Урсула Марк. Подшоҳнинг сири - (9-боб) Китоб Ўзбек тилида
Podshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Подшоҳнинг ўғли, Томга қўйилган янги талаблар
МУНДАРИЖА
1 Боб. Ўқ билан енгилган
2 Боб. Қизалок
3 Боб. Парда
4 Боб. У ёғига беш киши бўлиб
5 Боб. Ниҳоят уйдамиз
6 Боб. Кураш
7 Боб. Кутилмаган ҳолат
8 Боб. Женни
9 Боб. Сенинг қароринг
10 Боб. Ўсимлик
11 Боб. Озодлик
12 Боб. Янги топшириқ.
13 Боб. Унинг оркестри
14 Боб. Шефферларникида
15 Боб. Мўъжизавий денгиз
16 Боб. Кема қурувчиси
17 Боб. Кутилмаган совғалар
18 Боб. Денгизда
19 Боб. Олов
20 Боб. Манзилга етиб келиш
21 Боб. Болталар
22 Боб. Зулмат қаърида
23 Боб. Тош девор ортидан
24 Боб. Янги вақт
9 БОБ
Сенинг қароринг
Учинчи куни Том ўзининг кулбасининг олдида қандайдир қадамлар товушини эшитди. Ойнадан қараб ўрмон ичидан келаётган Мирошни кўриб қолди. Балки у Томни тушунар? Шундай қилиб, у эшикни очиб Мирошни чақирди.
- Мана сен қаерда экансан, Том! - деб ҳайқирди у. Сенинг ўрнинг билинди бизга! Сенга нима бўлди ўзи?
У Томга қасрдаги охирги янгиликларни айтиб бермоқчи бўлиб турган эди, лекин йигит уни гапини бўлиб:
- Мирош, менга айтчи, сенга Лора жуда ёқар эди. Лекин қандай қилиб сен уни бу ерга олиб кела олмаганингга кўникдинг? - деди.
Мирош жуда самимий жавоб берди:
- Бу ҳақиқатдан ҳам менга қаттиқ оғриқ келтирди. Лекин биз бир биримизга, агар ота буни хоҳласа, бизни яна учраштиради деб айтдик.
- Агар у хоҳласа! – аччиқ қилиб кулиб юборди Том. - Агар у буни хоҳламаса-чи унда нима?
Мирош бунга аминлик билан жавоб берди:
У ҳолда шоҳда биз учун яхшироқ режалар бор! Бу сени нима учун айнан ҳозир қизиқтириб қолди?
Уни қийнаётган нарсани у ҳозир айтиши керакми? Ахир у буни сир сақлай олмай бошқаларга айтиб беради-ку! Бу унчалик ёмон бўлмас эди, чунки бу ҳақида ҳамма, ҳаттоки, Женни ҳам билиб оларди, ва ўз фикрини ўзгартирармиди. Ёки ҳаттоки унинг олдига келардими. Шундай қилиб у:
Женни туфайли! Чунки у ва Роберт учрашиб юришибди – деб дўнғиллади.
Энди Мирош ҳаммасини тушунди:
- Сен у ердан Женни туфайли кетдингми? У сенга ёқадими? Сенга ҳақиқатдан ҳам ачинаяпман, лекин нима бўлганида ҳам бу унинг шахсий иши! Сен уни мажбурлай олмайсан-ку.
Том турди. Бу унга етарли эди:
- Мирош бу менга ҳозир умуман ёрдам бермайди. Илтимос ҳозироқ кет! Наҳотки ҳамма менга қарши бўлса?
Кўринишидан бу ундай бўлиб чиқмади. Мирош албатта бошқаларга Том яшириниб олган жойни айтди ва ўша куннинг ўзида унинг олдига Карл келди. Бундан сўнг эса яна бошқалар ҳам келишди. Бу йигитга яхши таъсир қилди, чунки улар унга қасрга қайтишни таклиф қилишди, лекин ҳеч ким ўзи билан унинг Женнисини олиб келмасди. Том, Женни фақат у билан дўст бўлишини хоҳлар эди. Ва нуқта! Бу ҳаммага ўз ўзидан маълум-ку!
Кейинги куни ҳаттоки Роберт ҳам мутлақо ёлғиз келди. Қандай қилиб у бундай қилишга журъат этди! Том, худди сакрашга тайёр бўлиб турган йўлбарсга ўхшарди. Шунга қарамай жанжалгача иш етиб бормади, чунки Роберт ундан севги билан кечирим сўради:
- Албатта сен жуда хақоратлангансан, лекин сен биз бир биримизнинг фойдамизга қарор қилганимизни шунчаки қабул қилишинг керак. Биз бир биримизни жуда севамиз.
- Шунчаки қабул қилиш?! Яна нима яхшироқ – бунга тинчгина қараб туришми? Йўқ! - деб бақирди Том, қулоқларини ёпиб, тескари ўгирилиб олди.
Озгина вақт кутиб, ғамгин Роберт кетди.
У кетди, лекин Женнининг олдига, ёки бошқаларнинг олдига эмас, подшоҳнинг ўғлининг олдига кетди.
- Илтимос, хўжайин, Томга у тушиб қолган чуқурлигидан чиқиб олишга ёрдам бер! – деб сўради у.
У жилмайди:
- Мен жуда ҳам сизлардан бирингиз шу муаммо бўйича мурожаат қилишингизни кутаётган эдим, чунки сизлар ҳар қандай муаммонинг ечимида ва ҳар қандай мақсадга эришишда сизларнинг иштирокингиз қанчалик муҳим эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз!
- Аммо сен унинг олдига бора олишинг мумкин бўлса, бизга нима боғлиқ бўлиши мумкин? Илтимос шундай қилгин! Бу тўғри бўлар эди! У сенга қулоқ солади – деб умид билдирди Роберт.
- Яхши Роберт мен бу ҳақида ўйлаб кўраман. Ҳар ҳолда сен унинг ёнини олишинг, Том билан боғлиқ вазиятни яхшиликка ўзгартириш учун жуда муҳим.
Бир қанча вақт ўтди. Том озгина тинчланди ва ҳаттоки Робертни кечира олди, чунки нима бўлганида ҳам Женни унга хиёнат қилганида у айбдор эмас эди-да! Аммо ғамгин фикрлар уни бутунлай қамраб олган эди: Женни Робертни ундан яхшироқ деб билиб, ундан воз кечди.
Рад қилинган бўлишдан яна нима даҳшатлироқ бўлиши мумкин! Бу унга маълум эди – чиқиш йўли йўқ, ўзини ўзи йўқотганликнинг даҳшатли ҳисси! Эй тўхта! Ахир, ўшанда хўжайин уни бу ҳисдан шифолаган эди-ку! Ва у энг оғир вақтда уни ушлаб қолиш учун кўринмасдан унинг ёнида бўлишга ваъда берган! Иккала қўли билан ушлаб қолиш!
- Подшоҳнинг ўғли, - деб бақирди у – сен менга кераксан!!!
Кулбага нур кириб келди. Том ҳайрон бўлиб ўгирилди. У ерда шоҳнинг ўғли турар эди, ажойиб, икки қўли очиқ. Том унинг олдига югурди.
- Мени кечир, - деди у узоқ вақтдан сўнг. - Мен яна сендан қочиб кетдим! Нимага мен ҳар доим сенинг олдингга югуришнинг ўрнига, сендан қочиб юраман?!
Подшоҳнинг ўғли жуда ростини айтди:
- Ҳа, сенда қандайдир нотўғрилик ўрнашган, аммо буни ўзгартирса бўлади. Охир оқибат сен мендек бўлишни хоҳлайсан-ку, мен буни биламан. Шунинг учун сенинг ичингда ҳамма нарса янги бўлиши керак деган умумий мақсадимиз амалга ошиши хоҳлайман!
Том розилик билан бошини силкитди. Ҳа! Аслида бу қандай рўй беришини билмаса ҳам, бу унинг мақсади эди ва у ҳар доим шундай бўлиб қолаверади. Албатта охирги воқеалар хоҳишини қаттиқ тебратарди, у ҳаттоки умуман Унга ўхшаш бўлиш мумкинми ёки йўқми деб ўйлар эди.
Подшоҳнинг ўғли тантанали равишда давом этди:
Ота ҳал қилган нарсаларидан ҳеч нарса имконсиз бўлиши мумкин эмас. Агар сизлар унинг иродасига бўйсуна олсангиз, сенга ва сенинг биродар-у, опа-сингилларинга отанинг бутун яратганларига ва шахсан ҳар бирингизнинг ҳаётингиз учун қандай режаси борлиги ёрқинроқ очилади. Сизларга шу сирни билиш имконияти тақдим этилган – чунки сизлар унинг бир қисмисизлар.
Отанинг режаси? Сир? Яна - сир? Том титраб кетди – у шундай ларзага келтирувчи, буюк ишда иштирок этиши мумкин! Подшоҳнинг сирида. Унинг режасида. Бу бирон бир ажойиб нарса бўлса керак. Йигит буни қўлдан бой беришни хоҳламас эди. Ахир бу нарса унга обрў бериши мумкин! Ниҳоят, нима муҳимроқ: одамлар билан дўстликми ёки подшоҳ ва унинг ўғли биланми?
Аммо шу пайтгача йигит бутунлай ўзининг муаммоларининг асирлигида эди! У ўзини қандай қилиб шундай тутиши мумкин! У уялиб кетди, у ўзини нодон ва бутунлай чегаралангандек ҳукм қилишига оз қолган эди, лекин ўша заҳотиёқ, бахтига подшоҳнинг ўғлига қаради:
- Сен ҳозир менинг ичимдан ўтаётган нарсаларни биласан! Мен буларни сенга топширяпман. Илтимос кечир мени, фақат сенинг ва отангни иродаси ортидан боришга мени ўргат.
- Ҳа, Том сенга тааллуқли бўлган барча айбловларни – шахсан ўзингникини ва бошқа одамларникини барбод этаман. Ҳар доим, сен аслида ким эканлигинг ҳақида ўйла! Ота буни сенга кўрсатган. Лекин шу билан бирга сен доим руҳий жангнинг марказида эканлигингни унутма, дўстим. Душман сени ҳар хил йўллар билан нобут қилиб, тўғри йўлдан адаштирмоқчи. Нима сендан, нима мендан ва нима душмандан келиб чиқаётганини фарқлашни ўрган.
О, бу ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим! Қани эди, у анча тезроқ нарсаларнинг ҳақиқий сабабини кўришни ўрганиб олса!
Илтимос менга шу нарсада ёрдам бер! - деб сўради Том.
Подшоҳнинг ўғли Том билан бирга ўриндиққа ўтириб, деди:
- Жоним билан, Том! Фақат менга сенинг тез қабул қилинган қарорларингни, фикрларингни, ҳисларингни, эсингда тутган нарсаларингни, интилишларингни ва хоҳишларингни бер, мен уларни тозалаб, шифолашим учун.
Унинг эсда тутган нарсалари, ҳа. Шунингдек, унинг фикрлари ҳам кўп ҳолда эзадиган ва нотўғри эди. Шунингдек, бошқа нарсалар ҳам. Лекин – унинг хоҳишлари? Бу ерда ундан кўп нарса талаб қилинаётган эди. Чунки бу ҳолда у ўзининг Женнисини юқотишига тўғри келади. Йўқ, бу тўғри келмайди, йигит буни хоҳламайди. Қиз унинг юрагида шунча жойни эгаллаган. Йигит ундан воз кечолмас эди.
Подшоҳнинг ўғли турди.
- Сен бу ҳақида ўйлаб кўриишинг мумкин. Бу сенинг қароринг! – мулойимлик билан айтди у ва уни бир ўзини қолдирди.
Афсус. Хўжайин шу ерда бўлганида қандай яхши эди. Подшоҳнинг ўғли атайин унинг олдига келди. У Том учун жуда қадрли эди. Қандай ажойиб! О, ахир йигит унинг берган вазифаси ҳақида умуман унутибди -ку. Подшоҳнинг ўғли эса бир марта ҳам бу учун унга таъна қилмади. Лекин, энди Том яна тезроқ Ой ҳақида ғамхўрлик қилишни давом эттиришни хоҳлаётган эди. Шундай қилиб, у ўзининг вазифасини бажариш орқали, Женни билан бўлган яқин муносабатларни барбод бўлаётганини кўриб, қийналишдан ўзини ўнглаб олмоқчи бўлди.
У қасрга қайтганида, Ойнинг олида Анна ва Конни, ғамгин ва ёрдамга муҳтож бўлиб ўтиришар эди. Улар унга ниманидир тушунтирмоқчи эдилар, аммо бефойда, чунки Ой уларнинг тилларида жуда кам сўзларни билар эди.
-Анна ва Конни яхши ўтлар ҳақида ёмон гапириш мумкин эмас! - деб айтиб берди унга Ой. Шу билан бирга унинг вақти жуда кўп эди: кун бўйи қиз боғда гулларни, ўтларни, илдиз ва дарахтнинг пўстлоқларини териб сайр қилиб юрар эди. Ва ҳаттоки, кечаси ой шуласида ҳам шу иш билан машғул эди. Унинг хонаси шу ўсимликларга тўлиб кетган, у ердан худди буғдой ўриш пайтидек ҳид келиб турар эди.
- Ой Педро учун дори қилишни хоҳлаш. Тўғирлашни хоҳлаш. Хурсанд қилишни хоҳлаш, - деб Томга ўзининг мамлакатининг тилида тушунтирди.
Қиз, Том яна уни кўргани келганидан аниқ хурсанд эди ва унга чиройли гулдаста тақдим қилди.
Сен ёстиғингни тагига қўйиш буни, яхши ухлаш! - севги билан деди у Томга.
Қизнинг нияти эзгу бўлса ҳам, Томнинг юрагида яна қандайдир нохуш ҳис пайдо бўлди ва илгаридагидан анча камроқ бўлса ҳам бошида босимни сезди. У шу совғага қандай қараши керак эди?
- Подшоҳнинг ўғли мен қандай ҳаракат қилишим керак? - деб сўради у ўзининг юрагида.
- Олма буни! - юрагида шуни эшитгандек бўлди у.
- Ахир бу уни хақоратлайди! - норози жавоб берди у.
Балки у нотўғри эшитгандир. Ахир подшоҳнинг ўғли Том, Ойни хақоратлашини хоҳламаса керак. Шундай қилиб, йигит совғани қабул қилди. Ахир у, унда шу бир боғ ўсимликдан нохуш ҳис пайдо бўлиб, боши оғришни бошлашини айтолмас эдида.
Том Ойга тилни ўргатишни бошлаганида, бу нарса унга завқ келтирмади. У ҳамма нарсани адаштириб юборди ва бошқа ҳеч нарсани ёдлаб ололмасди. Йигит эртага ишлар яхшироқ бўлар деб ўйлади!
Лекин бундай бўлмади. Том қўлидан келган ҳамма нарсани қилди, аммо бу фойда келтирмади. Ой Томга, бу ерда энг оддий нарсалар деб аталадиган нарсаларни бирма бир такрорлашига тўғри келганида, чорасиздек қараб турар эди. Ва ҳаттоки, шу ерда ҳам қизча ҳамма нарсани адаштиришни бошлади. Бундан олдинги қилинган ҳаракатлар, кўринишдан бефойда эди.
Эшик тақиллаб, Карл кириб келганида, Том ўзини енгилроқ ҳис қилди.
- Ишларинг қандай Ой? Сенга бизларникида ёқяптими? – деб саломлашди у қиз билан ва хонани кўздан кечириб ўтди.
- Айтгинчи, сен учун ўсимликлар шунчалик муҳимми, сен уларни ҳаттоки ўз хонагга йиғиб қўйибсан?
Ой маъқуллаб бошини силкитди:
- Ой ўсимликлар билан кўп ёрдам беришни билади.
Карл, уларга бу ерда нима қадр ва ўзига хос кучни бериб тураётганини аниқ билар эди. Аммо булар шу ерда, подшоҳнинг шоҳлигида, унга нима учун керак эди? Бу ерда нимадир нотўғри, йигит буни аниқ сезарди. Шунинг учун, у қиз бу ҳақида подшоҳнинг ўғли билан гаплашганми деб сўради.
- Йўқ, подшоҳнинг ўғли жуда катта. Вақт йўқ кичкина Ой учун, кичкина ўсимликлар учун.
- Менинг азизам, унда сен ёлғон йўлда бўлишинг мумкин, - деди Карл.
- Сен у учун жуда муҳимсан, - деб аралашди Том, - юр унинг олдига уччаловимиз борамиз ва сен бунга амин бўласан.
Книга на Узбекском языке: - Тайна царя (Марк Урсула)
В последней книге трилогии – «Тайна царя» – Урсула Марк заканчивает разговор о жизни Тома, бывшего мальчика-разбойника, усыновленного царем. Детей и подростков ждут двадцать четыре истории о его новых приключениях.