Урусла Марк. Яна қароқчилар қўлидами? - (12-боб) Китоб Ўзбек тилида
Yana qaroqchilar qo‘lidami? (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Томнинг янги саргузаштлари, Шоҳ ўғли
МУНДАРИЖА
Кириш
Бу топшириқ – арзимаган иш!
Мирош
Вақт қўлдан бой берилди
Ҳаммаси бошқача
Туғилган кун байрами
Унинг қарори
Шерли узук
Ором
Қайғули хабар
Энди иккига бўлинган эмас
Қаср ва зулфин ортида
Уйдаги қийинчиликлар
Кенгаш олдида
Ўғирландилар
Биз олға борамиз
Никодимлар ибодатхонасида
Тоғда
Шоҳнинг амри
Софиянинг тарихи
Қудратлининг юзини бошқа тарафи
Жангнинг ғалати режалари
Қонун устози Каиафа
Халққа хабар
12 боб
Уйдаги қийинчиликлар
Женни гуруҳдаги машқларга жуда ташвишли бўлиб келди:
‑ Дўстларим, биз зудлик билан ўзимизни тўрт дўстимиз учун шоҳни олдида шафоат қилишимиз кераклигини ҳис қилаяпман. Уларни топшириғи бизларни ҳам топшириғимиз деб айтганлигини биласизларми?! Бугун кечаси уйғониб кетиб, ёрдам ҳақидаги фарёдни эшитдим. Шу пайти Том ва уни қолган дўстлари ҳақида эслашимга тўғри келди. Уларни бошига кулфат тушган!
‑ О, Том ҳақида қайғуриш хос сенга, ‑ истеҳзоли кулиб қўйди Роберт. – Сени тушинг – сени шахсий муаммоингдек туюлмаяптими?
Женни қизариб кетди. Роберт Женнини ҳаракатларини бошқалар олдида гапириши у учун пасткашлик деб ҳисобларди!
‑ Бунинг устига, биз уларга ёрдам беришимизни улар хоҳлашмаганди! Уларни ўзларини кучи етади! – қўшди Роберт.
Бу қандай оҳанг эди? Ҳозирги пайтда, уни гуруҳини бошқараётган пайтда, Роберт уни ташаббусини қўллаб‑қувватламаганини Женни тушуниши қийин эди. Дўстлари учун бирон нарса қилишдан бош тортгани аблаҳлик эди! Эҳтимол, Женнини ўзи адашгандир, балки бошқалар ҳақдир? Бошқалар бу борада нима деб ўйлашаётган экан?
Женни атрофга нигоҳ ташлади. Бир неча одам унга беқарорлик билан қараб турарди, баъзилари эса бошини ижобий чайқаб, Робертга томон кулиб турарди, айримлари кўзларини юмганди, чунки Роберт чақираётганди:
‑ Келинглар ашуламизни бошлаймиз! Қимматли вақтимизни йўқотмайлик!
У аввалига соатга қаради, кейин доимо ашула таклиф қиладиган Аннага қатъийлик билан қаради. Лекин Аннани ҳаёлига ҳеч қандай ашула келмасди. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаганди! У иложсиз елкасини қисди. Ҳижолатли жимжитлик пайдо бўлди. Шунда Роберт ўзи ашула айтишни бошлади ва шу йўсинда давом эттирарди. Бошқалар ҳам қўшилиб айтишга ҳаракат қилишарди, лекин қўшиқ олдингидек тўғри чиқмасди: биринчи ашула паст оҳангда бошланганди, иккинчиси эса умуман аввалгидек жарангламади.
Гуруҳда ўтказилган бутун вақт сунъий ва оғир ўтди, ҳамда жуда зерикарли, чунки ҳар бир одам гапириш ва куйлаш учун зўр бериб ҳаракат қилиши керак эди. Женни бир четга ўтириб, кўзларини юмди. У юрагида шоҳнинг ўғлига мурожаат қиларди:
‑ Эгам, нима бўлди?
Қиз тўғридан‑тўғри жавобни эшитмагандан кейин, сўради:
‑ Менга ўз китобинг орқали гапир!
Бироқ шоҳдан унга ҳеч нима келмади, на бир сўз, на бир варақ, умуман ҳеч нима. Шунда у шунчаки китобни бир варағини очди, у ерда гап қандайдир шавқатсиз жанг ҳақида кетаётганди. Ҳа, бу унга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди! У барибир бундай нарсаларни ўқишни ёқтирмасди.
Ниҳоят, гуруҳ вақти тугагандан кейин улар Аннани ёнига келишди, у ўзини жойида сўппайиб ўтирарди.
‑ Сенга нима бўлди? – тирсаги билан туртди уни Женни.
Анна атрофга бир қараб чиқди. Бу ерда улардан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
‑ Биласанми, – ҳавотирланиб шивирлади у, – мен ваҳий кўрдим. Робертдан Томга қараб семиз сариқ оқим, қолган учтасига қараб иккита оқим оқаётган эди.
Нега мени ўзимни ақлим етмади, ‑ хитоб қилди Женни, ‑ Роберт улар билан бирга бўлмагани учун ҳасад қилаяпти.
Тушлик пайтида у Лило ва Коннини ёнида ўтирарди. Улар иккаласи ҳам бугун гуруҳ хурсандчиликсиз ўтди деб ҳисоблашар ва Роберт Женнини таклифига бундай муносабат билдирганидан норози эдилар. Кейин Женни уларга, Роберт йигитлар билан бирга кетмаганига ҳасад қилаётганини айтди. Анна буни ваҳийсида аниқ кўрди.
Эртанги кунгача, гуруҳ яна бирга йиғилганида, Робертни яқин дўстларидан бошқа ҳамма уни ҳасад қилаётганини биларди. Кайфият, қўшиқлар, иштирок этишлар яна аввалгидай бўлди. Роберт бошқаларни кайфиятини кўтаришга бекорга ҳаракат қилаётгани кўриниб турарди, ахийри у сўради:
‑ Ўзи нима бўлди?!
Жавобан совуқ жимжитлик бўлди. Шунда у шунчаки китобни олиб, шоҳга узун қўшиқни ўқиб берди. Бироқ буни кетидан яна ўша жимжитлик ҳукмронлик қиларди. Охирида дўстларининг кўпчилиги қаттиқ аччиқланиб, ўзларининг ишига киришиб кетишди, бу нарсалар уларни ҳам жонига теккан эди. Кечқурун ҳамма ўз хонасига кириб кетишиб, бошқа йиғилишмади. Бунақаси ҳали бўлмаганди. Бу аҳвол беш кунгача чўзилди.
Шоҳни ўғли аллақачон улар билан бирга бўлмагани ҳеч кимни кўзига ташланмаётганди ҳам.
Шунда айнан Лисси, кичик гуруҳдаги малласоч қизча ишни ўлик нуқтадан олдинга силжитди. У бошқа гуруҳга тегишли эди, лекин доим столни безашда, хонани тозалашда Женнига ёрдам берарди. Улар буни ҳар доим ашула айтиб, кулишиб бирга қилишарди. Доимо янги фикрларни бир‑бирлари билан бўлишишарди. Женни бу сафар ҳам чарчаган, камгап ҳолда келганида, Лисси уни иккала қўллари билан ушлаб, бор кучи билан силкитди:
‑ Женни, сен охирги пайтлар жуда ўзгариб кетдинг. Жуда камгапсан! Сен билан нима бўлаяпти?
‑ Оҳ, сен буни билганингда эди! – жавоб берди Женни.
У ўзини ташвишлари билан Лиссига юк бўлгиси келмасди! Женнини ташвишлари етарли эди – Том ҳақида, Роберт ҳақида, бутун гуруҳ ҳақида!
Лисси дугонасини қолдириб, тўғри отанинг олдига югуриб кетди. Ота ҳар доимгидек ҳамма нарсадан хабардор эди. У бўлиб ўтган воқеадан хафадек туюларди. Қиз унга ҳамдардлик билдирарди. Ота уларни ҳар бири учун озор чекарди, чунки ноҳақ бўлганлардан фақат Робертгина эмасди. Охири, Лисси кўзларидаги ёш билан сўради:
‑ Ота, бу ишга аралашгин. Уларга ёрдам бер, бўлмасам қотиб қолган ҳолатидан чиқа олишмайди! Сен уларга ҳозироқ ёрдам берасан, шундайми?!!
У отанинг қўлидан тортди. Ҳақиқатдан, худди бу иш масаласи бўйича кимдир ундан ёрдам сўрашини кутгандай, шоҳ туриб у билан кетди.
Шоҳни ўзи иш пайтида келганига Женни жуда ҳайрон бўлганди. Эҳтимол, у бирон нарсани нотўғри қилаётгандир? Бироз ҳижолат бўлиб, у тушлик қилинадиган столни яхшилаб кузатди.
‑ Женни ишларингни ҳаммаси жойида. Лекин қолганлари‑чи...?!
Шунда у ичидагиларни чиқариб ташлагиси, Робертни ҳасадгўйлигидан, имконият туғилди дегунча ҳасад қилишини устидан шикоят қилгиси келарди. Яна шундай одам бошқарувчи экан! У бутун гуруҳни барбод қилиб юборади‑ку!
Бироқ шоҳ уни олдига келиб, қўллари билан юзларини ушлаб, ундан сўради:
‑ Менга қара, қизим!
“Қизим” деган сўзи тош бўлиб қолган ҳамма нарсани эритиб юборди. Қалби шундай аҳволда бўла туриб, уни қизим деб аташи ақлга сиғмасди! Шоҳнинг тегиб турган қўллари майин ва иссиқ эди! Шунинг учун у отани кўзларига қарашга жазм қилди. У ерда бўлса – уни меҳрибон кўзлари уни йиғлаб юборишга мажбур қилди! Ота уни бағрига босди...
‑ Биз анчадан бери бирга вақт ўтказмадик! – деди ота бироз вақтдан кейин.
“Нима учун бундай?” – деб сўради Женни ўзидан.
Уни нимадир отадан узоқлаштирарди, унинг ўзи эса буни сезмасди. Бу нима эди? Бу уни Робертга нисбатан бўлган ғазаби эди. Оҳ, нимага буни олдинроқ билмади? Нимага у Робертни дарров кечирмади? У билан юзма‑юз гаплашмади ҳам? Шундай қилиб, Робертга бўлган ғазаб уни юрагига ўтириб олиб, бутун ҳаёлини қамраб олганди. У гуруҳ орасида ҳам ҳафагарчилиги тарқалишини олдини олиши мумкин эди! Оҳ, у ғазабдан жудаям заҳарланганди!
‑ Илтимос, ота, ‑ илтижо қилди у, ‑ Робертни олдига борайлик! Ундан бошқа ҳафа эмаслигимни айтишим шарт.
Бироқ шоҳ йигит билан ўзи гаплашмоқчи эди, Женнига эса гуруҳидаги бошқа дўстлари билан гаплашишни маслаҳат берди. Бошқаларни олдида кўримсиз қиёфада туриш осон бўлмасада, улар томонга шошилди. Балки, шу йўл билан ишни тўғирлашга эришар.
‑ Роберт, сени нима қийнаяпти? Мен билан ростгўй бўл! – шоҳ унга мурожаат қилиб, уни ёнига ўтирди.
Аввалига Робертни юрагида бутун гуруҳни ҳолатига нисбатан аламлар қайнаб чиқди. Улар ташаббусни йўқотган, ҳиссиз ва совуқ бўлиб қолганди. Ҳеч ким ишга юраги билан ёндошмасди. Унинг ўзи эса, чуқур изтиробда! Роберт бошқарувчи сифатида ишни бундай давом эттира олмас эди.
Ота ҳамдардлик билан бошини чайқарди.
‑ Нега бундай бўлаётганини тушунтириб бера оласанми?
Шунда Роберт, ҳаммаси Женнини Том ва уни дўстлари ҳақидаги асоссиз қўрқувидан бошлангани айтди.
‑ Ва? – деди шоҳ.
Роберт ҳижолат қилиб бошқатдан сўради:
‑ “Ва” деганингизни қандай тушунай?
Шоҳ жавоб бермай, дастгоҳни устидан бармоғи билан қиринди артишни бошлаганда, ёқимсиз бўлса ҳам, Роберт ҳақиқатдан ўзига бир неча саволларни беришига тўғри келди.
Ҳм, балки, бошқарувчи сифатида у Женнини таклифига жиддий қараши керакмиди. Женнининг ҳақиқатдан ҳақлигини текшириб кўриши керак эди.
Шоҳ кичкинагина мих қоқилган тешикларни ковлаб, ҳали ҳам кутиб тургани учун, у ўзидан нимага Женнини ташаббусини назарга илмаганини сўрашдан бошқа чора қолмади.
Ҳа, ҳақиқатдан, у озгина, фақат озгинагина Женни ҳали ҳам Том тарафида бўлгани учун уни рашк қилганди. Робертни ўзи мамнуният билан у билан дўстлашарди‑ю, лекин охирги пайтлар Женни буни умуман сезмасди. Буни беқарорлик билан тан олганда, уни совуқ тер босди.
‑ Том ва сенинг ораларингда қандайдир қийинчиликлар борми? – сўради ундан шоҳ.
Аввалига Роберт буни тан олгиси келмади. Шоҳ ўтириб, кутишда давом этганда, у охири айтишга қарор қилди:
‑ Ҳа, бу шундай!
Бу сўзлар айтилганда, тўғон ўпирилиб кетгандай бўлди. Ва ниҳоят, қалбининг тубида ётган сўзларни айтди ва бу баланд, ҳамда ҳунук чиқди:
‑ Яна Томни афзал кўришаяпти! Бу ерда ростгўйлик билан кундан‑кунга, ўз бурчингни бажариб, дастгоҳда ишлайсан, бошқалар эса бемаъни нарсаларни қилишади, яна уларни тақдирлашади ҳам!
‑ Сен нимани назарда тутаяпсан? – секингина сўради шоҳ.
‑ Ҳа, сени ўғлинг билан тоққа бориб, дам олиб келиши унга керак эди‑да! Унга янги тилни ўрганиш ҳуқуқини беришди, қизиқарли саёҳатга бориш учун уни танлашди! Биродаримиз бўлса бутун ҳаёти давомида, тош қиради, тахта қирқади ва...
Кейин уни гапи узилиб қолди, чунки шоҳ унга қўлларини узатиб, Роберт ҳеч қачон кутмаган гапни айтди:
‑ Роберт, ўғлим, бу учун мени кечира оласанми?
У нотўғри эшитдими? Роберт сўроқ назари билан отага қаради. Шоҳни кечириш? Ундан ҳафа бўлиш мумкин эмас! Ким бунга журъат қила олади: ҳамма нарсани билган, ҳар доим тўғри йўл тутгандан ҳафа бўлиш! Бу ақлга сиғмайди!
‑ Ҳа, Роберт, сен менга нисбатан ҳам жаҳлинг чиққан! – деган сўзларни эшитди отасидан.
Бу овоз юрагини тубигача кириб борди, бу иккита кичкина жумла бўлиб, бунга у дарровда жавоб қайтарди:
‑ Ҳар доим бошқалар! Мен бўлса ҳеч нарсасиз қоламан.
‑ Шундай қилиб, устунлик доимо бошқаларга берилади деб ўйлайсан? Бу ҳар сафар шундай давам этади, боз устига, тўхтовсиз, тўғрими?
Йигит жим турарди.
‑ Бечора Роберт! – шоҳ ҳўрсиниб, қатъиян мурожаат қилди: ‑ Бу ёлғонни менга бер, бўлмаса ҳаётингда ҳеч қачон ҳеч нима ўзгармайди!
Демак, бу ёлғон эканда? Ахир, у буни қайта‑қайта исботини кўрарди‑ку! Бутун ҳаёти давомида! Лекин Роберт ҳаётида ҳеч нима ўзгармаслиги билан таваккал қилгиси келмасди. Бу жудаям даҳшатли бўлади! Шунинг учун у ўзини мажбур қилди:
‑ Агарда бу ёлғон бўлса, ҳозироқ мени ундан озод қилишинг мумкин!
‑ Сендаги аччиқ гиналарни нима қиламиз? – сўради ота.
Бу навбатдаги Роберт воз кечиши керак бўлган нарса эди.
Йигит ўз хаёлида шоҳга нисбатан сохта хафагарчиликларни кечирганидан кейин, енгил нафас олди. Унинг юзи ёришди, ниҳоят, янгича тушунча ғаройиб тарзда унга йўл очиб берди ва бу сафар бу нарса ёлғон эмасди:
‑ Ахир, сен мени севасанку! Мени! Буни тушунганимда эди!
‑ Ҳа, Роберт, ҳар доим! Бунга ишонишингни жудаям қаттиқ хоҳлардим.
Шоҳ у билан ҳеч қачон бундай гаплашмаганди. Ахир шоҳ унга ўзини юрагини кўрсатди‑да! Шунда йигит ҳаётида биринчи марта шоҳ уни бағрига босишига йўл қўйди. Хаётида биринчи марта! Бу Роберт ўзида тасаввур қила оладиган ҳамма нарсадан ҳам аълороқ эди ва у ҳозирги пайтгача бундан маҳрум эди!!!
Афсус, эшикни тақиллтишаяпди. Бу гуруҳдаги барча ёшлар эди, улар севги билан Робертдан кечирим сўрагани келишди. Роберт ҳам улар уни кечиришини сўради. Улар катта хурсандчилик билан рози бўлишганда, Роберт уларни ҳайрон қолдириб, жиддийлик билан деди:
‑ Женни, балки сен ҳақдирсан? Балки, Том ва уни гуруҳига ҳақиқатдан ёрдам керакдир! Ҳа, уларга ҳақиқатдан ёрдам керак! – бирданига хитоб қилди у, чунки уни кўзлари олдида даҳшатли сурат пайдо бўлганди.
Роберт Том ва уни дўстлари қамоқда ўтиришганини кўрди ва бақириб юборди:
‑ Улар катта хавф остида! Ёрдамга!!!
Книга на Узбекском языке: - Снова у разбойников (Марк Урусла)
Во второй части трилогии вас ждет рассказ о новых приключениях Тома, получившего от царя ряд особо важных поручений.
Увлекательная история для подростков, повествующая о том, каким должны быть отношения молодого христианина с Богом, с людьми, а особенно с врагами.
Рекомендована подросткам, а также тем, кто занят духовным воспитанием молодёжи.