Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (13-боб) Ўзбек тилида
Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Кириш
МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади
БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ
1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири
2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур
3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?
4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади
5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон
6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди
7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди
ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ
8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак
9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди
10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди
11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг
12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди
13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди
14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди
15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин
16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг
17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг
18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг
19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг
20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг
21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг
22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади
УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ
23. Севги ва ҳурмат учун асл асос
24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин
ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин
13-БОБ. САДОҚАТ – АЁЛ СИЗ УЧУН ЎЗИНИНГ ЭНГ ҚАДРЛИ ЭКАНИНИ ҲИС ҚИЛИШНИ ИСТАЙДИ
Бу ҳолат деярли ҳар бир никоҳда рўй беради. Сизнинг севгингизга ишонч ҳосил қилиш умидида аёлингиз сиздан: «Сен мени қаттиқ севасанми? Мен қариб, сочларим оқариб қолганида ҳам мени севасанми? Агар ногирон бўлиб қолсамчи? Альцгеймер касалига чалиниб қолсамчи?» - деб сўрайди.
Бундай саволларга жавобнинг икки хил варианти мавжуд. Нотўғри жавоб сизларни яна Танглик доирасига ташлайди, сиз эса хотинингизнинг шарофати билан хурсандчилик қилиб оласиз. Албатта, сиз ҳазил аралаш: «Нима гап? Сени янги моделга алмаштириб кетишимдан қўрқяпсанми? Аҳмоқ бўлма, мен сени ... ҳар ҳолда яқин орада... бутунлай ташлаб кетишни ўйлаб турибман».
Эри бунақа нарсалар ҳақида гапирганида аёл у ҳазиллашаётганини сезиши мумкин, аммо шу вақтда унинг ҳаво етказиб берадиган шланги устига нимадир оғир нарса тушади. У сиздан ўзини севиш-севмаслигингизни сўраганида, уни маълумот қизиқтирмайди, у ўз севгингизни исботлашингизни истайди.
Қуйидаги вариант унинг саволларига тўғри жавоб бўлиши мумкин: «Албатта, мен сени севаман, ҳамда биз биргаликда қариб юрамиз». Шунда у балки қуйидаги саволни бериши мумкин: «Нима учун?» ёки «Менинг нимам сенга ёқади?» У сиздан жавобни суғириб олишни истайди, чунки сизнинг севги ҳақидаги сўзларингиз унга қанот бағишлайди. Аёл сизнинг севгингизга ишонч ҳосил қилиши керак. Бир аёл бу ҳақда шундай ёзади:
Бизнинг никоҳимиз ажойиб, муносабатларимиз ҳам ҳавас қилгулик, аммо кундалик турмушда биз тез-тез Танглик доирасига тушиб турамиз, шу боис сизнинг конференциянгизда олган маълумотларимиз бизга бир-биримизни янгича тушунишимизга имкон берди. Илгарилари мен ҳиссий жиҳатдан эримдан узоқлашиб кетганимни ҳис қилганимда вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилардим. Энди эса у ниҳоят ҳаммасини тушуниб етди... Энди биз гаплашиб олишимиз мумкин, ўзимни ёлғиз ҳис этганимда, у менга: «Мени кечир, ўзингни бундай ҳис этишингни истамайман» - дейди. Биз конференциядан биринчи галда Парвардигорга, сўнгра бир-бирмизга содиқлигимизга ишонч билан қайтдик. Биз ўзимизни бахтли ва Худо сийлаган инсонлар деб ҳис қилаяпмиз... Эрим билан ўзаро муносабатларимиз янгиланганини ҳис этаяпман.
Хотин бир умр битта эркакни севади, эр эса...
Хотинингиз ўзига сиздан бошқа ҳеч ким керак эмаслигини билади ва у сизга садоқатли, аммо вақти-вақти билан у сиз унга қанчалар содиқлигингиз ҳақида ўйлаб қолади. Эрининг диққатини кўчадаги ёки телевизор экранидаги бирорта бегона гўзал ўзига тортганини кўрганида, аёлнинг хаёлига шу савол келиши табиий. Бундай вазиятларни у ўзига нисбатан хиёнат эҳтимоли сифатида қабул қилади. Тўғриси, у ўзини бу борада садоқатингизни ишонтира олмайди, шу боис унга ҳазил қилиш ёки асабига тегиш эмас, балки уни тинчлантириш зарур.
Келинг, танганинг орқа томонига қараб кўрамиз. Тахмин қилайлик, хотинингиз уйга қайтгач, шундай дейди: «Биласанми, кўчамизнинг охирида яшайдиган Дэйв Смит яқинда учинчи марта янги лавозимга ўтказилибди? Унинг офисида ишлайдиган яқин дугонам Маржнинг айтишича, одамлар маслаҳат сўраб, доим унинг столи олдида тўхтаб ўтишар экан. Айтишларича, у ҳақиқий эркак эмиш. Билсанг, у марафонга қизиқар, бунинг устига тренажер залига борар экан. У яхши пул топади ва хотини билан фарзандларига бир олам пул сарфларкан. Сен қачон қорнингни йўқотиш учун жиддий ишга киришмоқчисан? Қачон лавозимингни оширишади? Пулни нимага сарфлашни биласан-а, шундай эмасми?»
Албатта, бундай сўзларни бўрттириш дейиш мумкин, аммо сиз асосий моҳиятни тушундингиз. Агар хотинингиз шунга ўхшаш гапларни гапирганида ўзингизни ноқулай сезишингиз тайин. Қолаверса, кунингиз ёки ҳафтангиз оғир ўтган бўлса, умидсизликка тушиб қолишингиз аниқ.
Ярим яланғоч дунё
Сиз бирор марта хотинингизга бугунги ярим яланғоч, очиқ жинсий алоқа ва порнографияга йўналтирилган дунёда яшаш қанчалик оғирлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Бу олам пушти ранг кўзойнакда сизнинг мовий кўзойнагингиздагидан кўра бошқачароқ кўринади. Шу боис Аюбнинг ақлига ажойиб фикр келган: «Мен: «Аёл-қизларга шаҳват билан қарамайман», деб кўзларим билан аҳд тузган эдим» (Аюб 31:1). Аюбнинг тан олишича, «Адолатсизларнинг бошига офат, бадкирдорларнинг бошига кулфат тушади–ку» (Аюб 31:3). Аюб нафақат маънавий-руҳий ҳаётдаги, балки хотини билан ўзаро муносабатлардаги ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини яхши англаган.
Бу борада барча эрлар Аюбдан ўрганишлари мумкин. Хотин эри Парвардигор билан аҳдлашиб, Исо Масиҳни ҳаётининг барча соҳалари, жумладан никоҳда ҳам ўзига Парвардигор деб қабул қилишга интилаётганини кўрганида, унинг ўзига ишончи ортади. У эрининг севги ва ўзига садоқатига ишонганида, ўзига куч олади. Уни Худо мана шундай қилиб яратган, шу боис никоҳ аҳди ўлим сизларни ажратмагунича садоқатли бўлишни талаб қилади.
Хотинингиз Қўшиқларнинг қўшиғи китобида севиб қолган қаҳрамон айтган қуйидаги сўзларнинг моҳиятини чуқур англайди: «Қўлингдаги муҳр узугингдай, мени ҳам юрагингга муҳрлаб олгин» (8:6). Никоҳ маросимида узукларни алмашиш одати мана шу оятда акс этган мазмунни ифодалайди. Никоҳ узуги аёл учун жуда ҳам кучли тимсол ҳисобланади. Бу узук унга ўзининг суюкли эканини, ҳамда ёлғиз эмаслигини англатади! Энди ҳаётида унга бир умр, ажрашишгача эмас, балки ўлим ажратмагунича содиқ бўладиган инсон бор.
Кўпгина эркаклар бажарадиган ишларининг туридан келиб чиқиб, ёки спорт машғулотлари боис, ёхуд вақт ўтиб тўлишганлари сабабли узук бармоқларига сиғмай қолгани учун никоҳ узугини тақишмайди. Аммо кичкина келган узукни катталаштириш ёки озроқ пул сарфлаб бошқасини олиш мумкин. Узуклар у қадар қиммат турмайди, Ҳатто сиз уларни ишингиз ёки спорт машғулотлари сабаб ечиб қўйган бўлсангиз ҳам, кейин яна тақиб олишингиз мумкин. Никоҳ узуги – садоқат рамзидир. Бирорта эр уйидан никоҳ узугини тақмай чиқмаслиги керак.
Никоҳ узугини тақиб юриш мажбуриятини зиммангизга олганингиз каби, ҳеч қачон ҳазиллашиб бўлсада «ажрашиш» сўзини тилга олмасликка ўзингизга ваъда беринг. Бу сўз, қандай оҳангда айтилганидан қатъий назар, хотинингизнинг қалбини яралайди. Танглик доирасига қайтишнинг нима кераги бор? Хотинингизга бир умр унга содиқ қолишингизни билдириб қўйиш учун ҳаракат қилинг.
Сиз имкони бор қадар садоқатлимисиз?
Малаки пайғамбар Китобининг иккинчи боб ўн тўртинчи ва ўн бешинчи оятларида Худо никоҳдаги садоқатга қандай муносабатда экани яққол акс этган. Бу оятда пайғамбар яҳудийларни никоҳ муносабатларини ўйсизларча бузишгани учун айблайди. Ажрашишлар сони ортиб кетган эди, шу боис Малаки шундай дейди: «...сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир. Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин...» (Мал. 2:14-15).
Шу жойда сиз эътироз билдиришингиз мумкин: «Эмерсон, сал ошириб юбормаяпсизми? Мен хотинимни севиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиляпман, унга нисбатан бевафолик қилмаяпман». Мен сиз ёки бошқа ҳар қандай покдамон эркак ўз хотинига хиёнат қилаяпти, демоқчи эмасман. Шунчаки, пайғамбар Малакининг Китобидан олинган ушбу оят барчамиз учун ўзимизга разм солиб олишимизга ойна вазифасини ўтасин. Руҳиятингизда нималар содир бўлмоқда? Хотинингизга нисбатан нималарни ҳис этаяпсиз? Сиз унинг учун очиқмисиз, уни тушунишга ҳаракат қиляпсизми? Сиз унга имкони бор қадар садоқатлимисиз?
Бежизга Малаки пайғамбар ўн олтинчи оятга ўтишда қуйидаги сўзларни ишлатмайди: «“Мен ажрашишларни ёмон кўраман”, дейди Исроил халқининг Худоси» (Муқаддас Китобнинг ўзбекча таржимасидаги «Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади» деган жумлалар ўрнига инглизча таржимадаги «“Мен ажрашишларни ёмон кўраман”, дейди Исроил халқининг Худоси» деган сўзларни ўқиймиз – таржимоннинг изоҳи). Малаки Танглик доирасидан бошланган вазиятни баён этади. Исроилликлар бу атама ҳақида ҳеч нарса билишмаган, аммо улар Танглик доирасидан чиқишмаган. Шу боис мен сизларга қатъий туриб, имкон қадар Танглик доирасининг шиддатли айланишидан қочиш учун очиқ бўлишларингизни ва Қувват доирасини тарк этмасликларингизни тавсия этаман. Сизнинг Севгингиз бўлмаса хотинингиз тинчини йўқотиши ёдингизда турсин. Биргаликдаги турмушларингизнинг барча соҳаларида унга содиқ бўлсангиз, севгингизни кўпроқ намоён этиш имкониятларингиз бўлади.
Робертсон МакКилкин ваъдасининг устидан чиқди
Эрнинг хотинига садоқатининг энг ёрқин мисолларидан бири Робертсон МакКилкиннинг ҳаёти билан боғлиқ. У хотини Альцгеймер касаллигига чалингани боис йигирма бир йил давомида меҳнат қилган Колумбия округидаги Муқаддас Китоб коллежи ва семинария президенти лавозимини тарк этган1. Касаллик шу даражада ривожланиб кетганки, хотини эрининг атиги бир неча соат йўқлигига ҳам чидай олмаган. Робертсон ишга кетганида, хотини «эрим йўқолиб қолди» деб ўйлай бошларди ва уни қидиришга тушарди.
МакКилкин мунтазам равишда хотинининг ёнида бўлиши кераклигини тушуниб етган. У қийин, шу билан бирга оддий қарорга келади. Бу ҳақда у шундай дейди: «Бу қарорни мен қирқ икки йил олдин «ўлим бизни ажратмагунича» касаллигида ва қариганида ҳам Мюриэлга ғамхўрлик қилишга ваъда берганимда қабул қилгандим»2. МакКилкин ўз сўзига содиқ виждонли инсон бўлиб қолишни исташини қайд этади. Хотини қирқ икки йил давомида унга садоқат билан хизмат қилган, шу боис у хотинига қирқ йил хизмат қилса ҳам қарзини уза олмас эди.
МакКилкин учун ушбу оддий қарор ягона вариант эди, лекин ушбу танловда нафақат унинг бир сўзли экани, балки садоқати ҳам ўз аксини топди. «Мюриэлнинг мияси ўзининг лаёқатини йўқотиб бораётганини кузатар эканман, у ҳаётимнинг қувочи бўлиб қолаверди, - дейди у. – Ҳар куни мен ўзим бир умр севган хотинимнинг янги қирраларини кашф этаяпман»3.
МакКилкин ўз ваъдасининг устидан чиққани ҳақида китоб ёзган («А Promise Kept»). Унда муаллиф хотинига қараш учун Муқаддас Китоб коллежи ва семинария президенти лавозимидан кетиш ҳақидаги қарорига бошқаларнинг муносабатидан ҳайрон қолганини ёзади. Эрлар ва хотинлар ўзларининг никоҳ аҳдларини янгилай бошлайдилар. Ваъзлар пайтида Қавмбошилар одамларга унинг тарихини сўзлаб беришади. Токи доимий равишда ўлим билан юзма юз турган одамлар билан ишлаб келаётган онколог таниши унга қуйидаги сўзларни айтмагунича, у бунинг сабабини тушунмаган: «Эрининг бошига иш тушганида деярли барча аёллар унинг ёнида қолишади, лекин эркаклар деярли ҳар доим бошига ташвиш тушган хотинини ташлаб кетишади».
Нима учун қизларга ўта меҳрибон бўлиш керак
Албатта, эрининг бошига иш тушганида деярли барча аёллар унинг ёнида қолишади, лекин эркаклар деярли ҳар доим бошига ташвиш тушган хотинини ташлаб кетишади, деган фикр умумлашма ҳисобланади. Ҳар бир қоиданинг ҳам ўз истиснолари бўлади, Робертсон МакКилкин бунга ёрқин мисолдир. Ушбу умумлашма фикр аёллар ўз табиатларига кўра, эркакларга нисбатан кўра кўпроқ ўзгалар тўғрисида ғамхўрлик қилишга мойил бўлишларига асосланган. Дунёмиз каби кўҳна мақолардан бирида «Ўғилларингизга меҳрли бўлинг, аммо қизларингизга кўпроқ меҳр беринг» - дейилади. Нима учун? Чунки, сиз бева бўлиб қолсангиз ва қариганда қаровчига муҳтож бўлсангиз, айнан қизингиз эрини сизга яқинроқ жойга кўчиб ўтишга кўндиради, шу йўл билан у сизга ғамхўрлик қилишга кўпроқ имконияти бўлишини билади. Бундай садоқат аёллар табиатига хос хусусиятдир.
Хотинингизда озгина шубҳа пайдо бўлиб, у сизнинг ёнингизга уни севасизми, ёки нима учун севасиз ёхуд бир куни уни ташлаб кетишингиз мумкинми, деган саволлар билан келганида, сизни қопқонга туширишга уринишаётгандек тасаввур уйғониши мумкин. Сизни тилингиздан илинтириб, агар жавобингиз ишонарсиз чиқса, айбдор қилиб, ҳурматсизлик кўрсатишлари мумкин, деган хаёлга борасиз. Аммо аслида бундай эмас. Хотинингиз сизга бу каби саволлар билан мурожаат этишининг сабаби – у сизга садоқатли ва сиз ҳам унга шунчалик садоқатлимисиз, шуни билишни, шунга ишонч ҳосил қилишни истайди.
Балки сиз қуйидаги эски ҳазилни эшитгандирсиз. Бир куни бир гуруҳ эркаклар гольф ўйнашаётган эди. Уларнинг тўрт нафари ўн саккизинчи чуқурчага яқинлашиб, зарба беришга тайёрланади. Шу вақт майдон яқинидан майитни олиб ўтиб қолишади. Шунда ўйинчилардан бири бошидан шляпасини ечиб юрагига босади. Унинг ўртоқлари ҳайрон бўлишади. Улардан бири шундай дейди:
- Умримда ҳали гольфда ҳал қилувчи зарбани беришга тайёрланаётган одам, майитга ҳурмат кўрсатиш учун бошидан шляпасини ечганини кўрмаган эдим. Ҳайрон қолдим.
Ўша одам шундай жавоб қилибди:
- Ҳа, бу жуда ажойиб аёл эди. Мен у билан қирқ уч йил бир оила бўлиб яшадим.
Гольф ўйнаш керакми, ёки хотинининг жанозасига бориш керакми? Бемаъни, гольф ўйнаётганлар учун эса кулгули савол. Мен бошимни кундага қўйиб кафолат бераманки, хотинингиз ушбу ҳангомани, худди келажакда ўзини «янги модел»га алмаштиришингиз мумкинлиги ҳақидаги ҳазилда бўлгани каби, кулгули деб ҳисобламайди. У бу каби ҳангомаларни ҳазм қила олмайди. У фақат севги ва садоқатни тушунадиган қилиб яратилган. Агар сиз уни бунга ишонтира олсангиз, доим Қувват доирасида бўласиз.
Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз сизнинг садоқатингизга ишонади...
- Бошқа одамларнинг олдида уни мақтасангиз;
- Унинг учун жуда муҳим бўлган ишларни қилсангиз;
- Унга қарорлар, жумладан фарзандлар тарбияси масаласида, қабул қилишда ёрдам берсангиз;
- Болаларнинг олдида унга танбеҳ бермасангиз;
- Бошқа аёлларга суқланиб қарамасангиз;
- Уни ва никоҳингизни ҳаётингизда биринчи ўринга қўйсангиз;
- Бошқа одамларнинг олдида на уни, на фарзандларингизни танқид қилмасангиз;
- Ҳатто бошқа эркаклар хотинларини уйга ташлаб келишганда ҳам сиз хотинингизни тадбирларга олиб борсангиз;
- фарзандларингизга: «Ҳеч қачон онангиз билан бунақа оҳангда гаплашманг!» - деб танбеҳ берсангиз;
- унга қўнғироқ қилиб, режаларингиз билан ўртоқлашсангиз;
- сўзингизнинг устидан чиқсангиз;
- ҳар доим ва ҳамма жойда у ва фарзандларингиз ҳақида яхши гаплар гапирсангиз.
Книга на узбекском языке: Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)
Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?