Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 6 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (6-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


6 – боб Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

ЯНГИ АҲД – ИСО ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРУВЧИ БИРИНЧИ

даражали тарихий манба. Шунинг учун ҳам сўнгги икки аср давомида кўплаб танқидчилар Муқаддас Китоб маълумотларини ишончлилиги борасида баҳслашиб келмоқдалар. Муқаддас Китобда ёзилганлар ишонарли эмаслигини, шунингдек, археологик қазилмалар ва тадқиқотлар уларнинг асоссизлигини исботлаганини улар доимо таъкидлаб келадилар.

Мен (Джош) Аризона давлат университетида лекция ўқиб бўлганимдан кейин, менинг олдимга адабиёт бўйича бир профессор келиб деди:

-Жаноб Макдауэлл, сиз Масиҳ ҳақидаги барча қарашларингизни аллақачон эскириб кетган II аср маълумотларига асосламоқдасиз. Мен эса бугун ўз машғулотларимда Янги Аҳд Масиҳнинг ҳаётидан анча кейин ёзилганини исботлаб бердим. Шунинг учун ҳам у аниқ ва ишончли бўла олмайди.

Менинг жавобим қуйидагича бўлди:

-Жаноб, мен сизнинг нуқтаи назарингизни тушунаман ва сиз қандай манбаларга асосланаётганингизни ҳам биламан. Аслида эса, яқиндагина топилган ҳужжатлар Янги Аҳд Масиҳдан кейин яшаган авлоднинг даврида ёзилганлигини  аниқ кўрсатмоқда.

Бу профессор ўз фикрларини немис танқидчиси Фердинанд Кристиан Баур асарларига асослаган. Ф. К. Баурнинг таъкидлашича, Янги Аҳднинг кўп қисми II асрнинг охирида уйдирма ва афсоналарга асосланиб ёзилган. Бу уйдирма ва афсоналар Исо яшаган давр ва улар битилган узоқ вақт оралиғида шаклланган.

XX аср археологик топилмалари Янги Аҳд қўлёзмаларининг ишончли эканини тасдиқлади.

Аммо ХХ аср археологик топилмалари Янги Аҳд қўлёзмаларининг ишончли эканини тасдиқлади. Қадимий папирус қўлёзмалар (Джон Райландснинг қўлёзмаси, Масиҳ Туғилганидан сўнг 130-йил; Честер Битти қўлёзмаси, 155-йил; Бодмер II қўлёзмаси, 200-йил) Масиҳ даври ва кейинроқ сақланиб қолган қадимги қўлёзмалар даври оралиғидаги бўшлиқни тўлдирди.

Йель илоҳиёт мактабида узоқ йиллар давомида Муқаддас Китоб илоҳиётидан сабоқ бериб келган Миллар Барроуз шундай дейди:

Грекча Янги Аҳдни (топилган) қўлёзмалар тили билан солиштиришнинг яна бир натижаси – бу Янги Аҳднинг матни тўппа тўғри берилганига бўлган ишончнинг янада мустаҳкамланишидир.63

Шунга ўхшаш топилмалар олимларнинг Муқаддас Китобга бўлган ишончини мустаҳкамлади.

Бутун оламга машҳур Муқаддас Китоб археологи Уильям Ф. Олбрайт шундай ёзади:

Биз энди ишонч билан қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкин: Янги Аҳднинг бирор бир китоби Масиҳ Туғилганидан сўнг 80-йиллардан кейинроқ ёзилган, деб ҳисоблаш учун энди бизда ҳеч қандай асос йўқ. Янги Аҳднинг энг радикал танқидчилари уларни 130 ва 150-йиллар, икки авлод оралиғидаги давргача бўлган вақтга тааллуқли дейдилар.64

 Уильям Ф. Олбрайт “Масиҳийлик бугунги кунда” нашриётига берган интервьюсида ҳам буни такрорлайди:

Менинг фикримча, Янги Аҳднинг барча китоблари имонга келган яҳудийлар томонидан I асрнинг Масиҳ Туғилганидан сўнг қирқинчи  ва саксонинчи йиллар оралиғида ёзилган (аниқроғи, тахминан Масиҳ Туғилuганидан 50 ва 75-йиллар оралиғида).65

Ер юзида қачонлардир яшаб ўтган буюк археологлардан бири, жаноб Уильям Рэмси немис тарих мактабидан чиққан. Бу мактаб, Ҳаворийлар Китоби М. Т. I асрда эмас, II асрнинг ўрталарида яратилган, деб таълим берган. Янги Аҳд борасида ҳозирги замон танқидчилиги билан танишган Рэмсининг фикрига кўра, унда ўша даврнинг (М. Т. 50-йиллар) ҳодисалари аниқ ва равшан акс эттирилган, яъни у тарихчининг эътиборига лойиқ эмас. Шунинг учун Кичик Осиёнинг тарихини Рэмси ўрганар экан, у Янги Аҳдга унчалик эътибор қаратмаган. Аммо ўтказилаётган тадқиқотлар вақт ўтиши мобайнида уни Ҳаворийлар Фаолияти китоби муаллифи Луқо асарларига мурожаат қилишга мажбур этди. Луқо ўта аниқлиқ билан тарихий тафсилотларни нақадар тўла баён этганини археолог кўрди, Ҳаворийлар Фаолияти китобига бўлган унинг қарашлари  ўзгара бошлади. Шундан кейин Рэмси қуйидагича хулоса чиқаришга мажбур бўлади:

Луқо чиндан ҳам юқори мартабали тарихчи... Бу асар муаллифини буюк тарихчилар қаторига қўйиш керак.66

Ушбу китобдаги ҳаттоки кичкинагина деталлари ҳам тўғри экани туфайли Рэмси, Ҳаворийлар Фаолияти -  II асрнинг эмас, балки I асрнинг ўрталарига тегишли бўлган ҳужжат эканига, ниҳоят, розилик билдирди.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сўнгги йилларда Муқаддас Китоб билан боғлиқ бўлган бирор бир археологик қазилмалар  сизнинг эътиборингизни жалб қилганми? Нима учун бундай қазилмалар бутун оламни ташвишга солади?

Кўплаб либерал олимлар Янги Аҳднинг янада эрта санада ёзилганини тан олишга мажбур бўлдилар. Марҳум англикан епископи Джон А. Т. Робинсон ўзининг “Янги Аҳд саналарини кўриб чиқиш” номли китобида ниҳоятда кескин хулосаларга келади. Унинг  ўтказган тадқиқотлари, Янги Аҳднинг бари М. Т. 70-йилларда, яъни Қуддуснинг қулашигача бўлган даврда ёзилган, деган аминликка олиб келди.67

Муқаддас Ёзувлар ортида турган қадимий адабий шаклларни ва оғзаки ривоятларни тахлил қилаётган танқидчиларнинг бугунги кунда айтишларига кўра, бу маълумотлар то хушхабар шаклида ёзилмагунича, оғиздан-оғизга ўтиб келаверган. Гарчанд оғиздан-оғизга ўтиш муддати улар ўйлаганидан қисқароқ бўлганини тан олсалар-да, бироқ улар, хушхабарларни халқ адабиётининг турли хил кўриниши деб ҳисоблайдилар (афсоналар, эртаклар, мифлар, ҳикматлар).

Оғзаки анъаналарнинг ривожи назариясига қарши билдирилаётган асосий эътирозлардан бири шундаки, Янги Аҳд ҳодисалари ва уларни ёзиш ўртасидаги давр танқидчилар томонидан тахмин қилинаётган далилларни нотўғри, яъни бузиб кўрсатиш учун етарлича даражада узун бўлмаган. Бу даврнинг қисқалиги ҳақида сўз юритар экан, Реформат илоҳиёт семинариясининг Янги Аҳд бўйича профессори Симон Кистмэйкер шундай ёзади:

Одатда оддий маданият вакиллари орасида фольклорни тўплаш учун кўплаб авлод намояндаларининг хизмати керак бўлади; бу асрлар ўтишини талаб этадиган тадрижий (аста-секинлик билан кечадиган) жараён. Агар биз танқидчиларнинг фикрларига қўшиладиган бўлсак, унда хушхабарларда тасвирланганлар бир авлод ҳаёти давомида, эҳтимол, ундан ҳам камроқ вақт мобайнида ўйлаб топилган ва тўплаб ёзиб олинган бўлади, деган хулосага келишимиз лозим. Агар биз муаммога шакл танқиди нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, унда баъзи бир хушхабарларнинг шаклланишини тезлаштирилган ҳаракатларнинг телескопик проекцияси сифатида тушунишимиз керак бўлади.68

        Дублин университетида узоқ йиллар мобайнида илоҳиёт профессори бўлган А. Х. Макнил танқидчиларнинг оғзаки ривоятлар ҳақидаги фикрлари борасида улар билан баҳслашади. У, танқидчилар Исонинг сўзларини етралича даражада эътибор бериб ўрганмаяптилар, деб таъкидлайди. Яҳудийлар маданиятида устознинг сўзларини астойдил асраб-авайлаб, мерос сифатида қолдириш жуда муҳим ҳисобланган. Масалан, Биринчи Коринфликларга мактубдан 7:10, 12, 25 шу нарса аён бўладики, ниҳоятда авайлаб сақланган ривоят бўлган экан. Одатда яҳудий шогирдлар раввинларнинг таълимотларини хотираларида эслаб қолардилар. Қобилиятли шогирд “бирор бир томчи сув тўкилмайдиган, яхшилаб беркитилган идиш” (Мишна, Авот, ii, 8) сингари бўлиши керак эди. “Раббимизнинг поэзияси” номли асарда баён этилган Муқаддас Китобнинг англикан тадқиқотчиси Ч. Ф. Бернининг назариясига агар ишонадиган бўлсак, унда биз Раббий таълимотининг кўп қисми орамийчада осонгина эслаб қолиш учун шеърий жанрда бўлган, деган тахмин қилишимиз мумкин.69 Бундай маданиятда бўлиб ўтган ҳақиқатларга асосланмасдан, бунинг устига ниҳоятда қисқа вақт ичида, афсоналарнинг пайдо бўлиши асло мумкин эмас.

Яҳудийлар маданиятида устознинг сўзларини астойдил асраб-авайлаб, мерос сифатида қолдириш жуда муҳим ҳисобланган.

Бошқа олимлар эса бунга ижобий муносабатда бўлдилар. Ғарбий Мичиган университетининг қадимий тарих профессори Пол Л. Мэйер шундай ёзади: “Масиҳийлик ўзининг пасхал оламини узоқ вақт мобайнида яратганлиги ёки манбалар ҳодисалар юз берганидан сўнг кўп йиллар ўтгандан кейингина ёзилгани ҳақидаги далил-исботлар ҳақиқатга асло мос келмайди”.70 Олбрат қуйидагиларни ёзади: “Тарихий услуб ва истиқболларни писанд қилмаган ўша замонавий олимларгина, танқидчилар хушхабар ривоятларини инканжага олганлари сингари, шундай уйдирма хаёлларни яратишлари мумкин”. Машҳур археолог шундай хулосага келади: “Хушхабарларнинг мазмунини ниҳоятда бузиб кўрсатиш ва ҳаттоки, Исо сўзларининг аниқ ифодаларини нотўғри талқин қилиш учун йигирма – эллик йил орасидаги давр бениҳоят қисқа вақт ҳисобланади”.71 Джеффри Л. Шелер, US News & World Report учун ёзилган диний мақолаларнинг муаллифи қуйидагича фикр юритади: “Муқаддас Китоб ва унинг манбалари мустаҳкам тарихий пойдеворга асосланган”.72

Хушхабарлар тўрттами ёки йигирматами?

Бутун дунёга машҳур бўлган “Да Винчи коди” триллерида Дэн Браун шундай дадил баёнот қилади: “Янги Аҳдни шакллантириш жараёнида саксондан ортиқ хушхабарлар кўриб чиқилган, фақатгина камгинаси танлаб олинган – шу жумладан, Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарлар”.73 1990-йилларда Исо Семинарияси “Хушхабарларнинг тўлиқ мажмуаси” номли китобни нашр қилади, гўёки бу китоб илк масиҳийлик давридан сақланиб қолган йигирмата хушхабарни ўз ичига олган биринчи тўплам бўлган экан. Улардан энг таниқлилари -  Фома, Яҳудо, Филипп, Пётъор ва Марям. Бунинг замирида жамоат анъаналари вақт ўтиши туфайли синалгани сингари, ушбу хушхабарларда ифодаланган Исога бошқача назар билан қарашлар ҳам, шунчалик ишончли экани назарда тутилади. Бунда бирор бир ҳақиқат борми? Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно баён этган Хушхабарлар - Исо Масиҳнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи ягона манба эмас, деб таъкидлаш мумкинми? Яқиндагина топилган ва юқорида санаб ўтилган хушхабарлар масиҳийлик ҳақидаги бизнинг тасаввурларимизни ўзгартириб юбориши мумкинми?

Ушбу тортишувлар қанчалик ғайриоддий ва драматик кўринмасин, уларни тарихий таҳлил ёрдамида нотўғри эканини исбот қилиш мумкин. “Яширин хушхабарлар” номли китобда тарихчи Филипп Дженкинс шундай хулосага келади: “Турлича канондан ташқаридаги хушхабарлар қадимий масиҳийликнинг гувоҳлиги учун канон хушхабарларга қараганда унчалик қадрли эмаслиги ҳақидаги тасаввурлар, ниҳоятда хатодир”.74 Бу хушхабарларга нисбатан бўлган энг жиддий эътироз – бу уларнинг анча кечикиб ёзилгани. Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно баён этган тўрт хушхабар I асрда ёзилган бўлса, маълумотларга қараганда, қолган барча хушхабарлар 120 ва 250-йиллар оралиғида яратилган, яъни Масиҳ ҳаётидан кейин камида уч авлод ўтган.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Тарихий Исо ҳақида Муқаддас Китобдан ташқари, турлича  китобларда, мақолаларда ва ҳужжатли фильмларда келтирилган  маълумотларга сиз ишонасизми? Исо ҳақидаги тарихий маълумотларни бошқа машҳур кишиларнинг тарихий маълумотлари билан сиз қандай қиёслаган бўлар эдингиз?

Анъанавий тўрт хушхабарга қараганда, бу матнлар анчагина кеч ёзилгани туфайли, уларда тарихий Исо ҳақида бирор бир янги маълумот бўлиши эҳтимолдан узоқ. Шундай қилиб, Янги Аҳд профессори Крэйг Ивенс қуйидагича хулосага келади: “Канондан ташқаридаги хушхабарлардан фойдаланиш ҳақидаги илмий маълумотлар, ростини айтадиган бўлсак, одамни хижолатга солади... Янги Аҳд хушхабарларида нима бўлишидан қатъий назар, канондан ташқаридаги хушхабарларга асосланган илк ривоятларга эга эмас”.75

Кўпинча номасиҳийлар менга, биз Муқаддас Китобда ёзилганларга ишона олмаймиз, деб айтишади. “Қулоқ солинг, ахир, булар икки минг йил олдин ёзилган. Уларда хато ва тушунмовчиликлар тўлиб ётибди”, - дейишади улар. Мен эса Муқаддас Ёзувга ишонаман, деб жавоб бераман. Сўнгра уларга тарихдан маъруза  ўқиётганимда бўлиб ўтган бир воқеани сўзлаб бердим. Бошқа барча классик адабиётларда келтирилган маълумотларнинг ҳаммасини қўшганда ҳам, Янги Аҳдда берилган гувоҳликлар, далил-исботлар анчагина кўпроқ экани ва асослангани ҳақида гапира бошламан.

Шунда орқароқда бир профессор жилмайганича ўтирарди. У гўёки шундай демоқчи эди: “Ҳа-ҳа, гапираверинг, ахир, сиз бошқа хушхабарларда келтирилган маълумотларни жиддий қабул қилмайсиз-ку!” Мен ундан нимага жилмаётганини сўрадим. У шундай жавоб берди: “Сиз тарих дарсида Янги Аҳднинг ишончли экани ҳақида гапиришга қандай журъат қилганингизга асло ишонгим келмаяпти! Ахир бу жуда кулгили-ку!”

Баҳсни қандайдир асосли тарзда давом эттириш мақсадида мен унга қуйидагича саволни бердим: “Жаноб, менга айтинг-чи, тарихий асарларни тўғри ва ҳақиқат эканини белгилаш учун сизда тарихчи сифатида қандайдир ўлчов мезонлари борми?” Унда ҳеч қандай мезон йўқлиги аниқлангач, мен ҳайрон қолдим. Аммо менинг ўзим бу саволга ижобий жавоб беришим мумкин. “Менда шундай ўлчов мезонлари бор”, - дедим мен. Мен бир нарсага аниқ ишончим комиллигини унга айтдим: Муқаддас Ёзувнинг тарихан ҳақиқатлигини текшириб кўриш учун, бошқа тарихий маълумотларга қатъий нуқтаи назардан ёндашганимиз сингари, Хушхабарларга ҳам худди шундай тарихий ҳужжат сифатида ёндашишимиз керак. Ҳарбий тарихчи Чонси Сэндерс тарихнависликнинг уч асосий усулларини тушунтиради: библиографик, ички исботлар ва ташқи исботлар.76 Келинг, уларнинг ҳар бирини алоҳида ва батафсил кўриб чиқамиз.  

Библиографик усул

Библиографик усул – бу бизгача етиб келган қадимий ҳужжатлар матнини ўша кўринишда ўрганиш. Бошқача қилиб айтганда, бизда асл нусхали қўлёзмалар йўқ бўлгани учун, биз қуйидагича саволларни беришимиз керак: бизда мавжуд бўлган нусхалар қанчалик тўғри? Қанча қўлёзмалар сақланиб қолган? Улар бир бирига қанчалик мос келади? Асл нусха ва сақланиб қолган кўчирма нусха оралиғидаги вақт интервали қанча?

Биз татқиқ қилишимиз мумкин бўлган матн маълумотларини, ҳақиқатлиги аллақачон тасдиқланган қадимий асарлар билан солиштирганимизда, Янги Аҳд қўлёзмаларининг ҳақиқийлигини баҳолашга имкон топамиз.

“Классик адабиётнинг бирор бир тадқиқотчиси Геродот ва Фукидид асарларининг ҳақиқат эканига қарши ҳеч бир эътирозни эшитишни истамайди, чунки улар асарларининг сақланиб қолган қўлёзмалари асл нусхали матнлардан 1300 йилдан кўпроқ вақт ўтгач пайдо бўлган” (Ф. Ф. Брюс)

Фукидид тарихи (М. Т. олдин 460-400-йиллар) бизгача фақатгина саккизта қўлёзма кўринишида етиб келди, уларнинг ёзилиш санаси тахминан М. Т. кейин 900-йиллар, яъни қўлёзмалар ёзилганидан бир минг уч йил ўтгач биз уларга эга бўлганмиз. Геродот қўлёзмаларининг тарихи ҳам анчагина кеч даврга тегишли, улар жуда ҳам оз. Бироқ Манчестр университетининг Муқаддас Китоб танқидчилари ва экзегетика профессори Ф. Ф. Брюснинг айтишларига кўра:

Классик адабиётнинг бирор бир тадқиқотчиси Геродот ва Фукидид асарларининг ҳақиқат эканига қарши ҳеч бир эътирозни эшитишни истамайди, чунки улар асарларининг сақланиб қолган қўлёзмалари асл нусхадаги матнларидан 1300 йилдан кўпроқ вақт ўтгач пайдо бўлган.77 

Аристотельнинг “Поэтика” асари М. Т. олдин 343 йили яратилган, аммо бу асарнинг энг қадимий нусхаси М. Т. кейин 1100 йил санаси билан кўрсатилган (деярли бир минг тўрт юз йилдан сўнг), бизгача фақатгина қирқ тўққизта қўлёзма етиб келган.

М. Т. олдин 58 ва 50 йиллар оралиғида Цезарь ўзининг Галлск уруши тарихини ёзади, бизгача унинг ўлимидан минг йилдан сўнг ёзилган тўққизта ёки ўнта нусха етиб келган.

Янги Аҳд қўлёзмаларининг ҳақиқийлигига атаб ёзилган элликта китобнинг муаллифи ва муҳаррири Брюс Метцгер  I асрга тегишли бўлган яна бошқа таниқли мисоллардан намуналар келтиради:

М. Т. кейин тахминан 116-йили ёзилган “Рим империясининг солномалари” асарининг муаллифи, рим тарихчиси Тацит ҳақида ўйлаб кўринг. Унинг дастлабки олтита китоби ҳозирги кунда битта ягона қўлёзма кўринишида мавжуд ва М. Т. кейин тахминан 850-йил санаси билан белгиланган. Унинг ўн биринчидан тортиб то ўн олтинчи китобларигача XI асрнинг бошқа қўлёзмасида сақланиб қолинган. Қолган еттинчидан то ўнинчигача бўлган китоблар йўқолган. Тацит маълумотларни йиғиб, уларни ёзгани ва ягона сақланиб қолинган нусхаларнинг яратилгани ўртасидаги вақт оралиғи шунчалик узоқ бўлган.

Келинглар, I асрнинг тарихчиси бўлган Иосиф Флавини бир эслайлик: бизда унинг “Яҳудий урушлари” номли асарининг грек тилидаги тўққизта қўлёзмаси мавжуд, бу қўлёзмалар X, XI, XII асрларда яратилган. Шунингдек, IV асрнинг лотинча таржимаси ва XI ёки XII юз йилликдаги ўрта асрга тегишли бўлган рус тилидаги маълумотлари мавжуд.

“Янги Аҳд ҳужжатлари сони, - деб тан олади Метцгер, - қадимдаги бошқа асарлар билан солиштирилганда, ҳар қандай одамни ҳайратга солади”.78

1977 йили, ушбу китобнинг биринчи нашри устида ишлаётганимда, мен Муқаддас Китобнинг тўрт минг олти юзта грекча қўлёзмаларини санаб беришим мумкин эди – бу қадимдан сақланиб қолган ҳар қандай қадимий китоб нусхаларидан анчагина кўп. Ўшандан бери яна кўплаб грек қўлёзмалари топилган, ҳозирда уларнинг сони беш минг олти юзга етди.

Далласдаги Руҳий семинариясининг Янги Аҳд профессори, грекча матнлар ва Янги Аҳд қўлёзмалари бўйича дунёдаги машҳур мутахассислардан бири Дэниэл Уэллес шундай таъкидлайди:

200 тадан ортиқ Муқаддас Китоб қўлёзмалари (улардан 90 таси Янги Аҳддан), Муқаддас Георгий минорасида яширин хона борлиги аниқлангандан кейин, 1975 йили Синай тоғидан топилди. Бу қўлёзмалардан баъзилари етарли даражада қадимийдир. Қўлёзмалар (яқинда топилган қўлёзмалар), Янги Аҳд матнларига нисбатан аниқ қилиб берилганини ва Худо матнни ҳар қандай янглиш талқин қилишдан сақлашга қодир эканини тасдиқлайди. Бу қўлёзмалардан ташқари, кичкинагина қутичаларга муҳрланган 50 000 га яқин лавҳалар топилган. Ушбу лавҳаларни ўрганган олимлар яна 30 га яқин Янги Аҳд қўлёзмалари мавжудлигини намоён қилдилар ва уларнинг сони янада кўпроқ бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқдалар.79

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сизнинг фикрингиз қандай: Муқаддас Китобнинг бунчалик қадимий обида эканлигини ҳисобга олган ҳолда унга ишониш мумкинми? Сиз ҳақиқатлигига ишонишингиз мумкин бўлган яна бошқа қадимий матнлар борми?

Янги Аҳд қўлёзмаларининг ҳақиқийлиги ҳақида гап борганда, бу ҳолда Янги Аҳд материалларининг сони бошқа классик матн қўлёзмаларининг сонидан фарқли ўлароқ, ҳар қандай инсонни ҳайратда қолдиради. Қадимий папирусларнинг топилиши Масиҳ даври ва II  аср оралиғидаги вақтни тўлдирганидан кейин, яна кўплаб бошқа қўлёзмалар топилди. 2009 йилга келиб Янги Аҳд нусхаларининг йигирма мингдан ортиғи маълум бўлди. Сақланиб қолган қўлёзмалар сонига қараганда “Илиада” Янги Аҳддан кейин иккинчи ўринда туради. Шунда ҳам “Илиада” фақатгина 643 та сақланиб қолган қўлёзмалари билан мақтаниши мумкин, холос.

2009 йилга келиб Янги Аҳд нусхаларининг йигирма мингдан ортиғи маълум бўлди. Сақланиб қолган қўлёзмалар сонига қараганда “Илиада” Янги Аҳддан кейин иккинчи ўринда туради. Шунда ҳам “Илиада” фақатгина 643 та сақланиб қолган қўлёзмалари билан мақтаниши мумкин, холос.

Яҳудий олим Якоб Клаузнер шундай дейди: “Агар бизда ҳозирда бўлган хушхабар манбалари бўлгани сингари, Александр ёки Цезар тарихи ҳақида қадимий манбалар бўлганида эди, биз улардан асло шубҳаланмаган бўлар эдик”.80

Британия музейининг катта кутубхоначиси ва собиқ директори, қадимий қўлёзмалар соҳасининг тенги йўқ билимдони жаноб Фредерик Кеньон қуйидагича хулосага келади:

Қўлёзмаларнинг ёзилиш санаси ва сақланиб қолган қадимий далил-исботларнинг оралиқ вақти шунчалик қисқаки, унга эътибор ҳам бермаслик мумкин, қолаверса, Муқаддас Ёзув қандай кўринишда яратилган бўлса, амалда ҳам шундай ҳолатда бизгача етиб келганига бизда ҳеч бир шак-шубҳа йўқ. Янги Аҳд китобларининг ҳақиқийлиги, умумий ишончлилиги исботланган, деб ҳисобланиши керак.81

Бошқа олимлар унинг фикрига қўшиладилар. Янги Аҳд тарихчиси ва англикан епископи Стивен Нил: “Янги Аҳд матни ниҳоятда яхши сақланган ва бошқа қадимий асарларнинг матнига қараганда, ишончлироқ”, деб таъкидлайди.82

Англиядаги Кембридж университетининг собиқ катта илмий ҳодими, ҳозирда эса Денвер семинариясида Янги Аҳд профессори Крэйг Бломберг, Янги Аҳд матнлари борасида шундай дейди: “Улар ҳар қандай бошқа қадимий ҳужжатларга қараганда, кўпроқ миқдорда ва яхши ҳолатда сақланиб қолган”. Бломбергнинг айтишича, “Янги Аҳднинг 97-99 фоизини ҳеч бир асосланмаган шубҳа-гумонларсиз қайта тиклаш мумкин”.83

Грекча Янги Аҳд мутахассиси Дж. Гарольд Гринли қўшимча қилади:

Олимлар қадимий муаллифлар асарларини, умуман олганда, ҳақиқий деб ҳисоблайдилар, бинобарин сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмалар асл нусхадаги матни яратилганидан узоқ йиллар ўтганидан кейин ёзилган, сақланиб қолган нусхалар сони эса баъзида жуда кам бўлса-да, Янги Аҳд матнининг ҳақиқийлигига бирор бир шубҳа бўлмаслиги керак.84

Янги Аҳдга библиографик усулни қўллаб, унинг қўлёзмалари ҳар қандай бошқа қадимий адабий асарларга қараганда, ишончлироқ эканини биз тушунамиз. Агар Янги Аҳд матнининг яна 130 йилдан ортиқроқ қизғин равишда танқидий ўрганилгани инобатга олинса, бизда Янги Аҳд матнининг асли, яъни ҳақиқийси борлигини қатъий таъкидлашимиз мумкин.

Фарқлар хусусида-чи?

            2005 йили танқидчи Барт Эрман “Исонинг сўзларини нотўғри талқин қилиш” номли ўзининг бестселлерини чоп эттириб, шиддатли баҳсни бошлади. У қуйидагиларни билдирди: Муқаддас Китоб қўлёзмаларида хатолар шу қадар кўпки, асл нусха матнини қайта тиклашнинг имкони йўқ. Барт Эрманнинг фикрига кўра, матндаги баъзи бир хатолар тасодифий бўлиши мумкин, бошқалари эса атайдан қилинган. Ҳар ҳолда, биз бугунги кунда биладиган Янги Аҳдни ҳақиқий, деб ҳисоблаб бўлмайди дейди.

Эрман нуқтаи назарининг асосий мазмуни шундаки, Янги Аҳд қўлёзмаларининг орасида 300 000 дан тортиб то 400 000 гача турлича фарқлар мавжуд. Қўлёзмаларнинг ҳар бир жуфти бири иккинчисидан нимаси биландир фарқ қилади. Бугунги кунда бизда мавжуд грекча Янги Аҳдда тахминан 138 000 та сўз борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ҳолда сўзларга қараганда фарқларнинг икки ёки уч баробар кўплиги бизни ташвишга солиши керак. Бироқ бир нарсани яхши тушуниб олишимиз лозим: асар вариантларининг кўплиги – бу Янги Аҳд қўлёзмаларининг ниҳоятда кўп қисми бевосита бизгача етиб келганининг натижасидир. Бошқа қадимий асарларнинг қўлёзмалари бунчалик кўп миқдорда сақланиб қолмаган. Қўлёзмалар қанчалик кўп бўлса, вариантлар ҳам шунчалик кўп бўлади; қўлёзмалар қанчалик кам бўлса, шунга мувофиқ, вариантлар ҳам кам бўлади. Аммо ҳаммаси ҳам бунчалик осон эмас. Агар асар вариантларини синчиклаб кўрадиган бўлсак, умуман бошқача тасвир намоён бўлади.

Асар вариантларининг турличалиги кўпинча сўзларнинг ёзилиши билан боғлиқ бўлади. Масалан, Юҳанно исми битта “н” ёки иккита билан ёзилиши мумкин. Бу матн маъносига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Асар вариантларининг тахминан 75 фоизини сўзларнинг турлича ёзилиши ташкил этади.85 Яъни бу 225 000 дан тортиб то 300 000 гача бўлган вариантлардир! Асар вариатнларининг яна бошқа тоифаси – бу синонимлар. Масалан, бир қўлёзмада Исо Ўз исми билан аталиши мумкин, бошқасида эса – “Раббий” ёки “У” дейилади. Бундай вариантлар матн аҳамиятини асло ўзгартирмайди ва шубҳа уйғотмайди.

Агар ҳамма вариантларни ўрганиб чиқилса, фақатгина тахминан бир фоиз хар хилликлар матн аҳамиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо буни ҳам бўрттириб кўрсатиш, деб аташ мумкин. Масалан, Юҳаннонинг биринчи мактубидаги 1-боб 4-оятни қандай қилиб таржима қилиш кераклиги борасида баҳс мавжуд: “буларни бизларнинг шодлигимиз тугал бўлиши учун ёзяпмиз” ёки “буларни сизларнинг шодлигингиз тугал бўлиши учун ёзяпмиз”. Гарчанд бу вариантлар парча маъносига тааллуқли бўлса ҳам, у масиҳийлик эътиқодининг асосий таълимотини ҳеч ҳам ўзгартирмайди. Мана шунинг учун муаллифлар “Исо сўзларини нотўғри кўрсатиш” масаласида шундай хулосага келадилар: “Турлича ўқилиш вариантлари илоҳий ҳақиқатга таъсир кўрсатадими?” деган саволга қисқача жавоб берадиган бўлсак, бизнинг жавобимиз қуйидагича бўлади: йўқ!”.86 Ушбу бобдан кўриб турганимиздек, биз Янги Аҳд Ёзувларига тўлиқ ишонишимиз мумкин.

Ички далиллар

Библиографик усул бизгача етиб келган матн асл нусхага мос келиш келмаслигини бизга кўрсатади. Аммо олдин яна бир бор асл нусхадаги матнга ишониш мумкинми ва қай даражада ишониш мумкинлигини аниқлаб олишимиз керак. Бу эса ички танқиднинг вазифаси – Чон Сэндерс бўйича аниқликни текширишнинг иккинчи усули.

Маддоҳ (ўзининг эътиқодини ҳимоя қилувчи киши, апологет) Джон У. Монтгомери бизга шуни эслатади:

Тарих ва адабиёт тадқиқотчилари Аристотельнинг адолатли принципига амал қилишни давом эттириб келмоқдалар: шак-шубҳалар танқидчининг хаёлларига эмас, ҳужжатнинг ўзида нималар дейилаётганига асосланган бўлиши керак.

Мантгомери гапини давом эттиради:

Бу дегани - биз ҳужжатларда айтилганларни таҳлил қилишимиз ва уларда ёлғон ёки хатоларни қидирмаслигимиз лозим деганидир, агар унинг муаллифи зиддиятлар ёки аниқ фактик хатолар билан ўзини обрўсизлантирмаган бўлса.87

Чикаго университетининг собиқ тарих профессори Луис Готтшальк ўзининг тарихий методини дарсликда баён этган, бу дарсликдан тарихий тадқиқотлар ўтказиш учун кенг фойдаланилган. Готтшалькнинг айтишича, муаллифнинг ёки гувоҳнинг ҳақиқатни айтиш қобилияти тарихчиларга асарнинг ишончлилигини ўрнатишда катта ёрдам беради, “ҳаттоки бу гувоҳлик алдов йўли ёки куч ишлатиш йўли билан олинган, ёки бўлмаса, баҳс ва мунозара натижасида, ёки холис гувоҳдан, ёхуд миш-мишларга асосланган ёзма далилларда мавжуд бўлса ҳам”.88

Ҳодисаларни рўирост тасвирлаб бериш қобилияти тасвирлаб берувчи гувоҳнинг тасвирланаётган фактларга нисбатан географик ва хронологик яқинлигига боғлиқ. Исонинг ҳаёти ва таълимоти ҳақидаги Янги Аҳд ҳикоялари ўзлари шахсан гувоҳ бўлган кимсалар томонидан, ёки Исо ҳаёти ва таълимотини ўз кўзлари билан кўрганларнинг ҳикояларини эшитган одамлар томонидан ёзилган. Янги Аҳднинг қуйидагича баёнотига эътибор қилинг:

Бизнинг орамизда тўлиқ маълум бўлган воқеалар ҳақида кўплар баёнотлар тузишни бошлаганларидай, буни энг бошидан ўз қўзлари билан кўрган ва Сўзнинг хизматкорлари бўлган одамлар бизга топширганларидай, мен ҳам, хурматли Теофил, бошидан ҳаммасини синчиклаб текшириб чиққанимдан сўнг, буларни тартиб билан сенга ёзиб беришни лозим топдим, токи сенга ўргатилган таълимотнинг мустҳкам асосини билиб олгин. (Луқо 1:1-4).

Олимлар Луқо Хушхабарининг тарихан ишончли эканини тан олишди. “Луқо тарихчи сифатида ниҳоятда ростгўй эканига либерал (эркин ҳолда ишонадиганлар) ҳам, консерватив (эски урф-одатларга ёпишиб олганлар) олимлар ҳам умуман олганда, қўшиладилар”, - деб тушинтиради Янги Аҳд профессори, Уитон колледжининг археологи Джон Макрэй.

У ақл-заковатли ва сўзамол, унинг грек тили классикага жуда яқин, у билимдон одам сингари ёзади, археологик қазилмалар эса, Луқо ўз ҳикояларида ниҳоятда ҳақиқатгўй эканини қайта-қайта тасдиқлайди.89

Далил-исботларнинг аниқ берилиши Муқаддас Китоб муаллифларидан бири бўлган Луқонигина ташвишга солмаган. Бошқа Хушхабарларга ҳам эътибор қаратинг:

Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрати ва Унинг келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, усталик билан тўқилган афсоналарни гапириб келмадик, чунки Унинг буюклигини ўз кўзларимиз билан кўрганмиз. (2 Пётъор 1:16).

Сизлар биз билан мулоқотда бўлишингиз учун ўзимиз кўрган ва эшитганларимиз ҳақида сизларга хабар бермоқдамиз. Бизнинг мулоқотимиз эса Ота ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ биландир. (1 Юҳанно 1:3).

Бу ҳодисани кўрган киши, сизлар ишонинглар деб, гувоҳлик бериб келмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқатни сўзлаётганини билади (Юҳанно 19:35).

уларга Ўз азоб-уқубатидан кейин Ўзини тирик кўрсатди. У қирқ кун давомида кўп аниқ далиллар билан ҳаворийларга зоҳир бўлиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида сўзлар эди. (Ҳаворийлар 1:3).

Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз (Ҳаворийлар 4:20).

Олти кишининг (Матто, Юҳанно, Павлус, Пётъор, Ёқуб ва Яҳудо) гувоҳликларини ўрганиб чиқиб, маддоҳ профессори Линн Гарднер, бошқа қадимий адабиётлар исбот-далиллари билан солиштирилганда, “Носирадан келган Исо ҳақидаги билимимиз манбалари кўпроқ тасдиқланган”, деган хулосага келади.90

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиз юқорида келтирилган олтита Хушхабар гувоҳликларини ўқидингиз. Қайси сўзлар ва иборалар,  муаллифлар ёзганларига ишончлари комил эканини кўрсатиб турибди? Уларнинг ҳикоялари қандай ҳис-туйғуларни англатади?

Муаллифларнинг ҳодисалар юз бергандан кейин тез орада ёзганликлари далили - уларнинг ҳикояларининг ишончли эканидан далолат бериб туради. Уларнинг таассуротлари ҳали ниҳоятда таъсирчан, янгилиги кўриниб турибди. Аммо тарихчилар шундай гувоҳлар билан учрашишларига тўғри келадики, улар ҳодисаларни ўз кўзлари билан кўрган бўлсалар ҳам, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида атайданми, ёки тасодифанми, ёлғон гапирадилар.

Жанубий евангель семинариясининг асосчиси, доктор Норман Гизлер гувоҳларнинг гувоҳликлари ҳақида шундай дейди:

Исо ҳақида бошқа-бошқа шоҳидлар ҳикояларининг кўп миқдордалиги... шунингдек, гувоҳларнинг табиати ва уларнинг виждонлилиги, ҳаворийларнинг Масиҳ тўғрисидаги хушхабарларини ишончли эканига шубҳа туғдиришга асос бермайди.91

Масиҳ ҳақидаги Янги Аҳд ҳикоялари Унинг замондошларининг ҳаётлиги даврида тарқала бошлаган. Исо Масиҳ даврида У билан бирга яшаган бу одамлар, ҳикояларнинг ростлигини тасдиқлашлари, ёки уларни инкор қилишлари мумкин бўлган. Хушхабарларни тарқатувчи ҳаворийлар (энг жиддий оппонентларга (қарама-қарши тараф) қарши чиқиб), кўпчиликлари Исони кўрганликларини далил қилиб кўрсатадилар. Улар нафақат: “Биз буларни кўрдик” ёки “биз буларни эшитдик”, деб айтишарди, балки танқидчиларнинг юзига ҳам шундай дейишарди: “Булар сизларга ҳам маълум. Сизлар буни кўргансизлар. Бу ҳақда сизларнинг ўзингиз биласизлар”. Қуйидаги парчаларга эътибор қилинг:

Исроил эркаклари, бу сўзларни тингланглар! Худо назорий Исони сизлар учун қудрату мўъжизалар ва аломатлар билан намоён қилди. Худонинг шу эркак орқали орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар. (Ҳаворийлар 2:22).

Повул ўзини шундай ҳимоя қилганида, Фест баланд овоз билан: “Телбалик қиляпсан,Повул! Ўта билимдонлигинг сени ақлдан оздиряпти!”– деди. “Мен телбалик қилмаяпман, жаноб олийлари Фест,- деди Повул,- аммо ҳақиқат ва соғлом онг сўзларини айтяпман. Подшоҳ булар ҳақида билгани учун ҳам унинг ҳузурида бемалол гапирмоқдаман. Чунки бу воқеалардан ҳеч бири ундан яширилмаганига аминман, зеро бу бурчакда содир бўлган эмас. (Ҳаворийлар 26:24-26).

Масиҳ ҳақидаги Янги аҳд ҳикоялари Унинг замондошларининг ҳаётлиги даврида тарқала бошлаган. Исо Масиҳ даврида У билан бирга яшаган бу одамлар ҳикояларнинг ростлигини тасдиқлашлари, ёки уларни инкор қилишлари мумкин бўлган.  

Ўз оппонентларингизга: “Сизлар ҳам буни биласизлар”, деб айтмоқчи бўлганингизда, ниҳоятда эхтиёт бўлиш лозим, агар вазият ҳаммага маълум бўлмаса ва икир-чикирлар борасида ҳамма ҳам рози бўлмаса, бунга ўхшаш эътироз сизга зиён етказиши мумкин. Янги Аҳд илк манба сифатида бебаҳо эканлиги ҳақида айтиб, Ф. Ф. Брюс шундай дейди:

Илк ҳаворийлар нафақат хайрихоҳ гувоҳларга дуч келишларига тўғри келди; шунингдек, ҳаворийларга Исонинг ҳаёти ва қилган ишлари, ўлиб тирилишидан хабардор бўлган ғанимлар ҳам дуч келдилар. Шогирдлар (далилларни атайлаб бузиб кўрсатиш у ёқда турсин) ҳаттоки ёлғон гапиришга ҳам журъат этолмас эдилар, чунки бундай вазиятдан ғанимлар осонгина фойдаланишлари мумкин эди, яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, душманлар ҳодисаларнинг бундай ривожидан фақатгина хурсанд бўлар эдилар. Ҳаворийлар ваъзларининг энг кучли томонларидан бири – бу тингловчиларнинг мунтазам равишда хабардорлигига бўлган эътибор; ҳаворийлар бекордан бекорга шундай демаганлар: “Буларни бизнинг ўзимиз кўрганмиз”, улар шундай дейди: “Унинг орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар” (Ҳаворийлар 2:22). Агар ҳаворийлар аниқ далиллардан четга оғишса, душманларча кайфиятда бўлган гувоҳлар шу заҳотиёқ уларнинг хатоларини тўғрилаган бўлар эдилар.92

Муқаддас Пётр колледжидан Лоренс Дж. Макгинлининг айтишича, душманларча кайфиятда бўлган гувоҳларнинг борлиги хушхабарларнинг ниҳоятда қимматли эканини тасдиқлайди:

Авввалам бор, ҳикоялар шаклланганида, ушбу ҳодисаларни кўрган гувоҳлар ҳали ҳаёт бўлганлар; ва бу гувоҳларнинг орасида янги эътиқод ҳаракатига қарши чиққан ашаддий душманлар ҳам бўлган. Аммо ривоятларда ҳаммага яхши таниш бўлган эзгу мақсад ва фаолиятлар ҳақида ҳикоя қилинган ва сохта маълумотлар бўлиши, улар инкор этилиши мумкинлига қарамасдан, фақатгина ошкора ва очиқчасига тўғри таълимот берилган.93

Мана шунинг учун ҳам Брэндейс университетининг тарих профессори, таниқли тарихчи Дэвид Хакетт Фишер, ҳаворийларнинг шоҳид сифатидаги гувоҳликлари – “энг ишончли гувоҳликлардир” дейди.94

Чикаго университетидан Янги Аҳд тадқиқотчиси Роберт Гранд шундай хулоса қилади:

Улар (синоптик хушхабарлар) ёзилган пайтда, ёки ёзилган деб тахмин қилингаг вақтда, ҳодисалар шоҳидлари ҳали ҳаёт бўлганлар, уларга эътибор бермасликнинг асло иложи бўлмаган... Демак, хушхабарлар Исонинг ҳаёти, ўлими ва қайта тирилиши ҳақидаги воқеаларни ишончли тарзда ва очиқ-ойдин ҳикоя қилиши зарур бўлган.95

Бутун ҳаёти давомида қадимий манбаларни тахлил қилган фидойи тарихчи, тарихий тадқиқотларнинг буюк мутахассиси Уилл Дюран шундай ёзади:

Хушхабарчилар ҳақидаги салбий фикр ва нотўғри илоҳий тушунчаларга қарамасдан, ёлғончилар айтмаслиги мумкин бўлган кўплаб ҳодисаларни улар ҳикоя қилиб берадилар: ҳаворийларнинг Шоҳликда юксак мартабага эга бўлиш баҳси ҳақида, Исонинг ҳибсга олинганидан кейин уларнинг қочиши ҳақида, Пётъорнинг Исодан тониши ҳақида, Галилияда Масиҳнинг мўъжизалар кўрсатишга қобилияти йўқлиги ҳақида, баъзи бир тингловчиларнинг, Унинг ақлдан озган бўлиши мумкинлиги тасаввурлари ҳақида, хочга михланишидан олдин Унинг ишончсизлиги ҳақида, У келажакни олдиндан билмаслигини тан олиши ҳақида, Унинг тушкунликда қолган пайтлари ҳақида, хочдаги Унинг қилган фарёди ҳақида. Буларни мутолаа қилаётган ўқувчиларнинг ҳеч бири тасвирланаётган воқеаларнинг ишончли эканлигини асло инкор эта олмайди. Агар бир нечта оддий одамлар бир авлод ҳаёти давомида бундай таъсирли ва жозибадор Шахсни, бундай кўтаринки ахлоқий тизимни, бундай инсоний дўстликнинг руҳлантирувчи ҳиссиётини ўйлаб топганларида эди, бу ҳамма хушхабарларда тасвирланганлардан кўра, бунинг юз бериши эҳтимолдан узоқроқ бўлиши мумкин эди. Танқидчиларнинг икки асрлик меҳнатидан сўнг Масиҳнинг ҳаёти, табиати ва таълимоти аниқ ва тушунарли бўлиб қолмоқда, улар ғарб цивилизацияси тарихида энг қизиқарли саҳифани намоён қиладилар.96     

Ташқи исботлар

Тарихий тўғриликни текширишнинг учинчи усули – бу ташқи исботлардир. Бу ерда гап ҳужжатларнинг ички исботларини бошқа тарихий маълумотлар тасдиқлашида ёки инкор этишида боради. Бошқача қилиб айтганда, ушбу ҳужжатнинг аниқлигини, ишончлилигини ва аслига тўғри эканини унинг ўзидан ташқари бошқа манбалар тасдиқлайдими?

Луис Готтшалькнинг таъкидлашича, “бир ёки ундан кўпроқ гувоҳликлар ҳақида гап кетганда, уларнинг бошқа тарихий ёки илмий фактларга мос келиши ёки мувофиқлиги, гувоҳликларни ишончли эканини тасдиқлаш учун кўпинча муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин”.97

Тарихий тўғриликни текширишнинг учинчи усули – бу ташқи исботлардир: ҳужжатларнинг ички исботларини бошқа тарихий маълумотлар тасдиқлашида ёки инкор этишида.

Ҳаворий Юҳаннонинг икки дўсти ва шогирдлари биз унинг хушхабарида учратган ички исботларни тасдиқлашади. Улардан биринчи Иераполь епископи Папий бўлган (М. Т. кейин 13-йил). Тарихчи Евсевий Папийнинг асаридан бир парчани қуйидагича ифодалайди:

Оқсоқол (ҳаворий Юҳанно) одатда шундай дер эди: “Пётъорнинг таржимони бўлмиш Марк, у (Пётъор) нималарни эслаган бўлса, шунингдек, Масиҳнинг гапларини ва ишларини, худди ўшандай қилиб ёзиб олган, тўғри, кетма-кетликда эмас. Чунки унинг ўзи эшитмаган ва Раббийга ҳамроҳ бўлиб юрмаган; аммо кейин, мен айтганимдек, Раббийнинг айтганлари тўплаб тўплам яратиш учун эмас, балки зарурат талаб этганидай, Унинг  таълимотидан фойдаланган Пётъорни кузатиб борган. Пётъор нималарни эслаган бўлса, баъзи бир нарсаларни ёзиб олиб Марк хато қилмаган; зеро у фақатгина бир нарсага эътиборини қаратган: эшитганларидан бирор бир нарсани тушириб қолдиришга ва бирор бир ёлғонни қўшмасликка интилган”.98 

Юҳаннонинг иккинчи дўсти унинг шогирдларидан бири Поликарп эди, кейинчалик у Смирнанинг епископи ва саксон олти йил давомида масиҳий бўлган. Поликарпнинг шогирди Ириней, кейинчалик – Лион епископи (М. Т. кейин 180-йил) Поликарп (Юҳаннонинг шогирди)дан билиб олганларини тасвирлаб беради:

Матто ўз Хушхабарини ибронийлар (яъни яҳудийлар) орасида уларнинг она тилида эълон қилди, Пётъор билан Павлус эса Хушхабарни Римда ҳаммага билдирдилар ва ўша ерда ибодатхона барпо қилдилар. Улар бу дунёни тарк этганларидан кейин (яъни вафот қилганларидан кейин, айтишларига кўра, бу тахминан Нероннинг таъқиб қилиш даврига, М. Т. кейин 64-йилга тўғри келган), Пётъорнинг таржимони ва шогирди Маркнинг ўзи бизга Пётъорнинг ваъзлари мазмунини ёзма равишда тақдим этган. Павлуснинг издоши Луқо, ўзининг устози ваъзларини Хушхабар китобида баён қилган. Кейин эса Юҳанно, Раббийнинг кўксига яқинроқ ва севикли шогирди бўлган (бу ҳақда Юҳанно 13:25 ва Юҳанно 21:20 да ёзилган), Эфесдаги Асияда яшаганида ўзининг Хушхабарини ёзади.99

Гэри Хабермас “Тарихий Исо: Масиҳ ҳаёти ҳақида қадимий гувоҳликлар” номли китобда, методик тарзда тарихий Масиҳ ҳақида Муқаддас Китобга кирмаган бошқа гувоҳликларни санаб беради. Грек, рим ва яҳудий ҳужжатлари Исонинг ҳаёти, хизмати ва ўлими ҳақидаги асосий маълумотларни тасдиқлайди. Бу гувоҳликлар қуйидаги асосий ҳодиса ва воқеаларга тегишлидир: 1) Исонинг римликлар томонидан хочга тортилиши; 2) Исога Худога сингари итоат этиш; 3) Исонинг тирилишига бўлган ишонч; 4) Исо Ёқубнинг акаси эканлиги; 5) бўш қабр. Хабер шундай хулосага келади: “Муқаддас Китобга кирмаган бошқа қадимий манбалар ҳам Исонинг ҳаётига ва илк масиҳийликнинг табиатига тааллуқли кўплаб ажойиб тафсилотларни ўзида мужассам қилади”.100

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Археологик исботларга қарамасдан, танқидчилар кўпинча Муқаддас Ёзув тарихан асосланмаган, яъни аниқ эмас, деб айтадилар. Сиз нима деб ўйлайсиз, нима учун? Сизнинг назарингизда, инкор этиб бўлмайдиган  гувоҳликлар борми?

Археология ҳам бизга асосли ва ишончли ташқи исбот-далилларни тақдим қилади. Улар ваҳий соҳасида эмас, балки ҳикояларда тасвирланган воқеа-ҳодисаларнинг ишончли эканини тасдиқлаб, Муқаддас Китобни ўрганишга катта ҳисса қўшади. Археолог Джозеф Фри шундай ёзади: “Танқидчилар асарларда ноаниқ ёки маълум фактларга зид деб кўрсатишган ва инкор қилишган кўплаб ҳодисаларни, археология ишончли эканлигини тасдиқлаб берди”.101

Археология Ульям Рэмсини, Луқонинг тарихий шахс экани борасидаги ўзининг илк салбий қарашларини ўзгартиришга мажбур этганини ва Ҳаворийлар Китоби географик тасвир борасида, қадимий урф-одатлар ва Кичик Осиё жамоати борасида аниқ ва ишончли, деган хулосага келишига мажбур этди.       

Ф. Ф. Брюснинг таъкидлашича, “Луқони ноаниқликда айблашганда, аниқлик эса қандайдир Муқаддас Китобга кирмаган (ташқи) гувоҳликлар орқали тасдиқланаётганда, биз тўла ишонч билан қуйидагиларни айтишимиз мумкин: археология Янги Аҳд ҳикояларининг ишончли эканини тўлиқ тасдиқлайди”.102

Классик даврнинг тарихчиси Э. Н. Шеруин шундай ёзади: “Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг тарихан асослаб берилгани ҳар қандай инсонни ҳайратда қолдиради”. Э. Н. Шеруин яна қўшимча қилиб дейди: “Уларнинг тарихан асослаб берилганини инкор этишга бўлган ҳар қандай интилиш, ёки ҳар қандай ҳаракат, ҳаттоки майда-чуйда тафсилотларда ҳам, ниҳоятда бемаъни кўринади. Рим тарихчилари аллақачон уни тан олганлар”.103

Агар одам Муқаддас Китобни тарихан асосланмаган, деб инкор этадиган бўлса, бу ҳолда у бутун қадимий адабиётни инкор этишига тўғри келади.

Менинг ўзим Ёзувнинг тарихан асосланганини ва ишончли эканини рад қилмоқчи бўлганман, аммо тарихан ишончли эканини тан олишга мажбур бўлдим. Агар одам Муқаддас Китобни тарихан асосланмаган, деб инкор этадиган бўлса, бу ҳолда у бутун қадимий адабиётни инкор этишига тўғри келади. Ҳеч бир бошқа ҳужжатнинг ишончлилиги борасида бунчалик далил-исботлари йўқ. Мен ҳар доим дуч келадиган муаммолардан бири – бу кўплаб одамлар дунёвий адабиётга бир хил талаб қўйишади, Муқаддас Китобга эса бошқа хил талаб қўйишади. Аммо биз дунёвий адабиётни тадқиқ қилиш учун ҳам, диний адабиётни тадқиқ қилиш учун ҳам бир хил талабларни қўллашимиз зарур. Мен худди шундай йўл тутдим, Муқаддас Китоб ишончли эканлигига ва Исо ҳақидаги гувоҳликлар тарихан асослаб берилганлигига ишонч ҳосил қилдим.

Макмастер Руҳий колледжида систематик илоҳиёт профессори, Кларк Х. Пиннок шундай дейди:

Бунчалик кўп миқдордаги матн ва тарихий гувоҳликлар билан тасдиқланган ва асосланган, уларнинг асосида мантиқий қарорлар қабул қилиши мумкин бўлган шу қадар кўп тарихий маълумотларга эга бўлган Муқаддас Китобдан бошқа ҳеч қандай қадимий ҳужжат йўқ. Эсли-ҳушли инсон бу каби манбани инкор эта олмайди. Скептицизм масиҳийликнинг тарихан ишончлилиги борасида илоҳийликка қарши нотўғри тушунчаларга ва бемаъни ақидаларга асосланган.

Денвер семинариясининг фалсафа профессори ва дин фалсафаси кафедра бошлиғи Дуглас Грутуис шундай дейди: “қадимги адабиётнинг ҳар қандай бошқа асарларга қараганда, Янги Аҳд қадимий қўлёзмалар билан ниҳоятда яхши ва ишончли тасдиқланган”.


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак