Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 6 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (6-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


2 – ҚИСМ. ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6 – боб. Муҳаммад – биринчи мусулмон

“Айтинг: “Ўзи ризқланмай

(таомланмай, барчани таомлантирган)

ҳолида осмонлар ва Ернинг

яратгувчиси бўлган Оллоҳдан ўзгани

дўст тутайми?!” Айтинг: “Албатта

мен Оллоҳга бўйсингувчи

кишиларнинг аввалгиси бўлишга

маъмурман (амр қилинганман)”.

Ҳаргиз мушриклардан бўлманг!”

(Қуръон 6:14).

 

Юқорида келтирилган парчада Муҳаммад ўзини мусулмонларнинг аввали ёки исломдаги биринчи инсон эканлигини таърифлайди. Бу икки маънода изоҳланиши мумкин: Муҳаммад ўша даврдаги барча мусулмонларнинг энг буюги ёки янги дин – исломнинг асосчиси ҳисобланади. Модомики, турли жойларда Муҳаммад Иброҳимни ва Инжилнинг кўплаб намояндаларини, шу жумладан, Исо Масиҳни ҳам, мусулмон (яъни Худога ўзини бағишлаганлар) сифатида талқин қилар экан, Муҳаммад ўзини пайғамбарларнинг ичида энг машҳури деб ҳисоблайди. Лекин тарихий нуқтаи назардан ислом Муҳаммаднинг таълимотидан келиб чиққан. Ислом дин сифатида Муҳаммадгача бўлмаган. Масалан, мусулмон тақвими  Иброҳимдан эмас, Муҳаммад сиёсий ҳокимиятни ва Мадинадаги мусулмонлар устидан ҳарбий раҳбарликни ўз зиммасига олган йилдан бошланади. Муаллиф Муҳаммаднинг мусулмон халқлари ўртасидаги устунлигини айнан шу тарихий нуқтаи назардан тушунади.

Шу ўринда  “Мусулмон” сўзига таъриф бериб ўтиш лозим. Бу сўзнинг луғавий маъноси “итоаткор одам” демакдир. Ислом контекстида бу – “Худога ва Муҳаммадга итоат этган шахс”ни билдиради. Зеро, Қуръонда Худо ва Муҳаммад бир-бирига зич боғланган бўлиб, “Ислом” Муҳаммаднинг Қуръон ва ҳадисларда баён этилган таълимотига бўйсунганларни англатади. Бугунги мусулмонлар бундай талқинни кескин инкор этадилар, чунки улар Муҳаммадни Инжил пайғамбарлари билан бир қаторга қўядилар, унинг Қуръон китобини эса илоҳий ваҳий деб биладилар. Бу икки мунозарали масалани биз кейинроқ муҳокама қиламиз. Шундай қилиб, биз Муҳаммадни исломнинг асосчиси ва биринчи ҳимоячиси деб қабул қиламиз: демак, бу маънода у – илк мусулмонларнинг энг буюгидир.

 

Муҳаммад ҳаётининг тарихи

Агар мусулмонлар билан ишламоқчи бўлсак, Муҳаммад исломни қандай таъриф қилганини тушунишимиз керак. Бунинг учун Муҳаммаднинг ҳаётидан баъзи бир деталларни ва воқеаларни билишимиз лозим. Мусулмонлар сиздан қайта-қайта: “Муҳаммад ҳақида сиз қандай фикрдасиз?” – деб сўрайверадилар. Эҳтимол, сиз бу саволга жавоб беришни истамасангиз керак. Бироқ ҳеч бўлмаганда, сиз у ҳақда ўқиганлигингизни айтиш имконига эга бўлишингиз керак. Қуйидаги материал биографик манбалардан олинган бўлиб, манбалар библиографияда  кўрсатилган. Муҳаммад Арабистоннинг Макка шаҳрида, тахминан эрамизнинг 570 йилида туғилган. Муҳаммаднинг отаси у туғилмасдан олдин вафот этди, онаси эса – Муҳамммад туғилгач, икки йилдан кейин оламдан ўтди. Муҳаммадни тарбиялашни арабларнинг кўзга кўринган курайш қабиласидаги қариндошлари ўз зиммаларига олишди. Муҳаммаднинг болалиги саҳрода ўтган ва тахмин қилинишича, у бадавий кўчманчиларнинг ҳамма йўлларини ўрганиб чиқди. Кейинроқ ўспиринлик пайтида Муҳаммад бой савдогарнинг карвонини кузатиб юрди. Чунки у бошқаларга нисбатан ростгўйлиги ва чаққонлиги билан ажралиб турар экан.

Милодий 595 йили Муҳаммад ўзининг бой бекасига – бева Ҳадичага уйланди. Ҳадича Муҳаммаддан ўн беш ёш катта эди. Бироқ Муҳаммад 619 йилгача – то Хадичанинг ўлимига қадар ниҳоятда унга вафодор бўлди. У бой бева аёлга уйлангач, кўпдан бери орзу қилиб юрган бўш вақтга эга бўлди. У кўпинча Маккага яқин бўлган Хиро тоғининг этагидаги ғорга медитацияга берилиш учун кириб кетарди. Муҳаммадга биринчи бор қирқ ёшида –  милодий 610 йили ваҳий келган. Кўплаб олимларнинг ҳисоблашича, Муҳаммаднинг бундай тажрибаси “Ва-н-нажм” номли сурада келтирилган:

“Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир. Бас, у (аввал) юксак уфқда (кўриниб), тик турди. Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммад алайҳиссаломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб; (Оллоҳ) Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)га туширган ваҳийни келтиради. (Пайғамбарнинг) кўнгли кўрган нарсасини инкор этмади (яъни Жаброил фариштанинг суратини кўриб, пайғамбарнинг кўнгли ҳам қаноатланди ва унинг Оллоҳ таоло томонидан фаришта эканлигига иймон келтирди” (Қуръон 53:5-11).

Олдинига Муҳаммад бундай ҳолатдан бениҳоят ташвишланди, жинни бўлиб қолдиммикан деб, анча эсанкиради. Хотини ва хотинининг жияни – масиҳий Барака ибн Навфал билан маслаҳатлашгандан сўнг шунга амин бўлдики, экстаз пайтида фаришта Жаброил орқали Муҳаммадга илоҳий “ваҳий” берилибди. Бу “ваҳийлар” унга маълум вақтларда зоҳир бўлиб турарди. Ҳаётининг шу вақти мобайнида хотини ва бир нечта яқин дўстлари Муҳаммадни “Худонинг вакили” деб қабул қила бошладилар. Гарчи олдинига, яъни уч йил мобайнида бу ҳолат тор доирада сир тутилса ҳам, кейинроқ - эрамизнинг 613 йилидан бошлаб Муҳаммад очиқчасига ваъз қилиши кераклигини амр орқали англади. Муҳаммад олти йил давомида ваъз қилди. Бунга курайшларнинг йўлбошчилари томонидан ҳеч қандай қаршилик бўлмади.

Муҳаммад ваъзларининг кетма-кетлигини қайта тиклаш жуда қийин, чунки унинг издошлари Муҳаммаднинг ваъзларини ўзгача усулда тузишган. Қуръоннинг биринчи бобидан ташқари, қолган 113 боб ваъзларнинг узунлигига боғлиқ ҳолда, хронологияни тўлиқ инобатга олмай жойлаштирилган. Узун боблар Муҳаммаднинг турли вақтда  қилган гапларининг композициясини намоён этади. Муҳаммад ҳаётининг олдинги ва кейинги даврларида Қуръонда ёзилганлар масаласида  олимлар ўртасида тўла келишув ҳукм сурди. Асосан, ҳис-ҳаяжонга тўла, ахлоқ-одобга ва Худонинг танҳолигига оид жиддий қарашлар олдин юзага келган. Ташкилий, ҳуқуқий ва маъмурий масалаларга оид насрий боблар эса кейинроқ яратилган. Яҳудийлар ва масиҳийларга, уруш ва исломни бутун жаҳонга кўрсатишга бағишланган боблар ҳам кейинги даврга тааллуқли деб ҳисобланади. Доимо такрорланиб турадиган эслатишлар, Муҳаммад томонидан ўзининг пайғамбарлик миссияси ҳимоя қилиниши, қолаверса, исмини доимо Худо билан боғлаши, Унга итоат этиши – матннинг бошидан охиригача давом этади.

