1 Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида ўтирмайди.
2 Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади.
3 Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади.
4 Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғиб кетадиган сомонга ўхшайди.
5 Ҳукмда фосиқлар оқлана олмайди, Солиҳлар жамоасидан гуноҳкорлар жой ололмайди.
6 Эгамиз солиҳнинг йўлини қўриқлайди, Фосиқнинг йўли ҳалокатга етаклайди.