Филип Янси. НЕГА? - (4–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Икки универсалия
“Ўғил учун нола” китобида Николас Уолтерсторф гарчи тарих давомида одамлар кўп муаммоларни ҳал қилишни ўрганишган бўлсада, “ҳар доимгидек иккита долзарб масалани: “юракларимиздаги ёвузлик ва ўлим”ни ҳал қилишимиз зарурлигини таъкидлайди. Ёвузлик ва ўлим ҳеч бир инсоний ечимга қарам бўлмаган универсал муаммолар бўлиб, Коннектикут штатидаги Ньютаун бир кун тонгда ҳар иккаласи билан юзма–юз келди.
Сараеводаги қамалдан тортиб, “Сэнди Хук” мактабидаги қирғин ёки Бостон марафонидаги бомба портлашига ўхшаш бир неча дақиқа узунликдаги даҳшатларгача инсон ёвузлигининг ҳақиқийлиги ҳамиша инсон опмтимизмига таҳдид солиб туради. Сўнгги йилларда менинг қадрдон Колорадо штатим иккита шов–шувли жиноятга гувоҳ бўлди: Аврора шаҳри кинотеатрида ва “Колумбайн” мактабида кўплаб одамларни отиб ташлаш. Қотилларнинг хулқ–атворини ҳеч ким камбағаллик ёки маълумот етишмаслигига йўя олмади, чунки улар ўзига тўқ оилалардан келиб чиққанди. “Сэнди–Хук” мактабида хунрезликни амалга оширган Адам Лэнза нуфузли ҳудуддаги чиройли уйда яшар, унинг онаси эса деярли 25 минг доллар алимент оларди. Лэнза мактабда ёмон ўқимасди, Аврорада отишма уюштирган йигит эса — нейробиология факультетининг аълочи талабаси эди. Уларга нима бўлди, ўзи? Қандай қилиб ўсмир ўзининг синфдошлари ва кинотеатрдаги нотаниш кишиларни бирма–бир ўлдириши мумкин ёки умуман ақл бовар қилмайдигани – ваҳимага тушган биринчи синф ўқувчиларини қурол тираб отиб ташлаши мумкин?
Ҳар бир шундай фожиадан сўнг матбуот айбдорларни излай бошлайди. Қуролни (айниқса – ҳужум қуроли) эркин қўлга киритиш маълум роль ўйнайди ва ҳар бир янги қирғин навбатдаги баҳслар ва қонун чиқариш ташаббусларини туғдиради. Шунга қарамай, қурол очиқча сотиладиган бошқа мамлакатлар (масалан, Швейцария ва Канада) бунга ўхшаш одамларни кўплаб отиб ташлаш билан дуч келмаяптику. Ундай бўлса, балки айбни руҳий соғломликка нисбатан муносабатдаги совуққонликка юклаш керакдир? “Колумбайн”, Виржиния Политехника университети ва Ньютаундаги қотиллар эътибор қаратиш лозим бўлган хавотирли сигналлар беришди.
Бошқалар видеоўйинлар ва албатта зўравонлик ҳамда уриш–дўппослашга тўлган Голливуд маҳсулотларига қўлини бигиз қилишяпти. Кимдир қотилларга катта эътибор ажратаётганлиги учун ОАВни ёзғирмоқда. Масалан, Адам Лэнза электрон жадвал тутиб, унга ўқотар қурол ишлатиб қилинган оммавий қотилликларни ёзиб борган экан. Баъзилар умумий мактабларда ибодат ва Худо ҳақидаги суҳбатларни тақиқлаган судьяларни айблашади.
Бироқ камдан–кам одамларгина бундай қилмишларни ёвузлик деб атайди ва шубҳасиз, бундай қилмишлар айни ёвузликдир. Мана шундай истиснолардан бири — Денвер архиепископи Чарльз Шапью. «Колумбайн» мактабидаги фожиадан сўнг у шундай деганди: «Бугунги кунда ёмонлик жамиятни тўлдирди: уйларимиз, мактаблар, кўчалар, биз миниб ишдан уйга қайтадиган машиналар; ОАВларимиз; мусиқамизнинг оҳанги ва матнлари; романларимиз, фильмларимиз ва видеоўйинлар. Ёмонлик шу қадар кенг тарқалдики, биз, асосан, унинг иштирокини англамаяпмиз ҳам».
“Сэнди–Хук” мактабидаги қирғинга жавобан эса Шапью (эндиликда Филадельфия архиепископи) шундай деб ёзди:
Худо олижаноб, лекин биз инсон деган мавжудотлар эркинмиз ва мана шу озодликдан фойдаланиб, ўзимиз қабул қилаётган қарорлар билан ўз дунёмизнинг тийнатини шакллантиришга ёрдамлашаяпмиз. Коннектикутда йўқотилган ҳар бир умр ноёб, қимматли ва алмаштириб бўлмас эди, лекин ёвузлик жуда одатий эди; одамларнинг ҳар бир авлоди ўша ёвузликка тўлиб–тошган. Нима учун Худо урушларга йўл қўяди? Нега У очликка йўл қўяди?.. Биз детерминистлар таклиф қилаётган тарих ёки иқтисод ёхуд ҳар қандай тенгламанинг муқаррар ҳосиласи эмасмиз. Биз — эркинмиз ва бунинг оқибатида яратишга кўмаклашаётганимиз гўзаллик учун ҳам, азоблар учун ҳам жавобгармиз. Нима учун Худо ахлоқсизликка йўл қўяди? У буни шунинг учун ҳам қиладики — биз ёки бизга ўхшаган бошқалар шуни танлаб оляпмиз. Бизни ўраб олган ахлоқсизликка қарши ягона дори бу – ҳозирги лаҳзадан бошлаб ва бир умрга янгича яшашни бошлашдир.
Бизнинг ёмонлик содир этишдаги эркинлигимиз, моҳиятан, Иван Карамазовнинг Худога қилган энг асосий даъвосига айланди. Атеист бўлмагани ҳолда у, ҳеч бўлмаганда, олижаноб ва қудратли Худо мавжуд бўлиши эҳтимолига ишонади. Иван ҳатто бир кун келиб Худо ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай кўз ёшини артиши ва бу дунёнинг адолатсизликларига чек қўйиши мумкинлигига ишонади, лекин ўта юқори баҳода бўлганлиги учун бундай схемани инкор қилишда давом этади. Унинг фикрига кўра, инсон эркинлиги борасида Худо ўта бемулоҳазадир. “Ака–ука Карамазовлар” романида Иван бир қатор жирканч жиноятлар ҳақида эслатади: туғилмаган болани онасининг қорнидан қандай қилиб кесиб олишгани; крепостной деҳқонларнинг саккиз ёшли боласи устига тозилар тўдасини қўйиб юборишгани; болакайнинг бетига тўппончадан ўқ узишгани ҳақида — муаллиф, Достоевский бу ҳолатларнинг ҳаммасини ўз даврининг ҳаққоний ҳодисаларидан олганди. Агар у асарни бугунги кунда ёзганида, ҳойнаҳой, бу рўйхатга дарс вақтида ўқувчиларни отиб ташлаш тасвирини ҳам киритган бўларди.
«Ўзинг тўғрисини айт, сени чақираяпман – жавоб бер, – даъват қилади у акаси Алёшага. – Тасаввур қил, ўзинг якунида одамларни бахтли қилиш, ниҳоят уларга тинчлик ва хотиржамлик бахш этиш учун инсон тақдири биносини бунёд қиласан, лекин бунинг учун фақат бир жажжи мавжудотни азоблаш зарур ва муқаррар бўлади... Мана шу шартларда архитектор бўлишга рози бўлармидинг? Гапир ва алдама!»
Алёша секин жавоб беради: «Йўқ».
Агностик Иван ёвузликни ва ҳар қандай инсоний тизим уни эплай олмаслигини таниб олиши мумкин, лекин у бирор ечим таклиф қилишга қодир эмас. Художўй Алёша укасининг сўзларини инкор қилишга уринмайди, лекин унда инсоният учун ечим бор. «Менда ёвузлик муаммосига жавоб йўқ, – дегандек бўлади Алёша, – аммо мен севгини танийман». Роман дарров марказий ҳикояга, “Буюк инквизитор”га ўтади, унда Исонинг Ўзига жиноят айби тақалади – дарвоқе, айнан жамоат вакиллари – У одамларга ҳаддан ортиқ эркинлик берганлигини Унга айб қилиб тақайдилар.
Достоевский ёвузлик муаммосини худди Муқаддас Китоб тақдим этганидек тақдим қилади, фалсафий исботларни эмас, тарихни – Иммануил ҳақидаги ҳикояни келтиради. Инсон эркинлигини янчиб ташламасликка қарор қилиб, Худо бунинг ўрнига ёвузлик ўртасида бизга қўшилди ва унинг қурбонларидан бирига айланди. Исо ёвузликни бартараф қилмади, аммо одамлар учун улкан баҳо тўлаб, уни кечириш ва унга етказилган зарарни қоплашга тайёр Худони намоён қилди.
Мавлуд байрамидан уч кун ўтгач, Ньютаундаги йиғинга мурожаат қилаётиб, мен Юҳанно баён этган Хушхабарга киришдаги парафразани «The Message»дан қилинган таржимани ўқиб бердим: «Калом тана ва қонга айланди ва биз билан қўшни бўлиб яшай бошлади». «Исо кўчиб ўтган жой қандай жой бўлди? – деб сўрадим нечанчидир марта. – Худди табрикнома хатидан тушган тоза майсазорлар ичра Викториан усулидаги чиройли данғиллама уйларгами? О, йўқ... Бу шундай жой эдики, Матто бизга уни эслатиб айтган: “Рама шаҳридан бир нидо эшитилар, Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу. Болалари учун йиғлар Роҳила, Овунишни хоҳламас, чунки улар энди йўқ”».
Мавлуд байрами тарихи кўп жиҳатдан мен Ньютаунда кўрганларимни эслатадиган саҳнани ўз ичига олади. Байтлаҳмдек шаҳарчада, тадқиқотчилар тахмин қилишадики, ҳойнаҳой, Ҳироднинг буйруғи билан қатл қилинган йигирмага яқин – йигирма! – икки ёшга тўлмаган болалар бўлган. Охир–оқибатда “оламни шунчалик севаган, Ўзининг ягона Ўғлини берган” Худо ҳам фарзандини йўқотди. Сайёрамиз харитасида ёвузлик ва ўлим билан тўйинган бошқа ҳар қандай жой каби Ньютаун ҳам бошидан кечираётган қайғу ҳақида Худога нимадир аён. Аслида эса, Ньютаун дунё каби кўҳнадир.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.