Милодий 619 йили Муҳаммаднинг монотеистик ва ахлоқий башоратларига қарши курайш оқсоқоллари ўртасида кучли тўда пайдо бўлди. Бу вақтга келиб Макка бутун Арабистоннинг диний марказига айланган, башорат эса савдо-сотиқ ривожланишига хавф туғдирарди. Муҳаммад ва қурайш қабиласи йўлбошчилари ўртасидаги ҳокимият учун жанг уч йил давом этди. Бу можаронинг чўққиси – қурайш йўлбошчиларининг Муҳаммадни ўлдириш режаси бўлди. Бу милодий 622 йилида юз берди. Дўстлари томонидан суиқасд тўғрисида огоҳлантирилган Муҳаммад шу йилнинг июнь ойида Маккадан қочиб кетди. Уни мамлакатнинг марказидан тахминан тўрт юз километр шимолида жойлашган Машриб шаҳрига таклиф қилишди. Муҳаммад у ерда ҳакам, сўнгра қабила бошлиғи бўлди (Barton 1974:10).

Айнан Машрибда Муҳаммадни кўплаб бошқа қабилалар қўллаб-қувватлади. У маҳаллий қабилаларни муваффақият билан бирлаштириб, Макканинг ҳукмронларига очиқдан-очиқ қарши чиқди. Эрамизнинг 630 йилига келиб Муҳаммад кучайиб кетди, Маккага ўн мингга яқин одамни бошлаб келиб, ҳеч қандай қаршиликсиз шаҳарни осонликча босиб олди. 632 йили – Муҳаммад Маккадан Мадинага қочгандан сўнг ўн йил ўтгач, касал бўлиб қолди ва сирли ҳолатда ўлди. У ўшанда тахминан олтмиш икки ёшга кирган эди. Унинг вориси ким бўлади ёки кимни йўлбошчи қилиб тайёрлаган  – бу тўғрида у ҳеч қандай кўрсатмалар бермаган эди. Узоқни кўра билмаслик оқибатида ўша вақтдан бошлаб исломни заҳарлаб келаётган ҳокимият учун кураш, қирғинбарот ва фитнанинг кети узилмайдиган бўлди.

Шиддатли йиллар мобайнида Муҳаммад сўнгги монотеистик пайғамбар эканлигини ўжарлик билан исботламоқчи бўлди. У жангларда ўзининг ниҳоятда ботирлигини кўрсатар, дўсту душманлар билан бўлган музокараларда алоҳида моҳирлигини намоён қиларди. Хадичанинг ўлимидан кейин, Муҳаммад хотинларининг сони ўсиб боришига қарамай (ўн битта хотин ва икки канизак), у хайри садақани  кўп қиларди, ибодатда ва рўзада ниҳоятда диёнатли зот эди.

Муҳаммад ўрнатган урф-одатлар тартиби ва ахлоқий қонун-қоидаларнинг яққол мисоли қилиб унинг шахсий ҳаётини кўрсатиш мумкин. Чунки Муҳаммаднинг ҳаёти – бу Худога хизмат қилишнинг ва диний эътиқоднинг ёрқин намунасидир. Унинг ҳаёти – ибронийлар, зардуштийлар билан, ва, албатта, Муҳаммаднинг араб ворислари билан бўлган мулоқоти натижасида тобланди.

Муҳаммад юксак даражада қобилиятли ва истеъдодли эди, энг муҳими,  у моҳир нотиқ эди. У араб тилини жуда яхши билган, эҳтимол, бугунги кунгача араб нотиқлигида  шеърий услубда унга тенг келадигани бўлмаса керак. Унинг овози ниҳоятда жозибадор, моҳир нотиқ сифатида аудиторияни сеҳрлаб қўйиш лаёқатига эга эди. Кўпинча нотиқлик санъатида Муҳаммадни камситмоқчи бўлганларга, у билан тенглашмоқчи ёки ундан устун келмоқчи бўлганларга очиқдан-очиқ қарши чиқарди.

Муҳаммад шахсиятининг бошқа жиҳатлари

Бироқ Муҳаммад шахсиятида ҳам салбий томонлар бор эди. Илк бор, мен ҳақиқатан ҳам Худонинг ҳаворийсиман, деб яҳудийларни ва масиҳийларни ишонтира олмагандан сўнг, Муҳаммад уларга очиқдан-очиқ қарши чиқди. Яҳудийлар унинг устидан кулишарди, масиҳийлар эса уни инкор қилишарди. У ўз ворисларига масиҳийлар билан ҳеч қачон дўстлашмаслик лозимлигини айтади (Қуръон 5:59 (54)). Муҳаммад Мадина шаҳридан иккита Яҳудо қабиласини ҳайдаб чиқарди, учинчи қабиладаги ҳамма эркакларни сўйиб ташлади, уларнинг хотинлари ва бола-чақаларини  қул қилиб сотиб юборди (Watt 1961:100, 150, 170).

Яҳудий ва масиҳийларга қарши чиқиш яна шу билан изоҳланар эдики, мусулмонлар Мадинага келган дастлабки даврларда Қуддусга қараб намоз ўқир эдилар.  Қуддус яҳудийларнинг қибласи бўлгани учун мусулмонлар ҳам ўша тарафга қараб ибодат қилаётганларидан яҳудийлар жуда ғурурланиб юрардилар. Қачонки мусулмонларга Макка тарафга юзланиб сажда қилиш буюрилганда, яҳудийлар юқоридаги сўзларини айтардилар (Қуръон 2:136 (142)).

Муҳаммаднинг жаннат тўғрисидаги фикри ҳаддан ташқари ҳис-туйғуларга тўла. Айниқса, масиҳийлар учун ҳақоратлидир. (Масиҳийларнинг таълимотига кўра, жаннатда ҳеч ким уйланмайди ва турмушга ҳам чиқмайди, зеро ҳамма фаришталарга ўхшаб қолади). Муҳаммаднинг таълимотига биноан, самолар ҳар бир эркак учун қора кўзли гўзал парилар билан лиқ тўла экан.

Аёлларга муносабат масаласида мусулмонлар Муҳаммад таълимотини оқлашга ҳаракат қиладилар. Уларнинг таъкидлашича, Муҳаммаднинг аёлларга муносабати – исломгача бўлган Арабистонга солиштирилганда, олдинга қўйилган катта қадам ҳисобланади. Бу – ҳақиқат. Бироқ Муҳаммаднинг таълимоти Инжил қолипига мос келмайди. Зеро Худо аёлни ҳам, эркакни ҳам Ўзига ўхшатиб яратган, қолаверса, нажот топиш борасида Исо Масиҳ аёл ва эркак ўртасидаги фарқни олиб ташлаган. Бунинг устига, Исонинг бир никоҳлилик назариясига Муҳаммад ўз таълимоти ва реал ҳаёти билан қарши чиқди. Муҳаммад эркак кишига бир вақтнинг ўзида тўрт хотинли бўлишга ва ажралишнинг ташаббускори сифатида чиқишга рухсат берди. Аёл кишини биринчи бўлиб ажралиш масаласини қўйишдан маҳрум қилган.

Муҳаммаднинг қилич борасидаги таълимоти ҳам Исо Масиҳнинг таълимотига тамомила қарама-қаршидир. Аммо униси ҳам, буниси ҳам қабиладошлар томонидан пойтахтда ўлдирилиш хавфига дуч келганлар: Исо – Қуддусда, Муҳаммад – Маккада. Исо хочга тортилиб, яъни Ўз жонини фидо қилиб, кўпларга нажот бериш учун Қуддусдан жўнайди (Марк 10:45). У қўлига қилич олишдан (Юҳанно 18:36), ёки қўшин тўплашдан бош тортди. У ҳамма инсоннинг гуноҳи учун ўлимга маҳкум бўлди (Ибр. 2:9).

Муҳаммад Маккада азобли ўлим хавфидан қочиб қутулишни афзал билди, издошларини Машриб шаҳарида жамлашга ҳаракат қилди (кейинроқ бу шаҳар Мадина деб номланди). Муҳаммад ҳаракатни карвонларга ҳужум қилишдан бошлади. Бу эса ўз навбатида Мадинадаги мусулмонларни қуролланиб, жангга чиқишга мажбур қилди. Охир-оқибатда улар қабиҳликда маккаликлардан ҳам ошиб тушишди. Ўлимидан бироз олдин, эрамизнинг 630 йилида Муҳаммад жангсиз Маккани босиб олди ва душманларнинг қутурганларини қатл этди. Бунинг оқибатида жуда қақшатқич ва ёвуз жиноятлар юзага келди.

Ҳалигача жиҳод ёки муқаддас уруш мусулмонлар учун табаррук ҳисобланади. Ислом бўйича замонамизнинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири Фазлур Раҳмон “Ислом” номли китобида бу ҳақда шундай ёзади:

“Гап фақат ҳадисларда ва ортодоксал таълимотда жиҳод назариясининг доимо ёритилиб борилганида эмас, балки Пайғамбарнинг шахсий намунаси ва илк жамоатларнинг ишлари ривожига  ижобий таъсир кўрсатиш ва мажбуран ўзгартиришдадир” (Fazlur Rahman, 1972:211).

 

Муҳаммад таълимотининг энг асосий хусусиятларидан бири – бу Худонинг танҳолигига ёки ягона эканлигига алоҳида урғу беришдир. Бу эса қуйидагиларни келтириб чиқаради: бир томондан, Муҳаммад масиҳийларнинг Худо тушунчасига оид таълимотларига, яъни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳдан иборат эканлигига ҳужум қиларди. Бошқа томондан, ибтидонинг ҳамма қирраларини Якка Худолик таълимоти билан узвий боғлашни талаб этарди. Машҳур исломшунос олим, епископ Кеннет Крэггнинг ёзишича, куч ишлатиш методларига иштиёқ кўп ҳолатларда айнан шу ақидадан келиб чиқади.

“Агар... Худо номини улуғлаш учун жанговарлик, Худонинг мададига  таянган ҳолда, Пайғамбарнинг бутун фаолиятининг энг биринчи асосий сабоғи ҳисобланса, табиийки, шундай савол туғилади: Муҳаммаднинг жанговарлиги ва Худонинг ишлари қандай қилиб уйғунлашади? Бу Пайғамбар томонидан белгилаб берилган бўлиб, исломнинг асосини ташкил этади: Худонинг танҳолигига ишониш – диний жамоатнинг сиёсий тузилмаси билан тарихан боғланган” (Cragg “Muhammad and Christianity”, 1984:14).

Эътибор қилинг-а, иккала хислат - якка худолик (монотеизм) ва куч ишлатиш – Исмоилнинг алоҳида хусусиятларидандир. Бу иккала тушунча Муҳаммадга ҳам айнан алоқадор эди. Болалик йиллари Иброҳим билан бирга ўтган Исмоил якка худолик ҳақида хабардор бўлди, бироқ онаси Ҳожар билан уйдан қувилгандан кейин, унда душманлик ва адоват ҳисси уйғонди.

Якка худолик, ягона, ҳақиқий Худога ишонч Исмоил “авлоди”нинг қонига сингиб кетган. Шуниси ғалатики, Муҳаммаднинг отаси исми Абдулла, яъни “Худонинг қули” бўлган эди. Бундан ташқари, Муҳаммад яшаган пайтда Маккада ханафийлар деб аталмиш якка худолик (монотеист) гуруҳи мавжуд эди. Монтогомер Уоттнинг таъкидлашича, Қуръонда бу сўз “на яҳудий, на масиҳий бўлмаган монотеист”ни англатади, мусулмонлар, “Иброҳим ханафийлар ва мусулмонларга” эътиқод қилинглар, деб айтганини таъкидлашни афзал кўрадилар” (Watt, 1964:117).

Крэггнинг айтишича, бизнинг оламга Муҳаммаднинг киритган улкан ҳиссаси шундан иборатки, у “инсон ибтидосининг мафкурасига Пайғамбар сифатида Худонинг ҳақиқати тўғрисидаги тасаввурни сингдира олди” (Cragg, 1984:148). Бу исломнинг улкан ютуғи эди. Бироқ, Муҳаммадни улуғловчи мусулмонлар Худога эътиқод қилишда қуйида муҳокама қилинган камчиликларига қарамасдан, Худонинг Танҳолигига, Яратувчининг Ягона эканлигига эътибор қилдилар, бунинг учун Муҳаммаддан миннатдормиз.

Шуниси муаммоки, Исмоил билан боғлиқ бўлган Муқаддас Китоб башоратларини Муҳаммад ўзига, қолаверса, исломга тўлиғича қабул қилдирди. Фаришта шундай деб башорат қилган эди: “... У инсонлар орасида асов эшакдай бўлгай. Унинг қўли ҳаммага қарши, ҳамманинг қўли ҳам унга қарши кўтарилгай. У барча қариндошлари билан қарама-қаршиликка бориб туражак” (Ибтидо 16:12). Бу Муҳаммаднинг жанг ҳақидаги даъватида ҳам кўринади:

“Эй пайғамбар, мўминларни жангга чорланг! Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар! Агар сизлардан юз киши бўлса, кофирлардан мингини енгар! Бунга сабаб, уларнинг онгсиз қавм эканлигидир. Энди Оллоҳ сизларнинг (Юкингизни) енгил қилади, сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, сизлардан юзта сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (кофирни) енгар. Агар сизлардан минг киши бўлса, Оллоҳнинг изни билан икки минг (кофир)ни енгар” (Қуръон 8:66(65)).

         “Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!

Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (Яъни улар билан уришишни бас қилингиз). Албатта Оллоҳ мағфиратли ва меҳрибондир (Қуръон 9:5)”.

Таълимотнинг ушбу қисми яҳудий ва масиҳийларга қарши жангга даъватда янада кучайтирилган. Масалан:

 

“Оллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Оллоҳ  ва Унинг пайғамбарлари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши, то улар хорланган (мағлуб) ҳолларда ўз қўллари билан зиммаларидаги солиқни (бу махсус солиқни мусулмон ҳокимиятига бўйсуниб, ўз динларини тарғиб қилмаган ҳолда, бироқ уни ўз шахсий ишлари сифатида эҳтиёт қилган яҳудий ва масиҳийлар тўлашлари лозим – изоҳ муаллифники) тўламагунларича, жанг қилингиз!” (Қуръон 9:29).

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ўз имон-эътиқодини масиҳийликка ёки бошқа динга ўзгартирмоқчи бўлган ҳар қандай мусулмондан барча ислом динидагилар нафратланганлар: “Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар. Бас, сизлар то Оллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларингизгача уларни дўст тутманглар! Агар юз ўгирсалар, уларни топган жойингизда ўлдирингиз ва улардан на бир дўст ва на бир ёрдамчи олмангиз! Қачонки фитнага (яъни куфрга) қайтишга тўғри келса, ўзларини унга ташлайдилар. Бас, агар сизлардан четланмас, сизларга сулҳ таклиф қилмас ва қўлларини тиймас эканлар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз. Мана, биз бундай кимсаларга қарши (ҳужум қилишингиз учун) сизларга очиқ ҳужжат бериб қўйдик” (Қуръон 4:91 (89)).

 

Қуръонни талқин қилувчи машҳур инсон ибн Умар Байдавий (1291 йилда вафот этган) ушбу оят ҳақида шундай дейди: “Кимки унинг динидан (яъни исломдан) очиқчасига ёки яширинча юз ўгирса, бундай кофирни қаерда топишингиздан қатъий назар, ҳар қандай муртад сингари тутиб ўлдиринг” (Zwemer, 1924:33).

 

Шу вақтга қадар ортодоксал ислом Муҳаммаднинг ақидалари йўлидан бориб, ҳар доим бўлмаса ҳам, ушбу қонунга амал қилиб келмоқда. Бироқ кўплаб шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, унда мусулмонлар масиҳийликни қабул этганликлари учун қатл қилинмоқдалар.

Эҳтимол, исломни рад этганларга нисбатан адоватни намоён қилишнинг яққол мисоли сифатида “Иблис оятлари”нинг муаллифи Салмон Рушдини кўрсатиш мумкин. Ростини айтганда, Қуръон, Оллоҳ ва Муҳаммад ҳақидаги таассуротларида Рушди исломдан анча узоққа чекинди. Кўпчиликнинг фикрича, оятилло Хумайний вафотидан кейин Рушдига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси бекор қилинади. Бироқ Эроннинг янги бошлиғи айтишича, Хумайний тайинлаган жазо ўзгартирилмайди ёки бекор ҳам қилинмайди (Los Angeles Times, 23 июнь 1989 йил). Бу Қуръонда ва ҳадисларда мавжуд бўлган Муҳаммад таълимотига қатъий садоқатдир.

Табиийки, бундай муҳитда хизмат қилишга интилган масиҳийни, айниқса, мусулмонлар ислом қонунига қатъий риоя қилган мамлакатларда сўзсиз кўплаб қийинчиликлар безор қилади. Бу эса масиҳийлар олдида мураккаб муаммоларни келтириб чиқаради. Кўпчилик мусулмонлар биз Муҳаммад ҳақида нималарни ўйлашимизни юз марталаб сўрашади. Исо Масиҳни севган масиҳий учун Муҳаммад ва Исони солиштириш, сўзсиз, Муҳаммаднинг фойдасига ҳал бўлмайди. Муаммо шундаки, мусулмонлар ўзларининг “пайғамбар”лари номига айтилган танқидий мулоҳазаларга чидаб туролмайдилар. Шунинг учун масиҳийлар Муҳаммад ҳақида фақат яхши гапларни айтишлари керак, ёки бўлмаса, ҳеч нима демасликлари лозим. Эҳтимол, бунинг уддасидан кўпроқ Монтгомери Уоот чиққанга ўхшайди.
         ”Ўша давр нуқтаи назаридан Муҳаммад жамият ислоҳотчиси, ҳаттоки ахлоқ-одоб ислоҳотчиси бўлган. У жамият бехатарлигини, оиланинг янги тизимини яратди ва бу икки тармоқ олдингиларга қараганда, анча яхши ва мукаммалроқ эди” (Watt, 1961:234).

Адабиёт соҳасида мисрлик Нобель мукофоти совриндори Маҳфуз ҳам Муҳаммадга дўстона муносабатда бўлган, бироқ баҳолашнинг сўнгида  кутилмаган бурилишга урғу берди:

“У куч ва нафисликни, донолик ва соддаликни, мағрурлик ва итоаткорликни бирлаштира олди. У ҳалол васий эди. Уни бир вақтнинг ўзида ҳам яхши кўришарди, ҳам ундан қўрқишарди. Бундан ташқари, Муҳаммад ниҳоятда фаросатли, хушмуомала ва самимий инсон эди. У ажойиб дўст эди, шунингдек, яхш қўшиқ ва ҳазилларни тушунарди, севарди... Ҳақиқат шундан иборатки, мусулмонлар Муҳаммаднинг феъл-атворидан завқ олишар экан, унинг мардлигига ва аёлларга бўлган севгисига янада кўпроқ маҳлиё бўлишарди. Бизнинг кўчамизда кўпчилик унинг аёлларни севиш қобилиятига эга эканлигидан мақтанишарди. Бу севги эркакларга нисбатан севгига путур етказмайди. Аксинча, айтайлик, йўлбошчининг севгиси эркакни янада юксакка кўтаради” (Mahfouz 1981:286).

 

Қуръон ва ҳадисни ўқиган, Муқаддас Китобдан Исо Масиҳнинг ҳаёти билан таниш бўлган ҳар қандай масиҳий Муҳаммад ва Масиҳ ўртасидаги тафовут ҳайрон қолдирадиган даражада эканлигини ҳис қилиши мумкин. Кўп ҳолларда улар тўғридан-тўғри бир-бирига қарама-қаршидир. Муқаддас Китоб ҳукми билан яшаётган ҳар бир масиҳий Муҳаммаднинг Инжилда пайғамбарларга нисбатан берилган таърифига мос келишига ишониш қийин, ёки умуман тўғри келмайди, деган хулоса чиқаради. (Илтимос, Муқаддас Китобнинг Иловасида пайғамбарларга қўйилган талабларни кўриб чиқинг). Муҳаммаднинг ҳаётини Исо Масиҳ ҳаёти билан солиштирилганда, тафовутнинг катта афзаллиги ҳақиқатдан ҳам Исо Масиҳ фойдасига ҳал бўлади.

Ушбу китобни ўқиш имконияти бўлган эркин фикрловчи мусулмонга  Масиҳ ва Муҳаммад ҳаётини қиёсий тадқиқ этишни тавсия қилган бўлардим. Қиёсий тадқиқ ўз ичига қуйидаги масалаларни олиши керак: поклик, илоҳийлик, беғуборлик, кечириш қобилиятига эга бўлиш, бир никоҳлилик, соғайтириш қобилияти, муроса қилиш, тинчлик, севги ва азоб-уқубат. Бу қиёслаш рўйхатини яна давом эттириш мумкин, бироқ бу йўналишлар бўйича қилинган тадқиқот икки шахс ўртасидаги тафовутни қиёслаб, аниқлаш учун кифоя қилади.

Ва ниҳоят, масиҳий китобхонларга бағишланган сўнгги огоҳлантирувчи сўзларим шуки, Муҳаммад ва унинг таълимоти туфайли масиҳийларга келган беҳисоб азоб-уқубатлар учун уни ҳукм қилишга қанчалик уринмайлик, ислом қонунларига амал қилинаётган давлатларда мусулмонлар Муҳаммадни айблашлари – бу оғир ҳақорат ҳисобланади. Бу борада биз бутун вужудимиз билан ҳаворий Павлуснинг қатъиятлилигини тан олишимиз керак: “... ҳушёр, вазмин, соғлом имонли, меҳр-муҳаббатли, сабр-тоқатли ва таълим-тарбияли бўлиш лозим” (Титус 2:4). Бундан ташқари, Павлус Коринфдаги имонлиларга мана нималарни ёзган:

“Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим. Олдинига заифлик ва қўрқув ҳисси ҳамда катта титроқ билан келдим. Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир” (1 Кор. 2:2-4)

Олдинига ашаддий мусулмон, сўнгра Исо Масиҳга юз бурган ва ёшгина бўлишига қарамасдан, Ҳиндистонда мусулмонларга қарши гувоҳликлар берган марҳум Абдул Ҳақ менга қуйидагиларни айтган эди. Ўшанда у саксон ёшдан ошган эди: “Агар қайта туғилиб, яна бошқатдан ҳаёт кечиришимга тўғри келганда эди, мен ҳеч қачон ушбу масалалар юзасидан (жумладан, Муҳаммаднинг пайғамбарлар қаторидан жой олгани юзасидан) мусулмон олимлари билан баҳс ва мунозараларга киришмаган бўлардим: мен фақат хочга тортилган Исо Масиҳни, қайта туғилган ва тирилган Раббийни тарғиб қилган бўлардим, холос”.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак