Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 18 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (18-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


18-БОБ. НУФУЗ – ЭРИНГИЗНИНГ ХИЗМАТ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ

Севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференцияларимиздан бирида мавзу «Эрнинг оиладаги обрўси» бўлиб, навбат савол-жавобларга келганди. Бир ёшгина ҳиссиётли аёл шундай деди: «Мен унинг бошлиқ бўлишини, унинг етакчи бўлишини истайман. Шу билан бирга, у қарорларини менинг истагимдан келиб чиқиб, қабул қилишини хоҳлайман». 

Хона кулгудан ларзага келди, эркаклар ҳам, аёллар ҳам бирдек кулишарди (аксарият эркаклар, бу ёш аёл нима демоқчи бўлганини яхши тушунишди). У сочининг учигача қизариб кетди. У ўйламай гапириб қўйган эди. У тажовузкор кайфиятда эмасди, жаҳли ҳам чиқмаганди ва ўз ҳуқуқларини талаб ҳам қилмоқчи эмасди. У юрагида борини рўй-рост айтганди, холос. Мен ҳам ўзимни тутиб туролмай кулиб юбордим. Унинг ушбу соддадиллик билан айтган гаплари менга бир воқеани эслатиб юборди, аммо аёлни бутунлай уялтириб қўймаслик учун уни ўша пайт айтиб бермадим. Бу воқеа оила қурганларидан кейин барча жиддий ва йирик масалаларда қарорларни эр, кичикроқ масалаларда эса аёл қабул қилишига келишиб олган ёш жуфтлик ҳақида. Орадан йигирма йил ўтиб маълум бўлишича, уларнинг ҳаётида бирорта ҳам жиддий қарор бўлмаган экан.

Оилангизда ким хўжайин?

Феминистик қарашлар устувор бўлиб бораётган замонавий дунёда оилада ким хўжайинлиги ҳақидаги савол ёки кулгуга сабаб бўлади, ёхуд жанжални келтириб чиқаради. Кўпчилик эркакларни эркаклар ва аёллар мутлақо тенг эканлиги ва улар аёллар билан солиштирилганда катта мавқега эга эмасликлари борасидаги феминистик қарашлар билан сиқиб қўйишди.

Аммо имонли оилавий жуфтликлар учун савол сал бошқачароқ жаранглайди: оиладаги ҳукмронлик борасида Муқаддас Китоб нимага ўргатади? Ўн еттинчи бобда биз Павлус оилада Муқаддас Китобга асосланган иерархияни ўрнатганини кўрган эдик: эркак – бошлиқ, аёл эса унга бўйсуниши керак  (қаранг: Эф. 5:22-23). Биз шунингдек, яхши эр ўзининг оила бошлиғи мавқеидан хотини ва фарзандларини жазолаш ёки камситиш учун восита сифатида фойдаланмаслигини ҳам кўриб ўтдик. У Худонинг инояти ила бўлиши керак бўлган етакчилик мавқеидан масъулият ва севги билан фойдаланади. 

Шунга қарамай, эркакнинг етакчилиги ва ҳокимияти предмети нозик масала ҳисобланади. Эри оила бошлиғи бўлишига розилик билдириб, фақат у ўзининг истакларига мос келадиган қарорларнигина қабул қилиши кераклигини айтган ёш аёл ҳаётда ёлғиз эмас. Кўпчилик аёллар шундай ўйлашади. Аслида, кўпчилик аёллар эрларига қараганда қарорларни яхшироқ қабул қилишларини айтишади, бу бир томондан тўғри ҳам. Аёллар кўпгина масалаларда эркакларга нисбатан яхшироқ фикрлашади, аммо уларга эрларига бўйсунишлари ва уларга оилада бошлиқ бўлишига имкон беришлари кераклиги ҳақидаги концепция у қадар ҳам маъқул келавермайди.

Ўз ишига эга бўлган, кучли иродали аёл «етакчи фигура» дейиш мушкул бўлган эрига қийинчилик билан бўйсунади. У ушбу саволнинг жавоби ўзи Худо ўртасида ҳал қилинишини, ҳамда агар ўзи Парвардигорга ишонса... ҳаммаси яхши бўлишини билади. Аммо нима учун ўз ҳокимиятидан воз кечиш бунчалар мушкул? Мен буни кўриб турибман, ишонаман, аммо амал қилмайман. Мен ўн беш яшар қизимнинг эркакларга тобе бўлмаслиги учун ҳеч қачон турмушга чиқмасликка қарор қилгани ҳақидаги сўзларини эшитиб турибман, унинг сўзлари менга оғир ботади. Биз бу мавзуда жуда кўп гапираяпмиз, аммо гапимиз билан амалимиз ҳар доим ҳам мос келаётгани йўқ, мен эса оиламизда ҳаммаси тўғри йўлдан кетишини истайман. Демак, нима бўлганда ҳам, мен мана шу қоидаларга амал қилиб яшамоқчиман ва ишонаманки, Худонинг инояти билан ҳамма ишимиз жойида бўлади (Мен унга бўйсуниш жараёнида эримнинг руҳини синдирмасликка ҳаракат қиламан).

Муқаддас Китоб ўзаро бир-бирига бўйсунишга ўргатадими?

Кўпчилик масиҳий аёллар етакчилик ва бўйсуниш мавзусини оғир қабул қилишади. Павлуснинг Эфесликларга мактубининг бешинчи боб йигирма иккинчи ва йигирма учинчи оятларида, айниқса, эрларининг устидан ҳукмфармонлик қиладиган аёлларга нисбатан фобия кайфияти сезилади. Тимўтийга Биринчи Мактубнинг иккинчи боб ўн иккинчи оятида ҳаворий айтган қуйидаги сўзлар ҳам кўнгилга таскин бермайди: «Хотин таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин». Сўнгги йилларда Жамоатда айрим олим ва уламолар орасида гўёки Муқаддас Китобдаги «ўзаро бир-бирига бўйсуниш» таълимоти ҳақидаги фикрлар тарқала бошлади, унга кўра эркаклар ва аёллар бир-бирларига бўйсунишлари керак экан. Бунинг исботи сифатида Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, йигирма биринчи ояти келтирилади: «Масиҳни ҳурматлаб, бир-бирингизга бўйсунинглар».

Ўзаро бир-бирига бўйсуниш тамойилига кўра, Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, йигирма биринчи ояти «ҳар бир масиҳий исталган бошқа бир масиҳийга, эрларга, хотинларга ва айниқса «бир-бирига» бўйсуниши керак»лигини англатиши мумкин1. Бу маънодаги ўзаро бўйсунишдан хотин ўз эрига бўйсуниши шарт эмас, деган хулоса келиб чиқади. Аммо, агар бу тўғри бўлса, даъватнинг мазмунини тушунтириш мушкул бўлади; Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, йигирма иккинчи оятида хотинларга аниқ-тиниқ қилиб «сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар» - деб буюрилган. Мен ўн еттинчи бобда қайд этиб ўтганимдек, юнонча «итоат этмоқ» - hupotasso «кимнингдир устида турмоқ», ёки «кимдандир устун мақомга эга бўлмоқ»  деган маъноларни англатади. Хотин эрининг ҳимояси ва таъминоти остида бўлганида келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Чинданда мураккаб вазиятлар юзага келиши мумкин. Агар қарор қабул қилиш зарурати туғилса, аёл эри қарор қабул қилишда хотинига бўлган севгидан келиб чиқиб, оиланинг масъулиятли раҳбари сифатида қарор қабул қилинишига бошчилик қилишида Худога ишонган ҳолда эрига бўйсуниши лозим. 

У ҳолда Павлус масиҳийлар бир-бирларига бўйсунишлари керак, деганда нимани назарда тутган эди? Мен, эрлар ва хотинлар бу саволнинг жавобини севги ва ҳурматнинг уйғунлигидан излашлари керак, деб ҳисоблайман. Масалан, агар эр ва хотин ўртасида пулни нимага сарфлаш борасида низо келиб чиққан бўлса, эр келишмовчиликдан қатъий назар, хотинининг севгига бўлган эҳтиёжини қондирган ҳолда унга «бўйсунади». Эр хотинининг суюкли бўлиш эҳтиёжига бўйсунади (қаранг: Эф. 5:21, 25). Ўз навбатида, келишмовчилик пайтда, ечилмаган муаммо ва масалалар борлигига қарамай, хотин эрининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини қондирган ҳолда унга «бўйсунади». Хотин эрининг ҳурматга бўлган эҳтиёжига бўйсунади (қаранг: Эф. 5:22 ва 1 Бут.3:1). 

Эътибор берган бўлсангиз, никоҳ борасидаги мунозарани Павлус ҳам, Бутрус ҳам бўйсуниш масаласидан бошлашаяпти (қаранг: Эф. 5:22 ва 1 Бут. 3:1), лекин бу мавзуни ҳурмат тўғрисидаги мулоҳаза билан якунлашмоқда (қаранг: Эф. 5:33 ва 1 Бут.3:7). Асосийси шундаки, агар эр ва хотин бир-бирларига севги ва ҳурмат кўрсатиш истаги билан яқинлашсалар, гарчи айрим мунозаралар юзага келиб турсада, уларнинг никоҳи барқарор бўлади. Севги ва ҳурмат мавзусидаги конференциямизда иштирок этган бир аёл шундай ёзади:

 «Негизга қайтиш» мени лол қолдирди. Биз оиладаги мулоқотлар, бир-бирининг эҳтиёжларини қондириш зарурлиги ҳақида кўп гапирамиз, аслида муаммоларимизга ечимни Худонинг Каломидан топишимиз мумкин. Биз Худонинг Каломи бизга ҳаёт ва покдамоннлик учун зарур бўлган ҳамма нарсани беради деймизу, аммо ундан дунёвий руҳшунослик томон қочамиз. Мен ўзимга итоаткорликни эслатиш учун Эфесликларга мактубни тез-тез такрорлаб тураман. Гарчи одам ўзини итоаткорликкача паст тутиши осон бўлмасада, меҳрибон ва ақлли масиҳий эрнинг борлиги бу вазифани анча осонлаштиради.

Эрлар даъват учун жавоб беришади

Аниқки, кимдир эътироз билдирган ҳолда шундай дейиши мумкин: «Хўп, Эмерсон, тахмин қилайлик, оилада севги ва ҳурмат ҳукмрон, эр хотинини севишни истайди, хотин эрини ҳурмат қилишга тайёр. Қарор қабул қилиш юки кимнинг гарданига тушади? Бу масъулиятни ким ўз зиммасига олади?» Менинг фикримча, севги ва ҳурмат мавжуд бўлган ҳолатларда, оилавий жуфтликлар бу муаммони осонгина ҳал этишади. Бир-бирларига нисбатан севги ва ҳурматни ҳис этадиган иккита меҳрли инсон мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ҳар доим ижодий ёндашувларни топа олишади. 

Оилада севги ва ҳурмат ҳукмрон бўлса, эрлар ва хотинлар муаммоларни оқилона енгиб ўтишади. Улар оилавий муносабатларда маълум бир келишмовчиликлар бўлиб туришини тан олишади. Мулоқотлар жараёнида уларнинг бирортаси ўз сўзини маъқуллаб, туриб олмайди. Ҳеч ким ҳиссий мағлубиятга учрамайди. Таклифлар муаммога ечим топиш мақсадида илгари сурилади. Далиллар ва қарши далиллар келтирилади. Эр-хотинлар беришади ва олишади. Буларнинг барчаси охир-оқибат уларнинг хатти-ҳаракатлари ўйланган ва иккалалари учун ҳам мақбул бўлишини таъминлайди.

Юқорида биз, Павлус, хотин оила бошлиғи бўлган эрига итоат этиши шарт бўлган вақтлар бўлишини таъкидлаганини кўриб ўтгандик (қаранг: Эф. 5:22, 23). Аммо бундан хотин эрига итоаткорликда ноқонуний, ғайриахлоқий ёки нотўғри нарсага ҳам бўйсуниши зарур, деган хулоса келиб чиқадими? Хотин эри ўзини, ёки болаларни калтаклашига жимгина қараб туриши керакми? Агар эри бирор бир ноқонуний ёки ғайриахлоқий иш қилмоқчи бўлса, хотини унинг қарорига бўйсуниши шартми? Муқаддас Китобдаги аниқ жавобга кўра – йўқ, чунки бу нотўғри. Инсон бундай йўл тутар экан, энди уни оқил, инсофли деб бўлмайди, шу боис у ўзининг раҳбарлик ва ўзига эргашишга даъват этиш мақомини йўқотади. Хотинининг Худога итоат этиши эрига бўйсунишидан устун келади. Хотин эрига бўйсуниш учун Худонинг олдида гуноҳкор бўлиб қолмаслиги керак (Ҳаворийлар фаолиятида Ҳанониё ва Сапфира ҳақидаги ҳикояни ўқинг 5:1-11). Ниҳоят, афсуски, менимча, бундай вазиятларда хотин эридан жисман узоқлашгани (1 Кор. 7:11) ёки хиёнати учун у билан ажрашгани (Мат. 19:9) ҳам маъқул.

Шундай қилиб, биз эр ва хотинлар севги ва ҳурмат орқали бир-бирларига бўйсунишлари мумкин бўлган жуда кўп ҳаётий соҳалар борлигини кўрдик. Аммо кимдир ташаббусни ўз қўлига олишига зарурат туғилганда, бу эр бўлиши керак. Мабодо, хотин бирор бир масалада эрининг фикрини мутлақо маъқулламаса, нима қилиш керак? Тимўтийга биринчи Мактубнинг иккинчи боб, ўн иккинчи оятида бу саволга аниқ жавоб бор. Павлус шундай ёзади: «Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ўз ҳукмини ўтказишига рухсат бермайман. Хотин сокин табиатли бўлсин».

Агар қаердадир Павлусда аёлларга нисбатан фобия бўлса, ўша ўрин мана шу. Аммо Муқаддас Китоб аёлларга фобияси борлар тарафида эмас. Муқаддас Китоб бизга яҳудий менталитети ақлли ва ҳақиқий куч бера оладиган деб ҳисоблаган нарсаларни бизга етказади. Биз биринчи қисмда айтиб ўтганимиздек, хотин ўз эрининг қалбини бир сўз айтмасдан, фақатгина «покиза ҳаёти ва Худодан қўрқиб яшаши» орқали забт этиши мумкин (қаранг: 1 Бут. 3:1-2). Бу ўринда Бутрус аёллар аҳамиятли мавқега эга эмас, демоқчими? Албатта, ундай эмас. У сизнинг осуда ва юмшоқ кўнглингиз ҳар қандай эркакнинг юрагини эритиб юборишга қодир, демоқчи.

Агар келишмовчилик пайтида сиз ўзингизни босиб олиб, ҳурматни сақлаб турсангиз, ақл ўргатмасангиз, танқид қилмасангиз, эрингиз нима қилади? Бу кўп нарсага боғлиқ. Агар сизнинг вазминлигингиз тўғри, ҳурматга асосланган, эъзозловчи, дилгирликдан қимтинган лаблардан ҳоли ва босиқ бўлса, эрингиз ёнингизга келади. У сизни тинчлантиришни ва сизга ғамхўрлик қилишни истайди. Моҳиятан, у сизга ўз севгисини намоён этишни хоҳлайди. Хотиннинг босиқлиги ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши оқил эрни оҳанграбо каби ўзига тортади.

Феминистлар Муқаддас Китоб аёлни камситади, дейишади. Аслида Муқаддас Китоб аёлларни кўкларга кўтаради ва ўзларининг энг эзгу ниятларини қандай амалга ошириш борасида маслаҳатлар беради. Жанжал қилишингиз, уришишингиз шарт эмас. Эрингизни тушуниш, унга яқин бўлишга интилиш, аммо унинг совуққонлик билан сиздан узоқлашаётганини кўриш учун учун азобланишингиз, қийналишингиз шарт эмас. Унинг севгисини қозонишнинг бошқа йўли мавжуд, Муқаддас Китоб эса ана шу йўлни сизга кўрсатиб беради. Сизнинг вазминлигингиз ва ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз уни ром этади. Бу кучга эга бўлишнинг калити қуйидагича: эрингизга у хоҳлаган нарсани бериш орқали ўзингиз ҳам ундан хоҳлаган нарсангизни оласиз.

Мартаба масъулият билан бирга келади

Эрингиз унинг етакчилигини, мартабасини тан олишингизни истайди. Бу нарса унга сизга юқоридан қараш, ёки сизни камситиш учун керак эмас. Бу Худо эрингизга масъулият юклагани билан (эсланг: Эф. 5:25-33), яъни ўз масъулиятини эплаш учун унга мартаба кераклиги билан боғлиқ. Бирорта барқарор ривожланиб бораётган ташкилот бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарга бўйсуниши мумкин эмас. Икки нафар тенг инсон бош бўлган оила қурилиши, бу никоҳнинг бузилишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Бугун кўплаб никоҳлар барбод бўлаётганининг сабабларидан бири ҳам ана шунда. Аслида, бугунги оилаларда уни бошқариш масъулиятини ўз зиммасига оладиган одамнинг ўзи йўқ. Худо кимни бу мавқега қўйганини яхши билган, шу боис ҳам Муқаддас Китоб агар оилангизда ҳамма нарса яхши бўлишини истасангиз, хотин эрига итоат этиши кераклигини ўргатади.

Аёллар кўпинча менга агар ўзлари эрларига итоат этишса, бутун иқтидорларини ерга кўмиб, эшик олдидаги наматчага айланиб қолишлари мумкинлигини айтишади. Агар сиз эрингиз билан бирга барқарор ечимларни топиш учун ишлашни истасангиз, шундай тамойилларга амал қилишингиз шарт бўлади.

Ҳар доим эрингизга сизнинг қарашларингиз бўйича унинг зиммасида оила учун масъулиятнинг эллик бир фоизи борлигини, демак оиладаги ҳокимиятнинг ҳам эллик бир фоизи унга тегишли эканини уқтириб туринг. 

Эрингизга унга кўпроқ мартаба ва ҳокимият берилганини, чунки Худо унга кўпроқ масъулият юклаганини, жумладан агар зарур бўлса, сиз учун ўлимга тик бориш масъулияти борлигини айтишдан тўхтаманг. Ишонтириб айтаманки, ўрталарингиздаги келишмовчилик ва тортишувларнинг феъл-атвори сезиларли даражада ўзгаради. Унинг мавқеини таъкидлар экансиз, у сизда ўзининг мақомини эгаллаб олишга уринаётган рақибни кўришдан тўхтайди. Унга итоат этганингизда (бу фақат унга Худо иноят этган мавқени тан олишингизни англатади), эшик олдидаги наматча бўлиш эҳтимолингиз ўз-ўзидан йўқолади. Қолаверса, шунда сиз кўпроқ масалаларда ўзингизга маъқул қарорларни қабул қила бошлайсиз, чунки ўз ҳуқуқларингизни талаб қилиб, курашишингиз одатда эрингиз томонидан ўзига нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилинади. 

Кўплаб аёллар ўз туйғу ва қўрқувлари исканжасига шунчалик тушиб қолишганки, эрларининг туйғу ва қўрқувларини эътиборга олишмайди. Афсуски, хотин ўз иқтидор ва ақлини ерга кўмишдан қўрққанида, у эрида ўзини аҳмоқ деб аташларидан қўрқиш ҳиссини юзага келтиради. Хотин эшик олдидаги наматча бўлишдан қўрқиб, эрида ўзини топтаб ташлашларидан қўрқиш ҳиссини уйғотади. Кўпчилик эркаклар хотинларига «Менинг устимдан ҳумфармонлик қилолмайсан» - деган хабар юбориш учун ҳам ўжар бўлиб қолишади ва хотинларининг илтимосларига салбий муносабатда бўлишади.

Бизнинг дунёвий, феминистик маданиятимиз эркаклар уйда ҳукмронлик қилишади, деб таъкидлашни ёқтиради, дарҳақиқат – айримлар ҳукмронлик қилишади. Аммо, аксарият ҳолларда агар аҳил ва оқил оилаларда уч ойда оилавий муносабатларга тааллуқли ўртача юзта қарор қабул қилинса, хотин уларнинг тўқсон тўққизтаси борасида ўзининг қатъий фикрини билдиради, ҳамда унинг фикрига ҳурмат билан муносабатда бўлинади, у якуний қарор қабул қилинишига кучли таъсир кўрсатади. Афсуски, кўплаб оилаларда эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам нияти эзгу бўлади, аммо ҳар доим ҳам мулоҳазакорлик етишмайди. Эрда деспотизм кўзга ташланиши, хотин эса уйда ўзини ўта тажовузкор ва беқарор тутиши мумкин. Уйдан ташқарида хотин умуман бундай эмас, аммо оила даврасида тажовузкор бўлиб қолади. Аксарият аёллар учун ижобий йўл кўпроқ эрига итоат этиш бўлади. Мен кўпинча аёллардан эрлари ўзларидан жуда узоқлашиб кетгани, оилавий масалаларда пассив экани ҳақидаги шикоятларни эшитиб қоламан. Лекин улар нега бунақа пассив? Билишимча, қачонлардир эр оилавий масалаларни ҳал қилишда иштирок этишга уриниб кўрган, аммо ҳар сафар хотинининг ғоялари яхшироқ бўлиб чиқаверган. Орадан маълум вақт ўтиб, эр қаршилик қилишни йиғиштириб қўя қолган ва қарор қабул қилиш ҳуқуқини хотинига топшириб юборган. Агар бор муаммоларингиз шунда бўлса, ўзаро яқинлашишларингиз ва эрингизнинг фаолроқ бўлишига сизнинг унга итоат этишингиз ҳамда ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз ёрдам беради. Бундай йўл тутиш сизни камситмайди, тенг эканликларингизга раҳна солмайди, аксинча у чин маънодаги тенг ҳуқуқли муносабатларни юзага келтиради.

Сиз эрингиз оиладаги вазият учун эллик бир фоиз жавобгар экани ҳақида гапира бошлашингиз билан, сизнинг тутган бу ўрнингиз у билан энг муҳим фикрларингизни ўртоқлашиш имкониятини беради. Ёдингизда бўлсин, агар эрингиз оилада устунлик қилишга урина бошласа, демак у ҳамма нарсани ўз назоратига олмоқчи. Унинг аҳмоқона мулоҳазалари агар ҳамма нарсани ўз назорати остига олса, ўзини ҳурмат қила бошлашади, деган хулосага келишига туртки беради. Қизиғи, агар хотини унга ўзи истагандек ҳурмат кўрсата бошласа, дарров ортга чекиниб, оилани назорат қилишга олдингидек интилмай қўяр экан! Ишонаверинг. Худо Ўз халқига нимани раво кўришни билади. Агар сиз ҳали эрингизга унинг эллик бир фоиз жавобгарлиги ҳақида айтмаган бўлсангиз, буни айтишни ҳозироқ бошланг!2 (Ўз муносабатларингизни текшириб кўриш учун Б Иловага қаранг).

Эрингизга қандай хабар жўнатмоқчисиз?

Табиийки, аёлнинг эрига бўйсуниши ҳар доим ҳам осон кечмайди, айниқса хотин эрининг ҳурматга нолойиқ эканини ҳис қилиб турса. Бир аёл менга эридан севги кутаётганини кўрсатиш учун ҳар хил йўллар билан унга ҳурматсизлигини намоён этгани ҳақида ёзган эди. Бу аёл шу йўл билан эрини ўзини кўпроқ севишга ва қадрлашга мажбур этмоқчи бўлган. Шу вақт давомида у эрининг фикрларини маъқулламаган, унинг қобилиятини менсимаган, қарорларини тан олмаган, маслаҳатларига қаршилик кўрсатган, ўзини душманона тутган, уни жинсий ҳаёт қувончларидан маҳрум этишга интилган. Аёл шундай дейди: «Мен у буларнинг барчасини кўриб, дилимдаги дардни тушунади, нимадан жаҳлим чиқаётганини ва ташвишда эканимни кўради, ҳамда тушуниш ва севги билан олдимга келади, деб ўйлаган эдим». Эрига оғир жароҳат етказганини, энди у ҳатто ўзи билан ётишни ҳам истмаётганин кўргач, аёл аччиқ кўз ёш тўкади. У хотинига бўлган муносабатини яхши томонга ўзгартириши учун йиллар керак бўлган.

Солиштириш учун яна бир бошқа воқеани ҳам айтиб бераман. Мен уни эрига жинсий ҳаётнинг ўта муҳим йўналишида мавқе тақдим этган аёлдан эшитган эдим. У шундай ёзади:

“Эрим ишга жуда эрта кетади. Мен илгари ҳеч қачон эрта ухлагани ётмас эдим. Ҳозир у болаларни анча эрта ухлагани ётқизади, мен эса у тинч ва тиниқиб дам олиши учун унинг тараф бўламан. Тушунишимча, болаларга ярим кечагача ўтиришга рухсат берган пайтларимда, мен нафақат эримнинг мартабасига путур етказганман ва унга ҳурматсизлик кўрсатганман, балки унинг ишига ҳам менсимай муносабатда бўлганман, шу боис у оғир иш кунидан кейин чарчаб келгани менга аҳамиятсиз, деб ўйлаганман.

Ҳозир эса мен муҳим масалаларда қарор қабул қилиш ҳуқуқини унга ишониб топширганман, баъзида у билинтирмай менинг фикримни сўраб қолса, бу ғалати туюлади. Бундай вазиятларда биз юзага келган вазиятни муҳокама қиламиз, ҳамда мен у қабул қилган ҳар қандай қарорни ҳурмат қилишимни айтаман. Ўтган ҳафта у менга «обрўйимни кўтардинг» - деб айтди. Мен унга ҳурмат билан муносабатда бўла бошлаганимдан бери, эрим менга ўзининг севгисини сўнгги ўн йилдагидан кўра кўпроқ изҳор эта бошлади!” 

Эрингизнинг сизга хизмат қилиш ва оилангизни бошқариш истагини қадрланг ва ҳурмат қилинг, аммо бунинг учун сизга ишонч, қатъият ва куч керак бўлади. Бу нарса қўлингиздан келишига ишонаман. Бу борада бир аёл менга шундай деганди: «ўйлашимча, Худо менинг тасаввуримдагидек идеал никоҳни тайёрлаб қўймаган. Ниҳоят, агар мен Унинг назоратига бўйсунсам ва ўз фикримни ўтказишга уринишни тўхтатсам, ҳаммаси жой-жойига тушишини англаб етдим».

Худди Муқаддас Китобда ёзилганидек, эрингизнинг мавқега эга бўлиш ҳуқуқини тан олинг, шунда ҳаммаси жой-жойига тушади. Агар сиз унинг обрўсига путур етказсангиз, ёки ими-жимида унга қаршилик кўрсатадиган бўлсангиз, Танглик доираси жонланади ва ўзининг вайронакор айланиши билан ҳаётингизга кириб келади. Жамоатда аёллар учун никоҳ масалаларига оид машғулотлар ўтказадиган бир аёл бу борада янада яхшироқ фикр билдирган:

“Эрингизга бўйсуниш ва уни ҳурмат қилишдан бўйин товлашингиз, аслида Худога ишонишдан бош тортиш билан баробар эканлигига ишонаман. Агар биз аёллар Худо бизнинг ҳаётимизни, ҳамда эркакларнинг ҳаётини ҳам бошқариб туришига ишонсак, агар ўзимизни Унинг мартабасига бўйсундира олсак, шунда биз эрларимизга ҳам итоат эта оламиз ва уларга ҳурмат кўрсатамиз.”

Қуйидаги ҳолатларда эрингиз сиз унинг мавқеи ва раҳбарлигини ҳурмат қилишингизни ҳис этади

  • Эрингизга унинг кучли эканидан миннатдорлигингизни, зарур вақтда унга суяна олишингиз мумкинлигидан хурсандлигингизни айтсангиз;
  • Уни қўллаб-қувватласангиз ва ўзида етакчини кўришига ёрдам берсангиз;
  • Ҳеч қачон, гарчи у ҳамма нарса учун масъул бўлсада, ҳар иккингиз ҳам тенг ҳуқуқли эканингиз ва шу боис у сизга маъқул келмаган қарорларни қабул қилишга ҳақли эмаслиги ҳақида гапирмасангиз;
  • Уни муваффақиятли қарорлари учун мақтасангиз;
  • Нотўғри қарор қабул қилиб қўйганида унга меҳрли бўлсангиз;
  • Норозиликларингизни фақат ёлғиз қолганларингизда билдириб, болаларнинг олдида унинг обрўсини сақлаб турсангиз;
  • Норозилигингиз сабабини тинч ва ақл билан тушунтириб, ҳеч қачон унинг бошқариш ҳуқуқини шубҳа остига олмасангиз;
  • Ҳар қандай йўл билан бўлсада, ортга чекинишга ёки оламни забт этишга мажбур қилишга уринмасангиз.

Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак