Солномалар (биринчи китоб) 7 bob
1 Иссахорнинг Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон деган тўртта ўғли бор эди.
2 Тўлонинг олтита ўғли бор эди: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шомуил. Улар ўз хонадонларининг уруғбошилари эдилар. Шоҳ Довуд даврида Тўлонинг насабномасида 22.600 нафар жангчи қайд этилган эди.
3 Уззининг Йизрахиё деган ўғли бор эди. Йизрахиёнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Микойил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё эди. Йизрахиё ва унинг ўғиллари уруғбошилар эди.
4 Уларнинг хотинлари ва болалари ниҳоятда кўп бўлгани учун насабномасига кўра, жанг қилишга қодир 36.000 одами бор эди.
5 Иссахор қабиласининг насабномасида ҳаммаси бўлиб 87.000 нафар жангчи қайд этилган эди.
6 Беняминнинг Белах, Бохир ва Ёдиёл деган уч ўғли бор эди.
7 Белахнинг Эзбўн, Уззи, Узиёл, Яримўт ва Ири деган бешта ўғли бор эди. Уларнинг бешови ҳам уруғбошилар бўлиб, насабномасида 22.034 нафар баҳодир жангчи қайд этилган эди.
8 Бохирнинг Зомиро, Йўш, Элиазар, Элийўнай, Омри, Ёримўт, Абиё, Онотўт ва Элимат деган ўғиллари бор эди. Буларнинг ҳаммаси Бохирнинг ўғиллари эди.
9 Уларнинг насабномасида уруғбошилардан ташқари 22.200 нафар жангчи қайд этилган эди.
10 Ёдиёлнинг Билхан деган битта ўғли, Билханнинг эса Ёуш, Бенямин, Эҳуд, Ханано, Затон, Таршиш ва Охишар деган етти ўғли бор эди.
11 Уларнинг ҳаммаси уруғбошилар бўлиб, насабномасига кўра, жанг қилишга тайёр 17.200 нафар одами бор эди.
12 Шупим ва Хупим халқлари — Ирдан, Хушим халқи эса Охердан келиб чиққанди.
13 Нафталининг Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шиллем деган тўртта ўғли бор эди. Улар Билхахнинг наслидан эди.
14 Орамлик чўриси Манашега Осриёл ва Мохир исмли икки ўғил туғиб берди.
15 Залофход Манашенинг авлодидан бўлиб, фақат қизлар кўрган эди. Мохир Гиладнинг отаси эди, у Махо исмли бир қизга уйланганди. Махо Хупим ва Шупимнинг синглиси эди.
16 Махо Мохирга икки ўғил туғиб берди. Уларнинг исмини Параш ва Шараш қўйдилар. Параш Улом ва Раҳем исмли икки ўғил кўрди.
17 Уломнинг Бадон деган ўғли бор эди. Манаше невараси Мохир ўғли Гиладнинг насли мана шулардан иборатдир.
18 Гиладнинг синглиси Хамалека Ишхўд, Абуазар ва Махло исмли учта ўғилни туғди.
19 Шамидонинг Охиён, Шакам, Лихи ва Ониём деган ўғиллари бор эди.
20 Эфрайимнинг Шуталах деган ўғли бор эди. Шуталахдан Барид туғилди, Бариддан — Тахат, Тахатдан — Эладах, Эладахдан — Тахат,
21 Тахатдан — Забад, Забаддан Шуталах туғилдилар. Эфрайимнинг Шуталахдан ташқари яна Эйзар ва Элад исмли икки ўғли ҳам бор эди. Улар Гат шаҳрининг туб аҳолисига қарашли чорвани ўғирламоқчи бўлганларида, Гатликлар уларни ўлдирган эдилар.
22 Уларнинг отаси Эфрайим кўп кунлар аза тутди. Қариндошлари унга тасалли бергани келдилар.
23 Эфрайим хотини билан яна қовушган эди, хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Эфрайим: “Уйимда бахтсизлик юз берган эди”, деб ўғлининг исмини Бариё қўйди.
24 Эфрайимнинг Шеро деган бир қизи бор эди. Шеро Тепадаги Байт–Хўрон ва Пастдаги Байт–Хўрон шаҳарларини ҳамда Узан–Шеро шаҳрини қурди.
25 Эфрайимнинг Рефах исмли бир ўғли ҳам бор эди. Рефахдан Рашаф туғилди, Рашафдан — Телах, Телахдан — Тахан,
26 Тахандан — Ладен, Ладендан — Омиҳуд, Омиҳуддан — Элишама,
27 Элишамадан — Нун, Нундан Ёшуа туғилдилар.
28 Эфрайим насли жанубдаги Байтил шаҳри, шарқдаги Нарон шаҳри ва ғарбдаги Гезер шаҳригача чўзилган ҳудудни қўлга киритиб, ўша ерга ўрнашиб олган эди. Уларнинг ҳудудига ўша шаҳарлар атрофидаги барча қишлоқлар, Шакам ва Оя шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофидаги қишлоқлар кирган эди.
29 Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Магидў ва Дўр шаҳарлари ва ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларда ўрнашиб олган эди. Бу жойларда Ёқубнинг* ўғли Юсуф авлодлари яшаган эди.
30 Ошернинг ўғиллари қуйидагилардир: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Ошернинг Серах исмли бир қизи ҳам бор эди.
31 Бариёнинг Хабер ва Малхиёл исмли икки ўғли бўлиб, Малхиёл Бирзайит шаҳрини қурган эди.
32 Хабернинг Яфлет, Шўмер ва Хўтам исмли уч ўғли ва Шува исмли бир қизи бор эди.
33 Яфлетнинг ўғиллари — Пўсах, Бимхал ва Ошвот.
34 Шўмернинг ўғиллари — Охи, Рохгах, Хуббо ва Орам.
35 Шўмернинг укаси Хўтамнинг ўғиллари — Зўфах, Йимно, Шалаш ва Амал.
36 Зўфахнинг ўғиллари — Сувах, Харнатар, Шувол, Бери, Йимра,
37 Базер, Хўд, Шаммо, Шилшо, Йитрон ва Бера.
38 Этернинг ўғиллари — Яфунах, Фиспа ва Орро.
39 Уллонинг ўғиллари — Орах, Ханниёл ва Ризиё.
40 Ошер насли ана шулардан иборат бўлиб, улар уруғбошилар, машҳур баҳодир жангчилар, обрўли йўлбошчилар эдилар. Ошер қабиласининг насабномасида жанг қилишга қодир 26.000 киши қайд этилган эди.