Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (11-боб) Ўзбек тилида
Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob
Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?
2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас
3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади
4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври
5-боб. Раббийнинг қули
6-боб. Қулнининг қурбонлиги
7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш
8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги
9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?
10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор
11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз
12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз
Шахсий постскриптум
11-БОБ
ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИНИНГ 53-БОБИ ВА СИЗ
Қул ўлимининг аҳамияти ва унинг оқибатлари
Исонинг ўлимидан ўттиз йил ўтгач, Тарсуслик раввин Павлус Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобига шарҳ сифатида қуйидагиларни ёзган:
“Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун бегуноҳ Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади” (2 Коринфликларга 5:21).
Павлус бу бобдаги таълимотни шундай тушунди: Қул айбсиз бўлиб, бизнинг гуноҳларимиз учун ўлди.
Қулнинг қурбонлик ўлимининг руҳий параметрларини идрок этиш биз учун жуда қийинлиги тушунарли: кўпчилигимиз шундай тарбияланганмизки, биз лабораторияда кўриб бўлмайдиган ёки тажриба йўли билан исботлаб бўлмайдиган ҳамма нарсага мутлақо шубҳа қиламиз!
Ва бу ерда умумий тасвирнинг бир қисми имонга айланиши керак: нафақат Худога ишониш, балки Муқаддас Китоб ишончли эканлигини, шу жумладан, бу одамнинг ўлими ҳақида нима дейилганини тушуниш учун очиқ бўлиши даркор. Ишонч ва имон – эгизаклардир ва Муқаддас Китобга ва унинг Муаллифига ишониш биз учун осон эмас. Аммо баъзида ҳатто кичик имон чақнаши ҳам одамга кундалик ҳаётдан ўтиб, руҳий идрок этишга имкон беради. Имон билан идрок этилганда руҳий ҳақиқатлар қанчалик ҳаққоний, мантиқий ва аниқ бўлишини билиб ҳайратда қоласиз.
Қулнинг ўлими бугунги ҳаётингизни нима учун ўзгартириши мумкинлигини аниқ тушунтириб бера олмайман, лекин ўз тажрибамдан ва кўпчиликнинг тажрибасидан келиб чиқиб, шуни биламанки, бунинг имкони бор. Буни фақат ўзингиз тушуниб англай оласиз, агар қалбингизни Худога очиб, Ундан қулнинг ўлими ва тирилиши шахсан сиз учун нимани англатишини очиб беришини сўрасангиз бас. Бу кечинма ўта шахсийдир, у мантиқдан ташқарига чиқади ва қалбнинг энг тубига тегади.
Тажриба орқали энг яхши ўрганиладиган тушунчалар мавжуд. Турмуш ўртоғига ёки фарзандига бўлган муҳаббат, қуёш ботишидаги гўзаллик - бизга ҳаётдаги энг катта қувонч келтирадиган ҳамма нарсани жисмонан ўлчаб бўлмайди. Буни фақат ҳис қилиш керак. Худди шундай, Қулнинг ўлими ҳаётингиз учун қанчалик муҳимлигини англаш, агар сиз буни бугун имон билан қабул қилсангиз, ҳаётингиздаги энг гўзал тажриба бўлиши мумкин.
Ишаё пайғамбарнинг матнидан аниқ кўриниб турибдики, Масиҳнинг қурбонлиги ва У бошдан кечирган жазоси биз учун мўлжалланган: «У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди…»
Масиҳ Худонинг назарида бенуқсон эди, лекин бизнинг гуноҳларимиз учун ихтиёрий равишда азоб чекди – шифо топишимиз ва Ота билан муносабатларимизни тиклашимиз учун: «…Бизга тинчлик келтирадиган жазо Унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди».
Яхши хабар шундаки, Унинг ўлиши ва тирилиши Худонинг адолатига мос эди. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Исо Масиҳга ишора қилганини англаб ва гуноҳларимиздан қайтиб, Худо билан тинчлик топишимиз ва Исонинг ўлими орқали Худо тақдим этган авф қувончини ҳис қилишимиз мумкин.
Масиҳ орқали бизга тўкилган Худонинг севгисига қандай муносабатда бўлишимиз керак?
Ишончим комилки, сизда ҳали кўп саволлар бор... Мен Исони Масиҳ сифатида қабул қилишга тайёр бўлган пайтимни эслайман. Менда ҳам саволлар бор эди, лекин юрагимнинг тубида мен бу – ҳақиқат эканлигини аллақачон билардим. Мен учун ҳали ҳам кўп нарса тушунарсиз эди, мен қандай қилиб яҳудий бўлиш билан бирга Исога ишонишимни ҳали ҳам тушунмасдим. Аммо қарор қабул қилишим учун етарли даражада кўп нарса билиб олдим: Исо яҳудий бўлганлиги сабабли, унинг ўзи менга буни тушунишга ёрдам беради! Ва у ҳақиқатан ҳам ёрдам берди!
Исо мен ва бошқа кўплаб масиҳий яҳудийлар учун қилган ишни сиз учун ҳам қила олади. Ва, албатта, сиз яҳудий бўлмасангиз ҳам, Исога ишонишингиз мумкин!
Балки ҳозир сиз учун Масиҳни қабул қилишнинг айни пайтидир?
Сиз қуйидаги ибодатни ўқишингиз мумкин:
Азиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси! Биламан, мен йўқолиб қолган ва ўз йўлида адашган қўйлардан бириман. Раббим, гуноҳларим учун жазони Исо Масиҳга юклаганингни ҳам тан оламан. Мен бунга ишонаман ва Уни Раббим деб қабул қилишни хоҳлайман. Мен Сенга яқинлаша олишим учун Исони менинг ўрнимга ўлимга юборганингдан Сендан миннатдорман. Исо орқали менинг гуноҳимни кечирганинг учун Сенга раҳмат.
Шунингдек, Янги Аҳддаги Муқаддас Битикнинг қуйидаги оятларини кўриб чиқишингиз мумкин:
“Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбидан ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади” (Римликларга 10:9-10);
“Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди” (Юҳанно 1:12).
Агар сиз ушбу оддий ибодатни ўқиган бўлсангиз, Худо сизнинг гуноҳингизни кечирганига ва сиз абадий ҳаёт совғасини олганингизга амин бўлишингиз мумкин – бу ҳаёт ҳозирдан бошланади ва абадий давом этади.
Имонда ўсишингизга ёрдам беришга изн беринг. Агар сиз инглиз тилини яхши билсангиз, 4 ҳафталик Муқаддас Китоб курсимизга ёзилинг (интернет ёки почта орқали). Бу курс бепул ва ундан фойда олишингизга ишончим комил.
Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии (Митч Глейзер)
Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!
«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.