Ибодатгўй Рафиқанинг Қудрати (Сторми Омартиан) 0 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (Аудиокитоб) Ўзбек тилида 

Ibodatgo‘y rafiqaning qudrati. S.Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи 

1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз

2 боб - Унинг Ишлари

3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари

4 боб - Унинг Интим Хаёти

5 боб - Унинг Мехрибонлиги

6 боб - Унинг Васвасалари

7 боб - Унинг Шубхалари

8 боб - Унинг Ќўрќуви

9 боб - Унинг Маќсадлари

10 боб - Унинг Ќарорлари

11 боб - Унинг Соѓлиѓи

12 боб - Унинг Химояси

13 боб - Худонинг Синовлари

14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари

15 боб - Унинг Обрўйи

16 боб - Унинг Устиворликлари

17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари

18 боб - Унинг Оталик Бурчи

19 боб - Унинг Ўтмиши

20 боб - Унинг Феъл-Атвори

21 боб - Унинг Оиласи

22 боб - Унинг Хиссиётлари

23 боб - Унинг Юриш-Туриши

24 боб - Унинг Гап - Сўзлари

25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси

26 боб - Унинг Халос Бўлиши

27 боб - Унинг Итоаткорлиги

28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри

29 боб - Унинг Ишончи

30 боб - Унинг Келажаги


Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд. Эри унга юракдан ишонади, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди. У эрига ёмонлик эмас, бир умр яхшилик қилади.

Ҳикмат. 31:10–12

ИБОДАТНИНГ КУЧИ

Aввало шуни айтмоқчиманки, аёлнинг ибодати кучини эр устидан назорат ўрнатиш воситаси сифатида қарамаслик керак. Бунинг устига, ёлғон умидларга учманг, деб ҳам огоҳлантирмоқчиман. Ҳақиқатда, ҳаммаси аксинча юз беради. Ибодатнинг кучи ўзингизни, ўз кучингизга бўлган ҳар қандай эътирозларни ва имкониятларни инкор қилишдан, Худонинг кучига тўлиқ ишонишга тайёргарликдан иборат, чунки Худо ўзингизни, эрингизни, бутун ҳаётингизни, албатта, сизларнинг никоҳингизни ўзгартиришга қодир. Бу куч охир-оқибатда итоатсиз ҳайвонни жиловлаш учун қамчи бўлиш учун эмас, балки бу куч тиклаш учун юмшоқ ускунадир, бу тиклаш шунчаки ҳақ бўлиб қолган эмас, балки олишдан кўра берадиган, тўғри хатти-ҳаракат қилишга интиладиган аёлнинг ибодатлари сабабли юз бериши мумкин. Худога фақат шу тариқа шукрона айтиб, эримнинг ҳаётига киргин, деб сўрашингиз мумкин. Охир-оқибатда сизга ҳам бу инъом берилади.

Биз Майкл билан турмуш қуриб, ўртамизда келишмовчиликлар пайдо бўлганда, мен ибодат тўғрисида оз ўйлардим. Бунинг устига, охирги умидимни ибодатга боғлардим. Мен турли-туман усулларни — жанжаллар, тортишувлар, ўтинч, бўйин товлашлар, адоват ва албатта, энг оммавий усул бўлган сўз айтмай инкор қилишни бошдан кечирдим. Ибодат сабабли бу сингари таъсирнинг нохуш усулларини четлаб ўтиш мумкинлигини англаш учун маълум вақт талаб қилинди.

Сиз бу китобни ўқиётганингизда, биз Майкл билан оила қурганимизга чорак аср бўлди. Бу мўъжизадан бошқа нарса эмас, бунда сизнинг заррача хизматингиз йўқ — бу ишларнинг ҳаммаси ибодатларга жавоб берадиган Худонинг марҳамати туфайли юз бергандир. Тан олишим керакки, ҳатто узоқ йиллардан буён ўрганишда давом этсам ҳам, бу осонлик билан бўлаётгани йўқ. Майли, мен бугун ҳам илгаригидай хато қиляпман, аммо ишонч билан шуни айта оламанки, ибодат таъсир кўрсатяпти.

Афсуски, болаларим учун ибодат қилишни бошламагунимча, эрим учун тўғри ибодат қилишни билмасдим. Мен Худодан улар учун қилган ибодатларимга жиддий жавоб олганимдан кейин, эрим учун қизғин, астойдил ибодат қилишга қарор қилдим. Аммо болалар учун ибодат қилиш бирмунча осонроқ эканини билдим. Болалар туғилган кундан бошлаб биз уларнинг ҳаётида иштирок этамиз, чин юракдан уларга энг яхши тилакларни билдирамиз. Бироқ эр билан бўладиган муносабатлар, айниқса, оилавий ҳаёт кулфатларини бошдан кечирганлар учун осон эмас. Эр лоқайдлиги, тушунмаслиги билан сизни ҳақорат қилиши, қўполлиги билан сизни жуда ҳам ғазаблантириши мумкин. У худди игна сингари юракка санчиладиган сўзларни гапириши мумкин. Ҳар сафар у учун ибодат қилганингизда, йиринглаган бу яранинг оғриғини сезасиз. Юрагингиздаги бу «игна»дан қутулмагунингизча, Худога маъқул бўладиган даражада юрагингизни Унга оча олмайсиз.

Эр учун қилинадиган ибодат асло бола учун қилинадиган ибодат эмас (улар қанчалик бир хил бўлиб туюлмасин), чунки сиз эрингиз учун она эмассиз. Болаларимиз устидан бизга Худо томонидан берилган ҳукмронлик мавжуд, аммо эримиз устидан ҳукмронлик берилмаган. Бироқ бизга «душманнинг бутун куч-қудратини оёқ ости қилиш ҳукмронлиги» (Лука 10:19) ва ибодатингиз билан душманнинг режаларига қаттиқ зарба бериш иқтидори ато қилинган. Оилавий муносабатларда келиб чиқадиган кўплаб муаммолар амалда бу оилаларни тамомила йўқ қилиб ташлаш учун душман режасининг бир қисми ҳисобланади. Аммо биз шуни айтишимиз мумкин:

• Ҳеч ким ва ҳеч нарса оиламни бузишига асло йўл қўймайман.

• Эримни ҳақиқий йўлдан оздиришларига қараб турмайман.

• Бизнинг ўртамизда кўринмас девор ўрнатишларига бефарқ қараб тура олмайман.

• Узоқлашиш занги ва бир-биримизни тушунмаслик ёки ишончсиз танланган йўл бизнинг муносабатларимизни емиришига ва биз биргаликда қурмоқчи бўлган нарсаларни бузишига йўл қўймайман.

• Бизни ажратишга ундайдиган алам ва кечириш майлининг йўқлиги билан келиша олмайман.

Оиламизга бўладиган ҳар қандай салбий таъсирга қарши тура оламиз ва оиламизни сақлаш учун Худо Ўз номи билан бизга куч-қудрат ато қилишига ишонамиз.

Сиз ўз оилангиз атрофига иҳота ўрнатишингиз учун воситалар бор, чунки Исо шундай деб айтган эди: «Ер юзида сизлар нимаики боғласангизлар, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида нимаики ечсангизлар, осмонда ҳам ечилган бўлади» (Матто 18:18). Сизда ёвузликни тўхтатиш ва эзгуликка йўл очиш учун Исо номи билан ҳукмронлик берилган. Сиз ибодат орқали Худога ҳамма нарсани — эрингиз мукаммал ҳаёт кечириши учун ҳалақит бераётган ичкиликбозлик, дангасалик, руҳий зиқлик, характер заифлиги, муроса қилолмаслик, доимо хавотирда юриш, қўрқув ва омадсизликлар тўғрисида айтишингиз мумкин. Шу билан бирга, буларнинг ҳаммасидан эрингиз халос бўлиши учун ибодат қилсангиз бўлади.

Эр-хотинлик муносабатларингизни ўлимга ҳукм қилишга шошилманг

Ҳозир тўғрисини айта қолай: қачонлардир, эрим билан бошқа-бошқа яшашимиз керак, балки ажралишармиз, деб жиддий ўйлаган эдим. Бугун бундай қарор мен учун маъқул эмас, чунки биринчи вариантни ҳам, иккинчи вариантни ҳам бахтсиз оиланинг муаммоларини ҳал қилиш учун яхши восита эмас, деб ҳисоблайман. Ажралиш тўғрисида Худонинг сўзларига ишонаман. Бу йўл Унга маъқул эмаслигини ва Уни қаттиқ хафа қилишини биламан, аммо бу дунёда Худони ҳаммадан кам хафа қилишни истайман. Аммю менга тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берадиган ҳар қандай лаёқатни ўлдирувчи умидсизлик ҳисси ҳам яхши таниш. Одам ҳамма тўғри хатти-ҳаракатларини тарк этганда, чорасиз қолишини билиб олдим. Кимдир қалбингизга назар ташлаб, унда ўзини кўришга рози бўлиб, қалб ўшанга тикилишга тайёр бўлганда, ўша лаҳзадаги танҳоликнинг энг оғир дамлари менга яхши таниш. Мен шу қадар чидаб бўлмас оғриқни бошдан ўтказдимки, бу огрикдан ўлим қўрқуви мени яшаш учун ягона воситани — оғриқ манбаидан қутулишни қидиришга мажбур қилди. Ноумидлик пайдо қилган хатти-ҳаракатлар нима эканини мен биламан, чунки бундай ҳолатда сизда келажак бўлмайди. Мен кундан-кунга салбий кечинмалар босимини бошдан кечиришимга тўғри келдики, ажралишдан бошқа бирон нарса менга енгиллик бермайдигандай кўринди.

Оиламиздаги энг катта муаммо — эримнинг жаҳли тезлиги эди. Унинг ғазабига дучор бўладиган ягона нишон болаларимиз эди. Унинг сўзлари ичи-этимни кемирар, мени жунжиктирар эди. Мен бегуноҳ эдим деб асло айтмоқчи эмасман, аксинча. Мен ҳам ундан кам айбдор эмаслигимни билардим, аммо ҳаммасини қандай тўғрилашни мен билардим. Мен Худога доимо, эримни хушмуомала қилгин, ғазабнок қилмагин, хушфеъл, оғир қилгин, деб илтижо қилардим, аммо ҳеч қандай ўзгаришни сезмасдим. Наҳотки Худо мени эшитмаган бўлса? Ҳатто менда шубҳа ҳам пайдо бўлди: Худо хотиндан кўра, эрга кўпроқ марҳамат қилмаяптими?

Шу тариқа ҳаёт кечириб, бир неча йиллардан кейин кунларнинг бирида Худога шундай деб илтижо қилдим: «Эй Ота! Мен бу аҳволда ортиқ яшай олмайман. Сен ажралиш тўғрисида айтаётганингни биламан, аммо мен бу одам билан бир уйда яшай олмайман. Ёрдам бер менга, эй Худойим!» Мен қўлимда Библияни ушлаган ҳолда, соатлаб кроватда ўтирардим ва болаларни олиб, уйдан кетиш истаги билан курашардим, бу истак менда кучли эди. Аммо шуни билардимки, Худо менинг чинакам нолаларимни эшитиб, ажралишдан кейинги ҳаётим қандай бўлишини аниқ кўришимга имкон берди, болаларни таъминлашим учун қандай ишлаб пул топишим, дўстларимдан қайси бири мен билан қолиши тўғрисида ўйлашимга, энг даҳшатлиси — ажралиш болаларимнинг руҳиятига қандай таъсир этиши тўғрисидаги муаммолар устига ўйлашимга ҳам имкон берди. Бу ғоят даҳшатли манзара эди. Агар кетсам, балки енгил тортарман, аммо мен учун азиз бўлган нарса қимматини йўқотади. Худо мен билан Майкл учун бундай чора тайёрламаганини билардим.

Кроватда ўтирар эканман, Худо менга бир нарсани аён қилди: агар мен ўз ҳаётимни Унинг тахтига ихтиёрий ишонсам, агар эрим билан ажралиш мақсадидан воз кечиб, ҳамма умидларимни Худога ишониб топширсам, қандай қилиб ҳаётимни Майкл учун ибодат билан бағишлашга ўргатади. Худонинг ўғли учун сўрагандай, эрим учун қандай сўрашни У менга кўрсатади, айни пайтда У оиламни тиклаб, Ўз марҳаматини иккаламизга ёғдиради. Айрим-айрим эмас, балки биргаликда бу йўлни босиб ўтсак, икковимизга ҳам яхши бўлади. Майкл ўз ўтмишининг гирдобига маҳкам боғланиб қолган, ана шу гирдоб унинг ўзгаришига имкон бермаяпти. Агар мен рози бўлсам, Худо унинг озод бўлиши учун мендан қурол сифатида фойдаланади. Бунга рози бўлиш мен учун оғир эди, мен кўп йиғладим. Аммо рози бўлганимда, бир неча йиллардан бери менда илк бор умид учқунлари пайдо бўлди.

Мен ҳар куни Майкл учун ибодат қила бошладим, илгари ҳеч қачон бундай ибодат қилмаган эдим. Бироқ ҳар сафар юрагимдаги иллатлар учун тавба қилишимга тўғри келарди. Мендаги оғриқлар, ранж-аламлар нақадар илдиз отганини кўрдим. Мен шундай ўйлардим: Мен у учун ибодат қилишни истамайман. Худодан, унга марҳамат қил, деб сўрашни истамайман. Худо чақмоқ билан унинг қалбини яралашини, унинг шафқатсизлигини фош қилишини истайман. Мен: «Эй Худойим, эримни кечиришнинг уддасидан чиқа олмаслигимни тан оламан, менга раҳм-шафқатни ўртатгин», деб такрор-такрор айтардим.

Аста-секин икковимизда ҳам ўзгаришни сеза бошладим. Майкл ғазабга минганда, мен ҳам ғазабланиш ўрнига, одатдагидай, у учун ибодат қилардим. Худодан, унинг ғазабланиш сабабини менга аён қил, деб сўрардим. Худо менга кўрсатарди. Аҳволни ўзгартириш учун нима қилай, деб сўрайвердим. Худо менга ўргатди. Ғазаб алангаси аҳён-аҳёнда юз берадиган бўлди. Ҳар кунги ибодат сабабли қандайдир ижобий жиҳатлар юз берди. Бугунги кунда биз комилликдан ҳали узоқмиз, аммо узоқ йўлни босиб ўтдик. Бу йўл қийин кечди, аммо имоним комилки, Худонинг йўли — бу йўлдан бориш учун зарур бўлган хатти-ҳаракатлардир, чунки эр-хотинлик иттифоқига нажот берадиган ягона йўл шудир.

Эр учун хотиннинг ибодати қудрати ҳатто эр онасининг ибодати қудратидан ҳам кучлидир (мени кечиринг, онажон). Маълумки, ўз ўғли учун илтижо қилаётган онанинг ибодатидан қайноқроқ ҳеч нарса йўқ, аммо эркак уйлангач, ота-онасини қолдириб, хотини билан бир бутун бўлади (қаранг: Матто 19:5). Энди иккалови руҳан бир бўлиб бирлашган битта командадир. Худонинг назарида эр-хотин иттифоқининг кучи оиладан ташқарида уларнинг қудратини бирмунча оширади. Бунинг сабаби шуки, эр-хотинни Муқаддас Руҳ бирлаштиради, уларнинг ибодатига куч ато қилади.

Шунинг учун ибодат қилмаслик мумкин эмас: ахир, кўп нарса таваккал қилинади-ку. Тасаввур қилиб кўринг: сиз танангизнинг фақат ўнг томони учун ибодат қиласизми? Агар бир томон ҳимоядан маҳрум бўлса, ўша қисматни тананинг бошқа қисми ҳам кутади. Эрингиз ва ўзингиз тўғрингизда ҳам худди шу гапни айтиш мумкин. Агар сиз ўзингиз учун ибодат қилиб, эрингиз учун ибодат қилмасангиз, ҳеч қачон исталган марҳаматга ва руҳий етукликка эга бўлмайсиз. Эрингиз билан нима юз берса, сиз билан ҳам ўша нарса юз беради, бундан қочиб қутулиб бўлмайди.

Эр-хотин сифатида руҳан бирлигимиз бизга куч ато этади, аммо бу руҳий бирлик уни заифлаштириш учун жамики янги усулларни кашф қилаётган душманимизнинг дидига кўра бўлмайди. Душманимиз бизни турли усуллар билан васвасага солишга ҳаракат қилади: гўё ўзини ерга уриш, такаббурлик, ҳар доим ҳақ бўлишга интилиш, хоҳишсиз танишув ёки ўз заифлигига йўл қўйиб бериши ва б. У: «Ҳеч нарса ўзгармайди», «Сиз ҳеч нарса қила олмайсиз», «Ярашишга ҳеч қандай умид йўқ», «Бошқа биронтаси билан бахтиёр бўлишинг мумкин эди», деб сизни алдайди. Душманингиз, менга ишонаверсанг-чи, деб сизни ишонтиради. Чунки унга ишонишингиз биланоқ, оилангиз бузилишини у билади. Агар бу ёлғонга кўпроқ ишонсангиз, юрагингиз Худонинг ҳақиқатига қарши тош бўлиб қолади.

Ҳар қандай вайрон бўлган оилада камида бир томон Худога қарши кайфиятда бўлади. Сиз юрагингизни тош қилиб, вазиятни Худонинг назари билан кўриш лаёқатидан маҳрум бўласиз. Оила борасида бахтсиз бўлганимиздан кейин, вазиятдан чиқиш учун хасга ёпишамиз, аммо манзарани бутунисича кўра олмаймиз. Биз фақат юзада турган нарсанигина қабул қиламиз, холос. Аммо бизга нисбатан Худонинг хоҳиш-иродаси ва бу вазиятда бизнинг ролимиз ўзимиздан яширин бўлиб қолаверади. Ибодат қилганимизда эса юрагимиз Худога юз буриб, юмшайди, кўзларимиз очилади. Бизда умид учқунлари пайдо бўлади, чунки вайрон бўлиб бузилган нарсани Худо оиламизда тиклай олишига биз ишонамиз: «...қирғин келтирувчи, емирувчи чигирткалар дастидан, экинзорларингизни кемириб ташлаган, сакрайдиган чигиртка галаси дастидан кўрган зарарингизни Мен қоплайман» (Йўэл 2:25). Биз Унга ишонамиз, Ундан: «Бизни оғриқлардан, умидсиз кайфиятдан халос қилгин, юракларимиздаги шафқатсизликларга шифо бергин, бизни кечиришга ўргатгин», деб сўраймиз. Биз Худонинг кулдан севги яратишга қодир бўлган қудратига ишонамиз.

Эсингиздами, Исо хочга михлангандан кейин уч кун ўтгач, Магдалалик Марям Унинг қабрига келганда, Исо ўлик эмас, балки Худонинг қудрати билан тирилганини билди. Ўлик тирилганини кўрганда қалбни тўлқинлантирадиган шодликдан кучлироқ нарса борми! Исони тирилтирган қудрат бугунги кунда сизнинг эр-хотинлик иттифоқингизни тирилтиришга ва янги ҳаёт билан тўлдиришга қодирдир. «Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам тирилтиради» (1Кор. 6:14). Бундай ишни бажо қилишга қодир бошқа қудрат йўқ. Аммо фақат юрагингиз Худога тамомила интилганда, фақат севгини тирилтиришни кутиб, оғир йўлни босиб ўтишга шубҳасиз тайёргарлигингиз бўлганда, бундай ҳодиса юз бериши мумкин. Чунки шодликка йўл дарду аламлар орқали ўтади.

Оилангиз тақдирини ўзингиз ҳал қилишингиз лозим, «Оиламнинг тикланиши учун зарур нарсаларни қилишга тайёрманми?» деб ўзингиздан сўрашингиз керак. Сиз бир нарсага ишонишингиз лозим: оилангизда дард-аламлар, лоқайдлик ва худбинлик билан бузилган нарсалар тикланиши мумкин. Сиз шунга ишонишингиз керак: ҳаётингиздаги сизни ютиб юборадиган ҳар қандай фожиа — зўравонлик, болангизнинг ўлими, эр-хотиннинг бир-бирига хиёнати, камбағаллик, яқин одамдан жудо бўлиш, оғир хасталик ёки бахтсиз ҳодиса — ўзининг ўлим найзасидан маҳрум бўлиши мумкин. Сиз шунга ишонишингиз керакки, сизни эрингиз билан ажратиб турадиган ғов — ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, руҳий зиқлик ҳам барҳам топиши мумкин. Сиз шуни билишингиз керак: ҳар қандай кулфат секингина, билдирмасдан эрингиз билан бўлган ўзаро муносабатларингизга ўрмалаб кирмасин, ҳар қандай сабаблар — карьера, орзулар ёки худбинларча истаклар сизнинг ҳаётингизда пайдо бўлмасин, буларнинг ҳаммаси йўл бўлиши мумкин. Сиз ишонишингиз керак: Худо буларни ҳаётингизда пайдо қилиш учун ва ҳатто бундан кўпроғини қилиш учун етарли даражада қудратли.

Агар кунларнинг бирида эрталаб уйғониб, ёнингизда ётган эрингиз сизга бегона бўлиб қолганини тушунсангиз, агар ўртангизда руҳий алоқалар ипини узаётган сўзсиз нафратни сезсангиз, агар севги ва умид аста-секин йўқ бўлиб борса, агар сизларнинг муносабатларингиз дарду аламларга, ғазабга тўла бўлса, кундан-кунга умидсизлик ортиб бораверса, агар оғиздан чиққан ҳар бир сўз ўртангизда сизларни ажратадиган ўтиб бўлмас ғовга айланиб, пона бўлиб яна ҳам чуқурроқ кириб борса — қўйингки, буларнинг ҳаммаси ҳаётингизда юз берса, имонингиз комил бўлсинки, булар Худонинг хоҳиши билан бўлмаяпти. Худо эрингиз билан сизнинг ўртангиздаги ғовларни бузиб, оилангизни тиклашни истайди. У яраларга шифо бериб, юрагингизга севги олиб кира олади. Ундан бошқа ҳеч ким буни қилишга қодир эмас.

Аммо сиз шундай деб айтишингиз лозим: «Эй Худойим! Бу зиддиятлар барҳам топсин, эрим билан менинг ўртамдаги душманлик деворлари қуласин, деб Сенга ибодат қиляпман. Биз нафрат ва дарду аламлардан ўзимизни ҳимоя қилишга ҳаракат этяпмиз. Бизни шу иллатлардан халос қилгин. Бизни кечиришга ҳаракат қилгин. Бизнинг сўзларимизда Сенинг севгинг, Сенинг тинчлигинг бўлиши учун бизнинг оғзимиз билан гапиргин. Бу деворни бузиб ташлагин, Ўзингнинг йўлларингдан бизни юришга ўргатгин. Ўлик ҳолатдан қандай кўтарилишни, Сендан шифо топишни, Сен орқали биз учун тайёрланган тикланишни бизга кўрсатгин».

Оилангиздан умидингиз қолмаганини эълон қилишга шошилманг, Худодан бошқа эрни сўраманг. У сизнинг ҳозирги эрингиздан Масиҳдаги эрни янгидан ижод қилишга қодир. Эрлар ва хотинлар бир-бирларига душманлик қилиш учун, бир-бирига бегона бўлиш учун, ўлик никоҳ билан ёки алоҳида яшаш учун, хўрликка тоқат қилолмай, ажралиш учун яратилган эмас. Худонинг қудрати биз томонда. Биз оиламизни тақдирнинг ҳукмига ташлаб қўя олмаймиз. Биз оиламиз учун курашмоғимиз лозим, чунки бизда умид бор. Агар Худо сизга ҳамроҳ бўлса, вайронагарчиликдан чиқишга ўхшаш ҳодисалар ҳаётингизда юз бермайди, ҳатто ўзингизнинг ҳиссиётларингиз ҳам бўлмайди.

Мен-чи? Мен ҳам ибодатга муҳтожман

Табиийки, ибодат қилгани киришар экансиз, бир нарсани ўйлаб қоласиз: сиз эрингиз учун ибодат қилаётгандай, эрингиз ҳам сиз учун ибодат қиладими? Бу сизга қанчалик ажойиб туюлмасин, ўзингизни йўқотманг. Эр учун ибодат — сиз томонингиздан тамасиз ва қурбон қилинган севгининг намоён бўлишидир. Эрингиз ҳеч қачон, сиз қилаётгандай ибодат қилмаслигини албатта билганингиз ҳолда, бу бағишловни қабул қилишга тайёр бўлишингиз керак. Аниқроғи, у асло сиз учун ибодат қилмайди. Сиз ундан илтимос қилишингиз ва бу тўғрида ибодат қилишингиз мумкин, аммо эрингиздан, мен учун ибодат қилинг, деб талаб қила олмайсиз. Бироқ бу сизнинг ташвишингиз эмас, балки Худонинг ишидир. Шунинг учун уни бу мажбуриятдан халос қилинг. Агар эрингиз сиз учун ибодат қилмаса, сиз эмас, у йўқотади. Сизнинг муваффақиятингиз унинг ибодати туфайли эмас, балки Худо билан шахсий муносабатларингизга боғлиқдир. Ҳақиқатан, хотин ҳам ибодатга муҳтождир. Аммо имоним комилки, биз эрларимизни ибодатчилар сифатида қараб, уларнинг ёрдамидан умидвор бўлмаслигимиз керак. Аслида эрингиз ибодатда шеригингиз бўлишни кўзлаганда, ўзини беҳуда орзу-умидлар билан овунтирган бўларди.

Мен шуни тушундимки, бизнинг оиламизни қутқариб қолган энг самарали усул — бошқа аёлларнинг ибодат билан қўллаб-қувватлаши бўлди, мен улар билан бирга ҳар ҳафтада ибодат қилардим. Бу ҳар қандай оила учун хуш ёқишига имоним комил эди. Агар сиз юрагингизни очиб сирингизни айтадиган, ишончли икки-учта чинакам имонли аёллардан топа олсангиз, ҳар ҳафтада ибодат қилиш учун вақтни тайинланг. Бу сизнинг ҳаётингизни ўзгартиради. Бу дегани — эрингизнинг шахсий ҳаётини икир-чикиригача ҳаммага айтиб берасиз дегани эмас. Сизнинг вазифангиз шундан иборатки, Худодан, юрагимни ўзгартир, мени яхши хотин бўлишга ўргатгин, токи юрагимдаги дардларимни бошқа биров билан ўртоқлашай, деб сўранг. Эрингиз учун Худонинг марҳаматини ҳам сўранг.

Англашиладики, агар муаммонгиз жиддий бўлса, сиз ибодатчи дугоналарингизга чин юракдан ишонишингиз мумкин, ўйлаб ўтирмай, уларга дардингизни айтинг. Кўп оилаларнинг тақдири ажралиш билан тугаганини кўрдим, чунки такаббурлик ёки кимгадир ўз муаммоларини айтишдан қўрқув ўша одамларга ҳалақит берди. Аслида бошқалар улар учун ибодат қилиши мумкин эди. Ўша оилалар бир қарашда жуда омадлига ўхшайди, аммо кунларнинг бирида ҳаммаси барбод бўлади. Бу ўринда муаммонинг махфий хусусияти тўғрисида эслаш муҳим: муаммони сиз ибодатчи дугоналарингизга ишонасиз, аммо ҳеч қачон оилангизни қатъиятсизлигингиз ва шубҳаларингиз эвазига қурбон қилманг. Агар ибодатчи шерикларингиз сирни сақлай олмаса, донишманд, сезгир ва руҳан етук бўлган бошқасини топинг.

Бошқа одамлар ёки эрингиз қўллаб-қувватламаганда ҳам, сизнинг чин дилдан қилган ибодатингиз натижасини беради. Ибодатингизга жавоб олишдан олдин, фақат ибодат қилаётганингиз учунгина Худонинг марҳамати сизга ёғилади, чунки Худо сиз биландир, худди шу ердан келгусидаги ўзгаришлар бошланади.

Ибодатни бошлашга шошилманг

Эрингиз учун илтшмоснома характеридаги ибодатнинг турли йўлларини излаб ҳар томонга ўзингизни урманг. Шу китобда берилган тавсияномалар сиз учун йўл кўрсаткич бўлишига имкон беринг, сўнгра Муқаддас Руҳ сизни етаклаб бориши учун ибодат қилинг. Мураккаб ҳолатларда — дадил равишда ёриб ўтиладиган ҳолатларда, рўза ёрдамга келиши мумкин. Рўза ибодатингизни янада самаралироқ қилишга қодирдир. Муқаддас Китобга асосланган ибодат катта кучга эга. Ҳар бир бобнинг охирида Муқаддас Китобдан келтирилган керакли оятларни топасиз.

Энг муҳими — бу ерда тоқатсиз бўлишга ўрин йўқ. Ибодатга жавоб олингунча, вақт ўтади. Вақт қанча кўп бўлса, оилангизга келадиган зарар ҳам шунча катта. Худодан келадиган шифони кутишда сабрли, қатъиятли бўлинг. Ёдингизда тутинг: эрингиз билан сиз комил одамлар эмассизлар, фақат Худо комилдир. Худога оилангизнинг ҳамма эҳтиёжларини қондирадиган манба сифатида қаранг, мен қандай шифо топар эканман, деб бош қотирманг. Сизнинг битта вазифангиз бор — ибодат қилиш. Ибодатга Худо жавоб беради. Ҳаммасини Худога топширинг.


Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)

Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак