Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (8-боб) Узбек тилида
МУНДАРИЖА
Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги
8-боб Унинг одамлар билан муносабати
Аёллар бир-бирлари билан яқин, дўстона муносабатга муҳтождирлар. Аёлларнинг дугонаси кўп бўлиши шарт эмас — сифат миқдордан муҳимроқ. Дўстларни тўғри танлай билиш керак — буниси муҳим.
Хотинингиздан фойдаланиб, уни камситишни истайдиган, унга ҳасад қилиб, аслида уни севмайдиган, унинг орқасидан ғийбат қиладиган, сиз билан яқинлашишга интиладиган ёки шунчаки бошқаларга боғлиқ бўлганларидан ўзида аянчли кўринишни касб этадиган заиф дугоналарнинг кераги йўқ. Хотинингизга шундай дугоналар керакки, улар хотинингизнинг руҳий ўсишига ёрдам берсин, унинг ҳаётини бойитсин, ўзлари ҳам у билан мулоқот қилиб бойисин. Хотинингизга шундай дугоналар керакки, ўша дугоналари садоқатли, фидойи бўлсин, хотинингиз билан суҳбатлашишга доим тайёр бўлсин, ибодат қилсин, унга ёрдамга келишга тайёр бўлсин. Хотинингизга яна сиз учун қизиғи йўқ, ўзи учун эса муҳим мавзуларни муҳокама қилиб оладиган дугоналар керак. Унга ёрдам қўлини чўзишга қодир, унинг ҳаётини безаб турадиган, у тўғри йўлда маҳкам туришига ёрдам берадиган, хотинингизни ўзлари учун намуна қилиб оладиган дугоналар керак.Бундай аёллар хотинингизнинг руҳан ўсишига ёрдам беради, охир-оқибат сизларнинг муносабатларингизга ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун хотинингиз яхши, ҳимматли дугоналари бўлиши тўғрисидаги ибодатингизга муҳтож. Сизнинг оилангиз аъзолари билан хотинингизнинг муносабатлари ҳам катта аҳамиятга эга. Шунинг учун хотиним оилам аъзолари билан дўстлашсин, деб ибодат қилишингиз керак. Чунончи, барча одамларнинг кўнгли нозик бўлгани туфайли, турли хил омиллар икки томоннинг муносабатларига таъсир ўтказиб, уларга зарар етказиши мумкин. Оила аъзолари эса кўпинча ўтмишдаги аламларини эсда тутиб, ишни мураккаблаштирадилар. Эр ёки хотиннинг қариндошлари билан мулоқот махсус назокат талаб қилади. Шу боис қариндошларингиз билан хотинингизнинг муносабатлари доимо ҳам бекаму кўст эмас. Аслини олганда, уларнинг орасидаги муносабатлар кўп ҳолда сизга боғлиқ. Қуйидаги саволларга жавобларингиз нималар тўғрисида ибодат қилишингизни кўрсатиб беради.
1. Оилангиз аъзолари сиз танлаган инсонни қабул қиляптиларми ёки уларнинг ҳаммаси ҳали ҳам, унинг ақли кириб қолар, ўшанда бизнинг маслаҳатимиз бўйича хотин танлайди, деб умид қилишяптими?
2. Қариндошларингиз даврасида хотинингиз тўғрисида яхши фикр билдирасизми? Унинг яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қиласизми?
3. Яқинларингизга хотинингиз устидан шикоят қиласизми? Улар хотинингизни танқид қилганда, сиз қариндошларингиз ёнини оласизми?
4. Қариндошларингиз хотинингизга Худо тарафидан юборилган марҳамат сифатида қарайдиларми? Хотинингиз қиёфасида Худонинг инъомини, ажойиб шахсни кўрадиларми?
5. Яқинларингиз сизнинг оила қурганингизни ўзларининг тинчлигига хавф соладиган сабр-тоқат синови, хато, сиз кўтариб юришингизга тўғри келадиган хоч, деб ҳисоблайдиларми? Сиз танлаган инсонни «томоққа тиқилган суяк» деб атайдиларми?
6. Оилангиз хотинингизни қучоқларини кенг очиб қабул қиладими ёки улар хотинингиздан ўзларини четга оладиларми?
7. Хотинингиз сизга, қариндошларингизнинг менга муносабатларидан норозиман, деб айтганми?
Худодан, хотинимнинг оиламдагилар билан муносабатларини менга очиб бер, деб сўранг. Хотинингиздан: «Сенинг менга муносабатинг самимий, менга қариндошларим билан муносабатларингни гапириб бер, ўзингни уларнинг орасида қандай ҳис қиласан, айт-чи менга», деб илтимос қилинг. Кўп аёллар, эримнинг қариндошлари мени ҳечам қабул қилмайди, деб йиллаб азоб чекадилар. Кўп эркаклар, хотиним ўзини қариндошларим орасида қандай ҳис қиляпти, деб асло қизиқмайди, ҳамма айбни хотинига юклайди.
Агар хотинингизнинг қандайдир муаммоси бўлса, ўзингизни четга олиб қочишга ҳаракат қилманг, бу муаммонинг ҳал бўлиши учун ибодат қилинг. Худодан, юз берган вазият ҳақида ҳамма ҳақиқатни кўрсат, деб сўранг. Баъзида сабаб ҳамма одамлар ҳар хиллигида бўлади, улар бир-бирларини тушунишлари қийин. Хотинингиз, одамлар мени яхши кўрсин, деб уларни мажбур қилолмайди. Аммо сиз вазиятни ўзгартириш учун яқинларингиз билан суҳбатлашиб кўришингиз мумкин. Бироқ аввалига бу ҳақда ибодат қилинг. Хотинингизни ўз оилангизга олиб кирар экансиз, хотин эрнинг оила аъзоларига маъқул бўлиши учун ибодат қилиш вазифасини эр ўз бўйнига олади. Эр хотинни севиб қолгани учун эрнинг қариндошлари ҳам хотинни севиб қолади, деган маъно келиб чиқмайди. Эр-хотин дўстлари ва қариндошлари билан яхши муносабатларидан ташқари, камида икки-уч эр-хотин билан мулоқотда бўлишга муҳтождир. Бироқ ҳар иккингизга ҳам ҳузур-ҳаловат бағишлайдиган эр-хотинларни топиб мулоқот қилиш осон эмас. Мақсадга етишиш учун кўп ҳаракат қилиш керак. Лекин нима бўлганда ҳам, бундай эр-хотинлар сизларнинг ҳаётларингизга кириб келиши учун ибодат қилсангиз арзийди. Агар улар бор бўлса, ўртангиздаги дўстлик алоқалари мустҳкамланиши учун ибодат қилинг.
Муқаддас Китоб «имонсизлар билан нораво шериклик қилмаслигимиз»ни таъкидлайди (қаранг: 2 Кор. 6:14). Бу дегани — сизнинг имонсиз дўстларингиз бўлмаслиги керак, деган эмас. Бу дегани — сизга фақат ижобий таъсир ўтказадиган муносабатларни ва Худонинг йўлидан юришга интилган одамлар билан муносабатларни қўллаб-қувватлаш керак, деганидир. Ҳар биримиз масиҳийлардан ҳам кўра қўпроқ масиҳийларга ўхшаш имонсиз одамларни биламиз. Шунинг учун Худодан, бизга салбий таъсир ўтказаётган одамларни ҳаётимиздан узоқлаштир, деб сўрашимиз керак.
Кечиримли бўлмоқ зарур
Ҳар қандай одам билан муносабат ўрнатишда энг муҳими — кечиримли бўлишдир. Ҳамонки хафа бўлиш учун доимо баҳона топиш мумкин экан, кечиримни ўрганиш жуда муҳим. Агар биз хафагарчиликларни унутишни ўргансак, қалбимда сақланиб келаётган алам исталган вақтда ташқарига отилиб чиқиши мумкин. Бу эса одамлар билан муносабатимизга таъсир қилади. Масалан, тушлик қилаётган вақтда стол атрофида бошқа эр-хотинлар даврасида ўтиришингизга, эр-хотинлар бир-бирларига танбеҳ беришларини эшитишингизга тўғри келганми? Бундай пайтда барча меҳмонлар ўзини ноқулай сезади. Стол атрофида ўтирганларнинг баъзилари вақтичоғ кайфиятда бўлганларига қарамасдан, яширинча соатига қараб, гуруҳни тарк этиш учун баҳона қидира бошлайдилар. Хаёлан бу эр-хотинни кейинги кечага таклиф қиладиганлар рўйхатидан ўчириб ташлайдилар. Ҳатто танқид ҳазил айтилган бўлса ҳам, даврадагилар тасодифан бошқа одам камситилганига гувоҳ бўлганларидан ўзларини ноқулай сеза бошлайдилар. Эр-хотиннинг бир-бирига қилган шикояти қанчалик асосли бўлмасин, бу хилдаги хатти-ҳаракат фақатгина атрофдагиларда салбий таассурот қолдиради. Айтилган сўзлар ачинарли оқибатларга олиб келишини ҳамма тушунади. Масалан, хафа қилган одам жинсий алоқа қилишни истаб қолса, у рад жавобини эшитади.
Бундай ҳолатлар кечирим деган сўз бўлмаслиги ҳақида гувоҳлик беради. Кечира олмайдиган одам атрофидаги ҳамма одамларга таъсир ўтказади. Эр-хотинлар бир-бирини кечира олмаса, бир-бирини ҳурмат қилмаса, фақат улар азоб чекиб қолмайди, балки уларнинг фарзандлари, қариндошлари, дўстлари, ҳамкасблари ва улар мулоқотда бўлган ҳамма ёр-биродарлари азоб чекади. Агар инсон юрагида алам яшаса, атрофдагилар ишнинг моҳиятини билмай туриб буни сезадилар. Агар хотинингиз кимдандир хафа бўлса, у ўша одамни кечирсин, деб ибодат қилинг. Акс ҳолда хотининг бошқа одамлар билан муносабат қилганда, бу аҳвол ўз аксини топади ва Раббимиз уни қандай кўрса, шундай бўлишга ҳалақит беради.
Аёлларнинг муҳтожлиги
Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:
• Масиҳий аёллар билан дўстлашиши учун;
• Оила аъзоларининг барчаси билан тил топиша олиши учун;
• Қариндошларингиз назарида маъқул одамлар бўлиши учун;
• Бутун дунёган нисбатан аламни юрагида сақламаслиги учун;
• Ўтмишнинг азобли хотираларидан халос бўлиши учун;
• Бошқаларни кечира олиши учун;
• Ўзини хафа қилган одамлар билан ярашиши учун.
Эрларнинг гувоҳлиги
Ингливуддаги (Калифорния штати) Марказий Муқаддас жамоатининг катта қавмбошиси Епископ (жамоат нозири) К. Улмер сўзлайди. У хотини Тогетта билан оила қурганларига 24 йил бўлди. Учта фарзанди бор.
Ибодатларимнинг асосий мавзуси доимо хотиним Тогетта билан биринчи оиламдан бўлган фарзандларим билан муносабатларни яхшилаш бўлган. Тогеттага уйланганимга 24 йил бўлди. Бу йиллар мобайнида Худо оиламизда шунчалик ишладики, Худо биз билан ўйлаганимиздан, сўраганимиздан ҳам кўпроқ қобилият ато қилганига гувоҳ бўлдим. Худо хотиним билан қизларимнинг муносабатларида ажойиб тарзда ишлади.
Биз Тогетта билан турмуш қурганимизда қизларимиздан бири беш ёшда, кичиги уч ёшда эди. Мен шуни бошидаёқ англаб етдимки, аввалги ҳаётим билан Худонинг марҳамати туфайли менга насиб бўлган иккинчи оила қуришга имконияти орасидаги нозик алоқани мустаҳкамлаш учун, бизга Худонинг бошқаруви ва мадади зарур экан. Оила қурганимиздан кейин биринчи кунлардаёқ мен, Тогетта қизларимга яхши она бўлсин, деб ибодат қила бошладим. Худо улар орасида ҳақиқатгўйлик, бир-бирини англаш, сабр-тоқат ва ҳурматга тўла муносабат ўрнатганига гувоҳ бўлдим. Бундай муносабатлар ўз-ўзидан пайдо бўлмас эди. Бугун менинг қизларимнинг бири 29 да, бири 27 да. Улар Тогеттани чинакамига ҳурмат қиладилар, яхши кўрадилар. Иккови ҳам ҳаётда ўз ўрнини топган. Худо қизларимни Тогетта билан яқинлаштирганига гувоҳ бўлдим, яъни Худо Ўз ишини бажарди.
Раббим дунёда биз учун севимли бўлган ўғилни сақлаб олишимизга ҳам имкон берди. Ҳозир у 14 ёшда. Мен уни жуда яхши кўраман, у менга доимо катта шодлик бағишлайди. Фарзандларим нажот топганлари, улар Худони севганлари учун Ундан миннатдорман. Биз биргаликда қийин пайтларни бошдан кечирдик, Раббимиз хонадонимизни, оиламизни сақласин, деб бирга ибодат қилдик. Бир тарафдан биз оддийгина қавмбоши оиласини намоён қиламиз, бошқа тарафдан эса Худойимиз улуғворлиги билан бизга шифо беришига, муносабатларимизни мустҳкамлашга қодир бўлганини, Унинг ажойиб ишларига гувоҳларни ўзимизда намоён қиламиз.
Яна мен Худодан, хотинимнинг ишончини қозона оладиган бир неча масиҳий аёлларни юбор, деб ибодат қилдим. Мен қавмбошиларнинг хотини кўпинча ёлғиз бўлишларини пайқадим. Чунки уларнинг қалбини очиб гапирадиган содиқ, яқин дугоналари йўқ. Уларнинг ишонадиган дугоналари йўқ. Мен хотинимни яхши кўриб қоладиган, у билан бирга ибодат қиладиган, доимо уни ҳимоя қила оладиган аёллар топилиши учун ибодат қилдим. Хотинимга ато қилган дугоналар учун Худодан миннатдорман. Хотиним билан бозорга бирга борадиган дугоналари учун ҳам Худодан миннатдорман. Улар билан мулоқот хотинимга завқ бағишлайди. Хотиним одамлар билан яхши муносабат ўрнатиши тўғрисида қилган ибодатларимга садоқатли Раббимиз доимо жавоб бериб келган.
Ибодат
Эй Раббим! Хотиним (хотинингизнинг исми) имонли, меҳрибон дугоналари бўлиши учун ибодат қиламан. Улар билан мулоқот хотинимга куч бағишласин. Шундай қилгинки, хотиним доимо дугоналарининг ибодат билан қўллаб-қувватлаб туришига умид қилсин. Унинг ҳаётини яхши самара бермайдиган ҳар қандай нарсалардан халос қил. Мен яна хотиним билан оиламнинг барча аъзолари ўртасида меҳр-муҳаббат муносабатларини ўрнатишингини Сендан сўрайман. Сенинг севгига, ҳамжиҳатликка тўла Руҳинг ҳар бирининг қалбида ҳукмронлик қилсин. Бизнинг қариндошларимиз билан муносабатимизда ҳар қандай можаро ҳал бўлсин, ноқулай вазият барҳам топсин, деб ибодат қиламан. Мен вазиятни яхши томонга ўзгартиришим учун нима қилишим кераклигини, нимани гапиришим кераклигини менга кўрсат. Мен яна хотинимнинг (дўсти ёки оила аъзоси исми) билан муносабати яхшиланиши ва мустаҳкамланиши учун ибодат қиламан. Адоватда бўлган томонларни яраштир, барбод бўлган дўстликни тикла.
Эй Раббим, Сендан илтимос қиламан: шундай қилгинки, хотиним кечиришни ўргансин. Ҳатто ҳозир унда бундай истак бўлмаса-да, Сенга итоат қилиши учун, у буни амалга ошириши учун ёрдам бер. Кечириш уни хафа қилган одамни оқламаслигини, бироқ хотинимни озод қилишини унга очиб бер. Агар хотинимнинг юрагида қандайдир олдинги аламлар яшаётган бўлса, у ўз гуноҳини Сенинг олдингда эътироф этсин, ўша гуноҳларидан халос бўлсин. Бунинг учун унга бу ҳақиқатни оч. Мен Сендан жуда илтимос қиламан: шундай қилгинки, хотиним ҳам, мен ҳам бир-биримизга бўлган хафагарчиликларни эсда сақламайлик. Бир-биримизни дарҳол ва бутунлай кечиришга бизни ўргат. Бутун ҳақиқат фақат Сенга маълум эканини доимо ёдимизда тутишимизга ёрдам бер.Шу боис биз ҳукм қилишга ҳаққимиз йўқ. Хотинимни оиласи, дўстлари, ҳамкасблари ва жамоати учун нур қилгин. У одамлар билан мулоқот қилганда, Сенинг исминг улуғлансин, эй Раббим.
Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Солиҳ ўзгаларга йўл кўрсатади, фосиқ эса йўлдан адаштиради.
Ҳикмат. 12:26
Ибодат қилиб турганингизда, бирортасига адоватингиз бўлса, кечириб юборинг, чунки осмондаги Отангиз сизнинг ҳам гуноҳингизни кечириб юборади.
Марк 11:25
Фаҳм-фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нарига четида.
Ҳикмат. 18:24
Ҳар қандай ёмон ният ва гина-кудурат, ҳар қандай қаҳру жаҳл, нолиш ва ғийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар.
Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.
Эфес. 4:31–32
Бошқаларни ҳукм қилманг, сизлар ҳам маҳкум бўлмайсиз. Бошқаларни айбламанг, сизлар ҳам айбдор бўлмайсиз. Бошқаларни кечиринг, сизлар ҳам кечириласиз.
Лука 6:37
Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)
О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:
Ее безопасность;
Ее отношения с людьми;
Ее духовную жизнь;
Ее красоту;
Ее работу;
Ее материнство.
Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.