Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 15 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (15-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


15-БОБ. ЭРГА ҲУРМАТНИ ҚАНДАЙ НАМОЁН ЭТИШ МУМКИН

(Эрлар диққатига: ушбу ва кейинги олтита боб фақат хотинлар учун мўлжалланган, лекин эркаклар ҳам уларни ўқишса зарар қилмайди)

Хонимлар, биз эрларингизни улар сизни кўпроқ севадиган эр бўлишларига ёрдам берадиган олтита сифат ва тамойил билан таништирдик. Энди навбат сизга. Навбатдаги олтита бобда биз сизларга эрини ҳурмат қиладиган хотин бўлишингизда ёрдам берадиган амалий ва диний услубларни очиб берувчи олтита тамойил билан таништирамиз.

Аёлларни қандай севишга ўргатиш шарт эмас. Худо бу фазилатни уларга қон билан жойлаган, шу боис улар учун севги  - табиий ҳолат. Аммо уларга эрларини ҳурмат қилишни ўрганишларида ёрдам зарур бўлади. Биринчи қисмда биз жуда кўплаб аёлларнинг ўз эрларига ҳурмат билан муносабатда бўлишларининг шубҳасиз улкан кучга эга экани ҳақидаги мактубларини келтириб ўтдик. Тан олиш керак, кўпчилик аёллар учун ҳурмат нотаниш ва ноодатий тушунча ҳисобланади, ҳатто сиз эрингизнинг ўзини ҳурмат қилишингизга бўлган эҳтиёжини англаб етганингизда ҳам, бу концепцияни амалга оширишингиз осон кечмайди. Қуйида бир аёлнинг мактуби келтирилган бўлиб, унда Танглик доирасини тарк этиб, Қувват доирасига ўтишга уринаётган кўплаб аёллар ўзларини қандай ҳис этишлари ўз аксини топган:

“Оилада эримга ҳурмат билан муносабатда бўлишим кераклиги мен учун ноодатий тушунча эди, шу боис мен бунинг устида жуда кўп тер тўкишимга тўғри келган. Мен ҳар доим эримни кўпроқ севсам кифоя, деб ўйлардим. Аммо кўпроқ севиш иш бермас эди, шу боис ушбу концепция мен учун янгилик бўлди. Яна бир бор раҳмат! Билиб олганларимизни амалда қўллай бошласак, бизни олдинда қандай ажойиб ўзгаришлар кутаётганини ўйлаб юрагим ҳапқириб кетяпти. Муносабатларимизни такомиллаштириш учун мен ўзимда янги куч пайдо бўлганини ҳис этаяпман”.

Оиладаги муносабатларни такомиллаштириш учун керак бўладиган янги куч – кейинги олтита бобда айнан шу ҳақда сўз боради. Эрингиз учун муҳим бўлган олтита қадрият қуйидагилардан иборат: бўйсуниш, иерархия, нуфуз, зийраклик, муносабатлар ва шаҳвоният. Уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида бобда қисқача тўхталиб ўтамиз. Бўйсуниш ҳақидаги бобда сиз эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришишга интилишини қадрлашни ўрганиб оласиз. Иерархия ҳақидаги бобда эса сиз эрнинг сизни таъминлаш ва ҳимоя қилиш истагини қадрлашни ўрганасиз. Нуфуз ҳақидаги бобда сиз эрнинг сизга хизмат қилиш ва раҳбарлик истаги билан танишасиз. Зийраклик унинг ҳамма нарсани таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагига боғлиқдир. Муносабатлар сизни эрнинг, иккалангиз биргаликда, худди дўстлардек елкама елка бўлиб ҳамма ишни бажарадиган шериклик муносабатларига интилишини тушунишга ўргатади. Шаҳвоният ҳақидаги боб сизни эрингизнинг жинсий муносабатларга мойиллиги сабаблари билан таништиради. Мана шу олтита соҳада сиз эрингизга ҳурмат кўрсатишни ўрганиб оласиз (В Иловада сиз ўз эҳтиёж ва истакларингизни қандай баён этиш билан танишасиз).

Албатта, айрим аёллар учун шартсиз ҳурмат кўрсатиш аксюморондек эшитилаяпти. Ахир, эр бирор бир шартсиз ҳурмат кўрсатилишини кутиб ўтирмай, биринчи галда, унга муносиб бўлиши керак эмасми? Кўплаб аёллар шундай ўйлашади. Мен севги ва ҳурматнинг уйғунлигига ўргата бошлаганимдан бери аёлларга шартсиз ҳурмат уларнинг эрларига ва никоҳларига нима бериши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилиб келяпман. Сиз эрингизга шартсиз ҳурмат кўрсатганингизда, шартсиз севгига эришиш йўлига тушиб олган бўласиз. Аммо аёлларнинг бу ўзаро боғлиқликни тушуниб олишлари анчайин қийин кечадиган жараён. Қуйида ушбу йўналишдаги ўз интилишларининг мевасини кўраётган икки аёлдан келган мактуб билан танишасиз:

“Мен узоқ вақт мобайнида эримнинг озгина бўлсин эътибори ва диққатини тортиш учун муваффақиятсиз уриниб келдим... Бир неча ҳафта олдин оқшомларнинг бирида у ўзининг сўнгги ой давомидаги  менга бўлган совуқ муносабатининг сабабини изоҳлар экан, тахминан юзинчи марта шундай деди: «Сен ҳеч қачон мени эшитмайсан». Ўша оқшом мен сизнинг эркаклар ҳақидаги маърузангизни яна бир бор тинглаб кўрдим ва эрим нимани назарда тутганини тушуниб етдим... Унга яқин бўлиш истагида мен уни ўзимнинг танқид ва зорланишларим билан безор қилиб ташлаган эканман. Мен дарров ўз ёндашувимни ўзгартирдим, сўз ва ҳаракатларни онгли равишда танлай бошладим, натижа эса узоқ куттирмади... эрим менга нисбатан мулойим ва эътиборли бўлиб қолди.

Мен сизга мана шу шартсиз ҳурмат концепцияси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Энди мен эрим менга бераётган севгини унинг учун аҳамиятли ва муҳим бўлган  тарзда қайтара олишимни ҳис этаяпман. Ҳарбий рассом сифатида мен ҳурмат нима эканини яхши биламан, аммо илгарилари мен унинг ўзига хос тил эканини тушунмасдим... Илгари мен эримнинг ушбу эҳтиёжи унинг ўзигагина тушунарли бўлган тил эканини билмасдим... Энди эса менинг ўсмир ёшдаги ўғлим билан муносабатларим ҳам осонлашди, буларнинг ҳаммасига ҳурматни янгича тушуна бошлаганим туфайли эришдим.

Ҳурмат бўйича тестдан қандай фойдаланиш мумкин

Севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳақидаги ҳақиқатни энди ўргата бошлаган кезларим, мен турли гуруҳлар билан мулоқотга киршиб, уларга муҳимл парчаларни иқтибос сифатида келтирар эдим. Булар: Эфесликларга Мактубнинг бешинчи боб ўттиз учинчи ояти («хотин ўз эрини ҳурмат қилсин»), Бутруснинг биринчи Мактубининг учинчи боб биринчи ва иккинчи оятлари («Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам, ўз эрларингизга бўйсунинглар. .. аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар.»). Аммо, тўғрисини айтсам, кўпгина аёллар бу оятларни рад этишар, ҳамда ўйлаб ҳам ўтирмасдан Бутрус ва Павлус эркак бўлишганини айтишарди.   

Худонинг Каломи бўлган Муқаддас Китобга қарши бош кўтариш Худога қарши чиқиш экани ҳақида ваъз айтиб ўтирмасдан, мен улар эрларини шартсиз ҳурмат борасида синовдан ўтказишлари имконини берадиган усулни яратдим. Шубҳасиз мен уни «ҳурматни аниқловчи тест» - деб атадим. Мен бир гуруҳ аёллардан улар эрларини қайси хислатлари учун ҳурмат қилишларини эслаб кўришларини илтимос қилдим. Айрим аёлларга ушбу вазифани уддалаш учун анчагина кўп ваақт талаб этилди, аммо улар охир-оқибат уни уддалашди. Сўнгра мен уларга уйга бориб, эрлари ҳеч нарса билан банд бўлмаган, ҳеч нарса уларни чалғитмаётган вақтда ёнларига бориб, уларга қуйидаги сўзларни айтишни тайинладим: «Мен бугун сени ўйладим, сенинг ўзим ҳурматга муносиб деб биладиган хислатларинг ҳақида ўйладим, шунчаки мен сени ҳурмат қилишимни билишингни истайман». 

Шундан кейин аёллар эрларининг жавобини, ёки қандай муносабат билдиришини кутмасдан, ишлари борлигини айтиб, хонадан чиқиб кетишлари керак бўларди. Сўнгра улар нима содир бўлишини кутишлари талаб этиларди. Аёллардан бирининг айтишича, у эрига ўзини ҳурмат қилишини айтганидан кейин, у бурилиб хонадан чиқиб кетмоқчи бўлган. Аммо бунга улгармаган. Эри унинг ортидан деярли бақирганча, тўхтатган ва қуйидаги саволни берган: «Тўхта! Ортга қайт! Қайси хислатларим ҳақида гапирдинг?». Асосийси (ва бу жуда муҳим), аёл эрига нима учун уни ҳурмат қилишини айтишга тайёр эди, шу боис у иккиланиб қолмаган. У сўзини якунлаганидан кейин эри шундай деган: «Буни қаранг-а! Менга қара, бугун оилавий бўлиб ресторанга борсакчи!» 

Хотин ҳайратдан ёқа ушлайди. Унинг эри оиласини деярли ҳеч қачон ресторанга олиб бормас эканда.

Гап нимада? Мен аёлга эркакдаги энг асосий фундаментал импульс асосан ўзига ҳурмат кўрсатилганида, бунга жавобан хизмат қилишдан иборатлигини тушунтирдим. Хотини унга ҳурмат кўрсатди ва у бунга жавобан хотини учун нимадир қилишни истади. Хотин ресторанга боришни эртанги кунга қолдиришни илтимос қилди, чунки шу куни болаларнинг қандайдир юмушлари бор эди, эр бунга рози бўлди. Аммо орадан ўн беш дақиқа ўтиб, аёл ошхона томондан қозон ва идишларнинг тақир-туқурини эшитади. У нима гап экан, деб бориб қараса, эри кечки овқат тайёрлаётган экан. У ҳеч қачон овқат тайёрламас эди. Ҳеч қачон – бу биринчи марта эди! У яна бир марта хизмат қилаётган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, бу аёлдан яна бир мактуб келди. Унда қуйидаги сатрлар бор эди: «Айтсам, ишонмайсиз! У ҳозир кийимларни ювмоқда. Ҳурматни аниқлайдиган яна қандайддир тестларингиз борми? Агар иш шу алфозда кетадиган бўлса, яқин орада эрим мени дунё бўйлаб саёҳатга таклиф этиб қолса ҳам ажабланмайман».

Аммо хотин ҳурматни аниқлайдиган тестдан эрини ўзини дунё бўйлаб саёҳатга олиб боришга мажбурлаш учун фойдаланиши тўғри бўладими? Эҳтимол, аммо бу аёлни эрини мажбурлашда айблаб бўлмайди. У эрига бўлган ҳурматини самимий тарзда баён этди, натижа эса кутганидан ҳам аъло бўлди. Илгари айтган гапимни яна бир бор такрорлайман: “Агар хотин эрини борича ҳурмат қилса, хотинига меҳрибон эр унга хизмат қилишдан чарчамайди”. Мен бошқа бир инсоннинг энг муҳим эҳтиёжларини қондириш орқали сиз унда жавоб қайтаришга рағбат уйғота олишингизга ишонаман.

Тўғри, ҳар бир аёлга ҳам бу аёл кўргандек муносабатни кўриш насиб этмаслиги мумкин. Бошқа эркаклар бўлган воқеани обдон ўйлаб, мулоҳаза қилиб кўриб, кейин бирор нарса дейишлари мумкин. Ҳатто умуман ҳеч нарса демасликлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бутун моҳият шундаки, ҳурматни аниқловчи тестдан фойдаланиб, сиз ишонч сари илк қадамни ташлайсиз.

Худонинг Каломи сиздан эрингизни шартсиз ҳурмат қилишингизни талаб қилишини тушунганингизни намоён этасиз. Эрингизнинг муносабати қандай бўлишидан қатъий назар, сиз унга ҳурмат кўрсатасиз. 

Эрингизни нима учун ҳурмат қилишингизни тушунтиришга тайёр туринг

Аёл эрига унинг маълум бир хислатларини юқори қадрлаши ҳақида айтганида, кўплаб эрлар ҳайратдан ўзларини йўқотиб қўйишади ва ўзларига келганларидан кейин қуйидаги саволни беришади: «Нималарни ўйлаяпсан? Нимани назарда тутдинг? Қайси фазилатларимни ҳурмат қиласан?» Аёл бу саволларга тўғри ва чин дилдан жавоб беришга тайёр туриши керак. Ҳурматинигзни изҳор этганингиздан кейин хонадан бемалол чиқиб кетишни, эрингиз бу ҳақда умуман ўйламаслигини хаёлингиздан чиқариб ташланг. Ишонаверинг, бундай бўлмайди.

Лекин, аёл эрининг саволига жавоб беришга қийналиб қолса нима бўлади? Биз эрларида ҳурмат қилишга арзийдиган бирор бир хислат йўқлиги ҳақида гапирган кўплаб аёллар билан суҳбатлашганмиз. Аммо бунақа гапларни гапираётган аёллар ёки эрларидан жуда жаҳли чиққани, ёхуд кундалик можаро ва келишмовчиликлардан безор бўлгани боис, эрларининг бирор бир фазилатини эслай олишмайди. Биринчидан, бундай аёл ўзига қуйидаги саволни бериши керак: «Умаман олганда, эрим менга яхши муносабатдами?» Агар бу саволнинг жавоби озгина бўлсада, ижобий бўлса, аёл рўйхат тузиб чиқиши керак. Бу рўйхат эр Худо томонидан ўз тимсолида яратилгани, ҳамда унда Худо томонидан берилган ва ҳурмат қилишга арзийдиган хислатлар борлигини англашга ёрдам беради. Масалан, у ишлашни ва муваффақиятларга эришишни истайди, у оиласини ҳимоя қилишга ва таъминлашга тайёр. У кучли бўлишни ва ушбу сўзнинг соф ижобий маъносида унга раҳбарлик қилишни хоҳлайди. Биз кейинги бобларда эркак феъл-атворининг Худо томонидан берилган бошқа сифатларини ҳам кўриб ўтамиз. Асосийси эса: эрингизнинг ишларига эмас, хоҳишларига боқинг. Сиз ишни қуйидаги бир нечта ғояни ўйлаб кўришдан бошланг. Сиз уларни ўз сўзларингиз билан ифодалашингиз мумкин.

«Азизим, ҳар куни эрталабдан туриб бизни ҳамма зарур нарсалар билан таъминлаш учун ишга бораётганинг учун сендан миннатдорман. Сен шикоят қилмаяпсан; сен буни қилишинг керак ва сен айнан шундай қилаяпсан».

«Азизим, сенинг мени ҳимоя қилиш ва оиламизни таъминлашга интилишингни жудаям қадрлайман. Мен тез-тез айнан сен туфайли биз ўзимизни ҳимояланган ҳис этишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Биламан, баъзида молиявий муаммолар елкангга оғир юк бўлиб тушади, сенинг садоқатинг ва тиришқоқлигингга қойил қоламан».

Ушбу барча сўзларнинг маъно-мазмуни ижобий руҳга урғу бериб, салбий тусдан қочишда намоён бўлади. Аёл Худо кўрган нарсани кўришга ҳаракат қилиши керак. Эрингизни яхши одам, деб бўладими? Шуни англаб етинг ва унга ўз ҳурматингизни намоён этинг. Никоҳдаги эзгу ниятлар ҳақида гап кетганда, мен аксарият ҳолларда Коринфликларга биринчи Мактубнинг еттинчи боб ўттиз учинчи ва ўттиз тўртинчи оятларини келтириб ўтаман. Павлус Коринфда оилали жуфтликлар бир-бирларига нисбатан меҳрли бўлишганини қайд этади. Павлуснинг таъкидлашича: “Уйланган киши эса хотинини мамнун қилиш ниятида дунёвий ишлар ҳақида қайғуради” (33 оят). Сўзида давом этиб, Павлус: “...Эрга теккан аёл эса эрини мамнун қилиш ниятида дунёвий ишлар ҳақида қайғуради” (34 оят) - дейди1.

Яхши эр қандай қилиб хотинининг жаҳлини чиқаришни эмас, балки қандай қилиб унинг кўнглини олишни ўйлайди. Коринфликларга биринчи Мактубнинг еттинчи боб ўттиз учинчи бобида Павлус шу ҳақда гапирган. Мен ҳар доим эрлари томонидан севги кўрсатилмаётган аёлларни эрларини севмасликда ёки севишни истамасликда айбламасликларини сўрайман. Оқибатда, аёллар эрлари хусусида ёмон хаёлларга боришади, бу эса жуда оғир ва кескин айбловдир. Дарҳақиқат, эр ростдан ҳам хотинига севгини намоён этмайди, аммо у буни атайлаб, ёмон ниятда қилмайди.

Эр хотинини, ёки хотин эрини хафа қилган вақтларда Муқаддас Китобдан маълум бир оятларни эсга олиш фойдадан ҳоли бўлмайди: «Руҳ тетик, тана эса заифдир» (Мат. 26:41) ва «Лекин бу дунёда ҳар доим солиҳлик қилиб, умуман гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир» (Воиз 7:20, курсив авторники)2.

Эрнинг жаҳли чиқса, ёки у ўжарлик қилса, хотини у атайлаб ўзига озор бериш учун қандайдир режалар тузмаётганини билиши керак. У ақл билан иш тутишга ҳаракат қилади. У оиласи бахтли бўлишини истайди. 

Эр оиласи бахтли бўлишини истагани боис, ҳурматни аниқлаш бўйича тест ўтказган хотинлар оилаларида рўй бераётган ўзгаришлардан лол қолишади. Эркакларда ҳурматга кучли эҳтиёж бўлади. Конференциямизда қатнашган бир аёл менга ҳурматни аниқлаш бўйича тестни ўтказганидан кейин нима бўлганини ёзибди. У эрига ҳеч нарса демаган, шунчаки откриткага эрига бўлган ҳурмати ва ўзининг уч нафар қизлари билан уйда ўтириши учун оилани таъминлаш мақсадида тер тўкиб, меҳнат қилаётгани учун миннатдорчилик сўзларини ёзиб берган. У откриткани эрининг портфелига солиб қўйган, у эса откриткани эртаси куни кўрган. Эр шу ондаёқ хотинига телефон қилиб, кун двомида кайфияти кўтаринки бўлишига сабабчи бўлгани учун раҳмат айтган.

Мен ҳурматни аниқлаш бўйича тестни синаб кўриб, ундан ғалаба билан чиққан бошқа кўплаб аёлларнинг гувоҳликларини ҳам келтиришим мумкин. Уларнинг бирлари эрларига ҳурматларини очиқчасига айтишган, бошқалари эса мактуб ёзишган, эрига ишхонасига телефон қилишган, ёхуд автомат жавоб бергич (автоответчик)да ёки овозли почта қутисида хабар қолдиришган. Аёллар ҳурматни аниқлаш тестини қандай шаклда қўллаганликлари муҳим эмас, асосийси, тестдан фойдаланиш никоҳда ижобий маънодаги кескин ўзгаришлар сари ташланган илк қадам эканидадир. Бу ҳақда бир аёл шундай ёзади:

“Бир неча кун олдин эримга уни ҳурмат қилишимни айтишга қарор қилдим. Бу сўзларни айтишим осон бўлмади, аммо мен бунинг уддасидан чиқдим, энг асосийси, эримнинг муносабатидан лол қолдим. У нима учун ўзини ҳурмат қилишимни сўради. Мен унинг бир нечта фазилатларини санаб бердим, ҳатто кўпроғини айтишим ҳам мумкин эди, унинг юз ифодаси кўз ўнгимда ўзгарди!”

Агар ўзаро муносабатларингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, қачон ўрталарингиздаги яқинлик ҳисси йўқолганини эслашга уриниб кўринг. Балки сиз эрингиз сизни истаганингиздек севмаслиги боис оғриқ ҳис этганингизни ҳамда бунга салбий муносабатда бўлганингизни эслаб қоларсиз. Ўша вақтдан Танглик доираси ўзининг шиддат билан айланишини бошлаган. Бошқа бир аёл қуйидагиларни ҳикоя қилади:

“Биз Танглик доирасига тасаввур қилиш мумкин бўлганиданда кўпроқ қарам бўлиб қолгандик. Мен эримни ҳурмат қилардим, аммо ўзимни суюкли ҳис этмаганим боис буни унга билдирмасдим. Шу йўл билан ундан қасос олишга уринган бўлсам керак, лекин тўғриси, буни ўзим тушунмаганман ҳам. Жанжаллашиб қолган пайтларимизда унинг юзига қараб, акс этган ифодадан лол қолардим. У менинг ҳурматсизлигимни ҳис этаётганини кўриб турардим. Илгари нега буни билмаган эканман-а? Ҳозир рўй бераётган воқеаларга беришим мумкин бўлган энг тўғри таъриф – муз эримоқда, ҳамда ҳаётимда биринчи марта умид пайдо бўлди.”

Бу аёл Танглик доирасидан чиқиш йўлини топа олди! Кейинги бобларимиз эрингиз ва никоҳингиз янги куч ва қувват билан бойиши учун амалда эрингизга ҳурматингизни қандай намоён этишингизда ёрдам беришга йўналтирилгандир.  Ушбу олтита тамойил рисоладаги эркакнинг эҳтиёжларини акс эттиради. Албатта, бу ерда ҳам мустасноликлар бўлиши табиий, аммо эркаклар одатда ўзлари оилада муносабатларни бошқаришлари керак, деб ҳисоблашади. Балки бу нуқтаи назар сиёсий одоб доирасига тўғри келмас, аммо биз, ушбу китобимизда, сиёсий одоб масалаларини муҳокама этишни мақсад қилмаганмиз. Биз мавжуд воқеликнинг ҳолатини муҳокама қилиб, эркаклар ва аёллар кўнглидан нималар кечишини аниқлаб олишимиз керак. Биз аёллар нимани ҳис этишини билиб олдик, энди навбат эркаклар нимани ҳис қилишларини билиб олишга. Уларнинг ҳеч бири алоҳида мақомга эга эмас, шунчаки улар ҳар хил ва худди мовий ва пушти ранглар сингари, бир-бирларидан фарқ қилишади.

Аксарият ҳолларда эркак ўзини бошқарувчи ролида кўради. Тўғри, эркаклар бошқарувчи ва раҳбар вазифасини қанчалик яхши уддалашлари борасида баҳслашиш мумкин. Аммо эркакнинг ўзига берадиган баҳосидан келиб чиқсак, у мана шу ўриндиқни банд этиши керак. Унинг тенглар ичида биринчи бўлишга интилиши – ўзига бино қўйганлиги, ёки манманлиги билан боғлиқ эмас, шунчаки Худо уни шундай яратган, шу боис у зиммасига ана шу масъулиятни олишни истайди. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш кераклиги ҳамда иккалаларингиз Қувват доирасига қандай ўтишларингиз зарурлиги борасида тушунчалар берилган навбатдаги олтита концепцияни ўқиш жараёнида юқоридаги ҳақиқат доим ёдингизда турсин. Ана шу концепцияларни тасаввур қилиш жараёнида эрингиз (шунингдек, агар бўлса ўғлингиз) ким эканлиги ва Худо уни қандай яратгани борасида яққолроқ тасаввурга эга бўлиб борасиз. Ушбу концепцияларни амалиётга тадбиқ эта бориб, бошқа кўплаб аёллар сингари сиз ҳам бахтга эришасиз. Масалан:  

“Токи мен эримга ҳурмат кўрсата бошламагунимча, ўзаро муносабатларимизда яқинлик ва бир-биримизни тушуниш мавжуд эмасди. Мен ҳар доим нимадир етишмаётганини ҳис этиб турардим, аммо ҳамма гап эримда (севгининг йўқлиги), мутлақо менда эмас (ҳурматнинг йўқлиги) деб ўйлардим. Энди эса мен ўзимни суюкли ҳис этаман, ҳамда эрим ҳам ўзига бўлган ҳурматимни ҳис этади, чунки ҳаётимиздаги улкан бўшлиқ ҳозир тўлдирилган. 

Сиз эрларга хотинларини севишдан кўра ҳурмат қилиш, хотинларга эса эрларини ҳурмат қилишдан кўра севиш осонроқ, дегандингиз. Мен илгари ҳеч қачон бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Бу янгилик мени лол қолдирди. Бу ростдан ҳам жуда-жуда муҳим экан.

Ҳозирга келиб, эрим билан иккимиз янгиланган, меҳрга тўла муносабатларимиздан лаззат олиб яшаяпмиз. Мен нима гапираётганимни назорат қилишни (ҳозир юз ифодам ва гапириш оҳангимга эътиборлиман) ўрганиб олдим, эрим ҳам агар у менга етарлича севги кўрсатмаяпти, деб ҳисобласам, буни очиқ гапиришимга қўйиб бераяпти. Мен бу борада Худонинг Каломига итоат этишга қарор қилганимдан бошлаб, биз Танглик доирасининг бешафқат айланишидан чиқиб олдик. Сизга чин дилдан раҳмат!”

Булар биз ушбу мавзуда оладиган ўнлаб мактублардан бир нечтаси холос. Дейл Карнеги бир сафар айтганидек: «Бошқа инсонларга самимий ҳурмат кўрсатиш руҳлантириш йўлидаги трамплин вазифасини ўтайди». Ҳурматни, шунингдек Танглик доирасидан чиқиб олиш учун калит ҳам дейиш мумкин. Эрингизни илгари ҳеч қачон кузатилмаган севгига руҳлантиришнинг аниқ йўлларини ўқиб, ўзлаштириб олинг. 


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак