Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (21 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
21-БОБ УНИНГ ОИЛАСИ
Турмушга чиққунимча дунёда мен учун энг қўрқинчли нарса — бўлғуси эримнинг спортга ишқибоз бўлиб қолиши эди. Телевизорда футбол бўладими, бейсбол ёки баскетбол бўладими, ёки бошқа кўрсатувлар бўладими — доимо диванда ётиб олиб қўлида телевизор пультини ушлаб, экранга тикилиб оладиган одам билан бир умрга ёнма-ён яшасам-а, деган фикр доимо мени ваҳимага солиб келарди. Биз эндигина учрашиб юрганимизда, дастлаб Майклдаги мени жалб қилган нарса шу бўлдики, у спортга бефарқ экан. Бу мавзу уни асло қизиқтирмагандай, ҳатто зериктираётгандай бўлиб туюлди. Тўйимиздан бир неча йил ўтгандан кейин, у бирданига ҳақиқий спорт ишқибозига айланиб қолди. Бундай пайтда менинг аҳволимни бир тасаввур қилиб кўринг. Агар «Чикаго Беарз» командаси ютқизадиган бўлса, бутун оила у билан бирга қайғуриши керак эди, агар «Кабз» ютадиган бўлса, у телбаларча овозининг борича бақирарди. У спорт ўйинларига бориш билан чекланиб қолмасди — у ҳар бир ўйинни кўриши керак эди. У шунчаки ишқибоз эмас эди — у «Беарз» эмблемаси туширилган футболкани, «Кабз» эмблемаси туширилган шляпани кийиб юрарди, иккала команда ўртасида тентираб юрарди. Мен Майкл билан бирга футбол ўйинларига борардиь, аммо бу ўйинлар менда «хот-дог»лардан кўра анчагина кам қизиқиш уйғотарди. Телевизорда у билан бирга спорт мусобақаларини кўрганимда, бу томошалар мен учун ҳақиқий азобга айланарди. Эрим спорт мусобақаларини оила билан мулоқотдан кўра афзал кўргани ғоятда жаҳлимни чиқарарди.
Оиламиз учун ибодат қилаверганимдан кейин, бир неча йил ўтгандан кейингина ўзгаришлар бошланди. Қандайдир номаълум сабабларга кўра, мен сўраганимдай, Худо Майклни спортга ишқибозликдан тамомила маҳрум қилмади, бунинг ўрнига Худо мени хотиржам қилиб, бу муаммога муносабатимни ўзгартирди. Худо бизни келишувга боришга ўргатди: Мен Майклга, спорт дастурлари ва матчларини кўрмайсан, деб мажбур қилмайман, у ҳам мени қизиқтирмаган кўрсатувларни кўришга мажбур қилмайди. Мен унинг айёрлигини — ўзининг қизиқиши тўғрисида тўйгача оғиз очмаганини айбламайман, у ҳам менга ҳеч нарсани таъна қилмайди. Буларнинг ҳаммаси эр-хотинлик муносабати учун аҳамиятсиз бўлиб кўриниши мумкин, аммо аслида бу нарсалар кўп жиҳатдан оилангизнинг келажагини белгилайдш — оилангиз бардош берадими ёки қулаб тушадими.
Биргаликда ҳаёт кечиришимиз учун ибодат қилиб, муаммоларимизни ҳал қиладиган восита ажралиш эмаслигини биламиз. Шунинг учун агарда бизга шундай туюлмаса ҳам, оиламизнинг муҳим жиҳатини менсимаслигимиз керак эмас. Бу муаммоларнинг ҳаётимизга тўғридан-тўғри таъсирини кўрмаймиз. Оила қурганимиздан кейин дастлабки кунлардаёқ, ажралишга ва хиёнатга оиламизда ўрин бўлмасин, деб ибодат қилардим. Гап шундаки, бизнинг оиламиз тарихида бунга ўхшаш воқеага ҳеч қачон ўршн бўлмаган бўлса-да, бизнинг маданиятимиз ажралиш ва хиёнатга тўла, ҳатто айрим доираларда бу нормал ҳодиса деб қаралади. Худо шундай кулфатлардан бизнинг оиламизни сақласин, деб ибодат қилардим, Худо ҳам содиқлик билан менинг ибодатларимга жавоб берди.
Эр-хотинлик иттифоқининг кучи шундаки, иккита одам ўзларини бир-бирларига бағишлайди, ҳеч нарсага қарамасдан ўз алоқаларини сақлаш ва муҳофаза қилишга қарор қиладилар. Аммо кўпинча шундай бўладики, бўлғуси куёв ўз жуфтини идеаллаштиради ва никоҳнинг моҳиятшни нотўғри тасаввур қилади. Натижада ниҳоятда шафқатсиз тўқнашув бўлади. Айнан шундай пайтларда эр-хотинлар «ҳокимияти» ўз-ўзидан ажралиб кетади. Сиз: «Бизнинг бир-биримизга нисбатан ҳар қандай адашувларимиз очиқчасига бўлсин, биргаликда кечирадиган ҳаётиьизда ҳамма ўнқир-чўнқирлар силлиқланиб кетсин, биз якдиллик, ҳамжиҳатлик ва яқинлик руҳи орқали мустаҳкамланайлик», деб доимо ибодат қилишингиз лозим. Сизнинг оилангиз — иккитаси ўзларининг ҳаётида Худонинг иштирокини сўраш учун розилик билдирган жой бўлиб қолсин (қаранг: Матто 18:19–20), токи бирга кечирадиган умрингизда икковингиздан бирортангиз ўтмишдаги оилангиз (агар шундай бўлган бўлса) тажрибасидан фойдаланманглар, токи ўтмиш билан ҳамма алоқаларингиз — яхши ёки ёмон, юракдан ёки руҳий бўлсин — узилсин. Бир оёқ ўтмишда тураверса, олға силжишнинг имкони йўқ.
Оилангиз ўзингизга қанчалик ажойиб туюлмасин, бунга маҳлиё бўлиб алданиб қолманг, чунки «ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эҳтиёт бўлсин» (1 Кор. 10:12), деб айтилган. Худодан юилангизни бузилишига хавф соладиган одамлардан ва вазиятдан ҳимоя қилишини сўранг. Худодан, ҳар қандай воситалар билан оиламизни бутун сақлагин, деб сўранг. Ҳатто бунинг учун қайси бирингиз ажралишга рози бўлсангиз, ўшандан тоғни қўпориш талаб этиладиган бўлса ҳам, юқоридагидек ибодат қилинг. Худо эр-хотинлигимизни икковимиз учун ҳам шодлик ва ҳаёт манбаига айлантирсин, деб ибодат қилинг, токи эр-хотинлигингиз сизлар учун жонга тегадиган, оғир мажбуриятга айланиб қолмасин.
Ибодат
Эй, Раббим, Сенга исодат қиламан: оиламизни заифлаштириши ёки бузиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан ҳимоя қилгин. Бизнинг худбинлигимиздан, лоқайдлигимиз намоён бўлишидан, бошқа одамларнинг ёвуз режаларидан, хавф-хатардан муҳофаза қилгин. Бугун ҳам, келажакда ҳам ажралиш ёки хшёнат тўғрисидаги фикрлар хаёлимизга асло келмасин. Олдинги муносабатларимиз оғриқларига шифо бергин, бир-биримизга холис баҳо беришга ўргатгин. Юракларимизни рашкдан ва бунинг сабаблари бўлган ўзимизни-ўзимиз паст баҳолашимиздан тозалагин. Бизни ҳар қандащ хавфли майллар — ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, қимор, парнография, бузуқлик ва бошқа ҳар қандай салбий иллатлар четлаб ўтсин.
Бизни дўстлик, садоқат, олийжаноблик ва ҳамжиҳатлик иплари билан боғлагин. Биздаги бачканаликни, душманликни, норасоликни йўқ қилгин. Бир-биримиз учун вақт топишимизга, якдиллигимизни озиқлантиришга, янгилашга, нима учун бирга эканимизни доимо эслашимизга ёрдам бергин. Худойим, эрим (исмини айтинг) аввало Сени лойиқ кўрсин, деб ибодат қиламан, токи ҳар қандай руҳий ларзага қарамасдан, у менга маҳкам боғлансин. Бизнинг ўзаро севгимиз кундан-кунга мустаҳкамлансин, болаларимиз биздан ажралиш ғоясини мерос қилиб олмасин, деб сўрайман.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар. Агар биттаси йиқилса, иккинчиси турғизади, лекин ёлғиз бўлганнинг аҳволи чатоқдир, у йиқилса, турғизишга ёнида ҳеч ким бўлмайди.
Воиз 4:9-10
Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Чунки Худо сизларни бир тан бир жон қилган-ку! Худо бундай қилаётганида қандай мақсадни кўзлаётган эди? У сизларга хақиқий художўй зурриёт бермоқчи эди. «Мен ажралишдан нафратланаман», — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз.
Мал. 2:15-16
Никоҳ ҳамманинг кўзида эътиборда бўлсин, ётоғингиз беғубор бўлсин. Чунки зинокорлару фоҳишаларни Худо ҳукм қилади.
Ибр. 13:4
Икки киши бирга ётса, совуқ қотмайдилар, агар киши бир ўзи ётса қандай қилиб исинади?!
Воиз 4:11
Уйланганлррга мен эмас, балки Раббимиз буюради: хотин эридан ажралмасин. Агар ажралса, эрсиз қолсин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотинини қўйиб юбормасин.
1 Кор. 7:10-11
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.