Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (10 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
10-БОБ УНИНГ ҚАРОРЛАРИ
Бир куни эрим битим тузибди-ю менга ҳеч нарса айтмабди. Иш тамомила юришиб кетгандан кейин бу тўғрида билдим. Ўшандан бошлаб мен тинчлигимни йўқотдим. Ҳа, ғоя ҳақиқатан ҳам ажойиб, Майклнинг режалари улкан эди, аммо хавотирлик ва қўрқув ҳиссидан қутула олмасдим. Мен қанчалик кўп ибодат қилганим сари, бу ҳиссиёт менга маҳкамроқ ёпишиб олаверди. Бу тўғрида эримга айтганимда, у менга шундай жавоб берди: «Мен тўғри қарор қабул қилишга лойиқлигимга сен ишонмайсан». У ўз ишини давом эттиришга аҳд қилганини, ҳеч ким унга ҳалақит беришни истамаётганини менга билдирди.
Мен учун ягона йўл — ибодат қилиш эди, холос. Мен Худога қайта-қайта мурожаат этавердим: «Хато қилаётган бўлсам кўрсатгин. Майклнинг ҳамма ишлари кўнгилдагидай бўлишини истардим, ахир, унинг ғояси яхши. Аммю агарда ҳиссиётларим мени алдамаётган бўлса, Майклга адашаётганини кўрсат, токи у битим тузиш жараёнини вақтида тўхтатсин. Унга ҳақиқатни намоён қилиб, эшикни ёп».
Шартнома имзоланишидан бир оз олдин — эрталаб соат ўн бирларда бирдан Майклнинг кўзлари очилди, бошқа жиҳатларнинг ҳақиқий сабабларини очиб берадиган бир қатор деталларни у кўрди. Илоҳий ваҳий унга ҳақиқатни очиб берди, шундай қилиб, битим имзоланмади. Майклга хатосини тан олиши қанчалик қийин бўлмасин, кўнгилсизликлар уни четлаб ўтганидан хурсанд бўлди.
Орадан маълум вақт ўтгач, бу китоб устида ишлаётганимда, эримдан: «Менинг ибодатларимнинг қандайдир таъсирини ўшанда сезганмисан?» деб сўрадим. Майкл биринчи навбатда шундай деди: «Жиддий қарор қабул қилиш пайти келганда, мен ҳал қилишим керак эди. Сенинг ибодатларинг менинг кўзларимни очди, оғир кўнгилсизликларга олиб келадиган шубҳали битим тузишдан мени сақлади».
Ҳамма эркаклар ҳам ўз ҳақлигига ишонишини ёдда тутишимиз лозим: «Одамнинг ҳар қандай йўли ўзининг назарида тўғри» (Ҳикмат. 21:2). Агар биз Худодан сўрасак, У бизга донолик, ҳақиқатни ёлғондан фарқлаш қобилиятини инъом этиши мумкин. Донолик муваффақият келтиради (қаранг: Воиз 10:10) ва бегонанинг тажрибасини эътиборга олишни ўргатади (қаранг: Ҳикмат: 15:31). Биз ўз эрларимизни доно ҳолда кўришни истаймиз.
Доноликнинг тескариси аҳмоқликдир. Муқаддас Китоб аҳмоқ одамни қуйидагича тасвирлайди: «ўзига ишонадиган» (Ҳикмат. 28:26), «ақлли сўзлардан нафратланадиган» (Ҳикмат.23:9), эшитишни истамайдиган, балки фақат «ақллилигини кўрсатадиган» (Ҳикмат. 18:2). Бошқача айтганда, ундай одам билан гаплашиш қийин, у ҳар доим жанжаллашишга мойил (Ҳикмат. 20:3), унга тушунтиришга ҳаракат қилсангиз, у ғазабга минади (Ҳикмат. 14:16). Аҳмоқ онгли равишда ўз хатти-ҳаракатлари оқибатини ўйлаб кўрмайди, шунинг учун тўғри қарор қабул қила олмайди. Агар эрингиз шундай бўлса, ибодат қилинг, токи доноликка эга бўлсин.
Агар эрингиз фақат баъзи пайтларда аҳмоқлик қиладиган бўлса, уни фош қилманг. Муқаддас Китоб: «Эгамиздан қўрқиш — доноликнинг бошидир, Худони билшш — идрокдир», (Ҳикмат. 9:10) деб айтади. Бу шуни кўрсатадики, бирон ишни бошлашингиз керак бўлганда, аввал ибодат қилинг, токи Худодан қўрқув унинг юрагида яшасин, Худо билан маслаҳат қилишни ўргансин: «Фосиқлар маслаҳатига юрмас эр бахтлидир...» (Забур 1:1). «Эрим доно бўлиб, Худога қулоқ солишни эшитадиган бўлсин», деб доимо ибодат қиладиган бўлсангиз, ҳатто у нотўғри қарор қабул қилганда ҳам, юрагида тинчлик ҳукмрон бўлади, чунки сиз ўз бурчингизни бажардингиз, Худо ҳамма нарсани яхши томонга ўзгартиришини биласиз.
Бизнинг ҳаётимиз кўп ҳолларда эрларимиз қабул қиладиган қарорларга боғлиқ бўлади. Шундай доно бўлайлик, улар танлаган йўл доимо тўғри бўлсин, деб ибодат қилайлик.
Ибодат
Эй Худойим, эримнинг юрагини Худодан қўрқув билан тўлдир, у ҳар доим қарор қабул қилишидан олдин донолик бер. Унинг юраги Сенга томон бурилсин ва Сенинг ҳақиқатингга ташна бўлсин. У Сенинг амрларингга риоя қилиб қарор қабул қилишига, Сенинг хоҳиш-иродангга мос келадиган йўл танлашига ўргат, уни аҳмоқона хатти-ҳаракатлардан сақлагин. У ўз хатоларини кўриб, бу хатолардан қочиши учун уни доноликка ўргатгин. Унинг кўзларини оч, ўзининг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари оқибатини кўра олсин.
Эрим солиҳлар маслаҳатини эшитсин, ўрганишга ва ўзгаришга тайёр бўлсин, деб ибодат қиламан. У ҳеч қачон фосиқларнинг ёлғон гапларига қулоқ солмасин, фақат Сенинг таълимотингни қадрласин. Мен: «одамнинг юрагида ниятлар кўпдир, аммо фақат Худонинг айтгани бўлар» (Ҳикмат. 19:21), деб ибодат қиламан. Унга ҳатто уйқуда ҳам (қаранг: Забур 15:7), эрталаб ҳам йўл чўрсатгин, токи у ҳақиқат бўйича иш тутсин, тананинг даватига итоат этмасин. Сенинг кўз олдингда «бу дунёнинг донолиги ақлсизлик» эканини биламан (1 Кор. 3:19). У ҳеч қачон бу васвасага тушмасин, унинг кўзлари доим Сенга қадалган бўлсин, Сени эшитиш учун унинг қулоқлари доимо очиқ бўлсин.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Донолар тинглаб билимини кўпайтирсин, идрокли эса йўл-йўриқ олсин.
Ҳикмат. 1:5
Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. ёмонликдан юз ўгиргин.
Ҳикмат. 3:7
Эгамиздан қўрқиш — бутун билимларнинг бошидир. Донолик ва насиҳатдан нафратланган эса нодондир.
Ҳикмат. 1:7
Улар мени чақирадилар, лекин жавоб бермайман. Улар мени қидирадилар, излайдилар, лекин тополмайдилар. Чунки улар билимдан нафратландилар, Эгамиздан қўрқишни танламадилар. Маслаҳатларимни, ўгитларимни қабул қилмадилар.
Ҳикмат. 1:28-30
Ақл-идрок йўлидан чиққанлар ўликлар орасидадир.
Ҳикмат. 21:16
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.