Урсула Марк. Подшоҳнинг сири - (3-боб) Китоб Ўзбек тилида
Podshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Подшоҳнинг ўғли, Томга қўйилган янги талаблар
МУНДАРИЖА
1 Боб. Ўқ билан енгилган
2 Боб. Қизалок
3 Боб. Парда
4 Боб. У ёғига беш киши бўлиб
5 Боб. Ниҳоят уйдамиз
6 Боб. Кураш
7 Боб. Кутилмаган ҳолат
8 Боб. Женни
9 Боб. Сенинг қароринг
10 Боб. Ўсимлик
11 Боб. Озодлик
12 Боб. Янги топшириқ.
13 Боб. Унинг оркестри
14 Боб. Шефферларникида
15 Боб. Мўъжизавий денгиз
16 Боб. Кема қурувчиси
17 Боб. Кутилмаган совғалар
18 Боб. Денгизда
19 Боб. Олов
20 Боб. Манзилга етиб келиш
21 Боб. Болталар
22 Боб. Зулмат қаърида
23 Боб. Тош девор ортидан
24 Боб. Янги вақт
3 БОБ.
Парда
Уч ёш йигит тезда нарсаларини жойлаб унинг ортидан кетишди. Ҳа, қизалоқ ҳақ бўлиши мумкин, бу ерда уларни хавф хатар кутиши эҳтимолдан ҳоли эмас. У ўзининг тўдасини одатларини билади. Тўдасини? Бу ёш қизча уларга фақат эркакнинг оёғ изларини кўрсатди. Балки у қизнинг эридир? Аммо нима учун энди у йигитлар тарафида ва улар билан бирга ўз тўдасидан қочиб кетаяпти? Саволлар ортидан саволлар.
Улар иложи борича тезроқ хавфсизроқ жойга етиб олишлари лозим. Ахир, жароҳатланган Педро билан улар бутун тун давомида отга миниб юришолмайдилар. Лекин йигитлар умуман таҳдидан қочиша олармикинлар? Яна ва яна Донат, уларни таҳдид қилишмаяптимикин деб, бошини буриб узоқларга қарар эди.
Ёш қиз йўлдан ўнгга қайрилди. Сув оқаётган жойга етиб келгунча улар бир неча вақт юмшоқ, захда ўсадиган ўтнинг устида, дарахтлар орасидан одатий бўлмаган, илон изига ўхшаш усул билан юриб келишди. Қиз озгина вақтга тўхтаб, Педро отнинг устида қанчалик мустаҳкам ётганини текшириб кўрди. У ўзининг белига бир неча марта ўралиб камардек боғланган узун боғичини ечди ва дўстларга, хавфсизлик учун уни қаттиқ боғлаб қўйишлари кераклигини тушунтирди. Педро рози эди. У жуда чарчаган эди ва от тез юраётганида ўзини ўзи ушлаб туришга хожат қолмаслиги учун миннатдор эди.
Энди қизча отни бўйнига тинчлантираётгандек уриб, уни дарёга олиб борди. Бу ерда дарё анчагина кенг, ва чуқур эмас эди. Учта дўст ҳам пастга тушиб, ўз отларини ёқимли, салқингина сувнинг олдига олиб келишди. Шундай қилиб, улар ҳар доим дарё ўзанига қарши, кўп вақт мобайинида олдинга силжишди. Дарё борган сари торайиб борар эди, аста-секин сув оқими тезлашиб, йўловчиларга қаршилик қилар эди. Ниҳоят, олдинга силжиш борган сари қийинлашарди. Отлар ерга ўхшамаган сирпанчиқ тошларда юришга ўрганмаган ва улар олдинга юриш учун анча ҳаракат қилишди. Улар яна отларни эгарлаб кетишлари яхши эмасмикин? Лекин қиз тинмай олдинга юрар эди. Унинг олдида, йигитларга ўз заифликларини кўрсатишлари мумкин эмас эди! У сонларигача сувга кириб кетди. Унинг кучи қанчагача етар экан?
Узоқдан аста-секин кучаяётган қандайдир паст шовқин эштилар эди. Чап ва ўнг томонларида жойлашган осилиб турган қоялар тезлик билан юқорига ўсаётгандек эди. Улар кейинги қояни айланиб ўтиб, юзаси текисланиб кетган катта тошга чиқиб олишганда, бу шовқиннинг сабабини кўриб қолишди: олдинда шаршара бор эди! Катта баландликдан, икки қоянинг орасида, ёввойи ўсимликлар билан безатилган, худди кумуш-ҳаво рангли пардага ўхшаб, улкан сув оқимлари пастга қараб оқар эди. Эҳ, бу ердан улар ўтиша олмайдилар! Йигитлар қопқонга тушишди! Бу ердан чиқиш йўлини излашдан бошқа, чора йўқ! Орқага! Донат орқага қаради, умуман олганда орқага йўл борми?
У яна олдинга қараганида, қиз ўнг томондаги қояга жуда яқин, сувга чуқур кириб турган эди. Энди қиз чаққонлик билан, шаршаранинг олдида худди хонтахтадек турган катта силлиқ тошга кўтарилиб олди.
Бундан сўнг, қизнинг ўзини тутиши йигитларга нотабиий туюлди. Жумладан: у тиззаларига туриб уч марта бошини ерга эгиб турди. Бундан кейин яна кўтарилиб, қўлларини кўтарганча бутун танаси билан қимирлай бошлади. Бу илоннинг ҳаракатларини эслатар эди. У ҳар доим юзи билан шаршарага қараб, йигитларга эса тескари туриб рақсга тушгани қўзга ташланди. Ёки бу рақс бўлмай, яна нима бўлиши мумкин эди? Ёвуз ўйин анчагача давом этди. Ҳа, айнан ёвуз, Донатни қамраб олган ҳисни ифодалаш учун бу сўз тўппа-тўғри танланган эди. У умуман ёқимли эмас эди. Бунга қарамай у мафтун бўлиб қараб қолди.
Энди у рақсни тўгатиб, иккала қўлини қулоқларига худди эшита олишни хоҳлаётгандек қўйиб турди. Узоқ вақт сув оқимларининг шириллаши ва шовқинидан бошқа ҳеч нарса эшитилмас эди. Ниҳоят у ўзининг кумуш рангли боғичини олиб қайнаб турган сувга ташлади. Бундан сўнг унинг ўзи ҳам у ерга, шаршаранинг остидаги чуқур сувга қараб сакради –– ва шаршара уни ўзига тортиб олди. Донатнинг нафаси орқага тортиб кетди. У худди қотиб қолгандек турар эди. Балки қиз ақлдан озгандир? Ёки у ўзининг ҳаётига қасд қилмоқчими?
Бир неча сониялардан сўнг қизнинг боши, айнан йигитларнинг олдида сувдан кўтарилди. У кулаётган эди. Ёш қиз ночор ҳолатда кулаётган эди!
- Ҳамма у ерга таклиф қилинди! – шаршаранинг чап томонига кўрсатиб, ҳайрат билан деди у.
У нимани назарда тутди? Донат, Карл ва Мирош унга бошларини силкитиб, ҳайрон бўлиб қараб туришарди.
Шаршара, қоялар - олдинга йўл йўқ. Унда “таклиф қилинган” деган сўзи нимани билдиради? Ахир, қоялар уларни таклиф қилишлари мумкин эмас! Қизча ҳақиқатдан ҳам ақл идрокини юқотганга ўхшайди. Карл ва Донат пешаналарини буриштириб, бир-бирларига кўп маъноли қараш қилишди.
Биз қаерга тушиб қолдик? Бу ердан қочишдан бошқа чора йўк!
деди Карл.
Шунда қиз Педронинг отини боғичидан ушлаб, сувга янада чуқурроқ етаклади. Бошқалар унинг ортидан боришлари шарт эди, сув оқими тобора кучлироқ бўлаётган жойдан чиқиб турган ўткир учли қоянинг олдига яқинлашгач, қиз уларга қўли билан силкитиб қўйди. У ерга етиб олиб у зудлик билан чапга бурилди. Йигитлар юракларини ҳовучлаб унинг ортидан боришарди. Улар яна нима ҳам қила олар эдилар? Ахир, улар бечора дўстлари Педрони мушкул аҳволда қолдиришлари мумкин эмас! У ҳали ҳам ночор аҳволда отининг устида осилиб ётар эди.
Улар нималарни бошларидан ўтказишаркин? Ўткир учли қояларнинг ортидан сув чуқур ариқ қазиганга ўхшайди, улар шу ариқдан ўтишлари керак эди. Оқим уларни йиқитиб юбормоқчи эди, аммо улар тура олишлари учун ҳамма чорани кўришди. Бундан кейин тупроқ уларнинг кўзларининг олдида, сезиларли даражада кўтарилди, ва улар бир неча қадамдан сўнг юқорига қараганларида, у ердан жуда ҳам ўсиб кетган кўм-кўк нам чирмовиқларнинг деворига тўғри келганларини кўришди.
Ёш қиз уларни худди пардадек суриб ташлаганида, дўстлар, бу ерда – чап қоянинг ортида қоянинг ёриғи борлигини кўришди! Шунчалик кенгки, унинг орасидан инсон бемалол ўта олар эди. Қиз қоянинг ёриғидан шундай ўтдики, худди буни кўп марта қилгандек, ўзининг ортидан Педро ўтирган отни ўтказиш учун, юқорида чирмовиқларнинг яшил боғига суянди. Ўйланиб қолган дўстлар, унинг ортидан боришди ва ичкарига кириб кетишди.
Қоянинг ортидан йўл жуда кескин тепага олиб борди, бундан сўнг эса, бирдан ўнгга. Ва қандай кутилмаган воқеа: улар бирданига шаршаранинг ортида – шовқинли деворнинг орқасида пайдо бўлиб қолишди! У ерда туриш мумкин, чунки бу ғор эди. У инсонлар ва ҳайвонлар учун етарликча жойга эга – худди меҳмонхонадек. Текис ер, силлиқ, сариқ деворлар, яна ва яна кичкина ғорчалар ва улардаги тешиклар. Ўртада улкан тош турибди. Унинг устки томони қора, кўринишидан, бу гулхан учун ажратилган жой бўлган бўлиши мумкин.
Йигитлар у ерда ҳайрон бўлиб туришар эди. Фақат Карл бурнини ёпиб, ўлимнинг жирканчли ҳиди келаётганини ва бу ерни тезроқ тарк этишлари кераклигини айтди. Лекин ҳеч ким буни ешитмади. Бу ерда, ғордаги шовқин, олдинда, дарёдагидан кўра янада кучлироқдек туюлар эди, чунки деворлар шовқиннинг акс садосини эшиттиришар эди. Бир-бирини тушунишлари учун бақириш керак эди. Қиз айнан шундай деб бақирди:
- Бу ерда хавф йўқ! Биронта одам ҳам бу ерга кирмайди!
“У ҳақ”, - деб ўйлади Донат. Қандай ажойиб пана жой! Бу ерда улар келгуси кунларга мутлақо хавфсизликда яшайди. Албатта, бу нарсага мутлоқо аминлик йўқ, бу сирни биладиган ягона инсон шу қиз эмаслигини улар қаердан билишсин? Шу сабабдан бу ерда сал кечроқ яна кимдир пайдо бўлиши мумкин. Бу жуда ҳам бўлиши мумкин бўлган нарса. Бўлмаса ҳозир улар тузоқда эдилар. Шундай қилиб, ягона кириш жойини ҳар қандай вазиятда ҳам назорат қилиш керак. Ахир ҳеч қачон билиб бўлмайди!..
Қиз Педрони отнинг белидан туширишга киришди. Мирош ва Том унга жароҳатланганни текис ерга ётқизишга ёрдам беришди. Бу ерда аниқ совуқ эди. Уларнинг юклари ҳўл бўлгани қанчалик ноўрин, ва уларда қуруқ кўрпа ҳам йўқ эди! Йигит кўп қон йўқотгани учун уни иссиқроқ қилиб тутиш керак эди. Нима қилса бўлади? Унинг совуқдан қотиб қолган қўл-оёғларини ишқалаш керакми? Томнинг миясига фақат шу нарса келди. Ва у бу нарсани катта иштиёқ билан қилишни бошлади.
Аммо, бу нима яна? Навбатдаги кутилмаган совға: қиз уларнинг бошларидан юқорида жойлашган кичкина ғорга, қоянинг иккита чиқиб турган жойи орқали чиқиб кетди. У қўлини узатиб у ердан тугунни чиқариб олди. Қиз уни очганида, ажойиб, атрофи ёрқин безалиб тўқилган кўрпа чиқди. Албатта у қуруқ ва олийжаноб мақсадларга мўлжалланган эди. Балки бу пардадир? Ҳа, у бу ерда кўп марта бўлгани аниқ кўриниб турибди! Қиз эҳтиётлик билан кўрпанинг учини Педронинг бошининг тагига қўйиб, қолган жойи билан унинг устини ёпди.
Шу орасида Карл безовта бўлаётган отлар ҳақида ғамхўрлик қилди, уларни ғорнинг ичига олиб кириб, юкларни тушурди. Мирош егуликларни очди. Сув белидан юқорироқ бўлганида Мирош уларни бошига қўйиб олиб келган эди. Шунинг учун улар деярли қуруқ эди.
- Менинг қорним ғуриллаяпти! Бу ерга келинглар! Энди биз ниҳоят, тинчгина овқатланишимиз мумкин! – деб бошқаларни таклиф қилди у ва тошнинг четига ўтириб, қўлига тушган қуруқ хош-хаббаларни олиб гулхан ёқишга киришди.
Донат бу нарса, ғорнинг бурчагида бир нима билан машғул бўлган қизни безовта қилганига аҳамият берди. Энди у ҳам қорни очганини сезди. Йигит гулханнинг олдига, албатта ерга, кириш жойи кўриниши учун яхшилаб жойлашиб ўтириб олди. Карл ҳам уларнинг олдига, ўз улушини олиш учун келди.
Мирош озгина нон билан пишлоқни қизга бермоқчи бўлди - у ҳам бундай юришдан чарчаган бўлса керак! Аммо у қўрқиб орқага қадам ташлади ва озиқани унинг оёғининг остига, ерга қўйишини хоҳлади. У бунга аҳамият бермай, унга дўстона қарагандан сўнг, ёввойи қиз миннатдорчилик билан бошини силкитиб, катта иштаха билан овқатланишни бошлади. Мирош бу қиз ҳақида кўпроқ нарсани билишни истар эди! Лекин уни бир нарса у билан гаплашишдан ушлаб турар эди. У унга четдан қараб турар эди. Нима учун у бунчалик олийжаноб аёлларнинг кўйлакларини кияди? Ким у?
Нотаниш қиз яна тушунарсиз нарсани қилди: у яна бир марта ўзининг, йигитларнинг тушунишича, омборхонасига қирди. Энди у чиқарган нарса тешикли чўп эди. Қиз ғорнинг ўнг томонидаги тошга ўтириб, чўпни оғзига яқинлаштириб, унга пуфлашни бошлади. Бу най эди. Уларнинг қулоқларига ҳайрон қолдирадиган, хомуш товушлар етиб келар эди. Бу товушлар ва шаршаранинг шовқини – қандай уйғунлик!
Олдинига Донат безовталанди – у ўзининг мусиқаси билан кимнидир жалб этмоқчи эмасмикин? Лекин кейин, қудратли парда ортидан улар ўтирган жойдан ташқарига ҳеч қандай товуш эшитилмайди, деб ўйлади, бу ҳақиқатдан ҳам шундай эди! Бу ерда, ичкарида мусиқа ғорнинг ярим айлана томонидан садо бериб, улар ўтирган жойга ва Педро ётган жойга ёғилар эди. Бу унга ёқаётганга ўхшайди. У тушида жилмайиб қўйди. Шунингдек бошқа иккита дўст ҳам мафтун бўлиб эшитишар эди. Сувли парда ортидан ботаётган қуёш ўзининг қизил-сарғиш нурини уларнинг кулбаларига юборар эди. Бу гўзал мусиқа эди ва шу билан биргаликда бу ерда, ичкарида илиқ бўлаётган эди. Ҳа, энди ниҳоят, улар ўзларининг ҳўл пайпоқларини ечиб, қулайроқ жойлашиб олишлари мумкин. Донат, қани эди бу оғирлик доимо унинг бошига босиб турмаса деб ўйлади. Йигит бу ерда бўлганидан бошлаб, ўзининг устидан қандайдир босимни сезар эди. Жуда ғалати. Балки Карл ҳақ бўлгандир ва улар бу ерда бунчалик кўп ушланиб қолишлари керак эмас эди?
Книга на Узбекском языке: - Тайна царя (Марк Урсула)
В последней книге трилогии – «Тайна царя» – Урсула Марк заканчивает разговор о жизни Тома, бывшего мальчика-разбойника, усыновленного царем. Детей и подростков ждут двадцать четыре истории о его новых приключениях.