Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 31 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (31-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


6 – ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

Кириш

Мусулмонлар илк даврлардан бери Масиҳ таълимотининг асосий назарияларини ва Муқаддас Китобнинг ҳақиқийлигини шубҳа остига олганлар. Ҳеч қандай асосга эга бўлмаган уларнинг ўринсиз айбловлари сизнинг жаҳлингизни чиқариши, баҳслашиш истагини, ғазабланиш ҳиссини уйғотиши мумкин. Шундай қилиб, улар нотўғри йўл тутаётганликларини тушунтирмоқчи бўлиб, сиз ўзингизни йўқотиб қўйишингиз ва иродангизга путур етказишингиз мумкин.

Сизнинг эътиқодингизга ва Муқаддас Битикка ҳужум қилаётган мусулмон билан баҳсга киришишдан олдин масиҳий хизматчи қуйидаги тамойилларни ёдда тутиши керак:

Мусулмон қалбини, эътиборини сўзлар билан эмас, балки ишлар билан қозониш жуда ҳам осонлигини эсингиздан чиқарманг. Сизнинг ҳаётингизда фақат Масиҳнинг мавжудлиги мусулмонларни масиҳийликка чиндан жалб қилиши мумкин.

Биз жавоб беришга даъват этилганмиз. Мусулмонлар буни биздан кутмоқдалар; Худога тегишли бўлган ҳамма нарсада қатъий ишонч - уларни ҳақиқатдан ҳам мафтун қилади.

Бундай тўқнашувларга руҳан тайёргарлик кўришингизда сизга ёрдам бера оладиган парчаларни Муқаддас Битигдан келтирамиз.

“Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар. Лекин буни мулойимлик ва ҳурмат билан бажо қилинглар. Виждонингиз тоза бўлсин, токи Масиҳ йўлидаги ибратли ҳаётингизни ёмонлаганлар ўз гапларидан уялиб қолсинлар.” (1 Бутрус 3:15-16).

 

Сиз учун энг муҳими – барча яхши ишларингизни ва ўй-фикрларингизни Масиҳга бўйсундиришингиз керак. Масиҳ – бизнинг Раббимиз. Мусулмонлар нимадан келиб чиқмасинлар, барибир натижада уларнинг ҳужуми айнан Масиҳга қаратилган бўлади. Фақат Раббийга итоат қилиб ва барча ўй-хаёлларни Унга қаратибгина, биз ҳурмат ва мулойимлик билан жавоб бериш учун ички ишончга эга бўлишимиз мумкин.

Кейинги парчада мусулмонларга қаршилик қилмоқчи бўлган масиҳий қандай хусусиятларга эга бўлиши кераклиги ҳақида эслатилади:

 

“Раббимиз Исонинг қули эса жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳаммага меҳрибон, таълим беришга қобилиятли, сабр–тоқатли бўлиши лозим. У ўз рақибларини мулойимлик билан йўлга солсин. Ким билсин, балки Худо уларни тавбага олиб келар?! Шунда улар ҳақиқатни билиб, ўзларига келарлар, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Ахир, иблис уларни асир қилиб, ўзига тобе қилган” (2 Тимўтийга 2:24-26).

 

Мулойимликни адашган мусулмонни ўргатиш қобилияти билан уйғунлаштириш лозим. Мусулмон ҳақиқатдан ҳам ўзининг янглиш йўлидан қайтиб, чиндан тавба қилишга ва ҳақиқатни англашга юз тутганлигини кўриш учун бу ниҳоятда катта хоҳиш-истак билан амалга оширилиши керак. Бизнинг ҳақиқий душманимиз мусулмон эмас, балки қандайдир йўллар билан унинг иродасини ўзига бўйсундирган иблисдир. Луқо баён этган муқаддас Хушхабардаги Исонинг сўзларини эслайлик:

“Эгамизнинг Руҳи мени қамради.

 Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун,

 Эгам мени танлади.

Зиндондагиларга қутуласиз, деб айтмоқ учун,

Кўрларга, кўзингиз очилади, деб хабар бермоқ учун,

Асирларни озод қилмоқ учун” (Луқо 4:18). Таъкидлашимиз керакки, Павлус Тимўтийга Мактубида бизга муваффақият кафолатланмаганлиги ва ҳаммаси Худонинг иродаси эканлиги тўғрисида огоҳлантиради: “...душманлар ҳақиқатни билишга тавба қилишлари учун Худо уларга ўгит бермайдими?” Биз чекинмаслигимиз керак, лекин инсон юрагини фақат Худо ўзгартиришга қодир.

Биз учун муҳим ҳисобланган учинчи парча Колосаликларга Мактубдан олинган:.Одатда, таъмга кўра туз қўшилганидай, “Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин” (Колосаликларга 4:6). Бизда фақат Исо Масиҳнинг доимий борлиги ҳузур-ҳаловат манбаси бўлиши мумкин.”Туз” маъносида эса мусулмонларнинг онгларини титратиб, уларнинг саволларига жавоб бера олиш қобилияти, яъни уларнинг эҳтиёжини жавоб билан қондириш назарда тутилади. Бу Муқаддас  Битикни чуқур билишни, Муқаддас Руҳнинг ёрдамини ва сиз ишонган нарсаларни аниқ қилиб тушунтириш имкониятини беради.

Сиз учун ибодат қилувчилар туфайли ақлингиз ошади. Ҳаворий Павлус шундай деган: “Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оғзимни очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, токи қўрқмасдан Хушхабар сирини баён эта олайин” (Эфесликларга 6:19). Номукаммал инсон табиатига жасурлик ҳам, шижоат ҳам етишмайди, бироқ биз мусулмонга жавоб бера олишимиз учун Худо бизни руҳлантиради ва бизга файзли, марҳаматли сўзларни беради. Бунда бизга биродарларимизнинг ибодатлари ёрдам қилади.

Ҳақиқатдан ҳам Исо бизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборади (Матто 10:16). Биз заминий қуролдан фойдаланмаслигимиз керак. Инсоний фикр юзасидан биз бундай душман қаршисида қуролсизмиз. Бироқ илоҳий мулоҳаза борасида бизнинг устунлигимиз ибодатда эканлиги яққол намоён бўлади. Ушбу ибодатларимизга жавобан фаришталар бизга ёрдамга келадилар (Дониёр 10:4; 11; 1; Ибронийларга 1:14).

Шунингдек, бизнинг қўлимизда “Руҳнинг қиличи” (Эфесликларга 6:17) деб номланган Худонинг Сўзи  – Калом ҳам мавжуд. Албатта, бундай Калом Раббимиз Исо Масиҳнинг Худо марҳаматлаган Инжилидир. Бу тўғрида шундай дейилган: “Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ!” (Римликларга 1:16). Калом, шунингдек, “Ҳақиқат” деб ҳам аталади (Юҳанно 17:17). Исонинг айтишича, ҳақиқат инсонларни қутқарар экан. Қолаверса, бизда яшаётган ва душманнинг куч-қудратини оёқ ости қилиб, бизни қутқараётган ва биз учун жанг қилаётган қодир Худомиз бор (Луқо 10:19).

Мусулмонлар Масиҳга юз тутсин, деб ҳаракат қилар эканмиз, Масиҳ бизга берган буюк қурол ва куч-қудратдан фойдаланишимиз керак. Унинг Ўзи – бизнинг куч-қудратимиздир, У бизнинг ибодатларимизга жавоб беради, асирларни Шайтон ҳукмидан қутқаришга ва уларни шифолашимизга бизга ваколат беради. “Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир. Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз.” (2 Коринфликларга 10:4, 5). Охир–оқибатда ислом дош бера олмайди, чунки у Худонинг Ёғ Суртилгани, Нажоткори, Шоҳи Исо Масиҳга қарши муросасиз жанг қилади. Келинг, асирларни озод қилмоқчи бўлган Унинг борлиғи ва Унинг куч-қудрати билан қуролланайлик.

 

АСОСИЙ  ЗИДДИЯТЛАР

А. Масиҳийлик таълимотига ва Муқаддас Китобга қарши мусулмонларнинг ҳужумлари.

 

  1. Худо Каломига ҳужум.
  2. Илоҳий табиатни инкор этиш.
  3. Худода мужассам бўлиш таълимотига қарши ҳужум.
  4. Гуноҳни ювиш таълимотини инкор этиш.
  5. Хочга тортилишни инкор этиш.
  6. Учликни инкор этиш.

Б. Муҳаммаднинг пайғамбар деб эътироф этилишини даъво қилиш.

        
1. Муҳаммад ўзини Муқаддас Китоб пайғамбари деб эълон қилади.

2. Муҳаммаднинг таъкидлашича, унинг келиши Исо Масиҳ томонидан башорат қилинган.

3. Муҳаммад ўзини “пайғамбарлар муҳри” деб эълон қилади.

4. Муҳаммад, менинг каломимга итоат этинглар, деб талаб қилади.

5. Мусулмонларнинг таъкидлашича, Муқаддас Китобнинг барча башоратлари Муҳаммадга тегишлидир.

6. Мусулмонлар Муҳаммадни қўллаб-қувватлаш учун Барнабонинг Хушхабарини далил қилиб кўрсатадилар.

 

С. Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги фикрлари.

1.Олдинги Битикнинг ҳақиқийлигини Қуръон тасдиқлайди.

2. Қуръон олдинги Битикдан қолишмайди.

3. Қуръон олдинги Битикдан устун туради.

4. Қуръон сўзлари Муҳаммаддан эмас, Худодандир.

 

31 – боб

Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

 

Мусулмонларнинг Муқаддас Китобга ҳужумлари ва

масиҳийнинг жавоблари

Инжил Хушхабарини тарғиб қилиб, мусулмон давлатининг қайси бир бурчагида бўлиб қолишингиздан қатъий назар, юқорида қайд этилган айбловларни, албатта, сиз мусулмонлардан эшитасиз. Эҳтимол, кўрилаётган масалаларнинг тартиби сал бошқачароқ бўлиши мумкин. Менинг схемам мусулмонлар билан бўлиб ўтадиган суҳбатларим мавзуларининг фақат ҳаракат тезлиги даражаси пайдо бўлишини акс эттиради.

Аввалам бор, мусулмонлар Муқаддас Китобнинг аҳамиятини пасайтиришга ҳаракат қиладилар. Мусулмонлар Муқаддас Китобни сотиб олмасликка, уни ўқимасликка ундайдилар, чунки Муқаддас Китоб уларни ҳақиқат йўлидан адаштириши мумкинлиги ҳақида ўз биродарларини огоҳлантирадилар. Биз улардан бунинг сабаблари тўғрисида сўраганимизда, шундай жавоб берадилар: “Ҳозирда биздаги китоблар Раббий қачонлардир Мусо, Довуд ва Исо пайғамбарларга берган китоблар эмас; бизнинг ота-боболаримиз оригинални бузиб кўрсатганлар ёки нотўғри талқин қилганлар”. Шунингдек, Қуръонда ҳам сиз Муқаддас Китобнинг ўрни, унинг яратилиш тарихи ва моҳияти тўғрисида ҳеч нарса топа олмайсизлар.

 

Қуръонда Муқаддас Битикка ҳужум қилинмайди

Шуниси ажабланарлики, айнан Қуръоннинг бирон ўрнида Муқаддас Китоб қачон бўлса ҳам бузиб кўрсатилганлиги тўғрисида ҳеч нима дейилмаган. Муҳаммаднинг айтиши бўйича, мажусийлар унинг сўзларини нотўғри талқин қилишган, яҳудийларни бўлса “Муҳаммад” сўзини нотўғри талаффуз қилганликда ва Муқаддас Битик сўзларини чалкаштирганликда айблади; бироқ ҳеч қаерда Иброҳим оригинални бузиб кўрсатганлиги ҳақида айтмайди. Янги имонга кирган ҳинд мусулмонларидан бирининг ўғли, таниқли воизчи доктор Акбар Хаққнинг таъкидлашича, ислом тарихининг илк даврида – ҳали Муқаддас Китоб араб тилига таржима қилинмаган пайтларда, мусулмонлар бу Китобнинг бузиб кўрсатилиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаганлар. Муқаддас Китобнинг рўйхати мусулмонларнинг қўлларига тушгандагина, улар бу рўйхатни Қуръон билан солиштира бошлашди. Ана шундагина Муқаддас Китоб ва Қуръондаги бир хил воқеалар турлича талқин қилинганлиги маълум бўлди. Муҳаммаднинг ўлимидан кейин 90-150 йил ўтгач, мусулмонлар Қуръоннинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги фикрда қатъий тўхташди. Шу билан бирга улар яҳудийларни ва масиҳийларни Муқаддас Битикни бузиб кўрсатганликда айбладилар (Hagg, 1980:38).

Лекин бундай айблов Муҳаммаднинг Муқаддас Битик ҳақида айтган сўзларига зиддир; келинг, унинг айтган фикрларидан баъзи бирларини кўриб чиқамиз. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, биз Қуръонга мурожаат қилар эканмиз, уни муқаддас китоб деб асло тан олмаймиз. Биз учун бир нарса муҳим: агар мусулмонлар Қуръонни улуғласалар, улар албатта Муқаддас Китобнинг ҳақиқийлиги тўғрисида Қуръон гувоҳлигини тан олишлари керак.

 

Қуръон аввалги Муқаддас Битикнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди.

Худонинг Каломини ўзгартириб бўлмайди:

“Оллоҳнинг (“пайғамбарларимни Ўзим қўллагайман”) деган сўзларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқдир. Ахир, сизга, (Эй Муҳаммад), ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келган-ку!” (Қуръон, 6:34).

Ва “...Оллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) учун бахтлидир” (Қуръон, 10:65 (64)).

 

Муҳаммад Илоҳий ваҳий деб эътироф олган сўзлар аввалги Муқаддас Битикни тасдиқлаш ва сақлаш учун берилган: “Уларнинг изларидан ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи бўлган Ийсо бинни Марямни эргаштирдик ва унга ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик ҳамда: “Инжил аҳли унда Оллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилсинлар”, дедик. Кимда ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир” (Қуръон, 5:50 (46)). Ва “Ушбу Қуръон Оллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган, ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби) нарсаларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан иборат) муфассал Китобдир” (Қуръон, 10:38 (37)). Шунингдек, “У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди. Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий Китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золим-кофир бўлган кимсаларни (охират азобидан) огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун (нозил қилингандир)” (Қуръон, 46:11 (12)).

Мусулмонларга яҳудий ва масиҳийлардан ёрдам сўраб мурожаат қилиш нозил этилган: “(Эй Муҳаммад), агар Биз сизга нозил этган нарсадан (яъни илгари ўтган қавмлар ҳақида нозил қилган оятларимиздан) шубҳада бўлсангиз, у ҳолда ўзингиздан аввалги Китоб (яъни Таврот ёки Инжилни) ўқийдиган кишилардан сўранг! Аниққи, сизга Парвардигорингиз томонидан Ҳақ – Қуръон келди. Бас, ҳаргиз шубҳа қилгувчилардан бўлманг!” (Қуръон, 10:94).

Қолаверса, Муҳаммад Исони ва у билан бирга барча масиҳийларни Битик орқали тасдиқланишларига даъват этган: “Айтинг: “Эй аҳли китоб, то Тавротга, Инжилга ва сизларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизча, ҳеч қандай динда эмассизлар”. (Эй Муҳаммад), сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса улардан кўпларига туғён ва куфрни зиёда қилиши шубҳасиздир. Бас, сиз бу кофир қавм (қилмишидан) махзун бўлманг” (Қуръон, 5:72 (68)).

Ва ниҳоят, биз Мусога, Исога ва бошқа пайғамбарларга юборилган Битикка Муҳаммад иймон келтириши кераклиги ҳақидаги амрни ўқиймиз.

“(Эй Муҳаммад), “Оллоҳга, бизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлодларига нозил қилинган нарсаларга ва Мусо, Ийсо ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга имон келтирдик. У пайғамбарлардан бирортасини ажратиб қўймаймиз. Ва биз Унинг Ўзигагина бўйинсунгувчилармиз”, деб айтинг” (Қуръон, 3:78 (84)). Қуръондан олинган бу парчалар олдинги Битикни – Эски ва Янги Аҳднинг ҳақиқийлигини шубҳасиз тасдиқлайди. Муҳаммад Муқаддас Битикни ҳурмат қилишини ва унинг сўзларига қараганда, Муҳаммад Битикни тасдиқлаш учун юборилганлигини биз кўрдик. Бироқ ушбу келтирилган оятлардан ташқари Қуръонда шундай ўринлар ҳам мавжудки, унда Муҳаммад ўз сўзларини Муқаддас Китобнинг илоҳий сўзлари билан бир қаторга қўяди. Буни биз сал кейинроқ батафсил муҳокама қиламиз.

 

Муқаддас Битикка мусулмон ҳужумларининг асоссизлиги

Муҳаммад даврида Битикнинг ҳақиқий ва қонуний кучга эга эканлиги тўғрисида Қуръонда жуда кўп айтилишига қарамасдан, хизматчи шунга амин бўладики, масиҳийлар Битикни кейинги даврларда бузиб кўрсатишган деб таъкидлаб, мусулмонлар ўз айбловларини бекор қилишни ўйлаганлари ҳам йўқ. Айнан шундай ягона усул билан улар Қуръон ва Муқаддас Китоб ўртасидаги кўплаб зиддиятларни ўзларига тушунтира олишлари мумкин. Бошида, эҳтимол, Муҳаммад хато қилиши мумкин, бинобарин, у Худонинг ҳақиқий пайғамбари бўлмаган, деган фикрни мусулмон ҳеч қачон хаёлига ҳам келтирмайди. Шунинг учун хизматчининг вазифаси – бутун сабр-бардошини жам қилиб, бизнинг Муқаддас Битикимиз анча олдин, Муҳаммадгача ёзилган илк матнларнинг ҳақиқий ва илоҳий таржималар тўпламини намоён этишини мусулмонларга тушунтира билишидир; ушбу матнларнинг нусхаларини ҳозирда ҳам музейларда учратиш мумкин. 

 

Мусулмонларнинг сохта айбловларига эътирозлар

Ҳозирги Битикнинг айнан ҳақиқийлигини ажойиб тарзда исботлаб берувчи қуйидаги нашрлар билан миссионер танишиб чиқиши лозим:

A.Akbar Abdula-Hagg. Share Your Faith witj a Muslim. Yosh McDowell, Yohn Gilchrist. The Islam Debate ва W. S. Clair-Tisdall. Christian Reply to Muslim Objections.

Муқаддас Битикни ҳимоя қилиш учун ушбу муаллифлар томонидан келтирилган далил-исботлар қуйида қисқача баён этилган:

1. Муқаддас Китобнинг мавжуд матни Муҳаммаддан анча олдин ёзилган ва камида 30 мингтага яқин лавҳаларни ўз ичига олган.

2. Ўлик денгиз худудидан топилган ва ўрама қоғозларда сақланиб қолган Эски Аҳд матнларининг санаси милодгача I аср қилиб кўрсатилган. Умуман олганда бу матн - Эски Аҳднинг бизга маълум матнига тўғри келади.

3. Муқаддас Китоб матни бизгача етиб келган ёки Муҳаммад даврида мавжуд бўлган         матндан фарқ қилади, деб таъкидлаш учун ҳеч бир тарихий исбот-далил йўқ.

4. Турлича тилларда ёзилган         ва исломгача бўлган Муқаддас Китоб матнларининг барчаси дунё музейларида сақланмоқда.

5. Муқаддас Китоб матнларининг ўртасидаги тафовутлар қандай бўлишидан қатъий назар, уларни барча ҳолатларда котибларнинг хатоси сифатида талқин қилиш мумкин ва Масиҳ таълимотининг ақидаларини ҳеч бир тарзда ўзгартирмайди.

6. Муқаддас Китоб ўртасидаги фарқлар таржималарнинг хусусиятларини ва иш услубини намоён қилишидан ўзгача нарса эмас. Турлича сўзларга таржимонлар томонидан берилаётган имтиёзлар ҳеч бир тарзда Битикнинг бирор ақидасини ўзгартира олмайди.

7. Агар мусулмонлар, гўёки масиҳийлар ва ибронийлар Муқаддас Китоб (Эски ва Янги Аҳд) матнларини хато қилиб кўрсатганлар деган нуқтаи назарда туриб олсалар, бу ҳолда мусулмонлар қуйидагича шартларни бажаришлари лозим:

а) хато қилинмаган, асл нусха матнини тақдим қилишлари керак;

б) ўз эрудициялари ёрдамига таянган ҳолда, ким ва қандай қилиб аввалги матнларни бузганлигини тушунтириб беришлари лозим;

в) киритилган ўзгаришларнинг хронологиясини аниқлашлари зарур;

г) асл нусха бузилган бўлса, бу нималардан иборат эканлигини аниқ кўрсатиб беришлар керак.

Шуни ҳам эсда тутиш жоизки, Одам Ато ва Момо Ҳаво Худонинг Каломидан шубҳалансинлар, деб иблис уларни йўлдан оздирди. Исо Масиҳ иблис томонидан васвасага солинганда, жавобларни Ўзидан эмас, Эски Аҳддан олинган ҳикматли сўзлар орқали берган. Худди шу сингари, алдов йўли билан бизни Муқаддас Битикдан чалғитишларига йўл қўймаслигимиз керак. Келинг, Исо Масиҳдан ўрнак олайлик. Исонинг иблисга берган жавобини эслайлик. У уч маротаба: “Тавротда ёзилишича, ...” деб айтди, сўнгра Мусо қонунларидан олинган ҳикматли сўзлар билан иблисга жавоб қайтарди. Шундан сўнг иблис Исони тарк этди ва фаришталар келиб, Исога хизмат қила бошладилар.

 

Масиҳнинг Илоҳий моҳиятига мусулмонларнинг    ҳужумлари ва тавсия этиладиган жавоблар

Маълум бўлишича, Масиҳнинг Илоҳий табиати ҳақидаги таълимотдан бошқа ҳеч бир нарса масиҳий ақидапараст мусулмонларда жиддий ташвиш уйғотмас экан. Худонинг танҳолигини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш мақсадида улар, Оллоҳга ҳеч ким тенг эмасдир, деб таъкидлайдилар.       Муҳаммад эса узоқни кўзлади ва ҳар қандай бошқа моҳиятнинг Худога қўшилишини ювиб бўлмас гуноҳ (ширк), деб эълон қилди. Табиийки, мусулмонлар Исони фақат пайғамбар деб ҳисоблашади. Аниқроқ қилиб айтганда, Исо Қуръонда зикр этилган пайғамбарларнинг ҳаммасидан юқори, деб улуғланади (хуллас, Муҳаммаддан ҳам юқори). Бироқ Муҳаммад, Исо фақат пайғамбардир, деган фикрда турарди. Қуръонда Масиҳнинг Илоҳий моҳияти рад этилган бир нечта парчаларни таҳлил қилиб чиқамиз: “Оллоҳ – Масиҳ бинни Марямдир”, деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир. (Эй Муҳаммад), айтинг: “Агар Оллоҳ Масиҳ бинни Марямни, унинг онасини ва Ердаги барча кишиларни ҳалок этишни истаса, ким Оллоҳ тарафидан бўлган нарсани (балони) қайтаришга эга бўла олади?!” Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Оллоҳнинг мулкидир. У Ўзи истаган нарсасини Ўзи истаган суратда яратур. Оллоҳ ҳамма нарсага қодирдир” (Қуръон, 5:19 (17)).

Ушбу оятда Муҳаммад нафақат Раббимизнинг Илоҳийлигини инкор этади, балки Оллоҳ ўз хоҳишига кўра Масиҳни ҳалок этиши мумкинлигини айтиб, анча узоқни кўзлайди. Масиҳ ва Ота–Худонинг абадий бирлиги тўғрисидаги ҳақиқат Муҳаммад учун эришиб бўлмайдиган масалалигича қолди.

Мусулмонлар Масиҳнинг Илоҳий моҳиятини Қуръон оятларига таяниб рад этишар экан, Худонинг ўғли бўлмаслигини таъкидлашган эди. Муҳаммад ва унинг издошларининг айтишларича, биз “Худонинг Ўғли” деб атаган Исо, Марям Худо билан айнан табиий муносабатлардан кейин, никоҳдан туғилган эмиш. Қуйидаги икки парчани солиштиринг: “Оллоҳнинг боласи бор”, дедилар. У зот буларнинг бадгумонидан мутлақо покдир. Балки Ер ва осмонлардаги нарсалар у зотга тегишлидирки, ҳаммаси унга бўйсунади” (Қуръон, 2:110 (116)); “Яҳудийлар: “Узайр Оллоҳнинг ўғли”, дедилар. Насронийлар: “(Ийсо) Масиҳ Оллоҳнинг ўғли дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Оллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!” (Қуръон, 9:30). “Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас – У зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга “Бўл” дер, бас (ўша иш) бўлур” (Қуръон, 19:36 (35); ва ниҳоят: “(Эй Муҳаммад), айтинг: “У – Оллоҳ Бирдир (яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир” (Қуръон, 112:1-4).

Келтирилган парчалар бир нарса ҳақида сўзлайди. Уларнинг ҳаммаси Муҳаммад қанчалар рашк билан Худонинг ягоналигига ҳужум қилганларни қайтарганидан, Илоҳийликнинг учликда намоён бўлиши ғояси рад этилганидан гувоҳлик беради. Муҳаммад учун Ўғли бор Ота-Худони тан олиш – Худонинг қудратини камситиш демакдир. Ахир, Худо “Бўл” деса бас, ўша иш бўлур. Оллоҳ туғмаган ва туғилмагандир.

Хуллас, шуниси ажабланарлики, Қуръоннинг баъзи бир оятларида Исо ҳақида сўз кетганда, Уни фақатгина пайғамбар эмас, балки пайғамбардан юқорироқ – Илоҳий эканлиги тўғрисида гап боради. Мана масалан, Исони Бокира Қиздан туғилганлигини Муҳаммад ва барча мусулмонлар эътироф этадилар ва ҳурмат қиладилар. Қуйида биз келтираётган парчаларда Исо тўғрисида ҳайратда қолдирадиган даъволарни учратасизлар:

“Фаришталар Марямга: “Ё Марям, албатта Оллоҳ сени (аёллар орасидан) танлаб олди ва (барча гуноҳлардан) поклади, ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди. Ё Марям, Парвардигорингга итоат қил ва рукуъ (Оллоҳга ибодат) қилгувчилар билан бирга сажда ва рукуъ (яъни ибодат қил!)” – деганларини эсланг!” (Қуръон, 3:37 (42)).

“Эсланг (Эй Муҳаммад), фаришталар: “Ё Марям, албатта Оллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям бўлиб, дунёю охиратда обрўли ва (Оллоҳнинг) яқинларидан бўлур ҳамда одамларга гўдаклик пайтида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур. Ва солиҳ бандалардан бўлур”, деганлар” (Қуръон, 3:40 (45)).

Бу ўринда нафақат Марямга одамзод тегинмасдан Исонинг дунёга келиши тан олинади, балки ал-Масиҳ Ийсо дунёю охиратда обрўли ва Оллоҳнинг яқинларидан бўлиши муқаррарлиги ҳақида сўз боради.

Қуръон яна Исода фақат Худога хос бўлган хусусиятларни тан олади:

“Мен (ўзимнинг ҳақ пайғамбар эканлигим ҳақида) сизларга Парвардигорингиздан оят-далил келтирдим: Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб унга пуфласам, у Оллоҳнинг изни-иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларини тузата оламан ва Оллоҳнинг изни билан ўликни тирилтираман ҳамда сизларга ейдиган ва уйларингизда сақлайдиган нарсаларингизни айтиб беришга қодирман. Агар мўмин бўлсангизлар, албатта бу ишларда сизлар учун аниқ оят-далиллар бордир” (Қуръон, 3:43 (49)).

Бу оятда Исонинг қўлидан барча ишлар келиши, дардга даво бериши, ўликларни тирилтириши ва кўздан яширинган нарсаларни кўра олиш қобилиятига эга эканлиги айтилади. Кейинги оятда Исо Самоларга, Худонинг ҳузурига тириклигича кетганлиги ҳақида ўқиймиз: “Балки уни (Ийсони) Оллоҳ Ўз ҳузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир” (Қуръон, 4:156 (158)).

Навбатдаги лавҳада, юқорида айтилганларга қўшимча тариқасида, Исо – Худодан таралаётган “Руҳ” эканлиги тўғрисида хабардор бўламиз:

“Эй аҳли китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Оллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям фақат Оллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган Сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), холос” (Қуръон, 4:169 (171)).

Бошқа ўринда Исонинг исмини “пок бола” дейилганлигини биз учратамиз ва Масиҳ ҳамма одамлар учун ҳурматга сазовор белги, Худонинг марҳаматини эълон қилувчи аломат эканлигини биламиз: “(Жаброил) айтди: “(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингизнинг элчисидирман, холос” (Қуръон, 19:19). Ва яна: “(Жаброил) айтди: “Шундай, Парвардигоринг айтурки, бу (иш) Менга осондир. (У яна айтурки), Биз у (болани) одамлар учун оят – мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган раҳмат – марҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир” (Қуръон, 19:21). “Яна ўз номусини сақлаган аёлни (яъни Марямни эсланг). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Ийсога ҳомиладор бўлди) ва уни ҳамда ўғлини барча оламлар учун оят-ибрат қилдик” (Қуръон, 21:91).

Келтирилган барча лавҳаларда бизнинг кўз ўнгимизда Исо ҳокимиятга эга бўлган, шифо бериш, ҳаттоки ўликларни тирилтириш иқтидорига эга ал-Масиҳ сифатида намоён бўлади. У – “Худонинг Каломи”, “Худо Руҳи”, “покиза ўғил” ва “барча оламлар учун оят-ибрат” номини олган. Бу дунёда Унга куч-қудрат ва итоат қилиш аталган, бошқа оламда эса У Худога яқинлашган бўлади.

Бу лавҳалар мусулмонлар учун катта қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бизга аён бўлишича, Муҳаммад, бир томондан, Масиҳни фақат Ҳаворий сифатида қабул қилган, аммо шу билан бир қаторда, фақат Худога хос бўлган хусусиятларни, фазилатларни ва иқтидорни Унга нисбат берган. Шунинг учун Қуръондан хабардор бўлган (лекин мусулмонларнинг кўпчилиги Қуръондан бехабарлар) мусулмонлар билан иш олиб борилаётганда, уларга ушбу лавҳаларни кўрсатиш ва уларни изоҳлашни илтимос қилиш лозим. Кимлардир бу оятларни киноя билан талқин қилиш керак деб жавоб берсалар, яна кимлардир Исо Масиҳ аслида ким бўлган экан деб ҳайрон бўлиб, ўйланиб қоладилар. Доктор Акбар Ҳаққнинг фикрича, Қуръонда Масиҳнинг илоҳий табиати тўғрисида ҳам, инсоний табиати тўғрисида ҳам далил-исботлар мавжуд (Hagg, 1980:114).

Ваъзларингизда Қуръондан фойдаланар экансиз, доимо шуни ёдда тутингки, биз Муқаддас Битик учун ишламоқдамиз. Қуръон Муқаддас Битикни ҳурмат қилишга мусулмонларни даъват этади ва сиз Муқаддас Битикда Масиҳ ҳақида нималар айтилганини улар билишлари учун ёрдам беришингиз керак. Масиҳнинг Илоҳий моҳияти тўғрисида айтилган Битик лавҳаларини сиз албатта яхши билишингиз лозим. Вақт ўтиши жараёнида ҳар бирингиз Муқаддас Китобдан олинган парчаларнинг рўйхатини тузишингизга тўғри келади. Шунинг учун сизга ҳавола этилаётган қуйидаги рўйхат – бир жиҳатдан, муҳокамаларнинг асосий нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Бу иқтибослар мусулмонлар билан ўтказиладиган суҳбатларда яхши фойда беради, деб танлаб олинган:

“Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан (Исмоил ва унинг фарзандларидан эмас), ва салтанат ҳассаси Исроил халқидан...” (Саҳрода 24:17). (Худо Шоҳлигининг ҳассаси – Исо деб тан олинган (Яҳудийларга 1:8)).

““Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга

 Ўзимнинг шоҳимни жойлаштирдим...

Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман,

Ернинг тўрт томони сеники бўлади.” (Забур 2:6, 8). (Мусулмонларнинг таъкидлашича, оламни фақат Худонинг ўзи бошқаради, инсон эса Раббийнинг мол-мулкини бошқарувчиси, холос).

“Эй Худо, Сенинг тахтинг доимий ва абадийдир, шоҳлигинг ҳассаси – ҳаққоният ҳассаси” (Забур 44:7). (Ибронийларга Мактубда келтирилган 1:8 ва Худонинг Ўғлига аталган).

“Эгамиз айтмоқда ҳазратимга:

: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча,

Сен Менинг ўнг томонимда* ўтиргин

Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас:

“Сен Маликсидиқ сингари

То абад руҳонийсан.”*

У халқларни ҳукм қилиб, жасадларини уюм қилар,

Бутун ер юзидаги ҳукмдорларни эзиб ташлар” (Забур 109:1, 4, 6). (Ҳамма мусулмонлар Масиҳнинг иккинчи бор оламни ҳукм этиш учун келиши ҳақидаги таълимотни тан оладилар. Бу башоратда У яна Раббий деб аталган).

“...Энди Раббийнинг Ўзи сизларга нишона беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди” (Ишаё 7:14). (Қўл текизилмасдан Марямнинг ҳомиладор бўлганлиги Қуръонда тан олинади, бу ерда Ўғил “Худо биз билан” деган номни олади).

“Мана биз учун бола туғилди,

Ўғил бизга берилди.

Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир,

Номи Ажойиб маслаҳатчи*, Қудратли Худо,

Абадий ота, Тинчлик шаҳзодасидир.

Довуднинг тахтида

Унинг ҳукмронлиги ортиб бораверади.

Тинчлик то абад ҳукм суради.

Ҳозирдан бошлаб, то абад

Адолат ва солиҳлик ила

Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади.

Сарвари Олам жон куйдириб,

 Буни бажо айлайди.” (Ишаё 9:6-7). (Бу ерда “чақалоқ” (Ўғил), “Қудратли Худо” ва “Абадий Ота” – бир маънони англатади).

“Ўша кунларда Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани* етиштираман. Юртда у адолату тўғрилик ила иш тутади. Ўша кунларда Яҳудо халқи бехатар яшайди, Қуддус аҳолиси осойишта ҳаёт кечиради. Қуддус шаҳри “Эгамиз нажоткоримиздир” деб ном олади” (Еремиё 33:15-16). (Бу парчада Довуд наслидан бўлган Исо “Эгамиз” деб ном олди).

“Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман. Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қиламан.” (Ҳизқиё 34:11, 12). (Бу ерда Эгамиз Худо яхши Чўпон билан таққосланади. Масиҳ Ўзини шундай деб атайди (Юҳанно 10:11), У – Эгамиз Раббий эканлигига Ўзи гувоҳлик беради).

 

Юқорида келтирилган барча Эски Аҳд башоратлари, ваъда қилинган Масиҳ Раббий сифатида келишини ўргатади. Эски Аҳдда Масиҳнинг келиши тўғрисида камида уч юз марта башорат қилинган. Бу ерда келтирилган парчалар Масиҳнинг айнан илоҳий моҳиятини очиб беради, қолган оятларда эса Унинг шахсияти ва қилган хизматлари ҳақида сўз юритилади.

Шунингдек, Янги Аҳдда ҳам Масиҳнинг Илоҳий моҳиятига гувоҳлик берувчи кўплаб оятларни топасиз. Ҳамма мисолларни келтириб ўтирмайман, Инжилдан олинган бир нечта оятлар билан чегараланаман; Азиз Ҳаворийларнинг Фаолиятидан бу тўғрида кўплаб мисолларни топишингиз мумкин.

“Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади. Карнайнинг баланд садоси остида У фаришталарини ернинг тўрт томонига юборади. Улар дунёнинг бир бурчагидан бошқа бурчагигача танланган одамларни тўплаб олишади.” (Матто 24:30-31).

Исо Масиҳ шон-шуҳратда намоён бўлади ва кўплаб фаришталар Унга бўйсунадилар; У сўнгги ҳукмга ҳамма одамларни тўплайди. Бу фақат Худонинг измидадир.

“Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган.

 Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар.Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан (Матто 28:18-20). (Фақат Худога бундай ҳокимият берилган, фақат ёлғиз Худо ўз шогирдлари билан доимо бирга бўлиши мумкин).

“Азалда Калом бор эди.

Калом Худо билан бирга эди,

Калом — Худо эди…

Калом инсон бўлди,

Орамизда яшади.

У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.

Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.

Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди ” (Юҳанно 1:1, 14). (Худонинг Каломи абадий, Исо – Каломни амалга оширди, ва У – Худо эканлигига кўплаб мусулмонлар ишонадилар).

“Мен ва Отам – бирмиз” (Юҳанно 10:30). (Бу ерда Исо Худо билан моҳиятан бир эканлигини эълон қилади).

 

Мужассамланиш таълимотига мусулмонларнинг ҳужуми

ва масиҳийларнинг жавоби

         Мусулмон ислом илоҳиётининг пойдевори нима эканини тушунишга ҳаракат қилар эканмиз, Худонинг танҳолиги ҳақидаги фаразни ҳисобга олишимиз керак. Ислом Худонинг танҳолигини ва ягона эканлигини эълон қилади; бу тўғрида Қуръоннинг 112–сурасида аниқ ва равшан қилиб айтилган: “Айтинг: “У – Оллоҳ Бирдир. Оллоҳ кўзлангувчидир. У туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир!”

Жорж Сейлнинг ёзишича, бу сурага ниҳоятда катта эътибор берилган ва мусулмонлар мана шу битта сурани бутун Қуръоннинг учдан бир қисмига тенглаштиришган (Sale, 1850:504).

Агар мусулмонлар сиз билан баҳсда Худонинг ҳар нарсага қодир эканлигини шубҳа остига олсалар, уларнинг эътиқоди шундай экан деб хулоса чиқаришга шошилманг: ахир, айнан мусулмонлар Худони мутлақ деб ҳисоблайдилар ва Унинг куч-қудратини, қадр-қимматини асло пасайтирмайдилар. Худонинг оламда мужассам бўлиши тўғрисидаги фикрнинг ўзи улар учун чидаб бўлмайдиган ҳодиса эди. Мусулмоннинг нуқтаи назари бўйича, бундай имкониятни тан олиш – Яратувчини Унинг Ўзи яратган ижоди билан қориштириб юбориш демакдир.

Муҳаммад ҳам Тангрининг Учлиги ҳақидаги таълимотни инкор этишга ҳаракат қилади: “(Тангри) учта (яъни Оллоҳ, Марям ва Ийсо – учалалари ҳам тангрилардир) демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Ҳеч шак-шубҳасиз Оллоҳ яккаю ягонадир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Оллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир” (Қуръон, 4:169 (171)). Ушбу парчада қўлланилган арабча феъл бу ерда Худога “ўғилни бериш”ни англатади, гўё У тўлиқ мукаммалликка эришиши учун Унга ташқаридан қандайдир моҳиятни орттириб беришларига муҳтож бўлгандай. Формал нуқтаи назардан Муҳаммаднинг бу сўзларига қўшилмаслик имкони йўқ, аммо аслида Мужассамлик ва Худо Ўғли тўғрисида гапирганимизда, биз умуман бошқа нарсани назарда тутамиз. Биз Худонинг мукаммаллигига ишонамиз: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ. Бу ерда гап асло Ўғилни Худога “қўшиб беришда эмас”.

Кейинги парчада Масиҳ Худонинг Ўғли бўла олмаслигга бошқа сабабни Муҳаммад кўрсатади: “Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас – У Зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга “Бўл!” дер, бас, (ўша иш бўлур)” (Қуръон, 19:36(35)). Бу лавҳада Худо қудратининг ғояси яққол намоён бўлади. Оддий одамлар ўғил кўриш учун қўллайдиган усул – жинсий алоқага Худо муҳтож эмас. Худо “Бўл!” деса бас, ўша нарса пайдо бўлади. Бу масалаларда биз Қуръонни қўллаб–қувватлаймиз. Аммо фақат шуни назарда тутамизки, мусулмонлар Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг абадий бирлигини билмайдилар.

Шундай қилиб, худди биз каби, мусулмонлар биби Марям ва Раббийнинг никоҳини қаҳр-ғазаб билан рад қиладилар. Лекин Худо Ўғли тушунчасига бошқача ёндашув ҳам мавжуд. Мусулмонлар учун бу масалани ҳал қилиш Худо Каломининг Илоҳий моҳиятини тан олишга ёки тан олмаслигига боғлиқ. Мусулмонларнинг катта қисми Худо Каломининг абадийлигига ва яратилмаганига ишондилар (аммо бошқача фикр юритадиган мусулмонларнинг кам қисмига бизнинг далил-исботларимиз ишончли бўлмади).

Мусулмонга, сизнинг фикрларингиз асоссиз, деб исботлар экансиз, сиз абадий Масиҳни билишда унинг йўлини енгиллаштирган бўласиз. Мусулмон учун Худо Каломининг абадийлигини ва яратилмаганини тан олиш – бу азалдан икки мустақил моҳият – Худо ва Каломнинг мавжудлигини тан олиш билан тенгдир. Бунга, яъни “У зотга тенг нарсани топишга” розилик билдириш – ислом қонуни бўйича оғир гуноҳ – ширк келтиришни англатади. Шу билан бирга, агар мусулмон қарама-қарши нуқтаи назар тарафида туриб, Калом Худо орқали яратилганлигини ва шунинг учун абадий эмаслигини тан олгудек бўлса, унда бу – Худо қачонлардир гапиришни хоҳламаган ёки гапира олмагану, аммо кейин ўз иродасини ўзгартириб, сўнг Каломни айтган деган фикрга тенг бўларди. Бу эса мусулмонларнинг ўзгармас Худо ҳақидаги тасаввурларини бузади. Айнан шу ерда биз Муқаддас Битикдан олинган парчани ўқишни тавсия қилган бўлардик.

 

“Азалда Калом бор эди.

Калом Худо билан бирга эди,

Калом — Худо эди.

Азалда У Худо билан бирга эди.

Бутун борлиқ Калом орқали яратилган,

Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.

Калом — ҳаёт манбаи эди,

Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.

” (Юҳанно. 1:1-4).

 

Бу парчадан шундай хулосага келиш мумкин:

1. Худо азалдан Ўзини зоҳир қилган ва изҳор эттган. Худонинг тушунчаси Ундан ажралмасдир. Бу борлиқсиз У Худо бўла олмас эди, балки “бўш ва кўримсиз” тубсизликда қолиб кетарди. Унинг моҳияти ва Унинг Каломи – бирдир, шунинг учун Унинг Каломи – Худодир.

2. Барча мавжудотлар Худонинг Каломи орқали яратилган. Худо, яъни Калом ҳаётни вужудга келтирди. (Мусулмонлар Калом ва Ҳаёт ўртасидаги алоқани билмайдилар). Инжилни ўқир эканмиз, биз шундай оятларни учратамиз: “Калом инсон бўлди,Орамизда яшади.У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди” (Юҳанно. 1:14). Бу ерда Худонинг одамзодга имкон қадар барча изоҳларининг энг мукаммали ва энг муҳими ҳавола этилган. У инсон қиёфасига кириб, бизга Ўз улуғворлигини намоён этди; У Жонли Калом бўлди. Ибронийларга Мактуб муаллифи ушбу мавзуни шундай ривожлантиради:

“Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди” (Ибронийларга 1:2, 3).

Бошқача айтганда, Раббий Ўзини бизга Жонли Каломда, Худо Ўғли Исо Масиҳда мукаммал намоён қилиш йўлини танлади.

 

Гуноҳларни кечириш таълимотига ҳужум ва масиҳийнинг жавоблари

Муҳаммаднинг тушунчаси бўйича, ислом гуноҳларни қурбонлик туфайли кечириш ғоясидан ташқари, қатор постулатлар (яъни ҳақиқатлиги аён бўлмаса ҳам исботсиз равишда асос қилиб олинадиган қоида – изоҳ тарж.)га, қурбонлик келтириб кимнингдир гуноҳини кечиришга ёки бирор кимсанинг гуноҳи учун товон тўлашга ихтиёр қилган шахс фаолиятига асосланган. Муҳаммад учун ислом қонунлари ҳамма нарсадан юқори туради. Одамлар шариат қонунлари (Қуръондан, Муҳаммаднинг фаолиятидан ва ҳадислардан олинган қонунлар тўплами)ни қўлга киритдилар. Энди бу қонунларга риоя қилишлари, яъни мусулмон бўлишлари керак. Ва албатта, охир–оқибатда қиёмат куни келишини билишлари лозим. Шунда яхши ишлар тарозининг бир палласига, ёмон ишлар эса тарозининг бошқа палласига қўйилади. Агар одамнинг қилган яхши ишлари ёмон ишларига қараганда оғир келса, бундай одам жаннатга тушади; ёмон ишлар одамнинг яхши ишларидан оғир келса, бу одам тўғридан–тўғри дўзахга жўнайди. Исломий тузумда Раббий Масиҳни қурбонликка келтирган деган ғояга ўрин йўқ. Ҳозирда келтирган фикрларимиз Қуръондан олинган кўплаб лавҳаларга асосланган. Парчаларнинг ҳаммасини биз бу ерда келтириб ўтирмаймиз, кўпчиликка мисол тариқасида фақат битта парчани келтираман: “Улар азобни кўрган вақтларида агар ўзига жабр қилган бўлса, у (ўша азобдан қутулиш учун) албатта уни (бор нарсасини) фидо қилган ва (иймон келтирмагани учун) афсус-надоматлар чеккан бўлур эди. (У КУНда) уларга зулм қилинмаган ҳолда ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур (Яъни бу дунёдаги қилмишларига яраша жазоланурлар)” (Қуръон, 10:55 (54)).

Лекин барибир шуниси ажабланарлики, Қуръонда бир оятда қурбонликни эваз қилиб бериш ҳақида тўғридан–тўғри айтилади: “Биз (Исҳоқнинг, мусулмонлар эса Исмоилнинг дейишади – Изоҳ тарж.) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (қўчқор) сўйишни – қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни катта қўчқорни жаннатдан туширдик)” (Қуръон, 37:107). Мусулмон тафсирчиси Юсуф Али бу оят ҳақида шундай деган эди: “Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, қурбонлиқни алмаштиришни инсон эмас, Худо амалга оширган” (Yusuf Ali, 1977:1202). Ушбу парчани мусулмон билан муҳокама қилиб бўлгач, биз кейингисига ўтишни сизга маслаҳат берамиз: “Зотан Таврот Қонуни бўйича қарийб ҳамма нарса қон билан покланади, қон тўкилмасдан умуман кечирим бўлмайди” (Ибронийларга 9:22). Бундан кейин Исо Масиҳнинг гуноҳни ювувчи ўлимига, Матто Хушхабаридаги Исонинг сўзларига ўтиш жоиз: “Чунки бу – кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган, Янги Аҳдни тасдиқлайдиган Менинг қонимдир” (Матто 26:28).

Биз яна Ҳаворий Павлуснинг Римликларга Мактубидан ушбу оятни келтиришингизни таклиф қиламиз:

“Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр–ғазабидан қутқаради.Биз ҳали Унинг душманлари бўлган пайтимизда, Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди. Биз энди Худо билан ярашган эканмиз, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли нажот топамиз. Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фахрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз–ку” (Римликларга 5:9-11).

 

Хочга тортилиш ақидасига Муҳаммаднинг ҳужумлари ва масиҳийнинг жавоблари

Ўйлашимизча, Муҳаммад Муқаддас Китобни ҳеч бир тилда ўқимаган; бунинг устига, Муҳаммад даврида Муқаддас Китоб араб тилига таржима қилинмаган эди. Шунинг учун Муҳаммад бозор майдони баҳсларидан олган тафсилотларга ва дўстларидан эшитган тахминларга суянишига тўғри келган. Ўша вақтда Арабистонда ва Яқин Шарқда турлича оқимларга мансуб кўплаб масиҳийлар яшарди. Улар доимий равишда Масиҳнинг ҳақиқий таълимоти борасида бир-бирлари билан мунозара қилардилар. Мисрлик масиҳий-монофизитларнинг таъкидлашларича, Масиҳнинг табиати ягонадир. Суриялик насторийлар эса Масиҳ моҳиятининг икки табиатли эканлиги тўғрисидаги нуқтаи назарда қатъий турардилар. Масиҳнинг хочга тортилиши борасида насторийларнинг тасдиқлашича, Масиҳ инсон сифатида азоб чеккан, Унинг Илоҳий моҳияти эса хочга михланмаган. Қуръондан келтирилган қуйидаги парча эса Муҳаммаднинг фақат эшитганлари асосида  ҳукм юритганини тасдиқлайди:

 

“Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда: “Оллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни бизлар ўлдирганмиз”, деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирганлари аниқдир. Балки Уни Оллоҳ Ўз ҳузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсога) албатта аймон келтирур. Қиёмат кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур“ (Қуръон, 4:156-159). 

 

Ушбу парча ҳам мусулмонларнинг, ҳам масиҳий тадқиқотчиларнинг кўплаб изланишларига сабаб бўлди. Жорж Сейлнинг “Қуръон” номли (Sale, 1850:43) тадқиқотида буюк мусулмон мутафаккири Ал-Байдавий (1291 йили вафот этган)нинг гувоҳлиги келтирилади. Бу гувоҳликка асосан мусулмонлар Исонинг хочда ўлганлигига ишонардилар, Унинг хочдаги азоблари қанчалик узоқ давом этганлиги тўғрисида кўп вақт баҳслашдилар. Анча кейинроқ тафсирчилар орасида Масиҳ ўлмаган, бироқ тириклигича осмонга олиб кетилган, яна бошқа кимдир хочда Унинг ўрнини эгаллайди, деган фикрлар пайдо бўлди (Yusuf Ali, 1977:230).

Минг афсуски, ҳозирги кунда мусулмонларнинг кўпчилиги Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини инкор этадилар. Энг фалокатлиси шуки, бу тортишувлар Муҳаммадгача етиб келган бўлишига қарамасдан, нафақат Битикка зид, балки Инжил руҳига мутлақо ёт бўлган позицияни эгаллайди.

Бошқа томондан, худди ўша матнни (Қуръон, 4:157) таҳлил қилган масиҳийликнинг баъзи ашаддий ҳимоячилари қуйидагича эътироз билдирадилар: бу матн фақат шуни англатадики, Масиҳни яҳудийлар ўлдиришмаган, чунки Миср қонунлари уларга бирор кимсани жазолашни таъқиқлаган. Уни мисрликларнинг ўзлари хочга тортганлар. Формал нуқтаи назардан бу парчани айнан шундай тушунтириш мумкин. Кейинроқ бундай нуқтаи назар хато эканлиги исботланди.

Қуръондан олинган бошқа икки лавҳани, Исо ўз вақтида табиий ўлиши керак бўлган, деб изоҳлаш мумкин. Муҳаммад бу лавҳалардан биринчисини Худога, иккинчисини эса Исо Масиҳга тегишлидир, деб ҳисоблайди.

“(Эй Муҳаммад), Оллоҳ айтган бу сўзларни эсланг: “Ё Ийсо, албатта Мен сени вафот қилдиргувчи ва Ўз ҳузуримга кўтаргувчиман. Ва кофирлар ёмонлигидан халос қилгувчиман, ҳамда то қиёмат кунигача сенга эргашган зотларни кофирлардан юқори қўюрман. Сўнгра Менга қайтажаксиз. Бас, Ўзим сизлар талашиб-тортишган нарсалар ҳақида ораларингизда ҳакамлик қилурман“ (Қуръон, 3:48 (55)).

“Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчлик-омонлик бўлур” (Қуръон, 19:34 (33)).

Бу матнлардан мусулмонлар билан бўладиган баҳсларда фойдаланмоқчи бўлган ва Исо заминий ўлими билан ажали етиб ўлган, деган ғояни бермоқчи бўлган масиҳий араб тилининг нозик томонларини яхши билиши лозим. Масиҳий қўядиган кейинги қадам – бу Қуръондан суҳбатни Муқаддас Китобга ўтказишдир. Хизматчидан Муқаддас Китоб матнларини – Ибтидодан бошлаб то азиз пир Юҳаннонинг Ваҳийсигача билиш талаб этилади, токи хоч – бошидан то охиригача Гуноҳ ювишнинг Илоҳий маркази эканлигини масиҳий кўрсата олсин. Биз яна қуйидаги лавҳаларни тавсия этамиз:

 

“Душманлик пайдо қиламан мен (Худо) билан хотин ўртасида,

 Сенинг зотинг билан унинг зоти орасида.

Унинг зоти (бу ерда гап Масиҳ ҳақида бормоқда)эзиб ташлайди сенинг бошингни (ката талафот етказади),

Сен (иблис) чақиб оласан унинг товонини (яралаб ўлдирасан Масиҳни).”

” (Ибтидо 3:15).

 

“Исроил халқининг бутун жамоасига етказинглар: шу ойнинг ўнинчи куни оила бошлиқлари битта қўзи ёки улоқча танлайди. Буни хонадондагилар тановул қилади... Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурунгача қўзиларни алоҳида сақланглар. Сўнгра Исроил халқи жамоасининг ҳар бир хонадони ўзининг қўзисини сўйиши лозим.Сўнг улар қурбонликнинг қонидан олиб, қурбонлик гўшти тановул қилинадиган уй эшиги кесакисининг ёнларига ва тепасига суртишсин. Эшикларингизнинг ромига суртилган қон яшаётган уйларингизни белгилайди. Қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман. Мен Мисрни жазолаганимда, ўлат офатидан сизлар омон қоласизлар.Бу кунни* сизлар то абад эсда тутишларингиз лозим. Ҳар йили бу кунни Мен, Эгангизга, аталган байрам қилиб нишонланглар. Бу байрам авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлиб қолсин” (Чиқиш 12:3, 6, 7, 13, 14).

 

“У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди,

Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.

 Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди,

Унинг яралари бизга шифо берди.

Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,

 Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.

Ҳаммамизнинг айбларимизни

Эгамиз унинг зиммасига юклади.

У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди,

Аммо миқ этмади, оғзини очмади.

Бўғизланишга олиб борилган қўзидай,

Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай

У миқ этмади, оғзини очмади.

Шу боис буюклар қаторида унга улуш бераман*,

У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади.

Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди,

Гуноҳкорлар қаторида саналди.

 Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди,

Гуноҳкорлар учун васийлик қилди

” (Ишаё 53:5, 6, 7, 12).         

 

“Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди: “Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди!”

 (Юҳанно 1:29).

 

“Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган” (Марк 10:45).

“У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани хочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик! (1 Бутрус 2:24).

 

“Сен ўрамни олишга,

 Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!

Чунки Сен бўғизланган эдинг,

Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан

 Худо учун одамларни қутқариб олдинг.

Улардан Шоҳлик яратдинг,

Уларни Худойимизга хизмат қиладиган

Руҳонийлар қилиб тайинладинг.

 Улар ер юзида ҳукм сурадилар.”

” (Ваҳий 5:9, 10).

 

Мусулмонларнинг Учлик таълимотига ҳужуми ва

масиҳийнинг жавоблари

“Сиз, масиҳийлар, учта худога сиғинасизлар!” Неча маротаба бизни, масиҳий хизматчиларни, қолаверса, мусулмон муҳитида ишловчиларни бундай сафсата билан айблашган! Ажабланарли жойи йўқ. Хато фикрлашнинг сабаби – Қуръонда баён этилган Муҳаммаднинг таълимоти. Қуйида биз танлаб олинган парчаларни келтирамиз:

“Эй аҳли китоб, (Ийсони Худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Оллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям фақат Оллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган Сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), холос. Бас, Оллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! “(Тангри) учта (яъни Оллоҳ, Марям ва Ийсо – учалалари ҳам тангрилардир)” демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Ҳеч шак-шубҳасиз, Оллоҳ яккаю ягонадир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Оллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир” (Қуръон, 4:169 (171)).

“Оллоҳ – Масиҳ бинни Марямдир”, деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир. (Эй Муҳаммад), айтинг: “Агар Оллоҳ Масиҳ бинни Марямни, унинг онасини ва Ердаги барча кишиларни ҳалок этишни истаса, ким Оллоҳ тарафидан бўлган нарсани (балони) қайтаришга эга бўла олади?!” Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Оллоҳнинг мулкидир. У Ўзи истаган нарсасини Ўзи истаган суратда яратур. Оллоҳ ҳамма нарсага қодирдир” (Қуръон, 5:19 (17)).

“Оллоҳ – Учтанинг (яъни Оллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир”, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди” (Қуръон, 5:77 (73)).

Бошқа оятлардан биз шуни биламизки, Муҳаммаднинг ҳисоблашича, гўё масиҳийлар учта турли илоҳиётга – Марям, Исо ва Оллоҳга сиғинар эканлар. Апокрифик Инжилга бағишланган ва Муҳаммад даврида Арабистонда тарқалган тадқиқотларда айтилишича, масиҳийлар Марямга, Исо ва Раббийга имон келтираётганликларини Муҳаммад кўрган ва уларнинг номаъқулларча: “Худо – бу Учлик” деганларини ўз қулоқлари билан эшитган (Tisdall, 1911:179-182). Муҳаммад Инжил руҳини олиб бораётган ва у Илоҳий бирлик – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ қандай қилиб уйғунлашишини Муҳаммадга аниқ ва равшан қилиб тушунтириб бера оладиган масиҳийни учратмаганидан фақат ташвиш қилиш мумкин.

Мусулмонлар орасида фаолият юритаётган миссионер Илоҳий бирликни ниҳоятда тўғри тушуниши керак. Қолаверса, биз ҳақиқатдан Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ образларини инкор этмаган ҳолда Муқаддас Битикка асосланиб, Танҳо ҳақиқий Худога итоат қилишимиз тўғрисида масиҳий хизматчи мусулмонларни ишонтириш қобилиятига эга бўлиши лозим. Қуйидаги парчалар ҳам бу жиҳатдан фойдали бўлиши мумкин:

 

“Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир*. Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар” (Қонунлар, 6:4, 5).

“Эй, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! На юқорида — кўкда, на қуйида — ерда Сенга ўхшаши йўқ. Сенга бутун қалби билан боғланиб, Сен кўрсатган йўлдан юрадиган қулларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан” (3 Шоҳлар 8:23).

 

“Мен Эгангизман!

 Менинг номим шудир!

 Мен шуҳратимни бировга бермайман,

 Ўзимга муносиб бўлган ҳамду санони

 Бутлар билан баҳам кўрмайман.

” (Ишаё 42:8).

 

“Гарчи еру кўкда худо деб аталган нарсалар кўп бўлса–да (ҳақиқатан, бунақа “худолар” ва “раббийлар” жуда кўп), биз учун биргина Отамиз Худо бор. У бутун мавжудотнинг Яратувчисидир ва биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Бутун мавжудот Масиҳ орқали вужудга келган ва биз У орқали яшаймиз” (1 Корифликларга 8:5-6).

 

“Шундан сўнг, Масиҳ ҳар қандай ҳокимиятни, ҳукмронлик ва қудратни барбод қилиб, салтанатни Самовий Ота — Худога топширганда охират бўлади.

 Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак... Ҳамма нарса Масиҳга тобе қилдирилгандан кейин, Ўғил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобе қилдирган Худога тобе бўлади, токи Худо борлиқнинг устидан бутунлай ҳукмрон бўлсин” (1 Коринфликларга 15:24, 25, 28).

Келтирилган мисоллар Муқаддас Китобдаги Худо Учлиги ҳақидаги қийин тушунчаларни, Худонинг Танҳолигига тааллуқли бўлган муайян, маъно жиҳатидан аниқ оятларни ўз ичига олган. Эгамиз билан ҳақиқатдан ҳам шундай тушуниб ёки тушунтириб бўлмайдиган Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ боғлиқдир. Кейинги муаммоларни муҳокама қилишга ўтишдан олдин шуни таъкидлаш лозимки, “Учлик” сўзи Муқаддас Китобнинг бирон жойида ҳам қўлланмаган. Муқаддас Китобда биз билган Худога нисбатан бу термин юнон фалсафаси томонидан қўлланган. Шунинг учун ҳам бу терминни мен албатта қўллашим керак, деб ҳисобламайман. Агар Масиҳ ва Павлус бундай қилишмаган бўлса, нега энди мен шундай қилишим керак?!

Илоҳий Учликни тушунишнинг калити – Муқаддас Китобнинг ўзида. Ибтидо китобида биз шундай жумлани ўқиймиз: “Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.”

Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини.Эркагу аёл қилиб яратди уларни”(Ибтидо 1:26, 27). Ўзимизни ўзимиз таҳлил қилар эканмиз, эҳтимол, Раббийнинг табиатини ифода этадиган ниманидир намоён қилишини кўрмоқчи бўлармиз, чунки биз Унинг суратидай қилиб яратилганмиз. Бироқ Муқаддас Китобда Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ турли персонажлар каби ҳаракат қилишади, деб айтилган гап ҳақиқатга асло тўғри келмайди. Биз эса фақат бир моҳиятни – онг, руҳ ва тана мужассамланган яхлит, бўлинмас шахсни намоён қиламиз. Ҳаворий Павлус Салоникаликларга Биринчи Мактубида охирги марта панд-насиҳат қилар экан, бу муаммога ойдинлик киритгандай бўлади: “Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай покласин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз айбсиз сақлансин” (1 Салоникаликларга 5:23). Бундан  келиб чиқиб, айтиш мумкинки, мен – руҳ, жон ва тана ато этилган ягона мавжудотман, менда уч қисм йўқ, мен бирман.

Худди шу сингари Раббий ҳам, Ўзини бизга Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ сифатида намоён этган бўлса ҳам, бирдир. Мен эса руҳ, жон ва танадан ажралгудек бўлсам, ўз-ўзидан мен бўла олмайман. У бир вақтнинг ўзида Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бўла олмайди. Улар ажралмас бир моҳиятни, асосни ташкил этадилар. Уларнинг ҳар бири бир бутуннинг учдан бир қисмини ташкил этмайди, балки улар ўз моҳиятига кўра – яхлит, бир бутундир. Улар ҳақиқатдан ҳам бир бутундай ҳаракат қиладилар: битта онг, битта эрк, битта руҳ, битта Раббий.

 

Худонинг Учлиги: “севги рақси”

Худо севгиси ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиққан ҳолда К.С. Льюис учликни метафора – севги рақси ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилди. Унда севги субъекти, объект, соф ҳолда севги феномени иштирок этадилар. Шундай қилиб, ушбу рақс Худонинг ичида, севги туфайли мавжуд бўлиш қобилияти орқали юз беради: ахир, У – Ота, Ўғил ва Руҳ. Ушбу вазиятда Руҳни “соф ҳолдаги севги феномени” билан таққослаш унчалик аниқлик киритмайди.

 

Худонинг Учлиги буюк рассом сингари

Дороти Сейрс (Dorothy Sayres) “Яратувчининг онги” номли китобида Худони баркамол ва ўзига ишонч ҳосил қилган Рассом билан таққослайди. У рассомнинг ижодий онгини Отага ўхшатади ва Ўғилни даҳо Рассомнинг абадий ва янада мукаммал ифодаси сифатида тасвирлайди. Шунда Руҳ – Худонинг тўлиқ ва доимо ижод қилувчи қувватидир. Ўз ибтидосининг мукаммаллигини эса Буюк Рассом абадий асари – Ўғилда намоён қилади. Лекин яна аслида бу ўхшашлик Худонинг туб моҳиятини ифодалай олмайди.

 

Мусулмоннинг дилеммаси

Худони тушунишнинг бир усули бор деб айтиш мумкин: бу -  Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бирлигини тан олишдир. Ҳал қилинмаган дилеммага мусулмон дуч келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Оллоҳга ҳеч ким тенг эмас. Шу билан бир қаторда, калом Оллоҳнинг бир қисми бўлмаса-да, “Худо каломи”нинг абадийлигини мусулмон тан олади. Агар мусулмон калом яратилмаган деб айтгудек бўлса, унда икки ҳодиса абадий мавжуд бўлади. Мусулмоннинг фикрича, бунда куфрлик мужассамдир. Каломни яратилган деб ҳисоблаш – қачонлардир Худо гапира олмаган ёки гапиришни хоҳламаган, яъни соқов бўлганлигини тан олиш демакдир. У гапира бошлаганда, ўз моҳиятини ўзгартирди. Ушбу даъво эса Худонинг ўзгармаслиги ҳақидаги таълимот билан тамомила зиддир.

Худди ўша далил-исботлар Муқаддас Руҳга нисбатан ҳам тегишлидир. Муқаддас Руҳни чиндан ҳам Оллоҳ билан моҳиятан абадий Бирдир деб тан олиш – катта гуноҳга йўл қўйиш, яъни мусулмонлар “ширк” келтирган бўладилар, чунки бошқа бир мавжудотни Худога тенглаштирган бўладилар. Агар Руҳ яратилган бўлса, шундай фикр келиб чиқади: қачонлардир Худо ўлик бўлган, Унинг Руҳи бўлмаган. Натижада айнан мусулмонларни учта худога итоат этишда айблаш мумкин: Оллоҳга, Худонинг Каломига ва Худонинг Руҳига. Чунки улар мустақил моҳият сингари ҳаракат қиладилар ва уларни бир бутунга бирлаштиришнинг имкони йўқ.

Энди биз – масиҳийларни қуршаб турган вазиятларга ўтар эканмиз, биз юқорида муҳокама қилган масалаларга қараганда вазият анчагина маъқулдир. Биз Худони инсон қиёфасидаги Ўғилни севувчи, бизни тушунувчи ва бизга яқин бўлган, ҳаёт берувчи Руҳ – ҳаммасини бирлаштирган Зот сингари қабул қиламиз. Раббий доимо Ўзининг Руҳида яшайди, Жонли Каломда, Ўғил ва Отамизда мукаммал намоён бўлади.

Менимча, исломнинг тасаввур қилиб бўлмайдиган муқобили – ё учта Худога эътиқод қилиш, ёки Оллоҳ қачонлардир соқов ва жонсиз бўлганлигини тан олиш – бу Худонинг Ягона Учлигини – Ота, Ўғил (Калом) ва Муқаддас Руҳнинг донолигини баҳолашимизга имкон беради:

“Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етар?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олар?! Ким Эгамизнинг фикр–зикрини била олар?! Ким Унга маслаҳат бера олар?! Ким Худога шундай ҳадя берганки, Худо ундан қарздор бўлса?!Ҳеч ким! Чунки бутун борлиқ Худодан келиб чиққан, Худо орқали ва Худо учун мавжуддир! Унга то абад шон–шарафлар бўлсин!Омин” (Римликларга 11:33-36).


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак