Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (22 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
22-БОБ УНИНГ ҲИССИЁТЛАРИ
Дон оиласини «ғазаб алангаси» билан бошқарарди. Унинг ҳамма яқинлари унинг ғазабидан қўрқиб, оёқ учида юрар, унинг ҳамма талабларини бажаришга ҳаракат қилишарди. Бу талабларни улар севги билан эмас, балки кўпроқ кўрққанларидан қилардилар. Аммо Доннинг хотини Женни бунга ортиқ тоқат қилиб бўлмаслигини тушунгандан кейин ҳаммаси ўзгара бошлади. Бунинг устига, бундай аҳвол — «Уришқоқ билан дўстлашмаслик, баджаҳл билан юрмаслик, акс ҳолда сиз ҳам уларнинг йўлига тушиб қолиб, жонингизни тузоққа илинтиришингиз» (Ҳикмат. 22:24–25) ҳам Худога маъқул эмас эди.
Женни, одамни севиш мумкин, аммо унинг гуноҳларини ҳукм қилиш ҳам мумкин, деб тушунарди. У Дон учун ҳам бир ўзи ёлғиз, ҳам ибодат гуруҳида астойдил ибодат қилишга киришди. Женни Доннинг хулқи-атвори юмшаши учун ва у Муқаддас Руҳ билан тўлиши учун ибодат қиларди. Натижада Женнининг ибодатлари Доннинг ахлоқи тўғрисида унинг кўзларини очибгина қолмади, балки Дон ўзгариши учун куч ва шижоат топишга ҳам ёрдам берди. «Яширин совға ғазабни ўчиради...» (қаранг: Ҳикмат. 21:14). Хотиннинг эр ғазабига қарши энг самарали «ширин қуроли» — хотиннинг ибодатларидир.
Чад узоқ йиллардан буён узлуксиз руҳий зиқликдан қийналиб келарди. Унинг хотини Мерилин табиатан кўтаринки кайфиятли аёл бўлса ҳам, эрининг салбий туйғулари остига тушиб қолиб, дастлаб кўпинча ҳатто зиқлик ҳолатига тушиб қоларди. Мерилин шоҳ Довуднинг бошидан кечирганлари тўғрисида ўқигандан кейин, Довуд билан эрининг ҳиссиётлари ўртасида кўп ўхшашликларни кўрди: «Чунки жоним кулфат ичида қолган, умрим Ўликлар диёрига яқинлашган, ўзимни қабрга бораётганлар орасида ҳисоблайман, гўё бемажолларга ўхшайман» (Забур 87:4–5). «Яраларим йиринглаган, ҳамма қочади ақлсизлигим дастидан. Жуда эгилиб, қолдим букчайиб, уззу кун юрарман ғамгин бўлиб» (Забур 37:6–7).
Мерилин кўрдики, оғир умидсизликка қарамай, Довуд умидини Худога боғлади ва кулфатларини бартараф қилди: «Ўликлар диёридан, Эгам, жонимни олиб чиқдинг, қабрга кираётганимда мени қутқардинг» (Забур 29:4); «Сенинг содиқ севгинг ила шод-хуррамман, қайғуларимни Сен кўргансан, жоним азобда қолганин билурсан» (Забур 30:8); «Яқинроқ кел, қутқаргин мени, душманларимдан халос қил мени» (Забур 68:19). Мерилин сездики, Худо Чадга ачиняпти, бу фикр Мерилиннинг қалбида: «Менинг ибодатларим эримни руҳи зиқлик асирлигидан халос қилиш учун калит бўлади», деган умид уйғотди.
Мерилин Чадга: «Мен сен учун ибодат қилмоқчиман, сенда пайдо бўлган туйғулар тўғрисида менга айт-чи», деб илтимос қилди. Биринчи кунданоқ иккаласи ҳам шуни сездики, ҳар сафар ибодат янграй бошлаганда, Чаднинг кайфияти яхшиланиб борарди. Орадан кўп ўтмай, ибодатнинг кучи шунчалик табиий бўлиб қолдики, энди Чад ибодатни инкор қила олмай, хотинига қўшилиб ибодат қиладиган бўлди. Ўшандан бошлаб Чад яхши томонга ўзгарди. Бугунги кунда ундаги зиқлик камдан-кам ҳолатларда бўлади, энди у олдингига қараганда тезроқ ўзини қўлга олишни ўрганди. Чад тамомила соғайиб кетиши учун иккаласи ҳам Худога ишонишга қарор қилдилар.
Ғазаб ва зиқлик — эркакларнинг жонини қийнайдиган кўплаб руҳий хасталикдан фақат иккитаси, холос. Одатда бунинг сабаби — эркаклар: «Менинг ёмон феъл-атворимни ўзгартириб бўлмайди», деб айтишга кўникканларидадир. Аммо аслила буни ўзгартирса бўлади. Эрингизни ҳиссиётлар «айлантираётган»ини кузатиб туриб, сустлик қилманг — ахир, сизнинг ибодатларингиз эрингизнинг келгусида озод бўлиши учун гаровдир.
Ибодат
Эй Раббим, биз Сенга ишонч билдирганимизда, бизни қутқарасан (қаранг: Забур 33:23). Сен уни (эрингизнинг исми) салбий ҳиссиётлардан қутқара олишингга ишонсин, деб ибодат қиляпман. У зиқликдан, ғазабдан, хавотирлик, қўрқув ва ўз жонига қасд қилишдан халос бўлсин. Мен айниқса (алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиши зарур бўлган жиҳатлар) учун ибодат қиламан. Унинг феъл-атворига ёмон таъсир қиладиган одамлар билан мулоқот қилишдан уни қутқар (қаранг: Забур 39:5). Фақат Сен халос қилиб, шифо беришга қодир эканингни биламан, аммо уни халос қилиш учун мендан Ўзингнинг қуролинг қилиб фойдалан. У олиб бораётган курашга менинг аралашмаслигим учун ёрдам бер, бунинг ўрнига уни тўғри тушунишим учун, сўз билан далда беришим учун ёрдам бер.
У оғир ташвишларини мен билан ва дўстлари билан ўртоқлашишга ўрганиши учун уни халос қил. У йиғлагиси келганда йиғлашни ўрганиши учун уни холи қил, аксинча ўзини-ўзи «зиндонбанд қилиш» туйғусига берилмасин. Уни кулишга, ҳатто жиддий нарсаларга юмор билан муносабатда бўлишга ўргатгин. Ўз ҳиссиётларига қарамай, уни ҳаётий вазиятларга бўлган нуқтаи назаридан чалғишга ва Сенга ишонишга ўргатгин. Унга сабр-тоқатни ўргатгин, чунки сабр билан ўз жонини қутқариши мумкин (қаранг: Лука 21:19). Унга «шодлик мойи» суртгин (Ишаё 61:3), унга Руҳингдан бергин, бугун унга яхши кайфият ато қилгин.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Ўзигагина ишонган аҳмоқдир, ақл билан юрадиган эса нажот топади.
Ҳикмат. 28:26
Эгам кўриб турар Ўзига итоат қилганларни, Унинг содиқ севгисига умид қилганларни. Уларни ўлимдан Эгам қутқарар, Очликдан сақлаб, тирик қолдирар.
Забур 32:18–19
Сабр-тоқат билан кутдим Эгамни, Менга юз бурди У, эшитди фарёдимни. Чиқариб олди мени балчиқ чуқурдан, Чиқариб олди ботқоқлик жойдан. Ўтқазди эсон-омон қоя устига мени, Таҳликадан узоқ қилди қадамларимни. Оғзимга У солди янги бир қўшиқ, Худойимиз учун ҳамду санолар. Кўплар буни кўрар ва қўрқар, Эгамизга улар умидин боғлар.
Забур 39:2–4
Менга У қайта куч бахш этар, Ўзининг номи ҳаққи-ҳурмати, Мени тўғри сўқмоқлардан етаклар.
Забур 22:3
Эгам Ўз қулларининг ҳаётин сақлар, Эгамда паноҳ топувчилар шафқат топар.
Забур 33:23
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.