Урсула Марк. Подшоҳнинг сири - (15-боб) Китоб Ўзбек тилида
Podshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Подшоҳнинг ўғли, Томга қўйилган янги талаблар
МУНДАРИЖА
1 Боб. Ўқ билан енгилган
2 Боб. Қизалок
3 Боб. Парда
4 Боб. У ёғига беш киши бўлиб
5 Боб. Ниҳоят уйдамиз
6 Боб. Кураш
7 Боб. Кутилмаган ҳолат
8 Боб. Женни
9 Боб. Сенинг қароринг
10 Боб. Ўсимлик
11 Боб. Озодлик
12 Боб. Янги топшириқ.
13 Боб. Унинг оркестри
14 Боб. Шефферларникида
15 Боб. Мўъжизавий денгиз
16 Боб. Кема қурувчиси
17 Боб. Кутилмаган совғалар
18 Боб. Денгизда
19 Боб. Олов
20 Боб. Манзилга етиб келиш
21 Боб. Болталар
22 Боб. Зулмат қаърида
23 Боб. Тош девор ортидан
24 Боб. Янги вақт
15 БОБ
Мўъжизавий денгиз
Қишлоққа отларга миниб кирмаслик қарори жуда доно эди, чунки улар кириб келган қишлоқ аҳолиси жуда қашшоқ эди. Дўстлар, энди улар шу ерда яшовчи одамлардан бошқа ҳеч нарсани ўз мулклари деб аташ керак эмаслигини тушунишар эдилар.
Жуда паст ва хашак билан беркитилган уйлардан иборат бўлган кичкина қишлоқда, тутун ва балиқ ҳиди келар эди. Кейин маълум бўлишича, бой, кема қурувчисидан ташқари қишлоқ аҳолисининг биттасида ҳам отлар йўқ экан, унда эса бир нечта от бор. Бу одам денгиз олдида катта уйда бир ўзи яшар эди, бу уйни итлар қўриқларди.
Икки йўловчи, унинг уйининг дарвозаларини, тунаш учун жой сўрашга тақиллатганларида, қоронғи тушган эди. Итларнинг аккиллашига, тўладан келган кема қурувчиси чиқди. Дўнғиллаб, у темир дарвозани озгина очиб, улар шу пайтда бу ерда нима қидиришаётганини сўради. Улар подшоҳнинг қасридан бўлган дўстларини исмини ва уларни шу ерга келиш сабабини айтишганида, у кулиб юборди:
- Стефан? Қаергадир аллақачон йўқолиб қолган қизиқ инсон. Мен алла қачон уни дўстларим рўйхатидан ўчириб ташлаганман. Мен сизларни кимлигингизни ва мақсадларингизни билмайман. Ҳозир тун, ва шунинг учун мен сизларни қабул қилолмайман, - деди ва эшикни ёпди.
Шундан сўнг, уйдаги итларига ҳуштак чалди. Энди улар бу ерда тайёр бўлиб туришар эдилар.
Уларга кема қурувчининг уйига йўл кўрсатган қари аёл, оқсоқланиб уларнинг олдига яқинлашди.
- Мен худди шундай ўйлаган эдим – буғилган овоз билан деди у. – Бу чол бекорга шундай бой эмас. Юринглар менинг кулбамга, у ерда сизларга жой топилади!
Уларнинг бошқа иложлари йўқ эди. Эҳтимол аёл жуда камбағал эди, чунки унинг кулбаси бир томонга оғиган ва кўримсиз эди. Унинг ичида ҳамма нарса тўқ рангда ва кўримсиз эди. Ўчоқда кўмир қолдиқлари ёниб турар эди. Шунга қарамай, улар унинг ёнида, ерда жойлашиб олишлари мумкин эди.
- У ерда озгина хашак бор, - деди у бурчакка кўрсатиб, сўнг болохонага ўхшаш қўшни хонага йўқолиб кетди.
“Бу ерни жуда ҳам қулай деб бўлмайди, аммо бир кеча чидаса бўлади” - деб ўйлашди икки йигит ва озгинагина хашак билан ёпилган, тахтали ерга ётишди. Уларнинг йўл қоплари, ёстиқнинг ўрнини босишди.
- Подшоҳнинг ўғли, сен биз билан эканинг ва бизни эшитаётганингни билиш қанчалик яхши. Ҳозир шу ердалигинг учун сенга рахмат. Шу қари аёл учун миннатдормиз. Илтимос, ҳозир бизга яхши ухлаб олишимиз учун имконият бер. Биз эса сенга эртанги кунимизни топширамиз! - деди ўзининг кечки ибодатида Карл.
Том қўшиб қўйди:
- Ростини айтсам, хўжайин дўстона қабул бўлмади. Аммо сенинг номинг билан биз кема қурувчисини кечирамиз ва унинг устидан сенинг исмингни эълон қиламиз. Сен, у нима сабабдан шундай бўлиб қолганини биласан, лекин келажакда уни ўзгартира оласан.
Шундай қилиб, энди улар тинчгина ухлашлари мумкин эди.
Эрталаб Томни кимдир биқинига итарди. Бу Карл эди. У уйғониб бўлиб, унинг қулоғига шивирлаётган эди:
- Юр, бизнинг учрашув жойимизни денгизда ўтказамиз!
Кўчада, қаердадир хўроз қичқирди, шу бўлмаса, қишлоқда ҳали ҳамма ухлаётгандек туюлар эди. Улар кулбадан оёқ учида чиқишганида, денгизнинг шовқинини эшитиб қолишди. Демак у бу ердан узоқда эмас. Бир нечта қумли кичкина тоғлар, - ва мана уларнинг олдиларида чексиз катта, кумуш рангли денгиз пайдо бўлди. Кўз илғай оладиган жойнинг ҳаммаси - сув, сув, сув эди! Четнинг ортида нима бор эди? Соҳилнинг бошқа томонида умуман ер бормиди? Томнинг ичида дарров шу ҳақида билиб олиш интилиши пайдо бўлди.
Кучли шамол уларнинг юзларига эсди, ажойиб майин – у уларни деярли ҳар томондан ўраб олган эди. Денгизнинг кўриниши шунчалик ўзига тортадиган эдики, улар шу ерда шунчаки туриб, томоша қилишлари мумкин эди. Соҳилга тўлқинлар юмалаб келар, унга урилиб, кейин оқ кўпик ва катта шовқин билан орқага қайтиб кетар эди. Майда қумда уларнинг излари озгина кўринар эди, сўнг кейинги тўлқин юмалаб келар эди. Ҳар бири бошқача эди, ҳар бири мўъжизавий эди, ҳар бири ўз кучида ҳайратлантирадиган эди.
Бирдан Том пойабзалини ечиб, қирғоқ бўйлаб, сувнинг олдига югуриб кетди. У буни ҳеч бўлмаса оёғлари билан ҳис қилиши керак. Ажойиб салқин эди, шунчаки мўъжизавий. У қирғоқ бўйлаб, майда сув томчилари билан югуриб, оёқлари билан сувни сачратар эди, роҳатдан бақирар эди. Карл бир оз иккиланишдан сўнг унга қўшилди. Улар югуришар эдилар – ва қуёшга қараб югуришар эдилар. Унинг нурларидан сув олтин тусли кирган, шундай қилиб, улар тилла тўлқинлар узра югуришар эдилар. Улар подшоҳнинг фарзандлари эдилар! Уларнинг оталарига бу дунёнинг барча олтину, кумушлари тегишли, ҳамда улар бу ерда кўриб турган нарсалар: қум, чумчуқлар, тоза ҳаво ва ҳамма, ҳамма нарса! Ва уларнинг ўзлари ҳам унга тегишли эдилар! Дўстлар қанчалик узоққа югуришмасин, у ҳар доим улар билан бирга эди! У уларни севар эди! Бу қанчалик ажойиб эди!
Йигитлар очқаганларида, орқага қайтиш кераклиги ҳақида эслаб, шундоқ сувнинг олдидаги қаттиқ қумнинг устидан, қўшиқ айтиб қадам ташлашди. Уларни биронта ҳам одам эшитмасди, чунки денгизнинг шовқини кучли эди. Йигитлар чин юракдан, денгизни яратган қанчалик буюк, ҳайратланарли даражада кучли, улар уни севишлари, унга бутун ҳаётлари билан хизмат қилаётганлари ва унинг ҳокимиятини тарқатишни хоҳлашлари ҳақида куйлашди. Бундан сўнг Карл ва Том яна бир оз вақт қўлларидан келганича сакраб, ўйинқароқлик қилишди. Ҳеч ким нима учун улар буни денгиз қирғоқида қилишаётганини тушунмас эди, лекин уларнинг хўжайини тушунар эди. Улар буни билишар эдилар.
Қишлоққа яқинлашганларида, уйга қайтаётган балиқчиларнинг қайиқларини кўришди. Балиқчилар тун бўйи денгизда бўлишларига тўғри келди. Эшкак билан яна бир неча марта қилинадиган ҳаракат – ва қайиқларнинг биринчисидан, қирғоқда кутиб турган ёши улуғ эркакларга узун арқон ташланди. Ундан тутиб олиб, улар қайиқни қирғоққа қараб тортишди. Сўнг қайиқда ўтирганлар уларга қўшилишиб, балиқ билан тўлган қайиқни бутунлай қирғоққа тортиб чиқаришди. Ҳамма балиқ билан тўлган саватларни чиқариш, араваларга юклаш, тўрларни ювиш, шунингдек, савдо билан банд эдилар, чунки бир киши балиқни сотиб олмоқчига ўхшади. Эҳтимол, тепада, йўлда кутиб турган отга уланган арава унга тегишлидир. Савдогар ўзига ҳамма йирик балиқларни танлаб олди, майдасини эса, четдаги саватга ташлаб юборди. Майда балиқларни балиқчилар ўзаро бўлишиб олишлари мумкин эди. Шундан сўнг, улар балиқларни эҳтиёткорлик билан қопларга жойлаштирди ва қишлоқ томон кетишди. Эркаклар қирғоқ бўйлаб, оғир қадам ташлашар эдилар. Эҳтимол, улар денгизда ўтказилган тундан сўнг, чарчаган ва очқаган бўлсалар керак.
Карл ва Том, тўлқинлар олиб келган дарахт ўзагида, улардан бир оз узоқда туриб, бунга қараб ўтиришарди. Улар, қизиқиб, узоқдан икки нотаниш одамларни кўздан кечириб, оталарини кутаётган бир нечта кичкина болардан бошқа ҳеч кимга аҳамият беришмади.
Энди қари аёлдан нонушта кутишлари мумкинмиди? Бу кейин аниқ бўлади.
У оловнинг олдида, ўзи эга бўлган ягона идишда бир нимани аралаштираётган эди. Уни у, эски, қўпол ўрнатилган столга қўйди. Учта арраланган тўнка ўриндиқларнинг ўрнини босар эди.
- Бу ерга ўтириб, олингар! - деб таклиф қилди аёл уларга ва столни охиридаги ўзининг жойига ўтирди.
Икки дўст ўтирганидан сўнг, у ниманидир шивирлаб айтди. Том, бу уларга тегишли деб ўйлаб:
- Афсуски мен тушунмадим! - деди.
Шунда у чарчоқ билан жилмайди:
- Бу сендагидек қулоқлар учун эмас, катта қулоқлар учун айтилди. Мен шунчаки, бу менинг охирги масаллиғим бўлганини айтдим. Энди бошқа йўқ.
У кўримсиз ликопчаларга солган қуюқ бўтқа бўлиб, у озгина куйган ва шўр эди. У унчалик кўп эмас эди, лекин тўйимлига ўхшар эди. Аёл ўзининг охирги озиқаси билан бўлишганини билган йигитлар, жуда ўйланиб, қошиқларини оғизларига олиб келдилар. Улар қамбағал аёлнинг охирги озиқасини ейишлари мумкинмиди? Афсуски уларнинг озиқаларидан ҳеч нарса қолмади. Балиқ тутиш – буни улар билишмас эди. Ҳозирча билишмас эди. Ахир уларда қайиқ йўқ эди. Ҳозирча йўқ эди! Ҳа, агар бу ерда эркак бўлганида, у эҳтимол балиқ олиб келган бўлиши мумкин эди. Лекин энди бу аёл нимани ҳисобига яшайди?
Шунда Карл ўз халтасидан ниманидир чиқарди. Бу учта тилла тангадан биттаси эди.
- Бу бир оз вақтга етиши мумкин, - деди у уни аёлга узатиб.
- Қандай бойлик, - ҳайрон қолди у, - шундай кўп пулга мен бутун ҳаётим давомида эга бўлмаганман. Энди биз кўп вақт давомида ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилмасак бўлади. Ахир сизлар шу ерда яшаш учун қоласизлар-ку? Стефан кетганидан сўнг мен узоқ вақт бир ўзим қолиб кетдим.
Стефан? Ахир улар уни билишади! Наҳотки, улар унинг онасиникига келишган бўлса?! Улар айнан уникида пайдо бўлишгани қандай мўъжиза. Уларнинг хўжайинлари буни зўр ташкиллаштирдида! Ўша заҳоти улар унга Стефандан салом айтиб юборишди.
Титраётган овоз билан у шундан кейин, Стефан уни нима сабабдан ташлаб кетганини айтиб беришни бошлади. Қайиқларнинг қурувчисининг кассасида бир нечта кумуш танга етишмаётган эди ва у уларнинг йўқолишида Стефандан гумон қилишни бошлади. У унга таҳдид қилиб, одамларнинг олдида қоралай бошлади, шунчаликки, бундан фақат қочиш йўли билан қутулиш мумкин эди.
- Наҳотки у ҳозир подшоҳнинг қасрида?! Шунча йилдан сўнг у тирик ва соғ эканини билиш қандай юпанч ва бахт! - хурсанд бўлган эди аёл, деярли тишсиз қолган оғзи билан жилмаяр эди у.
У ўзининг қўлидаги қимматбаҳо олтин тангани айлантирар эди. Энди уни савдогарга бериш керак эди. У эҳтимол ниманидир ўзига ҳам қолдирса керак, чунки у ҳам ўзининг фойдасидан, бу қишлоқда ҳамма нарса унга тегишли бўлган қайиқларнинг қурувчисига бир қисмини бериши керак эдида. Лекин шунга қарамай бу бир ойдан кўп вақт давомида озиқланиш учун етарли бўлади! Уларда буғдой, ўсимлик ёғи, туз ва балиқ етарли бўлади, улар ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилмасалар ҳам бўлади.
Кейинги кунлари йигитлар, қирғоқда топиб олган ўтинлар ва энг аввало қурилиш молларини олиб келишар эдилар. Бўронлар ҳар доим қумга, рўзғорда ишлатса бўладиган, дарахтларнинг бутун новдаларини, тахтали қутиларни, устида мих қоқиб қўйилган тахталарни отиб юборар эдилар. Буларнинг ёрдамида, аёлнинг, ҳақиқатдан ҳам қўлаётган кулбасини таъмирлашар эди.
Қари аёл улардан жуда миннатдор бўлди. У иккала кутилмаган меҳмонларни, худди ўз ўғилларидек яхши кўриб қолди. У, уларга тунда ухлаш қулайроқ бўлсин деб, ўт ва хашак териб, қуритар эди. Ҳар куни эрталаб улар учун ўзининг одатдаги бўтқасини, кечқуринлари эса, қўшнисидан сотиб олаётган балиқни пишириб берар эди. Шунингдек, у ўсимлик ёғини ҳам сотиб олиши мумкин эди – бу у учун байрам эди! Қўшнилар эса яна унинг олдига киришни кўпайтиришди ва у билан суҳбат қуришар эдилар. Биттаси озгина пиёз, бошқаси дудланган балиқ, учинчиси бир оз тухум олиб келишарди.
Қишлоқда, қари Рияникида меҳмон борлиги ҳақидаги хабар тез тарқаб кетди. Унинг ўзи ҳам бу ҳақида ғамхўрлик қилди, чунки Стефан билан бўлиб ўтган воқеадан сўнг, одамлар томонида нафратга дучор бўлган эди. Булар икки олийжаноб, бой, подшоҳнинг қасридан келган йигитлар экани одмларни ҳайрон қолдирди. Шунингдек, уларда, улар ҳар куни ўқиётган китоблари бор эди. Йигитлар у эшита олсин деб баланд овозда ўқишар эдилар. Кимдир ўқишни билгани бу қишлоқнинг аҳолиси учун жуда ажабланарли эди. Ахир на қайиқларнинг қурувчиси, на савдогар ҳам ҳеч нарсани тўғри ўқий олмас эдилар, фақат пул ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган нарсаларни билишарди халос. Шу боисдан улар тўғри ўқий олишлари савол остида эди!
Икки дўст эрталаб денгиз ташлаб юборган ҳар хил нарсарга қўлларини тўлдириб қайтишаётганларида, уларнинг юзлари нотабиий порлаб турарди. Буни балиқчиларнинг кичкина ўғиллари ҳам пайқаб қолишди. Улар жуда ҳам бундай доим яхши кайфиятнинг сабабини билишни хоҳлашар эдилар. Шунинг учун бир куни эрталаб, қуёш чиқишидан сал олдин, улардан иккитаси Том ва Карл ҳақида кўпроқ билиб олиш учун сирли равишда кузатишди. Улар кўрган нарсалари улар учун нотабиий ва янги, ҳаттоки, қизиқ ва тушунарсиз эди. Айниқса, қирғоқ бўйлаб узоқ қидирувлардан сўнг, ўзларини денгизга ташлаб, унинг тўлқинларида чўмилишлари ва сакрашлари. Шу билан бирга, баъзида, улар тўлқинларга ўзларини йиқитишга ҳам изм беришар эдилар. Лекин ҳар доим тирик ва соғ-саломат бўлиб чиқишар эдилар. Шу ерлик аҳолидан ҳеч ким хатарли ва ёвуз денгизда сузишга жазм қила олмас эди. Уларнинг кўп аждодлари шу денгизга чўкиб кетишган. Аммо икки келгиндилар, сувдан кулиб, ҳаттоки қўшиқ айтиб чиқишар эдилар. Шунингдек, буни қишлоқда ҳеч ким куйламас эди, фақатгина ёш она боласининг уйқиси келганда, ашула айтиши мумкин эди.
Икки келгинди энг охирида қилган нарсалари катта таассурот қолдирадиган нарса эди. Улар қишлоқнинг олдидаги баланд қумли тоққа кўтарилиб, қўлларини кўтариб нимадир бақиришар эдилар. Кейинроқ икки кичкина жосус, бу нарса уларнинг мамлакатларини подшоҳни бўйруғи билан содир бўлаётганини билиб олишди. У, улар ҳар куни эрталаб шу қишлоқнинг устидан подшоҳнинг номи ва ҳокимиятини эълон қилишлари кераклигини ва қишлоқ учун ҳимоя сўрашлигини айтган, токи қишлоқ аҳолисининг ҳаётида подшоҳнинг ўғлини ҳокимияти кўринсин. Ҳаммаси, уларнинг ҳикояларини эшитган одамлар учун жуда қизиқ туюлар эди.
Книга на Узбекском языке: - Тайна царя (Марк Урсула)
В последней книге трилогии – «Тайна царя» – Урсула Марк заканчивает разговор о жизни Тома, бывшего мальчика-разбойника, усыновленного царем. Детей и подростков ждут двадцать четыре истории о его новых приключениях.