R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (18 bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
18. СЕН РОСТДАН ҲАМ БОРМИСАН?
Ҳар йил биз етимхона тарбияланувчиларини якшанба мактабига ва Принстон жамоатига ибодат қилишга олиб боришарди. Нола бизга Муқаддас Китобдан қиссалар ўқиб берар, ҳар бир овқатланишдан олдин дуо ўқилар, лекин юқорида айтилганлардан бирортаси ҳам асло юрагимдан жой олмасди.
Санаб ўтилганларнинг ҳаммаси менга умуман алоқаси бўлмаган зерикарли тарих дарсидан бошқаси эмасди. Ҳар қандай дуппа–дуруст ўсмир каби мени ҳам жамоат ибодати вақтида қизларни кулдира олиш–олмаслигим кўпроқ қизиқтирарди.
Лекин энди, ҳақиқатан ҳам ўзим ўхшашни истайдиган одам каби гапирадиган ва таъсир қила оладиган тенгдошим билан танишгач, ўйланиб қолдим. Балки, ростдан ҳам у эслатган “Исодан бир неча иқтибослар”ни диққат билан қайта ўқиб чиқиш вақти келгандир? Яқинда ўзимнинг алоҳида хонамда комоднинг пастки тортмасига яшириб қўйган Муқаддас Китобни қўлимга олишим ва хонадош қўшниларимнинг олдида ўзимни оқламай ва уларнинг кесатиқларига эътибор қилмай, саҳифа ортидан саҳифа ўқишим мумкин.
Ўқишга киришгач, бир неча ҳолатни пайқамаслигим мумкин эмасди.
«Бу йигит оч қолди, ташна бўлди ва чарчади. Ҳатто Унинг оёғи йўл чангига ботиб кирлаб ҳам кетди»*. Мен илгари ҳеч қачон бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмагандим.
Бу Китобни ўқиб туриб, “Уни кўпинча Ўзи ишонган одамлар сотишган” деган хулосага келиш мумкин эди.
Қаранг: Марк. 11:12; Юҳн. 19:28; Марк. 6:31; Юҳн. 13:3–17.
Қаранг: Марк. 14:43–46.
Ниҳоят мен ақлимни бошимдан учирган оятгача етиб келдим. «У Ўзини Худо деб эълон қилди».
Кўриниб турибдики, у қўрқоқ одамлардан эмас экан. У шунчаки Худони тушунишини ёки Унинг болаларидан бири эканлигини баён қилмади. У – Ўзи Худо эканлигини таъкидлади.
Кўринишидан бу даъво ўша даврдаги диний етакчилар учун шунчалик ҳақоратли бўлганки, улар Уни ўлдиришни режалаштирган. Ҳа, менга оғир бўлди, аммо ҳеч бўлмаганда, ҳеч ким менинг суробимни тўғрилаб қўймоқчи эмасди.
Қаранг: Юҳн. 8:51–59.
Менинг янги қизиқишимни билиб қолгач, етимхонадан барибир қочиб кетмаган “оқ кўйлак” Дейв ўқиб чиқиш учун менга К.С.Льюиснинг “Оддий масиҳийлик” китобини берди.
– Масиҳий бўлишидан аввал бу китоб муаллифи катта файласуф ва атеист бўлган, – деди Дэйв. – Эҳтимол, унинг мантиқий мулоҳазалари ва шу мавзуга тадқиқотчи сифатида ёндашуви сени қизиқтириб қолар.
Узоқ вақт ўрганиш ва мулоҳазалар натижасида Льюис Муқаддас Китобни тадқиқ этувчи учта хотимадан бирига келиши зарур, деб хулоса чиқарганини аниқладим: Исо ёки ақлдан озган ёки ёлғончи ёхуд Ўзини Ким деб эълон қилган бўлса Ўша Зот.
Льюисга эргашиб, мен шулардан бирини тан олишга мажбур эдим, чунки бу савол ҳеч қандай мавҳумликни назарда тутмаган эди: мен ёки Исога ишонишим ёхуд ишонмаслигим зарур эди.
«Бу Инсон Ўзининг Худо эканлигини таъкидлаган. Агар У ҳақиқатни айтган бўлса, мен Унга ишонишим лозим. Агар У алдаган бўлса, унда Унинг айтганларининг бари худди менинг ақлдан озган онам вайсаган сафсатадан бошқа нарса эмас».
Мен ақлдан озган бу Зотдан бирор нарса ўрганишга бўлган уринишларимнинг ҳаммаси бекор эканлигини билиб бўлгандим.
Муқаддас Китобга қайтиб, ўқишни давом эттирдим.
Исо ғазабланиши мумкинлиги мени ҳайратга солди. Қаҳр – менга жуда яхши таниш бўлган туйғу эди. Лекин Унинг ғазаби меникидан фарқ қиларди.
Қаранг: Марк. 3:5.
Мунофиқлик ва иккиюзламачиликка дуч келгач, иккаламиз ҳам ғазаблангандик***** ва бу менга ёқди. У, худди мен каби, одамлардан кўнгли қолганди. Лекин Унга қандай мурожаат қилишганларидан кўнгли қолган эмасди, балки Худо уларга нима тайёрлаб қўйгани устида ўйлаб ҳам кўрмайдиган одамлардан хафа бўлганди.
Қаранг: Мат. 23:13–33.
Менинг ҳаётимга нисбатан Худонинг қандайдир режаси бўлганига ишончим комил эмасди. Лекин Коинотни Яратувчида шундай ният борлигини аниқлашга уриниб кўрилса ва агар бундай ният ҳақиқатан ҳам бўлса, уни амага оширишга кўмаклашиш анча мулоҳазали иш бўлишини тан олишга мажбур эдим.
Исо абадий ҳаёт ҳақида қанчалик кўп гапирганини кўрдим*, мени эса ачинарли ҳаётимнинг ўтган 17 йилигина кўпроқ безовта қиларди. Шунга қарамай, менинг саволга чўммаслигим мумкин эмасди: «Токи менга кўпроқ нимадир, жумладан, мангулик берилган экан, балки ҳақиқатан ҳам мен учун умид бордир?»
Қаранг: Юҳн. 3:16–17.
Исо Худо Руҳи менга кириши ва мени ўзгартириши мумкинлигини айтганди. «Қандай қилиб, Худонинг Руҳига ўхшаш нимадир менинг танамга ва юрагимга кириши мумкин?** Қандай қилиб, кўринмайдиган ва англаб бўлмас нарсага ишониш мумкин?»
Қаранг: Юҳн. 3:1–15.
Мен буни камида икки кун мулоҳаза қилиб кўрдим ва фақат учинчи кунига борибгина, тушуна бошладим. Менинг жисмоний борлиғим аллақачон учта кўзга кўринмас таркибий қисмдан иборат эди: онг, туйғулар ва ирода. Онг кўпинча коллежга кириш учун етарлича ақлли эмаслигимни уқтирарди; туйғуларим етимхона тарбияланувчисига коллежда қиладиган иш йўқлигини айтиб турарди; лекин ирода улардан узоқ турган ҳолда коллежга киришим, муваффақиятга эришишим ва ўзимнинг маъюс болалигим билан бир умрга хайрлашишимни айтарди.
«Демак, агар онг, туйғулар ва ирода кўзга кўринмас ва англаб бўлмас, лекин жуда ҳам мавжуд бўлиб, менда бор бўлса, у ҳолда балки – Худонинг Руҳи ҳам менда яшаши мумкин экан–да?»
Бунинг ҳаммаси ақлимга зўрға сиғарди: фикрлар бир–бири билан тўқнашиб ва бир–бирини қувиб, ғужғон ўйнар ва уларни тартибга келтириш учун менга дўстона маслаҳат керак эди.
Ҳар қандай беҳуда гапларни парчалаб ва бир фикрдан бошқасига сакрашни тўхтатиб, Дэйв бу чигалликни ечишда менга ёрдам берди. У ваъз ўқиш ёки ўргатишга шошилмади. Фақат вақти–вақти билан мени жавоб излашга мажбур қилган саволлар ташлаб, эшитди, холос. Баъзан менга бундай ақлий зўриқишдан бошим тарс ёрилиб кетадигандек туюларди.
Мен Исонинг, “ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади, Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман”, дея огоҳлантиришига эътибор қилиб, Муқаддас Китобни ўқишда давом этдим. Ўғирлик, қотиллик ва барбод қилиш – менга яхши таниш бўлган тушунчалар. Менинг болалик ҳақидаги энг оз меъёрдаги тушунчам ўғирланганди ва меъёрдаги келажакка умидим аллақачон ўлдирилганди.
Қаранг: Юҳн. 10:10.
Лекин Исо менга ва бошқа аламзада шўрпешаналарга ҳақиқатан ҳам ҳозирнинг ўзидаёқ яхшироқ ҳаётга умид таклиф қилаяптими? Бу ақл бовар қилмас таклифдек эшитиларди.
Чунки менинг истиқболларим унчалик хурсанд қиладиган эмасди. Бир йилдан камроқ вақтдан сўнг энг яхши хайрлашув истаклари айтилгач, мени белгиланган манзилгача бўлган автобус чиптаси кутиб турарди. Тамом–вассалом.
Оиланинг қўллаб–қувватловисиз ва молиявий кафолатларсиз мустақил ҳаёт ҳақидаги фикр анча қўрқинчли кўринарди. Коллежга киришни келажакнинг эҳтимол тутилган варианти сифатида кўрардим, аммо ҳеч ҳам фаровонликнинг олтин калити сифатида эмас. Ота–онам коллежда ўқишган, лекин уларнинг ҳаётини бахтли деб аташ қийин эди.
Бир нарсани аниқ билардим: мен етимхона бошқа тарбияланувчиларининг ҳаётини ютиб юборган ва майиб қилган омадсизликлар доирасидан юлқиниб чиқиб кетишим шарт эди. Мен ўзимнинг тутуриқсиз болалигимни енга олишимга ҳақиқатан ҳам ишонгим келарди. «Бу Исо деганлари ҳақиқатан ҳам нарсаларнинг шаклланиб бўлган тарзини ўзгартиришга қодирмикан?»
Мен одатда Исо мажруҳлар, кўрлар ва карларни қандай даволагани ҳақидаги оятларга кўзим тушиб қолганида*, уларни ўқимай ўтказиб юборардим. «Бу энди менга тааллуқли эмас, албатта – деб ўйлардим. – Чунки мен – триатлончи спортчиман!» Лекин бир куни Дэйв мени бу адашишдан олиб чиқди.
Қаранг: Мат. 11: 1–6.
– Робби, ҳиссий мажруҳ бўлиш мумкин эмасми, ахир? – деб сўради у. – Сен Муқаддас Китобда ўқиганинг шафқатсиз одамларга ўхшаб қолмаяпсанми? Эҳтимол, кибр сени басир этиб, Худонинг ваъдаларини кўрмайдиган қилиб қўйгандир? Масиҳийлар лагерининг ходимлари Исо уларнинг ҳаётини қандай қилиб ўзгартириб юборганига шоҳидлик келтириб айтган гапларига қулоқ солмай, Худога имон келтиришингга қўрқув сабаб бўлмаяптими?
Унинг ёқимсиз саволларини ўйлаб кўришим учун менга вақт кераклигини айтдим.
«Лагерь ходимлари ҳақиқатан ҳам мендан фарқ қилишади, – тан олишимга тўғри келди. – Эҳтимол, уларда фаровон болалик бўлгани сабабли айтганларининг ҳаммасини инкор қилиш ўрнига, гапларига қулоқ солишим лозим бўлгандир».
Кейинги сеанс пайтида Дэйвга у берган саволларга ҳали жавоб топмаганлигимни айтдим.
– Яна нималарни ўйлаб кўришим керак? – сўрадим ундан.
– Айтчи, Робби, Исога эргашган, Унинг шогирдига айланган, кейин эса У хочда қандай ўлганини кўрган йигитлар ҳақида нима деб ўйлайсан? Улар Уни дафн этишди, кейин эса У шогирдларига ваъда қилганидек, Унинг тирилганига шоҳид бўлганликларини баён қилишди. Уларнинг деярли ҳаммаси қийноқларга дучор қилинди ва Исо жасаддан тирилганини эшитишга тайёр бўлган ҳаммага гапириб берганлари учун ўлдирилди.
Қаранг: Мат. 27–28; Юҳн. 19–21; Ибр. 11: 35–12:2.
Мен елкаларимни қисдим:
– Дэйв, мен улар ҳақиқатни айтган–айтмаганларини билмайман. Лекин ишончим комилки, бутун дунёни аҳмоқ қилиш учун қийноқлар ва даҳшатли ўлимга рози бўладиган, менга ўхшаган яна ўн бир йигитни топа олмаган бўларди.
Дэйв бош ирғади:
– Сен беш юздан ортиқ одам У тирилганидан кейин гўёки Уни кўрганлигини тасдиқлагани ҳақида ўқидингми?Улар Унинг на яқин дўстлари, на шогирдлари эди. Шунчаки оддий одамлар эди. Лекин улар кўрган, эшитган ва бошдан кечирганлари уларни ҳақиқатан ҳам ўзгартириб юборган бўлиши керак.
Қаранг: 1 Кор. 15:1–8.
Мен ҳеч қандай жавоб бермадим ва у оловга мой сепишда давом этди:
– Таслим бўлма, Робби, ҳаётингнинг энг асосий саволига жавоб қидиришда давом эт. Қачонлардир ҳаммаси бу қарорни қабул қилиш зарурияти билан тўқнашади. Ҳар бир одам бу қарорни мустақил ўзи қабул қилади.
Кейинги учрашув пайтида мен Дэйвга дедим:
– Итоат қилмагани учун бола кечирим сўраши ва ота–онасига узр айтиши кераклигини биламан. Мен Муқаддас Китоб гуноҳ деб айтган гапларни айтганлигим ва айб ишларни қилганлигимни биламан. Лекин нима учун ҳеч қачон менга ғамхўрлик қилмаган Худодан кечирим сўрашим кераклигини тушуна олмаяпман.
Қаранг: Эфс. 6:1.
Жавоб беришдан олдин Дэйв узоқ жим қолди.
– Ота–онанг Худога ёрдам сўраб мурожаат қилмайдиган даражада бағритош ва кибрли бўлиши мумкинми? Кибр ва ғазаб сенинг ҳам юрагингни шафқатсиз қилиб қўйганми? Сенга шучалик кўп марта жароҳат етказишдики, ишонишга қўрқаяпсан. – Кейин эса энг оғриқли саволни берди: – Биологик отангдан хафалигинг Худонинг руҳини Отанг сифатида қабул қилишингга халақит бераётган бўлиши мумкинми?
Нимадир менинг яхшилаб тўсиб қўйилган юрагим эшикларини очишга уринарди*. Бу эса хавотир уйғотарди. Суқилиб киришни бартараф этишга уриниб, мен ҳали ўйлаб кўришим кераклигини айтдим.
Қаранг: Ваҳ. 3:20.
Бир неча кун Дэйв айтган нарсалар устида мулоҳаза қилдим ва ниҳоят ҳаммаси бир саволга бориб тақалаётганини тушундим.
«Мен Исо билан қандай йўл тутиш ниятидаман? Ўзимнинг ақлдан озган онамни инкор қилганим каби рад этайми ёки яна бир марта таваккал қилиб ишониб, Уни Ўзини Ким деб атаётган бўлса, ўша Зот сифатида қабул қилайми?»
Қаранг: Мат. 16:13–17.
Шу тариқа, 1971 йил сентябрининг бир оқшомида, 17 ёшимда қарор қабул қилдим.
Ҳатто каравотни буриб олиш мумкин бўлмаган жуда кичик, жажжи ётоқхонада мен тиз чўкдим. «Исо, – деб Худога мурожаат қилдим, – агар сен ростдан ҳам бор бўлсанг, бу расвогарчиликларни тўхтат. Менинг гуноҳларимни кечир ва мени ўзгартир. Агар сен ҳақиқатан ҳам мени ўзгартирсанг, мен Сен билан абадий қоламан. Агар ўзгаришлар рўй бермаса, демак Сен – фирибгар ва шафқатсиз масхарабозсан».
Албатта, бу воиз Билли Грэм ўқишни таклиф қилган энг яхши ибодат эмас.
Мен фаришталар жўровоз бўлиб куйлаётганини эшитмадим, полга қулаб тушмадим ва умуман ҳеч қандай руҳий жазавага тушмадим. Лекин негадир ишончим қанчалик заиф бўлишига қарамай, шу лаҳзада коинот Худоси менинг юрагимга киргани ва нимадир ҳақиқатан ҳам ўзгарганини тушундим.
Мен энди кўп йиллар давомида илк бора бундан кейин нима бўлишини кута олмасдим.
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.