Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (14 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
14-БОБ УНИНГ АХЛОҚИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
Одамнинг ҳақиқий қиёфаси унинг ортидан ҳеч ким кузатмаётганига ишонч ҳосил қилгандан кейин намоён бўлади. Гап одамнинг хар қандай вазиятда ҳам сотилмайдиган ахлоқий принциплари тўғрисида кетмоқда. Бу энг олий ва ўзгармас ҳалоллик, интизомлилик ва қадр-қиммат даражасидир. Ахлоқий тамойилларга риоя қилиш — бизнинг даврамизга мансуб бўлсин, деб истайдиган одамларга теуишли демакдир.
Комил инсоннинг сўзида ҳар доим маъно бор. У асл ниятини яшириш учун сўз ўйини қилмайди; унинг гапи «ҳа» ёки «йўқ»дан иборат бўлади, «бундан ортиғи эса шайтонликдир» (Матто 5:37). Бундай одам кимгадир ёқиш учун ўйин қилмайди. Чунки у ҳақ шш қилиб, Худога маъқул бўлишни истайди. Ундай одам жамиятдаги одамлар кўз ўнгида катта мавқега эга бўлиши мумкин, аммо Худонинг кўзи олдида тамомила ўзини хоксор тутади (Лука 16:15).
Комил инсон «Тўғри кимсалардан нафратланганлар яшар, Эгамдан қўрққанларни иззатлаганлар яшар, Ўзига зарар бўлса ҳам аҳдида турганлар яшар» (қаранг: Забур 14:4). Ҳатто ўзи зарар кўрса ҳам доимо сўзида туради. Ўзи учун ноқулай вазиятда ҳам иккиланмасдан, маслагидан қайтмайди. У учун ҳақиқат ҳамма нарсадан юқори, сиз унинг ҳалоллигига бемалол ишонишингиз мумкин. «Тўғри юрган хавф-хатарни билмайди, йўлдан қайрилган эса жазо топади» (Ҳикмат. 10:9), чунки унинг маънавий негизлари уни сақлайди, шу тариқа у Худонинг марҳаматига эга бўлади (қаранг: Забур 40:13).
Мен эримни айнан шундай одам деб айта оламан, чунки кўп ҳолларда у ноҳақлик билан юзма-юз бўлганда, ўзи ҳақиқат деб билган нарсага содиқ қоларди. Бу эса унга жуда қимматга тушарди. Мен ҳар доим, эрим солиҳлик билан иш тутсин-да, деб ибодат қиламан. Аммо менинг ибодатларимсиз эрим бундай қила олмасди, деб айтмоқчи эмасман (имоним комилки, мен у учун илтижо қилмаганимда, у ўзгармаган бўларди), балки ибодатларим у учун қийин лаҳзаларда мадад бўлар, ҳар қандай вазиятдан муваффақиятли равишда чиқиб кетишига ёрдам берарди. Муқаддас Китоб: «Солиҳ пок юради, унинг болалари нақадар бахтлидир!» (Ҳикмат. 20:7) деб айтади. Бизнинг болаларимиз ҳатто буни англамаган ҳолда, отасидан бой мерос — юксак ахлоқий тамойиллар олади. Улар отанинг ахлоқий қиёфаси яхлитлигини ўзига сингдирадиган дуони оладилар. Мен доимо, болаларим ўз навбатида болаларига «номусни ёшликдан асра», деб ўргатсин, дея ибодат қиламан.
Ахлоқий поклик юракда туғилади. Табиатан барқарор инсон бўлиш учун аввало, шунга истак бўлиши лозим. Бундай қарор шахсий, ихтиёрий бўлиши муькин, аммо сиз эрингизни ибодат билан қўллаб-қувватлай оласиз. Душманлари уни йўлдан урмоқчи бўладилар, ҳар қандай йўллар билан бундай қарор қабул қилишидан чалғитмоқчи бўладилар. Эрингиз душманларининг ҳужумларига қарши туришига ёрдам беришингиз керак. Аммо эрингиз тўғри қарор қабул қилгандан кейин ҳам, ёвузлик уни васвасага солаверади. Ана шунда сизнинг ибодатларингиз шубҳалар ва беқарорликлар йўлида эрингизга қалқон бўлади, ҳатто ўзи танҳо қолганда ҳам, ҳақиқат йўлидан боришига куч ато этади.
Ибодат
Эй Худойим, Сендан сўрайман: Ўзингнинг амрингга мувофиқ, эримни ахлоқан барқарор қилгин, унга шундай куч ато этгинки, «ҳа» деб айтиш керак бўлганда, «ҳа» деб айтсин, «йўқ» деб айтиш керак бўлганда, «йўқ» деб айтсин. Унга ёрдам бер: у ўз маслагида қолсин, бу оламнинг тазйиқи остида эгилмасин, «ҳар доим ўқиб туриб, ҳақиқатни асло уқа олмайдиган»ларга ўхшамасин (2 Тим. 3:7). Эрим ҳақиқат руҳига тўлсин, ҳақиқат руҳи уни донолик овозига юз бурдирсин, Сенинг йўлларингда мустаҳкам қилсин.
Эримни ҳақиқат бўйича яшайдиган одам қилгин. У ҳар доим Сенинг ҳақиқат йўлингда юришига ёрдам бергин (қаранг: Юҳ. 16:13). У ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик бериши учун ёрдам бергин, токи қайғу-алам чеккан пайтда бардош беришга куч топсин. У ўз хатосини мардларча тан олишига ёрдам бер, чунки Ўзинг шундай деб айтган эдинг: «Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди. Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади» (1 Юҳ. 1:8–9). Уни ҳар турли ёлғондан ҳимоя қил, унинг юрагини ҳар қандай ёлғондан узоқ тутгин. Унинг бўйнига шафқат ва ҳақиқатни ўраб боғлагин, «буларни унинг юраги лавҳаларига ёзгин», токи у «Худонинг ва инсонларнинг кўз ўнгида марҳамат»га сазовор бўлсин (қаранг: Ҳикмат. 3:3–4).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Камбағал бўлиб тўғри юриш, бой бўлиб эгри юргандан яхшироқ.
Ҳикмат. 28:6
Солиҳларнинг софдиллиги йўл кўрсатса, хоинларнинг иккиюзламачилиги ҳалок қилади.
Ҳикмат. 11:3
Бор нарсани уларнинг оёғи остига қўйдинг: Жамики қўйлару ҳўкизларни ҳам, Ва барча ёввойи ҳайвонларни ҳам, Самодаги қушлару денгиз балиқларини — Денгиз йўли бўйлаб ўтувчи ҳар хил махлуқларни.
Забур 7:9
Эй Эгам, оқлагин мени Ҳаётимда тўғри юрганиь учун. Қоқилмасдан Сенга таяндим.
Забур 25:1
Эгамнинг барча сўқмоқлари содиқ севги кўрсатар. Унинг аҳдига риоя қилганлар учун.
Забур 24:21
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.