1 Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.
2 Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир! Осмондан ҳам юксакдир Сенинг шуҳратинг!
3 ушманларингнинг, қасоскорларнинг Овозини ўчирай дея, Сен болалар ва чақалоқларни Ўз қудратингни сўйлашга ўргатдинг.
4 Қўлларинг ижоди бўлган осмонингга қарадим, Ўзинг жойлаштирган юлдузлару ойга боқдим.
5 Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?! Бандалар недирки, Сен уларни ардоқлагайсан?!
6 Сен уларни Ўзингдан андак паст қилдинг, Иззату шараф тожини уларга кийгиздинг.
7 Жамики яратганинг узра уларни ҳукмрон қилдинг, Бор нарсани уларнинг оёғи остига қўйдинг:
8 Жамики молу қўйларни ҳам, Барча ёввойи ҳайвонларни ҳам,
9 Самодаги қушларни ва денгиздаги балиқларни, Денгизда сузувчи ҳар хил махлуқларни. Ҳа, уларнинг устидан инсонни ҳукмрон қилдинг.
10 Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир!