MKi, 2020 | Egamizning bu gaplaridan keyin, sizlar menga shunday dedingizlar: “Egamizning oldida gunoh qildik. Endi borib, Egamiz Xudo bizga amr qilganidek, jang qilamiz.” Sizlar, o‘sha qirlarni qo‘lga kiritish oson bo‘ladi, deb o‘ylab, jang qurollaringizni oldingiz. |
MK, 2020 | Эгамизнинг бу гапларидан кейин, сизлар менга шундай дедингизлар: “Эгамизга қарши гуноҳ қилдик. Энди бориб, Эгамиз Худо бизга амр қилганидек, жанг қиламиз.” Сизлар, ўша қирларни қўлга киритиш осон бўлади, деб ўйлаб, жанг қуролларингизни олдингиз. |