Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (25 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
25-БОБ УНИНГ ТАВБА-ТАЗАРРУСИ
Сюзан бир неча йил давомида эри Жерри учун, гиёҳвандликни бас қилсин, деб ибодат қилди. Аммо эри бу қилиғини қилаётганда, у бир неча бор устидан чиқиб қолди. Ҳар сафар Жерри тавба қилар, афсус чекар, бу қилиғини бас қилиш учун қасам ичарди, аммо ваъдасида турмасди. Сюзан: «Эрим чинакамига тавба қилсин, тавба-тазарруси уни тамомила ўзгартирсин, унинг ҳаётини бошқа ўзанга бурсин», деб ибодат қилишдан тўхтамади. Афсуски, Жерри Худога юз буришидан олдин, у Худодан бир неча жиддий сабоқлар олишига тўғри келди. Натижада Жеррининг бутун ҳаёти кескин равишда ўзгарди. Бугун у тамомила бошқа одам. Жерри хотини Сюзан билан бирга Худога хизмат қиляпти, одамлар бу дардга қарши курашишлари учун ёрдам беряпти. Сюзан имонли аёл сифатида эри тавба қилиши учуэ тинимсиз Худодан сўради.
Ҳамма ҳам хато қилади, аммо гап бунда эмас. Ҳамма муаммо шундаки, одамлар бугунги кунда ўз хатоларини тан олишни унутиб қўйганлар. Бу аҳвол бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган эпидемияга ўхшайди. Худо айтади: «Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир» (1 Юҳ. 1:9). Агар биз нотўғри хатти-ҳаракатларимиз учун тавба қилишни билмасак, бунинг имкони йўқ.
Худонинг ниятига кўра, хулқ-атторимизнинг ўзгариш жараёни учта босқичдан иборат: Худо олдида тавба-тазарру қилиш, яъни хатоларини эътироф этиш; иккинчидан, қилмишига пушаймон бўлиш, яъни қилган ишлари учун афсус чекиш; учинчидан, кечирим сўраш, яъни гуноҳларидан фориғ бўлиш. Агар биз учала қадамдан, ҳеч бўлмаганда, биттасини қилишга қодир бўлмасак, муаммоларимиз илдизини такаббурлигимиздан излаш керак. Такаббурлигини Худо ва одамлар олдида итоат эттира олмайдиган, ўз хатоларини тан олишни билмайдиган одам фақат ҳаётини мураккаблаштиради. «Ўзини доно деб ўйлаганни кўрганмисан? Ундан кўра ақлсиздан умид кўпроқ» (Ҳикмат. 26:12).
Балки эрингиз учун ўз айбини эътироф этиш оғирдир. Балки у бир кунда йигирма марта «кечир» деб айтадиган, аммо хулқ-атвори асло ўзгармайдиган одамлардан биттаси бўлса керак. Ким бўлмасин, у қилиши керак бўлган биттаю битта нарса — тавбадир. Чин дилдан қилинган тавба шуни кўрсатадики, қилган ёмон хатти-ҳаракатларингизни сиз такрорламайсиз. Биз нима гуноҳ қилганимизни ва бу гуноҳни қандай ювишимизни ўзимизга фақат Худо аён қилади: «...Худонинг муруввати сени тавбага келтиради» (Рим.2:4). Тавба қилганлар Худонинг ҳузур-ҳаловатига сазовор бўладилар, эрларимиз ҳам Унинг марҳаматига сазовор бўлишлари учун биз Худодан сўрашимиз керак.
Кўп эркаклар хатоларини тан олишга, тавба қилишга ноқобилликлари туфайли, ўзларининг такаббурликлари қурбони бўладилар. Газеталарда бу тўғрида доимо ўқиб бориб, бунга ишонч ҳосил қиламиз. Ювилмаган гуноҳ ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Худди рак шишига ўхшаб, катталашиб бораверади ва жонни кемирадш. «Эрим гуноҳларини кўрсин, итоаткор бўлиб, Худо олдида гуноҳлари учун афсус қилсин, кейин ҳеч қачон бундай гуноҳ қилмайман, деб тавба қилсин», дея ибодат қилинг. Худо: «ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини» истайди (2 Бут. 3:9). Бундай ибодат, ким учун ибодат қилаётган бўлсангиз, ўша одамга малол келиши мумкин, аммо Худо кейинчалик ўша одамга ўз хатоларининг оқибатини «ҳал қилгандан» кўра, яхшиси, ҳозир унга гуноҳларини зоҳир қилсин. Охир-оқибатда эрингиз, гарчи барала айтмаса ҳам, ибодатингиз учун сизга миннатдорчилик билдиради.
Ибодат
Эй Худойим, Сен менинг эримга унинг ҳаётидаги ҳамма гуноҳларини очгин, деб ибодат қиламан, чунки «очилмай қоладиган ҳеч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳеч қандай сир ҳам бўлмас» (Матто 19:26). Уни ҳар қандай яширин гуноҳлардан халос қил, номаъқул ишлар қилганда, дарҳол бу ишлари учун тавба қилишга ўргатгин (қаранг: Забур 18:13). Унга ўз хатоларини тан олишни ўргат, Сенинг ҳақиқатингни кўриши учун кўз, овозингни эшитиш учун қулоқ ато қилгин. Сенинг олдингда у тавба қилсин. Агар у жабр кўриши лозим бўлса, бу ташвишли юракнинг тортган жабри бўлсин. Бу жабр ювилмаган гуноҳ орқали унинг ҳаётига барҳам берадиган душманнинг ҳалокатли таъсири натижаси бўлмасин. Эй Худойим, «итоаткорлик шуҳратдан устун келиши»ни биламан (қаранг: Ҳикмат. 15:33). Унинг юрагидан ўз хатоларини тан олишига ҳалақит берадиган такаббурликни олиб ташла, У Сен ваъда қилган шуҳратга эришиши учун унинг қалбига итоаткорлик ато қил.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Эй маҳбубларим, агар виждонимиз бизни қийнамаса, Худо олдида дадил бўламиз ва Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз.
1 Юҳ. 3:21–22
Ўз ууноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади.
Ҳикмат. 28:13
Текшириб кўр мени, эй, Эгам, юрагимни бил, Синаб кўр мени, ниятларимни бил. Топгин-чи, менда бирон қабиҳлик бормикан, Абадий йўлдан мени етаклаб боргин.
Забур 138:23–24
Сукут сақлаганимда, танам қоқ суяк бўлиб қолди, Кун бўйи оҳ-воҳ қилиб чиқардим. Кеча-кундуз қўлинг устимда оғир юк бўлди, Саратон иссиғидагидай мадорим қуриб қолди. Гуноҳимни Сенинг олдингда эътироф этдим, Айбимни яширмадим ва ўзим айтдим: «Эгам олдида бўйнимга олгум гуноҳларимни»
Забур 31:3-5
Худонинг қули жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлсин, ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, яна ўзига келиб, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Чунки иблис уларни асир қилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган.
2 Тим. 2:24–26
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.