Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 18 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (18-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


4–қисм

Мусулмонларга хизмат қилиш

Мусулмонларга муносабат масаласи

Китобнинг олдинги уч қисмида Ҳожар билан Исмоилни уйдан қувиб юборган Иброҳимнинг ҳаётидан ажойиб воқеалар тасвирланган эди. Булар орасида энг машҳур воқеалардан Муҳаммаднинг ҳаёти ва таълимотини, исломдаги муҳим мазҳабларнинг тараққиётини алоҳида таъкидлаб кўрсатмоқчимиз.

         Мазкур “Мусулмонларга хизмат қилиш” бўлимини биз Муқаддас Китобдан келтирилган оятлар билан бошлаймиз. Аввало, биз шунга ишонамизки, Ҳожар ва Исмоилга шафқат қилган Худо бугунги кунда уларнинг авлодларига ҳам шундай шафқат кўрсатади.

         Исо ўзига ишонганларнинг ҳаммаси учун хочда буюк ишни – гуноҳ  ювиш ишини амалга оширди (Юҳанно 3:16). Ҳамма одамлар нажот топиб, ҳақиқатни билишга эришишларини Худо истайди (1Тим. 2:4). Худо кимнингдир ҳалок бўлишини истамайди, балки ҳамма тавбага келишини хоҳлайди (2Бутрус 3:9). Шуни ишонч билан айтмоқчимизки, Муқаддас Китобдани келтирилган бу оятлар бизнинг мусулмонларга муносабатимизда  асос бўлиши керак: биз шуни истаймизки, ҳамма нажот топсин, улардан ҳеч ким ҳалок бўлмасин, ҳамма ҳақиқатни билишга эришсин. Ҳамма тавбага келсин.

         Қолаверса, Ваҳий китобидаги буюк ғалаба қўшиғида айтилишича, имонлиларнинг “ҳар бири бўғин ва тиллардан, халқлар ва қабилалардан” (Ваҳий 5:9) келади. Бу ўрида, албатта, мусулмонлар ҳам назарда тутилган. Мусулмонларга хизматимизда биздан, биринчи навбатда, шу нарса талаб қилинадики, биз ўз дунёқарашимизни Худонинг Каломига мувофиқ шакллантириришимиз лозим. Шунда Худо мусулмонлар орасида бой руҳий ҳосил ўришига ишонч ҳосил қиламиз. Бу ҳосил Исмоил ўғиллари орасида ҳам кутилади, деган фикрни Эски Аҳд башоратлари тасдиқлайди. Кўплаб олимлар, Ишаё китобининг 60–боби Масиҳ тўғрисидаги башоратнинг чўққисидир, деб ҳисоблайдилар. Ўша бобда қуйидагиларни ўқиймиз:

“Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади,

Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади.

Эгамизнинг қурбонгоҳида

Улар қурбонлик, деб қабул қилинади.

Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади.

”(Ишаё 60:7).

         Бу одамлар башоратдан минг йил олдин ўтиб кетганлар. Аммо бу башорат шуниси билан диққатга сазоворки, башоратни Исмоилнинг кейинги наслларига ҳам татбиқ қила оламиз, яъни торроқ маънода айтганда, мусулмон арабларга, руҳий маънода айтганда, ҳамма мусулмонларга татбиқ қилишимиз мумкин, чунки ҳар иккала томон Иброҳим билан Муҳаммад орқали алоқа ўрнатади.

         Муқаддас Китобдаги ана шу ғаройиб башоратлардан келиб чиқиб шунга ишонч ҳосил қилишимиз мумкинки, мусулмон оламининг ҳар бир халқи орасида, ҳар бир ҳудудида руҳий ҳосилни кўрамиз.

         Самовий Отамиз сингари, биз ҳам Исмоилнинг йиғисини эшитамиз, унинг овози ўз наслларига – ҳам қондош, ҳам ислом орқали руҳий фарзандлар қаторига қабул қилинган наслларга етиб боради. Исломий мағрурликдан пайдо бўлган ташқи ялтироқлик остида бу оломонни, худди Исо кўргандай кўрамиз: улар “…ҳолдан тойган, чўпонсиз қўйлар сингари тарқалиб кетган”.

         Биз Олийжаноб Чўпон Масиҳнинг қўйхонасига олиб келиш учун Исонинг масалидаги ғамхўр  чўпонини излаётганларни қидириб топишимиз лозим.

18–боб

Исонинг йўли  

“Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас ” (Юҳанно 18:36).

Гарчи башоратда Исо: “Яҳудо бўғинининг шери” (Ибтидо 49:9 Ваҳий 5:5) сифатида улуғланса ҳам, У “Оламни гуноҳлардан поклайдиган Худонинг Қўзиси” (Юҳанно 1:29) сифатида зоҳир бўлди. Ҳаворий Юҳанно Уни “тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган,  гўё бўғизлангандай Қўзи” (Ваҳий 5:6) қиёфасида кўрди. Исо Қўзи сифатида келишни афзал билди. У Ўз Шоҳлигини кураш орқали ўрнатишни лозим кўрмади (Юҳанно 18:36). Дарвоқе, Наполеон Бонапарт Исо ҳақида шундай деган эди:

“Александр Македонский, Цезарь, Буюк Карл ва мен империяга асос солдик. Аммо бизнинг даҳолигимиз нимага асосланган эди? Кучга. Фақат Исо Масиҳ ўз империясини севги асосига қурди, миллионлаб одамлар У учун жон беришга тайёр. Масиҳ Барҳаёт Худонинг Ўғли эканини исботлади” (Vollmer 1912:332).

        

Яҳудийлар қўзғолонлари сабоқлари

Иудаизм ўзининг Масиҳидан ҳам, Унинг уруш тўғрисидаги таълимотидан ҳам юз ўгирди. Биринчи яҳудийлар қўзғолони оқибатида (мил. 66–73 йиллар) Рим қўмондони Тит Қуддусни босиб олди. Маъбадни вайрон қилди. Минглаб яҳудийларни қириб ташлади, Олтин шамчироқни Римга олиб келди (Wilson 1989:75). Яҳудийлар иккинчи марта қўзғолон кўтарганларида (мил.132–135 йиллар) Акива Масиҳни ватанпарвар Симўн (Баркохбу) деб эълон этишга жазм қилди. Бу сафар Рим лашкарбошиси Андриан Қуддусни ер билан яксон қилди, бутун Фаластиндаги 500.000 яҳудийни қириб ташлади, шаҳарни ўзининг номи билан аташга халқни  мажбурлади, яҳудийлар шаҳарга киришларини таъқиқлаб қўйди (Wilson 1989:82). Бу фожеадан Жамоат бир умрга даҳшатли сабоқ чиқариши керак эди, аммо ундай бўлмади.

        

Жамоатнинг келишувчилик позицияси

Жамоат дастлабки уч асрлик тарихида дунёвий ҳокимият билан алоқасини узди. Константин даврида (мил. 313 йил) эса вазият ўзгарди. Ўша даврдан бошлаб масиҳийлик ҳокимиятлар билан маълум даражада муносабат ўрнатди. Ислом эса ўн тўрт аср давомида ҳокимият билан мунтазам равишда жиддий алоқа ўрнатиб келди.

         Агар биз мусулмон оламига бадном бўлмаган ҳолда кирганимизда эди! Лекин бундай бўлиши мумкин эмас, айниқса, сиз Ғарб мамлакатларидан бирида туғилган бўлсангиз. Бу борада Лотин Америкаси, Африка ва Осиёда миссионерлар кўпроқ муваффақиятга эришиши мумкин. Қанчалик фожиали бўлмасин, бутун тарих давомида Ғарбдаги масиҳий издошларимиз Раббимизнинг таълимотини менсимай келдилар. Ҳозир Масиҳнинг ҳаётига чуқурроқ назар ташласак, масала ойдинлашади.

        

Исо заминий кучларга мурожаат қилмади

         Исо ҳар қандай вазиятда ҳам зўравонлик қилиб, куч ишлатишдан воз кечди. Иблис Уни васвасага солганда, Ўз истагини қондириш учун жисмоний кучлардан фойдаланиш васвасасига, оламни фаришталар ёрдамида бўйсундириш ва мақсадига эришиш учун поклигига иснод келтириш васвасасига берилмади. У қилич билан эмас, балки хоч билан бутун инсониятнинг Олий Ҳукмдори бўлиш ҳуқуқини афзал кўрди.

         Гап шундаки, заминий кучлар Унинг ҳукми остида эмас эди. Бўронни, шамолни ва тўлқинларни бостириш, озиқ–овқатни кўпайтириш, минглаб оч одамларни тўйғазиш, сувни майга айлантириш, хасталарни даволаш, одамларнинг ичидан жинларни ҳайдаш ва ўликларни тирилтириш Унинг ҳукмронлиги остида эди. Агар истаса, фаришталар лашкарини чақира олиш қудратига эга эди.

        

Исо руҳий кучларни ишга солади

         Исо инсонларни иблис кучларидан, руҳий эзилишлардан халос қилиш, хаста инсонларга шифо бериш, уларнинг гуноҳларини кечириш, ҳатто ўлим устидан ҳам Ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун келди. “Инсоният Менинг олийжаноблигимни эътироф этсин, шу орқали ортимдан эргашсин”, деб истади Исо. У  Ўз шоҳлигини кучга эмас, севги асосига барпо қилди. У кўпчиликнинг гуноҳлари эвазига Ўз ҳаётини қурбон қилди. Қуйида бизга истисно бўлиб туюладиган иккита мисол келтирамиз: диққат билан қараганимизда шуни кўрамизки, ҳақиқатан издошлар орттириш ёки шоҳликни эгаллаш учун бу далиллар кучдан фойдаланиш ҳисобланмайди. Исо Қуддусдаги Маъбадни пул алмаштирувчилардан ва савдогарлардан тозалагач, яҳудийларга: “Менинг уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталгай” (Юҳанно 2:16; Марк 11:17) деб айтди. Аслида бу воқеада зўравонликни кўриш мумкин эди: ҳақиқатан, бу нафратнинг ифодаси эди. Дарвоқе, Исо фақат бир марта куч ишлатди: У мевасиз анжир дарахтини лаънатлади – бу қўрқинчли ҳукмнинг метафораси бўлиб, кимки ҳаётида Раббийга хизмат қилишдан бўйин товласа, ҳаммани шундай ҳукм кутади (Матто 21:19), деган маънони англатарди.

 

Исо – Худонинг Қўзиси

         Исо оламнинг гуноҳини Ўзига олиш учун қурбонлик қўзиси, яъни Худонинг Қўзиси бўлиб келди. У шогирдларига, сизларни бўрилар орасига қўзи сифатида юборяпман, деб айтди (Лука 10:13). Раббийнинг таълимотини тушунадиган ва шунга мувофиқ умр кечирадиган Унинг бебаҳо хизматчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Лекин Унинг исмини чақирадиганларнинг ҳаммаси ҳам бу таълимот руҳига риоя қилмадилар.

 

Масиҳий империяларининг аччиқ мероси

         Исо оддий халқ оломони орасида юрганда, Унинг қалбини ачиниш ҳисси қамраб олди, чунки халқ, чўпонсиз қўй сингари, довдираган, ҳолдан тойган эди (Матто 9:36). Аммо ўзларини масиҳий қилиб кўрсатадиган, аслида эса масиҳий бўлмаганлар Раббийдан ўрганиш ва Унга эргашиш ўрнига, қўйлар орасида бўридай юрибдилар. Улар худди бўрининг ўзи. Бизнинг ўтмишдошларимиз ҳам, замондошларимиз ҳокимият ва империянинг олдида қоқилиб, довдираб қоладилар.

                           

Муҳаммад Византияликлардан нимани ўрганди

         Муҳаммад масиҳийлик империясини, яъни Византияликларни кузатиб, шундай хулосага келдики, имон қилич билан киритилиши керак экан. Бу албатта катта фожиа эди. Аслида бундай аҳмоқона намунани Рим императори Константин кўрсатиб берган эди. Империяни ҳолдан тойдирган фуқаролар урушида у ғалаба қилгач, тахминан 312 йили масиҳийликни қабул қилди ва империянинг расмий дини деб эълон қилди. У имон–эътиқодни қилич билан бирлаштирди, жангчиларнинг қалқонларида хоч тасвирини тушириб, айни пайтда босқинчиликни давом эттирди. Ўшандан бошлаб дунёвий шоҳлик билан руҳий шоҳликни фарқламаган зўравонларнинг дастидан масиҳийлик оммага ўлат сингари бўлиб қолди.

         Мен жамоат ва давлатнинг бир–биридан ажралиши тўғрисидаги чўзилиб келаётган масалада баҳсга киришмоқчи эмасман. Аммо бу ақидани эътироф этаман ва буни фарқламайдиганлар Масиҳнинг ишига ва исмига катта зарар келтирган, деб ҳисоблайман. Энди биз бу бобда Муҳаммадга масиҳийча олий садоқат ва Масиҳ Шоҳлигига чинакам мансублик хусусиятларини батафсил кўриб чиқамиз.

         Муҳаммад (570 – 632 йиллар) Маккадан Мадинага (622 йил) қочиши билан мусулмон йил ҳисоби бошланади. Византия императори Ираклий форсларга қарши муқаддас уруш” бошлаган, бу уруш етти йилга чўзилган эди. Муҳаммад Византияликлардан  намуна олиб қилич билан имонни бирлаштириш усулини маъқул кўрди. Муҳаммад ноёб ақлини ишга солиб, бадавийларнинг азалий анъаналаридан фойдаланди: бегона қабилаларнинг карвонларига ҳужум қилиб, бу ҳужумни “жиҳод”, яъни “Оллоҳ йўлида кураш” деб атади (Watt 1974:108). Жамоат Византияликларнинг милитаристик ҳужумларига йўл қўймоқчи эмас, балки мувозанатни сақламоқчи эди. Муҳаммад эса Византияликларга тенглашди, бу билан “руҳ ҳамда таълимот” бирлигини бузди. Аслида Муҳаммад шу йўл билан Ўз Шоҳлигини ўрнатишни истаган эди.

        

Салиб юришлари

         Салиб юришлари (1095–1291йиллар) жамоатларнинг топшириғи билан юборилган жанговар масиҳий экспедициялари бўлиб, “Муқаддас Ер”ни мусулмонларнинг қўлидан тортиб олишни мақсад қилиб қўйган эди. Бу урушлар жамоат номидан ва унинг дуоси билан олиб борилган эди. Кейинроқ у тўртинчи аср бошларида Константин томонидан бошланган масиҳий милитаризмининг турғун анъналарига мослашди.

 

Колониал давр

Ислом, масиҳийлар хавфлидир, деган ғояни ўзига сингдириб олди. Агар бунга қачонлардир шубҳа қилган бўлсалар, колониал давр (тахминан 1450 – 1970 йиллар) бу шубҳаларга таг–туги билан ва узил–кесил барҳам берди. Испания ва Португалия ўн олтинчи асрда ўзларининг ҳарбий –миссионерлик ҳужумлари билан колонияларга йўл очдилар. Кейинги асрда голландлар, французлар, инглизлар империя барпо қилиш учун тентакларча ким ўзарга қўшилдилар. Бу ўйинга Белгия, Германия, Италия ва Россия қўшилди. Бугунги кунда бу ўйинда фақат Франция иштирок этяпти. Франция ьаъзи майда оролларда ҳукмронлик қиляпти. Россия илгари собиқ СССРнинг олти Ўрта Осиё республикалари (Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон) устидан ҳукмронлик қилган эди. Бу рўйхатга маълум вақтСССР ҳудудида бўлган Афғонистонни (1979–1988) қўшиш мумкин.

Албатта, колониал даврнинг охиригача ғарб мамлакатлари Худо ва мамлакат номидан иш юритмадилар, чунки бу мамлакатларнинг баъзиларида жамоатнинг давлатдан ажралиш ғояси мустаҳкам илдиз отган эди. Аммо уларнинг ортидан миссионерлар, кўп ҳолларда ўша миллатдан, яъни колониал мамлакатдан етишиб чиққан миссионерлар шошилдилар. Гарчи бу босқинчилик  диний–милитаристик мақсадида бўлмаса ҳам, мусулмонлар аксинча қабул қилдилар. Мусулмонлар дин билан давлатни фарқлай олмаганлари учун, улар бошқаларда ҳам айнан шу ҳолатни кўрадилар, яъни улар, ҳукуматимиз билан миссионерлар ўртасида яширин алоқа бор, деб тахмин қиладилар.

Колония бўлмаган мамлакатларнинг масиҳий ишчиларига бу маънода осон.

Балки Америкалик китобхон қуйидаги воқеаларни эслаганда, хижолатда қолар: Америка мамлакатининг қўллари мусулмонларнинг қони билан булғанган. Бу воқеа 1898 йилда бошланган эди. Ўша йили биз Испанияни мағлуб қилиб. Филиппинни босиб олган эдик. Асрлар давомида Испания Минданаодаги мусулмонлар  ҳамда Сулу архипелагидаги ороллар устидан ҳукмронлик қилишга уринди. Аммо Америка Испаниянинг ўрнини эгаллаб, филиппинлик мусулмонлар билан кураш бошлади. Ёки яқин йиллардаги Ливан (1956, 1986), Ливия (1987) ва Ироқ (1991) билан боғлиқ воқеаларни ҳам эслаш мумкин.

         

Колониал оккупация кенглиги

Агар биз дунё харитасида колониал мамлакатлар томонидан мусулмон оламининг қанчаси оккупация қилинганини аниқлайдиган бўлсак, статистика аниқ: 90 фоизни ташкил этади. Иловада китобхон бу мусулмон мамлакатларини оккупация қилиш яқинда тугаганини кўради.

Иловада келтирилган жадвалнинг мақсади – бу мамлакат қанчалик узоқ вақт оккупация қилинганини кўрсатиш эмас, балки Ғарбнинг мусулмонларга келтирган яраси ҳали битмаганини кўрсатишдан иборатдир. Бу жадвалга мусулмон аҳоли кўпчиликни ташкил этган мамлакатларгина киритилган. Колониал оккупация остида бўлган ва мусулмонлар озчиликни ташкил этган мамлакатлар бу жадвалда акс этмаган. Шу сабабдан Совет Иттифоқи, Хитой ёки Ҳиндистон мусулмонлари ҳақидаги маълумот Иловада йўқ. Шунинг учун гарчи мусулмонлар озчиликни ташкил этган Филиппинни Америка 1896 йилдан 1946 йилгача қарам қилиб келган бўлса ҳам, Америка колониал мамлакатлар қаторига киритилмаган (иккинчи жаҳон уруши давридаги оккупация бундан мустасно).

 

Мусулмон оламида ҳозирги Америка милитаризми

Охирги пайтларда Америка мусулмон мамлакатларига муносабатда ғалати йўл тутяпти. Биз 1956 йили Ливанга бостириб кирдик, 1986 йили бу мамлакатни бомбардимон қилдик. 1948 йилдан буён ҳозирги Исроил давлати учун Америка асосий таянчдир, Аммо 1956 йили Франция, Британия ва Исроилга, Суэц каналидан чиқиб кетинглар, деб аралашиб, уларни мажбур қилдик. Ироқ–Эрон урушида (1979–1988) АҚШ Қувайт кемасини ўз ҳимоясига олди, кейин эса Эрон ҳужум қилаётган ҳамма кемаларни ўз ҳимоясига олди, яъни Ироқ томонга ўтди. Бироқ 1991 йили АҚШ Қувайтдан Ироқликларни қувиб чиқариш учун Ироқ билан уруш олиб борди.

АҚШнинг Ливия билан зиддиятлари ҳам яхши маълум. АҚШнинг кўплаб мусулмон мамлакатларига – Саудия Арабистони, Миср, Иордания, Покистон ва Афғонистон “Қаршилик кўрсатиш ҳаракати”га қурол сотгани тўғрисида кўп гапларни айтиш мумкин.

Мусулмонларнинг кўзи олдида яқинда юз берган воқеалар, Америка ё дўст ёки шубҳали ё бўлмаса ғоят хавфли душман, деган тахминларни тасдиқлаяпти.

Протестант миссионерларнинг кўпчилиги Қўшма Штатлардандир. Бу ҳолат мусулмон дўстларимизни хафа қилмоқда. Мусулмонлар биздан: “Сизлар мамлакатингиз сиёсий раҳбарлари билан бирмисиз?” деб сўрайдилар. Миссионерлар билан ҳеч қачон дўстлашмаган мусулмонлар биздан “Ҳа” деган жавобни кутадилар. Улар бизни ўзларининг қарашлари бўйича қоралайдилар. Мусулмонлар камдан–кам ҳолатларда масиҳийлар билан якдил фикрда бўладилар.

 

Фаластин муаммоси

Мусулмонлар билан ишламоқчи бўлган бизлар учун юқорида айтилганлар анчагина оғир ботади, чунки биз мусулмонларни севамиз. Аммо олдин баён қилинган ҳамма муаммоларни босиб кетадиган битта мавзу бор.

Ислом учун энг оғир, битмайдиган яра – Ғарб ва унинг иттифоқчилари Исроил давлатини барпо қилишда катта хизмат қилганларидир. 1948 йили БМТ резолюциясидан кейиноқ Исроил давлатини тан олган биринчи давлат АҚШ бўлди. Ўшандан буён нафақат Яқин Шарқдаги, балки бутун оламдаги мусулмонлар Исроил ортида турган, исломнинг ашаддий душмани - америкаликларнинг қудратини кўриб турибдилар. 1967 йили Қиёмат куни жангида яҳудийлар ғалабасидан кейин мусулмонлар энг қимматли ёдгорлигидан – Қуддусдан маҳрум бўлдилар. Қуддус мусулмонларнинг муқаддас шаҳари сифатида Макка ва Мадинадан кейин учинчи ўринда туради. Қудусдаги Қуббатул–саҳро ва Ал–Оқсо мачитлари бутун мусулмон оламдан зиёратчилар оқиб келадиган жойдир.

Мусулмонлар ўн уч аср давомида эгалик қилиб келган ана шу муқаддас шаҳардан маҳрум бўлдилар. Бу оғриқ устига, яҳудийлар фаластинликларга етказган кўп азоб–уқубатлар ислом билан Ғарб ўртасидаги доимий жанжалнинг сабабларидан бири бўлиб қолди. Улар, Америка Исроилни кўр–кўрона қўллаб–қувватлаяптилар, деб айблайдилар.

Ҳозирги замон ёзувчилари орасида Барбара Тачмен бизнинг яҳудийларга ва фаластинликларга икки хил муносабатимизни, тушунтириб бўлмайдиган кўр–кўрона хатти-ҳаракатларимизни тадқиқ этди. У буларнинг ҳаммасини “Муқаддас Китоб ва қилич” (1956) номли китобида тавсифлаб берди. Тачмен бу муаммонинг тарихини 1877 йилги Балфур декларацияси давридан бошлаб кузатди. Унинг фикрича, Британияликлар Муқаддас Китобга боғланган, қолаверса, улар империяни кенгайтиришга интилган эдилар. Шунинг натижасида Британияликлар яҳудийларни уларнинг тарихий юртида қўллаб–қувватлаш учун ажойиб сиёсатни ўйлаб чиқдилар. Зотан, яҳудийлар ўзларининг юртида икки минг йил эгалик қилиб келдилар. Бу ёзувчи аёл Британия тарихини, Британияликларнинг Муқаддас Китобдан завқ олишларини, “Муқаддас Ер”ни, салиб юришларида уларнинг иштирокини, яҳудийларга алоқадор башоратларнинг ижросини кўришга ошиққанларини, бу башоратнинг ижросида Британияликларнинг қаҳрамонона ролини синчиклаб тадқиқ этди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас Ерни масиҳийлар нуқтаи назари бўйича қайта тиклашга оид диний–маданий ҳаракат эканини бу ёзувчи аёл кўрсатиб берди. Ҳаракатнинг мақсади битта – яҳудийлар яна ўзларининг юртига эгалик қилишлари керак эди. Бу ҳаракат ажойиб тарзда амалга ошди.  

Охир–оқибатда империялар барҳам топиши билан Британияликларнинг Муқаддас Ерга қизиқиши йўқолди. Аммо Муқаддас Китобга ва башоратларга мафтун бўлган Британияликлар сингари, Америкаликлар яҳудийларнинг ватанини олиб бериш эстафетасини қабул қилдилар. Исроил давлати 1948 йили АҚШнинг қўллаб–қувватлашисиз пайдо бўлмаслиги аниқ эди.

 

Мусулмонларнинг Исроилга қарши муқаддас уруши

Мусулмон оламидаги норозилик тезлик билан портлаш даражасига етди. Америка яҳудийлари, мамлакатни яҳудийларга олиб бериш учун мусулмонлар қонини тўкамиз, деб кўнгиллилар сафига ёзила бошладилар. Мусулмонлар ҳам бу вазиятга бефарқ қолмадилар. Саудия Арабистонининг ҳар бир ҳукмдори – марҳум қирол Файсалдан тортиб ҳозиргисигача Исроилга қарши жиҳод, яъни муқаддас уруш эълон қилдилар. Агар ҳозирги пайтда уруш олиб борилмаётган бўлса, бу дегани – мусулмонлар бу тўғрида унутганлар, дегани эмас. Тинчлик шарт–шароитига қарамай, мусулмонлар қўлларида қурол билан жиҳод бошлаш учун қулай пайтни кутяптилар.

АҚШ ҳукумати, бир қисм Америка жамоатлари Исроил ташқи сиёсатига қўшимча равишда Муқаддас Китобдаги башоратларни ўзларича тушуниб, Исроилга катта миқдорда молиявий ёрдам кўрсатишда давом этяпти. Шунинг учун мусулмонлар масиҳийлар қиёфасида ўзларининг диний, сиёсий ва ҳарбий душманларини кўрадилар. Содда қилиб айтганда, улар бизнинг қиёфамизда ашаддий душманни кўрадилар.

Шубҳасиз, ислом масиҳийлик миссиясига қаттиқ эътироз қиляпти. Бошқа маданиятдаги халқлар орасида миссионерлик халқларнинг дунёқарашини кескин ўзгартириш ёки Муқаддас Китоб асосида уларнинг дунёқарашини бутунлай ўзгартириш йўлида ишлаяптилар. Ислом билан Муқаддас Китоб дунёқараши ўртасидаги тўқнашув юзаки қараганда шунчалик кескинки, тўқнашув чигаллашиб кетмаслиги учун ҳамма чораларни кўриш лозим. Бундай тўқнашувлар арзимаган сабаблардан - миллатчилик, ҳарбий авантюризм, сиёсий қарашлардан келиб чиқиши мумкин.

Ушбу боб Худо Шоҳлигининг табиати тўғрисида Масиҳнинг сўзлари билан очилади. Бу мавзуга қайтадиган вақт келди. Масиҳийлар Раббимизнинг зўравонлик билан куч ишлатиш тўғрисидаги таълимотини менсимаганларида юз берадиган воқеалар тўғрисида биз ҳозиргина гапирдик. Агар Унинг Шоҳлигида аскарлар, сиёсий чегаралар, ҳарбий авантюризм бўлмаса, нима бор?

 

Худо Шоҳлиги

Худо Шоҳлигида севги бор. Унда Худога хизмат бор. Унда итоаткорлик бор. Унда бошқалар тўғрисида чинакам ғамхўрлик бор. Унда бошқаларни ҳалокат гирдобига тентакларча сакрашдан ушлаб қолишга интилиш ва уларни Худонинг суюкли Ўғли абадий Шоҳлигига олиб кириш бор. Албатта, бу Шоҳликнинг марказида Исо Масиҳ бор – ўзини “сўндириб”, ҳалок қилиб, хизматкор қиёфасини қабул қилган, ниҳоят, биз учун ўлган Исо Масиҳ бор. Унинг таълимоти – зўравонликни тарк этиш, бошқаларга фидокорона хизмат кўрсатишдир. Мусулмонлар ўртасида ишлашга қарор қилган масиҳий ишчиси Масиҳ Шоҳлигининг табиатини чуқур тушуниш орқали уларга кириб бориши керак. Акс ҳолда у йўлдан адашиб, дунёвий кучларни ишлатишга, такаббурликка ва бидъатларга қайтиб қолиши мумкин.

Менимча, мусулмонлар ўзларича дунёвий кучларни – қилич кучини, қўрқув, қўрқитиш йўлларининг кучини юқори баҳолайдилар ва бошқалардаги бу етишмовчиликларни дарров илғаб оладилар. Эҳтимол, бошқа биронта дин ислом сингари, дунёвий йўл билан Худо йўли ўртасидаги фарқни шунчалик кучли кўрсата олмайди. Шунинг учун масиҳий биринчи навбатда дунёвий йўлдан – ҳарбий давлатлар тарихида бўлиб ўтган салиб  юришлари, колониализм, куч ишлатишнинг ҳозирги йўлидан қайтиши лозим. Масиҳий руҳий қурол, руҳий куч билан қуролланиб, руҳий ҳосилга киришуви керак. Унинг иши осон бўлмайди. Қўзи сифатида келган Исо бизни бўрилар орасига қўй сингари юборади.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак