Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 16 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (16-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


16-БОБ. ЗАБТ ЭТИШ – ЭРИНГИЗНИНГ ИШЛАШ ВА

МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ

Эркаклар учун қадрли бўлган сифатлар орасида забт этиш муҳим ўринда туради. Мен асосан аёлларга мурожаат қилаётганим боис, кўпчилигингиз нима учун мен ана шу романтик бўлмаган сўзни танлаганимни сўрашларингиз мумкин. «Забт этиш» сўзи эркаклар аёлларни жисмоний, шаҳвоний, ақлий ва руҳий-ҳиссий  томондан забт этишлари мумкин, деб ҳисобланган шовинизм устун бўлган рутубатли даврлардан келиб қолгандек жаранглайди. Аммо мен бу сўзга мутлақо бошқача маъно юклайман.

«Забт этиш» деганда мен эркакнинг унга туғма берилган ушбу олам ҳақиқатларини забт этишга, яъни ишлаш ва муваффақиятларга эришишга бўлган табиий истагини назарда тутаяпман. Агар сиз аёл сифатида эрингиз учун иш нақадар муҳим эканини англаб олсангиз, эрингизни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш сари жуда катта қадам ташлаган бўласиз, бу икки хислатни эса у севгидан ҳам кўра кўпроқ қадрлайди.  

Кўпчилик аёлларнинг эркак ҳурматни севгидан кўра кўпроқ қадрлашини тушунишлари қийин кечади. Худо сизларни севги учун яратган, шу боис сиз оламни фақат севгига созланган пушти рангли кўзойнагингиз орқали кўрасиз. Сиз севги кўрсатасиз, ўзингиз ҳам севгини истайсиз, шу боис нима учун эрингиз ҳам шундай яшамаётганига ҳайрон бўласиз. Мен эркаклар ҳурматни севгидан кўра кўпроқ қадрлашлари ҳақида гапирганимда, улар севгини умуман бир чақага олишмайди, демоқчи эмасман. Албатта, у сизнинг ўзига бўлган севгингизни қадрлайди, аммо эркаклар «севги» сўзини «ҳурмат» тарзида ёзишади.  

Эркаклар забт этиш ҳақида нима ўйлашларини тушунишга ёрдам берадиган саҳнани тасаввур қилайлик. Тахмин қилайлик, кимнингдир эри айни дамда ишидан ажралди. У уйга келиб, буни хотинига хабар қилади. У ўзини дилгир, ғамгин ва абгор ҳис этади. Эрининг кўнглини кўтариш мақсадида хотини шундай дейди: «Ҳечқиси йўқ. Асосийси,  бир-биримизни севамиз». Сизнингча, аёлнинг бу сўзлари эрнинг кўнглини кўтарадими? У жимгина хотинига тикилиб туради, сўнг елкасини қисганича диванга чўкиб, телевизор кўришга тутинади. Бутун оқшом гаплашгиси келмай жимгина ўтиради. Хотини эса ҳайрон. У эрининг кўнглини кўтаришни истаганди, у эса негадир тумшайиб олди. Бу саволнинг жавоби жуда оддий. Яна мовий ва пушти ранглар ишга тушган. Пушти ранг кўнглини кўтармоқчи эди, унинг гапларидан мовий рангнинг баттар кўнгли чўкди. Осонроқ тушунишингиз учун, келинг бошқа вазиятни кўриб ўтамиз. Хотиннинг ҳомиласи тушиб қолди. Эри унинг ёнига келиб шундай дейди: «Азизам, хафа бўлма, ахир биз ҳали ҳам бир-биримизни севамизку».

Аёллардан кимлардир мени муҳим тушунчаларни чалкаштириб юборганликда айблаши мумкин. Қандай қилиб ҳомиладан ажралиш билан ишни йўқотишни солиштириш мумкин? Мен йўқотилган нарсанинг аҳамияти ҳақида эмас, балки эрингиз учун иш қанчалар муҳим бўлгани тўғрисида гапираяпман. У ўзини жуда муҳим нарсасини йўқотгандек ҳис қилади, чунки иш, маълум маънода, унинг учун ҳаётининг мазмуни эди.

Шу боис эрингиз ишидан ажралиб қолганида уни даҳшатли бирор нарса содир бўлмагани, муҳими сизларнинг бирга эканликларингиз ҳақидаги гаплар билан тинчлантиришга уринсангиз, бу умуман ёрдам бермайди. У ёнида сиз борлигингизни билади. У сизнинг севгингизга ҳам шубҳа қилмайди, аммо унинг онгида ишлаши, маълум бир мавқе ва жавобгарликка эга бўлиши кераклиги туйғуси мустаҳкам ўрнашиб олган. Бундай тушунча қаердан келиб қолган? 

Одам Атога бошиданоқ ўзининг иши ёққан 

Эркакларда иш ва муваффақиятга эришишга бўлган бу иштиёқ қаердан пайдо бўлиб қолганини билиш учун Ибтидо Китобига мурожаат этишимиз керак, унда инсоният тарихидаги биринчи меҳнат вазифаси ҳақида сўз боради: «Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин деб, уни Адан боғига жойлаштирди» (Ибтидо. 2:15). Ҳали Момо Ҳавони яратмасдан туриб, Худо Одам Атони яратди ва унга иш берди. Қайд этиш керакки, Адан боғида кенг истеъмол маҳсулотларини эмин-эркин топишнинг иложи йўқ эди. Дарахтлар мева берарди, аммо бунинг учун Одам Ато уларни парвариш қилиши зарур эди. Худо Одам Атони зарур нарсалар керагидан ортиқ: гўзал манзаралар, жуда кўп егуликлар, мўл-кўл сув бўлган жойга жойлаштирди (қаранг: Ибтидо 2:10)1.

Бундай ажойиб иш ва жуда қулай меҳнат шароитларидан Одам Ато хурсанд эди, гўё. Аммо Худо унга нимадир етишмаётганини биларди. Ўз вазифасини тўлақонли адо этиши учун унга аёл керак эди. «...Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди». (Ибтидо 2:18). Яҳудий тилидаги «шерик» сўзи айнан «унга жавобан ёрдам бериш» ёки «жавоб берувчининг ёрдами» деган маъно англатади. Коринфликларга биринчи Мактубнинг ўн биринчи боб тўққизинчи оятида Павлус бу фикрни ривожлантириб, шундай дейди: «Эркак аёл киши учун эмас, балки аёл эркак учун яратилган».

Ўзига эътибор кўрсатилганида хотин бутун вужуди билан эркакка қуйидагича хабар йўллаган ҳолда ял-ял ёниб туради: «Мен сени севаман ва мен сен учун яратилганман. Мен қилмоқчи бўлган ишингни, ҳамда эришмоқчи бўлган даражангни ҳурмат қиламан. Сенга ёрдам беришни истайман. Севгининг мазмуни мана шунда». Аммо тўйдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетади. Хотиннинг ёрдам кўрсатиш усули эрини ҳурмат қилишдан бошқа исталган шаклда намоён бўлади. Масалан, ўн олти йилдан бери эри билан яшаётган ва фарзандларига уйда тарбия бераётган бир аёл ўзини ёрдамчи сифатида тўғри йўл танлаган, аммо эри ўзини бу жиҳатдан қабул қилмаётган, деб ҳисобларди. У шундай ёзади:

“Эрим менинг чин дилдан таклиф этган ёрдамимни ёмон мақсадда деб тушунарди. Ҳозир эса унинг ёнига танқид ва салбий муносабат билан борганимни, аммо буни ўзим англамаганимни биламан. Ҳамма нарсада унга ҳурматимни намоён этишга қарор қилганимдан бери ҳамма нарсада шукроналикни ҳис этаяпман, эрим мен билан кўпроқ гаплашадиган, меҳрибон бўлиб қолди, ҳамда менимча, сўнгги бир неча ҳафта ичида биз, ўтган барча йиллардагидан кўра, бир-биримизга анча яқин бўлиб қолдик.”

Тўғриси, Ибтидо Китобининг иккинчи боб ўн саккизинчи ояти ва Коринфликларга биринчи Мактубнинг ўн биринчи боб тўққизинчи ояти феминистик қараш тарафдорлари орасида маъқулланмайди. Феминистларнинг назарида, бу фикр сиёсий одобсизликдир, чунки у эркакча қараш билан ёзилган ва Худони эркакларга ён босувчи қилиб тасвирлайди. Аммо Муқаддас Китобдан бунчалик осонлик билан воз кечиб бўлмайди. Аввал бошдан эркакнинг зиммасига ерга «ишлов бериш» ва оиласини таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Эркакда саргузаштларда иштирок этиш ва янги ҳудудларни забт этиш эҳтиёжи мавжуд бўлади. Бу эркакнинг эркалиги эмас, балки унинг туғма сифати ва эҳтиёжидир.

Эркакнинг биринчи саволи: «Нима билан шуғуллансам бўлади

Танишув пайтида бир эркак иккинчисига берадиган савол қуйидагича бўлади: «Нима иш билан шуғулланасан?» Бу қанчалик тўғри, ёки нотўғри билмадиму, лекин аксарият эркаклар ўзларини ишсиз тасаввур этишолмайди. Худо ерда нимадир қилиш истагида Одамни яратди. Кичкина ўғил болаларни кузатсангиз, уларнинг қўлидаги тол чивиқ қилич ёки қуролга айланади. Яқинда бир аёл ўғлига ўйинчоқ қуроллар сотиб олиб бермаганини ва таёқни қурол қилиб ўйнашни тақиқлаганини айтиб берди. Аммо у нонушта пайти нон ва пишлоқ бўлагидан тўппонча ясаб ўйнай бошлагач, она таслим бўлган.

Оналар ўғилларига бу борада ҳалақит бермасликлари керак, чунки бу сифатлар эркакнинг иккинчи табиати ҳисобланади. У овчи, хизматчи ва арбоб бўлишни истайди. У ҳаётдаги ўз ҳудудини забт этишни истайди. Фанда бу ҳолат «эркаклар инструментализми» деб аталади. Болаликдан ҳар бир ўғил болада уни саргузаштларга ва забт этишларга ундайдиган нимадир бўлади. У ов қилиш ва нимадир топиш учун йўлга чиқишни истайди.

Севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференцияларимизда эркакларнинг болаликдан намоён бўладиган забт этишга интилиши ҳақида гапирганимизда, мен аёлларга битта саволни бераман. Мен улардан сўрайман: «Бўлғуси келинларингиз ўғилларингизга қандай муносабатда бўлишларини истар эдингиз? Унда ҳам худди мана шу ишлаш ва муваффақиятга эришиш эҳтиёжи бўлади. Ишонаманки, худди эрингиз бу борада сиз унга ёрдам беришингизни истаганидек, сиз ҳам келинингиз ўғлингизга ёрдам беришини хоҳлайсиз». Мен ўғиллар ва улар уйланганидан кейин содир бўлиши мумкин бўлган нарса ҳақида гапира бошлашим билан, аёллар шартсиз ҳурмат концепциясида ўзлари қабул қилишни истамай турган нарсани тушуна бошлайдилар. Аёллардан бири менга шундай деганди: «Сиз бу масалани мана шу томондан ёндашиб очиб берганингиздан кейин мен унга янгича назар билан қарай бошладим. Энди мен бўлғуси келиним ўғлимга мен эримга бўлгандек муносабатда бўлишини истамайман. Бунга йўл қўйиб бўлмайди».

Эркаклар ўзларининг ишлаш ва муваффақият қозонишга бўлган туғма истакларини қанчалик эъзозлашларини саратон касаллиги соғлиғига хавф солган дўстлари мисолида кўришимиз мумкин. Уларнинг иккаласи ҳам ўлим эҳтимолини оддий қабул қилишди ва ўлимни инкор этишмади. Бутун даволаш ва кимёвий терапия муолажалари давомида улар ишончда қатъий туришди, умидларини йўқотишмади. Охир-оқибат улар ўлишмади, лекин битта душмандан панд ейишди. Улардан бири ўз компаниясини сотиб, ўлимигача қолган ҳаётини Худога хизмат қилишга бағишлашга қарор қилди. Аммо компаниясини сотганидан кейин маълум вақтгача у иши бўлмагач, ўзининг кимлигини англолмай шошиб қолди. У менга шундай деганди: «Касалга чалинганимда ва ўлим билан олишиб ётганимда тушкунликка тушмагандим, аммо иккинчи «мен»им бўлган ишимдан ажралгач, илгари ҳеч қачон кузатилмаган тушкунликка тушиб қолдим».

Бошқа бир инсон ҳам оғир дардга чалиниб, ўлим билан юзма юз келади, аммо у ҳам шифо топиб кетади. У ишига қайтади, ҳаммаси изга тушиб кетади. Аммо маълум вақтдан кейин у ишидан ажралади. У тушкун кайфиятда менинг ёнимга маслаҳатга келди. У ишсиз қолиш ўлишдан оғирроқ эканини айтди. Қизиғи шундаки, бу икки эркакка ишларидан ажралиш саратондан ўлиб кетиш хавфидан кўра кучлироқ таъсир қилди.

Кўплаб аёллар эркаклар ўз ишларига қанчалик катта аҳамият беришларини билишмайди. Агар аёл ўйламасдан эрининг иши у қадар ҳам аҳамиятли эмаслиги ҳақида гапириб қолса, унинг бу сўзлари эрини омадсиз деб аташи билан бир хил қабул қилиниши мумкин. Бир дўстим бўларди, у ишбилармонликда яхшигина муваффақият қозонди, кимдир унга бизнесини сотишни  таклиф қилади. Дўстимнинг фикрича, бу таклиф унинг учун жуда катта мақтов бўлган, чунки ушбу савдонинг амалга ошиши молиявий таъминот ва жамоатчилик орасида тан олинишни англатарди. Дўстим учун бу шубҳасиз муваффақият белгиси эди. Битим тузилгач, у бу ҳақда хотинига айтиш учун уйга келади. Аммо хотини уй юмушлари билан банд эди. У ортиқча ўйлаб ўтирмай: «Жуда яхши, азизим» - дейди ва юмушларида давом этади.    

Бу эркак кейинчалик менга шу вазиятда ўзини жуда ҳам камситилган ҳис қилганини айтиб берганди. У шундай деган: «Менга жуда алам қилди. Мен бундан кейин хотинимга ҳеч қачон ҳеч нарсани айтмасликка қарор қилдим». Мен унинг қарорини маъқулламадим, аммо унга раҳмим келди. Агар вазият тескариси бўлганда аёл ҳам ачинган бўларди. Хотин эрига ҳомиладор эканини айтади, эр эса телевизор экранидан кўзини узмасдан, шундай дейди: «Жуда яхши, азизам». Кескин қарама-қаршилик уйғотиш мақсадида эри томон бўлишга қатъий қарор қилган аёлнинг мактубини келтирамиз:

“Эрим кўп қийинчиликларни бошидан кечирган, у қаттиқ танқид ва туҳматга дучор бўлганди. Мана шундай танқид ва туҳматлар пайтида мен унга ҳурматимни намоён этиб, ёнида бўлишга қарор қилдим. Ана шу нохушликлар сабаб кейинги ўн беш – ўттиз йил ичида орттирган дўстларимиздан айрилдик, аммо ўзимиз бир-бирмизга яқинроқ бўлдик. Ҳозир у мени ҳамма янгиликлардан хабардор қилади, электрон хатларни менга кўрсатади ва ҳоказо. У энди аввалги одамови ва ичимдагини топ, дейдиган эркак эмас. Худо қийин вақтларда асқотган билимлар билан қуроллантириб, менга жуда катта меҳрибончилик қилди.” 

Бу аёлларга керакми?

Эркакларнинг ишлашга бўлган туғма интилиши ҳақида гапирганимда, аёлларда бундай хоҳиш бўлмайди, демоқчи эмасман. Аёллар ҳар доим ишлашган, аммо улар ўз меҳнатларини фарзандларига ва уй-рўзғор юмушларига бағишлашган. Сўнгги ўн йилликларда аёллар ўз қобилиятларини уйдан ташқарида ҳам қўллаб, юқори лавозимларни эгаллашлари, ҳамда катта ютуқларга эришишлари мумкинлигини англаб етишди. Аммо аёл ишга кетаётганда уйда ким қолади, фарзандларга ким қараб ўтиради? – деган савол кўндаланг бўлади. Бундай вазиятда болаларни боғчага беришади, бундай қарорни ижобий баҳолаш мушкул, энг ёмони, у болаларга зарар етказиши мумкин.

Қизиғи, ғарбда ишда мавқега эришишни аёллар эркин танлов, деб баҳолашади. Аёлларга ишлашлари керак ёки йўқлигини айтиш шарт эмас. Улар уйда ўтиришадими, ёки ишлаб маълум мавқеларга эришишни исташадими, қарорни мустақил қабул қилишни хоҳлайдилар.

Аксарият эркаклар эса ишни эркин танлов варинати, деб билишмайди. Кулгу устаси Тим Ален, аёлларда танлов вариантлари жуда кўплигини айтган эди. Эркакларда эса биттагина вариант бор – ёки ишла, ёхуд қамоққа жўна. Тўғри, айрим оилаларда аёл ишлайди, эр эса болаларга қараб, уйда ўтиради. Аммо бизнинг ўғилларимиз ўзларининг у ёки бу соҳада ишлашларига тўғри келишини билишади, қизларимиз эса ҳомиладорлик ва хизмат пиллапояларидан кўтарилиш иккисидан бирини танлаш эркинлигини ҳис қилишни исташади.

Маслаҳатчи сифатидаги тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, рисоладаги аёл ўзи шуни хоҳласа, хотинига уйда ўтиришга имкон берадиган эрни излайди. Аёл ўз келажагини бирор эркак билан тасаввур қилар экан, биринчи галда ўзи ва фарзандлари тўғрисида ғамхўрлик қила олиш имкониятини баҳолайди. Яхши аёл пул учун эмас, балки севги қўйиб турмушга чиқади, аммо у ўзига «ин» қуриш заруратини яхши англайди. У ўзига ўзи: «Агар мен шуни хоҳласаму, уйда болалар билан ўтирсам, у бизни етарли даражада таъминлай оладими?» - деган саволни беради. Ўзига шу саволни берадиган аёл оқиладир. Умид қиламанки, менинг қизим ҳам пайти келиб шу саволни ўзига беради. Бундан ташқари, аёлга оила боқувчиси деган вазифани бажариш қанчалик ёқади, деган саволни ҳам бериб кўриш керак. Барча аёллар берадиган асосий савол эса: «У мени мен уни севганимчалик севадими?» - экани ёдингизда турсин. Одатда, аёллар бунга тўлиқ ишонишмайди, шу боис эри уйда ўтирганида, агар аёл меҳнат қилиб оиласини тебратишига тўғри келиб қолса, унинг эрининг туйғулари борасидаги ишончсизлиги асло камаймайди, аксинча ортади. Аёл ўзига ўзи: «Агар мен мана шу пулларни ишлаб топмаганимда у мен билан қолишни истармиди?» - деб савол беради. Оиланинг асосий боқувчиси роли аёлда ички қўрқув уйғонишига олиб келиши мумкин.

Аёлнинг табиий вазифаси оила бўлгани ҳолда, эркак ҳар доим меҳнат ютуқларини забт этишга мойиллик сезади. Эркак енгиб ўтиши керак бўлган қийинчиликларга қарамасдан, меҳнат қилиши кераклигини яхши англайди. Менимча, шу маънода кўпчилик эркаклар Одам Атога, аёллар эса Момо Ҳавога ўхшашади. Худди Одам Ато сингари эркаклар оиласининг фаровонлиги учун меҳнат қилишни вазифалари деб билишади. Кўпчилик аёллар эса худди Момо Ҳаводек ўйлашади. Фақат у фарзандни дунёга келтира олади, агар у фарзанд кўрса, ўзининг Одами оиласининг фаровонлиги учун меҳнат қилишини хоҳлайди.

Одам Ато Момо Ҳаво бола туғиб, уни эрининг қўлига тарбиялаш учун топшириб қўйиб, ўзи ишлаш учун кетишини кутмайди. Оиладаги тенг ҳуқуқлилик ғоясини илгари сурадиганлар шуни хоҳлашади, аммо мен отанинг вазифасини самарали амалга ошириш мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаганимдан кейин, мен уларнинг бу фикрига қўшилмайман. Шу билан бирга, мен аёлларнинг меҳнат қилиш қобилияти ва мавқега эга бўлиш истагини ҳам инкор этмайман. Аёллар интилишлари орқасидан раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари мумкин (қаранг: Ҳакам. 4:4). Аммо мен аёлнинг она сифатидаги тенгсиз мақомини таъкидлашни истар эдим. Чақалоқ кўтарган ота чақалоқ кўтарган онадек бўлолмайди. Ўйлашимча, энг замонавий технологиялар ҳам отадан «табиий она» ярата олмайди. Одатда аёллар фарзанд кўриш ва уни парваришлашга мойил бўлишади. Тўғри, бугунги замонавий жамиятда бу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд, аммо рисоладагидек аёлни унинг табиий истаги мавқега эришишга эмас, балки уй ва оилага ундайди.

Бирор марта эрингизга ишлаётгани учун миннатдорчилик билдирганмисиз?

Агар аёл эри учун қўллаб-қувватлов бўладиган ва эрининг ўзи учун маконларни забт этиш қобилиятига бўлган ҳурматини кўрсатувчи биттагина оддий нарсани қилишни истаса, унга хат ёзишга уриниб кўриши мумкин. Хат узундан узоқ ёки сермаъно бўлиши ҳам шарт эмас. Унда қуйидаги сатрлар бўлса кифоя: «Азизим, биз учун меҳнат қилаётганингга раҳмат». Агар хат батафсилроқ бўлишини истасангиз, эрингизга сизга уйдан ташқарида ишлашингиз учун ёки аксинча уйда болалар билан ўтиришингиз учун имконият яратиб берганига раҳмат айтинг, ҳамда сиз уни жуда қадрлашингизни билишини исташингизни баён этинг.

Мен гаплашган аёлларнинг кўпчилиги ҳар доим қилаётган меҳнатлари учун эрларидан миннатдор эканликларини, қолаверса, буни тез-тез ўйлашсада, очиқ айтишмаганини билдиришган. Мен улардан юрагида хотинига нисбатан жуда улкан севги бўлсада, буни очиқ айтмайдиган эрлар ҳақида қандай фикрда эканликларини сўрадим. Одатда бундай вазиятга аёлларнинг биринчи муносабати ҳайронлик ва ғазаб бўлар экан. «Бу билан эр хотини билан яшасада, унга ҳеч қачон севишини айтмайди, демоқчимисиз?» Улар шунақаси ҳам бўлиши мумикинлигига ишонишмайди.

Кўриб турганингиздек, ушбу ўзаро боғлиқликни тушуниш жуда ҳам осон. Ўзаро муносабатлар икки томонлама ишлайди. Албатта, эрингиз сизга ўз севгини изҳор этиб туриши керак. Аммо сиз ҳам у томонга юз буриб, оила фаровонлиги йўлида қилаётган ҳар кунлик меҳнати учун миннатдорчилик билдириб қўйишингиз керак. Сиз буни охиригача англаб етмасангизда, унинг оилани таъминлаш масаласига масъулият билан ёндашишини қадрлашингизни, ҳамда бунинг учун уни жуда ҳурмат қилишингизни айтишингиз мумкин. Эрингиз бунга қандай муносабатда бўлишига эътибор қилинг. Ишонаверинг, натижа сизни лол қолдиради (шунингдек, А ва В Иловаларга ҳам қаранг).

Эрига ишонадиган хотин керак

Коллежда ўқиб юрган давримизда масиҳийлик курсларидан бирида бизга қуйидаги саволни беришди: «Хотинингиз қандай бўлишини истар эдингиз?» Эсимда мен бу саволга: «Менга ишонадиган аёлга уланишни истайман» - деб жавоб бергандим. Бу ерда Исо Масиҳ ва Жамоат ўртасидаги кесишмани кўриш мумкин. Исо Масиҳ биз унга ишонишимизни истайди, шу боис биз Худонинг шарофати билан шундай йўл тутамиз. Инсонлар орасидаги муносабатларда эса эркаклар никоҳ масаласида аёлларни лол қолдириш учун ҳамма нарсага тайёр бўлишади. Бир-бирингизни севиб қолганингиздан кейин у сизга уйлангач, у ўзига ишонишганини ҳис этади, ҳамда у буни сиз қачонлардир ўйлаганингиздан кўра юқорироқ баҳолайди. Сизнинг ишончингиз унинг руҳиятига бориб етади, чунки ушбу тушунча унинг қалбида муҳим ўрин тутади. У сизга уйланди ва сиз уни шу тарзда бутун умр қўллаб-қувватлашингизга ишонади. Аммо йиллар ўтиши билан унинг иши оила ва никоҳга рақиб бўлиб қолади. Шунда эрингизнинг ишдаги тиришқоқлигига тасанно айтиш ўрнига, эҳтимол ўзингизни эътибордан четда қолган ҳис қила бошларсиз.

Эҳтимол, эрингиз «ишга муккасидан кетганлар» тоифасига кирар, ҳамда сизнинг ўзингизни ёлғиз ҳис этаётганингиз асослидир. Балки сиз ўзингизни худди бизга қуйидаги мактубни ёзган аёлдек ҳис этаётгандирсиз: «Мен бир куни эримнинг олдига бориб, унга ишини мендан устун қўйишини, бутун борлиғи билан ишга берилиб кетганини айтдим. Унинг ноутбуки оиламиздаги «иккинчи аёл»га айланганини, мен у билан рақобатлаша олмаётганимни айтдим». Ишга боғланиб қолиш ҳаётда бор бўлган ва жиддий муаммо, аммо мен агар сиз эрингиз билан севги ва ҳурмат асосида яшовчи жуфтлик бўлишни истасангиз, у ҳолда эрингизга ёрдам беришингиз кераклигига ва унинг тиришқоқлигини қўллаб-қувватлашингиз зарурлигига ишонаман. Агар эрингиз ишга берилиб кетгани боис оиласига кам вақт ажратаётган яхши, фаросатли эркак бўлса, у буни англаб етади ҳамда сизлар юзага келган муаммони биргаликда муҳокама этиб, унинг ечимини топишларингиз мумкин (Ишга муккасидан кетганлар ҳақида Д Иловада батафсил ўқишингиз мумкин).

Биринчи галда унинг сиз учун маконни забт этишга, яъни меҳнат ва муваффақяитга эришишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашингиз зарур бўлади. Ҳеч қачон эрингизга сиз унинг интилишларини қадрламаётганингизни ҳамда уни фақат пултопар одам сифатида кўришингизни ҳис қилишига имкон берманг. Пушти рангли кўзойнагингиз ва пушти эшитиш аппаратингиз сабабли эрингиз юбораётган хабарларни нотўғри тушунишингиз мумкинлиги ҳеч қачон ёдингиздан чиқмасин. Унинг мовий рангли кўзойнаги ва мовий эшитиш аппарати ҳам сизнинг хабарларингизни нотўғри ўқиши мумкин, ҳамда у ўзини сизга фақат боқувчи ва пултопар сифатида керакдек ҳис этиб қолиши мумкин. Шу боис ҳам эрингизга раҳмат айтишингиз ва у билан фахрланишингизни уни қўллаб-қувватлашингизни айтишингиз жуда муҳим. Агар сиз шу сўзларни айтсангиз, шу орқали унинг мовий рангли эшитиш аппаратига хабарингизни тўғри ўқишида ёрдам берасиз, натижада унинг интилишларини қўллаб-қувватлашингиз эрингизни сизга севгили бўлишга илҳомлантиради. Бир аёлнинг қуйидаги кичкина мактубида шу ҳақда сўз боради:

“Бир куни мен эримнинг нонушта учун мўлжалланган идиши ичига айрим нарсалар учун миннатдорчилик сўзлари битилган хабарчани солиб қўйдим. Ўша куни кечқурун у менга хабарча учун миннатдорчилик билдирди, авлиё Валентин кунида эса мен унга иши ва оиласига содиқлиги, ҳамда мен унинг бу хислатларини қадрлашим ҳақида яна бир хабарча ёздим. Унинг кўз ифодасидан бу нарса унинг учун қанчалик муҳимлигини англаб етдим.” 

Қуйидаги ҳолатларда эрингиз унинг ишлаш ва муваффақият қозонишга бўлган истагини қадрлашингизни ҳис қилади...

  • Эрингизга унинг ишдаги тиришқоқлигини қадрлашингизни ёзма ёки оғзаки тарзда изҳор этсангиз;
  • Эрингизга ва унинг танлаган соҳасида муваффақиятга эришишига ишонишингизни билдирсангиз;
  • У сизнинг оилада бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳикояларингизни қанчалик диққат билан эшитишини истасангиз, унинг иш ҳақидаги ҳикояларини шунчалик диққат билан тингласангиз;
  • Ўзингизни унинг ёрдамчиси ва ҳамкори деб ҳисобласангиз, ҳамда қулай вазият бўлганда буни эслатиб турсангиз;
  • Илк учрашувларингиз пайтида бўлгани каби эрингизга орзу қилиш имкониятини яратиб берсангиз;
  • Уни оилага кўпроқ севгили бўлишга мажбурлаш учун ишини ҳеч қачон камситмасангиз ва танқид қилмасангиз.

Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак