп, нима бўлибди, улар ноҳақлик учун ҳам ўлишлари мумкин эди. Кўплаб одамлар ноҳақлик учун қурбон бўладилар, хўш, бу нимани исботлайди?”

Ҳа, кўплаб одамлар ноҳақликдан вафот этганлар, аммо улар буни ҳақиқат, деб ишонганлар. Шогирдлар билан эса бирозгина бошқа вазият юз берди. Агар қайта тирилиш бўлмаганида эди, сўзсиз, шогирдлар бу ҳақда билган бўлишарди. Бу одамлар чин ҳақиқатни билмасликларини, мен ҳаттоки, тасаввур ҳам қила олмайман. Демак, улар шунчаки ёлғон учун жон бермаганлар, бу жуда муҳим – гўёки, улар бу ёлғон эканини била туриб, жон берган экан-да. Тарихнинг маълум бир пайтларида, ўн битта одам, ёлғон учун жонини берётганини била туриб, ўлимга борган кишиларни тассаввур қилиш жуда қийин.

Ҳаворийларнинг ишончлари қатъий эканини бизга тушунишга ёрдам бериши учун, келинглар, бир нечта омилларни кўриб чиқамиз.

1. Улар гувоҳ бўлганлар

2006 йили Янги Аҳд тадқиқотчиси Ричард Баукхем “Исо ва шоҳидлар” номли ўз китобини ёзиб тугатди. Бу китобда муаллиф, тўрт Хушхабарни ҳақиқий гувоҳликларга асосланган деб ҳисоблаш мумкинлигини, исботлаб берди.107

Ҳаворийлар ва бошқа шогирдлар ҳодисаларни гувоҳ сифатида тасвирлаб ва ҳикоя қилиб беришган. Пётъор шундай дейди: “Биз Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрат билан келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, уйдирма афсоналарни гапириб келмадик. Унинг шухратини  ўз кўзимиз билан кўрганмиз” (2 Пётъор 1:16). Ҳаворийлар албатта, уйдирма ёки афсона ва аниқ бўлиб ўтган воқеанинг ўртасидаги фарқни, тушунганлар.

Тарих мобайнида кўплаб одамлар ҳақиқат деб ишониб, ёлғон учун жонларини қурбон қилишган. Аммо Масиҳ учун қийноқ азобида вафот этган Исонинг шогирдлари қайта тирилиш ёлғон бўлганида, унда улар буни аниқ билган бўлар эдилар.         

Юҳанно ўзининг Биринчи мактубида, ҳаворийларнинг гаплари уларнинг шахсий кузатувларига асосланганини таъкидлар экан, қандай қилиб у ва бошқа ҳаворийлар Исонинг сўзлари ва кўрсатган мўъжизалари ҳақида билиб олишганини тушунтиради: “Бошидан бор бўлган, биз ўзимиз эшитган ва ўз кўзимиз билан кўрган, биз текшириб қараган ва ўз қўлларимиз билан ушлаб сезган Ҳаёт Сўзи ҳақида сизларга маълум қилмоқдамиз.Чунки ҳаёт ҳозир бўлди, биз эса уни кўрдик. Ота билан бўлиб, бизга ҳозир бўлган ўша абадий ҳаёт ҳақида сизларга гувоҳлик бериб хабар қилмоқдамиз.

Сизлар биз билан мулоқотда бўлишингиз учун ўзимиз кўрган ва эшитганларимиз ҳақида сизларга хабар бермоқдамиз. Бизнинг мулоқотимиз эса Ота ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ биландир.” (1 Юҳанно 1:1-3). Юҳанно ўзининг Хушхабарининг сўнгги бўлимини шундай сўзлар билан бошлайди: “Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди.” (Юҳанно 20:30).

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиз бирор нима учун ёки ким учундир жонингизни беришга тайёрмисиз? Нима учун? 

Луқо шундай ёзган: “Бизнинг орамизда тўлиқ маълум бўлган воқеалар ҳақида кўплар баёнотлар тузишни бошлаганларидай, буни энг бошидан ўз кўзлари билан кўрган ва Сўзнинг хизматкорлари бўлган одамлар бизга топширганларидай, мен ҳам, хурматли Теофил, бошидан ҳаммасини синчиклаб текшириб чиққанимдан сўнг, буларни тартиб билан сенга ёзиб беришни лозим топдим” (Луқо 1:1-3).

Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг давомида Исо қайта тирилганидан кейин, Унинг издошлари Уни қирқ кун давомида диққат билан кузатганларини Луқо тасвирлаб берган: “Ҳурматли Теофил, мен биринчи китобда Исонинг энг бошидан то осмонга кўтарилган кунигача қилган ва ўргатган хамма нарсаларини ёзган эдим. Шу пайтда У танлаган ҳаворийларига Муқаддас Руҳ билан буйруқлар бериб, уларга Ўз азоб-уқубатидан кейин Ўзини тирик кўрсатди. У қирқ кун давомида кўп аниқ далиллар билан ҳаворийларга зоҳир бўлиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида сўзлар эди” (Ҳаворийлар 1:1-3).

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиз бирор бир ҳодисанинг шоҳиди бўлиб, сўнгра кўрганларингизни бошқаларга айтиб берганмисиз? Сизга ишонишганми? Қандай хислатлар  шоҳиднинг гапларини ишончли қилиб кўрсатади?

Шоҳидлар келтирган гувоҳликларининг кейинги марказий мавзуси – бу Исонинг тирилиши. Исо тирилганидан сўнг ҳаворийлар Унинг ҳаётининг шоҳиди бўлганлар.

2. Улар қатъий ишончга эга

бўлишлари лозим эди 

Исо ўлганида, ҳаворийлар ҳаммаси тугади, деб ўйлаган эдилар. Исони қўлга олганларида, ҳамма шогирдлари яшириниб олишди (қаранг: Марк 14:50). Шогирдларга қабрнинг бўшлигини маълум қилганларида, аввалига улар бу қуруқ гап деб, аёлларга ишонмадилар (қаранг: Луқо 24:11). Фақат кўпгина ва ишончли исбот-далиллар келтирилгандан кейингина улар ишондилар. Шогирдлардан бири Тўма, то Исонинг яраларига қўл тегизмагунича, Масиҳнинг тирилганига ишонмаслигини айтди. Кейинроқ у Масиҳ учун азоб чекиб ўлди. Тўма ҳам алдандими? У ўз жонини ўртага қўйиб, алданмаганига қасам ичган бўлар эди.

Яна шогирдлардан бири Пётъорни олайлик. Исони маҳкум қилиш пайтида у уч марта Масиҳдан тонди ва Уни ташлаб кетди. Бироқ нимадир юз берди-да, у қатъий бўлиб қолди. Масиҳ ўлганидан ва дафн қилинганидан кейин, Пётъор Қуддусда ваъз қила бошлади ва ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Исо – бу Масиҳдир, У ўликдан тирилди, деб айтди. Сўнгра Пётъор ҳам хочга тортилди (қадимги қўл ёзмаларга кўра, унинг бошини ерга қаратиб хочга михлашган экан). Бу қўрқоқ қочоқ Исонинг жасур аскарига айланишига нима сабаб бўлди? Нега энди у Исо учун ўлишга тайёр эди? У алданими? Эҳтимолдан узоқ. Мени қаноатлантирадиган ягона жавобни Биринчи Коринфликларга мактубнинг 15-боб 5-оятида ўқиймиз  – бу Масиҳ тирилганидан кейин Унинг “Каяфада пайдо бўлиши”. Пётъор ўзининг тирилган Раббийсини кўрди ва Унга шунчалик имон келтирдики, ҳаттоки ўз ишончи учун ўлишга тайёр бўлди.

Қатъий ишонган одамнинг ўз ихтиёрига қарши боришининг оддий мисолини яққол кўрамиз - бу Исонинг укаси Ёқуб (Матто 13:55; Марк 6:3). (Гарчанд Ёқуб олдинига ўн икки ҳаворийдан бири бўлмаса-да (қаранг: Матто 10:2-4), кейинроқ у ҳаворий деб тан олинди (қаранг: Галатияликларга 1:19), худди Павлус ва Барнабо сингари (қаранг: Ҳаворийлар 14:14). Исо улғайиб, хизмат қилишни бошлаганида, Ёқуб ўзининг акаси Исо – Худонинг Ўғли, эканига ишонмади (қаранг: Юҳанно 7:5). Ҳеч шубҳа йўқки, Ёқуб бошқа укалари билан Исонинг устидан кулган: “Одамлар Сенга ишонишларини Сен хоҳлайсанми? Нега Сен Қуддусга бориб, Ўз мўъжизаларингни ва шифо беришингни ўша ерда кўрсатиб, катта томоша уюштирмайсан?”. Акаси Исо Ўзининг ажабтовур қилиқлари ва гаплари билан оилани шарманда қилишни бошлаганида, Ёқуб ўзини ва оила аъзоларини ниҳоятда камситилган ҳисобларди. Айниқса Ёқуб Исонинг қуйидагича гапларидан изтироб чекарди: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди” (Юҳанно 14:6); “Мен – ток, сизлар – новдасизлар” (Юҳанно 15:5); Мен яхши Чўпонман. Мен Ўзимникиларни биламан, Ўзимникилар эса Мени биладилар” (Юҳанно 10:14). Агар сизнинг акангиз шаҳар бўйлаб юриб, шундай гапларни айтиб жар солса, сиз у ҳақида қандай фикрда бўлар эдингиз?

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Исонинг ака-укалари, Унинг Сўзларига

ва ишларига қарши эдилар. Одатда,

инсонни ўзгаришига қариндошлари

ҳаммадан кўра кўпроқ қаршилик

қиладилар. Сиз нима деб ўйлайсиз,

бу нима учун шундай содир бўлади?

Аммо кейин Ёқуб билан нимадир бўлди. Исо ўлиб дафн қилинганидан кейин, Ёқуб Қуддусда воизлик қилди. У, Исо бизнинг гуноҳларимиз учун ўлганини, қайта тирилиб, ҳозир тирик эканини айтди. Анча вақт ўтиб Ёқуб Қуддус жамоатининг фаол иштирокчиларининг бирига айланди ва “Ёқубнинг мактуби” номли китобни ёзди. Унинг бу мактуби қуйидагича сўзлар билан бошланади: “Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқуб” (Ёқуб 1:1). Кейинчалик Ёқуб олий руҳоний Хананиёнинг фармонига биноан тошбўрон қилиб, ўлдирилган.108  Ўзига ишонмаган, бировнинг устидан кулишни яхши кўрадиган Ёқубни ўзининг акасининг Илоҳийлигини ҳимоя қилиб, ўлимга тайёр бўлган инсонни нима ўзгартирди? У алдандими? Йўқ. Ягона мантиқий жавобни биз Биринчи Коринфликларга мактубнинг 15-боб 7-оятида ўқиймиз: “Ундан кейин (тирилганидан сўнг) Масиҳ Ёқубга кўринди”. Ёқуб тирилган Масиҳни кўрди ва Унга имон келтирди.

Ўзига ишонмаган, бировнинг устидан кулишни яхши кўрадиган Ёқубни ўзининг акасини Илоҳийлигини ҳимоя қилиб, ўлимга тайёр бўлиб қолиши учун нима таъсир қилди? Ёқуб тирилган Масиҳни кўрди ва Унга имон келтирди.     

Талбота руҳий мактабининг фалсафа профессори, Дж. П. Морленд Исонинг укаси Ёқубни ва ниҳоят, Исога Масиҳ сифатида ишонганининг аҳамиятини қуйидагича тушунтириб беради:

Хушхабарларда айтилишича, Исонинг оила аъзолари, шу жумладан Ёқуб ҳам, Унинг Ўзи ҳақида айтган ажабтовур гаплардан хижолатда қолдилар. Улар Исонинг гапларига ишонмадилар ва Унга қарши чиқдилар. Қадимги яҳудий жамоатида ўз оиласи томонидан тан олинмаслик устозлар учун ниҳоятда камситиш ҳисобланган. Бинобарин, бунинг ҳақиқат бўлиши эҳтимолдан холи эмас, чунки қариндош-уруғларининг Исога нисбатан бўлган ишончсизлик муносабатини хушхабарлар муаллифлари ўйлаб чиқаришларидан ҳеч қандай маъно йўқ. Кечроқ даврлар тарихчиси Иосиф Флавийнинг таъкидлашича, Қуддус жамоатини бошқариб келган Исонинг укаси Ёқуб, ўз акасига бўлган ишончи учун, тошбўрон қилиб ўлдирилган. Нима учун Ёқубнинг ишонч-эътиқоди ўзгарди? Павлус бизга, унга тирилган Масиҳ кўрингани ҳақида айтади. Бошқа бирор бир изоҳнинг ҳожати йўқ.109

Агар Масиҳнинг тирилиши ёлғон бўлганида эди, ҳаворийлар бу ҳақида билган бўлишардилар. Эҳтимол, уларнинг ҳаммаси ёлғонда иштирок этишгандир? Аммо бундай ҳолат, биз билган ҳаворийларнинг ахлоқий турмуш тарзига зиддир. Улар ёлғонни қатъий ва сўзсиз рад қилганлар ва барчани ростгўй бўлишга даъват этганлар. Ҳаворийлар ҳақиқатни қабул қилишга одамларни чорлаганлар. Тарихчи Эдвард Гиббон ўзининг “Рим империясининг заифлашиши ва ҳалокати” номли машҳур асарида, “илк масиҳийларнинг ниҳоятда пок ва ўта хушахлоқлиги” масиҳийликнинг тез тарқалишининг асосий беш сабабларидан бири бўлган, деб айтади.110 Оксфорд университетидаги Виклифхолл катта тадқиқотчиси Майкл Гриннинг, тирилишга бўлган ишончини шундай деб таъкидлайди:

хочга тортилган устознинг мушкул аҳволда қолган шогирдларини жасур шоҳидларга ўзгартирди ва улар илк жамоат қурбонлари бўлдилар. Бундай ишонч Исонинг издошларини яҳудийлардан ажратиб турарди ва уларни тирилиш жамиятига айлантирди. Уларни зиндонларга ташлашарди, калтаклашарди, ўлдиришарди, аммо “Исо ўлимидан сўнг учинчи куни тирилганига” бўлган ишончдан, шогирдларни воз кечишга асло мажбур қила олмас эдилар.111

3. Улар жасоратга тўлишди

Исонинг тирилганига ишонч ҳосил қилишганидан сўнг, ҳаворийларда шу заҳотиёқ пайдо бўлган жасурлик, ёлғоннинг мавжудлигини эҳтимолдан узоқ қилади. Ҳаворийлар ҳеч бир муболағасиз бир кечада дадил ва жасур бўлиб қолдилар. Аввалига Исодан тонган Пётъор, У тирилганидан сўнг ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Масиҳ тирик, деб эълон қилди. Олий руҳоний ва унинг маслакдошлари Масиҳнинг издошлари – ҳаворийларни қамоқхоналарга ташлаб, уришарди, лекин улар зиндонлардан чиқиб, кўчаларда халққа Исонинг абадий ҳаёти ҳақида тинмай гапираверардилар (қаранг: Ҳаворийлар 5:40-42). Ҳаворийларнинг дўстлари уларнинг ишонч-эътиқодига, душманлари эса – уларнинг дадиллиги ва жасурлигига эътибор қаратдилар. Эсингизда бўлса керак, ҳаворийлар қайсидир узоқ ёки чекка шаҳарда воизлик қилмадилар. Улар Қуддусда воизлик қилдилар.

Исонинг шогирдлари, Унинг тирилишига амин бўлмагунларича, азоб-уқубатга ва ўлимга боришга уринганлари йўқ. Уларнинг ишонч-эътиқоди ва хулқи борасидаги якдиллиги, одамни бениҳоят ҳайратда қолдиради. Одатда, бундай ишониб бўлмайдиган далил ҳақида гап борганда, катта гуруҳ аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлади, аммо бу одамларнинг ҳаммаси тирилиш ҳақиқат эканини тўлиқ тан оладилар. Агар улар ёлғончи бўлганларида эди, нима учун уларга нисбатан кўрсатилган барча тазйиққа қандай қилиб чидаганларини тушунтириб бериш жуда қийин.

Исонинг тирилишига амин бўлмагунларича, Унинг шогирдлари азоб-уқубатга ва ўлимга юз тутмаганлар. Уларнинг ишонч-эътиқоди ва хулқи борасидаги якдиллиги одамни бениҳоят ҳайратда қолдиради.

Француз файласуфи Блез Паскаль шундай ёзади:

Ҳаворийлар ёлғончи бўлишган, деган тахмин етарли даражада бемаънилик. Келинглар, бу айбловни мантиқий хулосагача олиб келайлик: Масиҳ ўлганидан кейин тўпланган ўн икки ҳаворийни ва улар ҳаммага, Исо тирилди, деб айтишни келишиб олишганини тасаввур қилайлик. Натижада улар фуқаролар ва диний ҳукумат томонидан таъна-маломатга дуч келадилар. Одамлар ўз табиатига кўра, ўзгарувчан ва ҳовлиқма бўладилар, уларни қуруқ ваъдалар бериб, моддий бойликлар билан алдаш мумкин. Агар ҳаворийлардан биронтаси васвасага тушиб ёки қамалиб қолишдан қўрқиб, таслим бўлганида эди, уларнинг ҳаммаси нобуд бўлишарди.112

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Ўз иши учун жонини беришга тайёр турган одамлардан  сиз завқланасизми? Сизни уларнинг нимаси мафтун қилади? Нимаси чўчитади? Сиз улардан бирор нимани ўргана оласизми?

Доктор Дж. П. Морленд қуйидагича тушунтиради:

Исо хочга тортилганида, Унинг шогирдлари ваҳимага тушиб, тарқалиб кетишди. Исони Худо юборганига энди улар ишонмас эдилар, чунки ўшанда хочга тортилганлар лаънатланган ҳисобланардилар. Уларни шунингдек, Худо Ўзининг Мойланганини ўлишига йўл қўймайди, деб ўргатишган. Шунинг учун ҳам улар тарқалиб кетишган. Масиҳ издошлари ҳаракати ўз фаолиятини тўхтатди. Бироқ қисқа фурсатдан сўнг бирданига, улар ўз ишларини ташлаб, яна бошқатдан йиғилдилар ва ниҳоятда ғайриоддий хабарни ҳаммага тарқатдилар: Худонинг Мойлангани, Исо Масиҳ, хочда ўлди ва ҳаётга қайтиб, ҳаворийларга тирик бўлиб кўринди. Ва улар қолган умрлари давомида, инсоний нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ҳеч қандай мукофотсиз, шу хабарни эълон қилишга тайёр эдилар. Айтайлик, қаердадир, Ўртаер денгизи томонда, бундай иш учун ким ҳам пул тўларди. Исонинг шогирдларини хавф-хатарга ва азоб-уқубатга тўла ҳаёт кутарди. Улар кўпинча оч қолишарди, бошпанаси йўқ, очиқ ҳавода ухлашарди, уларнинг устидан одамлар кулишарди, уларни калтаклаб қамоқхоналарга ташлашарди. Провардида, улардан кўпчилигини оғир ва машаққатли ўлим кутарди. Нима учун? Шунчакими? Йўқ, чунки улар ўлиб тирилган Исо Масиҳни кўрганларига ишонардилар ва бунга асло шубҳаланмасдилар. Агар улар тирилган Масиҳни кўрмаганларида, бу одамлар қандай қилиб бундай ишончга келганларини тушунтириб бериш жуда қийин. Бошқача қилиб мантиқий  тушунтиришнинг имкони йўқ.113

“Улар қандай қилиб бир кечада, - деб сўрайди Майкл Грин, - уч қитъадаги қарши томонга, беадабликка, масхарага, қийинчиликларга, қамоқхоналарга ва ўлимга қарши қўрқмай чиқиб, Исони ва Унинг тирилганини ҳамма жойда ваъз қиладиган кучли ва ғайратли отрядга айланиб қолишди?”.114

Исонинг кўплаб шогирдларини турлича оғир усуллар билан қатл этишган. Нима учун? Шунчакими? Йўқ, чунки улар ўликлардан тирилган Исо Масиҳни кўрганларига ишончлари комил эди.

Ҳаворийлар фаолиятида юз берган ўзгаришларни қайсидир муаллиф шундай тасвирлайди:

Исо хочга тортилган куни улар тўлиқ қайғуда эдилар, ҳафтанинг биринчи кунида эса, яъни Исо Масиҳ тирилиб уларга кўринганида, улар шодланишди. Хочга тортилиш пайтида улар ҳар қандай умидларини узгандилар, ҳафтанинг биринчи кунида эса уларнинг қалблари хурсандчиликка ва умид-ишончга тўлди. Улар биринчи бор тирилиш ҳақидаги хабарни эшитишганида, улар бунга ишонмадилар ва уларни ишонтиришнинг ҳам иложи бўлмади, аммо ўзлари тирилган Исони кўрганларидан кейин бошқа шубҳаланмадилар. Шунчалик қисқа вақт ичида бу одамларда бундай ажойиб ўзгариш содир бўлишининг сабаби нимада? Қабр ичидан жасаднинг шунчаки йўқ бўлиб қолиши уларнинг руҳига ва табиатига бу қадар таъсир қилмаган бўлар эди. Афсонага мафтун бўлиш учун уч кун ниҳоятда камлик қилади. Афсона тарқалиб кетиши учун вақт керак бўлади. Бу ҳар томонлама тушунтиришга муҳтож бўлган психологик далил. Бу шоҳидларнинг, аёл ва эркакларнинг табиати ҳақида ўйлаб кўринг: улар оламга қачонлардир маълум бўлган барча машҳур ахлоқий таълимотнинг энг юксагини бердилар ва улар, ҳаттоки душманларининг гувоҳлик беришича, ўз ишонч-эътиқодларига асосланиб яшадилар. Психологик нуқтаи назардан, бу қанчалик ғайриоддий эканини ўйлаб кўринг: мағлубиятга учраган бир гуруҳ қўрқоқлар болохонада беркиниб ётади, бир неча кун ўтгач эса, бу гуруҳ аъзолари ҳеч нарсадан қўрқмай ҳақиқатни гапирадиган жамоатга айланади, ҳеч қандай қувғинлар уларнинг овозларини ўчиришга мажбур қила олмайди. Ана энди сиз мана шундай мушкул ўзгаришни арзимас ёлғон, бу ёлғон ёрдамида улар бутун дунёни алдашга ҳаракат қилишган, деб тушунтириб кўринг-чи. Бу турган-битгани бемаънилик.115

Жамоат тарихчиси Кеннет Скотт Лауретт шундай ёзади:

Шогирдларга Муқаддас Руҳнинг тушиши ва тирилишнинг таъсири... жуда муҳим. Исо – Исроилнинг Нажоткори эканига умид қилган ва ўтмишни қайғу билан эслаган, руҳи тушиб кетган ва умидсизланган одамлар бирданига фаол гувоҳлар компаниясига айланиб қолишди.116

Англия, Оксфордс университетининг Янги Аҳд бўйича собиқ профессори Н. Т. Райт бундай ҳолатни қуйидагича тушунтиради:

Тарихчилар ўзларига шундай саволни беришга мажбурлар: “Исонинг хочга тортилганига қарамасдан, Исо – Худонинг Масиҳси экани ҳақидаги ваъз қилиш ҳаракати, ўрмон ёнғини сингари шиддат билан тарқалиб кетишини қандай тушунтириш мумкин?” Жавоб фақатгина битта бўлиши мумкин: чунки У ўликлардан тирилди.117

Уч бирлик Хушхабар руҳий  мактабининг Хушхабар профессори Пол Литтл шундай сўрайди:

Жамоатнинг ахлоқий тузилишини ўзгартиришга ёрдам берган бу одамлар наҳотки ғирт ёлғончи ёки васвасага тушган ахмоқлар бўлишса? Тирилиш фактига қараганда, бунга ишониш ниҳоятда қийин, қолаверса, буни тасдиқлашга бизда ҳеч қандай гувоҳликлар йўқ.118

Ўлим олдида ҳаворийларнинг қатъийлигини бошқача тушунтириб бўлмайди. Ориген Британия энциклопедиясининг ҳикоя қилишича, Пётъорнинг боши ерга осилтирилганича хочга тортилган экан. Жамоат тарихчиси Б. Уоркман ҳаворий Пётъорнинг ўлимини қуйидагича тасвирлайди:               

Шундай қилиб, Пётъор, Раббимизнинг Ўзи башорат қилганидек, боғланганича, Ватикан тепалигида жойлашган Нерон боғига Аврали йўлидан қатл қилинишга олиб кетилган. У ерда Пётъорнинг кўплаб биродарлари азобланиб ўлимни қабул қилишган. Унинг шахсий илтимосига кўра, Пётъорнинг боши ерга осилганича хочга тортилган, чунки у Устозидек хочга тикка тортилишни ўзига нолойиқ ҳисоблаган.119

Литса университетининг профессори Гарольд Мэттингли ўзининг тарихий асарида шундай ёзади: “Ҳаворийлар, муқаддас Пётъор ва муқаддас Павлус гувоҳликларини ўз қонлари билан тасдиқладилар”.120 Тертуллиан, “ҳеч бир одам, ҳақиқат деб ҳисобламаган нарса учун ўз жонини беришга тайёр эмас”. Деб ёзади.121 Гарвардлик ҳуқуқшунос профессори Саймон Гринлиф, гувоҳни қандай қилиб эгиш мумкинлиги ҳақида, у рост гапиряптими ёки ёлғонми, билиб олиш тўғрисида узоқ йиллар мобайнида маърузалар ўқиган. У шундай хулосага келади:

Жанглар тарихида бу каби қаҳрамонона қатъийлик, сабр-бардош ва мустаҳкам иродага бошқа мисоллар бўлмаса керак. Уларда ўз эътиқодларининг асосини қайта кўриб чиқиш учун ва улар таъкидлаган буюк гувоҳликлар ва ҳақиқатларнинг ишончли эканини ўйлаб кўриш учун жуда кўплаб сабаблар бўлган.122

Тарих фанлари профессори, доктор Линн Гарднер ҳаққоний ва ўринли савол беради:

Улар ёлғон деб ҳисоблаган нарса учун ўлишлари керак эди? Одам алданиши ва ёлғон учун ўлиши мумкин. Аммо ҳаворийлар Исонинг тирилиши ҳақидаги ҳақиқатни билишлари керак эди ва  улар Исо Масиҳ учун жонларини фидо қилдилар.123

Калифорния ҳуқуқшунослар уюшмасининг собиқ президенти Том Андерсон шундай ёзади:

Келинглар, Унинг кўриниши ҳақидаги ёзма ҳикоялар юзлаб одамлар учун ёлғон, деб тасаввур қилайлик. Бу ҳолда мен ўртага бир саволни ташламоқчиман. Агар бу ҳодиса шу қадар ҳаммага маълум бўлса, ҳеч бўлмаса бирор бир тарихчи, ҳеч бўлмаса бирор бир гувоҳ, масиҳийликнинг ҳеч бўлмаса бирор бир ғаними Масиҳ танасини кўрганлиги ҳақида гапиришини кутиш - бу бемаънилик эмасми? Тарихда Унинг тирилганига қарши бирорта ҳам гувоҳлик йўқ.125

Тарихда Унинг тирилганига қарши бирорта ҳам гувоҳлик йўқ.

Дж. П. Морленд қуйидагича таъкидлайди: “Масиҳийлик ҳаракати Қуддусда Исонинг ўлимидан сўнг атиги бир нечта ҳафта ўтгач, дўстона ва душманларча кайфиятда бўлган шоҳидларнинг иштирокида бошланганига, менга таниш бўлган тарихчиларнинг бирортаси ҳам шубҳаланмайди”.125 Масиҳийлик ҳаракати Қуддусда шунчаки бошлангани йўқ; Талбота руҳий мактабининг фалсафа тадқиқотчиси, профессор Уильям Лэйн Крейг шундай хулосага келади:

Исонинг жасади дафн этилган жой масиҳийларга ҳам, яҳудийларга ҳам маълум бўлган. Агар қабр бўш бўлмаганида эди, тирилиш эътиқодига асосланган ҳаракат бу одам ошкора равишда қатл этилган ва дафн қилинган айнан ўша шаҳарда юзага келмаслиги мумкин эди.126

Ҳаворийлар ўз айтганларининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун ўлимга юз тутдилар. Менинг нуқтаи назаримда, уларнинг гувоҳликлари бугунги кунда мен учратаётган бошқа одамларнинг ҳар қандай гувоҳликларига қараганда, ишончга лойиқдир, деб ҳисоблайман. Минг афсуски, кўплаб одамлар бугунги кунда ўзларининг эътиқодларига ишонч ҳосил қилиш учун, ҳақиқат йўлида қурбон бўлиш у ёқда турсин, ҳаттоки йўлнинг нариги томонига ўтишга эринадилар.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиз,  ҳаворийлар ўз ҳаётларининг эвазига ўз имонларининг ҳақиқийлигини исботлай олдилар, деб ҳисоблайсизми? Улар ўзларининг рост гапираётганликларини тасдиқлаш учун, бундан-да кўпроқ гувоҳликлар келтиришлари мумкинмиди?


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак