R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (20 bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
20. БИРИНЧИ КУРС ТАЛАБАСИ
Гилфорд коллежи мен учун бутунлай бошқа дунё эди.
Жанубликлар талаффузи, тарвақайлаб кетган терак ва эман дарахтлари, маҳаллий лойдан ясалган қизил ғиштли бинолар – бир юз ўттиз беш йиллик тарихга эга университет шаҳарчасидаги ҳамма нарса менга Принстонда эмаслигимни эслатиб турарди.
Бу эса менга жуда маъқул эди. Мен ўзгаришларга тайёр эдим ва ҳаётимни бошидан бошлашни орзу қилардим.
Аввало, мен етимхонадаги Роббини дафн қилдим ва Робга айландим. Бошқа ҳеч қачон менга иккинчи даражали одамдек муносабатда бўлишларига ёки ота–онамнинг хатти–ҳаракати учун ўзимни айбдор ҳис қилмасликка ўзимга–ўзим ваъда бердим; гўёки барча етимхонадаги болалар – ўғри ва бузғунчи деб ўйлаб ҳазар қилишларига ёки четлаб ўтишларига йўл қўймайман.
Мен бундай нарсага йўл қўймасликка қарор қилдим, чунки менинг ҳаётий ҳикоямни ҳеч ким била олмайди. Мен ишонадиган одамни – ўтмишим ҳақида гапирганимда қочиб кетмайдиган ҳақиқий дўстни учратмагунимча болалигим ҳақида ҳеч кимга айтмасликка қарор қилдим.
Қолаверса, жасурлигимни намоён қилишга аҳд қилдим. Биринчи семестрдаёқ баскетбол жамоасига кириш танловидан ўтишга қарор қилдим.
«Охир–оқибат, бу жамоада муваффақият қозона олишга ҳамма имконим бор – тахмин қилдим мен. – Бу каби хусусий коллежларда стипендия олувчи – ўйинчилар жуда кўп бўлмаса керак. Ҳеч бўлмаганда захира ўриндиғини тўлдиришим керак».
Кўзлаган мақсадимнинг спортга алоқаси йўқ эди. Менга ачинганлари учун эмас, балки ўз хизматларим туфайли жамият томонидан қабул қилинишни хоҳлардим. Баскетбол майдонида мен оилада ўсган болалардан кам жойим йўқлигини кўрсатишга умид қилдим.
Қанийди, нималарга аралашиб қолганимни билсам!
Машқ қилаётганда мен танишган биринчи ўйинчи бир неча йил «Бостон Селтикс» профессионал баскетбол жамоасида ўйнаган Майкл Леон Карр бўлди.
Кейингиси Ллойд Бернард Фри бўлиб, у кейинчалик исмини Уорлд Би Фрига ўзгартирди. Кейинчалик у Миллий Баскетбол ассоциациясининг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди.
– Хўш, нимада зўрсан? – деб сўради мураббий мендан.
– Мен тезкорман, – дедим. – Қолаверса, мен ҳимоя қилишни яхши биламан ва коптокни яхши узатаман.
– Келишдик, сен мана бу Фри исмли йигитга қарши ҳимояда ўйнайсан.
Майдонни тарк этаётганда, у менга қараб тиржайиб қўйгандек туюлди.
Мен Фрига қараб ўйладим: «Қўлимдан келади. Ахир мени фақат захирага олишмоқчи, жамоанинг бош таркибига олишмаяпти–ку».
Мактаб мураббийларимдан бири ҳимояда ўйнаганда рақибнинг сонлари қайси томонга бурилишини кузатиш кераклигини ўргатган. «Баскетболчи оёқлари, боши, елкаси ёки тўпи билан алдамчи ҳаракат қилиб қўйиши мумкин, – деб тушунтирган мураббий, лекин унинг сонлари алдамайди».
Ллойд Фри ёнбоши билан ҳам ажойиб тарзда алдаши мумкин эди.
Тўп атрофидаги биринчи курашдан сўнг, мени тилка–пора қилинган латтадек жазолашганини англадим. Умрим давомида ҳеч қачон бунчалик қаттиқ зарба емаганман. Хўрланган, ярим ҳушсиз ҳолатда майдонни тарк этдим.
Хонадошимга бўлган воқеани айтиб берганимда, кула–кула ичаклари узилди. «Қария, ўтган йили бу йигитлар NAIA* чемпионатида ғалаба қозонишларига бир баҳя қолган ва бу йил улар албатта ғалаба қозонишса керак!»
________________
NAIA* – Университетлараро спорт миллий ассоциацияси. – Тарж. изоҳи.
Улар ғалаба қозонишди ҳам.
Захира ўриндиғидан жой олиш имкониятим бор ёки йўқлигини ҳеч қачон билмайман. Балки отам бўлганида, «Ўғлим, қайтиб бориб яна уриниб кўр» – деган ва мен қайтиб бориб, яна уриниб кўрган бўлармидим. Лекин мени қўллаб–қувватлайдиган отам ҳам, оилам ҳам йўқ эди.
«Сен – шунчаки омадсиз одамсан!» – пичирларди менга ички овозим. Мактаб баскетбол жамоасига мослашишга бўлган самарасиз уринишларимни эслаб, ортга қайтдим. Мен коллеж ҳаётини муваффақиятсизликдан бошлашни хоҳламадим.
Кўп ўтмай, мен оддий болаларнинг ҳақиқий уйларда ва оилаларда қандай яшашлари билан танишиш имкониятига эга бўлдим, бу менинг биринчи семестримни бошқа томондан ҳам чалкаштириб юборди.
Курсдошларим муаммога дуч келганда, хафа бўлганида ёки шунчаки умидсизликка тушганда, уйга қўнғироқ қилишарди. Улар оила аъзоларининг ҳис–туйғулари акс этган мактублар олишарди. Уларнинг оналари тез–тез қўнғироқ қилиб, ҳол–аҳволларини, ҳаммаси яхшими–йўқми, пул керакми–йўқми, ўқишлари қандайлигини, чиройли қизлар билан танишганми–йўқми, шуларни билиш учун уларга қўнғироқ қилишарди. Мен уларга ҳавас қилардим.
Мен ҳар якшанба куни Жижига қўнғироқ қилардим, лекин у билан сирлашмасдим. У мени тушунмаслигига ишончим комил эди ва унинг хафа бўлишини хоҳламасдим. Яна бир бор ўзимни ҳиссий ёлғизлик саҳросида кўрдим.
Биринчи семестр тугагач, мен масиҳийлар ўртасида мулоқот ва тушунишни излай бошладим ва улар билан муносабат ўрнатишга ҳаракат қилдим. Руҳий масалаларни муҳокама қилувчи бир нечта муҳокама гуруҳларининг йиғилишлари талабалар шаҳарчасида бўлиб ўтди. Лекин ўзларини ўз мазҳабининг намунали аъзоси деб ҳисоблаганларнинг кўпчилиги ўзларини масиҳий деб ҳисобламаслигини билиб ҳайрон бўлдим.
Яхшиямки, мен нафақа ёшидаги бир неча руҳий етук эркак ва аёллар билан танишиб қолдим, улар менга квакерлар орасида узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган, Худо улар билан гаплашишини жим кутишдан иборат бўлган руҳий амалиётни ўрганишга ёрдам бердилар. Аммо руҳий тафаккур амалиётини бошлаганимдан сўнг, агар мен ҳақиқатан ҳам Худони эшитсам, қандай муносабатда бўлишимни билмасдим. Мен, албатта, худди отам каби жиннихонада ёки ақлдан озган онам каби кўчада яшаб юриш пешонамга битилган экан, деган қарорга келган бўлармидим.
Руҳоний устозларим, Муқаддас Китобда агар биз Худони изласак, албатта Уни топишимизни ваъда қилинганига ишонтиришди. Улар масиҳийлар медитацияси – Худо билан тўлдириш учун ўзини бўшатиш жараёни эканлигини тушунтирдилар.
Кунига бир неча дақиқага бўлса ҳам тўхташни, тинглашни ва Худойимни кутишни ўрганиш учун онгим ва танамда мавжуд бўлган жадал суръатни секинлаштириш учун жуда кўп куч сарфладим. Бу руҳий амалиёт мени тинчлантирибгина қолмай, балки Унинг овозини фарқлаш қобилиятини ҳам берди. Мен тинглашни ўрганганимда, Худо менга гапира бошлади – баланд овозда эмас ва ҳар куни ҳам эмас. Лекин баъзан, Унинг йўл–йўриқларига муҳтож бўлганимда, эҳтимол хаёлимда туғилмаган ибора ёки фикр бирдан хотирамда пайдо бўлиб, унинг борлигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмасди.
Бу Худо тез орада жуда кутилмаган тарзда фойдаланган мулоқот шакли эди. У менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди.
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.