Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 21 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (21-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


21 – боб

Руҳий кучдан фойдаланиш

“Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир.

Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз.

” (2 Коринфликларга 10:4-5). 

 

Мусулмонларнинг Инжилга муносабатлари билан боғлиқ ижтимоий-маданий тамойилларни муҳокама қилганимиздан кейингина, миссионерликнинг руҳий тамойилларидан фойдаланиш ўринлидир. Қайсидир маънода шундай деб аталмиш мусулмонлар билан ишлаганимизда муаммо йўқ. Улар – Худо севгисига номзодлар, Улар бу тизимнинг асирларидир. Исо шундай дейди: “Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин,Хаста қалбларга шифо берсин,Зиндондагиларга, ‘қутуласиз’, десин, Асирларга озодлик эълон қилсин”, деб Эгам мени юборди” (Ишаё 61:1). Биз ҳамма жойда мусулмон эркаклари ва аёлларининг қалблари учун руҳий жанг олиб борамиз. Ислом ўзининг барча кўринишлари билан бу мусулмонларни мудҳиш руҳий қулликка олиб келган ғоя ва дунёқарашлар билан тўлдириб юборган. Шунингдек, ислом мусулмонларни ажойиб озодликдан маҳрум қилди, бу озодликка улар Исо Масиҳда қайта туғилиш орқали ва Руҳдаги ҳаёт туфайли эришишлари мумкин эди.

 

Исломда Дажжоллик руҳи

Ушбу боб бошида биз – масиҳийлар ислом билан тўқнашганимизда, чуқур илоҳий аспект орқали ишончли ҳамкор бўла олишимизни айтиб ўтмоқчиман. Гарчи оз миқдордаги мусулмонларни ортодоксаллар деб ҳисоблаш мумкин бўлса-да, дажжоллик ғоялари уларда шунчалик мустаҳкамланганки, мусулмонлар ҳамма жойда Инжил Хушхабарига қарши чиқишга мойилдирлар. Қолаверса, бу қаршилик ортида руҳий куч ва ақл-идрок туришига ишончимиз комил. Иблиснинг асосий мақсади – Худо Ўз иродасини амалга оширмоқчи бўлганда, Унга халақит беришдир. Зеро Худо Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабар орқали адашган ва гуноҳ қилган одамзодни қайтариб олмоқчи бўлган эди. Юқорида муҳокама қилганимиздек, қуйидагиларни Муҳаммад ўргатиб кетган: Худонинг Ўғли бўлмайди, Худо инсонда мужассам ҳам бўлмайди, ҳеч ким бошқа биров учун ўлмайди, Исо хочга тортилмаган, агар одамнинг яхши ишлари (яъни ислом қонунларига итоат этганда) тарозуга қўйилганда, ўша томон оғир келса, у ҳиссий “жаннат”га тушади, акс ҳолда эса дўзах оловига ташланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Муҳаммад, унинг сафдошлари ва издошлари ислом деган тузумни барпо этдилар, бу тузум мусулмонларни ўзига чамбарчас боғлаб олиш мақсадида жаннатнинг ҳиссий туйғуларини қўллади, дўзах азоблари билан қўрқитди. Бу тузумдан чиқиб кетиб таъқиқланган, акс ҳолда ўша одамни ўлим хавфи кутади (Қуръон, 4:91). Масалан, бутун жаҳонга машҳур ҳинд ёзувчиси Салмон Рушдини Эроннинг марҳум оятиллоси Хумайний сиртдан ўлимга ҳукм қилди (Los Angeles Times, 14 февраль 1989 йил).

Шунингдек, бизнинг ишончимиз комилки, исломнинг ноортодоксал шаклларида руҳий кучлар ҳаракат қилади. Улар қандай номланишидан қатъий назар - сўфийлар деймизми, “халқ мусулмонлари” ёки яна қандайдир ном билан атаймизми, булардан қатъий назар, руҳий кучлар ҳаракат қилади. Зеро исломнинг турли хиллари ортида қарама-қарши руҳ ҳаракати яширинган: Исо Масиҳ ким, Исо мусулмонлар учун нега керак – мусулмонлар қачонлардир буни билиб олмасликларини  ислом ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. .
 

Муқаддас Китоб дунёқарашининг асосланганлиги

Бугунги кунда Муқаддас Китоб бизга қандай кўринишда намоён бўлаётган бўлса, унинг ҳақиқийлигига ва тўғрилигига мен ишонаман. Шунга ишончим комилки, одамларга қутқарилиш ато этаётган Худонинг гуноҳни ювиш ишлари моҳияти – Унинг Инсон қиёфасига киришидир (Юҳанно 1:14), шунингдек, “Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди” (Ибронийларга 1:3). “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди. Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр–ғазабидан қутқаради.” (Римликларга 5:8-9) эканлигига, “...яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У дафн этилганига ва учинчи куни тирилганига” (1 Коринфликларга 15:4), “Унинг номи — бутун оламда нажот берадиган ягона номдир “(Ҳаворийлар 4:12) эканлигига, “Ўғилни рад этган одамда Ота йўқлигига,Ўғилни тан олган одамда эса, Ота ҳам борлигига” (1 Юҳанно 2:23), ва ниҳоят “...Исони Масиҳ эмас, дейдиган ҳар қандай одам ёлғончи” (1 Юҳанно 2:22) эканлигига мен ишонаман. Ушбу оятларни ўқиган ҳар бир мусулмон шуни билиши керакки, мен Муқаддас Битикдан иқтибос келтирганман, мен имонли сифатида бошқа танлаш имкониятим йўқ. Бу менинг шахсий фикрим эмас, бу Илоҳий Каломга бўлган менинг садоқатим масаласидир. Агар Худонинг Исо Масиҳдаги бу сингари нажот бериш фаолиятига сизнинг эътирозларингиз бўлса, ундай ҳолда сиз мен билан эмас, Худо билан баҳслашмоқдасизлар. Мен фақатгина Унинг содиқ қулиман, мен Муқаддас Битик нуқтаи назарини мусулмон-китобхонлар учун яна қайтадан баён қилишни лозим топдим, токи биз нима учун уларнинг динини бошқача эмас, айнан шу тарзда қабул қилаётганимизни улар тушунсинлар.

Ислом, моҳиятига кўра, азалдан масиҳийликка қарши кайфиятда бўлган. Хатоларнинг таянч нуқтаси аслида шудир. Аммо Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддао Масиҳга қарши бош кўтаришдир (2 Коринфликларга 10:5), шунинг учун бундай одамларни охир-оқибатда ўлим кутади. Қуръонда ҳақиқат нури ҳам акс этиб туришини инкор этмаймиз, чунки Муҳаммад Муқаддас Китобдан Худо ҳақидаги баъзи бир тушунчаларни ва яна қандайдир манбаларни ўзлаштириб олган. Аммо Муҳаммад шундай тузумни яратдики, бу тузум Худонинг Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ тушунчасига тамомила қарши чиқди; нажот олиб келган, хочга тортилиб ўлган, сўнгра яна қайтадан тирилган Худонинг Ўғли Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарнинг кенг тарқалишига ислом қарши турди. Шунинг учун ҳам биз фундаменталист исломни масиҳийликка қарши таълимотнинг қўрғони деб қабул қиламиз, Масиҳ Ўзининг руҳий кучи билан биз орқали ҳаракат қилиб, натижада бу қўрғонни бузади деб ҳисоблаймиз. Модомики ислом Исо Масиҳ номли пойдеворда қурилмаган экан, Маҳшар куни уни фош қилади, олов уни очиқ-ойдин қилади- қўяди (1 Коринфликларга 3:11-14).

Исо Масиҳ Хушхабарига исломнинг қаттиқ қаршилик кўрсатганини назарда тутиб, биз шундай хулосага келамизки, ислом тузуми ортида масиҳийликка қарши қаратилган ғайритабиий кучлар турибди. Битикда шу сўзларни ўқиймиз: “..бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфесликларга 6:12). Ишончимиз комилки, бу кучлар шиддат билан Инжилга қарши ҳаракат қилувчи тузум ортида турибди. Масиҳийлик эътиқодига ва унинг ҳаракатига очиқ–ойдин қилинаётган қуйидаги ҳужумларни таъкидлаб ўтмоқчимиз:

 

- Қуръон Масиҳ ҳаётининг асосий воқеаси – Исонинг хочга тортилишини инкор этади (Қуръон 4:156 (157)).

- Муҳаммад масиҳийларни ўз томонига жалб қила олмагач, у мусулмонларни лаънатлади (Қуръон 9:30).

- Муҳаммад Исо Масиҳни фақатгина Пайғамбар деб ҳисоблаб, Уни камситди, ўзини эса “пайғамбарлар муҳри” деб атаб, улуғлади (Қуръон 33:40).

- Муҳаммаднинг вафотидан кейин юз йил ўтгач, ислом Илоҳий Каломга шиддат билан ҳужум қилди, Каломнинг Қуръонга мос келмаган ҳамма жойлари тамомила ўзгартирилган деб, сохта даъво қилди (Hagg, 1980, 38).

- Ислом бутун дунёни ҳар қандай усул билан, ҳаттоки ҳарбий куч (жиҳод – муқаддас уруш)ни  қўллаган ҳолда босиб олишга аҳд қилган (Қуръон 8:39-40 (38-39)).

- Белгилаб қўйилганидек, ҳамма масиҳийлар мусулмонларга бўйсунишлари ва ўз қўллари билан зиммаларидаги солиқ (жузия)ни тўлашлари керак (Қуръон 9:29).

- Кофир бўлган ҳар бир мусулмон ўлимга маҳкумдир (Қуръон 4:91 (89)).

- Исломнинг таянчи ҳисобланмиш Саудия Арабистони ўз юртида ибодатхоналар қуришга ёки жамоа аъзоларининг эркин йиғилишларига йўл қўймайди.

- Мисрда масиҳийларнинг ибодатхоналарини ҳаттоки таъмирлашга ҳам рухсат берилмайди.

- Шариат қонунлари ҳукм сураётган мусулмон мамлакатларида масиҳийлар томонидан мусулмонларга Инжил Хушхабарини тарғиб қилиш таъқиқланади.

Ислом Масиҳ Хушхабарига қатъиян қарши эканлигини кўрсатиш учун юқорида санаб ўтилганларга яна бирор нимани қўшимча қилиш керакми?      

Ислом ҳалокатга учраши мумкинми?

Коммунизм билан ўхшашлик

Имонсиз коммунизм масиҳийлик эътиқодини йўқ қилиш пайига тушган эди, бироқ бунга муваффақ бўла олмади. Исо Ўзи ҳақида шундай деган: “У ҳолда, Забурдаги: “Бинокорлар кераксиз деб ташлаган тош нақ бинонинг пештоқидан ўрин олди” – деган оят нимани ифодалайди? Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади (Луқо 17-18). Ушбу сўзларнинг маъноси шуни англатади: кимки Масиҳга имон келтирса, унинг гуноҳи кечирилади. Кимки Масиҳни инкор этса, унинг ўзи абадий йўқ бўлиб кетади. Айнан шу ҳолат Совет Иттифоқи билан юз берганига бугун гувоҳ бўлиб турибмиз. Атеизмни улуғлаб, Жамоатни йўқ қилишга онт ичган мамлакат эндиликда ўзи ҳалокатга учради. Кўпчиликнинг таъкидлашича, айнан имонлилар жамоати Совет Иттифоқини ва коммунизмни йиқитди.

 

Раббий исломга қарши

Мусулмонлар нафақат барбод бўлган коммунизмнинг аянчли тажрибасидан сабоқ олмоқлари керак, балки иложи борича Битикнинг огоҳлантиришларига эътибор қаратишлари лозим. Уларнинг тузуми Худонинг Ёғ Суртилганига қарши чиқди. Шунинг учун ҳам халокатга дучор бўлди. Кимки Худо Ўғлига қарши чиқса, нима юз бериши ҳақида Довуднинг башоратига қулоқ тутинг:

 

“Осмонда ҳукмрон бўлган Раббий эса

Уларни масхаралаб, устидан кулади.

Раббий ғазаб билан уларни огоҳ этади,

Қаҳрини сочиб, ваҳимага солиб айтади:

 “Мен Сионга*, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга

 Ўзимнинг шоҳимни жойлаштирдим.”

 Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда:

“Эгамиз менга шундай деди:

‘Сен Менинг ўғлимсан,

Бугун Мен сенга Ота бўлдим*.

 Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман,

Ернинг тўрт томони сеники бўлади.

Темир хивчин ила уларни уриб эзасан*,

Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.’”

Эй шоҳлар! Энди ақл билан иш қилинг.

Эй замин ҳукмдорлари! Огоҳ бўлинг.

Қўрқув ила Эгамизга сажда қилинг!

Ваҳима ила тавба қилинг!*

Унинг ўғлига таъзим қилинг,

Бўлмаса У ғазабланади,

Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз,

Унинг ғазаби тез аланга олади.

Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар!»(Забур 2:4-12).

 

Бу урушнинг оқбати нима билан тугаши бизга маълум. Айнан шу ҳақда қачонлардир Дониёр башорат қилган:

 

“Ўша шоҳларнинг (Исо туғилганда Цезарь ва Ҳирод ҳукмронлик қилишган- Д.К.) даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради” (Дониёр 2:44).

 

Ҳаворий Павлус ўзининг руҳлантирувчи мактубларидан бирида бу ҳақда шундай ёзади:

 

“Шундан сўнг, Масиҳ ҳар қандай ҳокимиятни, ҳукмронлик ва қудратни барбод қилиб, салтанатни Самовий Ота — Худога топширганда охират бўлади.

Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак... Ҳамма нарса Масиҳга тобе қилдирилгандан кейин, Ўғил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобе қилдирган Худога тобе бўлади, токи Худо борлиқнинг устидан бутунлай ҳукмрон бўлсин...” (1 Коринфликларга 15:24-25, 28).

 

Муқаддас Китоб Масиҳнинг сўнгги  улуғвор жангларининг тасвири ва барча душманлар устидан Унинг ғалабаси билан тугатилади: “

“Энди бу дунё ҳукмронлиги,

Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир.

Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади” (Ваҳий 11:15).

Буни билиш масиҳий хизматчига таскин беради. Исо – дунёнинг Ҳукмрони, Шоҳдир. Барча рақиблар устидан ғалаба қозонилади. Ҳақиқат сохталик устидан тантана қилади.

Унинг Шоҳлиги солиҳлик муҳри билан белгиланади. Заминдаги одамлар энди бошқа ҳеч кимни ранжитмайдилар, қўрқувга солмайдилар. Иблиснинг ўзи ҳам тамомила ҳукм этилади, ер билан яксон бўлади.

Биз биламизки, Масиҳ иблис билан бўлиб ўтган барча жангларда ғалаба қозонган: биринчи бор иблисга дуч келиб васвасага солинганда (Матто 4:1-11), Гетсимания боғида сўнгги  ва оғир синовдан олдин (Матто 24:36-46), У бизнинг гуноҳларимиз учун хочдаги ўлимни қабул қилганда, ғалаба қилди. Бизнинг барча гуноҳларимиз учун хочда ўлди ва дафн қилингандан кейин ўликлар ичра тирилди. Иблис, гуноҳ ва ўлим устидан ғолиб келди. Бу ғалаба биз учун бебаҳо мурувват ва тасалли бўлди.

Исо Масиҳ Ўз ғалабаси туфайли бизга берган тасалли ва кучдан фойдаланишимиз керак. Бироқ, Масиҳ ғалаба қозонгани билан, уруш тугагани йўқ. Кўплаб жанглар ҳали олдинда: Масиҳ васият қилган ишларни бажаргунимизча, ҳали йўқотишлар ва жафолар кўп бўлади. У барча халқларга – дунёдаги минглаб этнолингвистик гуруҳларга Хушхабарни етказишни бизга васият қилган. Биз Унинг номи билан Хушхабар тўғрисида гувоҳлик беришимиз, асирларни озод қилишимиз, хасталарга шифо беришимиз, жинларни қувиб чиқаришимиз, Унинг Жамоати чегараларини кенгайтиришимиз ва оёқларимиз остидаги шайтонни эзиб ташлашимиз керак (Римликларга 16:20). Биз руҳий жанг олиб боришимиз ва ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қилишимиз лозим (2 Коринфликларга 10:3-5).

 

Ибодатнинг вазифаси

Агар менга коммунизмнинг қулаши билан боғлиқ бўлган яна битта ўхшашликни келтиришга имкон беришганда эди, мен буни ибодат билан боғлаган бўлар эдим. Совет Иттифоқида масиҳийлар Сталин, Хрушчёв, Брежнев, Черненко ва Андропов каби диктаторлар тузумидан азоб чекдилар. Шарқий Европа, Вьетнам, Шимолий Корея, Куба ва шунга ўхшаш бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай аҳволни айтиш мумкин. Ушбу тузумларни бошқариш мобайнида шу мамлакатларда ва уларнинг ташқарисида ҳам масиҳийлар тинмай ибодат қилишди. Шундай савол туғилади: “Худо бу ибодатларга жавоб қилдими?” Мен қатъий равишда: “Ҳа” деб, жавоб берган бўлардим. Худонинг жавоби жуда узоқ - эллик йилдан ортиқ юрди, аммо бугунги кунда биз гувоҳ бўлиб турганимиз – бу Худо халқининг қилган қизғин ибодатининг натижасидир.

 

Ибодат ҳақида Исо таълимоти

Масиҳ ўз издошларига ўргатган ибодатда қуйидагича сўзлар мавжуд: “Сенинг Шоҳлигинг келсин.

 Осмонда бўлгани каби,

Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин…

Бизни васвасага дучор қилмагин,

Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин

” (Матто 6:10, 13).

 

Биз Отадан Унинг Шоҳлиги келишини ва Унинг иродаси заминда амалга ошишини сўраб ибодат қилганимизда, биз маълум маънода Худонинг Ўзи қилмоқчи бўлган ишни амалга оширишига Уни даъват этамиз. Бизни шайтондан қутқаришни илтижо қилганимизда, “…бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини” (1 Юҳанно 5:19) эканлигини ва “ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устунлигини” (1 Юҳанно 4:4), ва У бизни қутқара олишини идрок қиламиз.

 

Шоҳона муқаддаслик ибодати

Сўнгра Мусо қонунларининг бирига ҳақиқий маъно бериш  иқтидорини Худо Бутрусга инъом этганлигини кўрамиз: “Аммо сизлар — Шоҳаншоҳ руҳонийлари, танланган бир насл, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган” (1 Бутрус 2:9). Бугунги кунда бу сўзлар  барча имонлиларга тегишлидир. Биз шоҳаншоҳ руҳонийлари бўлиб, Худо олдида ҳамма халқлар учун ибодат қиламиз. Павлус ушбу мавзуга оид нималар ёзганига эътибор қилинг: “Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. Худо йўлида обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар.Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир.У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди” (1 Тимўтийга 2:1-4).

Худо барча одамларнинг нажот топганини кўрганда, ўша одамлар ва уларнинг ҳукмдорлари учун бизнинг ҳимоя ибодатимиз амалга ошган бўлади.

 

Мусонинг ҳимоя ибодати

Бундай ибодатнинг яққол мисоли Мусо ҳаёти ҳақидаги ҳикояда келтирилган. Яҳудийлар гуноҳ қилганлари учун, Худо уларнинг барчасини йўқ қилиб юбормоқчи бўлди. Мусо ҳаётини хавф остига қўйиб, ўз халқини ҳимоя қилди: “Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин, деб Сенга илтижо қиламан. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг номимни ўчириб ташлагин” (Чиқиш 32:32). Мусо ўз халқи ҳалокатга учрашидан кўра, ўзининг ўлимини афзал кўрди. Ўша “оҳ-нолалар” – бизнинг ичимиздаги ва Руҳдан келиб чиқаётган чуқур ҳимоя ҳиссининг аломатидир. “...ожизлигимизда Руҳ бизга мадад беради. Чунки биз қандай қилиб ибодат қилишни билмаймиз, аммо Руҳнинг ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади” (Римликларга 8:26). Шу тарзда биз ҳам мусулмонларнинг ортида турган ислом зулмидан ва ёвуз кучдан улар озод бўлишлари учун ҳимоя ибодатини қиламиз.

 

Ботир ҳимоячиларга эҳтиёж

Ҳаммасидан ҳам биз Иброҳим, Мусо, Довуд, Нахимиё, Бутрус ва Павлус каби ботир ҳимоячиларга муҳтожмиз. Улар - Раббимиз Исо Масиҳ таълимотини ва ибрат намунасини юракларига жо қилган толмас ибодатгўйлардир. Бутун дунё мусулмон халқи учун, ҳар бир мамлакат, ҳар бир этнолингвистик гуруҳ учун Худога тинмай ибодат қилишга тайёр зотлардир. Балки, ибодат – бу дунёдаги мусулмон халқи руҳий жангда нажот топиши учун бизнинг энг буюк қуролимиздир. Бироқ мусулмон халқларини ислом зулмидан жангда озод қилиш ўлчовининг яна бошқа томонлари ҳам мавжуд.

 

Шоҳликнинг мўъжиза ва аломатлари

Одамлар зулмат шоҳлигини тарк этиб, Илоҳий Шоҳликка кириб келишлари учун Исо уларни даъват қилгани келди. У севги ва марҳаматга тўлиб келди. Масалан, “Исо ҳамма шаҳару қишлоқларга бориб, синагогаларда таълим берарди, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамларнинг турли хасталигу дардларига шифо берарди” (Матто 9:35). Унинг Шоҳлиги – севги шоҳлигидир, чунки Унинг Ўзи севгидир (1 Юҳанно 4:8). Муқаддас Битикда айтилишича, У оломонни кўрганда, унинг раҳми келарди, У меҳр-мурувватга тўлиб-тошарди. Дарвоқе, сизнинг раҳмингиз келганда, ўз севгингизни қандай намоён қилар эдингиз? Ҳар қандай инсоний мавжудотни мудом хавотирга соладиган ва азоб берадиган муаммо – бу касаллик, дармонни қуритадиган нохушлик, ёки ундан ҳам баттари жинга чалинишдир. Бундай одамларни кўрганда Исо доимо уларга шафқат қиларди. Қаерда бўлмасин, ҳамма жойда У хасталарга шифо берарди, телба-соқовлардан жинларни қувиб чиқарарди. Исо шу тарзда нафақат Илоҳий кучни намоён этди, балки У Ўз шогирдларига ҳам шифо бериш қудратини ато этди: “Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди. Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ва хасталарни шифолашга юборди” (Луқо 9:1-2).

Юқорида айтиб ўтилганидек, Исо Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилар, шу билан бирга шифо бериш, жинларни қувиб чиқариш ишларини бажарарди. Эҳтимол, шифо бериш – Шоҳликнинг мавжудлигидан гувоҳликдир. Кейинроқ Исо Ўзининг етмишта шогирдига худди ана шу иқтидорни берди. Исо Ўзи ташриф буюриши керак бўлган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ундан олдин бориб туришлари учун шогирдларини иккита-иккитадан жўнатарди. Шуниси ажойибки, Исо бу ерда бўлажак ҳосил ҳақида гапиради:

 

  “Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди. Исо уларга шундай деди: — Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз. Ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар…Бир шаҳарга кирганингизда, шаҳар аҳолиси сизларни қабул қилса, олдингизга қўйганларини енглар. Ўша ердаги хасталарга шифо бериб, шаҳардаги одамларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар ” (Луқо 10:1-2; 8-9).

Етмиш шогирд сафардан қувонч билан қайтиб келганда, Исонинг бунга  бўлган муносабати ҳам бизга жуда кўп нарсани англатади. Инсон азоб-уқубатларини енгиллатган бу гувоҳликлардан хурсанд бўлиш ўрнига, У келажакка қаради, барча азоб-уқубатларнинг манбаи бўлган душманнинг тамомила мағлубиятга учрагани ҳақида гапирди: “Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим. Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди...” (Луқо 10:18-19). Одамларнинг ҳақиқий душмани ким эканлигини билсин, деб Исо  шогирдларининг кўзини очди. Мана, нима учун Юҳанно шундай ёзган: “Бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини биламиз” (1 Юҳанно 5:19). Айнан Юҳанно Исонинг келиш мақсадини аниқ қилиб кўрсатиб берган: “Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидандир. Чунки иблис азалдан гуноҳ қилиб келяпти. Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди” (1 Юҳанно 3:8).

 

Ҳақиқий кураш табиати

Натижада инсон зоти устидан ҳукмронлик қилиш учун асосий жанг Худо Ўғлининг севган Шоҳлиги ва зулмат шоҳлиги ўртасида боради. “Руҳий жанг” ҳақида сўз юритилар экан, буни эслаш фойдадан холи эмас. Бизнинг душманимиз мусулмонлар эмас, балки уларни қулга айлантирган тузум илҳомчиси, ўткир ақлдир. Ёвуз кучлар зулмидан одамларни қутқариб ва шифолаб, Исо Масиҳ номи билан олға бормоқдамиз. Севгининг бу фаолияти Ўз душманидан устун турувчи Шоҳнинг мавжудлигини ва кучини яна бир бор тасдиқлайди.

Бу ҳақиқатнинг чуқур маъносини, эҳтимол, ҳеч ким Дон Уильямсчалик атрофлича ва мукаммал қилиб ифодалай олмаган: “Бутун ҳаётни ўзгартириб юборувчи Муқаддас Китоб Хушхабарининг ажойиблиги шундаки, ушбу Шоҳликни бошқариб турган Шоҳ бизнинг оламимизни самолардан туриб қўллаб-қувватлайди. Айни пайтда оламни Унинг Ўғли  ғайратли Руҳнинг намояндаси қиёфасида бошқариб туради. Биз учун бу шуни англатадики, ҳозирда ўз ҳаётимизни ўзгартира оламиз ва ўзгартиришимиз керак. Биз эса ҳар доимги одатга кўра, бирдай ибодат қилаверамиз: “Сенинг Шоҳлигинг келсин, Сенинг ироданг ерда ҳам худди Осмондаги сингари бажо бўлсин!” Худо ҳақиқатда ушбу ибодатга бутун дунё бўйлпб жавоб бермоқда, Унинг Шоҳлиги келганлигини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, У Ўз Муқаддас Руҳи кучини озод қилмоқда, шу йўсинда юракларни унинг барҳаётлигига очмоқда, олдинги ва ҳозирги жароҳатларни шифоламоқда, одат тусига кириб қолган қуллик тузумини бузиб ташламоқда, доимий зулматни қувиб, бизнинг тубанлашган инсоний табиатимизни яна қайта тикламоқда, У азоб чекканларнинг кўнглини кўтармоқда. Бу Шоҳликни ибодат орқали кўришга бизнинг ажойиб имкониятимиз бор. Зеро бизнинг бахтимизгами, ёки афсус-надоматларимизгами, абадийликда эътиқод ва ишонсизлик сўқир бўлмайди!” (Williams, 1982:2).

Уильямс ҳаётлигида унинг кўзлари Худонинг ғаройиб ишлари тўғри эканлигига асосланган ҳолда очилган эди. Дунёвий, табиий фалсафий қарашлар унинг дунёни масиҳийча англашига қанчалик емирувчи куч билан таъсир кўрсатганини икир-чикирлари билан тасвирлайди.

Крафт ўзининг Нигериядаги илк миссионерлик фаолияти ҳақида ҳикоя қилар экан, шуни таъкидлайдики, ғарб фани нигерияликларнинг талабларини амалий тарзда қондиришга лаёқатсиз эди:

 

“Гарчи биз руҳий нарсалар ҳақида жуда кўп гапирган бўлсак-да, нигерияликлар маънавиятнинг кўплаб жиҳатларини бизга қараганда яхшироқ тушунишар эди. Афсуски, биз галатияликлар сингари иш тутдик. Ўз вақтида Павлус галатияликларни айблаб, шундай деган эди: “Сизлар шунчалик фаҳмсизмисизлар? Муқаддас Руҳ кучи билан бошлаб, энди ўзингизни башарий кучингиз билан битирмоқчимисизлар?” (Галатияликларга 3:3). Биз ҳам руҳ билан бошлаб, башарий куч билан тугатардик. Исо Масиҳ номи билан бошлаб турли касалликларга, бахтсиз ҳодисаларга, илм беришга, ҳосилдорликка, қишлоқ хўжалигига ва умуман ҳар қандай ҳаётий муаммога биз (худди бошқа тузукроқ йўлни таклиф қила олмаганимиздай) фақат ғарбча дунёвий қарашларни тарғиб қилар эдик. Биз шундай ҳаракатлар қилар эдикки, гўёки ғарб илмий методлари ибодатга қараганда фойдалироқдай” (Kraft, 1989:4, 5).

Кейинроқ Крафт дунёда руҳий ҳақиқат борлигини очган миссионерлар орасига тушиб қолди. Улар Исо Масиҳ давридаги ҳолатларга мос эканликларини Крафт тушунгач, шундай ёзади:

“Мен Муқаддас Китобни (айниқса Инжилни) янгича кўз билан ўқиётганимни англадим. Мўъжизалар, жинларни қувиб чиқариш ва Худо ваҳийлиги, фаришталар, шайтонлар, мен ўқишга одатланиб қолган ҳамма-ҳаммаси, худди руҳлантирувчи ҳаёлдай – ҳаммаси ҳозирда биз учун эканлигини тушундим! Менда ибодат қилишга, Худо билан сўзлашишга, Уни тинглашга... янгидан-янги истак пайдо бўлаверди. Хизмат янгича куч ва обрў-эътибор касб этди...” (1987, 133-134).

 

Руҳий қаршилик

Мусулмонлар билан ишлаш жараёнида, албатта исломга руҳий қаршилик кўрсатаётганларга диққат қаратиш кутилаётганлигини сиз тушуна бошлайсиз. Ислом куч-қудратни тарғиб қилади. Гарчи Қуръонда меҳр-шафқат ва марҳамат кўрсатиш ҳақида кўп гапирилса-да, Худо аввалам бор гўёки енгиб бўлмас кучдай таассурот қолдиради. Мусулмонларнинг бир қисми ўзларини бу кучнинг қуроли, қандай қилиб бўлса ҳам бутун дунёга Қуръондан олинган “Худо иродаси”ни зўрлаб қабул қилдиришлари керак, деб ҳисоблардилар. Исломда севги, гуноҳни ювиш тушунчалари йўқ. Бу тушунчаларнинг ҳаммаси Худонинг ҳар нарсага қодир эканлиги ҳақидаги Муҳаммад нуқтаи назарига зиддир (Cragg, 1984:137).

Масиҳий учун ҳамманинг гуноҳлари кечирилиши ва шифо топиши Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими билан чамбарчас боғлиқ (Ишаё 53:4-6; 1 Бутрус 2:24). Унинг Иблис устидан ғалабаси гуноҳ устидан эришган ғалабаси туфайли амалга ошди (Юҳанно 14:30). Исо Масиҳнинг ғалабаси – бу Руҳнинг Муқаддаслигидир, У руҳан илоҳийликни касб этади, У Худонинг Ўғли эканини бутун қудрати билан кўрсатади (Римликларга 1:8). Худо Шоҳлиги ҳақидаги бу Хушхабар Худо томонидан тасдиқланган. “Худо Ўз шоҳидларига ажойиботлар, мўъжизалар ва ҳар турли қудратли ишлар кўрсатди, Ўз хоҳиш-иродасига кўра, Муқаддас Руҳнинг инъомларини уларга улашиб, уларнинг шаҳодатларига Ўзининг тасдиғини қўшиб берди” (Ибронийларга 2:4). Ҳақиқий Худо Шоҳлиги ислом дунёсига кириб келганда, Худонинг севгиси ва Худонинг кучи Унинг аломатлари бўлади. Бу аломатлар гуноҳларни кечиришда, шифо беришда, ёвуз руҳларни қувиб чиқаришда, бошқа аломат ва мўъжизаларда намоён бўлади. Бу куч умуман бошқача – инсон эҳтиёжларига хизмат қилиш кучидир. Бу куч исломга тамомила зиддир, чунки исломда инсон эҳтиёжларига хизмат қилиш кучи ва Худонинг шаҳодати йўқ.

Исломнинг кучи – бу зўравонлик қиладиган, қўрқитадиган, қувғин қиладиган, иқтисодий хўрлайдиган, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатадиган, визаларга рад жавобини берадиган, масиҳийларни ўз чегараларидан қувиб чиқарадиган ва мусулмон дунёсида ҳар қандай янги ҳаракатнинг туғилишига ҳалақит берадиган кучдир. Руҳий уруш эса оламнинг борлиғи ва руҳий Шоҳи Масиҳ ва шайтонга тегишли бўлган, кейинчалик ёвуз руҳларга айланган ўлакса фаришталар ўртасидаги урушдир. Бошқа динлар ва ғоялар, ислом билан бирлашиб ҳаракат қилаётган айнан шу кучлар Исо Масиҳ орқали инсониятни қутқармоқчи бўлган Худо режасини барбод қилишга интилади.

Муқаддас Китобнинг айтишича, иблис ўз умрининг қисқалигини билади: “Шодланинг, эй осмону фалак ва унда яшовчилар! Аммо ер ва денгизнинг ҳолига вой! Зеро иблис вақт оз қолганини билиб, мудҳиш қаҳр-ғазаб ила сизнинг олдингизга тушди” (Ваҳий 12:12). Гарчи иблис ўзининг мағлубиятга учраганини билса–да, у ўз аламини Исо Масиҳдан ва ўзини У билан боғлаган масиҳийлардан олишни хоҳлади. У ҳар қандай қуролдан, халқдан, ғоядан, диндан, унга тегишли бўлган барча ёвуз кучлардан фойдаланади ва уларни ўзининг душмани Масиҳга қарши йўналтиради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, исломнинг муросасиз номасиҳий табиати туфайли биз унинг ҳар томонлама қаршилик кўрсатишига тайёр туришимиз керак, чунки Хушхабар муваффақият билан иблис ўлкасига бемалол кириб бормоқда.

Ҳақиқатдан ҳам Исо бизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборди (Матто 10:16). Биз энди башарий қуролларимиздан фойдаланмаслигимиз керак. Инсоний нуқтаи назардан, биз бу душман қаршисида қуролсизмиз. Бироқ руҳий жиҳатдан бизда ибодат бор. Бизнинг ибодатларимизни эшитиб, бизга ёрдамга фаришталар келмоқда (Дониёр 10:4-11; Ибронийларга 1:14). Шунингдек, бизнинг қўлимизда Худонинг Каломи бор, бу Калом эса “Руҳнинг қиличидир” (Эфесликларга 6:17). Албатта, бу Каломда Раббимиз Исо Масиҳнинг марҳаматли Хушхабари мавжуд. “...Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади” (Римликларга 1:16). Зотан, Калом “Ҳақиқат” деб номланган. “Сенинг каломинг ҳақиқатдир. Ҳақиқат орқали уларни Ўзинг учун ажратиб олгин” (Юҳанно 17:17). Бу ҳақиқат – одамларни озод қилади, деб айтган эди Исо. Қолаверса, бизда яшовчи ва биз учун жанг қилиб, бизни ёвузлик кучидан халос этувчи Эгамиз Худо бор. Бизга ҳеч нарса зарар етказолмайди (Луқо 10:19).

Агар биз Масиҳ учун мусулмонларни эргаштирмоқчи бўлсак, Масиҳ бизга берган қудратли қуролни ўз қўлимизга олишимиз керак. Масиҳ Ўзида қудратли кучни намоён этади, У бизнинг ибодатларимизга жавоб қилмоқда, хасталарни шифолашда, асирларни иблис шоҳлигидан қутқаришда У бизга куч ато этмоқда. “Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юбориш, ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қилишга” (2 Коринфликларга 10:5) биз даъват этилганмиз. Охир-оқибатда ислом дош бера олмайди, чунки у Худонинг Ёғ Суртилгани, Шаҳаншоҳ Исо Масиҳга тиш-тирноҳи билан қарши турибди. Асирларни халос этаётганимизда, Унинг куч-қудрати билан бўлайлик.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак