Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (7-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
7-боб
Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
Одатда биз Муқаддас Китобни яхлит бир катта китоб сифатида қабул қиламиз. Аслида бу тўплам олтмиш олти мустақил китобдан иборат. Ана шу китобларнинг йиғиндиси биз Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари, деб атаган тушунчани ташкил қилади. Қонун-қоида термини юнонча сўздан кириб келган бўлиб, «узунлик ўлчови», «намуна» ёки «меъёр» маъноларини англатади. Тарихий нуқтаи назардан Муқаддас Китоб Жамоатнинг тоат-ибодат ва эътиқод амалиёти ҳисобланмиш қонун-қоидалар тўпламидир.
Католиклар ва протестантлар ўртасида Янги Аҳдга кирган китобларнинг номи ва сонига нисбатан тўлақонли келишув (битим) мавжуд. Бироқ Янги Аҳдга оид китобларга нисбатан ушбу иккала эътиқод вакиллари ҳам бир қарорга кела олмадилар. Протестантлардан фарқли ўлароқ католиклар ўз қонун-қоидалари тўпламига апокрифик китобларни киритишди. (Апокрифик китоблар Янги Аҳд ёзилиб тугатилгандан кейин, то Эски Аҳд пайдо бўлгунга қадар ёзилган асарлардир.) Апокрифик китобларга оид мунозаралар, яҳудий тафсирчилари апокрифик асарларни қоида сифатида қабул қилганликларидан кейин чегарадан чиқиб кетди. Фаластинда яшаган яҳудийлар қабул қилишган фаластин қонунларида апокрифлар йўқ бўлган, деган маълумотлар мавжуд. Бошқа тарафдан эса, Мисрда яшаган яҳудийлар апокрифик асарларнинг юнонча таржимасини Александр қонун-қоидаларига киритишган кўринади. Лекин яқиндагина ўтказилган илмий изланишлар натижаси бунга шубҳа туғдиришига имкон беради.
Баъзи-бир инжилшуносларнинг таъкидлашларича, гўёки Жамоатда шунга ўхшаш Муқаддас Китоб V асрнинг бошигача бўлмаган. Аммо бундай эътироф қонунларнинг ривожланиш жараёнини тамомила бузиб кўрсатади. Жамоат дастлабки асрлар давомида бир неча бор турли ибодатхоналарда Муқаддас Китоб қонунлари тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш учун бир неча махсус йиғинлар ўтказган. Янги Аҳднинг дастлабки расмий қонун-қоидалари бидъатчилик тарафдори Маркион томонидан яратилган. У ўзининг хусусий, қисқартирилган Муқаддас Китоб асарлари рўйхатини тузди. Жамоат эътиқод ақидаларига хилоф бўлган назария тарафдорларига қарши чиқиш мақсадида, Янги Аҳд китобларининг аниқ рўйхатини тасдиқлаш зарурлигини лозим топди.
Ҳозирги вақтда Янги Аҳдга бағишланган китобларнинг кўп қисми ёзилган пайтдан бошлаб ўзининг ишончли эканлиги билан ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Аммо шу билан бир қаторда шундай Янги Аҳд китоблари ҳам мавжудки, уларнинг Янги Аҳд китоблари рўйхатига киритилгани мунозарали ҳисобланади. Бунга Ибронийларга мактуб, Ёқуб мактуби, Бутруснинг Иккинчи мактуби, Юҳаннонинг Иккинчи ва Учинчи мактублари, Яҳудонинг мактуби ва Азиз Пир Юҳаннонинг Ваҳийси мансубдир.
Бундан ташқари, шундай китоблар мавжудки, улар қонунийликка даъвогар бўлганига қарамай, Янги Аҳдга киритилмай қолган. Бу китобларнинг аксарияти II аср гностикларининг сохта асарларидан иборатдир. Бу китоблар жиддий мунозараларга сабаб бўла олмайди. (Баъзи бир тадқиқотчилар бу нуқтаи назарни ҳисобга олмаган ҳолда, қонунийликка қўшилишга даъвогар икки мингта китобдан атиги йигирма еттитасигина танлаб олинган, деган эътирозни билдиришади. Шу эътирозга асосланиб улар танлаб олинган йигирма еттита китоб параметрларини, яъни танлаб олиш мезонини шубҳа остига қўйдилар.) Аслида эса қонунийликка даъвогар бўлган ва Янги Аҳдга киритилмаган барча китобларнинг фақатгина иккитаси ёки учтаси жиддий мунозара сабабчиси эди, холос. Бу Клементнинг Биринчи мактуби, Қавмбоши Герма ва Дидахедир. Бу китоблар қонунга киритилмаган, чунки улар Масиҳ ҳаворийлари томонидан ёзилмаган. Қолаверса, бунинг устига муаллифларнинг таъкидлашларича, улар ҳаворийларга итоат этишган.
Баъзи масиҳийларни ҳуқуқий китобларнинг тарихий танланиш жараёни хавотирга солади. Уларни Янги Аҳдга киритилган китобларнинг қанчалик асосланганлиги ташвишлантиради. Анъанавий католик илоҳиёти бу саволга Жамоатнинг бегуноҳлигига таянган ҳолда жавоб беради. Жамоат қонунни «яратди» ва бу билан Муқаддас Ёзув даражасига эга бўлди, деб таъкидлашади католиклар. Классик протестантлар эса жамоатнинг бегуноҳлигини ҳам, Муқаддас Қонунлар «яратилганини» ҳам рад этади. Бу масалага доир католиклар ва протестантлар ўртасидаги фарқни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Католикча нуқтаи назар: Қонун — бу гуноҳсиз китобларнинг нуқсонсиз тўпламидир.
Классик протестантизм нуқтаи назари: Қонун — бу хатога йўл қўйилиши мумкин бўлган китобларнинг нуқсонсиз тўплами.
Либералларнинг нуқтаи назари: Қонун — бу хатолардан ҳоли бўлмаган, нуқсонлари бор китобларнинг тўпламидир.
Худо керакли бўлган китобларнинг қонунга киритилиши учун ҳамма шарт-шароитларни яратиб берганлигига протестантлар ишонишган. Лекин айтиб ўтилган фикр — Худо жамоатнинг ўзини бегуноҳ қилган эди, дегани эмас-ку. Протестантлар католикларга қонунларни жамоат «яратмаганини» ҳам эслатиб қўйишди. Жамоат тегишли бўлган recipimus терминидан, яъни «биз қабул қиламиз» иборасидан фойдаланиб Муқаддас Ёзув қонунларини тан олди, тасдиқлади, қабул қилди ва унга бўйсунди.
Бироқ, китобларни танлаб олишда қандай мезонларга (параметрларга) асосланилди? Қонунчилик белгилари деб аталмиш мезонлар қуйидаги пунктларни ўз ичига олган:
1. Китоблар ҳаворийлар томонидан ёзилган ёки тасдиқланган бўлиши керак.
2. Уларнинг шубҳасизлиги илк Жамоат томонидан тан олинган бўлиши шарт.
3. Уларнинг мазмуни бошқа Муқаддас Китобларнинг мазмунига зид бўлмаслиги ва шубҳа туғдирмаслиги лозим.
Мартин Лютер ҳаётида шундай давр ҳам бўлганки, у аввалига Ёқуб мактубининг қонунийлигига ишонмаган. Лекин кейинчалик ўз фикрини ўзгартирди. Ҳозирги замонда Янги Аҳдга киритилган қонунлардан иборат бўлган китобларнинг асосланганлигига шубҳа қилишга ҳеч қандай сабаб йўқ.
Гносеология — илмий билиш манбалари, имкониятлари ва воситалари ҳақидаги таълимот — изоҳ тарж.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.




































































































































