Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Кучи (5-боб) Ўзбек тилида 
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1-боб. Раббий, мени Ўзингга жалб эт, йўлларингдан юришни ўргат
2-боб. Раббий, мени покла, менда имонли юракни ярат
3-боб. Раббий, менга кечиришни ўргат
4-боб. Раббий, доимо Сенга итоатли бўлишимни ўргат
5-боб. Раббий, шайтон билан курашувимда иродамни мустаҳкамла
6-боб. Раббий, фикрларимни назорат қилишни ўргат
7-боб. Раббий, ҳаётимнинг барча жабҳаларида менга йўл кўрсат
8-боб. Раббий, Сенинг Каломингни чуқурроқ англашда менга ёрдам бер
9-боб. Раббий, ҳаётимда тартиб ўрнатишимга ёрдам бер
10-боб. Раббий, Сенинг ҳақиқий сажда қилувчинг бўлишимга ёрдам бер
11-боб. Раббий, меҳнатимни марҳаматла
12-боб. Раббий, Сенинг Руҳинг ҳосилини келтиришимга ёрдам бер
13-боб. Раббий, мени покликда ва ҳалолликда сақла
14-боб. Раббий, Ўзинг мени даъват қилган ишларга муносиб айла
15-боб. Раббий, одамлар билан тўғри мулоқот қилишимга ёрдам бер
16-боб. Раббий, доим Сени эшитишимга, Сенинг истагингни бажари шимга ёрдам бер
17-боб. Раббий, мени ва мен учун ардоқли бўлган нарсаларни сақла
18-боб. Раббий, тўғри йўл танлашда менга донолик ато эт
19-боб. Раббий, турли ёвузликлардан мени халос қил
20-боб. Раббий, мени салбий қарашлардан халос қил
21-боб. Раббий, ғам-ташвиш лаҳзаларида мени юпат
22-боб. Раббий, гуноҳга қарши туришим учун ёрдам бер
23-боб. Раббий, менга шифо бер, баданимни озода сақлашни ўргат
24-боб. Раббий, мени сохта қўрқувдан қутқар
25-боб. Раббий, Сенга қилган хизматим орқали одамларнинг меҳрини уйғотишимга ёрдам бер
26-боб. Раббий, менинг оғзимдан фақат ҳаётбахш сўзлар чиқсин
27-боб. Раббий, ишончим тоғларни суриб юборадиган аёл бўлишимга ёрдам бер
28-боб. Раббий, Масиҳга ўхшашим учун менга ёрдам бер
29-боб. Раббий, ўтмишимдан мени озод қил
30-боб. Раббий, ўзим учун тайёрлаган келажакка мени бошла
5-боб Эй Раббий, шайтон билан курашувимда иродамни мустаҳкамла
Нью Йоркда 2001 йилнинг 11 сентябрида даҳшатли фалокат юз берганда, одамлар бир-бирларидан шундай деб сўрашарди: «Нега бундай фожеа содир бўлди?» Улар ваҳимадан ларзага тушиишди, содир бўлган воқеадан изтироб ичида жавоб излашарди. Бу саволга жавоблар жуда кўп, лекин асосийси шундай эди: «Бизларнинг душманларимиз бор». Душман фақатгина Нью Йорк аҳолисиники ёки Америка Қўшма Штатлариники эмас, балки Худонинг ҳамма имонлиларининг душманидир. Бу душман Худога қарши ерда уруш олиб боряпти, Худо билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани инкор этиб, имонлиларга ёки Парвардигорнинг йўлидан юришга интилганларга ҳамла қилар эди.
Ҳар биримизнинг ўз душманларимиз бор — бу ўз қалбимизнинг ҳақиқий террористи. Биз уни мабодо англай олмасак, бизнинг устимиздан у манипуляция, яъни мураккаб ва чигал ҳаракатлар қилади. Табиийки, у ҳамма нарсага бош суқолмайди, у бизнинг барча фикристакларимизни била олмайди. Аммо биз душманларимизнинг фаолият доираси чекланганлигини ва у мағлуб бўлганлигини доимо ёдимизда сақлаб турмасак, у бизни қамал қилиб олади. Хочда ўлиш ва қайта тирилиш билан Исо Ўз душманларини кучдан маҳрум қилди. Хочда ғалаба қозониб, У бизга душманлар устидан ҳокимликни топширгач, шундай деди: «Мана, Мен сизларга илону чаёнларни эзиб ташлаш ҳамда душманнинг бутун куч-қудратини оёқ ости қилиш иқтидорини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди» (Лука 10:19).
Бизлар ҳаммамиз ҳеч мағлуб бўлмайдиган одамзод душманларига қарши олиб борилаётган қалб курашининг фаол иштирокчиларимиз. Гарчи ҳаётимиздаги ёвузликни одамлар содир этишса ҳам, лекин буларнинг негизида бизнинг энг асосий ва ёвуз душманимиз — шайтон турганлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим. «Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир» (Эфес. 6:12). Ҳатто бизга қарши одам ҳаракат қилса ҳам, унинг кетида қандай душман турганини айтиб ўтишимиз керак, чунки биз бу душманга қаршилик кўрсата олишимиз лозим.
Худди Худога ўхшаб, шайтоннинг ҳам ўз ниятлари бор. Шайтоннинг нияти — бу сизни хонавайрон қилиб, ҳаётингизни бузиб ташлашдан иборат. «Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман» (Юҳ. 10:10). Сизни қўрқитиб юбормаслик учун у қиёфасини ўзгартиради, сиз бехавотирсиз, деб аллалаб қўшиқ айтади. (қаранг: 2 Кор. 11:14)? Лекин бизнинг душманимиз тиним билмайди, унинг дам олиш куни йўқ, у доим ўз режасини амалга оширишга интилади. Шунинг учун Худонинг Каломида бизга қарата шундай дейилган: «Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди» (1 Бут. 5:8).
Кўпинча биз душман ҳамласини билмай қоламиз. Аммо баъзида душман тактикаси ниҳоятда нозиклик билан, моҳирлик билан бўлади. Унинг мақсади — бизни васвасага солиб охир — оқибатда Парвардигорнинг йўлидан адаштириш ва йўқ қилиш. Бу каби душманнинг ҳийла-найрангини англаб олиш анча мураккаб. Масалан, у сизга, сен фақат қоралашга ва танбеҳ олишга лойиқсан, деб айтади. Аммо Парвардигорнинг сўз бойлигида, яъни луғатида «лойиқсан» деган сўз йўқ. Ахир, биз қилган гуноҳларимиз учун, Исо ўлимга лойиқ деб айтмаганмиз, аммо У шундай қилди. Гап биз шайтоннинг найрангига лойиқмиз ёки нолойиқлигимизда эмас, балки Исо бизнинг йўлларимизни турли лаш-лушлардан тозалаб поклаш учун ўлди. Шу сабабдан, келинг, биз Худодан душманларнинг ишларини фош этишни ўргатишини сўраймиз. Сўнг, ёзилганидек, унга «қарши туриш» керак. Ана ўшандагина у бизлардан «қочиб» кетади (қаранг: Ёқуб. 4:7).
Одамзод душмандан қутулишининг беш самарали қуроли
Худо душманларимизнинг режаларини барбод қилиш учун турли ҳилдаги қуроллар билан бизни таъминлаган. Шулардан бешта асосийсини санаб ўтамиз:
1. Худонинг Каломи — душманга қарши самарали қурол. Исонинг Ўзи ўшанда Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди. Иблис Уни синаб кўрмоқчи бўлди (қаранг: Матто 4:1). Кўпчиликнинг фикрига кўра, Парвардигорнинг Ўғли Ўзини иблисга синатиш учун саҳрога бормаса ҳам бўларди, деб ҳисоблашади. Лекин ҳар биримизга яқинлашгани сингари, «Йўлдан оздирувчи Унга ҳам яқинлашди». Исо эса душманга қарши чиқиш учун Худонинг Каломидан фойдаланди. У иблисга шундай деди: «Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди» (Матто 4:4). Агар душман сенинг ҳаётингни бузмоқчи бўлса, сен уни Худонинг Каломи ёрдамида тўнтариб ташла. «Доно офатни кўргач беркинади; фаросатсиз эса олдинга бораверади ва талофатга учрайди» (Ҳикмат. 27:12). Агар сиз ўз ҳаётингизда бирор ёвузликни пайқаб қолсангиз, шу заҳотиёқ Худонинг Каломига мурожаат қилинг.
2. Худони мадҳ этиш — душманга қарши самарали қурол. Бизлар Худога итоат қилар эканмиз, буни иблис кўргани кўзи йўқ. Бунинг сабаби нимада? Чунки иблис ўзига итоат қилмаганларни ёмон кўради. Иблис имонли одамларни шу қадар ёмон кўрар эдики, кимки Худога мадҳ айтаётганини кўрса, ўша одамдан нафратланарди. Худони улуғлаб, биз Унга ўз ҳаётимиз эшигини очамиз, Унинг борлиғини ҳис эта бошлаймиз. Шунда иблис қочишга мажбур бўлади.
3. Худога итоат қилиш — душманга қарши самарали қурол. Агар бизлар гуноҳга қўл уриб, Худога итоат қилмасак, иблисни ўз ҳаётимизга чорлаган бўламиз. Иблис бўлса бизнинг хонадонимизга суқилиб кириб олиб, мустаҳкам ўрнашиб олишга интилади. Бизлар билан содир бўлаётган салбий ҳолатларнинг барчаси — ёвуз душман ҳаракатининг оқибати. Душманимиз бизнинг устимиздан ҳокимлик қилолмаса ҳам, лекин Худога итоат этмаслигимизни — иблис ҳаётимизга кириб келишига, уни кутиб олиш учун «поёндоз тўшашимизга» қиёслаш мумкин. Аммо қилган гуноҳларимизни тан олиб ибодат қилишимиз — душманнинг башарасига қарата эшикни тарақлатиб ёпган билан баробар.
4. Эътиқод қилиш — душманга қарши самарали қурол. Душман ҳар доим сиз кўролмаган қопқонларни йўлларингизга қўйиб ташлаган. Уларни одам кўзлари илғаши қийин. Қопқонларга тушиб қолмаслик учун, иложи борича Худога яқинлашиш даркор, сизни бошқаришни Унга топшириб қўйишингиз керак. Биз учун эътиқод ниҳоятда зарур. «Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди. Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар» (1 Бут. 5:8-9). Мустаҳкам эътиқод — душман қопқонларидан ишончли ҳимоя.
5. Ибодат қилиш ва рўза тутиш — душманга қарши самарали қурол. Ибодат жуда кучли қурол. Агарда уни рўза тутиш билан бирга олиб борилса, у янада самаралироқ бўлади. Баъзида душман ҳужумидан ибодат ва рўза тутиш орқали қутулиш мумкин. Ажабо, рўза тутиш ва ибодат қилиш — бу икки оддий усул ёрдамида жуда кўп нарсаларга эришамиз, лекин бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Ташқаридан ҳеч нарса содир бўлмаётганга ўхшайди, лекин қалб оламида душманга қахшатқич зарба берилади. Сизнинг ҳаётингизни занжирбанд қилган душман ришталарини узиб ташлашга фақатгина бир кунлик рўза кифоя. Мунтазам равишда рўза тутиш билан ёвузликни жиловлаб олиб, душман режаларини барбод қилиш мумкин. Сиз ўз-ўзингизга шундай дейсиз: «Мен ўз манфаатларимдан воз кечаман, Худони ўз ҳаётимда биринчи ўринга қўяман». Бу гапларингиз душманни нафратлантиради, чунки у рўза тутишнинг кучини билади. Шундай куч орқали сиз душманингизни тор-мор қилиш учун фойдаланишингиз мумкин.
Мен яхши одамман, нега энди душман менга ҳужум қилади?
Кўпчилик менга шундай саволлар билан мурожаат қилади, лекин жавоб эса саволнинг ичида: душман яхшилигингиз учунгина сизга ҳамла қилади. Иблис Худони яхши кўрганларга ва Унга итоат этганларга доимо зарар етказмоқчи бўлади. Айнан шу ерда иблис сизни нима учун ёмон кўришининг асосий сабаби яширинган. Фақатгина иблисга ўхшамоқчи бўлганингиз унга ёқиши мумкин. Иблисга ёқишингиз учун, сиз душман томонга ўтишингиз керак. Худони ва Масиҳ ишларини яхши кўрар экансиз, душман ёйи учун нишон бўлиб қолаверасиз.
Сизнинг Худога ишончингиз қанчалар чуқур бўлса, иблис шунчалар фаоллашиб, сизнинг ҳаётингизга аралашаверади. Ана шунинг учун сиз Худога ишонганингиз сари, ёки руҳан камолотга эришиб, озодликнинг янги поғонасини забт этганингиз сари, ёки янги ибодатни бажо келтириб, Парвардигорни мадҳ этиш учун янгидан-янги ишларни амалга оширганингиз сари, душманингиз сизни тўхтатиш ниятида барча ҳаракатларини ишга солади. У кучаниб, зўр бериб сизни руҳан азоб чекишингизга, сизни касал қилиб қалбингизга ёвузлик уруғини сочишга, даҳшат солиб сизни енгишга бор кучи билан интилади. У сизга қарши фитна уюштиради, соғлигингизга зарар етказади, оилангизни бузишга ҳаракат қилади, одамлар ўртасидаги муносабатларга низо солади, мансабингизга путур етказади, умидсизликка туширади, сизни ақлдан оздиради. Иблис сизни чекинтириш учун ҳамма нарсага тайёр. Худонинг буюклиги билан солиштирганда, шайтон озгина, зиғирдай кучга эга. Аммо шунга қарамай, у сизни ишғол қилишга ҳаракат қилади, ҳийла, ёлғон орқали душман ҳаётингизни жиловлашга, сизнинг кўзингизни кўр қилишга, ҳақиқатни англай олмаслигингизга, душманнинг ёлғонига ишонишингизга интилади. У сизга, қалб жангида мен ғолиб чиқаман, деб уқдиришга интилади. Асл ҳақиқат эса — душманни мағлуб бўлишидан иборат.
Шайтон ўғирлик қилгани ва сизни нобуд қилиш учун келади. Исо бўлса сизга мўл-кўл ҳаёт бергани келган. Келинг, аниқлик киритайлик: вайронагарчилик ва ўлим — иблисдан, ҳаёт ва мўл-кўлчилик — Исодан. Агар ҳаётингизда мўл-кўлчилик бўлмаса, бунда сизни хонавайрон қилаётган иблисни айбдор, деб ҳисоблайсизми? Менимча, бу мустасно эмас, чунки ўғирлик қилиш — бу шайтоннинг асосий мақсади. Иккинчи сабаб — бу сизнинг Худо билан алоқаларингиз узоқлиги ва Унинг йўлидан сиз юрмаслигингиздадир. Ҳаётингиздаги у ёки бу вазиятда ҳақиқатни очиб беришини Худодан сўранг. Душманнинг панд-насиҳатларига қулоқ тутманг. Худонинг сизга ваъда қилиб тайёрлаб қўйганидан ташқари, ҳеч қандай муаммонинг ечимларига қулоқ тутманг.
Ибодат
Эй, Раббий, хочдаги Сенинг изтиробларинг ва ўлиминг учун, қайта тирилиб ўлимни ва дўзахни енганинг учун миннатдорчилик билдираман. Менинг душманимни Сен ер билан яксон қилдинг. Сен менга душманни йўқ қилиш иқтидорини берганинг учун миннатдорман (қаранг: Лука 10:19). Сенинг Муқаддас Руҳинг туфайли мен муваффақият билан иблисга қарши чиқдим, у бўлса мендан қочишига тўғри келди (қаранг: Ёқуб. 4:7). Ҳаётимда душман менга қилаётган ҳамласини ва шунга ўхшаш вазиятларни англаб олишимга ёрдам бер. Душманни мағлуб қилиш учун менга берилган ҳукмни қўллашни ўргат.
Мен Сенга қаерда ва нимада итоатсизлик қилганимни очиб бер. Агар мен душманимга ҳимоя деворимдан туйнук очиб олишига имконият берган бўлсам, менга кўрсат, токи мен унинг ҳужумини қайтара олайин. Мени Сенинг қатъий имонинг ва Ўзингнинг Каломинг билан қуроллантир. Доим ибодат қилишга ва рўза тутишга ёрдам бер, токи душманим ҳаёт йўлимга қўйган тўсиқларни олиб ташлайин.
Эй Раббий, руҳий жангда ўзимни мустаҳкам ва иродали бўлишим кераклигини мен биламан. Мен душмандан қўрқмаслигим керак (қаранг: Қонун. 20:3). Душман мени асир қилиб олмоқчи бўлган уринишларига ва ўз ҳукмини ўтказмоқчи бўлганига қарамай, Сенинг ёрдаминг билан иблиснинг тўрларидан доимо қутилиб чиқишим учун, Сенга миннатдорчилик билдираман (қаранг: 2 Тим. 2:26). Сен мени иблисдан ва мени ёмон кўрганлардан халос этганинг учун, Сенга шукроналар айтаман (қаранг: Забур 17–18). Сен — менинг қалқонимсан, чунки мен Сенинг йўлларингдан боряпман (қаранг: Ҳикмат. 2:7). Ёмонликка, мағлуб бўлмаслигимга, ёмонларни эса «яхшилик билан мағлуб» қилишимга ёрдам бер (Рим. 12:21). Ўз соянгда ёвуз одамлардан мени сақла (қаранг: Забур 30:21). Сенинг Каломингни ва ҳақиқатни мустаҳкам тутиб турар эканман, душманим мени мағлуб қилолмаслиги учун Сенга миннатдорчилик билдираман.
МУҚАДДАС КИТОБДАН
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Раббимиз эса ишончлидир. У сизларни қўллаб-қувватлаб, ёвуз шайтондан сақлаб қолади.
2 Сал. 3:3
Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар. Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар. Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар. Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар.
Ефес. 6:13-18
Қуюндан кейин фосиқлар йўқ бўлади, солиҳлар эса абадий мустаҳкамдир.
Ҳикмат. 10:25
Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз.
Ефес. 6:10-11
Книга на узбекском языке: Сила молящейся женщины (Сторми Омартиан)