Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (26 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
26-БОБ УНИНГ ХАЛОС БЎЛИШИ
Мелисса эрининг ичкиликбозликка берилганидан жуда хавотирда эди. Марк аслида ичувчи эмас эди, аммо унда бу хасталикнинг аниқ аломатлари намоён эди, бунинг устига унинг отаси ҳақиқий ичувчи бўлган эди. Марк билан унинг болалари бу иллатни мерос қилиб олмасин, деб Мелисса улар ўртасида юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай алоқадорликнинг барҳам топиши учун ибодат қиларди. У Худодан, ичкиликбозликнинг заррача аломатларидан уларни халос қилгин, деб сўрарди. Эри ичувчи бўлмади, уларнинг фарзандлари бугун ичкиликбозиликка асло мойиллик билдирмайдилар. Мелисса кўрдики, Худо унинг ибодатларига жавоб бериб, бу хасталикни болалари мерос қилиб олишдан уларни сақлади.
Тўйдан кейин кўп ўтмай, Стефан тушундики, унинг эри Жейсон бевафолик қилиб гуноҳга ботаётганидан руҳан азоб чекарди. У хотинини севмас эди, деб айтиш мумкин эмас, аммо у бўйдоқлик ҳаёти билан асло хайрлаша олмасди. Алоқа қилишда у учун фарқи йўқ эди, энди эса тана лаззатига бас келиш учун ўзида куч топа олмасди. Стефан эрининг қанчалик тобеликда эканини кўриб, унинг халос бўлиши учун ибодат қила бошлади. Жейсоннинг ўзи ҳам бу офатдан қутулишни қаттиқ истагани учун, улар умумий мақсадга тезда эришдилар.
Ҳар биримиз бизни муте қилиши мумкин бўлган турли одатлардан халос бўлишга муҳтожмиз. Худо бу тўғрида билади. Агар Исога муҳтожлик сезмаганимизда, У Нажоткор сифатида бизнинг орамизга келган бўлармиди?! Нима учун У бизни: «Бизни маккордан халос қил» (Матто 6:13) деб ибодат қилишга ўргатган эди? Нима учун У бизни васвасалардан (қаранг: 2 Бут. 2:9), ёмон одатлардан (қаранг: Забур 139:2), ҳалокатга элтувчи шаҳватдан (Ҳикмат. 24:11), барча қайғуларимиздан (қаранг: Забур 33:18), ўлимдан (қаранг: 2 Кор. 1:10) халос қилишга ваъда берди? Агар бизга аниқ ёрдам бериш учун бўлмаса-чи? У буни қилишга тайёр ва шуни истайди ҳам, биз эса бу тўғрида Ундан сўрашимиз керак, холос. Худо айтган эди: «Қайғу кунларида Мени чақиргин, Мен сени қутқарурман, сен Мени шарафларсан» (Забур 49:15).
Биз азоб-уқубатларни бошимиздан кечириб, ўта хавфли ҳолатда — темир исканжада бўлганимизда, Худо бизнинг эҳтиёжларимизни кўришига, нажот сўраб қилган илтижомизни эшитишига ишонч ҳосил қилганимиз бизга тасалли бермайдими?! «Эгам юксакдаги муқаддас маконидан қаради, Осмондан заминга назар ташлади. Асирларнинг ноласига қулоқ солай, деб, Ўлимга макъум бўлганларни қутқарай, деб» (Забур 101:20–21). Чорасизлик ва умидсизлик гирдобидан Худонинг қўли бизга нажот бериб олиб чиқишини билишимиз яхши эмасми (қаранг: Забур 24:15)?! Қайси биримиз бунга муҳтож эмасмиз?!
Агар эрингиз ўз эҳтиёжларини эътироф этшшга қодир бўлмаса, унга ёрдам беринг, чунки баъзи эркаклар чинакамига умидсизликка тушадилар, хотиннинг ибодати эса уни халос қилиш учун талаб этиладиган қурол бўлиши мумкин. Сиз Нажоткорга, эримни ҳамма тобеликлардан халос қилгин, деб ибодат қилишингиз мумкин. Эрингизнинг йўлини боғлаб, ўзига жалб қилишга интилаётган душманга қарши мустахкам туришингиз мумкин. Ҳаворий бизга шундай ўгит беради: «Шундай қилиб, Масиҳ бизга берган эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар» (Гал. 5:1). Менга маълум бўлган барқарор ҳамма усуллардан энг самарадори битта — ўзим ва эрим учун ибодат қилиб, қилаётган ишларимни Худо билан тўла қуролланган ҳолда ўрашдир. Мана, менинг ибодатим:
Ибодат
Эй Худойим, Сен: «Қайғу кунларида Мени чақирганингизда, Мен сизларни қутқараман», деб айтган эдинг (қаранг: Забур 49:15). Мен Сенга илтижо қилиб, ҳозир чақиряпман: уни занжирбанд қилиб турган васвасалар (васвасаларнинг номини айтинг)дан эримни халос қилгин. Тезда унга ёрдамга кел, унга қалъа, бошпана ва қоя бўл (қаранг: Забур 30:3), уни ғанимнинг қўлидан халос қил (қаранг: Забур 30:16).
Унга ёрдам бер, токи у ўзининг шаккоклигини кўра олсин, Сенга илтижо қилиб ёрдам сўрасин. Агар ибодатдан кейиноқ унга нажот келмаса, унинг умидсизланишига йўл қўйма, Сен унинг ҳаётида яхши иш бошлаганингга ва Ўзинг охирига етказишингга унда ишонч ҳосил қил (қаранг: Филип. 1:6). Сен, эй, Раббий, энг умидсиз ҳолатларда ҳам ўзгартиришга қодир эканингга уни ишонтиргин.
Унга «бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки ёамовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қарши» (Эфес. 6:12) лигини тушунишига ёрдам бер. У Раббийдан қувват олиши учун, Худо билан тўла қуролланган ҳолда ўраниши учун, ёвузлик кунида иблиснинг васвасаларига қарши туриши учун ибодат қиламан. У ёмон кунда қаршилик кўрсата олиши учун Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтарсин, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнидан тура олсин. Белини ҳақиқат камари билан боғлаб, кўксига солиҳлик совутини тақсин. Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғига илдамлик пойабзалини кийсин. Бунинг устига имон қалқонини қўлга олсин, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира олади. Шунингдек, нажот дубулғасини кийсин, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтарсин. Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилсин. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилсин (қаранг: Эфес 6:13–18).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Эгам — менинг қоям, қалъам, қутқарувчимдир. Худодир менинг қоям, Ундан паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли қуролим, қўрғоним. Эгамга илтижо қиламан, Ғанимларимдан У мени халос қилади. Эгамизга ҳамду санолар!
Забур 17:3–4
Эгам айтар: «Мени севганни қутқарурман, Менга умид боғлаганни ҳимоя қилурман.
Забур 90:14
Эгам юқоридан қўл узатиб, мени тутди, Азим сувлардан мени чиқариб олди. Мени кучли ғанимларим қўлидан, Мендан нафратланган ёвларимдан қутқарди, Чунки улар мендан кучли эдилар. Улар қора кунимда менга қарши турдилар, Аммо Эгам менга таянч бўлди. Мени озодликка чиқариб қўйди, Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.
Забур 17:17–20
Жонимни ўлимдан қутқариб қолдинг, Оёғимни қоқилишдан сақладинг. Шу боис юрарман Сенинг олдингда, Ҳаёт нурин сочган ёруғлигингда.
Забур 55:14
Худованднинг Руҳи Менга ёр. У Мени муқаддас мой-ла мойлади. Бечораларга мужда етказмоқ учун, Дилабгорларга шифо бермоқ учун, Асирга: озод бўлгил, Басирга: очилсин кўзинг, демоқ-чун, Мазлумга эркинликни эълон этиб
Лука 4:18
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.