Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 3 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (3-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


3 – боб Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

АГАР СИЗ БУГУНГИ КУНДА ИНТЕРНЕТДА ИСО ИСМИНИ  

ахтаргудай бўлсангиз, шу заҳотиёқ 181 миллион изоҳни топасиз. Агар Исо исмини Amazon.com. сайтида терадиган бўлсангиз, сиз У ҳақида 261 474 та китоб топасиз. Биз У ҳақда турли туман фикрларга эгамиз, шундай бўлса-да, тарихий Масиҳга ишонишни давом эттиришимиз мумкинми? Кўпчилик одамлар Исо ҳақида Худо сифатида эмас, балки яхши фазилатли, хуш ахлоқ инсон ва кўплаб ҳақиқатларни очган ўзига хос пайғамбар сифатида ўйлашни хоҳлайдилар. Олимларнинг кўпинча ҳисоблашича, заковатли фикр юритиш натижасида ва ёрдамида фақат шундай ягона хулосага келиш мумкин. Яна бошқалар эса, шунчаки розилик билдирган ҳолда, бу фикр нақадар нотўғри эканини тушунишни ҳам хоҳламайдилар.

Исо Ўзини Худо, деб атади, У Ўзини Ким деб атаган бўлса, одамлар шунга ишонишлари У учун жуда муҳим эди. Биз Унга тамомила ёки ишонамиз, ёки бўлмаса, умуман ишонмаймиз. У бизга ўртани танлашни ёки учинчи имкониятни қолдирмайди. Ўзини Худо деб атаган Шахс, шунчаки яхши фазилатли инсон ёки шунчаки ҳақиқатгўй пайғамбарлардан бири бўла олмайди. Уни шундай деб ҳисоблашга бизнинг имкониятимиз йўқ, қолаверса, Исо бизга бундай имкониятни беришни ҳам хоҳламаган.

Кембридж университетининг профессори ва қачонлардир агностизм тарафдори бўлган К.С. Льюис буни жуда яхши тушунган. У шундай ёзади:

Мен бу ерда одамларнинг турлича нотўғри фикрлашларининг олдини олишга интиламан. Баъзида улар ўзларидан ўзлари Исо ҳақида шундай дейдилар: “Мен Исони ахлоқ-одобнинг буюк устози сифатида қабул қилишга тайёрман, аммо Унинг Илоҳийликка бўлган даъвогарлигини мен қабул қилмайман”. Биз айнан шуни айтмаслигимиз керак. Оддий инсон бўла туриб, шу билан бирга, Исонинг  сўзларидай сўзларни айтган одам, ахлоқ-одобнинг буюк устози бўла олмайди. У ёки телба бўлиши мумкин – ўзини пиширилган тухум деб атаган одамдай, ёки қиёматдаги шайтон бўлиши мумкин. Сиз иккисидан бирини танлашингиз керак, ёки бу одам - Худонинг Ўғли бўлган ва ҳозирда ҳам шундай, ёки У – телба ёки ундан ҳам баттарроқ.

Льюис яна қўшимча қилиб, шундай дейди:

Сиз Уни телба сифатида ҳайдаб юборишингиз мумкин, сиз Уни иблис сифатида юзига тупуришингиз ва Уни ўлдиришингиз мумкин, ёки бўлмаса, Унинг оёқларига тиз чўкиб, Уни Раббий ва Худо, деб аташингиз мумкин. Аммо У оддий одам бўлган - ахлоқ-одобнинг буюк устози бўлган, деган бемаъни гапларни гапиришни бас қилайлик ва бундай фикрларга чек қўяйлик. У бизга бундай имкониятни бермайди. Негаки, У бундай имкониятни бизга беришни ўйлаб ҳам кўрмаган.11

Кебридж университетининг профессори Ф. Дж. А. Хорт саккиз йил давомида Янги Аҳд матнларини синчиклаб ўрганди ва шундай хулосага келди:

Исонинг айтганлари шунчалик даражада Унинг Ўзининг бир қисми ва зоҳири эди, улар Худонинг иродасини биладиган башоратчи ёки пайғамбари сифатида айтилган мавҳум ҳақиқатлар сифатидаги маънога эга бўлмаган. Агар Уни Ўзини бирламчи (гарчанд ягона бўлмаса ҳам) субъект сифатида ҳар бир мулоҳазадан чиқариб ташланса, барча фикрлар қисм-қисмларга бўлиниб кетади.12

Йельск университетининг масиҳийлик тарихчиси Кеннет Скотт Латуретт бу масалада мана нималар дейди:  

Исо Масиҳнинг машҳур бўлиб кетишида таълимотлар бунчалик катта ўрин тутмаган, гарчанд Уни буюк қилиб юборишга Унинг таълимотлари етарлича даражада кўп бўлган. Гап таълимотларнинг Шахсиятнинг Ўзи билан бирлашганидадир. Улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди.

Латуретт шундай хулосага келади:

Муқаддас Китобни диққат билан ўқиган ҳар бир киши учун, Исо Ўзини ва Ўз мактубларини чамбарчас боғлиқ ҳисоблагани аниқ ва равшан бўлади. У фақат буюк Устоз бўлмаган. Худонинг Шоҳлиги, инсоннинг хулқ-атвори ва Худо ҳақидаги Унинг таълимотлари ниҳоятда муҳимдир, аммо уларнинг моҳиятини бузмасдан туриб, Унинг Ўзидан ажратиб бўлмайди.13

            Исо Ўзини Худо, деб атаган. Унинг гаплари ёки ҳақиқат бўлиши, ёки ёлғон бўлиши керак. Бу сўзларга барча У Ўзининг шогирдларидан кутгани сингари, диққат ва эътиборли муносабатда бўлиш талаб этилади. Чунки У шогирдларидан: “Сизлар-чи, Мени ким деб ҳисоблайсизлар?” (Матто 16:15) деб сўраб, улардан Ўзини тан олишларини кутган. Ушбу саволга бир нечта жавоб вариантлари мавжуд.

Биринчидан, айтайлик, Илоҳийликка қилган Унинг даъволари сохта бўлса, у ҳолда, бизда фақат иккита вариантимиз бор. Исо уларнинг сохталигини ё билган, ёки буни билмаган. Келинг, имкониятларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқайлик ва буни қўллаб-қувватлаш учун бизда қандай далиллар борлигини таҳлил қилиб кўрамиз.

Исо ёлғончи бўлганми?                                                       

“Аммо У – ахлоқ-одобнинг буюк устози бўлган, деган бемаъни гапларга ҳомийлик қилмайлик. У бизга бундай имкониятни бермайди. Негаки, У бундай имкониятни бизга беришни ўйлаб ҳам кўрмаган” (К. С. Льюис)

Агар Ўз баёнотини айта туриб, Исо Ўзининг Худо эмаслигини билган бўлса, демак, У ёлғон гапирган ва атайин Ўз шогирдларини алдаган. Аммо У ёлғончи бўлса, У шунингдек, иккиюзламачи ҳам бўлган, чунки У бошқаларни ҳар қандай вазиятда ҳам ҳалол ва пок бўлишга даъват қилган. Бундан ҳам баттари, У иблис бўлган, чунки У бошқаларга улар абадиятда ўзларининг тақдирларини Унга ишониб топширишларини ўргатган. Агар У Ўз ваъдаларини бажара олмаса ва бу ҳақда билса, демак, У ақлга тўғри келмайдиган ёвузлик бўлган, чунки У Ўз издошларига сохта умид берган. Ва ниҳоят, У ҳаттоки телба ҳам бўлиши керак, чунки Унинг айнан Илоҳийликка бўлган даъвогарлиги хочга тортилишига сабаб бўлди – гарчанд, тирик қолиш учун У сўнгги дақиқаларда ҳам Ўз сўзларидан воз кечиши мумкин эди.

Кўпчилик, Исо - ахлоқ-одобнинг шунчаки устози бўлган деб айтганларида, мен ҳайрон бўламан. Келинглар, реалист (шарт-шароитларга очиқ кўз билан қараш) бўлайлик. Ахлоқ-одобнинг буюк устози Ўз таълимотининг энг асосий масаласида – Ўзининг борлиғи масаласида қандай қилиб онгли равишда одамларни йўлдан адаштириб, гангитиши мумкин?!

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Нима учун биз, Исо – ахлоқ-одобнинг шунчаки устози бўлган, деб таъкидлай олмаймиз? Исо Ўз издошларига ўргатган ва ҳозирги кунга қадар долзарб ҳисобланган  қандайдир “одоб-ахлоқ қоидаларини” сиз биласизми?

Исо онгли равишда одамларни алдаган, деган хулосага келиш, биз У ҳақда билганларимизга ва Унинг ҳаёт тарзи ва таълимотига асло мос келмайди. Қаерда Исонинг исми эълон қилинса, ўша ерда одамларнинг ва бутун халқларнинг ҳаёти яхшиликка ўзгарар эди, ўғрилар тўғри бўлар, ичувчилар – ҳушёрларга айланар, дарғазаблар – севги ва муҳаббат улашувчи бўлар, қонунга амал қилмайдиганлар – солиҳлик ва эзгулик тарқатар эдилар.

Буюк Британиянинг машҳур тарихчиларидан бири ва уюштирилган масиҳийликнинг ашаддий рақиби Уильям Лекки ҳақиқий масиҳийликнинг дунёга таъсирини кўрди. У қуйидагиларни ёзади:

Масиҳийлик оламга бир идеални тақдим этиш учун яратилган, бу идеал ўн саккиз аср мобайнида юз берган катта ўзгаришлар туфайли инсонлар қалбига юксак севгини жо қилди; у барча асрлар, халқлар, шарт-шароитлар ва мижозлар учун улкан фойда келтирди; у эзгуликнинг нафақат юксак зоҳири бўлиб хизмат қилди, балки севги ва меҳр улашишнинг амалдаги кучли сабабчиси бўлди... Бу Шахснинг қисқа уч йиллик фаолияти ҳақидаги оддий эсдаликлар инсоният қалбини ва онгини барча файласуфларнинг фикрлари ва насиҳатгўйларнинг даъватларига қараганда, қайта тиклашга ва юмшатишга янада кўпроқ ва янада самаралироқ хизмат қилишга ибрат бўлди.14

Тарихчи Филипп Шафф шундай дейди:

Бу гувоҳлик, агар у сохта бўлса, очиқдан-очиқ шаккоклик ёки тўғридан-тўғри нодонлик бўлиши керак. Биринчи тахмин Исонинг барча сўзларида намоён бўлган ва инсоният томонидан тан олинган, Унинг ахлоқий поклигига ва фазилатларига асло мос келмайди. Бундай муҳим масалада, айниқса, ақли-ҳуши жойида ва соғлом фикрда бўлган Кимса, Ўзини Ўзи алдашининг имкони йўқ. Ҳар доим бу Зот соғлом фикр юритган; қуёш булутлардан юқори бўлгани сингари, барча қийинчиликлар ва азоб-уқубатлардан юқорида бўлган Кимса, уларни ҳотиржамлик билан енгиб ўтган; У ҳар доим иғво тўғдирадиган саволларга донолик билан жавоб қайтарган; У тинчгина ва онгли равишда Ўзининг хочдаги ўлимини, учинчи куни эса Ўзининг қайта тирилишини, Муқаддас Руҳнинг қўйилишини, жамоатнинг ташкил топишини, Қуддуснинг вайрон бўлишини башорат қилди – Унинг айтганларининг барчаси амалга ошди. Қандай қилиб бундай Зот ташаббускор ёки тентак бўлиши мумкин? Бундай такрорланмас, чексиз, чекинмайдиган, мукаммал, инсоний, шу билан бирга, улуғворликда табиатан инсонийликдан юқорида турган Зот ёлғон ёки уйдирма бўла олмайди. Бундай вазиятда шоир, тўғри таъкидланганидек, қаҳрамонга қараганда юксакроқ бўларди. Исони ўйлаб топиш учун Исодан улуғроқ бўлиш талаб этилади.15

Масиҳнинг ёлғончи эканига қарши чиққан Шафф яна бошқа жойда янада асослироқ далил келтиради:

Мантиқ, ақл-идрок ва тажриба йўлида қандай қилиб қаллоб, яъни ёлғончи, худбин, гуноҳкор одам - тарихда пок ва муқаддас шахс тимсолини яратиб, бошидан охиригача бунчалик ҳаққонийлик билан ва реал тарзда изчил қўллаб-қувватлаши мумкин? Қандай қилиб у мисли кўрилмаган эзгулик, хайр-саховат, руҳий улуғворлик ва олижаноблик режасини тузиб, уни амалга ошириш мақсадида, ўз халқининг ва асрнинг қатъий ва нотўғри фикрда бўлишига қарамасдан, бунинг учун ўз жонидан воз кечиб, уни қурбон қилиши мумкин?16    

Одамлар Исонинг кетидан боришларини ва Унга Худога ишонгандай ишонишларини хоҳласа, нима учун У яҳудийларга мурожаат қилди? Кичкинагина ва аҳолиси кам бўлган мамлакатнинг эътиборга лойиқ бўлмаган бир қишлоғидан чиққан оддий дурадгор нима учун шундай йўл тутиши керак бўлди? У нега Ягона Худога қатъий ишонган халққа мурожаат қилиши керак эди? Нима учун Исо кўпхудоликка ва уларнинг  намоёнига ишонган Мисрга ёки Грецияга йўл олмади?

Исо каби яшаган Кимса, Исо сингари таълимот тарқатган Зот, Исога ўхшаб жон берган Кимса ёлғончи бўла олмайди. Келинг, бошқа имкониятни кўриб чиқайлик.

Исо ақлдан озган  бўлганми?

Агар биз Исо ёлғончи бўла олмаган, деган хулоса келадиган бўлсак, У Ўзини Худо деб ҳисоблаб, янглишган бўлиши мумкинми? Қолаверса, самимий бўла туриб, шу билан бирга, хато қилиш ҳам мумкин. Аммо биз бир нарсани ёдимизда сақлашимиз керак: агар одам янглишиб ўзини Худо деб ҳисобласа, айниқса, талабчан монотеистик жамиятда, бошқаларга уларнинг абадиятдаги тақдири унга боғлиқ эканини айтса, бу нафақат шунчаки гуноҳсиз фантазия, балки ўзини ўзи алдаш ва ахмоқона валдирашдир. Исо Масиҳ ақлдан озган бўлиши мумкинми?

Сиз нима деб ўйласиз?

Сиз қандай фикрдасиз: нима учун Исо Ўз мактуби орқали яҳудий халқига мурожаат қилди? Ўзининг хизматидан олдин Унинг дурадгор бўлиб ишлагани Исо учун қандайдир устунлик бердими?

Бугунги кунда ўзини Худо деб ҳисоблаган одамга, худди ўзини Наполеон деб атаган одам сингари муносабатда бўлар эдилар. Ўзини ва қолганларни алдаётган бундай одамларни биз ақлдан озган деб ҳисоблаб, ўзига ва атрофдагиларга бирор бир зиён етказиб қўймасидан олдин, уларни жиннихонага жўнатган бўлар эдик. Бироқ Исонинг хулқ-атворида биз ҳеч қандай қусурларни, шунингдек, ақлдан озганлигини намоён қилиб турувчи ғалати қилиқларни асло кўрмаймиз. Агар У чиндан ҳам ақлдан озган бўлса, бу ҳолда Унинг хулқи ва Ўзини дадил тутиши ниҳоятда ажойиб ҳодиса ва ҳақиқатдан ҳам ҳар бир одамни ҳайратда қолдиради.     

Буюк руҳшунослар Артур Нойэс ва Лоренс Колб ўзларининг “Замонавий клиник психиатрия” номли новаторлик асарларида, шизофренни (ўз-ўзи билан гаплашиш) фаол ҳаётий жараёнга мойил бўлмаган, аксинча, кўпроқ аутизмга мойил бўлган одам сифатида тасвирлайдилар. Шизофрен реал дунёдан қочиб қутулишни хоҳлайди. Келинг, ҳақиқатга рўйирост ва тик қарайлик: оддий одам учун ўзини Худо деб аташ – бу реал дунёдан қочиш демакдир.

Сиз нима деб ўйласиз?

Исонинг хулқ –атворида  (Илоҳийликка бўлган даъвогарлигидан ташқари), Унинг  ахмоқлигини англатувчи бирор бир хатти-ҳаракатларни кўряпсизми? Агар У бугунги кунда яшаганда, сиз Унга қулоқ тутишни хоҳлаган бўлармидингиз?

Исо ҳақида гап-сўзлар жуда кўплигини орасида Унинг ақли заиф бўлганини тасаввур қилиш бениҳоят қийин. У томонидан айтилган ва қачонлардир ёзиб қолдирилган энг доно сўзларни Исо жуда кўп марта гапирган. Унинг панд-насиҳатлари кўплаб одамларни ақлий қуллик тузумидан сақлаб қолган. Маккастер номли илоҳиёт коллежининг систематик илоҳиёт профессори Кларк Х. Пиннок шундай деб сўрайди: “Наҳотки Исо Ўзининг шахсий муваффақиятларидан алданган, параноик, ўтакетган ёлғончи, шизофрен бўлган? Аммо Унинг таълимоти ўткирлиги ва чуқурлиги Унинг ақлининг тўлақонлигидан дарак беради. Қанийди, агар биз У каби ақлан соғлом бўлганимизда эди!”.17 Калифорния университетининг бир талабаси унинг руҳшунос профессори дарсда шундай деб айтганини хабар қилди: “Менинг кўплаб беморларим учун Муқаддас Китобни олиб, Масиҳ таълимотларидан бирини ўқиб чиқса кифоя. Менинг беморларимнинг барчаси бундай панд-насиҳатларга муҳтождирлар”.

Оддий одам учун ўзини Худо деб аташ – бу реал дунёдан қочиш демакдир.

Руҳшунос доктор Гэри Коллинс шундай тушунтиради:

Исо севги ва муҳаббатга тўла бўлишига қарамай, Ўзининг бировга раҳми келиши орқали Ўзига ҳалақит беришга йўл қўймаган; гарчанд Уни ҳар доим ҳайратланган оломон қуршаб турган бўлса-да, У калондимоғ, кеккайган бўлмаган; қийин ва оғир ҳаёт тарзига қарамасдан, У доимо сабр-қаноатли бўлган; У ҳар доим нима қилаётганини ва қаерга йўл олаётганини назорат қилиб турган; ўша даврда жамиятда иккинчи даражали ҳисобланган одамлар, шу жумладан, аёллар ва болаларга ғамхўрлик кўрсатган; одамларнинг гуноҳларига кўз юммасдан қараб, уларни қабул қилишга У қодир бўлган; У инсонларга керакли бўлган жавобларни берган ва улар нимада муҳтожлик сезган бўлсалар, ҳаммасини муҳайё қилган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, Исо бизга маълум бўлган қандайдир ақли заиф касалликдан азоб тортганининг бирор бир аломатларини мен асло кўрмадим... У мен билган барча одамларнинг ичида, шу жумладан, мендан ҳам, энг соғломи ва идроклиси бўлган!18

Исо таълимотининг теранлигини ҳис қилган руҳшунос Дж. Т. Фишер қуйидагиларни таъкидлайди:

Агар барча даврлардаги энг малакали руҳшунос ва психиатрларнинг ақлий гигиена мавзуси борасида обрўли мақолаларда айтилган нуқтаи назарларни ва билдирилган барча фикр-мулоҳазаларни жамлайдиган бўлсак, агар буларнинг ҳаммасини бирлаштириб, ишлов берилса ва ортиқча гап-сўзлар чиқариб ташланса, у ерда айтилганларнинг ичидан фақатгина бўрттириб кўрсатилмаган ҳақиқатни олиб, унга моҳир шоирларнинг энг ибратли ва доно ҳикматлари қўшилса, сиз Исонинг Тоғдаги Воизлигининг тўлиқ бўлмаган ва бирозгина дағал баёнини қўлингизга оласиз. Иккаласини солиштирсангиз, сизники асл нусхадан анчагина қўполроққа ўхшайди. Яқин икки минг йилдан ортиқ масиҳий дунё ўз қўлида барча саволларга тўлиқ жавобларни тутиб келмоқда, бу жавоблар устида қанчадан-қанча одамлар тинмай ва самарасиз бош қотириб келмоқдалар. Мана... ижобийликка тўла, ақлан соғлом ва фаровон турмуш кечирган одамнинг муваффақиятли ҳаёт режаси.19

К. С. Льюис шундай ёзади:

Исонинг ҳаётига, айтган гапларига ва таъсирига масиҳийликдан ташқари ҳар қандай бошқача изоҳ бериш тарих нуқтаи назаридан ниҳоятда қийин. Ақл-фаросатлилик ва теранлик... У чиндан ҳам Худо бўлмаганда, Унинг руҳий таълимоти ортида туриши керак бўлган телбаннамо улуғворлик иштиёқи ва ахлоқий таълимоти ўртасидаги қарама-қаршиликлар асло қониқарли тушунтирилиб берилмайди. Шунинг учун инсоният томонидан тинмай пайдо бўлаётган ва ажаблантираётган ғайримасиҳий тахминларнинг бири бошқасининг ўрнини эгаллайди.20

Филипп Шафф қуйидагича фикр юритади:

Само сингари ёрқин ва мусаффо, тоғ ҳавоси каби тиниқ ва шаффоф; шамшир сингари шиддатли ва кескир; ниҳоятда соғлом ва қудратли; ҳар доим тайёр, ҳозир-у нозир ва доимо ўзини тута билган бундай заковатли Зот, - шахсий феъл-атвор ва шахсий вазифа борасида бундай кескин ва жиддий тарзда йўлдан адашиши мумкинми? Тасаввур қилиш бениҳоят қийин!21           

Исо Раббий бўлганми?

Шахсан мен, Исо ёлғончи ва ахмоқ бўлган, деган хулосага кела олмайман. Фақат бир имконият қолди: аввалроқ мен айтганимдек, олдин У - ҳам Масиҳ, ҳам Худонинг Ўғли бўлган, ҳозирда ҳам У худди шундайлигича қолади. Бироқ мантиқ ва исботларга қарамасдан, кўплаб одамлар бундай хулосага келмайдилар.

Дэн Браун ўзининг “Коде да Винчи” номли асарида шундай ёзади: “Исони расмий равишда Худонинг Ўғли сифатида тан олиб, Константин Исони инсоний дунёнинг ортида ҳаёт кечираётган илоҳиётга айлантирди, унинг моҳияти, ҳокимияти эътирозга ўрин қолдирмайди”.22 Ёзувчи Браун одамлар қуйидагиларга ишонишларини хоҳлайди: Масиҳнинг Илоҳийлиги Никей соборида ихтиро қилинган экан. Гарчанд бизнинг давримизда бу “далил” фаол муҳокама қилинаяпти ва тарихий маълумотларни ўрганувчи тадқиқотчиларнинг 99,9 фоизи, уни инкор қиладилар. Мана нима учун.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Нима учун кўплаб руҳшунослар Исони ақлий соғломлик намунаси, деб ҳисоблайдилар, сиз нима деб ўйлайсиз?

Исо чиндан ҳам Худо эканига, Янги Аҳдда кўплаб қадимий ишончли гувоҳликлар мавжуд (2-бобни қаранг). Бу гувоҳликлар I асрда, Исо ҳаётлигида юз берган ҳодисалардан бир неча ўн йилликлардан кейин ёзилгани учун, улар Никей соборидан икки юз йилдан ортиқроқ олдин бўлган. Гарчанд бу гувоҳликлар турлича одамлар томонидан турлича мақсадда ёзилган бўлса-да, асло шак-шубҳа йўқки, улар бир мавзуга, яъни Масиҳ – Худо эканига бағишланган.

Никей соборининг ташкил топишидан анча олдин Исони Худо деб ҳисоблаганларига тасдиқ ва гувоҳликларни, шунингдек, Никейгача бўлган Доникия жамоат оталаридан топиш мумкин. Никейскгача бўлган жамоат оталари илк масиҳий мутафаккирлар ҳисобланишган, улар Янги Аҳд даври якунланганидан кейин (таҳминан 100 й.) Никей соборигача (325 й.) яшаганлар. Уларнинг орасида Иустин Жафокаш, Игнатий Антиохийский ва Ириней сингари машҳур ва таниқли шахслар бўлган. Уларнинг ҳаммалари, ҳеч шак-шубҳасиз, Исони Худо, деб ҳисоблаганлар. Мана, уларнинг асарларидан олинган баъзи бир парчалар:

Игнатий Антиохийский (Масиҳ Туғилгандан сўнг 110-йилда яшаган): Танадаги Худо... Инсон қиёфасида келган Худонинг Ўзи”.23

Иустин Жафокаш (Масиҳ Тўғилганидан сўнг 100–165-йилларда яшаган): “...У Худо бўлиб, Худонинг дастлабки Сўзи бўлган”.24

Ириней (Масиҳ Туғилганидан сўнг 177-йилда яшаган): “...Ота Худо бўлган, Ўғил ҳам Худо бўлган; зеро Худодан тўғилган Худо бўлади”.25

Милитон Сардисский (таҳминан Масиҳ Туғилганидан сўнг 177-йилда яшаган): “У инсон бўлган, бироқ У Худодир”.

Балки, Никей соборигача бўлган давр ичида Исонинг илоҳий эканига энг аниқ далил ва гувоҳликлар сифатида номасиҳий муаллифларнинг фикрлари хизмат қилиши мумкиндир. Грек хажвиячиси Лукиан Самосатский (тахминан Масиҳ Туғилганидан сўнг 170-йил), рим файласуфи Цельс (таҳминан 177-йил) ва рим губернатори Кичик Плиний (таҳминан 112-йил)лар, масиҳийлар Исони илоҳий ҳисоблашларига аниқ гувоҳликлар келтирадилар. Масиҳийлар Исонинг Илоҳийлигига ишонганлари учун, Плиний уларни таъқиб қилган. Плиний тан олиб, дейди: “Масиҳийлар маълум бир кунларда мунтазам равишда тўпланадилар ва Масиҳни худо сифатида улуғлаб, галма-гал тонггача Унга ҳамду сано айтадилар”.26

Ушбу далиллар ва кўплаб бошқа гувоҳликлар асосида, “Исони қайтадан англаш” китобининг муаллифлари шундай хулосага келадилар: “Константин кенгашни хийла йўли билан, олдинлари ишонмаган нарсаларига ишонтиришга интилиши, ёки жуда бўлмаганда, шундай нияти борлиги - ҳар ҳолда бемаъни тасаввурдир”.27

Шахсан мен, Исо ёлғончи ва ахмоқ бўлган, деган хулосага кела олмайман. Фақат бир имконият қолди: олдин У - ҳам Масиҳ, ҳам Худонинг Ўғли бўлган, ҳозирда ҳам У худди шундайлигича қолади. 

Ушбу бобда айтилганларни мен яҳудийлар ёки мусулмонлар билан муҳокама қилаётганимда, уларнинг бунга бўлган муносабатлари мен учун бениҳоят қизиқ. Олдинига, Исо Ўзи ҳақида айтганларини мен улар билан ўртоқлашаман, кейин эса, уларга учта жавоб вариантларини тавсия этаман (ёлғончи, ақлдан озган ёки Раббий). Улар Исони ёлғончи деб ҳисоблайдиларми, деб улардан сўраганимда, улар қатъийлик билан: “Йўқ!” деб жавоб берадилар. Мен яна улардан сўрайман: “Сиз Уни ақлдан озган, деб ҳисоблайсизларми?” “Йўқ, албатта”, дейишди улар. Мен уларга навбатдаги учинчи саволни бердим: “Масиҳ Худо эканлигига сиз ишонасизми?” Ҳали нафасимни ростлаб бўлмасимдан, улар жавоб қайтардилар: “Ўз-ўзидан маълумки, йўқ!”. Бироқ тўртинчи имкониятнинг ўзи мавжуд эмас.

Сиз нима деб ўйласиз?

Исонинг Илоҳий эканига далил-исботлар етарлича даражада бўлса, нима учун кўплаб одамлар уларни инкор қиладилар, сиз нима деб ўйлайсиз?

Гап бу вариантлардан қай бири мумкинлигида эмас, чунки учала вариантдан ҳар бири мумкин. Савол қуйидагича қўйилиши керак: “Бу вариантлар қай бири ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин?”. Сиз Муқаддас Китобни ахлоқ-одоб ва пайғамбарларнинг буюк устозлари асарлари билан бир қаторга қўя олмайсиз. Бунинг имкони йўқ. Исо фақат ёки ёлғончи, ёки ақлдан озган, ёки Раббий ва Худо бўлиши мумкин. Сизнинг ўзингиз учаласидан бирини танлашингиз керак. Исо борасидаги қилинадиган сизнинг танловингиз заковат машқи сифатида бекор ўтмаслиги керак. Ҳаворий Юҳанно шундай ёзган: “Булар эса Исо – Худонинг Ўғли, Масиҳ эканига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган” (Юҳанно 20:31).     

Барча далиллар, Исонинг Раббий экани фойдасига гувоҳлик беради.


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак