Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 28 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (28-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


28 – боб

Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

“Энди, эй Эгамиз, уларнинг таҳдидларига қара! Бу қулларинг жасорат билан Сенинг сўзингни айтишлари учун бизга имкон бер.  Қудратингни кўрсат, токи Муқаддас қулинг Исо номи билан хасталарга шифо берайлик, аломатлар ва мўъжизалар кўрсатайлик” (Ҳаворийлар 4:29, 30).

 

Ушбу бобни ўрганишдан олдин яна бир бор “халқ исломи”га бағишланган бобдаги материалларни кўриб чиқиш лозим. “Халқ исломи” термини замирида камдан-кам учрайдиган нодир ҳодисани назарда тутишимизни бир эсланг: “халқ исломи” одамлари ўзларини юзаки мусулмонлар деб ҳисоблайдилар, аслида эса улар анимистик ёки бутпарастликнинг турли кўринишларига эътиқод қиладилар.

Эътиқоднинг бу шакли илоҳий оламни жиддий муҳокама қилишга ундайди. Эътиқоднинг бу шакли қанчалик ноаниқ ва пойма-пойлигига қарамасдан, “халқ” мусулмонлари ҳаётни қандай кўрсалар, шундай тушунишга даъват қилади. “Халқ” мусулмонлари эса уларга тўсиқ ўрнатувчи ёки уларнинг кундалик ҳаётларида одамларга ёрдам берувчи илоҳий кучларни кўрадилар. Нимаики юз бераётган бўлса, “халқ” мусулмонлари тушунчасида ўша ҳодисанинг руҳий сабаби бор. Шу нуқтаи назардан ҳаёт бу руҳий кучларни қўллаб-қувватлашдан ёки уларни эзгу ёки ёвуз мақсадларда ишлатишга уринишдан, уларни бетарафлаштиришдан иборат, токи ўша руҳий кучлар ҳеч кимга ва ҳеч нарсага зарар етказа олмасинлар. Тахмин қилинишича, эътиқоднинг маҳаллий вариантига қараб, руҳлар ҳамма нарсада мавжуд.

 

Дунёқараш инжилчами ёки ғарбчами?

Бундай тасаввурга кўникмаган одамлар учун, айниқса, дунёвий тафаккурни ҳамма соҳада қабул қилганлар учун илоҳий мавжудотлар ҳақиқатдан бор. Аммо бу илоҳий мавжудотлар имонлилар тасаввур этган нарсаларни бажара олиши жуда ғалати бўлиб туюлади. Ғарбча ёки дунёвий тарзда фикр юритувчи китобхон мени бундай бидъатларга ўч экан деб ўйламасин. Шунинг учун бизнинг ғарб намунасидаги дунёқарашимиз инжилча дунёқарашдан фарқ қилишини эсда тутишимиз лозим. Ғарб ёки дунёвий намунадаги фикр-қарашлар  инжилча дунёқарашга зид равишда ривожланди.

Мен эса ғарб дунёқарашини хато деб ҳисоблайман, шайтоннинг, иблиснинг, руҳларнинг, ажиналарнинг, иблис бошлиқлари ва кучларининг инжилча тасвири эса ҳақиқатни кўрсатади, деган нуқтаи назарни маъқуллайман.

Илон (иблис, шайтон, душман, иблис шаҳзодаси) тимсоли Муқаддас Китобда Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғидаги гуноҳ қилишларидан (Ибтидо 3) бошлаб, то фаришта–аждаҳо, яъни иблис ва шайтон деб аталган илон минг йил муддатга кишанлангунга қадар (Ваҳий 20) эсланади. Шайтон инсоният тарихида бор, инсонлар доим уни ҳис қилганлар. У самоларда жанг олиб борган. Кўплаб фаришталар унинг қўзғолонига қўшилишган.Осмонда жанг бўлган. Бироқ Раббийнинг жангчилари Микоил ва унинг фаришталари бошчилигида аждаҳога қарши жанг қилдилар. Аммо аждаҳо ғолиб бўлолмади. Осмонда уларга бошқа жой қолмади. Улкан аждаҳо – иблис ва шайтон деб аталган, бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган ўша алмисоқ илон ўз фаришталари билан бирга ер юзига улоқтирилди (Ваҳий 12). Одам Ато ва Момо Ҳаво даврида илон Адан боғида эди (Ибтидо 3).

Мусо ва Иброҳимгача яшаган Аюб (Kelso, 1968:147) барча даврларда улуғ илоҳий жангда аждаҳо билан курашишга Эгамиз Раббий томонидан танлаб олинган эди (Аюб 1, 2).

Худо Мусога амрлар берган даврда (милоднинг 1440-1400 йил.), одамлар ўз болаларини иблисларга қурбонлик қилиб келтирганлар (Амрлар 32:17). Тафсирчилар ҳам “Ўз ўғилларию қизларини ўлдириб, жинларга қурбонликка бағишлаганлар” (Забур 105:37).

Довуд даврида (тахминан милоддан олдинги 1000 йилларда) ҳам Иблис Исроилга қарши ҳаракат қилди. Иблис Яҳудо ва Исроил халқини санаб чиқишга Довудни мажбур қилди ва шу йўл билан Эгамизга эмас, аҳолини рўйхатга олиб ўз қўшинига ишонишга даъват этди (2 Шоҳлик 24:1).

Ишаё (милоддан олдинги 740-700 йиллари) Бобил шоҳи устидан ҳукм чиқарар экан, ўзини Олампаноҳ (Люцифер ёки тонг ўғли) ҳокимиятидан юқори тутаётган “ҳукмронлик” тўғрисида башорат қилади. Ҳизқиё Шайтоннинг юз тубан тушишини – “баркамолликнинг аъло намунаси”дан то “ичидан олов чиқиб уни куйдириб” юборишигача батафсил ёритиб беради: “Сени билган халқлар аҳволингни кўриб, донг қотдилар.Сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди, Сен абадий йўқ бўласан”” (Ҳизқиё 28:19).

Закариё китобида (тахминан милоддан олдинги 520 йиллар) Иблис Ёшуанинг ўнг томонида туриб, Уни айблаб тургани тасвирланган: “Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса Шайтон уни айблаб турган эди” (Закариё 3:1).

Шайтон ҳаракатлари ва ҳокимияти умумий тарзда қуйидаги оятларда тасвирланган: “...бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини биламиз... ” (1 Юҳанно 5:19) ва “Улкан аждаҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу қадимги илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди” (Ваҳий 12:9).    Исо заминдаги хизматига киришиб, имон келтиргандан кейин нима юз берди? Ўшанда Исо иблис синовидан ўтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди (Матто 4:1-11).

Исо жинга чалиниб кўр ва соқов бўлган кишини даволаганини кўрган Унинг душманлари, Исони “инс-жинсларнинг бошлиғи – иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқарган” деб айблашди. Уларнинг ўй-фикрларини Исо уқиб олиб, деди:

“Агар Мен жинларни Худонинг Руҳи билан қуваётган бўлсам, демак, Унинг Шоҳлиги сизларга ҳам келган. Ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қила олади? Аввал у уйнинг эгасини боғлаб қўйиши керак, кейингина уйини талон–тарож қила олади?” (Матто 12:28, 29).

Исо бу ерда иблисни бойлаб, унинг уйини бузганини, уйдаги жинга чалинганларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарганини назарда тутади. Шуниси муҳимки, жинларни ҳайдаб чиқаргач, Исо Ўзининг Шоҳлиги мавжудлигини кўрсата билди. Унинг дунёқараши бўйича (қолаверса, менинг дунёқарашим бўйича ҳам), ҳар бир одам зулмат шоҳлигига (шайтонга), ёки Худо Шоҳлигига тегишлидир.

Бу эса секуляристик қарашларга асло ўхшамайди. Бу қарашларга асосан, ҳамма нарсалар рационал, илмий тушунчага эга, ҳеч қандай илоҳий, ўзгача ибтидога эга эмас ёки ёвуз кучлар мутлақо йўқ. Афсуски, бегона, ёт қарашлар бутун дунё ибодатхоналарига кириб борди, бунинг оқибатлари эса жуда ачинарли: масиҳийлар уларнинг душманлари ким ёки нима эканлигини ҳаттоки тасаввур ҳам қила олмай қолдилар.

 

Душман кучи

 Ушбу мавзу муҳокамасини тугатишдан олдин душманнинг кучи нимадан иборат эканлигини ва у бизга қандай талофот етказиши мумкинлигини диққат-эътибор билан кўриб чиқайлик. Душман яхши уруғ сепилган ерга бегона ўтларни сепади (бегона ўтларни сепган душман – иблисдир) (Матто 13:39). “Сўқмоқ йўл устига тушган уруғлар шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитадилар, лекин ишонмасликлари ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади” (Луқо 8:12). Шайтон Яҳудонинг ичига кириб олди ва унинг юрагига Исога хиёнат қилишни жо қилди, Яҳудони шайтон тўлиқ ўзига бўйсундирди (Юҳанно 13:27).

Довуд даврида шайтон Исроилга қарши чиқди ва имонли шоҳни Худога эмас, ўзига ишонтириш мақсадида аҳолини рўйхатдан ўтказишга кўндирди. Аюбнинг подаларини ўғирлаган ва унинг хизматкорларини ўлдирган ўғриларни шайтон қочириб юборди. Аюбнинг болалари тушлик қилиб ўтиришганда, иблис шамолни ниҳоятда қаттиқ эстирди. Кучли эсган шамол болалар ўтирган уйни бузиб юборди ва болаларни уй босиб қолиб нобуд қилди. Шайтон ҳаттоки Худонинг ижозати билан Аюбга мохов касаллигини юбориш имкониятига эга бўлди.

Билишимизча, Янги Аҳд даврида жин одамларни чалиб, соқов қилиши (Матто 9:33), тутқаноқни келтириб чиқариши (Матто 17:15) мумкин эди. Иблис ёвуз руҳга чалинган одамга шундай куч берар эдики, бу одамни кўп мартаба кишану занжирлар билан боғлаган бўлсалар ҳам, у занжирларни узиб, кишанларни синдириб ташлар эди. Уни тийиш учун ҳеч кимнинг кучи етмас эди. У кечаю кундуз қабрларда, тоғларда бақириб юрар, ўзини тошларга уриб жароҳатлар эди (Марк 5:2-5). Иблислар қизга ёмон руҳи бор фолчиликни ато қилдилар (Ҳаворийлар 16:16), иблислар одамларни дам оловга, дам сувга, дам ерга ташлаб, тутқаноғи борларга жуда азоб берардилар (Матто 17:15).

Жинлар охирги замонларда баъзи одамларни нотўғри таълимот билан йўлдан оздирадилар ва имондан қайтарадилар (1 Тимўтийга 4:1); улар турли жойларни ўзларига макон қилиб олиш қобилиятига эга эдилар (Ваҳий 18:2). Мажусийлар ҳам Худога эмас, жинларга қурбонлик бағишлайдилар, уларнинг дастурхонида ўтириб, жинлар косасидан ичадилар (1 Коринфликларга 10:21, 22). Жинлар ажойибот яратадиган, одамларни алдайдиган руҳлардир (Ваҳий 16:14).

Ислом билан курашишга киришар эканмиз, нималарни ёдда тутишимиз керак? Учта нарсани доимо ёдда тутишимиз лозим. Биринчидан, ислом таълимотининг ва Худога хизмат қилишнинг асоси ҳамда юраги масиҳийга қарши қарашлардан иборат (Исо ҳақидаги Қуръон таълимоти бўлимига қаранг).

Иккинчидан, мажусийлар маданиятини забт этган ислом кейинроқ уларнинг урф-одатларини беркитиш учун юпқа парда сифатида хизмат қилди. Бу дин – Жанубий Филиппин майдонларидан бошланиб, то Марокашда, Атлантика океанининг соҳилларигача жинлар ва шайтонлар ҳукми остидадир. Гарчи бир қарашда ортодоксал ислом ва анимистик динлар ўртасида номутаносиблик кўриниб турса-да, масиҳийликка қаршилик қилиш борасида улар бир-бирига унчалик зид эмас. Ортодоксал исломда ҳам, халқ исломида ҳам Худо томонидан яратилган ҳамма нарсани мағлуб қилишга ва бузиб ташлашга интилаётган Масиҳнинг душманлари беркиниб ётишибди.

Муқаддас Битикка кўп мурожаат қилганимизнинг учинчи сабаби шундан иборатки, иблис тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлиш натижасида Ғарбда секуляристик дунёқараш кенг тарқалди. Бундай дунёқарашга кўра, шайтон ва жинларнинг борлиги инкор этилади. Ғарблик кўп одамлар ўзларининг маданиятига бошқа кучларнинг руҳий жанги ҳақида ҳеч нарсани билишмасди. Энди секулярист-масиҳийларни инжилча дунёқарашга қайтариш лозим. Ғарб миссионерлик ҳаракатининг энг катта хатоларидан бири шу бўлдики, дунёвий тасаввурлар билан келишув натижасида миссионерлар иблис ва шайтонларнинг реал кучини кўрмадилар. Қолаверса, бундай реал кучлар одамларнинг диний хулқ–атворида фаолият кўрсатарди. Одатда, маҳаллий аҳоли шайтон таъсири ҳақида миссионерларга қараганда кўпроқ билишади. Бу эса, шубҳасиз, миссионер хизматининг фаоллигини талаб қилади. Чарлз Крафт Нигериядаги  миссионерлик тажрибасидан келиб чиқиб, бу фожеани шундай тасвирлаб берган: “Биз Инжил жамоатига тегишли бўлсак ҳам, нигерияликлар учун муҳим соҳа ҳисобланмиш – руҳлар дунёси ва уларнинг муносабатлари соҳасида ҳеч қандай тайёргарлигимиз йўқ эди. Нигерияликлар доимо гапни ёвуз руҳлар келтириб чиқараётган ҳар хил мусибатларга буришарди. Нигерияликларнинг қарашича, касалликлар, бахтсиз ҳодисалар, ўлим, одам ва ҳайвонларнинг наслсизлиги, ёки ернинг унумсизлиги, қурғоқчилик ва бошқа-бошқа бахтсизликлар – ўша ёвуз руҳлар кўрсатаётган салбий таъсирдир” (Kraft, 1989:3, 4).

Сўнгра Крафт ўз дунёқарашида юз берган ажойиб ўзгаришни тасвирлаб берди. Бу эса ўз навбатида Крафтни сўнгги йилларда янгидан-янги фаол амалий хизматга ундади. Бу ўзгаришни Крафт Жон Вимбер икковининг ўртасида юз берган дўстона алоқалар билан боғлайди. Чунки Жон Вимбер шунга ўхшаш ўзгаришни бир неча йил олдин бошидан ўтказган эди. Мана натижа қандай бўлди: “Тез орада мен Жон Вимбердан ибрат олиб, унинг йўлидан юрдим ва ҳаётимда биринчи бор масиҳийликни ғоят таъсирчан ваъз қилдим” (1989:8).

 

Худонинг кучи ва ҳокимиятидан фойдаланиш

Дунёқарашдаги бундай ўзгариш қандай юз берди? Биз бундан сабоқ олишимиз мумкинми? Бунинг замирида, Исо ўз шогирдларига берган куч ва ҳокимиятдан қандай фойдаланиши тўғрисидаги кашфиёт мавжуд эди. Муқаддас Битикда Исонинг шогирдлари илк бор Инжил Хушхабарига гувоҳлик бергани келганлари ҳақида айтилади: “Исо Ўзининг ўн икки ҳаворийсини ёнига чақириб, уларга ёвуз руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду хасталикларни соғайтириш қудратини берди” (Матто 10:1). “Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди. Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ва хасталарни шифолашга юборди” (Луқо 9:1, 2).

Кўплаб мажусийлар билганларини, жумладан, бугунги кунда ҳам Раббий минг йил олдин қандай ҳаракат қилган бўлса, бугун ҳам шундай ҳаракат қилаётганини Жон Вимбер, Дон Уильямс, Чак Крафт ва бошқалар ҳам билиб олишди. Кимки Раббийнинг кучи ва ҳокимиятига ишонса, унга интилса, ўша куч ҳам, ўша ҳокимият ҳам унга тегишли бўлади.

Мен бу кузатишларимни зарур деб ҳисобладим. Бир қарашда, бу бизга  унчалик муҳим эмасдай туюлади, чунки кўплаб китобхонларим, эҳтимол, худди мен каби яратилгандирлар. Бу нимани англатади? Бу дегани – улар ҳам мен каби Инжил ибодатхоналари орқали Масиҳга келишди– деганидир. Мен ҳам узоқ йўлни босиб ўтдим – илоҳий нарсаларни инкор этувчи дунёвий дунёқарашдан бошлаб то Инжил таълимотининг ҳамма қисмларини қабул қилмасликкача бўлган йўлни босиб ўтдим. Мен ислом оламида олиб бораётган курашнинг илоҳий мезонларига дуч келганимда, хизматим ҳеч натижа бермади. Биз Худонинг ҳокимиятига ишонибгина руҳларни ажрата оламиз, эндиликда Худонинг касби-кори орқали беморларга шифо беришимиз керак. Жинга чалинганларнинг ичидан жинларни қувиб чиқаришимиз лозим.

Биз айниқса халқ исломининг урф-одатларига дуч келганимизда, ишончимиз ниҳоятда муҳимдир. Ҳар қандай уринишлар жиддий натижа бермайди. Тўғри, юзаки имон келтириш бўлиши мумкин, аммо янги имонли ўзини безовта қилаётган ёвуз кучни нима қилишни билмайди. Масиҳий хизматчисига, ёвуз кучлар йўқ деб таълим берилган эдию, энди эса ўзини уларга топширади. Хизматчи нима ва қандай содир бўлганидан тўлиқ бехабар бўлиб қолаверади.

Юқорида айтиб ўтилган ва биз кўпинча дуч келадиган “куч” табиатини назарда тутган ҳолда, яна бир бор халқ исломига мурожаат қиламиз, қандай ёндашишлар нафъ бериши мумкинлигини тасаввур этишга ҳаракат қиламиз.

 

Хизматчини тайёрлаш

Ишонаманки, ҳаммамиз Муқаддас Китобни ҳаётимизнинг мутлақ йўналтирувчиси сифатида қабул қиламиз. Исо ҳақиқатдан ҳам кеча, бугун ва доимо ўзгармасдир. Муқаддас Руҳ ҳам худди шундай. Илоҳий Руҳнинг инъомлари ва ҳокимияти Исо ва ҳаворийлар замонидагидек бугун ҳам ҳаммабопдир. Биз диний тажрибамизда нимадир етишмаётганини ҳис қилиб,  кўпчиликни яна Муқаддас Китобга мурожаат қилишга ва Янги Аҳд таълимотини  бошқатдан кашф қилишга мажбур этди.

 

Тушунтиришни талаб этувчи халқ исломи соҳалари

Мен ўн саккиз йил давомида Покистонда панжобликлар орасида яшадим. Халқ исломи миллионлаб панжобликлар ҳаётида намоён бўлгани учун, кўрганларимга Муқаддас Китобдан тушунтириш излашга мажбур бўлардим. Биз ҳар куни юзлаб, баъзида минглаб одамлар турли муқаддас қадамжоларга – “пирларга”, турли “муқаддас илоҳий одамлар” ҳузурига шифо топиш, маслаҳат олиш, дам солдириш, душманларнинг “йўлини боғлаш”, ёвуз кучлардан ҳалос бўлиш мақсадида бораётганларини кўрамиз. Бу одамлар келажак тўғрисида билим олиш учун, ҳосил мўл-кўл бўлиши учун, далалар унумли бўлиши ва қўй-қўзилар кўпайиши учун, ёмғир ёғишини сўраш учун, хуллас, кундалик муаммоларни хал қилиш учун ёрдам сўраб борадилар. Айнан илоҳийлик ҳаётда учрайдиган қийинчиликларга муносабатни шакллантиргани учун, бу нарсалар бизга ўз қарашларимизни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Крафт “Масиҳийлик ҳокимияти” (Kraft, Christianity with Power, 1989:53, 62) номли китобида ўз дунёқараши ўзгарганлигини қуйидагича тасвирлаб берган:

“Бошимдан кечираётганларим – бу бебаҳо бойликларни қайта баҳолаш эди, охир–оқибатда улкан ўзгаришлар бўлди. Бундай ўзгариш содир бўлишига мен имконият бердим, ўзимни янги тажриба ҳукмига топширдим. Мен скептицизмдан эътиқодга ўтдим... ва бирдан ўзимни олдинги Инжил муҳитидагига қараганда умуман бошқача тута бошладим... Мен якшанба мактабида ўз синфимда воизлик қилиб, шифо беришни бошладим... Бироз вақт ўтгач, Раббийдан, менга шундай имкон яратиб бергинки, синфим кўз ўнгида мен ваъзимда айтганларимни амалда кўрсатиб берай, деб сўрадим. Бир неча ҳолатларда натижалар ҳайратланарли бўлди”.

 

Халқ мусулмонларининг орзу-умидларини қондириш

Шуниси ажабланарлики, халқ мусулмонлари ўз муаммоларининг қаршисида мутлақо ожиз бўлиб қоладилар. Улар шифо топишга, қутқарилишга, кечирилишга, бошқарилишга, роҳат-фароғатга, куч-қувватга, қўллаб-қувватлашга, ёвузликнинг барча кўринишларидан ҳимояланишга жуда муҳтождирлар. Фожеа шундан иборатки, улар ёрдамни ўз душманларидан кутадилар. Душман бўлса ўзининг “ажойиботлари ва мўъжизалари” туфайли, хом хаёллар орқали ёрдам бераётгандай бўлади, соддадил мусулмонларни ўз ҳукмига бўйсундиради.

 Халқ мусулмонлари, биз ҳақмиз, деб ишонган ортодоксал мусулмонлардан фарқли ўлароқ, кўплаб саволларга жавоб излайдилар. Ўзларини ҳар қадамда қуршаб турган ёвуз кучларга қарши туришга улар муҳтождирлар. Ўз шахсий ҳаётларида улар Исо Масиҳга қулоқ солишга тайёрдирлар, зеро Масиҳ ёвуз кучларни забт этди, ўша кундан бошлаб шогирдлари душманлар билан жанг олиб бориши учун У худди шундай куч ва ҳокимиятни уларга ҳадя этди. Шунинг учун масиҳий хизматчиси халқ мусулмонларининг орзу–умидларини Раббий бизга берган барча омиллар ва воситалар ёрдамида қондиришга тайёр бўлиши керак.

Етмиш шогирд қувонч билан Исонинг олдига қайтиб келишганда, Исо уларга  шундай дейди. Ахир, Раббий уларга шифо бериш кучини ва жинларни қувиб чиқариш иқтидорини берган:

 

“Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди” (Луқо 10:19).

 

Бизга – Масиҳ издошларига худди ўша иқтидор бугунги кунда ҳам берилган. Турли даражадаги ва кўринишдаги “халқ” мусулмонлари билан мулоқотда бўлар эканмиз, исломнинг теологик ёки теософик шакли билан тўқнаш келганимизда, юз берганидан кўра, янада очиқ ҳужумга ва куч синашга тайёрланишимиз керак. Бу дегани – биз исломнинг бошқа шакллари орқали ёвуз кучлар билан учрашмаймиз, дегани эмас; учрашув, шубҳасиз, юз беради. Аммо халқ исломида шайтон ибтидоси, руҳлар олами билан бевосита мулоқот айнан муқаррардир.

 

Масиҳий хизматчи фаолиятидаги асосий нуқталар

Халқ исломига эътиқод қилаётган мусулмонларга хизмат қиладиган масиҳий ишчи асосий диққат-эътиборини нималарга қаратиши лозим? Менинг нуқтаи назарим бўйича, халқ мусулмонлари орасида иш юритаётган хизматчи қуйидагича фазилатларга эга бўлиши лозим:

Биз қақшатқич ва хавфли жангда иштирок этаётганимизни хизматчи билиши керак (Эфесликларга 6:10-18; 2 Коринфликларга 10:3-6). Ҳеч қачон Масиҳдан юз ўгирмайман деб мақтанган Бутрус, ўз гапида тура олмади. Масиҳ туфайли яна куч-қудратга эга бўлгач, у шундай деб ёзган эди: “Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди. Иблисга мустаҳкам имон билан қарши туринглар. Шуни билингларки, бутун дунёдаги имонли биродарларингиз сизлар каби азобларга дучор бўлмоқдалар” (1 Бутрус 5:8-9).

Биз ўзимизни жангчи деб ҳисоблашимиз лозим. Душман юрагимиздаги қалъанинг ҳар қандай заифлигини ёки жанг майдонидаги енгилтакликни ўзимизга қарши қўллашга тайёр. Бу эса бизни доимо огоҳ бўлишга даъват этади. Исо хаётимизнинг Раббийси бўлиши керак. Айнан шу муносабат билан ўз ҳаётидаги муҳим жангда мағлуб бўлган Бутрусга яна мурожаат қиламан. “Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар” (1 Бутрус 3:15). Кимнинг имон–эътиқоди, сал бўлса-да, сусайса, шайтон уни қандай йўқ қилишни жуда яхши билади. Бутрус Раббийдан кўра инсондан кўпроқ қўрқди, инсон қаршисида бардош бера олмади. “Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шоҳлик ҳувиллаб қолади, ўз ичидан бўлинган шаҳар ҳам, хонадон ҳам барбод бўлади” (Матто 12:25). Исо – жангдаги қўмондон, бизнинг ҳаракатларимизни бошқаришни хоҳлайди. Биз имкон қадар Унга яқинлашишимиз керак ва диққат билан бизни руҳий жангга етакловчи Унинг овозига қулоқ солишимиз даркор (“Раббимиз Худони юракларингизда улуғланг”).

Хизматчи иложи борича, яъни кучи етганича гуноҳдан қочиши керак. Шайтон унинг қалбига кириб, заиф эътиқодни ўзига бўйсундира олмаслиги ва васвасага солмаслиги учун хизматчининг қалбида биронта ҳам гуноҳ ўрмалаб кира оладиган туйнук қолмаслиги лозим. Шайтон бизнинг қалбимизга кириб олишининг ёки устимиздан ҳукмронлик қилишининг ягона имконияти – бу бизнинг қилган гуноҳларимиздир. Павлус ёш шогирди Тимўтийга шундай деб ёзган:

“Ким ўзини мен айтган ёмонликлардан покласа, Эгаси учун шараф келтирадиган идишдай бўлади.” (2 Тимўтий 2:21).

 

Юҳанно бўлса ўз ўқувчиларига мурожаат қилди: “Худога бундай умид боғлаган ҳар бир одам Исо Масиҳ сингари пок бўлиши учун ўзини поклайди” (1 Юҳанно 3:3). Масиҳий хизматчи Муқаддас Руҳга тўлиб–тошган бўлиши керак. Исо ўз шогирдларига “токи юқоридан кучга тўлмагунларича” (Луқо 14:49) кутинглар, деб буюрган. Исо шогирдларига қувват бериб, Менинг шоҳидларим бўласизлар деб ваъда берган (Ҳаворийлар 1:8). Павлус ўз ўқувчиларини доимо Муқаддас Руҳга тўлиб-тошишга чорлаган (Эфесликларга 5:18). Ёшгина, қувғинга учраган имонлилар жамоати Исо исми билан “одамларга шифо бериш ва турли аломатлар, мўъжизалар яратиш учун” Раббийдан куч беришини илтижо қилганда, “... ҳамма Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар” (Ҳаворийлар 4:31).

Муқаддас Китобнинг барча асосий шахслари Муқаддас Руҳнинг алоҳида марҳаматидан сўнг Раббий номи билан улуғ ишлар қилишди. Раббий учун фақат Илоҳий Руҳ кучи билангина бирор нима қилиш мумкин (Закариё 4:6). Айнан Муқаддас Руҳ бизга ҳуқуқ беради ва бир вақтнинг ўзида халқ мусулмонларига руҳий қаршилик кўрсатишимиз учун уларга томон бизни етаклайди. Айнан шу юқоридан берилган тушунча кўпинча кейинги нажот топишга ва соғайишга восита бўлиб хизмат қилади. Муқаддас Руҳ руҳий жангда умум манфаати учун ҳар кимга алоҳида инъомлар беради: булар – руҳларнинг фарқига бориш қобилияти, шифо бериш инъомлари, имон кучи, саводли гапириш, ҳикматли каломни айтиш, мўъжиза кўрсатиш қудрати, башоратгўйлик, турли тилларда гапириш, бу тилларни таъбир қилиш илҳомидир (1 Коринфликларга 12:7-11).

Севги масиҳий хизматчининг ҳаётида асосий ўрин тутиши лозим. Исо шаҳар-қишлоқлардаги одамлар орасида юрар экан, доимо уларга раҳм-шафқат қиларди. “Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар” (Матто 9:36). Ҳаворий Павлус эса хизматини тушунтирар экан, бунинг ички сабаблари тўғрисида шундай дейди: “Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб олган–ку! Шунинг учун, агар Бир Одам ҳамма учун ўлган бўлса, демак биз ҳаммамиз ўлганмиз, деган хулосага келдик” (2 Коринфликларга 5:14). Қолаверса, Павлус шундай деб ёзади: “Масиҳ орқали ҳамма халқлар ҳам бой улуғворликка етишишларини барчамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир. Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингиз учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз.Мен ҳам ана шу мақсадда жон-жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Масиҳнинг қудратига суянаман” (Колосаликларга 1:27-29). Масиҳ севгиси ўлган қалбларни қидиришга ва Илоҳий Руҳ берган ҳуқуқдан фойдаланиб, ўлганларни Масиҳда мукаммал кўриш учун имкони борича ҳамма ишни қилишга ундайди. Биз халқ мусулмонларининг юрагини забт этишга интилганимизда, мақсадимиз юқоридагилардан кам эмаслиги аён бўлади.      

Ушбу руҳий жангда эътиқод ниҳоятда зарур. Исо шогирдларини ишончи қатъий бўлмагани учун уларни айблаганини бир эслайлик. Исо шогирдларига вақт билан чегараланмаган қуйидагича маслаҳатларни берди: “Сизларга чинини айтайин, агар шубҳаланмай ишонсангиз, нафақат анжир дарахтини шу кўйга сола оласиз, балки мана бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади. Ишонинг, шунда ибодатда сўраган ҳар қандай нарсани оласиз” (Матто 21:21, 22).

Мен Ғарб маданияти фарзанди сифатида сизга шуни маълум қилмоқчиманки, Раббий қандайдир тарзда илоҳий жавоб беришига ишончим комилдир. Аммо бутун менинг илмий фаолиятим, шу жумладан, тиббий маълумотим ҳам бу ишончга қаршидир. Бироқ Раббий туфайли биз инжилча дунёқарашга қайтамиз ҳамда “буюк ва қудратли нарсалар” учун нафақат Худога ишонишни ўрганамиз, балки Худо биздан Ўзига тақлид қилишимизни, худди У каби мўъжизалар кўрсатишимизни ва Унинг шогирдлари сингари Исонинг йўлидан юришимизни кутаётганлигини ошкор қилади. Чарлз Крафтнинг гувоҳлиги меникига ўхшайди: олдинига сиз Муқаддас Китобда ҳақиқатдан ҳам нима айтилган бўлса, шуни ўргатасиз, кейин эса ажойиб инъомлар ва ҳокимият бугунги кунда ҳам ҳаммабоп эканлигини секин-аста тушунасиз. Фақат ўзингизнинг суст эътиқодингизга “йўқ” дейишингиз лозим. Бошқа руҳий мавжудотлар билан “куч синашишда ғолиб чиқишингиз учун мен сизни Худога ишонишга даъват этаман, чунки бошқа руҳий мавжудотлар халқ “мусулмонлари ҳаётини ўзларига” тобе қилиб олганлар.

 

Рўза ва ибодатнинг ўрни

Юқорида айтиб ўтилган “эътиқод” осонликча келмайди. Бунга сабаб бизнинг ишончсизлигимиз. Ибодатда ўтказилган вақтимиз кўпчилигимизда ўзгаришлар келтириб чиқаради: биз Муқаддас Руҳнинг йўл-йўриқларига янада онгли муносабатда бўлиб қоламиз. Ибодат ва Худонинг Каломини ўрганиш туфайли эътиқод мустаҳкамланади. Бунда рўза ҳам катта ўрин эгаллайди. Ўз танамизга “йўқ” дейиш қобилияти кўпинча Муқаддас Руҳга “ҳа” дейиш қобилиятининг ривожланишига ёрдам беради. Шу ўринда бир асар воқеасини айтиб ўтай: Вивьен Стэйсининг ҳикоясида ибодат ва рўза тутишга тайёргарлик ёвуз кучларни Омандаги макондан ҳайдаш билан бошланади. Ҳикоя қилинишича, кимки Оман маконига кирса, у ерда иблис борлигини ҳис қилар экан. Бунинг оқибатида эса одамлар руҳий азобланиш ёки бўлмаса, ўзларининг жонига қасд қилиш ҳолатини бошдан кечирарканлар. Бироқ узоқ вақт ибодат қилиш ва рўза тутишдан сўнг шайтонни қувиб чиқаришга куч келади ва бунинг яққол далили– шудир (Stacey, 1986:4-7).

Илоҳий жангда энг яхшиси – команда бўлиб ишлашдир. Исо ҳар бир жойга Ўз шогирдларини иккитадан юборарди (Луқо 10:1). Крафт эса ўзаро масъулият ҳақида гапиради (Kraft, 1989:75). Стэйси бундай илоҳий тўқнашувларга ягона команда билан ёндашишни қатъий маслаҳат беради (Stacey, 1986:7). Руҳоний Майкл Грин бундай “команда”ни “иттифоқ” деб ҳисоблайди (Green, 1982:251). Шубҳасиз, иккита ёки учта одам бундай ишни бажариш учун Исо номи учун бирлашса, уларнинг кучи кўпаяди: “Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимани тақиқласангизлар, осмонда ҳам тақиқланади. Ер юзида сизлар нимага ижозат берсангизлар, осмонда ҳам ижозат берилади.Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради.Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан” (Матто 18:18-20).

Кимга руҳий ёрдам кўрсатилган бўлса, кимки шифо топган бўлса ёки шайтондан халос бўлган бўлса, уларга ғамхўрлик кўрсатиш муҳимдир. Улар Раббийнинг қўли текканлигини ҳис этишгандан кейин, уларни интизомга ўргатиш ва насиҳат қилиб тўғри йўлга солиш даркор. Улар Масиҳни Раббий сифатида билишди, Унинг Руҳи билан тўлишди – ана шуни улар англашлари жуда муҳим. Акс ҳолда Исо огоҳлантирган нарса юз бериши мумкин эди: “Ёвуз руҳ инсондан чиққандан кейин, ҳузур–ҳаловат излаб, сувсиз ерларни кезади, лекин топмайди.Сўнг: “Чиққан уйимга қайтиб бораман”, дейди. Уйига келганда, уйни кимсасиз, супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради.Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни эргаштириб келади ва улар билан уйга кириб, жойлашиб олади. Охир–оқибат ўша одамнинг аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. Бу ёвуз насл ҳам худди ўша кўйга тушади” (Матто 12:43-45).

 

Кейинги фаолият

Масиҳий хизматчи халқ исломи муаммоларига мурожаат қилар экан, икки вазиятга дуч келади. Биринчидан, у ўзига ўзи руҳан қарши туради. Зотан, Масиҳ шайтонга ва унинг кучларига қаршидир. Бу тўқнашув мусулмон ҳаётининг ҳамма жабҳасида юз беради. Сиз нигоҳингизни қаерга қаратманг, ўша ерда ислом халқ урф-одатларини кўриш имкониятига муяссар бўласиз. Бу урф-одатларнинг ҳар бири душман руҳий кучи кириши учун эшик туйнигидир. Мусулмонлар Масиҳга юз тутганларида, буларнинг ҳаммасидан – ўзларининг ҳар бир урф-одатларидан воз кечишларига тўғри келади. Шайтон ўзининг қўл остидагиларни осонликча қўйиб юбормайди. Жанг бориши жараёнида мусулмонлар шифо топадилар, бутун ҳаётлари давомида уларни қўрқитиб, дахшатга солиб келган ёвуз кучлардан ва ўлим хавфидан мусулмонлар озод бўладилар. Иблиснинг ҳукмидан қутулиб, Раббийнинг суюкли Ўғли Исо Масиҳнинг Шоҳлигига кириб борадилар. Лекин бу жараён ниҳоятда қимматга тушади.

 

Янги ҳаётда ёрдам

Бизнинг иккинчи вазифамиз – янги имонли янги ҳаёт тарзига ўтиши учун шарт-шароит яратишдир. Янги ҳаёт тарзи олдинги ҳаёт тарзини сиқиб чиқаришга қаратилган. Пол Хибертнинг ушбу масала юзасидан берган шарҳи ўринли:

“Биз ўзга дин тузумидаги тарафдорларни Масиҳга юз тутишларига даъват этишимизга қарамасдан, ўзга диний эътиқод ва ташкилий тузилмага қарши чиқишга чақирилганмиз. Бошқа динларда ҳам бузиб бўлмайдиган муҳим ҳақиқатлар мавжуд, бошқа масалаларда эса улар Раббийга қарши чиқишган. Шунинг учун ҳам бошқа динлар сафидаги кимсалардан кимки Масиҳга юз тутадиган бўлса, улар шундай қаршилик кўрсатишар эди” (Hiebert, 1989:56).

Бизнинг ичимизда яшаётган Ўша Зот бу дунёда яшаётганларнинг ҳаммасидан буюк эканлигини халқ исломининг издоши англаб етиши лозим. Масиҳ олий кучга эга эканлигини, биз қўрқувлардан холи бўлган озод хаёт кечиришимиз кераклигини, бизни йўлга солиш қобилиятига эга Муқаддас Руҳ мавжудлигини, бу Руҳ бизга куч ато этишини ва душманларимизнинг ҳийла-найрангларини барбод қилиб ташлашини масиҳий миссионер кўрсатиб беришга даъват этилган. Шифо топиш, гуноҳларнинг кечирилиши, эҳтимол, ўликларнинг тирилиши билан боғлиқ бўлган мўъжизалар амалга ошади. Бироқ “ҳамма душманларнинг тепкилашлари”дан ва янги имонга кирганлар шифо топганларидан кейин юзага келадиган муҳим муаммолардан бири – бу умуман янги дунёқарашга эга бўлиш масаласидир. Бу янгича дунёқарашда Исо янги марказий нуқтага айланиши керак.

Бутун ҳаёт давомида, қолаверса, ҳаётнинг барча жабҳаларида урф-одатлар “бешикдан қабргача” амал қилар экан, уларнинг масиҳийча эквивалентини ишлаб чиқиш лозим, токи ўша эквивалент мусулмонларнинг эски, одат тусига кириб қолган удумларини сиқиб чиқарсин. Янги удумлар йиллик диний цикл доирасида эскиларининг ўрнини эгаллайди: тегишли тарзда Худода мужассам бўлиш (Мавлуд), Гуноҳни ювиш (Хочдаги Ўлим) ва Тирилиш (Фисиҳ) байрамлари нишонланади. Қишлоқ жойларидаги жамоатларда, Эски Аҳд амрларига кўра, турли фаслларда бажариладиган ишлар билан боғлиқ бўлган ва эски урф-одатларнинг ўрнида нишонланадиган байрамлар ўтказилиши лозим. Масиҳий хизматчи секуляристик масиҳийликка хос қарашга берилмаслиги керак, чунки бу қараш ҳаётнинг мавсумига эътибор қилмайди, бунинг оқибатида қишлоқ хўжалик жамоати тўлиқ яккаланиб қолади. Шу боис масиҳий хизматчи янги имонга кирганларнинг, яъни масиҳийликка “халқ” исломи муҳитидан келганларнинг оламга янгича қараши ўзига хос тарзда ривожланиши устида самарали иш олиб бориши керак.

Ҳаётнинг барча муҳим лаҳзалари – туғилиш, исм бериш, балоғат ёшига етиш, оила қуриш, фарзанднинг дунёга келиши, ўлим ва “халқ” исломи доирасида ўтказиладиган дафн маросимига боғлиқ бўлган урф-одатларнинг ўрнига, инжилча руҳга жавоб берадиган турли маросимларнинг ўхшашини масиҳий хизматчи тавсия қилиши даркор.

Шу билан бир қаторда, янги имонга кирганларнинг илк даврида уларнинг шахсий ҳаётига, оилавий муносабатларига, уларни ўраб турган ижтимоий муносабатларга Инжил ҳақиқати асосидаги янгича қадриятлар киритилиши керак.

 “Халқ” исломи муҳитидан чиққан шахслар жиддий тазйиқни бошдан кечиришларига масиҳий хизматчи тайёр туриши лозим. Ўша шахсларни ижодий фаолият билан шуғулланишдан, даромадлардан, жамиятда тутган ўрнидан ва моддий бойликдан маҳрум этишга ҳаракатлар бўлади. Ҳаворийлар Раббийнинг куч-қудратини, бошқа кучлар устидан Унинг устунлигини намоён қилишга ҳаракат этганларида, улар таъқибларга, калтакларга, зиндонга ташланишга ва бошқа азоб-уқубатларга дучор бўлган эдилар. Масиҳий хизматчи ҳам душманнинг ёвуз кучларига қарши чиқиб, улар томонидан олинган асирларни озод этишга журъат қилиши, ҳатто ҳаётини қурбон қилишга тайёр туриши даркор.

 

Жанг – Раббийнинг иши

Бинобарин, ёвуз кучлар билан жанг қилиш – Раббийнинг иши. У бизга йўл кўрсатади. У жангларни бошқаради. У бизга идрок, “сўз билими”ни беради. У биздан нимани истаса, шуни тушинишимизга фаросат инъом қилади. Унинг моҳияти – Шоҳлик ва Шон-Шуҳратдир. Бизни душман майдонига жўнатар экан, У Шоҳлик ва Шон-Шуҳратни биз билан баҳам кўради. У янада шон-шарафга бурканади. Имонга қайтарилган одамлар – Унинг одамларидир.

Биз қалъалар яксон бўлиб бузиб ташланганлигини ва ҳар қандай фикр Исо Масиҳ томонидан асир этилганини кўряпмиз, бу бизнинг қандайдир ички кучимиз туфайли содир бўлмаётганлигини, У биз билан куч-қудратини баҳам кўраётганлигини доимо ёдда сақлашимиз керак. Бизнинг исмларимиз “Қўзининг Ҳаёт Китоби”да ёзилганлиги учун Унга доимо ҳамду сано айтишимиз лозим.

Мен ушбу бобни олдин ҳам келтирилган оятлар билан тамомламоқчиман, чунки бу оятлар шу жойда ниҳоятда ўринлидир:

“Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз.

Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир.Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз” (2 Коринфликларга 10:3-5).


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак