Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 7 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (7-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


7-БОБ. АЁЛ ЭРИНИ КЕЧИРОЛМАЙДИ, ЭР АЁЛИНИ СЕВИБ БЎЛМАЙДИ, ДЕБ ҲИСОБЛАЙДИ

Кўплаб аёллар эрларининг ўзларига бўлган қўпол ва зулмкор муносабатидан шу қадар эзилганларки, яхши кунларга умуман умидлари қолмаган. Ана шундай аёллардан бири эрини яна бир марта кечиришга уриниб кўради, аммо эри янаям ёмонроқ бўлиб бораверади. Бундай шароитда бу аёл фақат эрининг юзига ичидагиларни очиқ айтиш ва унга ўзининг буткул ҳурматсизлигини намоён этиб яшаб қолиши мумкин эди. Аёл, жон деб Танглик доирасининг айланишини тўхтатишга рози эди, аммо у, эри ўзидан кечирим сўраганидан кейингина, бундан бир сония ҳам олдин эмас, эрини кечириши мумкин! Аммо муаммо шундаки, камдан кам эркаклар, айниқса хотини ўзига ҳурматсизлик қилишда давом этаётган бўлса, кечирим сўрашга тайёр бўлишади. Оқибатда, Танглик доираси шиддат билан айланишда давом этади.

Кечиримлиликка бағишланган китоблар бисёр, Муқаддас Китобда ҳам бу мавзуда кўплаб ҳаволалар берилган. Исо Масиҳ ҳам, Павлус ҳам кечиримли бўлишга ўргатишган. Бутрус гуноҳ қилган биродарни етти марта кечириш етарлими, деб сўраганида Исо Масиҳ: «Сизларга шуни айтай: етти марта эмас, ...балки етмиш карра етти марта» деб жавоб қилган (Мат. 18:22). Бундан кўринадики, кечиримлиликда чеклов бўлмаслиги керак. 

Бизнингча, Павлус қуйидаги сўзларни ёзганида Исо Масиҳнинг сўзларини ёдга олган бўлса керак: «Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечиргандай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар» (Эф. 4:32).

Дарҳақиқат, мен хотинлардан уларга севги кўрсатмаётган эрларини кечиришни сўраш, адолатсизлик деб ҳисоблайман. Аммо биз адолат ҳақида гапирмаяпмиз. Гап унинг руҳиятини ҳис этиш ҳақида боряпти, эҳтимол Яратган ҳам унинг руҳиятини ҳис этар. Тўғри, бу одам хотинига яхши муносабатда бўлмаган, аммо аёл ўз хатти-ҳаракатини ўзгартириб, вазиятни ўзгартириши мумкин. Балки, аёл эрининг ўзига билдирган навбатдаги севгисиз эътирозини ёки бошқа бирор бир ўйланмаган хатти-ҳаракатини эътиборсиз қолдириши керакдир? Агар сиз, одам ўзи билмасдан ёки беихтиёр ёмонлик қилиб қўйганини билсангиз, уни кечиришингиз осон бўлади. Севги ва ҳурматнинг уйғунлиги сизни ҳаётингизда Танглик доираси шиддат билан айлана бошлаганида, эрингиз сизга севги йўқлигини атайлаб ва онгли равишда намоён этишни истамагани каби, сиз ҳам эрингизга ҳурматсизликни атайлаб намойиш этишга қарор қилмаслигингизга ўргатади. Сиз унинг сўзлари ва хатти-ҳаракатларида ўзингизга нисбатан севгини ҳис этмаганингиз учун ўзингизни шундай тутгансиз!

Хотин эрининг ўзига севги кўрсатишига ўта муҳтож эканини эътиборга оладиган бўлсак, эр хотини ўзига ҳурматсизлик кўрсатаётганини кечирмай тўғри иш қиладими? Муҳими, уҳам кечириши керак. Аммо эркак ҳам одам эканини эътиборга олсак, у ўзига ҳурматсизлик кўрсатилганига жавобан севгисиз муносабатни намоён қилади. Эрингиз, шунчаки, сиз уни инсон ва шахс сифатида ҳурмат қилишингизни истаган бўлса, уни қандай қилиб кечирмаслик мумкин? Эҳтимол, у қўпол, дағал ва беандиша тутгандир ўзини, аммо сизга умуман ёмонлик тиламаган.

Айрим аёлларга менинг сўзларим сурбетлик бўлиб туюлиши мумкин. Сиз нималарни бошдан кечирганингизни эътиборга олиб, эрингиз сизга озгина бўлсада, атайлаб озор етказганини биласиз. Наҳотки, сиз эрингиз юраги ёвуз ва нотоза бўлгани учунгина севгини намоён этмаяпти, деб ўйласангиз? Эрингиз эрталаб: «Хотинимга кучлироқ озор бериш учун нима қилсам экан?» - деган хаёл билан уйғонмайди. Шунингдек, у сизни хафа қилиш нияти билан ҳам уйғонмайди. Шунга қарамай, биз доим бир-биримизнинг шлангимизни босиб, бизга ўта зарур бўлган ҳавонинг келишини тўсиб қўямиз. 

Тўғри, эрингизнинг севги зоҳир бўлмаган хатти-ҳаракати ва ўзини тутиши сизга озор беради. Аммо Павлус шундай деган: «Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар» (Кол. 3:13). Таббийки, кечиримли бўлиш ҳақидаги ушбу даъват эрингизга ҳам тааллуқли, шундай экан нима учун биринчи қадамни ташлаб, етукликни намоён этмаслик керак? Эрингизни севги кўрсатмагани учун кечирар экансиз, ўз дилгирликларингизни папалаш ва эрингизга жавобан унга ҳурматсизлик кўрсатишдан воз кечасиз. Кечириш орқали сиз куч ва эркинликка эришасиз, муҳими, аксарият ҳолларда, ҳаётингиздаги Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатасиз. Бир аёл шундай ёзади:

“Мен эримни ҳурмат қилмас эдим, чунки онам икки марта ажрашган бўлиб, мен ичкиликка ружу қўйгани туфайли на онам, на опаларим ҳурмат қилмайдиган ўгай ота қўлида катта бўлганман. Шунингдек, мен эримда ҳурматга эҳтиёж борлигини ҳам билмасдим. У меҳрибон, мени севадиган инсон, аммо бир-иккита ишлари учун уни кечиришим қийин бўлган... Энди мен, Худо инсоннинг хатти-ҳаракатларига эмас, балки қалбига разм солишини биламан, шу боис мен уни кечира олдим. Уни кечириш орқали мен эркинликка эришдим”.

Исо Масиҳ шундай дейди: «...Сизнинг орангизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин» (Юҳ. 8:7). Биласизми, Сара нима учун бу қадар осонлик билан мени унга севги кўрсатмаганим учун кечирди? Менинг ақлли хотиним Худонинг назарида унинг менга нисбатан ҳурматсизлиги менинг унга севги кўрсатмаётганим билан тенг бўлишини ишонч билан англаб етди. Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб ўттиз учинчи ояти айнан шуни назарда тутади, шу боис хотиним менга тош отмайди. У мени жуда қаттиқ қоралашга ҳақли эмаслигини тушуниб етди. Ўз навбатида, унинг ўзини тутиши менга жуда кучли таъсир кўрсатди. Хотиним менга ҳурматсизлик кўрсатганида ундан хафа бўлмайман.

Мен ким бўлибманки, унга нисбатан жаҳлдорлигимни, ёки севгисиз муносабатимни ёки унинг кўнглини олишни истамаслигимни кўрмаган ҳолда, хотинимни қораласам? Биз ўзимизнинг ноҳақлигимизни англаганимизда кечиримлилик пайдо бўлади. Ўзимиз бошқаларни хафа қила туриб, ўзгаларнинг кечиримини рад этишимиз тўғрими?

Исо Масиҳнинг кечирим ҳақидаги қуйидаги сўзларида талабчанлик кучли: «Бошқаларни ҳукм қилишни бас қилинглар, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади... Нега сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан–у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?» (Мат. 7:1-3).

Аёл, агар сен эрингни севги кўрсатмагани учун қораласанг, ўзингга қуйидаги саволни бериб кўр: «Мен эримга ҳурмат кўрсатмаганим учун айбдорманми?» Бир аёл бизнинг севги ва ҳурмат ҳақидаги даъватимизни эшитгач, шундай мактуб ёзибди:

“Менинг муаммом қуйидагича... Мен чиндан ҳам ўзимнинг эримга бўлган муносабатимни ва уни рағбатлантириш усулларини ўзгартириш истаги билан ёна бошладим. Аммо эрим, бошқа аёл топганини ва мени ташлаб кетмоқчилигини айтиб, барча уринишларимни чиппакка чиқарди. Оёғим остидаги ерни ҳис этмай қолдим гўё. У мени севиш-севмаслигига ишончи комил эмаслигини, аммо ҳали нима қилиш борасида аниқ бир қарорга келмаганини айтди. Мен Худо буюрган амрларга амал қилишни истайман, аммо улар менинг вазиятимда иш бериш-бермаслигини билмайман. Хиёнаткор эрим менинг уринишларимни англаб етармикан, ҳамда бу вазиятда мен мана шу қийин вариантга қўл уришим тўғри бўлармикан, шуни тушунишга уринаяпман”.

Ушбу мураккаб вазиятда мен бу аёлга севги ва ҳурмат тамойилларидан фойдаланиш унинг эри қилганига ўхшаш ишларни қилган эркакларга керакли даражда таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда таъсир кўрсата олиши ҳақида маслаҳат бердим.  «У гуноҳга ботган, - деб ёздим мен. – У Худога ва сизга қарши гуноҳ қиляпти. Бунга ҳеч кимда шубҳа йўқ, аммо аёллар айнан мана шундай вазиятда эрларини бўйсундирадилар. Бир неча ҳафта аввал биз бир оилавий жуфтлик билан учрашган эдик. Аёл эрини ортга, оиласига қайтарди. Бундай бўлиши мумкин ва шундай бўлмоқда ҳам, Бунга эришиш учун тер тўкса арзийди».

Орадан бир неча ой ўтиб, мен бу аёлга ишлари қандайлигини билиш учун мактуб ёздим. Мана унинг жавоби:

“Эмерсон, сиз менга ёзган нарсалар ҳақида узоқ ўйладим. Худо менга айтган нарсалар ҳақида эса янада диққат билан ўйладим. Мен бу инқироз ҳолатидан чиқиш учун ойлар давомида тиз чўкиб ўтирдим... 

Бошимдан кечирганларим даврида менинг қалбим қанчалар ўзгарганини тушунтириб беришим мушкул. Юрагимнинг туб-тубигача мени шундай туйғулар қамраб олган эдики, бир қарашда умуман кечириб бўлмайди, деб ўйлаган нарсам учун кечиришга ўзимда куч топа олдим. Мана шу кураш жараёнида Худо менга берган куч ва ўзимни ирода қила олиш мени лол қолдирди. Мен ҳар куни ибодат қилардим ва эримни ҳурмат қилишим учун ҳеч бўлмаса БИТТАГИНА сабаб ва сифат топиш учун бутун онгим билан берилиб тадқиқ этардим. Мен ундан нафратланардим. Унга ҳурмат уйғотиши мумкин бўлган ҳеч нарса тополмайман, деб ўйлардим. Сиз менга йўл кўрсатдингиз ва мен нимадан бошлаш кераклигини англаб етдим. Мен ўша нарсадан бошладим.

Айнан шу пайтда биз маслаҳатларга ёзилдик ва у маслаҳатлар жараёнида мени ўша аёл билан муносабатларини узганига, улар бошқа учрашмаётганларига ишонтирди...

Ғалати. Мен юрагим эрмини кечириши учун унинг парча-парча бўлиб кетган бўлакларини йиғиб олишим учун узоқ ва оғир машаққат чекишимга тўғри келади, деб ўйлардим. Худо бу жараённи жуда оддий ва осон қилиб қўйди ва биз ҳар доим ана шундай мўъжизага муносибмизми ўзи, деб ўйлаймиз... Эрим яна менга ошиқ бўлиб қолган, унинг қалбида чиндан ҳам пушаймонлик бор. Унинг ўша аёл билан ишқий муносабатлари ўтмишда қолди ва тарихга айланиб улгурди. Биз бунга нуқта қўйдик. Биз ҳозир ҳам маслаҳатларга бориб турамиз, чунки биз ҳеч қачон кутганимиздек яхши бўлмаган никоҳимизда жуда кўп нарсани ўзгартиришимиз керак. Айтишим жоизки, ҳозир ишларимиз анча яхши, аммо ҳали яна олис йўлни босиб ўтишимиз керак. Худо дилимга етган озорни енгиб ўтишимда ёрдам берди ва У мўъжизавий тарзда мени даволади.

Бу иш берар экан. Мен эримни оилага қайтара олдим. Сиз буни уддалашим мумкинлигини айтганингизда, бунга ишонмагандим, аммо Худо, эримни мен кутганимдан ҳам кўра кўпроқ ўзгартириб юборди, умид қиламанки, ўзгаришлар давом этади. Мен ҳам ўзгардим. Ниҳоят, мен ўзимда ҳар доим бўлишни истаган аёлни кашф этдим”.

Бу аёлнинг мактубида эътибор қаратиш зарур бўлган иккита жиҳат бор. Биринчидан, у Худонинг даъватига қулоқ осганида У ўзининг юрагига кечиримлиликни солиб қўйганидан лол қолмоқда. У эрини кечириш учун ўзини азоблагани йўқ, шунчаки Парвардигорга итоат этди ва шунда унинг юрагига кечиримлилик оқиб кирди. Иккинчидан, у ўзида «ҳар доим бўлишни истаган аёлни кашф этди». У эрининг кўзида чўп бўлган вақтда, биринчи галда, ўзининг кўзидаги чўпларни ҳал қилиб олиши зарурлигини тушунади. Кечиримлилик – айблашнинг тескари томони. Айблаш, қоралашдан осони, кечиришдан мушкули йўқ, аммо кечиримлилик бошқа ҳеч нарса беролмайдиган марҳаматларга сазовор этади.   

Агар аёллар ўзларига севги билан муносабатда бўлмайдиган эрларини кечиришга қийналишса, ўз навбатида, эрлари улар мавжуд муаммони ҳал қилолмайди, деб ҳисоблашади ва улар уйланган аёлларни бирорта эркак севолмаса керак, деб ўйлашади. Аммо бундай ўй-хаёллар одамни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Бундай вазиятда ютиб чиқиш мумкин, бундай аёлни қандай қилиб севиш мумкинлигини эса биз қуйида кўриб чиқамиз.

Агар сиз уни сева олмаётган бўлсангиз, қайтадан уриниб кўринг.

Баскетбол жамоаларининг кўплаб мураббийлари тўрга тўпни ташлаш билан бир қаторда такрорий зарбаларга ҳам катта эътибор қаратишади. Буюк ўйинчилар ҳар доим майдоннинг ҳар икки томонидан ҳам такрорий зарбалар беришга ҳаракат қилишган. Улар тўпни хато ташлаган жойларига туриб олиб, уни тўрга туширмагунча машқ қилаверадилар. Аксарият ҳолларда улар бунинг уддасидан чиқишади. Исталган мураббий сизга яхши такрорий зарбалар жамоани формада ушлаб туришга ёрдам беришини тасдиқлайди.

Ўхшашлик яққол кўриниб турибди. Севги ва ҳурматнинг ишлаш тамойилини тушуниб етаётган ва хотини ўзини кечиришидан умидвор бўлган эр, бир неча омадсизликлар ўзини йўлидан қайтаришига имкон бермайди. Балки сиз яна унинг қалб нидосини ўқий олмагандирсиз. Унинг сизга нисбатан нафратомуз муносабатига мос тарзда жавоб қайтарганингиз учун ҳам мағлуб бўлгандирсиз. Сиз унинг сўз орқали бераётган зарбаларидан ва унинг танқидларидан яширинишга уринадиган тош деворингиздан чарчаб кетгансиз.

Асло таслим бўлманг. Агар нишонга тушира олмаган бўлсангиз, тўпни қайта ташланг! Тўпни қайта ва қайта ташлайверинг. Сиз ғалаба қозона оласиз ва сиз хотинингизнинг қалби устидан ғалаба қозонасиз, балки бу биринчи ёки иккинчи, эҳтимол учинчи уринишингизнинг охирги сонияларида юз берар. Ҳар сафар севги йўқлигини ҳис этганингизда қайтадан бошланг. Хотинингизга: «Кечир. Сенга ўз севгимни намоён эта олмаганим учун кечир» - денг.

Ҳозир ушбу сатрларни ўқиётган эркаклар балки шундай ўйлашаётгандир:  «Эмерсон, фикрларинг ажойиб, аммо сен, мен бошимдан кечирганларни бошингдан ўтказмагансан-да».

Унда келинг, мен нимани бошимдан кечирганимга бир назар соламиз. Мен муҳабат ва ҳурматнинг намунали нусхаси бўлишим керак гўё. Мен беш йилдан ошибдики, севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳақида ваъзлар ўқийман, аммо баъзида ғазабни ҳис қилиб, тош деворим ортига ўтиб оламан. Мен бор-йўғи инсонман, одам боласининг эса у ҳар қанча тажрибали бўлмасин, ожиз томонлари бўлиб туради.

Ўтган йиллар давомида мен кўпчилик эркакларнинг тушига ҳам кирмайдиган қийинчилар билан тўқнаш келдим. Семинарларда севги ва ҳурмат мавзусида маърузалар ўқишимга қарамай, Сара мени танқид қила бошласа, жаҳлим чиққан ва ундан тош деворим ортига беркиниб олган пайтлар кўп бўлган. Бунақа пайтда у бутун уй бўйлаб мен билан изма-из юриб шундай дерди: «Ўзини сен каби тутган эркакларга нима деб маслаҳат берган бўлардинг? Унга ўзини мен билан қандай тутишни айтган бўлардинг?». Э, йўқ! Куррайи заминни тўхтатинг, мен шу ерда тушиб қоламан! Бу қанчалар оғир! Буларнинг барчаси қанчалар аҳмоқона! Қолаверса, адолатдан эмас. Аммо маълум вақтга бориб мен тинчланишимга тўғри келади. Мен бутун савлатим билан тикка туришим, эркак бўлишим керак. Шунақа пайтда мен қийинчилик билан бўлсада, ўзимни қуйидаги сўзларни айтишга мажбур қиламан: «Мен...мен.. ноҳақ эдим».

Менга ҳурматсизлик қилишганини, кейин эса мен севги кўрсатмаганим учун кечирим сўрашга мажбур қилишларини ёқтирмайман. Бу адолатдан эмас! Аммо шахсий тажрибамдан келиб чиқиб биламанки, ҳатто ўзини энг зўр мутахассис деб ҳисоблайдиганлар ҳам кейин яна қайта оёққа туриш учун омадсизликка учраб туришади. Тўпни ташлаш учун кучинг қолмаган пайтда такрорий зарба нима эканини яхши биламан. Мен ибодат қилиб, ўз ожизликларим сабабларини излаганимда, Муқаддас Китоб ёрдамга келди. Малаки пайғамбар шундай дейди: «Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин.» (Мал. 2:15). Мен бундан ташқари Ҳикматлар китобининг йигирма тўртинчи боб ўн олтинчи оятидан ҳам кўнглимга таскин топдим: «Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди». Биз мукаммал эмасмиз. Ҳаммамиз ҳам мағлубиятга учраймиз. Эркак севги ва ҳурмат тамойилларини ўзлаштириш жараёнида кичик қадамлар ташлар экан, у етти марта, балки ундан ҳам кўпроқ йиқилади. Аммо у энди юришни ўрганаётган кичкина фарзандларидан ўрганиши керак. Уларнинг бирортаси биринчи қадамларни қўйганида кучсизгина оёқлари уларни ушлаб қололмаганида, ўтирган жойида тек қотишмаган. Улар ўринларидан туриб қадам ташлашади, яна йиқилишади, яна туриб қадам босишади, яна йиқилишади, яна туришади, яна ва яна. Ниҳоят, у юришни ўрганиб олади – йиқилмайдиган бўлади.

Эркаклар, айримларингиз ўтмиш юкларини елкангизга ортиб, ўзингизни қийнаяпсиз. Зарарли одатларингиз ўзингиз билан қолмоқда. Ота-бобонгизнинг гуноҳлари бошингизга соя солиб турибди (қаранг: Чиқ. 20:5). Сиз хато қилдингиз ва шу вақтнинг ўзида хотинингизнинг сиз уни хафа қилганингиз ҳақидаги имо-ишораларига эътибор ҳам қаратмайсиз. Сиз ҳатто «Мени тинч қўй» - дейсиз, кейин эса ҳеч нарса содир бўлмаганидек яшашга ҳаракат қиласиз.

Худо меҳрибон ва шафқатлидир, У одатларингиз ўз-ўзидан йўқ бўлмаслигини ва шу боис улар билан жиддий шуғулланиш зарурлигини билади. Айнан шундай вазиятларда Худо сизга мурожаат этиб, шундай дейди: «Хотининг ёнига қайт. Сен унинг хабарини ўқишни унутдинг. Сен унга эркакча муносабатда бўлмадинг. Сен вазиятнинг моҳиятига етишни истамай, тўғри иш қилдим деб ўйлаяпсан. Аммо бундан ҳеч нарса чиқмайди. Сенинг тутган йўлинг Танглик доирасининг айланишини тўхтатмайди. Сен хотининг қалб нидосини эшитишингни ва ёнига боришингни истайман. У кўнглидагини тўкиб солсин. Ундаги салбий ҳислар ва дилгирликларни қабул қил».

Агар сиз шу ишни қилсангиз, агар зарбани ўзингизга олсангиз, ҳаракатдан тўхтамасангиз, ўшанда сиз тахминан қуйидаги сўзларни айтишингиз мумкин бўлади: «Азизам, сенга ўз севгимни намоён эта олмаганим учун мени кечир. Сен менга мана шундай бостириб келганингда, жаҳлим чиқади, чунки менга бўлган ҳурматсизлигингни ҳис этаман. Аммо мен ўзгаришга тайёрман. Илтимос, менга ёрдам бер».

Аёл эрига ҳурматсиз муносабатда бўлганида ва бу нарса унинг кўзларида ҳамда тилидан отилиб чиқаётган заҳарли сўзларда акс этиб турса, ҳар қандай эркак танлашига тўғри келиб қолади. У ёки хотинига заҳарли сўзлар билан жавоб қайтариб ва тош девор ортига беркиниб, ўз ғурурини ҳимоя қилади, ёхуд хотинининг қалб нидосини тинглаб, унга шартсиз севги билан жавоб қайтаради.

Мен Худонинг инояти билан ҳар доим иккинчи вариантни танлайман, деган қарорга келдим. Мен Саранинг қалб нидосини эшитишга ҳаракат қиламан ва унга шартсиз севги билан жавоб қайтараман. Гарчи, бизнинг никоҳимиз бир вақтлардагига қараганда анча яхшироқ ва мустаҳкамроқ бўлсада, мен ҳали ҳам ҳар доим керакли даражадаги севгини намоён эта олмайман. Мен керакли даражада озгина бўлсада ета олмасам, такроран уриниб кўраман. Тинчланиб олганимдан кейин (одатда бунга бир неча дақиқа вақт кетади), унга шундай дейман: «Кечирасан. Менинг кўзларимда (ҳатти-ҳаркатимда) севги намоён бўлмади». Ва, албатта, ҳар доим менинг дўстим бўлиб қолишига ишонган турмуш ўртоғим менга жавобан ҳурматсизлик кўрсатганидан афсусдалигини айтади. (Ҳаммасидан яхшиси, у бундай вазиятда мен хотинига севги кўрсата олмай, ўзларини уқувсиз ва калтафаҳм сифатида тутадиган эрларга қандай маслаҳат берган бўлишим мумкинлигини сўраб ортимдан изма-из юрмайди).

Никоҳикки кишининг бир вужудга айланиши

Умид қиламанки, эрлар ва хотинлар Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатиш учун ўзларида журъат топиш ҳамда Севги ва ҳурмат уйғунлигини қўллаш учун мазкур бобда ҳамда 3-6 бобларда баён этилган ҳақиқатлардан фойдаланадилар. Тўғриси, аёлнинг эрига нисбатан шартсиз ҳурмат кўрсатиши даъватимизнинг янги ва ҳаттоки инқилобий жиҳати ҳисобланади. Эрга ҳурмат кўрсатиш ҳар доим Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб ўттиз учинчи оятида қисқача баён этилган даъват бўлиб келган, аммо қандайдир сабабларга кўра, Жамоат сўнгги вақтларда уни эътиборидан четда қолдирган. Аммо энди бу сир ошкор этилди. Хотин эри унга яхши муносабатда эканига ишонч ҳосил қилса, ҳамда унинг олдинги хатоларини кечирса, эрига нисбатан ҳурматсизлик ҳисси ҳам аёлни тарк этади. Гарчи нимадир қолса ҳам, аёлнинг ҳурмат билан суғорилган ҳаракатлари унга никоҳни яхши томонга ўзгартириш учун куч беради.

Юқоридаги бир нечта бобда мен тарози палласини мувозанатга келтиришга ва эркаклар, агар улар ўз хотинларини тушунишса ҳамда ижобий ҳаракатланишга қарор қилишса, қандай катта кучга эга бўлишларини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Худонинг Каломида буюрилганидек шартсиз севгини намоён этишга имконингиз бўлмаса ҳам хотинингизнинг заҳарли сўзлари ёмғири остида қолганингизда бу ҳаракатни қайта-қайта қилишга уриниш керак. Тўғри, томонлардан бири муаммолар юкини ўз елкасига олса, никоҳ сақланиб қолиши ва ҳатто яхши бўлиб кетиши мумкин, аммо Худо никоҳни «икки киши бир бутунга айланадиган» вариант сифатида яратган.

Эркаклар ва аёллар бир-бирларини ҳурмат қилиш ва севишни ўрганганларида мўъжизалар рўй бера бошлайди. Бахтсиз никоҳлар гуллаб-яшнаб, зерикарли ўтаётган турмуш қувончга тўлади, фаровон оилалар эса янада бахтлироқ бўлишади.

Бенуқсон никоҳи янада яхшироқ бўлган бир эркак менга мактуб ёзган эди. У хотини билан йигирма уч йил бирга яшаган, ажойиб фарзандлари бор, у оилавий телевизион ва радиохизматни йўлга қўйганди. Аммо барибир нимадир етишмагандек туюларди, шу боис Худо унинг қалбига солган бошқача ёндашувни инқироз ёқасига келиб қолган оилалар билан ишлашда қўллаши кераклигини хотинига айтади. У жамият эркаклар ва аёллар ўртасидаги асл фарқни кўрмаётганини, оқибатда уларнинг муносабатларида барқарорлик ва тенглик бузилаётганини, болаларга таълим ва тарбия беришда бу масалаларга етарлича эътибор қаратилмаётганини англаб етади. У хотини билан эркакларнинг (ҳурмат) ва аёлларнинг(севги) асосий эҳтиёжини муҳокама қилиб олади. Шундан сўнг орадан бир неча кун ўтиб, улар радио орқали севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳақидаги эшиттиришни эшитиб қолишади! Улар бизнинг китобларимизга буюртма беришади ва уларни ўрганиб чиқиб, Худо уларни чинданда улуғ ишлар қилиш учун танлаганини англаб етишади. Мактубининг давомида у қуйидагиларни ёзади:

“Гарчи кўпчиликнинг назарида бизнинг никоҳимиз бенуқсон туюлсада (биз ростдан ҳам бахтли оила эдик), бизнинг ўзаро муносабатларимизда айрим жиҳатлар бор эдики, мен уларга қўл силтаб қўя қолган эдим. 1-10 шкаласи бўйича биз доим 5-6 даражасида яшаганмиз. Аммо биз иккаламиз 9-10 даражада яшашни орзу қилганмиз (ҳеч бўлмаса, вақти-вақти билан). Китобингизни ўқиб чиққанимиздан кейин хотиним билан бир неча кунга уйдан кетдик. Айтишим мумкинки, Худо бизнинг ўзаро муносабатларимизга шунақа янги куч бердики, бунақасини фақат орзу қилиш мумкин. Худо қандайдир йўллар билан қалбларимизни юмшатди, ҳамда биз севги ва ҳурмат уйғунлигини ўзимиз учун устувор деб белгилаб олдик. Тўғриси, ҳақиқий ва асл тамойилларни бошқаларга ўргатиш ўзинг уларга ҳаётда амал қилиб яшашингдан кўра осонроқ. Ҳозир хотиним билан бир-биримизга анча яқинлашганмиз ва ўйлашимча, инқирозга тушиб қолган оилаларга кўрсатаётган хизматимиз айнан шу туфайли янада самаралироқ бўлмоқда”.

Шунингдек, биз никоҳдаги носоғлом ўзаро муносабатлари маълум даражада яхшиланган инсонлардан ҳам кўплаб мактублар оламиз. Масалан, бир аёлнинг бизга ёзишича, эри билан ўзининг никоҳи ҳар икковлари учун ҳам учинчи оилалари экан. Бундан ташқари, улар яқиндагина ичкиликбозликдан даволанишган, хотин носоғлом оилада ўсган ва болалигидан эркакларга нафрат руҳида улғайган. Учинчи марта қурган оиласи билан икки йил яшагач, у муносабатлари бу аҳволда давом этиши мумкин эмас, деб ўйлай бошлайди. Оиласини сақлаб қолиш учун икки марта уриниши муваффақиятсиз якунлангач, у бошқа уринмасликка қарор қилади, аммо мутахассис қабулида маслаҳатда бўлгач, аёл учинчи марта ҳаммасини Худо буюрганидек бажаришга аҳд қилади. Учинчи эри бахтсиз тасодиф туфайли ишга яроқсиз бўлиб қолиб, уч йил ишламайди. Беш нафар ўғил улғаяётган оиланинг молиявий муаммолари ҳам шунга яраша эди. Билишимча, унинг эрининг ўзига баҳоси жуда паст бўлган ва қадрини билмаган, шу боис ои ласи учун масъулиятни зиммасига олмаган ҳамда унга севги кўрсатмаган. Хотин агар ўзи эрини кўпроқ яхши кўрса, ҳаммаси изга тушиб кетиши мумкин, деб умид қилган. Аммо бу ҳам ёрдам бермаган. Улар ўзларига никоҳ ва оила масалаларига бағишланган махсус аудиодастурлар, китоблар ва маслаҳатлар воситасида ёрдам бермоқчи бўлишган, лекин Танглик доирасининг айланишини тўхтата олмаганлар. Ночорлик ва чорасизликдан аёл кечалари тез-тез йиғлаб чиққан, ҳамда ҳаётининг бундай шароитда қанча давом этишини тасаввурига ҳам сиғдиролмаган. Айнан шундай кунларда у аёлларни ўз эрларини Худонинг ўйлаганларини амалга ошириш учун рағбатлантиришга ўргатадиган китобимиз ҳақида эшитиб қолади («Motivating Your Man God's Way»). Мактубида давом этар экан, у шундай ёзади:

“Китобингизни ўқиганимдан кейин, мен эримдан кечирим сўрадим ва унга илгари уни ҳурмат қилмаганимни, аммо буни жуда ҳам хоҳлаганимни айтдим. Сўнгра мен бу истагимни амалга оширишга киришдим. Ишонасизми, ҳаммаси ўхшади! Қандай миннатдорчилик билдиришга ҳам ҳайронман. Ниҳоят, тушуниб етдим! Худонинг амрига асосан эримни қандай ҳурмат қилишим кераклигини тушунтириб берганингиз учун сизга раҳмат. Мен ҳурмат акс этиб турган жумлаларни ишлата бошладим, натижада эримга бўлган муносабатим (энг асосийси, унинг менга бўлган муносабати ва муомаласи) тубдан ўзгарди. Энди мен бу бизнинг охирги никоҳимиз эканига, ҳамда бундан буён Худога ҳамдлар айтиб, умр кечиришимизга умид ва ишонч билан яшаяпман”.

Менга айниқса бир қизнинг севги ва ҳурмат уйғунлиги ота-онасининг ҳаётига олиб кирган ўзгаришлар ҳақидаги мактуби жуда ёқади. Онаси қизига Худодан ўзининг юз ифодаси ва эрига бўлган туйғуларини ўзгартиришни сўраганини айтиб берган. Бу ҳар доим иш беради (албатта, агар у оғзига маҳкам бўлса!). Қиз мактубида қуйидагиларни ёзган:

“Нима бўлганда ҳам, онам шундай қиляпти, отам эса ўтмишдаги хатолари учун тавба қилмоқда. Онам отамнинг фикрлаши ва хатти-ҳаракатларида катта ўзгаришларни ҳис этяпти, буларнинг барчаси унда келажакка умид ва ишонч уйғотмоқда. Онамнинг айтишича, у отам билан мулоқотда ҳурмат уфуриб турган жумлалардан фойдаланади, ҳамда отам онамнинг бу муносабатига қандай жавоб қайтаришида дарров натижани ҳам кўради. Қизиғи шундаки, улар илгари ҳеч қачон бир-бирлари билан осуда, бақир-чақирларсиз гаплаша олишмас эди. Онамга, унга қўшилиб менга ва сингилларимга ҳам умид бағишлаганингиз учун сизга катта раҳмат”.

Бундай хатларнинг адоғи йўқ. Севги ва ҳурмат уйғунлиги мамлакатимиздаги оилаларда Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатишга ёрдам бермоқда. Агар эр ва хотин бир-бирларининг эҳтиёж ва заруратларини қондириш тўғрисида қарор қабул қилишса, эр хотинини шартсиз севги билан иситса, хотин эса эрига шартсиз ҳурмат кўрсатса, улар Танглик доирасини ўзларига тўлиқ бўйсундириш йўлида улкан қадам ташлаган бўлишади. Улар Танглик доирасидан бутунлай қутулишади, демоқчи эмасман. Мен жон-жон деб сизга ана шундай йўлни кўрсатган бўлардим, аммо бунинг имкони йўқ. Дунёда камолотга эришган инсонлар йўқлиги боис, ҳаммамиз ҳам, вақти-вақти билан Танглик доираси домига тушиб турамиз. Биз Сара билан ҳозиргача Танглик доирасини ўзимизга бўйсундириш устида ишлаймиз, чунки биз баъзи-баъзида бир қарашда сезиларсиз ва майда-чуйда бўлиб кўринадиган нарсаларда бир-бирмизга салбий муносабатда бўламиз. Бунақа пайтда у ҳамма нарсани пушти рангда, мен эса мовий рангда кўрамиз. Мен ҳамма нарсани мовий рангларда, у эса пушти рангларда эшитади. Танглик доирасини тўлиқ бўйсундириш низоли вазиятлар кучайиб кетмасидан уларнинг устидан назорат ўрнатишни назарда тутади. (Танглик доираси устидан назорат усулларини А ва Б иловалардан ўқиб олишингиз мумкин).

Сара билан иккаламиз Танглик доираси яқинлашиб қолганининг белгиларини тушуниб олишни ўргандик. Шунингдек, биз унинг ҳаракатини қандай қилиб секинлаштиришни, ёхуд у шиддат билан айлана бошлаганида уни қандай қилиб тўхтатишни ҳам биламиз. Қолаверса, биз Танглик доирасини узангида ушлаб туриш имконини берадиган сирли қуролга ҳам эгамиз. Бу қурол Қувват доираси деб номланади, ҳамда у қуйидаги оддий механизм воситасида ҳаракатга келтирилади:

Эрнинг севгиси хотинни ҳурмат кўрсатишга рағбатлантиради, хотиннинг ҳурмат кўрсатиши эса эрни севги намоён этишга рағбатлантиради. 

Ушбу китобнинг иккинчи қисмида мен сизларга никоҳингизни Қувват доирасига олиб кирадиган ўнлаб ғоя, тамойил, стратегияларни тавсия этаман. Агар сиз ушбу тамойиллардан фойдаланишни истасангиз, қувват даврийлигида қоласиз!

Танглик доираси исталган пайтда айланишни бошлаши мумкинлиги боис, сиз ўз турмуш ўртоғингиз билан Қувват доирасига кириб, ҳеч қачон ундан чиқмаслигингиз керак. Кейинги бобларда никоҳда севги ва ҳурмат уйғунлигида қўлланиладиган муҳим ҳақиқатлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, мен сизлар билан эркаклар ва аёлларга кундалик амалий ҳаётда бир-бирларига севги ва ҳурмат йўллашни ўрганишларида қўл келадиган тамойиллар, услублар ва соғлом фикрларни ҳам ўртоқлашаман. Биз биринчи қисмда кўриб ўтганимиздек, эркакларга хотинларига ўз севгиларини намоён этишлари учун ўзгача ёрдам керак, хотинларга эса эрларига ҳурматларини намоён этишлари учун аниқ ёрдам зарур.

Бу тамойилларни ўзлаштириб олишни соддалаштириш учун мен эркакларга олтита муҳим жиҳатга эътибор қаратишни маслаҳат бераман. 

Бу жиҳатлар алоҳида боблар бағишланган қуйидаги параметрларни ўз ичига олади. Булар – яқинлик, очиқлик, тушуниш, муроса, садоқат, эъзоз. Хотинлар эътиборига бўйсуниш, иерархия, нуфуз, зийраклик, муносабатлар ва шаҳвоният каби жиҳатлар тавсия этилади, ҳамда ушбу мавзулар ҳам алоҳида бобларда кўриб чиқилади.

Қувват доирасида қолиш учун доимий равишда ишлаш керак. Кейинги бобларда биз муваффақиятли ва мустаҳкам оила қуришимизда кўмак берадиган Муқаддас Китоб ёрдамига ва амалий йўл-йўриқларга мурожаат қиламиз.


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак