Ёшуа 19 bob
1 Қуръа бўйича иккинчи бўлиб Шимўн қабиласи улуш олди. Шимўн қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг атрофи Яҳудо қабиласининг ҳудуди билан ўралган эди.
2 Шимўн қабиласига: Бершеба (яъни Шеба), Мўлодах,
3 Хазор–Шувол, Бала, Эзам,
4 Элтўлад, Батул, Хўрмах,
5 ихлах, Байт–Маркобот, Хазор–Суса,
6 Байт–Лабойўт ва Шорухан — ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар берилди.
7 Қуйидаги шаҳарлар ҳам Шимўн қабиласига тегишли эди: Ойин, Риммон, Этер ва Ошон — тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
8 Шимўн қабиласининг ҳудуди яна жанубдаги Баалат–Бэрни, яъни Нагав чўлидаги* Рамагача бўлган ерлардаги барча шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.
9 Шимўн қабиласининг ҳудуди яна жанубдаги Баалат–Бэрни, яъни Нагав чўлидаги* Рамагача бўлган ерлардаги барча шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.
10 Қуръа бўйича учинчи бўлиб Забулун қабиласи улуш олди. Уларга теккан ҳудуднинг чегараси Сорид шаҳридан бошланиб,
11 ғарб томонга боради ва Марало шаҳридан ўтади. Кейин Даббешет шаҳрининг ёнидан ўтиб, Ёхнаём шаҳрининг шарқидаги сойликкача етади.
12 Сорид шаҳрининг шарқ томонидан чегара Хислўт–Товур шаҳрининг чегарасигача чўзилади. Кейин Доварат шаҳригача бориб, Ёфия шаҳригача давом этади.
13 Чегара яна шарқ томонга давом этиб, Гат–Хафер ва Эт–Козин шаҳарларигача боради. Кейин чегара Риммон шаҳригача бориб, у ердан Ниёх шаҳри томон бурилади.
14 Ҳудуднинг шимолий чегараси Ханнатон шаҳридан ўтиб, Йифтох–Эл сойлигида тугайди.
15 Забулун қабиласининг ҳудудида ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар бор эди. Каттот, Наҳалил, Шимрон, Йидало ва Байтлаҳм ўша шаҳарлардан баъзилари эди.
16 Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларнинг ҳаммасини Забулун қабиласи улуш қилиб олди.
17 Қуръа бўйича тўртинчи бўлиб Иссахор қабиласи улуш олди.
18 Бу қабилага улуш қилиб берилган ерларда қуйидаги шаҳарлар бор эди: Йизрил, Хасуллўт, Шунам,
19 Хафорайим, Шиён, Анахарат,
20 Раббит, Хишион, Аваз,
21 Ремот, Эн–Ханним, Эн–Хаддах, Байт–Пазез.
22 Шимолдаги бу ҳудуднинг чегараси Товур тоғидан бошланиб, Иордан дарёсида тугайди. Товур, Шахазимо ва Байт–Шамаш шаҳарлари ҳам мана шу ҳудудга кирар эди — ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
23 Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни Иссахор қабиласи улуш қилиб олди.
24 Қуръа бўйича бешинчи бўлиб Ошер қабиласи улуш олди.
25 Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди: Халкат, Халий, Бэтэн, Ахшоф,
26 Аламмалек, Эмод ва Мишол. Ҳудуднинг жанубий чегараси Ўрта ер денгизидан бошланиб, Кармил қирларининг этакларидаги Шихор–Либнат сойлиги бўйлаб чўзилади.
27 У ердан чегара шарқ томонга бурилиб, Байт–Дўғон шаҳригача боради ва Йифтох–Эл водийсидаги Забулун қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташади. Кейин шарқий чегара шимол томонга бурилиб, Байт–Эмих ва Набиёл шаҳригача боради. Ҳудуднинг чегараси Кавул,
28 Абдўн, Рехоб, Хаммон, Канах шаҳарларидан ўтиб, Буюк Сидон шаҳригача етади,
29 ва бу ердан ғарбга бурилади. Шу ердан шимолий чегара бошланиб, Рамага боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб,
30 Уммо, Офоқ ва Рехоб — ҳаммаси бўлиб йигирма иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
31 Мана шу ерларнинг ҳаммасини Ошер қабиласи улуш қилиб олди.
32 Қуръа бўйича олтинчи бўлиб Нафтали қабиласи улуш олди.
33 Нафтали қабиласи ҳудудининг жанубий чегараси Халеф шаҳридан Зананим шаҳри ёнидаги эман дарахти ёнигача боради. У ердан чегара Адамий–Нахаб, Ёбнаил ва Лахум шаҳарларигача давом этиб, Иордан дарёсида тугайди.
34 Ҳудуднинг ғарбий чегараси Ознўт–Товур шаҳридан ўтиб, Ҳуққоқ шаҳригача боради. Нафтали қабиласининг ҳудуди жануб томонда Забулун қабиласининг ҳудуди билан чегарадош, ғарб томонда Ошер қабиласининг ҳудуди билан чегарадош. Шарқий чегараси эса Иордан дарёсидир.
35 Нафтали қабиласининг ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарлар қуйидагилардир: Зиддим, Зер, Хаммат, Рахат, Кенерет,
36 Адамах, Рама, Хазор,
37 Кедеш, Эдрей, Эн–Хазор,
38 рўн, Мигдал–Эл, Хорем, Байт–Онот ва Байт–Шамаш — ҳаммаси бўлиб ўн тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
39 Нафтали қабиласи мана шу ерларни улуш қилиб олди.
40 Қуръа бўйича еттинчи бўлиб Дан қабиласи улуш олди.
41 Уларнинг ҳудуди қуйидаги шаҳарлардан иборат эди: Зорох, Эштойўл, Ир–Шамаш,
42 Шалаббин, Ойжавлон, Йитла,
43 Элўн, Тимнах, Эхрон,
44 Элтаха, Гибитон, Баалат,
45 Ёҳуд, Бани–Барақ, Гат–Риммон,
46 Межаркон, Раххўн ва Яффанинг қаршисидаги жойлар.
47 Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар Дан қабиласининг улуши эди. Аммо кейинчалик душманлар келиб, бу ерларни босиб олдилар. Шунда Дан қабиласи шимол томонга бориб, Лайиш шаҳрига ҳужум қилди
48 Улар шаҳарни қўлга киритиб, бутун шаҳар аҳолисини қириб ташладилар. Ўзлари эса шу шаҳарда жойлашиб, уни ўз бобоси Дан шарафига Дан деб атадилар.
49 Барча ерлар Исроил қабилаларига бўлиб берилгандан кейин, Исроил халқи Ёшуага ҳам улуш берди.
50 Эгамиз Исроил халқига, Ёшуа хоҳлаган шаҳарни унга беринглар, деб амр қилган эди. Ёшуа Эфрайим қирларидаги Тимнат–Серах шаҳрини сўради. Исроил халқи ўша шаҳарни Ёшуага берди. Ёшуа у шаҳарни қайтадан қуриб, ўша ерда жойлашди.
51 Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Улар бу ишларни Шилўдаги Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб амалга оширдилар. Хуллас, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди.