Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (17 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
17-БОБ УНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ
Ё лғизлик яхши эмас. Ҳаммамиз яхши одамлар билан мулоқот қилишга муҳтожлик сезамиз, чунки бу ҳақиқат йўлида юришимизга ёрдам беради. Ҳар бир эр-хотин камида иккита чинакам имонли оила билан мулоқотда бўлиши фойдали бўлур эди, чунки бундай дўстлик бизга янги куч бағишлаб, ҳаётимизни сермазмун қилади. Бундай имонли одамлар билан алоқа имонимизни мустаҳкамлайди, ҳаётимизда хотиржамлик пайдо қилади, ҳаётимизни мазмунли қилади, шунингдек, ҳаётимизда юз берадиган қийин вазиятларда тўғри қарор қабул қилишимизга ёрдам беради. Эр-хотин ҳаётида бошқа одамларнинг ижобий таъсири яхши самара беради.
Эсимда, бир куни дўстлар бизни уйларига кечки овқатга таклиф қилдилар. Аммо кетишимиздан олдин мен Майкл билан жанжаллашиб қолдик, йўлда кетар эканмиз, машинада таранг сукунат ҳукмрон эди. Ўша пайтда битта нарса тўғрисида ўйлардим: меҳмонда бич қандай ўтира оларканмиз, мезбонларнинг кайфиятини бузиб қўймасмиканмиз. Аммо келишимиз биланоқ эрим иккаламиз ҳам илиқ муносабатни, севгини, Худонинг орамизда зоҳирлигини, фикр-туйғуларимизга ёриб кираётганини ҳис қилдик. Орадан кўп ўтмай, кўнгилсиз ҳодисани унутиб, кулишиб, гаплашиб ўтирдик. Ўша хонадонда одатдаги, зиёфат муҳити эмас, балки Майкл иккаловимизга самарали таъсир этган Худодан келган шодлик сезилиб турарди.
Аксинча ҳолатлар ҳам бўлиб турарди: эр-хотинлар бизникига меҳмонга келишларидан олдин қаттиқ жанжаллашиб қолардилар, аммо кетаётганларида юракларида тинчлик ҳукмрон бўларди. Бир куни эр-хотин дўстларимиз қўнғироқ қилиб, шундай дедилар: «Зиёфатга бора олмаймиз, биз ҳозиргина жанжаллашиб қолдик». Мен шундай жавоб бердим: «Сизларнинг аҳволингизни яхши ҳис қилиб турибман, чунки бизда ҳам шундай бўлган эди, аммо бутун зиёфат давомида сукут сақлаб ўтирсаларингиз ҳам, барибир сизларни кўрганимиздан биз хурсанд бўламиз. Бундан ташқари, сизлар тамадди қилишларингиз керак. Истасангизлар, дастурхон атрофида бир-бирларингиздан узоқроқ ўтирарсизлар». Қисқа ўгитдан кейин, улар келишга рози бўлдилар, оқшом зиёфати ажойиб ўтди. Охирида биз ҳатто юз берган ҳодисадан кулдик, улар қўлтиқлашиб кетдилар.
Худони севадиган имонли одамлар билан учрашувлар тасодифан юз бермайди. Бундай одамлар бизнинг йўлимизда учраши учун ибодат қилишимиз керак. Улар билан танишганимиздан кейин эса, дўстлашиш учун ибодат қилишимиз керак, токи ҳамма ёмон нарсалар улар билан бўладиган муносабатларимизни четлаб ўтсин. Муқаддас Кштоб бизни «имонсизлар билан нораво шериклик қилмаслик»ка ўргатади (2 Кор.6:14). Бу дегани — биз номасиҳийлар билан алоқада бўлмаслигимиз керак дегани эмас, аммо биз Худони билмайдиган ва севмайдиганлар билан яқин муносабатда бўла олмаймиз. Чунки бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. «Солиҳ ўз яқинига йул кўрсатади, фосиқ уларни йўлдан уради» (Ҳикмат. 12:26). Ана шунинг учун ҳам хонаки жамоатлар шу қадар муҳимки, ўзингизга керакли одамлар билан у ерда учрашишингиз мумкин. Юраклари Худога интилиш учун мойил одамлар атрофингизда йиғилишлари тўғрисида ғамхўрлик қилинг.
Эрингизнинг имонли дўстлари бўлиши учун ибодат қилинг. Агар бундай дўстлари топилса, уларнинг мулоқот қилишларига қаршилик қилманг, чунки бундай мулоқот эрингизга таъсир қилиб, уни поклайди. «Tемир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини» (Ҳикмат. 27:17), яхши дўстлар эрингизга ижобий таъсир кўрсатади. «Хушбўй ёғ ва муаттар атир кўнгилни шод қилади, дўстнинг самимий маслаҳати эса қувонч келтиради.» (Ҳикмат. 27:9). Албатта, нимадандир мувозанат бузилса, бу мувозанатнинг тикланиши учун ибодат қилинг.
Болаларимиз туғилгандан кейин, Майкл кеча-кундуз тинмай ишларди. Дам олиш кунларини ё голф-клубда, ёки бейсбол майдончасида ё дўстлари билан футбол ўйнаб стадионда ўтказарди. Менинг шикоятларимга, норюзиликларимга қарамай, ҳеч нарса ўзгармади. Худо унинг эътиборини оилага қаратишга ишонтирсин, деб ибодат қилганимдан кейингина ўзгариш бўлди. Худо яна ҳам кўпроқ қилди, юз берган ўзгаришлар кутганларимдан ҳам ортиқ бўлди.
Аёллардан фарқли равишда, эркакларнинг одатда яқин дўстлари кўп бўлмайди, чунки эркаклар ҳар доим ўзларининг мансаблари билан банд. Улар дўстларини бошлаб юришга ҳаракат ҳам қилмайдилар. Бу ўринда ибодат яхши ёрдам бериши мумкин. Ҳатто эрингиз имонга келмаган бўлса ҳам, эримнинг имонли дўстлари бўлсин, деб ибодат қилишингиз мумкин. Яқин дугонамнинг эри Худони билмасди. Биз, дугонамнинг эри имонли ҳамкасблари билан мулоқот қилишни бошласин, деб кўп ибодат қилдик. Худо ҳаммасини шундай қилдики, бу одам Худо одамларининг чинакам даврасига тушиб қолди. Бундан биз жуда хурсанд бўлдик.
Эрингиз ота-оналари, ака-укалари, сингиллари, холалари, тоға-амакилари, уларнинг болалари, ҳамкасблари, қўшнилари билан муносабатда бўлиши учун ибодат қилинг. Эрим ҳеч кимга ёмонлик қилмасин, қасос олмасин, бшрортаси билан муносабатларига совуқлик тушмасин, деб ибодат қилинг. Эрингиз кимдандир хафа бўлганда, кўриниши нохуш бўлишини ёдингизда тутинг.
Ибодат
Эй Раббим, унинг (эрингизнинг исми) яхши имонли дўстлари бўлсин, эрим уларга юрагини очсин, дўстлари эса доно бўлиб, унга ёлғон сўзларни эмас, ҳақиқатни айтишга тайёр бўлсинлар (қаранг: Ҳикмат. 28:23). Эримга донолик ато қил, токи у одамларнинг фарқига бориб, йўлдан урадиганлардан узоқ турсин (қаранг: 1 Кор. 5:13). Имонли одамлар билан дўстлашишнинг афзаллигини унга кўрсат, шундай қилгинки, имонлилар билан дўстлашиш эрим учун қизиқарли бўлсин. Бизни имонли оилалар билан танишиш бахтига муяссар қилгин, токи биз улар билан юракдан суҳбатлашайлик.
Эрим оиланинг ҳар бир аъзоси билан, қўшнилар билан, танишлар ва ҳамкасблар билан самимий муносабатда бўлсин. Бугун айниқса, эримнинг (одамнинг исми) билан муносабатлари учун ибодат қилмоқчиман. Уларнинг орасида яхши мулоқот ва ўзаро ҳурмат барпо қилгин. Жанжал бўлган жойда энди муроса бўлсин. Ҳаммаси тинч йўл билан бажо бўлсин.
Эрим ота-онасини ҳурмат қилсин, умри узоқ, марҳаматланган бўлсин (қаранг: Чиқ. 20:12). Эримга кечиришни, ҳеч кимга кек сақламасликни ўргатгин. Эй Раббим! Сен айтган эдингки: «Биродаридан нафратланган киши қоронғиликда бўлади. У қоронғиликда юради-ю, қаерга бораётганини билмайди, чунки қоронғиликда унинг кўзлари кўр бўлган» (1 Юҳ.2:11). Ҳеч қачон эримнинг ёмонликдан кўзлари кўр бўлмасин, аксинча, ҳар доим кечиримли бўлсин. У ҳеч кимдан нафратланмасин, ҳеч кимни ҳукм қилмасин, аммо «ҳаммамиз Масиҳнинг ҳукми олдида туришимиз» (қаранг: Рим. 14:10) ни ёдида тутсин. Унга душманларини севишни, уни лаънатлаганларни дуо қилишни, уни кўролмайдиганларга яхшилик қилишни, ундан нафратланадиганлар учун ва уни таъқиб қилувчилар учун ибодат қилишни ўргат (Қаранг: Матто 5:44). Сенга илтижо қиламан: мен эримнинг энг яхши дўсти бўлиб қолишимга ёрдам бер, токи бизнинг дўстлигимиз доимо мустаҳкамланиб борсин, унинг ўзи ҳам ҳақиқий дўст бўлишни ўргансин.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир.
Матто 5:23–24
Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади.
1 Юҳ.1:7
Ўзларингизга эҳтиёт бўлинглар! Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер. Агар тавба қилса, уни кечир. Агар сенга қарши бир куннинг ўзида етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга қайтиб келиб: «Тавба қилдим», — деса, уни кечириб юбор.
Лука 17:3–4
Сизларга янги буйруқ беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар. Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади
Юҳ. 13:34–35
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.