Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (7 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
7-БОБ УНИНГ ШУБҲАЛАРИ
Олдин мен эримнинг мусиқага истеъдоди борлигини айтиб, унинг фикрлашидаги чалкаш-чулкашликни тушунтирган эдим. Унинг артистлик маҳорати, бир томондан — ёрқин ва қизғин, иккинчи томондан — ғамгин ва нохуш. У умидсизликка тушган пайтда: «Мендан ҳеч нарса чиқмайди, мен арзимас одамман, ўз ишимни уддалай олмайман», деган фикрлар билан калласи тўла бўлар эди. Бундай ўйлашига аниқ асос йўқ эди, унинг ижодида энг сермаҳсул ва муваффақиятли пайтлар бўлганда, бу сингари фикрлар келар эди. «Ҳа, ўзи шунақа», деб унинг ақлида, табиатида юз бераётган можароларни ўйлаши керак эмаслигини мен бошида тушунмаган эдим. Майкл ўз шубҳалари билан бўлаётган жангда ёлғиз бўлиши керак эмаслигини ҳам тушундим. Агар икковимиз бир бутун бўлсак, унинг фикрлаш тарзига бўлган ҳар қандай ҳужум менга ҳам бўлган ҳужум эди, шунинг учун у билан ёнма-ён туриб: «Эримнинг ҳаётида Худо гапирмаяпти — бу душманнинг овозидир, эримнинг онгида, икковимизнинг ҳаётимизда душман ўлим билан ҳалокатли ўйинларни ўйнаётганини кузатиб, қараб тура олмайман», деб айтардим.
Мен ўзимнинг тажрибамни ўтказишга ва «иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олишга» (қаранг: Эфес.6:11) қарор қилдим. Қандай бўлмасин, Муқаддас Китоб бизга «ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилишни, ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилишимизни» (Эфес. 6:18) буюради. Ўз -ўзидан англашиладики, «барча азизлар» ифодасини одамларнинг ахлоқий феъл-атворига кўра уларнинг категорияси деб тушуниш керак эмас. Бу категорияга менинг эрим ҳам киради. Бир неча ойлик илтижолардан кейинги натижалардан ҳайратда қолдим: Майкл ўз фикрлари оқими билан бошқаришни ўрганибгина қолмади, балки унда душманнинг амалга ошириши мумкин бўлган режаларига ибодатларимнинг кучли таъсирини ҳам кузатдим. Эрим менинг ибодатларимга жавобни тез-тез кўргани сари, унинг онгини банд қилган ёлғоннинг пайдо бўлишини шунчалик яхши тушунадиган бўлди ва бу ёлғонларга кам ишонишни истар эди.
Мамлакат бўйлаб маърузалар қилиб сафарда юрганимда, жамиятнинг турли қатламларига мансуб аёллар билан кўп гаплашиб, бу муаммо нақадар долзарб эканидан ҳайратланардим. Аслида бу муаммо уларнинг эрларининг ҳаётидаги вазият ва эрларининг хулқ-атвори билан боғланмаган эди, балки уларнинг ҳаммасини бир хилда пайдо бўлган шубҳалар қамраб олган эди. Ниҳоят, мен бир нарсани англаб етдим: ҳамма эркакларнинг ҳам душмани бор, бу душман улар учун Худо тайёрлаган нарсаларни йўқ қилишга интилади. Хотинларга ҳам ўша душман ҳужум қилади, амьо баъзи ҳолатларда эркаклар кўпроқ заиф бўлиб чиқади. Ҳатто энг кучли эркак ҳам заифлашиши, муаммолар юки остида қадди букилиши, умидсизланиши ва Худодан юз буришга олиб кетадиган тузоққа тушириши мумкин. У ҳар доим ҳам «ҳаётингда юз берган кўнглсизликларни бартараф қилиб бўлмайди», деб ишонтирмоқчи бўлган иблиснинг қопқонини кўра олмайди. Унинг калласида «умид йўқ», «ҳаммаси ёмон», «барбод бўлди», «мумкин эмас», «ҳаммаси тамом бўлди», «нимага ҳаракат қилишим керак?!» деган фикрлар чарх уради. Эр ҳақиқатни ёлғондан ажратишни ўрганиши, юқоридаги сўзлар ўрнига «умид», «гуллаб-яшнаш», «имконият», «муваффақият», «янгидан бошланиш» деган сўзларни эшитиши, буларнинг ҳаммаси Худодан эканини билиши учун хотин ибодат қилсин.
Худонинг каломи ва Худога ҳамду сано — мана, эрингизнинг онгига ҳужум қиладиган иблис ёлғонига қарши иккита энг кучли қурол. «Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади» (Ибр. 4:12). Сиз Худонинг каломини эълон қилаётганингизда, нотўғри фикрларни кўра бошлайсиз, фикрингиз бундан ўз кучини йўқотади. Агар эрингиз бир ўзи Худонинг каломини эълон қилишга қодир бўлмаса, унинг иштирокида ёки ўзингиз ёлғиз ибодат қилганингизда, Худонинг каломини сиз айтишингиз мумкин, шундан кейин ижобий натижани кўрасиз. Мен кўп марта шундай қилганман, эрим ўзида юз берган ўзгаришлар тўғрисида гувоҳлик бериши мумкин. Мен доимо Майклга: «Худо сенга қўрқув руҳини эмас, балки қудрат ва севги руҳини ҳамда соғлом фикрлашни берган» (қаранг: 2Тим.1:7), деб эслатаман. Мен унга: «Соғлом фикр сени ҳеч қачон тарк этмасин, деб ибодат қиляпман», дея айтаман.
Худога ҳамду сано қудратли қуролдир. Биз Худога ҳамду сано айтганимизда, Унинг иштирокини таъминлаймиз, Унинг иштироки орқали эса биз шифо топамиз, натижада бизнинг ҳаётимиз бошқача тус олади. «Чунки улар Худони идрок этганлари ҳолда, Уни Худо сифатида улуғламадилар ва Унга шукрона айтмадилар. Бунинг ўрнига бемаъни хаёлларга берилиб, уларнинг бефаросат диду дилига зулмат тушди» (Рим.1:21). Носоғлом фикрлар эрингизнинг калласини тўлдиришини истамасангиз, унинг идроки соғлом, тоза бўлсин, деб Худога ҳамду сано айтинг. Ана шунда у ўзининг заиф томонларини аниқ, очиқ-равшан кўриб, буларни бартараф қила олади.
Руҳий зиқлик, алам, ғазаб, қўрқув, бегоналашиш, ёлғизлик, жаҳлдорлик, васвасалар олдида заифлик, ёвузлик ва турли хасталиклар — бу иллатларнинг ҳаммаси каллада туғилади. Агар сиз ўз фикрларингиз билан ҳаётингизни бошқаришни ўрганмасангиз, бу иллатлар бошқаради. Шунинг учун Худо ҳамма фикрларимизни ҳам ҳақиқат сифатида қабул қилмасликни ўргатади. «Итоатсиз, ёмон ва ўз фикрлари бўйича юрадиган халққа ҳар кун Мен қўлларимни чўздим» (Ишаё 65:2). Худо шуни истайдики, Унинг фикрлари бизники бўлсин, биз «Масиҳнинг ақли»га (қаранг: 1 Кор. 2:16) эга бўлайлик. Келинглар, ибодат қилайлик, токи эрларимиз Масиҳнинг ақлига эга бўлсин, ўзларининг фикрларини Худога итоаткорлик учун асир қилсин. Қайси биримиз бунга эҳтиёж сезмаймиз?!
Ибодат
Эй Худойим, Эримнинг ақл-идрокини ҳимоя қилгин, деб сенга ибодат қиламан. Шайтоннинг ёлғонларидан уни ҳимоя қил, Сен амр қилганингдай, унга Ўзингнинг овозингни бошқа ҳар қандай овоздан фарқлашга ва ўзининг бутун ақл-идрокини Сенга итоат қилишга ўргатгин. Шундай қилгинки, у Сенинг каломингга ва ҳақиқатингга ташна бўлсин, нотўғри фикрларни билиб олсин. У ёлғонга қарши туриши учун куч бергин. Унга Масиҳ сингари ақлга эгалигини эслатгин. Агар душман эримни безовта қилса, душманни эримнинг онгини тозалашга қодир Муқаддас Руҳ ёрдами билан қуваман. Эй Худойим, Сен менга «душманнинг бутун куч-қудратини оёқ ости қилиш иқтидори»ни бергансан (қаранг: Лука 10:19). Бу куч-қудрат билан ҳамма ёлғончи руҳларга, эримнинг ҳаётидан даф бўлинглар, деб буйруқ бераман. Худо эрим (исмини айтинг)га соғлом ақл ва ўз ҳаётини аниқ кўра олиш қобилиятини берди, деб эълон қиламан. Уни ҳеч қачон нопок, гуноҳли, салбий фикрлар безовта қилмасин, аммо ҳаётида ёқимли, маъқул ва комил Худонинг хоҳиш-иродаси тўғрисида гувоҳлик бериши учун унинг ақл-идроки янгича фикрласин (қаранг: Рим. 12:2).
У «Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлиши»(қаранг: Эфес. 6:10) учун ёрдам бер, ҳеч нарса уни безовта қилмаслигига, Сенинг олдингда ибодат ва миннатдорчилик билан кечирим сўраб ўз орзуларини айтишига ёрдам бер, токи ҳар қандай ақл-идрокдан юқори бўлган Сенинг қудратинг унинг Исо Масиҳдаги қалбини ва фикрини асрасин (қаранг: Флп. 4:6–7). Ниҳоят, у ҳар доим нима ҳақиқий, нима адолатли, нима пок, нима севги билан тўлиқ, нима лойиқ, нима мақтовга сазоворлиги тўғрисида фикр юритсин (қаранг: Флп. 4:8).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Бизнинг ҳаётимиз бандалик бўлса ҳам, башарий куч билан жанг қилмаяпмиз. Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталаргабарҳам берамиз. Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз. Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз.
2 Кор. 10:3–5
Башарий табиатнинг мурод-мақсади — ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади — ҳаёт ва тинчликдир.
Рим. 8:6
Aммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради: бу қонун онгим маъқуллаган |iХудо| Қонунига қарши курашиб туради ва аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қонунига мени асир этади.
Рим. 7:23
Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради!
Рим. 7:25
Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин. Мана бу энг муҳим амр.
Марк 12:30
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.