Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 8 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (8-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


8 – боб

Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

“(Эй мўминлар), сизлар учун – Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи-атвори)да гўзал намуна бордир” (Қуръон 33:21).

Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг (милодий 632 йилдан кейин) мусулмон армияси бир аср мобайнида йўлида учраган ҳамма нарсани супуриб ташлаётган бир вақтда, мусулмон олимлари “ривоятлар” деб аталмиш ибораларни тўхтовсиз тўплаб бордилар, уларни ажратиб олдилар, баъзиларининг ҳақиқийлигини ва тўғрилигини текшириб кўрдилар, айрим ҳолатларда баъзиларини инкор этдилар, жуда катта бой ва қизиқарли материаллар тўпладилар.Ушбу материаллар яқин орада қонунлаштирилди ва расмий тарзда тасдиқланди. Араб тилида бу “ривоятлар” – “ҳадислар” деб номланади.    

Шу билан бир қаторда қонунни жуда яхши биладиган одамлар – тафсирчилар – ана шу ривоят, ақидаларнинг ичидан шариат деб номланмиш машҳур ислом қонунларини чиқариб олишга ҳаракат қилишди. Шундай қилиб, бошқаларни тинмай қулликка солиб келган мусулмонлар ўзлари яратган қулликка тушиб қолганликларини дарров англаб етдилар; улар ҳар хил қаттиққўл қонунларнинг гирдобида эдилар.

Буларнинг ҳаммаси Муҳаммад исломда марказий ўрин эгаллаганлиги учун юз бераётган эди. Ислом тор доирада – Муҳаммаднинг тушунчаси кўрсатиб берган доирада,  ислом ҳуқуқшунослари чиқарган қонун доирасида ривожланди. Бу қонунлар Муҳаммаднинг сўзлари ва ишларидан шаклланган  бўлиб, ҳаётнинг ҳамма томонларини тартибга солиб турарди (унинг сўзлари ва ишлари Қуръонда бор ёки йўқлигидан қатъий назар).

Араб тилида ота-боболарнинг ривоятларини ифода қилиш учун ибора мавжуд. Бу ибора сунна деб аталади, яъни бу сўз “Ўтилган йўл”ни англатади. Муҳаммад пайдо бўлгунга қадар, сунна – арабларнинг хулқ-атворини белгилаб ва бошқариб турувчи маълум қонун-қоидалар бор эди. Муҳаммад шахсиятининг кучи шу қадар катта эдики, олдинига мажусий бўлган ўз қабиладошларининг ҳаёт тарзини у тамомила ўзгартириб юборди.

Муҳаммад мажусийликни якка худоликка, матриархал тузумни патриархал тузумга, масиҳийлик ва иудаизм жамиятини исломга алмаштирди. У ўзининг исмини Худо номи билан шунчалик яқинлаштирдики, унинг сўзлари ва ишлари Қуръонда бор ёки йўқлигидан қатъий назар, Худонинг айтган сўзлари каби ҳамма жабҳаларда қабул қилинди. Муҳаммаднинг хулқ-атвори эса барча имонлиларга ўрнак сифатида хизмат қилди. Сўнгра Муҳаммаднинг суннаси (ибратли хулқ-атвори) ҳамма имон-эътиқодли мусулмонлар учун мезон бўлиб қолди. Агар сунна Муҳаммад ҳаёт тарзининг мезони, яъни ўзида “жонли нақл” маъносини намоён этадиган бўлса, унда бу нақлларнинг ёзма шаклда қайд этилганлари “ҳадислар”ни ташкил қилади.

“Бериш илми” қонун-қоида ва принципларни ўрнатиши керак эди. Бу ривоятлар ёрдамида “афсоналар”га нима айнан жуда яқин, ҳақиқий эканлигини аниқлаб олиш мумкин.

 

Муҳаммад – намунали мусулмон

Муҳаммад ўзининг ҳаёт тарзини намуна қилиб, хулқ-атворларини белгилаётган мусулмонлар оммасига бу йўлни аниқлаб берган. Ушбу бобнинг бошланишида биз қуйидагича сўзларни ўқиймиз: “...Сизлар учун – Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи-атвори)да гўзал намуна бордир” (Қуръон 33:21). Гарчи Қуръоннинг ҳикматли сўзлари шу ягона одамдан келиб чиқар экан, Муҳаммад ушбу сўзларнинг талқинчиси сифатида ўзини тайинлаган экан, унда “ривоятлар” ҳам Муҳаммаднинг сўзларидан ва ишларидан келиб чиқиши табиийдир. Бошқача қилиб айтганда, Муҳаммад ўзини шундай ҳақ-ҳуқуққа эга қилиб кўрсатдики, гўё барча масалаларда унинг ҳар бир сўзи сўнгги ва ҳал қилгувчи эди.

Қуйидаги Қуръон оятларида Муҳаммад ўз исмини Худонинг номи билан қўшиб бирлаштирганига эътибор қилинг-а! Бу ҳолат Қуръонда бир неча бор такрорланади. Муҳаммад ҳамма одамларни бунга риоя қилишга даъват этади:

“Айтинг (Эй Муҳаммад): “Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Оллоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Оллоҳга ва Унинг элчисига – Оллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган умумий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз – шояд ҳидоят топурсиз” (Қуръон 7:158).

“Айтинг (Эй Муҳаммад): “Агар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Оллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Оллоҳ гуноҳларни мағфират қилгувчи, меҳрибондир. Айтинг: “Оллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!” Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Оллоҳ (бундай) динсизларни севмас” (Қуръон 3:29(31, 32).

 

Муҳаммад юқорида келтирилган оятларни бажарганларга ва унинг ортидан борадиганларга ҳаттоки, сизларнинг гуноҳларингизни кечираман, деб ваъда беради. Агар кимки Оллоҳга ва пайғамбарга итоат қилишдан бош тортгудек бўлса, Муҳаммаднинг айтишича, Худо уларни яхши кўрмас экан, чунки улар имон-эътиқодни рад қилганлар. Хуллас шу тариқа Муҳаммад одамларни ўзига бўйсундириш ниятида ўз номини имон-эътиқод билан тенглаштиради.

Муҳаммаднинг ортидан борадиганларнинг гуноҳини кечиришга у ваъда берди. Буни масиҳий сифатида изоҳлар эканман, бу оятларни ўқиган одам ҳайратда қолади. Бундай ваъдани фақат Худонинг Ўғли сифатида, Ўзининг хочдаги ўлими туфайли бутун одамзоднинг гуноҳини Ўз зиммасига олган Нажоткор Исо бериши мумкин эди. Муҳаммад ҳеч қандай асоссиз равишда нафақат гуноҳларни кечиришни ваъда қилди, балки у Масиҳдан анча устунлигини шу билан исботламоқчи бўлди, гўё Муҳаммад ўзининг келиши тўғрисидаги башоратни Исонинг дилига жо қилган эмиш (қавс ичидаги материал бизнинг изоҳимиздир).

 

“Мана, Марям Ўғли Ийсо бинн (ушбу иборага Худонинг Ўғли номидан фарқли ўлароқ Муҳаммад изоҳ сифатида асосланишни яхши кўрарди): “Эй Бани Исроил, албатта мен Оллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”, деган эди. Бас, қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: “Бу очиқ сеҳр”, дедилар. (Аҳмад – арабча сўз, пайғамбаримизнинг исмлари бўлиб, Муҳаммад сўзи билан бир ўзакдан чиққандир. У ўзак “Ҳамд-мақтанмоқ” калимаси бўлиб, Аҳмад Парвардигорга кўп ва хўб ҳамд айтгувчи маъносини ифодалайди)” (Қуръон 61:6).

 

Шунингдек, “Хушхабар” ёки “Яхши хабар” (Инжил) ибораларини Муҳаммад ўзлаштирмоқчи ва уларни ўзига нисбатан қўлламоқчи бўлди. Бу ерда гапираётганларимизнинг энг муҳими – Муқаддас Битигда марказий ўрин эгаллаб турган Исонинг ўрнини тортиб олиб, Муҳаммаднинг унга эга бўлишга уринишларидир. Қолаверса, бу ҳаракат орқали Муҳаммад “Пайғамбарларнинг муҳри” деб ҳисобланган таълимот билан кучайиб борар,  бундай ҳолат унга пайғамбарлар иерархиясида юқори ўринни эгаллашига кафолат берарди. Шундай қилиб, бутун қоида ва ҳамма ривоятлар бир одамнинг, яъни Муҳаммаднинг сўзи ва ишларига асосланганига биз гувоҳ бўламиз.

 

Қонун ва ривоятларни ҳаракатлантирувчи куч

Қонун ва ривоятларнинг шаклланиш жараёни – бу баҳс ва рақобатларга тўла бўлган қизиқарли тарихдир. Ривоятлар тартибга солиниб, маълум бир қолипга тушишидан олдин, қонуннинг турлича тўрт мактаби вужудга келган ва уларнинг ҳар бирининг ўз маркази бўлган эди. Кейинроқ ҳар хил мактабларнинг олтита расмий ва яхши баҳога сазовор бўлган ҳадислар тўплами яратилди. Ушбу жараён ҳақида сўз юритишдан олдин, бу масалани ҳал қилиш учун ўз ҳаётини бағишлаган одамларнинг ҳаракатлантирувчи кучини тасвирлаб беришни истардим.

Ҳақиқий хурофий тасаввур билан мусулмонларга бошчилик қилиш ғояси, яъни қандай қилиб “тўғри бошқарилиш” ғояси Қуръонда бир неча бор такрорланган бўлиб, бу ибора уларни қизиқтирар эди. Ҳамма гап Худонинг иродасини билиш атрофида айланарди. Раҳмон ўзининг “Ислом” номли бебаҳо китобида шундай дея таърифлаган эди: “Инсон ушбу иродани очиши, аниқлаши ва бажариши керак эди. Қуръон - шу ироданинг тугал кўрсаткичи, Муҳаммад эса – мукаммал талқинчи ҳисобланади” (Rahman, 1979:83). Ушбу схема бўйича, Муҳаммад бутун тизимнинг боши эди. У “ваҳий” деб аталмиш жараённинг ягона манбаи эди. У ягона талқинчи ва бундай талқиннинг намунаси бўлди. Муҳаммаднинг хулқ-атвори барча мусулмонлар учун қоида мезони ҳисобланган. Қолган ҳамма нарса бу арабнинг сўзи ва ишларидан у ёки бу йўл орқали келиб чиққан.

 

Пок ва бегуноҳ раҳбарга бўлган иштиёқ

Муҳаммаднинг гапларига ва хулқ–атворига бўлган бундай эътибор унинг пок ва бегуноҳлиги тўғрисидаги ақиданинг давомидир (Rahman, 1979:69). Бундай ҳолатга Муҳаммаднинг илоҳийлиги ҳақидаги ғоя яқиндир (Vander Werff, 1977:237). Фаластин Жамоатининг буюк епископларидан бири (у, исмим сир бўлиб қолсин, деб илтимос қилди) билан 1990 йил ноябрда бўлиб суҳбатлашган эдим. Ўша суҳбатдан шуни билиб олдимки, ҳозирда Муҳаммаднинг илоҳий табиатга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатли  китоблар босиб чиқарилаётган экан. Мен ҳам урду ва панжоб тилларидаги илоҳий ҳамд–саноларни тўпладим. Уларда Муҳаммадга Раббий сифатида қаралган. Ушбу масалада Звемер исломни қатъий қоралаб китоб ёзган эди. Унинг китоби бугунги кунда ҳам, ўшанда ҳам биринчи бор ёзилгандаги сингари долзарбдир:

“Мусулмон оламининг гуноҳи ва айби шундаки, улар Масиҳнинг улуғворлигини бошқага бермоқдалар. Амалий нуқтаи назардан эса Муҳаммаднинг ўзи мусулмонларнинг Масиҳи ҳисобланади... Исо Масиҳнинг ўрнини нафақат ривоятларда ва содда одамларнинг юрагида Муҳаммад эгаллаган... Исонинг бу ўрни Муҳаммад томонидан ҳамма мусулмонларнинг қалбида жой олган” (Zwemer, 1915:157, 166).

Исломдаги ачинарли ҳолат шундан иборатки, мусулмон илоҳиётчиларининг айримларигина Масиҳнинг илоҳийлигини ва Унинг Нажоткор, Қутқарувчи сифатидаги миссиясини инкор этиб, куч-қувватларини сарф қилиб турган бир вақтда, илоҳийликка ташна бўлган кўплаб мусулмонлар фақат Исо Масиҳда эришиш мумкин бўлган хусусиятларни фожеали тарзда Муҳаммадга нисбат бердилар. Бу ҳолат ҳам илоҳиётчилар томонидан олға сурилган эди, чунки улар ўзларининг хато ақидаларини ҳимоя қилиш мақсадида, юқорида айтиб ўтилганидек, Муҳаммаднинг бегуноҳлиги ақидасини ривожлантиришни мақсадга мувофиқ деб билишди.

Айнан шундай ҳукмронликни мусулмонларга сингдиришга кўра, қонун ва ривоятларга асосланиб йўл тутиш бўйича исломнинг ривожланиши масиҳийликдан кескин фарқ қиларди. Муҳаммад ўз ҳаётининг у ёки бу вазиятида қандай йўл тутганлигини мусулмон билиши, ёки аналогик ва дедуктив усул ёрдамида шу ҳолатда Муҳаммад шахсан шу ерда бўлганда, қандай йўл тутишини мусулмонлар кўра билиши ниҳоятда муҳим эди. Мажусийлар ўз қарашларини тасдиқлаш мақсадида уларнинг хулосаларини қўллаб-қувватловчи ёзма афсона ва ривоятларни ҳамма жойда қидиришди. Бахтга қарши, бошқа мажусийлар ҳам худди шундай қилишди. Онгли равишдами ёки англамасданми, афсона ва ривоятлар (яъни ҳадислар) вақт ўтган сари кўпайиб бораверди. Ҳадисларни тўпловчи ҳурматли кишилардан ҳисобланмиш Ал-Бухорий (у милодий 870 йилда вафот этган) даврига келиб уларнинг сони бир миллиондан ошиб кетди. Бухорий ҳадисларни чуқур ўрганди ва уларни саралаб чиқди. Кўпини сохта ҳадислар сифатида олиб ташлади ва етти мингта ҳақиқий ҳадисни қолдирди.

Иловада берилган диаграммадан сиз шуни кўришингиз мумкинки, мажусийлар ислом қонунларини кодификация (мамлакатда амал қилинувчи қонунларни маълум бир системага солиб тўпламоқ– изоҳ тарж.)  қилишга шошилишди, мажусийлар ҳали ҳадис тўплашни тугамасдан анча олдин бу ишни амалга оширишди. Диаграмма кодификаторлар исмларига асосан номланган ҳуқуқнинг тўртта корпусини кўрсатади. Улардан биринчиси, Ханифа – 767 йилда вафот этган, тўрттадан энг охиргиси Ҳанбал – 855 йили вафот этган. Расмий тан олинган ҳадисларнинг олти жилдини тузувчилар ўз ишларини Бухорийдан бошлаб (870 йилда вафот этган), то (916 йили вафот этган) Ал-Насаигача олиб боришган.

Бу фаолият ниҳоя топганига минг йил ўтди. Биз яшаётган давр билан ҳадислар тўпланган давр оралиғида бир минг йилдан ортиқ вақт бор. Ҳадисларни тўплаш ва кодификация қилиш, улардан шариат қонунларини чиқариб олиш шунга олиб келдики, мусулмонлик еттинчи аср моделида яккаланиб қолди. Чунки мусулмонлик Муҳаммад тавсия этган сўз ва ишларга асосланган бўлиб, унинг ўлимидан кейин икки ярим аср мобайнида бу ҳақдаги гаплар катта шов-шувга айланиб кетди.

 

Ҳадис ва шариатни Инжилга қарши қўйиш

Аммо барҳаёт Муқаддас Руҳ томонидан бошқарилиб бораётган Инжил муаллифлари юқорида зикр этилган йўлдан юришдан бош тортдилар. Масалан, Юҳанно шундай ёзган: “Исо Масиҳ жуда кўп мўъжизалар яратди; агар бу ҳақда биз батафсил ёзадиган бўлсак, ўйлашимча, ёзилган китобларнинг сони бутун оламга ҳам сиғмаса керак”. Юҳанно нима сабабдан ҳаммаси ёзилмаганига кўплаб фикрлар келтиради. Биринчи фикр шундан иборатки, имонлида нажотга ишонч-эътиқодни уйғотиш учун ёзилганларнинг кифоя қилади:

“Шогирдлар бу китоб таркибига киритилмаган Исонинг яна кўп мўжизали аломатларига гувоҳ бўлганлар.Китобга киритилган мўжизлар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар ” (Юҳанно 20:30, 31).

 

Менинг ўйлашимча, иккинчи фикр шундаки, Инжил ёки унинг таъсири биринчи аср яҳудийлар таълимотида яккаланиб қолиб, одамларга ёқмаслигини Худо истамаган. Иброний ривоятларини билиш ҳам фойдадан ҳоли эмас, зеро улар Муқаддас Ёзувнинг матнига аниқлик киритади. Лекин биз иброний маданиятининг барча урф-одатларига амал қилишимизга зарурат йўқ. Чунки улардан кўплари маданий муҳитнинг ўзига хос хусусияти билан белгиланади, шунинг учун уларга тақлид қилиш ярамайди. Қолаверса, Худо барҳаёт Муқаддас Руҳни динамик, жонли восита сифатида бошқариб ва йўлга солиб туриш учун ўз Жамоатига берди. Бундай таълимот ҳар қандай маданий контекстга дунёнинг ҳамма бурчагида ва ҳар қандай вақтда мос келиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, Худо материални чегаралаб, Инжил маданиятнинг сон-саноқсиз қатламларига ва турли тилларга тарқалиши учун Хушхабарни озод қилди. Масиҳий Жамоатининг турлича шакл ва тузилишини намоён этиб турувчи тушунарли, ихчам ғоялар Худо Шоҳлиги тинч йўл билан барча маданий қатламларга кенг ёйилишига имкон берди.

Аксинча, еттинчи асрнинг бесўнақай араб моделига берилганларни ислом қўллаб-қувватлайди ва ушбу оятда: “...Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир...” (Қуръон 2:256), дейилишига қарамай, мусулмонлар исломни бутун оламга мажбуран қабул қилдиришди, мажбурлаш ёки ишонтириш йўли билан, ёки керак бўлса, куч билан сингдиришди.

Ислом ўзининг қонун-қоидалари ва ҳадислари билан тинч–тотув яшай олмаслигини тасдиқловчи кўплаб мисоллар мавжуд. Булар қуйидагилардир: тўқнашувлар, қарама-қаршиликлар, янгидан-янги ислоҳотларни ўтказишга уриниш, оламда кўплаб мусулмон мазҳабларини ва оқимларини юзага келтирувчи замонавийликка мослашишга ва синкретик (бир-биридан ажралмаган) муросага келишга ҳаракат қилиш.

Ислом қаттиқ мезон исканжасида доимо қўрқиб-писиб яшайди. Бундай қаттиқ мезон, биринчидан, қонун ва ривоятлар кодификаторлар томонидан қачонлардир абадийга ўрнатилганда, иккинчидан, инсон руҳий кечинмаларга ташна бўлганда ва улардан қониқмаганда келиб чиқди. Бу етишмовчилик ҳозирги замон маданиятининг турли қатламларида тўлдирилмоқда.

Масиҳий хизматчи, мусулмонлар нима сабабдан бундай ҳаёт тарзига берилганликларини тушуниш учун ортодоксал ислом билан танишиши керак эмас. Балки қандай қилиб ва нима учун исломнинг ноортодоксал шакллари бу меёрдан оғишларини у тушуниб етишиши лозим.  

Энди биз ушбу китобда исломнинг бу вариантларидан баъзиларини кўриб чиқамиз. Лекин бундан олдин ортодоксал исломнинг эътиқод ва ривоятларига тегишли асосий бандлар билан қисқача танишиб чиқайлик.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак