Филип Янси. НЕГА? - (3–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Кўр ва кемшик дунё
Кетма–кет азобли ойлар давом этар ва доим ўзининг хилма–хиллиги билан фахрланиб келган шаҳар бутун мамлакат каби бўлиниб кета бошлади. Урушдан олдин Сараевода католиклар, мусулмонлар ва православларнинг кўп вакиллари бўлган турли этник гуруҳлар яшаганди. Энди эса шаҳар 80 фоиз исломийга айланди, православлар ва католиклар сони сезиларли даражада камайди, протестантлар эса саноқли қолди. Ҳар бир суҳбат чоғида мен доим сўрардим: «Ҳозир–чи? Сиз ярашишга тайёрмисиз?» Ҳеч ким «ҳа» деб жавоб бермади. Яралар бир вақтнинг ўзида жуда янги ва жуда ўтказиб юборилган, чунки бу низолар етти асрдан кўпроқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. «Ҳар қандай муроса – мағлубиятдир», – деди Сербия раҳбарларидан бири. «Ҳар қандай ярашув – хиёнатдир», – дейди бошқаси.
Болқондаги можаро яна авж олиши мумкин. Мен буни ёзар эканман, Суриядаги фуқаролар уруши ахборот кўрсатувларида устунлик қилмоқда, бу мен Болқонда эшитган ваҳшийликларнинг такрорланиши. Руандада якунланган геноцид бугун Конго Демократик Республикаси ва Нигерияда давом этмоқда. Махатма Гандининг мантиқий якунига етказилган «қонга қон, жонга жон» тамойилини ҳаётга татбиқ этиш бутун дунёни кўр ва кемшик қилиб қўйган бўларди, деган сўзларини эслайман. Мен ҳеч қачон иноят ва кечиримга муҳтож бўлган, лекин бу қадар қайсарлик билан унга қаршилик қилган жойда бўлмагандим. Фуқаролар урушидан кейинги Америка Қўшма Штатлари ва бизнинг собиқ душманлар Германия ва Япония билан яқин муносабатларимиз шуни кўрсатдики, шафқатсиз инсоний можародан шифо топиш мумкин, фақатгина иккала томон буни хоҳласа. Афсуски, мағрурлик ва қасос олишга чанқоқлик кўпинча тўсиқ бўлади.
Бир куни кечқурун Сараевога ташриф буюрганимда, менинг йўлбошчим Иво Маркович исмли қувноқ францисканлик роҳиб эди. У мени шаҳар тепасида жойлашган яҳудий қабристонига олиб борди. Қамал пайтида бу тепалик серб снайперлари учун асосий кузатув нуқталаридан бири эди. Ғарбий совуқ шамолидан жунжиб, пастга – улар ҳар куни ўз қурбонларини излаган ўша кўчаларга қарардик. Ҳар бир қабрда таҳқирлашнинг у ёки бу белгилари бор эди. Қабр тошлари ўқ излари билан тўлган, граффити билан қопланган, синдирилган ва ағдариб ташланган эди. Мен Маркович ҳақида Мирослав Вольфнинг «Беминнат» китобида ўқиганман. Унинг қишлоғида ёвузлар сифатида исломий боснияликлар намоён бўлишади, улар 21 кишини, шу жумладан Марковичлар оиласининг 9 аъзосини ҳам ўлдиришди: ҳаммаси кекса одамлар бўлиб, уларнинг ичида энг ёши 71 ёшли Иво ота эди.
Уруш тугагандан сўнг, Маркович ўзининг туғилиб ўсган қишлоғига ташриф буюрди. Мен бу ҳикояни сўзлаб беришни Вольфнинг ўзига қўйиб бераман:
Бир пайтлар укаси яшаган уйда ҳозир қандайдир баджаҳл мусулмон аёл яшар эди. Уни (Марковични) у ерга бормаслик тўғрисида огоҳлантиришганди, чунки бу аёл янги уйини ҳимоя қилар экан, қурол билан ҳаммага таҳдид қиларди. Шунга қарамай у борди. Иво уйга яқинлашганда, аёл уни оғзида сигарет ва қўлида милтиқ билан кутаётган эди. «Йўқол бу ердан, акс ҳолда сени отиб ташлайман!» – қичқирди у. «Йўқ, сиз мени отмайсиз», – деб жавоб берди Маркович ўта юмшоқ, аммо ишончли оҳангда. – Сиз менга бир финжон қаҳва тайёрлаб берасиз». Аёл унга бир зум ҳайрат билан тикилиб турди–да, секин милтиқни туширди ва ошхонага кетди. Ўзида қолган қаҳванинг охирги чимдимини олиб, икки кишилик ичимлик тайёрлаш учун аллақачон ишлатиб бўлинган қуйқа билан аралаштирди. Мана, иккита ашаддий душман қадимий меҳмондўстлик маросимида қатнашиб, бир финжон қаҳва устида суҳбатни бошлашди. Аёл ўзининг ёлғизлиги, йўқолган уйи, урушдан қайтмаган ўғли ҳақида гапириб берди. Бир ой ўтгач, Маркович ота унинг олдига яна ташриф буюрганида, у: «Сизни кўрганимда худди ўғлим уйга қайтгандек хурсанд бўлиб кетаман», – деди.
Улар кечирим ҳақида гаплашишдими? Билмадим. Ва, қайсидир маънода, бу муҳим эмас. Маркович (жабрланувчи) бу мусулмон аёлнинг олдига – қонунга хилоф равишда эгаллаб олинган укасининг уйига меҳмондўстлик сўраш учун келган. Ва у жавоб берди. Аёл Марковични қурол билан кутиб олган бўлса–да, унга совға берди ва уни кўрганидан хурсанд эди. Бир финжон қаҳва устида суҳбатлашиш маросими ўзаро қабул қилиш йўлидаги биринчи журъатсиз қадам эди. Агар бу йўл давом эттирилса, у ҳатто ўтиш қийин бўлган кечириш ўлкасидан ҳам ўтади.
Сараеводан уйга қайтганимдан кейингина мен Маркович ота билан бирга борган яҳудий қабристони мавжудлигининг тўлиқ аҳамиятини англадим. «Ажабланарлиси шундаки, бир пайтлар Сараевода яҳудийлар жамияти гуллаб–яшнаган эди, – деди Иво менга Довуд юлдузлари ўйиб ёзилган синган қабр тошларига ишора қилиб. – Инквизиция яҳудийларни Испания ва Португалиядан қувиб чиқарганида, уларни Ислом Усмонийлар империяси кутиб олди. Мармар қабр тошларининг сифатидан кўриниб турибдики, улар бу ерда гуллаб–яшнаган, гарчи улар ҳозир бузилган бўлса ҳам».
Бир вақтлар бу ердаги яҳудийларнинг сони 20 минг кишига етганди, бу аҳолининг бешдан бир қисмини ташкил этарди. Кўп миллатли хилма–хиллиги учун Сараево «кичик Қуддус» номини олганди.
XIX асрнинг ўрталарига келиб, шаҳардаги ҳар бир шифокор яҳудий бўлиб, бу ерда ўн бешта синагога гуллаб–яшнаган. Кейин, юз йил ўтгач, Холокост келиб, Сараеводаги яҳудийларнинг 85 фоизини ўлдирди.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.