Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 5 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (5-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


5 – боб Янги атеизмнинг муаммоси

МЕН (ШОН) ҚАХВАХОНАДА ЎТИРГАНИМЧА, СУТЛИ ВАНИЛ

коктейл ичардим. Шу вақт номи кишини жалб қиладиган китоб ўқиб ўтирган ёш қизга кўзим тушиб қолди. Сариқ фонда кумушранг харфлар билан китобнинг номи ёзилган: “Худо буюк эмас: дин ҳамма нарсани заҳарлайди”, муаллиф Кристофер Хитченс. Китобнинг қўпол сарлавҳаси мени қизиқтириб қўйди, мен бу китоб нима ҳақида эканини аёлдан сўрашга қарор қилдим. Аёл катта ғайрат ва зўр қизиқиш билан, дунё тарихида эътиқод ашаддий ёвузлик эканини, илм-фан имон-эътиқоднинг тамомила бемаънилигини исботлаб берганини, шунингдек, одамлар Худосиз ҳам яхши яшашлари мумкинлигини сўзлаб, менга узундан-узун лекция ўқиб берди.

Бу ёшгина аёл ҳақми? Эҳтимол, эътиқод чиндан ҳам инсониятга яшашга ҳалақит бераётгандир? Илм-фан Худонинг мавжудлигини инкор этдими? Агар ҳамма атеистга айланиб кетса, ҳаёт яхши бўлиб, яшнаб кетармикан?

Албатта, атеизм янгилик эмас. Масиҳ келишидан тахминан 1000 йилча олдин шоҳ Довуд бир одамни тасвирлаб берган. Ўша ахмоқ ўз кўнглида “Худо йўқ” (Забур 13:1), деб айтган. Худонинг мавжудлигини инкор этиб келувчилар олдин ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Атеистлар кўпинча ўзларининг фикрлари ҳақида жар солиб келганлар, аммо жамият фикрига уларнинг таъсири ҳозирги вақтгача энг паст даражада.  

Яқиндагина жамият саҳнасига бир гуруҳ иқтидорли, куч-ғайратга тўла ва шижоатли атеистлар чиқдилар. Атеизм тарихида уларнинг таъсири бениҳоят мислсиз воқеа бўлди. Бир йил ичида бу мавзуга бағишланган учта китоб бестселлерга айланди. Ҳужумни Сэм Харриснинг ўзи “Масиҳий халққа мактуб” (2006) номли китоби билан бошлади, ундан кейин Ричард Даукинснинг “Худонинг сохта тасаввури” (2006) номли китоби чиқди ва ниҳоят, Кристофер Хитченснинг “Худо буюк эмас” (2007) номли китоби кенг омманинг бутун диққатини ўзига тортди. Учала китобга ҳам талаб жуда катта, харидоргир чиқди, бундан ташқари, ҳафталаб эмас, бир неча ойдан бери бу китоблар бестселлерлар рўйхатида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Масалан, “Худо буюк эмас” китоби чиққанидан сўнг бир ойдан кейин “Нью-Йорк Таймс” бестселлерлари рўйхатида энг юқори - биринчи ўринни эгаллади. Китоб нашрдан чиққанидан кейин етти ҳафта ичида 300 000 дан ортиқ нусҳаси тарқалиб кетди.

Янги атеистлар деб аталмиш кимсалар нафақат матбуот дунёсига ўз таъсирини кўрсатдилар. Улар мақолалар ёзишарди, талабалар олдида чиқишлар қилишарди, мунозараларда иштирок этишарди, радио ва ойнаи жаҳонга интервьюлар беришарди, YouTubeга беҳисоб миқдорда видеолар жойлаштиришар эди. Янги атеистлар кўплаб изланувчиларни боши берк кўчага олиб киришди ва кўплаб имонлиларнинг ишончларига путур етказдилар. Яқиндагина бу борада жамият фикрини билиш ниятида сўроқ ўтказилди. Сўроқдан шу нарса маълум бўлдики, америкаликларнинг кўпчилиги ўзларини атеист ва агностиклар, деб аташар экан. Янги атеистларнинг вазифаси оддий: ишонч-эътиқоднинг асосларини барбод қилиш ва теистларни ундан воз кечишга ишонтириш. Янги атеистлар бирор бир янгилик топишдими? Улар Худонинг мавжуд эмаслигига бирор бир янги тасдиқ намоён қилдиларми? Янги атеизм нимани янги қилаяпти?

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Нима учун сўнгги вақтларда янги атеистлар ўзларига шунча издош орттирдилар, сиз нима деб ўйлайсиз?

Эски қўшиқ янгича тахлитда

Машҳур британия журналисти Малькольм Маггеридж кунларнинг бирида шундай деган: барча янгиликлар – бу эскиликларни янги одамлар томонидан бошидан кечиришидир. Нимадир янгича бўлиб кўриниши мумкин, бироқ бу чиндан ҳам янги дегани эмас. Янги атеизм фан, фалсафа ва тарих соҳасида масиҳийликнинг асосларига путур етказиши мумкин бўлган ҳеч қандай янгиликларга эга эмас. Янги атеистлар келтирган далилларнинг кўп қисми Фридрих Ницше, Зигмунд Фрейд, Карл Маркс ва Бертран Расселл каби эски атеистлар қарашларидан ўзлаштириб олинган. Бироқ баъзи бир муносабатларда янги атеистлар бениҳоят ноёбдирлар.

Кўплаб эски атеистлар Худонинг ўлгани учун кўз ёши тўкканлар. Янги атеистлар эса, аксинча, Худонинг ўлимига хурсанд бўлаяптилар.

Биринчидан, янги атеизм арзонга тушади. Худодан воз кечиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини бурунги атеистлар яхши тушунганлар. Худосиз биз совуқ, зимистон ва маъносиз оламни қўлга киритишимизни улар билганлар. Кўплаб бурунги атеистлар Худонинг ўлгани учун кўз ёши тўкканлар, чунки Худонинг вафоти ғарб маданияти асосларига путур етказиши мумкинлигини тушунганлар. Альбер Камюнинг тан олишича, Худонинг ўлими  ва Ундан жудо бўлиш, ҳаётни мазмун-маънодан, хурсандчиликдан, шунингдек, лойиқ тарзда яшаш учун зарур бўлган барча нарсалардан ажралишни англатади.

Янги атеистлар эса, аксинча, Худонинг ўлимига хурсанд бўлаяптилар. Улар ишонч-эътиқоддан осонгина воз кечиб, яхши ҳаёт кечириш (ҳаттоки, зўр яшаш) мумкин, деб ўйлайдилар. Джорджтаун университетининг профессори Джон От, бундай “юмшоқ” атеизм, унга нисбатан жиддий муносабатда бўлмасликларига олиб келади, деб таъкидлайди:

Замонавий “юмшоқ” атеистлар, биз дарвинизмга амал қилган ҳолда Санта-Клаусдан воз кечганимиз сингари, Худодан осонликча воз кечишимиз мумкин, деб фикр юритадилар. Бунда ғарб маданиятининг тўлиқ ва тамомила, шу жумладан, нима оқил-у нима хуш ахлоқ тўғрисидаги бизнинг тасаввурларимизнинг барбод бўлишини улар назорат қилмайдилар. Агар биз чиндан ҳам ўз атеизмимизда самимий бўлсак, ғарб маданиятида Худо ғояси атрофида тўпланган маъно ва қадрият тармоғи, уни ташкил қилиб турган маркази билан йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини, бурунги атеистлар тушуниб етганлар.30

Иккинчидан, атеизмнинг аввалги кўринишларидан фарқли ўлароқ, янги атеизм диний эътиқодга тоқат қилмайди. Янги атеизм намоёндалари, дин нафақат инсон томонидан ўйлаб чиқарилган, ҳамманинг онгини заҳарлайди, шунинг учун уни йўқ қилиб ташлаш керак, деб ҳисоблайдилар. Сэм Харрис “Масиҳий халққа мактуб”ида шундай дейди: “(диний ҳақ-ҳуқуқларни) ҳурматлаш, барча диндан келган экстремистларга бошпана беришимизни биздан талаб этади”.31 Харриснинг тан олишича, либерал ва ўртамиёна имонлилар самолётларда биноларни бузиб кирмайдилар, аммо айнан уларнинг бепарволиги шунга ўхшаш экстремизмни қўллаб-қувватлайди. Бинобарин, уни таг-томири билан йўқ қилиш керак. Агарда янги атеистлар ўз мақсадларига етганларида, виждон эркинлиги эскилик сарқити бўлиб қоларди.

Учинчидан, янги атеистлар масиҳийликка жон-жаҳди билан ҳужум қиладилар. Улар шунингдек буддизмни, исломни, мармонликни ва бошқа динларни танқид қиладилар, аммо уларнинг асосий нишони – Муқаддас Китоб Худоси. Ричард Даукинс шундай дейди: “Агар мен атайдан кўрсатмаган бўлсам, мен авваламбор масиҳийликни назарда тутганман”.32

Агар сиз янги атеистларнинг китобларини ўқийдиган бўлсангиз, шоҳ Сулаймоннинг қуйидаги сўзларини унутмаслигингизни маслаҳат берамиз: “Биринчи гапирган бошқаси келиб текширмагунича ҳақ кўринади” (Ҳикматлар 18:17). Бошқача қилиб айтганда, агар сиз фақатгина бир томонини тинглаган бўлсангиз, унда исбот-далиллар сизга ишончли бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, иккинчи томон тингланса, кўпинча биринчиси ҳалокатга йўлиқади. Янги атеистлар ишонарли гапирадилар, то иккинчи томонни тингламагунингизга қадар. Мана бошқа томоннинг фикри.

Атеизмни эътиқоддан ақллироқ, деб ҳисоблаш мумкинми?  

Янги атеистлар, атеизм онгга асосланганига қатъий ишонадилар. Хитченсга кўра, эътиқод “фақатгина ишончга” асосланган, атеизм бўлса ишончни талаб этмайди, чунки у авваламбор, амалий илмий исботларга асосланган.33

Илмий маълумотларга нима–атеизм ёки теизм яхшироқ мос келиши ҳақида биз яна гаплашамиз, аммо олдин янада муҳим саволга жавоб топишимиз лозим: табиат дунёси нимадан ва қандай англанган? Бир куни Эйнштейн шундай таъкидлаган: оламдаги энг ақл бовар қилмайдиган нарса – бу тушуниб бўладиган нарсадир.

Энштейн илм-фанда энг муҳимини тушунган, айнан эса, фан табиат дунёси ҳақидаги қандайдир фалсафий тасаввурларга асосланганини билган. Бу тасаввурлар, йўлга қўйилган ва тушуниб бўладиган реал ташқи оламнинг мавжудлигини ўз ичига олган, бундай оламни биз ўз онгимиз билан англаб етишга қодирмиз. Илм-фан бундай асосларсиз мавжуд бўла олмайди.

Кунларнинг бирида Энштейн шуни таъкидлаган: оламдаги энг ақл бовар қилмайдиган нарса – бу тушуниб бўладиган нарса экан.

Аммо бу ерда атеист учун ниҳоятда мураккаб мунозара келиб чиқади: агар онг Дарвиннинг кўр-кўрона ва моддий эволюцияси жараёнида ривожланган бўлса, умуман, нима учун биз унга ишонишимиз керак? Тасодиф оқибатида пайдо бўлган инсон онги чиндан ҳам реалликни идрок этишига нима учун биз ишонишимиз керак экан? Илм-фан бу саволга жавоб бера олмайди, чунки унинг ўзи ана шундай тасаввурга асосланган.

Агар Дарвиннинг эволюцияси – бу ҳақиқат бўлса, биз ўзимизнинг когнитив қобилиятларимизга ишонмаслигимиз керак эди, ахир, улар – бошқариб бўлмайдиган, иррационал (ақл идрок тушуниб етмайдиган) жараённинг натижасидир.

Ҳаттоки Чарлз Дарвин ҳам бу муаммони тан олган: “Ҳар доим даҳшатли шубҳа-гумон пайдо бўлади: энг қуйи поғонада турган ҳайвонларнинг ақлидан ривожланган инсон онгининг чиқарган хулосалари ишончлими, қолаверса, бирор бир қадрга эгами? Бирор бир кимса маймуннинг эътиқодига ишониши мумкинми, ўзи аслида маймунда эътиқод, ишонч бўлганми?”34 Янги атеистлар ўзларининг онг қобилиятига ниҳоятда қатъий ишонадилар, аммо уларнинг атеистик дунёқараши бундай ишончнинг асосига путур етказади. Аслини олганда, агар Дарвиннинг эволюцияси – бу ҳақиқат бўлса, биз ўзимизнинг когнитив қобилиятларимизга ишонмаслигимиз керак эди, ахир, улар – бошқариб бўлмайдиган, иррационал жараённинг натижасидир.

Темплтон мукофотининг совриндори, шифокор Пол Дэвис шундай деган: “Илм-фан, дунё ҳаддан ташқари мулоҳазали ва ўз борлиғининг барча даражаларида мантиқан тўғри, деган тасаввурларга асосланган. Атеистларнинг таъкидлашича, (табиат) қонунлари номаъқул ва коинот бемаънидир. Олим сифатида буни қабул қилиш мен учун жуда қийин. Аслини олганда, изчил ва оқилона пойдевор мавжуд бўлиши лозим, унинг устида эса дунёнинг мантиқий ва йўлга қўйилган табиати асосланиши керак”.35

Атеизм бундай оқилона асосни бермайди. Аксинча, атеизм уни барбод қилади. Теизм эса бундай пойдеворни беради. Коинот идроклигининг теизмга кўпроқ мос келиши шунчаки эмас. Бу ердаги боғлиқлик янада чуқурроқ. Коинотнинг идроклилиги Худонинг мавжудлигини назарда тутади.

Илм-фан эътиқодга қарама-қаршими?

Илм-фан бир неча юз йиллар мобайнида эътиқодга қарши курашиб келган. Ҳар ҳолда, янги атеистлар шунга бизни ишонтирмоқчи бўладилар. Эътиқод илм-фаннинг ривожига тўсқинлик қилганига кўпчилик ишонади, аммо бу бўлмаган гап.36 Аслида, айнан масиҳийча дунёқараш – унинг коинотга нисбатан яхшиланишига бўлган урғу, инсон тафаккурига бўлган диққат-эътибор, биз Худонинг яратганини тушунганимизда, Унинг улуғланиши ҳақидаги таълимоти билан – ҳозирги замон илмий ўзгаришлар учун пойдевор қурган.

Қадимда кўплаб олимлар табиатни ўзларининг масиҳийча дунёқараши шарофати билан тадқиқ қилишга мажбур бўлганлар. Буюк Британия математиги ва файласўфи Альфред Норт Уайтхед ўзининг “Фан ва замонавий дунё” номли асарида, ҳозирги замон фани авваламбор “Худонинг идрокли эканлигига бўлган ўрта асрнинг ишончи орқали ривож топган”, деган хулосага келади.37

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Агар Худо мавжуд бўлса, нима учун коинот идрокли бўлиши керак? Қандай қилиб атеизм бу идрокнинг пойдеворини вайрон қилмоқда?

Ҳозирги замон фани қуруқ ерда пайдо бўлмаган, унинг ривожланишига сезиларли даражада масиҳийлик имконият яратган. Кўплаб илк олимлар теист бўлганлар, бунинг ажабланадиган жойи йўқ, шу жумладан, уларнинг орасида аниқ фанлар кашфиётчилари бўлган: Фрэнсис Бэкон (1561 - 1626), Иоганн Кеплер (1571 – 1630), Блез Паскаль (1623 – 1662), Роберт Бойль (1627 – 1691), Исаак Ньютон (1642 – 1727) ва Луи Пастер (1822 – 1895) кабилардир. Уларнинг кўпчилиги учун, Худога бўлган ишонч дунё табиатини ўрганишга ундовчи асосий сабаб бўлган. Дунё табиати сир-у асрорга тўла, уларни ўрганиб тадқиқ қилишни Худо биздан кутмоқда, деб таъкидлайди Бэкон. Кеплер ўзининг фан билан шуғулланиш сабабларини қуйидагича тасвирлайди: “Ташқи дунёни ўрганишларнинг асосий вазифаси – бу унга Худо жо қилган онгли тартиб-интизомни ва уйғунликни кашф этиш, улар бизгача математика тили орқали етиб келиши мумкин”.38

Хитченс бу фан кашфиётчиларининг диний ишончларини муҳим деб ҳисобламайди. Ўша даврнинг зукколари учун бошқа имкониятнинг ўзи бўлмаган, деб ҳисоблайди.39 Аммо бундай нуқтаи назар Хитченсни қизиқ ҳолатга қўяди. Агар имонлиларни, уларнинг жамиятни ривожлантиришга қўшган ижобий ҳиссаларини (масалан, ҳозирги замон фанини шакллантиришни) мақтаб бўлмаса - чунки ўша вақтда “ҳамма имонли бўлишган” - бу ҳолда Худо йўлида амалга оширилган шафқатсизликларда уларни қандай қилиб айблаш мумкин? Ахир, бу адолатсизлик-ку! Янги атеистлар имонлиларнинг қадр-қимматларини тан олишни хоҳламайдилар, бироқ уларнинг ҳамма хатоларини тан оладилар. “Имон ҳаммасини заҳарлашини” исботлаш учун, Хитченс унинг аксини исботловчи нарсаларга эътибор қаратмаяпти. Ва у буни атайин қилаяпти.

Атеизм эътиқодга қараганда, кўпроқ илмга асосланганми?

Янги атеистларнинг ишончи бир муҳим далилдан келиб чиқади: улар фан ўзлари томонда, деб ҳисоблашади. Сэм Харрис шундай дейди: “Муқаддас Китоб Худосига ишониш бизнинг ривожланиб бораётган оламни тушунишимизни қўллаб-қувватламайди”.40 Хитченснинг фикрига кўра, фан қанчалик кўп ривожланса, Худога шунчалик кам жой қолаверади.41 Аммо бу шундайми? Худо бизнинг илмий билимларимизнинг доирасидан четга чиқувчи бир нарса эканини, янги атеистлар бизга ишонтиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда, сўнгги йиллардаги илмий кашфиётлар бундай нуқтаи назарнинг ёлғонлигини исботламоқда.42 Аслини олганда, сўнгги ярим асрнинг энг буюк атеистларидан бири Энтони Флю, айнан шу сабабли яқиндагина Худо ҳақидаги ўз фикрини ўзгартирди.

Эҳтимол, яна бошқа кўплаб машҳур атеистлар бордир, аммо Флюнинг кўрсатган таъсирига тенг келадиган бирор бир кимса топилмаса керак. У “Илоҳиёт ва қалбакилаштириш” номли ўзининг машҳур лекциясини Оксфорддаги Сократов клубида ўқиди, ўшанда К. С. Льюис клубнинг раиси бўлган. Натижада Флюнинг нутқи сўнгги ярим асрда таниқли фалсафий мақола сифатида кенг оммага маълум ва машҳур бўлди. Ўзининг кўплаб китобларида ва лекцияларида у ҳозирги замон атеизми мавзусини муҳокама қилади.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Фан Худонинг мавжудлигини инкор қиладими, тасдиқлайдими ёки бетарафми, сизнинг фикрингиз қандай? Сизнинг нуқтаи назарингиз нималарга асосланган?

Ва 2004 йили Флю бирданига ҳар қандай одамни ҳайратда қолдирадиган фикрни олға суради: Худо мавжуд бўлиши керак. Энди Флюнинг ҳисоблашича, оламнинг мавжудлигига энг яхши тушунтириш – бу қандайдир илоҳий кучнинг борлиги. Нима учун у ўз фикрини ўзгартирди? “Бу саволга энг қисқа жавоб, - деб ёзади Флю, - бу ҳозирги замон илмий тадқиқотларига асосланган ва менинг тасаввуримда юзага  келган оламнинг манзараси”.43  Янги атеистлар, илм-фан улар томонда эканини ихтиёрий равишда таъкидлайдилар, аммо исбот-далиллар бунинг акси эканини тасдиқлайди. Келинглар, фан шундай қилиб тушунтириб бера олмаган, аммо Худонинг мавжудлигини тасдиқловчи иккита зарур илмий жумбоқни кўриб чиқайлик.

Ҳаётнинг келиб чиқиш сири

Бугунги кундаги энг жумбоқли илмий муаммолардан бири – бу ҳаётнинг пайдо бўлишидир. Илмий жамият бир овоздан якдиллик билан буни ҳал қилиб бўлмайдиган масала, деб атайди. Гарвардлик кимёгар Джордж Уайтсайдс кунларнинг бирида, ҳаётнинг келиб чиқиш масаласи – ҳали ҳал этилмаган буюк илмий муаммолардан бири эканини таъкидлайди.44 Ҳаттоки, Сэм Харрис ҳам, коинотда ҳаётнинг пайдо бўлиши, жумбоқ эканини тан олади.45

Ҳаётнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган муаммо - бу аслида, маълумотлар билан боғлиқ бўлган муаммодир.

1953 йили ДНКнинг кашф этилиши туфайли, тирик мавжудотларнинг ташкил топиши ва ривожланиши генетик маълумот орқали бошқарилишини, олимлар илк бор тушуниб етдилар. Мана шунинг учун ҳам биз кўпинча гапларидан парча келтирадиган, Нобель мукофотининг лаурети Дэвид Балтимор ҳозирги замон биологиясини “маълумотлар ҳақидаги фан”, деб атади.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Ҳаёт тасодифан пайдо бўлганига, сиз ишонасизми? Ҳаётнинг пайдо бўлишига, Худодан ташқари, қандай оқилона изоҳ бериш мумкин, сиз нима деб ўйласиз?

Тирик организмларда қанча маълумот мавжуд? Ричард Даукинснинг фикрига кўра, Британия энциклопедияларининг барча жилдларидаги маълумотларни бирга олганда ҳам, миттигина амёбанинг ҳужайра ядросида маълумотлар анчагина кўпроқ экан.46 Одам ДНКасида маълумотлар ҳажми янада кўпроқ. Аммо ДНК – бу оддийгина маълумотлар сақланадиган жой эмас. Бошқа ҳужайралар системаси билан биргаликда у компьютер сингари, барча маълумотларни тайёрлайди. Шунинг учун ҳам Билл Гейтс ДНКани компьютер программаси билан солиштиради, аммо инсон томонидан яратилган ҳар қандай программаларга қараганда, у ниҳоятда такомиллашган.47

Атеистлар, ҳаётнинг қандай пайдо бўлгани улар учун номаълумлигини тан олишади. Даукинснинг, унинг пайдо бўлиши даргумон ҳолат, деган фикрга келади, аммо кейин Даукинс ҳаммани ҳайрон қолдирадиган хулосага келади: бу бахтли тасодиф. Омадни қаранг-а!48 Наҳотки бу мантиқан тўғри тушунтириш бўлса?! Наҳотки, маълумотлар, бошқариб бўлмайдиган, иррационал, моддий жараён натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлса?

ДНКадаги таркибий маълумотлар, собиқ атеист Энтони Флюнинг Худо ҳақидаги ўз фикрини ўзгартиришига асосий сабаблардан бири бўлди. У: “Ер юзида биз кузатиб турган бундай “аниқ бир мақсадга қаратилган, ўз-ўзини тикловчи” ҳаётнинг пайдо бўлишига ягона қониқарли тушунтириш - бу чек-чегараси йўқ Идрокнинг мавжудлигидир”, деган хулосага келади.49 Агар биз космосдан, мураккаблиги жиҳатидан Британия энциклопедиясидан устун турувчи мактуб олган бўлсак, демак, ҳеч бир шубҳа йўқки, бу биз учун самовий идрок мавжудлигининг исботи бўлди. Британия энциклопедиясига қараганда кўпроқ маълумотга эга бўлган инсон ДНКасига берилган энг идрокли таъриф - бу Худонинг Идроки.

Коинотга хайрихоҳ бўлиш

Бир тасаввур қилинг-а, сиз тоғда юра-юра бир ташландиқ хужрага дуч келиб қолдингиз. Ичкарига киргач, ажойиб манзаранинг шоҳиди бўлдингиз. Холодильник сиз яхши кўрган маҳсулот ва таомларга лиқ тўла, хона сизга ёқадиган иссиқлик даражасида, сиз хуш кўрадиган мусиқа янграмоқда, столнинг устида сиз севиб ўқийдиган китоб, журналлар ва сиз катта қизиқиш билан томоша қиладиган дисклар турибди. Ҳаёлингизга нималар келади? Сиз бу тасодиф эмаслигига ишонч ҳосил қиласиз ва кимдир сизнинг келишингизни интиқлик билан кутганига шак-шубҳа қолмайди.

“Ер юзида биз кузатиб турган бундай “аниқ бир мақсадга қаратилган, ўз-ўзини тикловчи” ҳаётнинг пайдо бўлишига ягона қониқарли тушунтириш, - бу чек-чегараси йўқ Идрокнинг мавжудлигидир” (собиқ машҳур атеист Энтони Флю

Умуман, шунга ўхшаш ҳолат бутун ер юзида юз бераётганига, олимлар сўнгги ўн йилликларда тушуна бошладилар. Коинот атайдан биз учун яратилганга ўхшайди. “Биз коинотни ўрганиб, ундаги қанчадан қанча жисмоний ва астрономик тасодифлар бизга эзгулик учун яратилганини тушунганимизда, - дейди физик Фримен Дж. Дайсон, - бизнинг тасаввуримизда, коинот қайсидир бир маънода худди бизнинг келишимизни кутгандай туюлади”.50  Мана шунинг учун Британия астрономи Фред Хойл шундай деган: “Агар соғлом ақл ва идрок нуқтаи назаридан далилларни талқин қиладиган бўлсак, химия ва биология сингари физика ҳам юксак идрок қонунларига биноан ташкил топган ва табиатда ҳеч қандай сўқир кучлар йўқ экани аниқ бўлади”.51 Физиклар, ҳаёт худди бритвадаги лезвия сингари мос яратилган, деб ҳисоблайдилар.

Келинглар, бир нечта мисолларни кўриб чиқамиз. Биринчидан, агар тортишув кучи қонунлари сал бошқачароқ ҳаракатланганда, ер юзида ҳаёт бўлмасди. Тортиш кучи табиатнинг бошқа кучларига нисбат бўлиши керак, масалан:

бир 1040 (яъни бир 10 000 000 000  000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 нисбат).52

Иккинчидан, Кембридж физики Стивен Хокингнинг қайд этишича, “агар материянинг тарқалиш тезлиги катта портлашдан кейин бир секунддан сўнг бирнинг юз миллиондан камроқ нисбатини ташкил этганда, олам ҳозирги ўлчовларига етмасидан олдиноқ аллақачон парчаланиб кетган бўларди”. 53

Коинот фақат инсонлар учун яратилгандай, деб тасдиқланади.

Коинотда ўн тўққизтадан ортиқроқ барқарорлик мавжуд, улар маълум бир қатъий таърифларга эга бўлишлари керак.54 Бундай вазиятда бизнинг мавжудлигимиз эҳтимоли қиёслаб бўлмайдиган даражада кам экани тушунарли бўлади. Оксфордлик физик Роджер Пенроуз шундай хулосага келади: аниқ тўғрилашга муҳтож бўлган барча табиат қонунларини агар биз тўплайдиган бўлсак, биз уларни жамлаб ёза олмаган бўлар эдик, чунки коинотда мавжуд бўлган оддийгина парчаларнинг сонига қараганда, белгилар сони анчагина кўпроқ бўларди.55

Ғоянинг мавжуд эканига бўлган исботлар шу қадар ишончли эдики, Аризон давлат университетининг машҳур физиги Пол Дэвис, биологик нуқтаи назардан одамларга мос келувчи бизнинг коинотимизнинг табиати атайдан яратилганига қаноат ҳосил қилади. «”Ҳаёт пичоқ тиғида турибди” деган ибора унчалик аниқ эмас: бундай ингичка тиғга эга бўлган пичоқ бутун коинотда йўқ».56 Дэвиснинг айтишича, агар бу конинот тузилишининг ажойиб мукаммаллиги эътиборга олинмаса, унга берилган ҳар қандай илмий таъриф тўлиқ бўлмайди. Кўплаб коинотларнинг мавжудлиги ҳақида гап борганда, баъзи одамлар буни эътиборга олмасликка ҳаракат қиладилар, аммо уларнинг мавжудлигига бизда эмпирик исбот-далиллар йўқ. Нима учун олам шу қадар аъло даражада яратилганига энг оқилона ва мантиқан тўғри тушунтириш қўйидагича: уни шундай мукаммал қилиб Парвардигор Худонинг Ўзи яратган.

Атеизм эътиқодга қараганда, ахлоқлироқ бўла оладими?

Янги атеистлар эътиқоднинг ҳалокатли экани тўғрисида мулоҳаза юритадилар ва Муқаддас Китоб Худоси табиатини аёвсиз танқид қиладилар. Ахлоқ Худосиз ҳам яшайвериши мумкин, деб жар солишади улар. Даукинсга кўра “эзгу ниятли ёки ёвуз инсон бўлиш учун, Худонинг бизга кераги йўқ”.57 Янги атеистлар ғайрат билан эъқодни ёвузлик сингари қоралайдилар ва илм-фанни эзгулик сифатида улуғлайдилар. Бироқ шу ерда мушкул зиддиятлилик пайдо бўлади: агар Худо бўлмаса, умуман олганда ахлоқий мажбуриятлар қаердан олинади? Даукинс, агар “табиий ва жисмоний оламдан бошқа ҳеч нарса бўлмаса, бу ҳолда “ёвузлик” нима?, деб таъкидлайди. Ахлоқий қадриятларда баландлик, кенглик ва вазн каби жисмоний ҳислатлар бўлмаса, биз қандай қилиб уларни бор, деб айта оламиз?

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Буюк рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг айтишича, агар Худо бўлмаса, ҳамма нарсага ижозат берилган. Сиз нима деб ўйлайсиз, у нимани назарда тутган? Худосиз ахлоқий қадриятлар бўлиши мумкинми?

Атеизмнинг муаммоси, эзгуликнинг қандайдир ахлоқий мезонига эга бўлмай туриб, ёвузлик нима эканини белгилаб олиш ниҳоятда қийинлигидадир. Анъанага кўра, ёвузлик эзгуликнинг қарама-қарши маъноси сифатида тушунилади. Эгриликни аниқлаш учун тўғрилик стандарти лозим бўлгани сингари, ёвузликни таърифлаш учун ҳам эзгулик стандарти даркор. К. С. Льюиснинг айтган ҳаммага маълум иборасига кўра, сизда тўғрилик ҳақида тушунча бўлган тақдирдагина, чўпни қийшиқ деб аташ маълум бир маънони англатиши мумкин. Шунга ўхшаб, агар эзгулик бўлмаса, ёвузлик ҳам бўлмайди. Бироқ, агар Худо бўлмаса (янги атеистларнинг фикрига кўра), унда эзгулик нима? Ҳаттоки, марҳум атеист Дж. Л. Мэккининг, агар ҳамма нарсага қодир Худо бўлмаса, ахлоқнинг мавжудлигини холисона тан олиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Объектив ахлоқий қадриятларнинг мавжудлиги – бу Худога ишонишнинг асосли исботи бўлди. Қуйидаги оддий нарса тўғрисида ўйлаб кўринг:

1. Агар объектив (биздан келиб чиқмайдиган, бизга боғлиқ бўлмаган) ахлоқий қадриятлар мавжуд бўлса, унда Худонинг бор бўлиши зарур.

2. Объектив ахлоқий қадриятлар мавжуд.

3. Шундан келиб чиқиб, Худо бор.

Объектив ахлоқий қадриятлар мавжудлигини биз биламиз. Масалан, эрмак учун болани қийнаш – бу яхши эмаслигини бизга тушунтиришнинг кераги йўқ. Барча ақлли, идрокли одамлар буни яхши биладилар. Модомики, ахлоқий қадриятлар мавжуд экан, демак, Худо ҳам мавжуд.

 Эзгуликнинг қандайдир ахлоқий мезонига эга бўлмай туриб, ёвузлик нима эканини белгилаб олиш ниҳоятда қийин.

Ўзининг очиқдан-очиқ баҳслари пайтида Кристофер Хитченс ўз оппонентларидан мунтазам равишда, атеистни қўлидан келмайдиган бирор бир ахлоқий ҳаракатни мисол тариқасида келтиришларини сўрайди. Албатта, бундай ҳаракат йўқ. Кўплаб атеистлар меҳрибон, раҳмдил ва меҳнатсевардирлар. Аммо Хитченс энг асосий нарсани эътибордан четда қолдираяпди: қандай қилиб атеизм ахлоқий масъулият ҳиссини уйғотиши мумкин? Агар Худо бўлмаса, эзгулик ва ёвузлик нимага асосланган? Атеизм бу ҳақда бизга ҳеч нарса демайди. Шундай қилиб, истеҳзога кўра, Худога қарши қаратилган ва кенг тарқалган эътирозлардан бири Унга ишонишнинг энг жиддий сабабларидан бирига айланади.

Масиҳийлик лаънат ҳисобланадими?   

Олдинлари атеистлар эътиқодни - ёлғон, деб ҳисоблаганлар. Янги атеистлар эса уни нафақат ёлғон, балки ёвузлик ҳам, деб таъкидлайдилар. Сэм Харрис эътиқодни “одамлар ўртасида ўтмишда келиб чиққан ва ҳозирда ҳам мавжуд бўлган низоларнинг манбаси”, деб атайди.59 Янги атеистлар бир неча бор масиҳийликнинг золимлиги ҳақида гапирганлар. Мисол тариқасида қуйидагича далилларни келтирган: Галилео Галилейни таъқиб қилиш, шарқ мамлакатларига қарши тажовузкорлик салб юришлари, одамларни таъқиб қилиб азоблаш, ўтмишда Салемдаги суд жараёнлари, шунингдек, ҳозирда католик руҳонийларининг ёш болаларни зўрлаб номусига тегиши ва ҳоказолар.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Агар одамлар Исонинг таълимоти бўйича яшаганларида, дунё қандай бўлар эди? Баъзи бир одамлар Исонинг таълимотига қарши ҳаракат қилган бўлсалар, бунда масиҳийликни айблашимиз керакми?

Шак-шубҳа йўқки, одамлар Исонинг номи билан даҳшатли ишларни амалга оширганлар. Аммо қандайдир баттоллар Исонинг таълимотига хилоф равишда ҳаракат қилган бўлсалар, нима сабабдан биз масиҳийликни айблашимиз керак? Наҳотки Исо жодугарларни ёқишни маъқуллаган бўлса? Наҳотки Исо Ўз шогирдларини бидъатчиларни қийнашга даъват қилган бўлса? Албатта, йўқ. Аслида Исо айтиб ўтилганларнинг аксинчасини бажаришни ўргатган. У бизга душманларимизни севишимизни амр этган (Матто 5:44), жамиятнинг назаридан четда қолган одамларга, ночор ва ҳасталарга ёрдам беришга чорлаган У (Матто 8:3), бошқалар учун ўз жонини фидо қилишга У даъват этган (Юҳанно 15:13). Агар одамлар ҳақиқатдан ҳам Исо каби ҳаёт кечирганларида эди, жабр-зулм, зўравонлик аллақачон ўтмишда қолиб кетган бўлар эди.

“Шундай буюк масиҳийлик нима қилмоқда” номли китобда Динеш Д’Сузанинг исботлашича, эътиқод йўлида амалга оширилган қотилликларни янги атеистлар ниҳоятда бўрттириб кўрсатмоқдалар, атеизм йўлида амалга оширилган янада жиддийроқ қотилликларни эса унутиб юбораяптилар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, булар ҳақида атеистлар ўйлаб кўришни хоҳламайдилар ҳам. Масалан, Сэм Харриснинг такъкидлашича, Салемдаги суд жараёнларида юз мингга яқин одам ҳалок бўлган. Аслида қанча одам ҳалок бўлган? Юзлабми? Минглабми? Юз минглабми? Аслида эса ҳалок бўлган одамларнинг сони йигирма беш мингдан кам бўлган.60 Аммо бундай маълумотлар атеистлар учун бирор бир аҳамиятга эгами?

Гарчанд масиҳийларнинг ҳам ножўя хатти-ҳаракатлар қилишлари мумкинлиги эҳтимолдан ҳоли бўлмаса-да, умуман олганда, уларнинг аждодларга қолдирган мероси ижобийдир.

Энг муҳимини эсдан чиқармаслик лозим: гап баъзи бир атеистлар яхши одам бўлиши мумкинлигида эмас. Албатта, шундайлар бўлиши мумкин (эҳтимол, атеистлар ичида яхши одамлар жуда ҳам кўпдир). Гап шундаки, агар атеизмни устунлик қиладиган фалсафа сифатида қабул қиладиган бўлсак, атеизм яхшими ёки ёмонми. Агар бу масалани обдон ўйлаб кўрадиган бўлсак, биз қуйидагича ҳолатнинг гувоҳи бўламиз: бу ёруғ оламда ҳеч бир бошқа дунёқараш атеизм сингари кўплаб бахтсизликлар ва хунрезликлар келтирмаган. Хусусан, XX асрдаги атеистик режим даврида кўплаб одамлар ҳалок бўлган, айтайлик, коммунистик Хитойда, коммунистик Россия ва коммунистик Германияда - атеизмдан қурбон бўлганларнинг сони юз миллиондан ортиқ бўлган.61 Бунга ҳеч нарса тенг кела олмайди. Принстон университетида фалсафа доктори илмий даражасини олган дунёвий яҳудий Дэвид Берлинскийнинг ҳисоблашича, бундай хунрезликларнинг асосий сабабларидан бири – бу энг кейинги жавобгарликни ҳис қилмаслик: “На Гитлер, на Сталин, на Мао, на СС, на гестапо... Худо уларнинг қилган ишларини кузатиб турганига ишонмас эдилар”.62

Гарчанд масиҳийларнинг ҳам ножўя хатти-ҳаракатлар қилишлари мумкинлиги эҳтимолдан ҳоли бўлмаса-да, умуман олганда, уларнинг аждодларга қолдирган мероси ижобийдир. Масиҳийлар биринчи бўлиб шифохоналар қурдилар, Қизил Хоч жамиятини таъсис этдилар, қулликни йўқ қилдилар, университетлар барпо этдилар ва ҳозирги замон илм-фанининг кашфиётчилари бўлдилар. Инсониятга озодликни олиб келган ҳаракатлар тарихини кузатиб борар эканмиз, биз ҳар доим уларни Муқаддас Китоб манбаларида топамиз.

Хулосалар

Якуний хулосалар қилар эканмиз, янги атеистларда биз топган ягона янги нарса - бу уларнинг ўрни. Баландпарвоз гапларга қарамай, улар илм-фанда, тарихда ёки фалсафада ҳеч қандай янгилик яратишмади, умуман олганда теизмни ёки хусусан, масиҳийликни рад этувчи ҳеч қандай далил-исбот топиб бера олмайдилар. Аслида, вазият тескари, яъни бошқача. Ҳужайранинг тузилишини биз қанчалик синчиклаб тадқиқ қиладиган ва коинот сирларини қанчалик чуқурроқ ўрганадиган бўлсак, унда биз шунчалик аниқроқ Худонинг иноятларини кўраверамиз.

Тахминан 3000 йил олдин забурчи шундай деган: “Самолар Худонинг шуҳратини эълон қилади ва Унинг қўлларининг ишини ер хабар қилади. Кун-кунга сўзни ўтказади ва тун-тунга билим очади.” (Забур 18:2-3). Забурда, Худони Унинг яратганларини ўрганиб англаш мумкинлиги аниқ айтилган. Бироқ бу китобда, У Ўзини шунчаки дурадгор бўлмаган, Исо Масиҳнинг шахсиятида аниқ намоён қилди, деб айтилган. Ва биз буни кўр-кўрона эмас, балки ишончли ва асосли далил-исботларга таянган ҳолда қабул қиламиз.

Масиҳийлик эътиқодининг мен учун энг жозибадорлиги шундаки, бу кўр-кўрона ва жоҳилона ишонч эмас, балки тўғри фикрга асосланган имондир.

          Исо – Худонинг Ўғли эканини биз исботлай оламизми? Буни исботлаш учун биз тарихий-суд усулдан фойдаланишимиз керак. Ва бизнинг асосий саволимиз қуйидагича: биз Янги Аҳд гувоҳликларига ва исботларига ишонишимиз мумкинми?

Масиҳийлик эътиқодининг мен (Джош) учун энг жозибадорлиги шундаки, бу кўр-кўрона ва жоҳилона имон эмас, балки тўғри фикрга асосланган имондир. Муқаддас Китоб бизга ҳар гал имон келтирган одам ҳақида ҳикоя қилганида, бу онгли ва идрокли имон бўлган. Исо дейди: “Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар” (Юҳанно 8:32) ва ғафлатда қолмайсизлар. Исодан сўрадилар: “Устоз, Тавротнинг қайси амри буюк?” – У жавоб қилди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин“ (Матто 22:36-37; курсив меники. – ДЖ. М.). Кўплаб одамларнинг муаммоси шундаки, улар Худовандни фақатгина қалблари билан севадилар. Масиҳ ҳақидаги ҳақиқат ҳеч қачон уларнинг онгига етиб бормайди. Муқаддас Руҳ бизга Худони англашга ёрдам беради, худди бизга Уни севиш учун қалб берилгани, Уни танлаб олишимиз учун эрк берилгани сингари, бизга онг ҳам берилган. Бизнинг Худо билан ўртамиздаги муносабатларимиз тўлақонли бўлиши ва биз Уни улуғлай олишимиз учун, биз учала жабҳаларни қамраб олишимиз ва ҳаракатлантиришимиз лозим. Сизларни билмайман-у, аммо менинг онгим бирор нарсани рад этганидан қалбим қувона олмайди. Менинг қалбим ва онгим биргаликда ишлаш учун яратилган. Исо Масиҳга Раббий ва Қутқарувчи сифатида ишониши учун ақл-идрок эгасини ўзининг жонига қасд қилишига ҳеч ким ҳеч қачон даъват этмаган.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Онгли эътиқод ғояси сиз учун янгиликми? Агар ишонч – “кўр-кўрона ва жоҳилона эмас, балки тўғри фикрга асосланган бўлса”, сиз унга қандай таъриф берган бўлар эдингиз?

Кейинги тўрт бобда, бизда ёзма маълумотларни тасдиқловчи қандай гувоҳликлар борлигини, шунингдек, шоҳидларнинг Исо Масиҳ ҳақида қандай оғзаки гувоҳликлари ва ҳикоялари мавжудлигини биз кўриб чиқамиз. 


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак