Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (7-боб) Ўзбек тилида
аудиокитоб
Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida.
Мундарижа
Таклифнома
Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари
Ички низо
Ўзим гувоҳи бўлишимга тўғри келган таъсирли воқеалардан бири “Инсон — инсонга” гуруҳи маҳаллий раҳбарларининг ҳар йили бўлиб ўтадиган бир ҳафталик анжумани охирида содир бўлди. Охирги мажлисимизда бутун мамлакатдан ўттизга яқин одам қатнашишди. Анъанага кўра, анжуман ёпилишида биз баъзи одамларга сўз бердик. Улар бир ҳафталик мулоқот ва ўқишдан нима олганликларини сўзлаб беришлари керак эди. Бу ерда қувонч кўз ёшлари, озгина кулги ва миннатдорчиликка лойиқ нарсалар кўп бўлди.
Шундай қилиб, навбат Гэри исмли одамга етиб келди. Жуда катта қийинчилик ва ҳаяжон билан Гэри бизга “ўзининг “камбағал одам” эканлигини аниқроқ тушунганини сўзлаб берди. У Римликларга мактубдан 7:24 парча келтирди: “Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан? — Ва қўшиб қуйди: — Ўзим ҳақимда шуни тушунишга Худо ижозат берди. Зеро Раббий Масиҳсиз …” Гэри гапини охирига етказа олмади. У очиқчасига бизнинг олдимизда уялмасдан йиғлаб юборди. Уни тинглаб ўтирганларнинг ҳам кўпчилиги кўзидан ёш оқди.
Бу воқеа мени шунчалар ҳайратга солдики, мен Гэрини ҳузур-ҳаловатда ҳайратланарли ва фожеали ўсган одам сифатида мисол қилиб келтирардим. Мен нимани назарда тутаётганлигимни аниқроқ тушунишингиз учун унинг ўтмиши ҳақида айтиб беришимга ижозат қилинг. Гэри — бу ҳеч бўлмаса бизнинг кўпчилигимиз бошлаган нарсага етиб бориш учун жуда узоқ йўл босиб ўтиши керак бўлган одам эди (жуда бўлмаганда, четдан қараганда шундай туюларди).
Гэрига ҳузур-ҳаловатда ўсиш жараёнида кўп нарсалардан воз кечишига тўғри келди. Унинг болалиги ўтган уй спирт ичимлигига, зўравонлик ва қаровсизлик ботқоғига ботган эди. Атрофдагилар орасида обрўга лойиқ бўлиш учун у “зўр” ва “ажойиб” йигит бўлишга қарор қилди. 13 ёшидаёқ у мустақил яшади, тўғри келган жойларда тунади ва шу ёшда у ўзига биринчи татуировкани қилдирди. 14 ёшида биринчи бор қимор ўйинига қўл урди. Бугун Гэри ўз ҳаёти ҳақида шундай дейди: “Ишонинг, мен буни ўзим мулоқотда бўлган гуруҳга қабул қилишлари учунгина қилдим, холос! Ўша пайтда бу ҳурмат қозонишнинг мен учун маълум бўлган ягона йўли эди”. Кейинчалик улғайган сари у ҳайратга соладиган ишларни қила бошлади. Масалан, ўз қўлидан ипли игнани ўтказиш ва уни боғлаш. Бир куни у елкасига бир вақтнинг ўзида ўн бешта тўғноғични тиқди. Буларнинг бари одамларнинг эътирофига лойиқ бўлиш учун қилинган чорасизлик уринишлари эди.
Аммо шу вақтнинг ўзида Гэри ташқи тарафдан зўр ва ажойиб бўлиб кўринса-да, ичини қўрқув ва ишончсизлик кемирарди. “Ҳали ўсмирлик чоғларимдаёқ ҳаёт унчалар яхши эмаслигига амин бўлдим ва кўпинча ўзимни ўлим ҳақидаги фикрлар билан овунтирардим”. Унинг спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликдан паноҳ топгани табиийдир. Одатда юз бергани каби, Гэри ҳамма босқичлардан ўтди. Бир вақтнинг ўзида героин, кокаин ва марихуанани истеъмол қилди. “Ҳаётимнинг ўша даврида мен ўзимга ёрдам кераклигини тушундим. Шундай қилиб, мен Шайтон Инжилини ўқий бошладим ва трансцеденталь медитация билан шуғуллана бошладим”.
Бир куни кечқурун Гэри ва унинг қўшни дўсти ўзларича саёҳат қилиб юрган иккита йигитни уйларига олиб келишди ва улар билан дўстлашишади. Туни билан улар гиёҳвандлик қилишди ва рок-мусиқа тинглашди. Эрталаб икки саёҳатчи улардан яна катта йўлга машинада олиб бориб қўйишларини илтимос қилишди. “Йўлда, — деб эслайди Гэри, — менинг шахсимда жуда катта ҳайратга соларли ўзгариш юз берди. Шайтон Инжилида нима ҳақда ўқиган бўлсам, бари менда содир бўлаётганга ўхшарди. Мен ўзим кетаётган машинадан ҳам ўзимни каттадай ҳис қилардим”. Гэри ва унинг қўшниси кеча кечқурун танишган одамларнинг бор будини тортиб олишди ва уларга дўқ-пўписа қилиб қўрқитиб, қўйиб юборишди. Бу воқеа полиция, суд ва беш йиллик қамоқ жазоси билан тугади.
“Кунларнинг бирида бизнинг қамоқхонамизга бир руҳоний келди ва мен билан Исо Масиҳ ҳақида, Унинг ўлими тўғрисида суҳбатлашди, — деб сўзлади Гэри. — Ўша куни мен ўз ҳаётимни Исо Масиҳга ишондим. Умидсизлик туйғуси мени тарк этди. Нафақат бу, шунингдек, менга доимо ҳамроҳ бўлган ҳафсаласизлик туйғусидан ҳам халос бўлдим. Кейинги кун эрталаб мен бундан олдинги куни қамоқхона ҳовлисида юз берган воқеани эслаб ётардим. Бир маҳбус қоқилиб йиқилиб тушди ва Худога шак келтириб сўкина бошлади. Мен буни эшитиб йиғлаб юбордим… бу ҳақиқий кўз ёшлари эди… бир неча йилдан бери биринчи марта. Тез орада мен бошқача сўзлаша бошлаганимни сездим. Менинг нутқимдаги беадаб сўзлар ўз-ўзидан йўқолди. Мен ҳеч шубҳасиз, Исо Масиҳ Ўз уйини поклашни бошлаганини билардим”.
Қамоқхонада Гэри ҳақиқатдан ҳам ҳузур-ҳаловатда ўсди. “Масиҳни қабул қилганимдан сўнг мен ўзимни ҳар қачонгидан яхши ҳис қила бошладим. Мен одамлар учун, гарчанд менга ҳеч қачон бундай қилмасликни ўргатган бўлишса-да, ғамхўрлик қила бошладим. Бошқа маҳбуслар учун қамоқхона ҳаёти умриларида дуч келишлари мумкин бўлган энг оғир жазо эди. Аммо мен учун у Беверли Хиллдаги ҳаётга тенг эди. Ҳақиқатдан айта оламанки, бу йилларда Исо мени қандай яшашга ва бир эътиқод билан юришга ўргатди”.
Ва ниҳоят шартли равишда озод бўлган Гэри яна ташқи дунёга қўшилди. “Энг қайғулиси, — давом қилди у, — шу эдики, орқамдан мени озод қилиб, қамоҳхона эшиклари ёпилган вақтда, юрагимга Исони қамаб, унинг эшикларини тақа-тақ беркитдим”.
Бир қанча вақт давомида Гэрининг ишлари яхши бораётгандай туюларди. Лекин озод бўлганига бир йил ҳам ўтмай уни яна гиёҳвандлик ўз ботқоғига тортди. Унинг Дана билан янги турмуши жуда яхши бошланди. Аммо тез орада унинг эски ҳаётидан “жанжаллар, урушлар, сўкиш ва ўзаро хафагарчиликлар” яна қайтиб келди. Мен қамоқхонада Худога ва озодликка шундай яқинлик ҳис қилганимни, лекин эркинликда Худодан жуда узоқ бўлганимга ва эзилганимга ҳайрон қолардим. Мен яқин орада турмушимиз бузилиб кетишини кўриб турардим”.
Бир куни кечаси у ўз машинасида кетаётганда умрида биринчи марта “Инсон–инсонга” эшиттиришини тинглади. Гэри Худо севгиси ва тўла кечирим ҳақидаги ваъзга қулоқ тутди. “Дана ва мен бу эттиришни ҳар куни кечқурун тинглай бошладик. Юҳанно Хушхабарининг 8-бобидаги 32-оят менинг миямда тўхтовсиз айланарди: “Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизни озод қилади”. Жуда кўп эшиттиришларни тинглаганимдан сўнг, ниҳоят мен тушундим: ҳатто агар мен Масиҳни ўзимдан узоқда деб ҳис қилганимда ҳам, У ҳеч қаерга кетмаган эди! Кунларнинг бирида кечқурун мен ўрнимда ётиб шу ҳақда фикр юритардим. Шунда худди Худо менга ўз ҳаётимдан бир расм юборгандай бўлди: мен ўзимни қамоқхона эшигидан чиқаётган ва Масиҳни ўз юрагимга қамаётгандай эдим. У доимо менда эди. Аммо мен ҳеч қачон Унга ўзимда яшашга имкон бермадим. Ана шу кўп йиллар давомида У “қамоқда” мендан кўра кўпроқ кўп вақтини ўтказди! Мен бундан етти йил илгари қамоқхонада ўз ҳаётимни Масиҳга ишониб топширдим. Бироқ ўша кечаси ўз ҳаётимдан воз кечиш — ўзгача бир нарса эканлигини мен тушундим. У мен учун қурбон бўлганлигига ва менда яшаётганлигига ишондим. Ҳозир эса мен Унга Ўз ҳаёти билан менда яшашига имкон беришим керак эди. Чунки мен ўзим буни қила олмадим. Мен ўрнимдан турдим, тиз чўкиб, Исо менинг ҳаётимда Худо бўлиши учун Исони озод қилдим”.
Ташқи томондан Гэрининг ҳозирдаги ҳаёти муваффақиятли кўринади. Аммо барибир бу одам анжуманнинг барча иштирокчилари олдида йиғлаган одамдир. Чунки у айнан ҳозир ўзини “бахтсиз одам”дай ҳис қилган. Буни қандай тушунтириб бера оласиз?
Ҳозирги вақтда ҳузур-ҳаловатда ўсишнинг хато концепциялари кенг тарқалган. Ўйлашимча, кўп масиҳийлар руҳий ўсишда ўз “муқаддасликлари” ўсиб бораётганини кўрадилар. Руҳий ўсиб бораётган одам ўз гуноҳларини борган сайин камроқ англашларини улар биладилар. Бундан ортиқ хато қилиш мумкин эмас. Барчаси учун Исо Масиҳга бизнинг миннатдорчилигимиз кўламидан қатъий назар ва руҳий ҳаётимизда У бизга ўргатганларига қарамай, ичимизда ҳали ҳам гуноҳ мавжуд. Бу гуноҳ бизга фикрларимиз, истакларимиз ва одатларимиз орқали таъсир қилади. Биз ҳеч қачон гуноҳ қилмаслик даражасигача ўсишга қодир бўлмаймиз. Биз ҳузур-ҳаловатда ўсиб борганимиз сайин ҳақиқатдан ҳам Гэрига ўхшаб ичимизда ёвузлик борлигини борган сайин кўпроқ англаймиз. Гэри ана шуни бутун гуруҳ олдида эътироф қилди.
Ўлимидан бироз вақт олдин ҳаворий Павлус шундай деб ёзган эди: “Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди. Мана, ўша гуноҳкорларнинг биринчиси менман” (1 Тимотийга 1:15). Ҳаворий ўзи ҳақида бундай руҳда ёзганлиги ҳақидаги фикрнинг ўзи даҳшатли туюлади ва баъзилар буни кераксиз ўзини ўзи азоблаш, деб атаган бўлардилар. Бироқ бу мутлақо жиддий бўлган.
Масиҳга келганларнинг кўпчилигини биз гуноҳ қилганимизга ишонтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо биз аслида табиатан гуноҳкор бўлиш нима эканлигини яхши тушунмаймиз. Биз фақат Нажоткорга ўзимизнинг жуда муҳтож эканлигимизни фақат гуноҳларимиз учун жазо туфайли эмас, балки бизни ўзимизни ўзимиздан қутқарадиган Ўша туфайли англай бошладик. Вақт ўтиши билан У бизнинг юрагимизда нима эканлигини кўпроқ кўришга имкон беради. Аста-секин биз ҳали Унга ишонишга ўрганмаган янги соҳаларни кўришимиз учун Унинг Ўзи кўзимизни очади. Юракларимиз ўзи ҳолига қўйиб берилганда, улар ҳақиқатдан ҳам ярамас ва ёлғончи эканлигини билишга У имкон беради. Усиз чиндан ҳам ҳеч нима қила олмаслигимизни ўз тажрибамизда билиш имконини У бизга беради. Аммо бундан ҳеч нарса бизни умидсизликка солмаслиги керак, худди бундан ҳеч нарсанинг мақсади қуйидагича айб эмасдай: “Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир” (Римликларга 8:1). У бизга ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатни шундай кўрсатадики, токи биз фақат У яшай оладиган ҳаётда Унга суяниб яшашга ўрганайлик!
Худонинг мақсади бизни хатолар қуллигидан халос қилиш ва бизни Ўз ҳаёти билан яшашга ишонишга ўргатиш истагидир. Бизнинг муваффақиятсизликларимиз Уни хижолат қилмайди. У бизни ўзимиздан яхшироқ билади ва барибир яхши кўради. Биз қаерда бўлмайлик, У бизни қабул қилади, юрагимизда тинимсиз иш олиб боради ва биздаги Ўз ишини албатта охиригача етказади. Биз чин юракдан: “Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан? “ дейишни ўрганишимиз керак. Биз буни қачонлардир: “Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради!” — жавобига севинишдан илгари айтишимиз керак (Римликларга 7:24, 25).
Мана, нима сабабдан ҳузур-ҳаловатда ўсишда Исо Масиҳда бизнинг Худо томонидан қабул қилинишимиз ва қатъий севгини тушунишимиз мутлақо зарур. Унинг ҳузур-ҳаловатига ва бизнинг қабул қилинишимизга ишончсиз биз ўзимизни ўзимиз англашга чидай олмасдик. Ҳар доим ҳам ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатни билиш ёқимли эмас. Аммо ҳамиша бизга умид бахш этувчи ва бизни Ўзининг севгисига ишонтирувчи Худо марҳамати мавжуд. Биз мурувватга, шунингдек, ҳақиқатга ҳам тўлган Шахсда бўлаётганимиз учун шукроналар айтишимиз керак!
Имонлиларнинг, айниқса, Масиҳга катта ёшда келганларнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган, деярли зерикарли ўсиш қолипи мавжуд. Биз янгидан яна қайта туғилган пайтимизда хотиржамлик ва соғ-саломатликнинг ажойиб туйғуси пайдо бўлади. Биз зулматдан ёруғликка чиқдик ва менга ишонинг, биз бу фарқни англаяпмиз! Масиҳийлик ҳаёти ана шундай осон туюлган вақтда баъзи маънода “асал ойи” мавжуд. У чиндан ҳам осон; бу пайтда биз ўзимизни англайдиганлар эмас, балки Масиҳни англайдиганлармиз. Биз яна янги фикрларимиз ва одатларимиз ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳаётимизнинг бир қисмига айланганини кўрамиз. Аммо биз ўзимиз учун баъзи бошқа нарсаларни ҳам кашф қиламиз. Биз ҳали ўзимиз бас кела олмайдиган гуноҳларимиз борлигини кўрамиз. Биз аста–секинлик билан ва борган сайин кўпроқ имонимизни мустаҳкамлаб борамиз. Ҳамма вақт ҳам биз “авлиё” бўлавермаймиз. Бу бизни ваҳимага солади, биз фош қилинишдан қўрқиб, артистлик қила бошлаймиз. Ана шунда яна пастга ҳаракат бошланади. Биз руҳий ташаббусимизнинг пасайганлигини, Муқаддас Китобни ўқиш истаги йўқолганини, эҳтимол, ҳатто шу масиҳийлик биродарлигидан воз кечиш истагини ҳис қиламиз. “Менинг қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти”, — деб қичқирамиз биз қалбимизда.
Нима юз берди? Одатда бир нечта иш содир бўлди: биз ўзимизнинг биринчи ва асосий севгимиз — Шахс эканини унутдик ва Масиҳдан узоқлашдик. Бизни У эътирофи этиши кераклигини ва ўзига хослигимизни англашда ўсмадик. Эҳтимол, биз Унинг бизда яшашини ва масиҳийча яшаш дегани — Унга тобеликда яшаш эканлигини билмасмиз. Лекин шу билан бир қаторда, ҳали ҳам бизда яшайдиган гуноҳни эътиборга олмайдиган руҳий ўсиш ҳақидаги хато ғояни ўзлаштириб олдик. Мана, нега: “Агар мен Масиҳдаги янги ижод бўлсам, нима учун мен ҳали ҳам гуноҳ қиляпман? Нима сабабдан мени ҳозиргача ҳам турли васвасалар таъқиб қиляпти? Нега мен ҳали ҳам ўзим озод бўлишни истаган гуноҳга ботяпман?” деган саволлар ҳамма учун умумийдир.
Муқаддас Китоб шундай деб ўргатади: “Ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир” (2 Корифликларга 5:17). Бироқ биз нафақат бунинг нима эканлигини, балки нимани билдирмаслигини ҳам тушунишимиз зарур. Масиҳда масиҳий янги ҳаётга У билан бирга қайта туғилди: унга янгича ўзига хослик ҳадя қилинган; у Худо ҳақиқатига мувофиқ унинг ақлини янгилайдиган ва ўзида яшайдиган Муқаддас Руҳни олди; у энди осмон фуқароси ва бу дунёга у бегона бўлди; унинг руҳи ҳозир: “Абба, Ота”, деб қичқиряпти. У — Худонинг севимли фарзандидир. Шунга қарамасдан, ҳатто агар у руҳан янги одам бўлса-да, у ҳали ҳам гуноҳ уя қурган эски инсоний танада яшаяпти. У ҳали ҳам эскича инсоний андазалар билан ўйлайди, унда ҳали ҳам эски хотира ва эски одатлар бор. У шу пайтгача ҳам Худо ҳақиқатига тубдан қарши бўлган дунёда яшаяпти. То унинг ақли Худо Каломи ҳақиқати билан янгиланмас экан, у ҳали ҳам хатоларга ишонаверади.
Агар Муқаддас Китоб бизда яшаётган гуноҳ ҳақида нима деганини диққат билан кўриб чиқсак, унда биз “инсон табиати” деган Муқаддас Китоб сўзини учратамиз. Аввалам бор, бу сўз бизнинг танамизга тааллуқли эмаслигини тушунтириб бермоқчиман. Худо бизни тана билан биргаликда яратган. Бизнинг таналаримиз ўзига ўзи душман эмас ва бизга ҳам душман эмас. Инсониятда яшайдиган бу гуноҳ — душман. Худо одамларни жисмоний танада яшайдиган руҳий мавжудотлар қилиб яратди. Аммо биз гувоҳи бўлдикки, инсон Худога тобе бўлмаган ҳаётни танлади. Демак, “инсон табиати” — одамнинг ҳаёти хусусияти учун мос атама бўлиб, ўз ҳаётини намоён қилиш учун Худога имкон бермайди. Мен юқоридан туғилган Худо фарзанди эканлигим сабабли Худо Руҳи менда яшайди. Муқаддас Китоб Руҳ ва инсон табиати орасидаги — ҳаётимдаги Худо иши билан хатоларга ишонишим ва уларни амалда қўллашга бўлган қатъий интилишим ўртасидаги тўхтовсиз қарама-қаршиликни тасвирлайди.
Мана шу қарама-қаршиликни ҳаворий Павлус Галатияликларга мактубнинг 5:17-оятида шундай тасвирлаган: “Чунки инсон табиати Илоҳий Руҳга, Илоҳий Руҳ эса инсон табиатига қарши йўналтирилган. Бу иккови бир-бирига душман бўлгани учун, сизлар истамаганингизни қиласизлар”. Павлус бизда яшайдиган гуноҳ нималарни келтириб чиқаришини тасвирлашни давом эттиради:
Башарий табиатнинг ишлари маълум, чунончи: фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқ-фужур, бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашк-ғазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар. Сизларни олдин огоҳлантирган эдим, яна огоҳлантиряпман: бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебаҳра бўладилар (Галатияликларга 5:19–21).
Яхши эмас, тўғрими? Павлус, ҳар бир одам буларнинг ҳаммасини қилади, демайди, балки бу хусусиятлар одамдаги гуноҳнинг табиатини аниқ тасвирлаб беради, дейди. Башарий табиат ҳеч қачон Павлус айтган “Руҳ самараси”: муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик (Галатияликларга 5:22, 23) каби ҳаётий хусусиятларни ҳосил қила олмайди. Бу хусусиятлар Худо табиати ва ҳаётининг тасаввуридир, ҳеч бир одам уларни ўзи ҳосил қила олмайди.
Муқаддас Китоб башарий табиат ҳақида нима деганини тушунганингизда, сиз ёки мен муайян вазиятларда амалга оширишимиз мумкин бўлган гуноҳ йўқлигини англай бошлаймиз. Мен биладиган энг яхши кузатишлардан бирини Жорж деган яқин дўстим амалга оширган. У Техаснинг шарқида –депрессия вақтларида фермада вояга етган. Шунинг учун унинг суръатларида доимо қишлоқ ҳаётининг муаттар ҳиди уфуриб туради. Муқаддас Китоб машғулотларидан бирида Жорж шундай деди: “Биласизми, башарий табиат худди эчкига ўхшайди. Унга нима берсанг ҳаммасини ейди ва унга яна беришлари мақсадида қайтиб келади!”
Менимча, Жорж жуда тўғри айтган. Мен ўзимда худди шу саросимага солувчи мойилликни кўрдим. Исо Масиҳ мен учун ўлганлигига ва Ўз ҳаётини менга берганлигига қарамасдан, ўзимнинг энг эзгу тилакларимда мен ўзимни батамом Унга бермоқчи бўлишимга қарамай, мен ҳали ҳам ўзимда гуноҳкорона истаклар ва ҳавасларни ҳис қиламан. Бу истаклар ва ҳаваслар фақат фалокат ва бахтсизлик олиб келишини мен биламан. Худди Павлусга ўхшаб: “Мен бечора одамман!” деб бақираман.
Бизда яшайдиган гуноҳга тегишли ҳақиқат анча кучли дори: уни истеъмол қилиш осон эмас. Шунинг учун бу босқичда ҳақиқатни эшитиш доим ҳам ёқимли эмаслигини, аммо ҳақиқат бизни озод қилишини эсласак яхши бўларди. Бизнинг масиҳийлик ҳаётимизда биз тушунишимиз керак бўлган асосий ҳақиқатлардан бири — бу ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатдир. Биз ҳеч қачон ўз кучимиз билан масиҳийча яшай олмаймиз. Вақт ўтган сайин бизнинг башарий табиатимиз яхшиланмайди; у фақат ёмонлашади. Чунки борган сайин дунёдан кўп дастур олади. Бизнинг ичимиздаги бу қарама-қаршилик қанча давом этади? Токи биз шу гуноҳи кечирилмаган танада яшагунимизга қадар. Биз сиз билан то Раббий Исо қайтмагунча ва бизга янги шахсимизга мос янги тана бермагунча, бизнинг танамиз гуноҳнинг таъсиридан қутула олмайди. Бироқ шу вақт ичида биз ҳузур-ҳаловатда ўсишимиз мумкин!
Сиз ўзингизда яшайдиган гуноҳ ҳақиқати билан юзма-юз учрашган вақтингизда, мен биринчи бобда гапириб ўтган тамойилнинг жуда муҳим эканлигини кўрасиз: сиз ўз эътиборингизни қиладиган ишингизнинг орасида Худо нима қилишига қаратсангиз, ҳузур-ҳаловатда ўсасиз. Жуда узоқ вақт ўзини ўзи таҳлил қилиш машғулоти — бу жавоб эмас. Сиз одам пиёзга ўхшашини кўрасиз: узоқ вақт қаватма-қават тозалашингиз, аммо барибир ўзагини топмаслигингиз мумкин. Биз ўзимизни қанча кўп таҳлил қилсак, гуноҳларимиз ва муваффақиятсизликларимиз “сабабини” очсак, шунчалик кўп умидсизлик ботқоғига ботиш учун доирани айлантираверамиз. Жавоб бизнинг ўзимизда эмас, балки нигоҳимиз Қутқарувчимиз ва Раббий Исо Масиҳга қаратилишидадир.
Қарама-қаршиликка Муқаддас Китоб баён қилган Худо жавоблари ичида энг аниқ ва тушунарлисидан бири Галатияликларга мактубнинг 5:16-оятида берилган: “Мен шуни айтмоқчиман: Илоҳий Руҳ амри билан яшанглар, шунда табиатингиздаги ёмон эҳтирослар жунбушга келмайди”.
Энг аввал эътиборингизни бу оят нима ҳақида гапирмаслигига қаратинг. Унда: “агар сиз танангизни покласангиз, сиз руҳан бой бўласиз”, деб айтилган. Сиз бутун умр ишлашингиз ва ҳеч қачон танангизни поклай олмаслигингиз мумкин. Ҳа, сиз ташқи хулқингизни назорат қилишингиз мумкин, аммо Худо сизнинг юрагингизга қарайди. Исо шундай деган: “Ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино ишлари, ўғрилик, сохта гувоҳлик ва ҳақоратлар бари юракдан чиқади” (Матто 15:19). Шунинг учун руҳан бой бўлиш умидида ўз ҳаётини “танани поклашга” бағишлаш — беҳуда машғулот. Бу айнан галатияликлар қилмоқчи бўлган ишдир. Шунинг учун Павлус уларга қарата хитоб қилган: “Сизлар шунчалик бефаҳммисизлар? Муқаддас Руҳ кучи билан бошлаб, энди ўзингизнинг башарий кучингиз билан битирмоқчимисизлар?” (Галатияликларга 3:3). Галатианизм — яъни маънавий юксакликка ўз кучи билан эришишга уриниш — бу бажариш мумкин бўлмаган масалага содиқликдир.
Галатияликларга мактубнинг 5:16-оятидаги сўзлар тартибига эътиборингизни қаратишимиз зарур: агар биз Илоҳий Руҳ амри билан яшасак, шунда бизнинг табиатимиздаги ёмон эҳтирослар жунбушга келмайди, дейилган. Бу оятда башарий табиат истаклари йўқолади, деб айтилмаган, унда биз уларни бажармаймиз дейилган. Ҳатто агар бу дунёда биз ҳеч қачон гуноҳнинг борлигидан халос бўла олмасак-да, эътиборимизни биз қилаётган иш орасида Худо қилаётган ишга қаратган заҳотимиз, ҳузур-ҳаловатда самимий ўса оламиз.
Ҳаворий Павлус Римликларга мактуб 6:11–13 ни ёзганда, айнан шуни назарда тутган:
Шунга ўхшаб, сизлар ҳам ўзларингизни гуноҳ қаршисида ўлик, лекин Раббимиз Исо Масиҳ билан бирлашган ҳолда Худо қаршисида тирик ҳисобланглар. Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний баданларингизга ҳокимлик қилмасин, сиз баданларингиз ихтиёрига бўйсуниб кетманглар. Аъзойи баданингизни ёмонлик қуроли қилиб гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар.
Бу менга ўрта ва ультрақисқа тўлқинли (ЎТ/УҚТ) радиоприёмникни эслатади. Мен переключателни ўрта тўлқинга қўйишим ва агар хоҳласам ЎТни эшитишим мумкин. Ёки УҚТга қўйиб унинг дастурларини эшитишим мумкин. Ўрта тўлқинда ишлайдиган станцияларни ультрақисқа тўлқинларда тутиш қийин ва аксинча. Мен дастурларни белгилай олмайман, аммо қайси дастурга қўйишни танлай оламан.
Худди шунга ўхшаб масиҳий ўз ақлини бу дунёнинг таъсирлари ва фалсафаларига бериши мумкин. Унинг туйғулари ва истаклари қонуний равишда шу дастурларга жавоб беришади ва унинг ҳаракатлари худди “тана ишидай” тавсифланади. Бироқ у юқоридан — Муқаддас Руҳдан туғилиб, ўзини Худога “ўз ақлининг янгиланиши учун” Худо Каломи орқали тақдим қилиши мумкин. Кейин у ҳақиқатда юришни — яъни ҳаётда Худога тобе ишонч билан худди ўзи учун мутлақо етарлидай юришни танлаши мумкин. Шундан сўнг у Руҳ бўлиб яшайди. Галатияликларга мактубнинг 5:16-ояти бизга шундай ваъда беради: агар биз ўзимизни Илоҳий Руҳга тақдим қилишни танласак, шунда табиатимиздаги ёмон эҳтирослар жунбушга келмайди. Биз табиатимизни ва таналаримизни ўзимизда яшаётган Масиҳга, У Ўз ҳаёти билан биз орқали яшашига имкон бериб тақдим қилган заҳотимизоқ, биз ҳузур-ҳаловатда ўсамиз. “Бутун аъзойи баданимизни солиҳлик қуроли қилиб Худо измига топшириш” даъватидан сўнг дарҳол Павлус бизни қуйидагича эслатма орқали руҳимизни кўтаради: “Гуноҳ сизларга ҳукмрон бўлмасин, чунки сизлар энди Қонун эмас, иноят паноҳидасизлар” (Римликларга 6:14).
Бизда Худога тобе яшаш ёки мустақил яшашни танлаш ҳуқуқи борлиги ҳақида сўловчи ҳақиқат билан юзма-юз учрашганимизда, биз вазиятларга жавобимизга янгича нуқтаи назар билан қарашимиз мумкин. Энди биз вазиятлар руҳимиз ҳолатининг сабабчилари эмаслигини тушунамиз; улар руҳимизнинг намоён бўлишига ёрдам беради, холос. Ташқи воқеалар менга гуноҳ олиб кирмайди, улар мендан тана жавобларини тортиб олади. Шунинг учун Худо кўпинча биз ҳозир қайси босқичда эканлигимизни кўрсатиш учун ва Ундан тобелик ҳолатига қайтишни эслатиш учун ҳаётий вазиятлардан фойдаланади.
Қачонлардир бизнинг Пеппи лақабли итимиз бор эди. У Худо яратган жониворлар ичида энг аҳмоғи бўлмаса-да, у ақлсизлик бўйича жуда кўп марта биринчиликни олган. Бир куни мен даҳшатли бўрон ва дўл ёғаётган пайтда, орқа ҳовлига чиқадиган ойнадан ташқарига қарадим. Ҳовлининг ўртасида турган ва дўл бўлакчалари тинимсиз савалаётган Пеппини кўрдим. Ўзимча жавраб-жавраб ҳовлига югуриб чиқдим ва итни қўлимга олиб, уй орқали катта ҳовлининг усти ёпилган айвонига олиб ўтдим. “Бу ерда у бехавотир ўтиради”, — деб ўйладим мен ичимда. Йўқ, адашган эканман. Пеппи яна уй олдидаги гулзорга югуриб чиқиб олди ва катта-катта дўл уни ўлдириб қўйгудай қилиб роса савалади!
Эми бу пайтда бўлаётган воқеани деразадан кузатиб турарди. У шундай изоҳ берди: “Нимага сиз бундай қилдингиз?”
Ҳозир баҳслашишга менинг тобим йўқ эди. Мен унга қаҳрли нигоҳ ташладим ва: “Овозингни ўчир!” деб жавоб қайтардим.
Бу жуда тез юз берди ва мен дарҳол ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Мен масиҳий бўлганимдан буён Эмига бундай оҳангда гапирганимни ҳеч эслай олмасдим. Деярли худди шундай тезлик билан мен ундан кечирим сўрадим: “Мени кечир, азизим. Мен сенга бундай оҳангда жавоб беришни хоҳламаган эдим”.
Эми мийиғида жилмайиб қўйди ва жавоб берди: “Ҳечқиси йўқ. Сиз ўз табиатингизни кўрсатдингиз, холос”.
Мен қайтадан итни пана жойга олиб ўтдим. Энди уни маҳкам боғлаб қўйдим ва уйга қайтиб кирдим. Шундан сўнг, Эми, мен ва болалар Масиҳда муғомбир бўлмаслигимиз ҳақида ажойиб суҳбат қурдик. Токи биз бу дунёда яшар эканмиз, гуноҳ бизда яшайди ва ташқарига чиқиши мумкин. Аммо биз бундай эмасмиз. Биз — Худонинг севимли, кечирилган ва эътироф қилинган болаларимиз. Биз ўзимизни йўқотиб қўйган пайтимизда ҳам, яна ҳақиқатга қайтиш учун ва бизда яшайдиган Муқаддас Руҳга итоаткорликда яшаш учун қайта оламиз.
Афсуски, мен жуда кўп масиҳийлар руҳий ўсишга ва ўзларида яшайдиган ва ҳақиқатга умуман қарама-қарши бўлган гуноҳга тааллуқли кутишга эгаликларини билдим. Менимча, бундай нотўғри тушунча уларни муваффақиятсизликларга қул қилади. Лекин улар, аслида, одамларни янада каттароқ ва кафолатланган разиллик томон бошлайди. Ана шундай нотўғри ҳолатлардан бири шуки, масиҳийнинг танаси яхшиланади ва вақт ўтган сайин гуноҳлари камаяди. Бу катта ва хавфли хато, у одамга ҳузур-ҳаловатда ўсишга жуда ҳалақит беради.
Сиз хато ҳақида бир нарсани эсдан чиқармаслигингиз керак: хато сизга зарар келтириши учун ақлингизда аниқ шаклланган бўлиши шарт эмас. Неча марта энг хавфли хатолар ақлимизнинг энг яширин жойларида жимгина ўтирган бўлади! Аммо айни пайтда хато бизнинг фикрларимизни ва ҳаракатларимизни шакллантирган кутишларни яратган. Бу — биз ҳеч қачон ўйламаган ғоялар бўлиши мумкин. Руҳий ўсишга тааллуқли хатолар одатда шу турга киради.
Одам то ўзи шундай ўйлашини тан олмагунча, унинг бошида жуда кўп масиҳийларга хос бўлган алоҳида фалсафа ҳукмрон бўлади. Бу тахминан шундай кўринишда бўлади: “Мен юқоридан туғилган пайтимда, шубҳасиз, менда “масиҳийча етуклик” (ёки хулқ-атвор) бўлмаган. Шунинг учун ҳам менга 100% Исо керак эди. Кейинчалик, менинг “характерим ўсиб боргани” сайин мен 20% га етуклашдим. Демак, менга 80% Исо керак бўлган. Қандайдир дақиқаларда, агар мен ўсишда давом қилсам, мен 65% га етук бўламан ва Исога 35% муҳтож бўламан”.
Мен мана бундай турдаги фикрнинг мантиқий хулосаси бўлган қуйидаги фикрларни овоз чиқариб айтишга журъат қилган одамни билмайман: “Ажойиб кунларнинг бирида мен масиҳийлик характерининг шундай даражасига етаманки, шунда мен 100% етук бўламан, менга умуман Исо керак бўлмай қолади”.
“Масиҳийлик характерининг ўсиши”га шундай ишонч билан бир қаторда тана камроқ гуноҳкор бўлади, деган шунга мос фикр пайдо бўлди. Демак, одам гуноҳ васвасасига камроқ берилишига ишонади. Мен васвасага қарши иммунитет пайдо бўлади, деб ўйлаб яшашдан ҳам хавфлироқ вазиятни билмайман. Агар сиз шунга ишонсангиз, унда сиз жиддий тушкунликка дучор бўласиз — мен бунга кафолат бераман!
Одамлар мендан сўрашади: “Сиз бунинг исботини қаерда кўряпсиз?” Жуда кўп вазиятлар борки, улардан яширин кутишлар кўриниб туради. Бунинг энг яққол мисолларини мен одатда ўз идорамда кузатаман: бир неча ўн марталаб эркак ва аёл ишончсизликдан оғзини кериб ва кўзларини катта очиб стулга оғир чўкади. Уларнинг доимий гаплари: “Мен 15 йил давомида масиҳий бўлганман ва буни мен қилганимга ишона олмайман”. Худди шундай фикрларни масиҳийларнинг бошқа имонлилар гуноҳлари тўғрисидаги фикрларида ҳам эшитиш мумкин. Бирон бир масиҳий хато қилгудек бўлса ёки қавмбоши васвасага берилса, шу заҳотиёқ одамлар шундай дейишади: “У ҳақиқий масиҳий эди. У Муқаддас Китобни ажойиб ўргатарди ва одамларни Масиҳга бошларди. Мен унинг шундай қилганига ишона олмайман”.
Бундай изоҳлардан қандай хулоса қилиш мумкин? Етуклик белгиларини намоён қилган масиҳийнинг кутишлари ва Худо фойдаланаётган масиҳий қандайдир тарзда шундай вазиятга тушганки, у ҳамма одамларга хос бўлган гуноҳкорона истакларга жавоб бера олмайди. Фақат биз Муқаддас Китоб ақидасини тан олмаймиз, холос. Павлус шундай дейди: “Менда, яъни ирсий табиатимда яхши нарса йўқлигини аниқ биламан” (Римликларга 7:18). Йўқ, бизнинг Масиҳга эҳтиёжимиз худди соч учун балзамнинг эски рекламасига ўхшаш эканлигига ишонишга мойилмиз: “Бир томчи балзам — мана сизга энг керак бўлган нарса”.
Ўзларининг васвасаларга камроқ бериладиган бўлганликларига ёки гуноҳ устидан баъзи бир маънода батамом ғалаба қозонганликларига ишонадиган масиҳийлар тентакларча таваккал қиладилар. Улар олов мени куйдира олмайди деб, олов билан ўйнашадилар. Булар — кутилмаган васваса орқасидан зарба берадиган ва: “Буни мен қилганимга ишона олмайман” деган сўзларни айтиб, маслаҳат сўраб келадиганлардир. Агар улар бошиданоқ ўз таналарида ёвузликни кўра олганларида эди, улар яширин кулфатлар билан ўйнашмаган ва жуда кўп шахсий бахтсизликлардан ўзларини асраган бўлардилар.
Аччиқ ҳақиқат шундаки, биз Масиҳга келган кунимиз танамиздаги гуноҳ жуда жирканч эди. Орадан 50 йил ўтгандан сўнг ҳам у шундай жирканч бўлади. Исонинг қуйидаги сўзлари ҳеч қачон ўзгармайди. “Менсиз сизлар ҳеч нима қила олмайсизлар”. Шунинг учун Масиҳга тўла тобеликка бизнинг эҳтиёжларимиз биринчи куни ҳам 100 фоизли бўлади ва 50 йилдан сўнг ҳам 100 фоиз бўлади. Ҳатто агар биз Худо олдида бутун аср давомида ҳақиқат билан юрсак ҳам, тирик Масиҳдан тўла тобеликка бизнинг эҳтиёжимиз ўшандай 100 фоизни ташкил қилади!
Муқаддас Китоб, биз руҳий курашга тортилганмиз, деб ўргатади: “Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфесликларга 6:12). Кўпчилик масиҳийлар бу гапга қўшилган бўлишларига қарамасдан, мен кўряпманки, қарама-қаршиликнинг табиати барчани хижолатга солади.
Биз “руҳий кураш” деганимизда, одамлар одатда шайтоннинг васвасаси билан иблисларни ҳайдовчи дуолар кўринишидаги тўқнашувларни ва шунга ўхшаш нарсаларни тушунадилар. Мен буни фақат шу тарзда қабул қилар эканман, албатта, улар меъёр бўлмайди. Менимча, муаммо ҳақиқатда руҳий курашнинг таркибий қисми — хатога қарши ҳақиқат ва жанг майдони — одамларнинг ақлларидир. Исо айтганидай:
Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар. Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади (Юҳанно 8:31, 32).
Агар бизни ҳақиқат озод қиладиган бўлса, демак, адашиш бизни банди қилади. Мана нега Хушхабарнинг тарқалишини йўққа чиқариш учун йўналтирилган шайтоннинг энг биринчи ҳужуми — масиҳийнинг адашиши орқали қулликда ушлаб туришдадир. Ҳар куни кечки пайт барча ижтимоий қатламлар, деноминациялар ва географик районлар масиҳийлари билан бевосита эфир орқали гаплашиб, мен масиҳийларнинг нима ҳақда ўйлашларини билиш имкониятига эгаман. Мен қилган энг ёрқин кузатувлардан бири — бу қўрқувнинг ҳукмронлигидир. Одамлар шахсий муаммолар, оилавий ҳаёт, дунё воқеалари, фарзандларининг келажаги, ўз ишларининг қанчалар кафолатланганлиги олдида қўрқувга тушадилар. Бу қанчалар қайғули бўлмасин, кўп масиҳийлар — улар аллақачон муросага келган, мукофотланган, гуноҳлари кечирилган, оқланган, Муқаддас Худо фарзандлари бўлсалар-да, улар ҳанузгача Худо олдида аянчли қўрқув билан яшайдилар.
Мен шайтоннинг масиҳийларга қарши энг асосий қуроли — қўрқув эканлигига ишонаман. Мен одамларга кўпинча шундай дейман: “Иблис — тишсиз махлуқ. Сиз иблисдан қўрқмаслигингиз керак. Душманингиз иблис “бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди” (1 Бутрус 5:8). Аммо хочда уни тишлари ва тирноқларидан маҳрум қилишди! “Чунки ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир” (1 Юҳанно 4:4). Иблис сизга зарар етказа олмайди, аммо у алдаши, ёлғон гапириши ва бизни қўрқитишга ҳаракат қилиши мумкин”. Бу ҳужум самарали, чунки қилмишлари даҳшатли қўрқувга асосланган одамлар аҳмоқликлар қилишга мойил бўладилар. Улар на аниқ фикрлай оладилар ва на оқилона ишлар қила оладилар. Қўрққанингда келажакни кўра олиш туйғусини йўқотиб қўясан.
Агар иблиснинг ёлғони бизнинг шахсимизга йўналтирилган бўлса, у жуда хавфлидир. Масалан, айтайлик, биз ниманидир ўғирладик. Биз ўғирлик қилганимиздан иблис қониқмайди. У бизнинг ақлимизни: “Сен — ўғрисан” деган фикр билан заҳарламоқчи бўлади. Биз учун ёлғон гапирганимизни тан олиш етарли эмас. Иблис шивирлайди: “Сен ёлғончисан”. Биз гуноҳ қилганлигимизга иқрор бўлган пайтимизда, у хурсанд бўлмайди. Иблис бизнинг доимо: “Мен — гуноҳкорман” деб ўйлашимизни хоҳлайди. Ҳаммадан ҳам иблис масиҳийнинг: “Мен — гуноҳ қилган Худо фарзандиман”, деб ўйлашини ҳеч хоҳламайди. Нега? Чунки кейинги қадам қуйидагича бўлади: “Бунда ҳеч қандай маъно йўқ! Агар мен имонли, Худода муқаддас бўлсам, унда бундай хулқ менинг ҳақиқатда ким эканлигимга сира ҳам мос келмайди”. Ўзига худди Худо унга қарагандай баҳо берган масиҳий туради-да, Масиҳдан тобеликка қайтади ва ўз ҳаётини давом эттиради. Бироқ у ҳақиқатдан ҳам: “Мен гуноҳкорман” ғоясини ўзига сингдирган бўлса, унда гуноҳ қилиш табиий деб қабул қилинади. Шундан сўнг гуноҳкордан фақат гуноҳ кутиш мумкин. Шундай деб ўйлайдиган одам охир-оқибатда умидини йўқотади ва таслим бўлади. Сўнгра иблис: “Худо муқаддас ва У гуноҳдан нафратланади” деган фикрни олға суради. “Гуноҳкор” ҳисобланган шахс учун бунинг ягона натижаси — аянчли қўрқув бўлади.
Мана нима сабабдан Худо севгиси ва эътирофи бизнинг масиҳийлик ҳаётимизнинг нафақат асосидир, балки у биз ҳузур-ҳаловатда ўсиб, атрофида айланадиган марказ ҳамдир. Ҳузур-ҳаловат нафақат бизнинг халос бўлишимизда, балки бизнинг қандай яшаётганлигимизда ҳамдир.
Инсоннинг ўз гуноҳкорона табиатининг нотўғри тушунчаси намоён бўладиган яна бир нарса — бу уларнинг бир-бирини айблашидир. Бир куни спорт машғулотларидан сўнг мен қайта кийиниб олиш учун ечинадиган хонага йўл олдим ва аксига олиб мени жуда қўрқувга соладиган вазиятлардан бирига тушиб қолдим. Гапиришни жуда яхши кўрадиган бир йигит — бундайларни ечиниш хонасида доимо кўриш мумкин — ўзининг севимли иши билан шуғулланарди. У борган сайин овозини баландлатиб, имо-ишоралар билан гапирар, қулоқ солиб турган уч суҳбатдоши эса борган сайин хижолатга тушарди. Мен бу манзарага эътибор бермасликка ҳаракат қилдим, аммо, афсус, бунинг иложи йўқ эди. Аста-секин мен унинг ким ҳақида гапираётганлигини тушуна бошладим ва қоним қайнаб кетди. У мен таниган ва бу ердан унча узоқ бўлмаган Муқаддас Китоб коллежида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган одам ҳақида гапирарди. Бу “маҳмадона” унинг талабаси эди.
“У қанақа масиҳий ўзи (йигит ўша одамнинг исмини айтди)!” — дерди у. “Мен уни бачабоз эканлигини билиб қолдим. Муқаддас Китобда шундай дейилган: “Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на бачабозлар, на баччалар… Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар” (1 Коринфликларга 6:9, 10).
Жаҳлим чиқди, бу маҳмадона мени сезиб қолган вазиятда нима қилишим кераклиги ҳақида бош қотира бошладим. У мен томонга қаради, мен уни қўллаб-қувватлашимга ишонган ҳолда шундай деди: “Сиз бу ҳақда нима дейсиз, жаноб Жорж?” — “Мен нима деб ўйлаётганимни сизга айтаман”, — деб жавоб бердим мен бор кучим билан ўзимни тутишга ҳаракат қилиб. “Ўйлашимча, сиз ҳозир бекорга бу оятни келтирмадингиз. Шу занжирда яна ўғрилар, тамагирлар, ичкиликбозлар, ҳақорат қилувчилар, талончилар ҳам бор”. Мен унга яқин келиб, тикка кўзларига қарадим. “Мана, ҳозир мен шу ерда туриб, ҳамманинг кўзи олдида мен яхши биладиган ва ҳурмат қиладиган одамга туҳмат қилганингизни эшитдим. Сиз туҳматчисиз. Сиз ҳам ўз илоҳиётингизга мувофиқ Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайсиз!”
Бошқа бир воқеа мен машҳур Муқаддас Китоб ўқитувчиси бўлган кекса аёлни учратган вақтимда содир бўлди. У менинг ҳузур-ҳаловат ҳақидаги дарсларимга оид фикр-мулоҳазалари билан жонимга тегиб кетди. Чунки унингча, менинг бу дарсларим одамларни “гуноҳга енгилтак муносабатда бўлиш”га олиб келар эмиш ва улар нажот топа олмас эканлар. “Менга, — дерди у, — агар одам хиёнат қилишни давом эттирса, у барибир кечирилади, деб айтманг! Муқаддас Китобнинг айтишича, доимо гуноҳда яшайдиган одам қутқарилмайди”.
Мен бу аёлни анча яхши билардим. Мен ундан: “Сиз неча йилдан бери масиҳийсиз?” — деб сўрадим.
“Деярли 50 йил”, — жавоб берди у.
“Неча йилдан бери сизни танқид руҳи қийнайди?” — яна сўрадим мен.
У жавоб бера олмай қолди ва юзида норозилик аломатлари пайдо бўлди. Ниҳоят у: “Эллик йил”, — деб минғиллади.
Мен аёлга шундай деб жавоб қилдим: “Мана буни мен доимий гуноҳдаги ҳаёт деб атаган бўлардим!”
Иккала ҳолатда ҳам сиз одамнинг илоҳий тизими ҳақиқий ҳаётга мос эмаслигини кўришингиз мумкин. Иккала одам ҳам ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун гуноҳ тўғрисидаги танланган фикрга таянадилар. Муқаддас Китоб коллежининг талабаси бачабозликни худди масиҳийларнинг биронтаси ҳам қила олмайдиган гуноҳ сифатида кўриб чиқмоқчи бўлди. Аммо айни пайтда иккалалари ҳам битта Муқаддас Китоб рўйхатида туришларига қарамасдан, туҳмат қилиш гуноҳидан кўз юмдилар. Аёл эса диққатини “бошқа одамлар” содир қиладиган бир нечта “ҳақиқатдан ҳам даҳшатли” ташқи гуноҳларга қаратди. Аёл унинг ўзида яхшилаб жойлашиб олган гуноҳларга эътибор қилмади. Ҳар иккала нуқтаи назар ҳам руҳий такаббурликка, ўз гуноҳларининг чиндан ҳам борлигини кўра олмасликка ва бошқа одамларни эса қоралашга олиб келади. Бу иккала шахс ўзининг “бечора одам” эканлигини билган камтарин дўстим Гэридан қанчалар фарқ қиладилар!
Масиҳийлар ҳам ҳар хил гуноҳларни қилишлари ҳақидаги фикр бизни жуда ҳайратга солмаслиги керак. Улар барибир гуноҳ қилсалар, шу билан ўз таналарининг заифлигини тан олсалар (Масиҳсиз биз битта қопқонга қайта-қайта тушаверамиз), бу бизни уларга ҳамдардлик билдиришга ундайди. Бизнинг мақсадимиз — уларни яна оёққа туриб олишларига ёрдам беришдир. Мана нима учун Галатияликларга мактуб 6:1 да қуйдагича сўзлар бор: “Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар. Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг”. Бу оятни яна бир марта диққат билан ўқиб чиқинг. Мен ҳозирги замон жамоатига бундан ҳам муҳтожроқ бўлган йўлланмани бера олмаган бўлардим!
Агар биз чиндан ҳам Муқаддас Китоб танамизнинг гуноҳкорлиги ҳақида нима деганини тушунганимизда эди, биз ҳеч қачон ўзларининг тақводор эканликларига ишониб, хиёнат йўлига кирган аёлни тошбўрон қилмоқчи бўлган фарзийларга ўхшаб қолмаган бўлардик. Биз ҳар доим ўзини художўй кўрсатиб, бармоғини бигиз қилиб, бировни қораламоқчи бўлган ечиниш хонасидаги ўша “маҳмадонага” ўхшамаган бўлардик. Жамоат эса “ўз ярадорларига қарата ўқ узадиган ягона армия” сифатида машҳур бўлмаган бўларди. Йўлидан адашган, муҳтожликларни бўйнига олган, ёрдамга муҳтож одамлар ўз маҳаллий жамоатлари ҳақида энг охирги навбатда ўйласалар, бунинг ҳайрон қоларлик жойи йўқ. Дунё руҳшунослари кабинетлари бошқа масиҳийларга аслида ўзларига нима бўлаётганлигини айтишга журъат қила олмайдиган масиҳийлар билан тўладир. Менинг ўйлашимча, бундай вазиятга бизни руҳий ўсиш ва тана ҳақидаги нотўғри таълимотдан келиб чиқадиган қалбакилик, мунофиқлик олиб келди.
Мен олдинроқ эътироф қилиб ўтганимдай, бизда яшайдиган гуноҳ ҳақидаги бу суҳбатда яхши томонлар жуда кам. Бунинг устига бу ҳақда ёзиш ҳам менга ҳеч қандай қувонч бағишламайди! Аммо бу ҳузур-ҳаловатда ўсишнинг зарур бўлган кичик бир ғиштидир. Биз Масиҳга Унинг куч–қудрати учун мурожаат қилишимиздан илгари, ўз ночорлигимиз билан юзма-юз учрашишга мажбурмиз, холос. Шунинг учун одам итоаткорлик кўз ёшлари ила ўзи учун — у “бечора одам” эканлигини билишдан ҳам ҳақиқий ҳузур-ҳаловатда ўсишнинг ёрқинроқ белгиси йўқдир. Буни фақат Раббий Исо Масиҳни қалбдан англаганларгина чин юракдан тушунишади.
Ўзимизни Масиҳнинг мутлақо тақводорлиги ҳолатида аниқ ва чин дилдан тушунганлигимиз сабабли, барчамиз Худо ҳузур-ҳаловатидан жуда йироқлаб кетганимизни тушунамиз (Римликларга 3:23). Бу табиийдир: биз Худонинг солиҳлигини қанчалар аниқ кўрсак, ўз фикрларимизнинг гуноҳли эканликларини шунча кўпроқ тушунамиз. Аммо ўзимизнинг Масиҳдаги шахсимизни ва У томондан ўзимизни қабул қилинганлигимизни тушунган вақтимизда, бу кашфиёт бизни кўмиб ташламайди. У бизни Раббимиз ва Қутқарувчимизга Унинг марҳамати, ҳузур-ҳаловати учун итоаткорлик билан миннатдорчилик билдиришимизга, эҳтиёжларимиз учун Унга тобе бўлиб яшаш тушунчасини чуқурлаштиришга ундайди. Бу миннатдорчилик орқали биз Унга бўлган севгимизда ва Уни шахсий англашда ўсамиз. Биз Унда марҳамат ва ҳақиқатга тўла бўлар эканмиз, “Раббимиз ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг ҳузур-ҳаловати ва билимида ўсишда” давом этамиз.
Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж)
Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.
Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....
В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"