Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 37 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (37-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


37 – боб

Жамоанинг шаклланиш модели

“Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар. Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир” (Эфесликларга 2:19-20).

 

Ушбу руҳлантирувчи матнда Худонинг одамларига Унинг буюк севгиси намоён. Бу – Худонинг Ўз халқи орасида яшаш режасининг баёнидир. Худо бунинг устида минг йиллар давомида меҳнат қилди. Пойдеворга Иброҳим аҳдларига биноан асос солинган. Бунда қонунларни ёйган Мусо асосий вазифани бажарди. Худди шу сингари, Довуд шоҳликнинг асосчиси бўлди. Ишаё, Еремиё, Дониёр сингари пайғамбарлар эса келажак шоҳлик тўғрисида башорат қилдилар. Исо ҳаворийлар билан биргаликда шоҳликнинг асос топишига пойдевор тоши бўлди. Асрлар ўтган сари одамлар Худонинг буюк Шоҳ асари яратилганига гувоҳ бўлиб боравердилар. Бу асар – жонли, минг йиллик, кўп миллатли Тана, Худонинг болалари гуноҳини ювган тириклар Маъбади эди. Бу Тана асрлар давомида ўз Руҳи билан Худонинг болалари орасида яшашни мақсад қилиб қўйган эди.

Унинг Шоҳлиги намоён бўлиб турган Жамоатда Масиҳнинг тўкилган қони туфайли ҳамма нарсалар ўзаро муросага келганлигини биз кўриб турибмиз. Худо барча тиллардан, барча  қабилалардан ташкил топган халқ ва миллатларни Ўзига даъват этади, токи улар Худонинг абадий уюшмасининг бир қисми бўлсинлар. Исмоил ўғиллари – бу буюк гуноҳ ювиш ишининг бир қисми, холос. Исо Иброҳимнинг барбод бўлган оиласига тинчлик олиб келди. Исо хочдаги Ўз ўлими билан барчани Худо билан яраштирди, севги учун У Ўзини қурбон қилди.

Олдинги эски маъбад энди йўқ. Тирик имонлиларга тўла янги Маъбад вужудга келди. Зиёрат қандайдир бошқа жойга эмас, балки Худонинг ҳузурида амалга оширилмоқда. Эндиликда Худога хизмат қилиш – эътиқод қилувчилар кашф этган сафсаталар эмас; ҳозирда бу – Руҳ ва Ҳақиқат учун яратилаётган бир нарса.

Бу ўз ҳолича мавжуд янги ва ягона танадир. Имонлилар кўплаб тилларда сўзлашадилар, улар турли қавмлардан келиб чиққанлар, бироқ Тана ягонадир. Барча жабҳаларда сулҳ тузишга эришилди. Тана турли тилларда гапирувчи, турлича қавм ва мазҳаблардан, халқ ва миллатлардан келиб чиққан мусулмонларни ўз ичига олган. Исҳоқ ва Исмоил авлодлари бўлиниб кетишининг олдини Исонинг буюк гуноҳни ювиш хизмати бартараф қилади.

Сиз ўз шогирдингиз кўз ўнгида шундай тасвирни намоён қилишингиз мумкин. У Худо ижодининг буюклигини кўриши керак, чунки унинг ўзи ҳам Худо ижодининг бир қисмидир. Шуниси муҳимки, янги имонли маҳаллий жамоага қараганда узоқни кўзлаши лозим. Янги имонли барча авлод вакилларини ўз ичига олган Бутун жаҳон ва абадий Жамоатни кўриши зарур. Бу тимсол нуқтаи назаридан, ушбу ҳақиқат туфайли имонлилар аслида ким эканликларини ва Илоҳий Шоҳликда қандай аҳамиятга эга эканликларини тушунадилар.

Иброҳимнинг эътиқод одами сифатида бошлаган ишлари эътиқодли инсонлар орасида самарасини берди. Иброҳимга ваъда қилинган зурриёт – Исо орқали имонлилар бирлашдилар. Иброҳимнинг барбод бўлган оиласи муросага келди. Исмоилнинг болалари Раббийнинг қучоғидадирлар ва шу ерда қолишади. Мусулмонлар, айниқса ўзини алоҳида халқ деб билган ва ўзга халқлар устидан ҳар доим ҳукмронлик қилиш ҳаракатида бўлган араб мусулмонлари ҳозирда тақводорларча итоат этишга мойилдирлар. Улар ҳам  имон келтирганлар, хочга тортилганлар ва ҳозирда ягона Масиҳ Танасига қўшилмоқдалар.

Олдинги бобда Исо Масиҳнинг ҳар бир шогирди ҳаётида зоҳир бўлиши ҳақида ёзган эдик. Ушбу бобда бизнинг мақсадимиз китобхонларга шогирдларнинг бутун жаҳон Масиҳ Танасидаги аҳамиятини кўрсатишдан иборатдир. Ёдингизда бўлсин: янги имонга келганлар ўз оилаларидан батамом ажралиб қолишлари мумкин. Улар таъқибларга дуч келадилар. Эҳтимол шундай вазиятлар пайдо бўладики, янги имонлилар – мен кимман, менинг моҳиятим нималардан иборат, мен кимга ва нимага тегишлиман, деб ўзларидан ўзлари сўрайдилар. Шунинг учун Илоҳий Калом нуқтаи назаридан ўзларини қандай қабул қилишларини уларга ўргатиш ниҳоятда муҳимдир. Бунинг учун айнан шу ерда, Худо Шоҳлиги намойиш қилинаётган Бутун жаҳон Жамоатида Иброҳимнинг барбод бўлган оиласининг шифо топиши юз бераётганлигини кўриш керак. Исмоил ва унинг авлодлари тўрт минг йилдан буён рад этилиб келаётган эди, энди бунга чек қўйилди, оила яна қайтадан бирлашмоқда. Тинчлик ўрнатилди, гуноҳни ювиш иши амалга ошди. Худонинг буюк шоҳ асари – Раббийнинг Руҳий ҳаёти учун танланган ажойиб инсоний, жонли, мустаҳкам биноси яратилмоқда.

Ушбу мавзуни кенг ёритишдан олдин, унга тегишли бўлган ислом таълимотини таҳлил қилиб чиқиш керак. Шундан кейингина, ҳақиқат ислом таълимотининг хатосини тўғрилаётганини ва исломдан устун эканлигини масиҳий кўрсатиши лозим.

Ислом олдинги динларнинг ҳаммаси ўрнини босувчи дин эканлиги тўғрисидаги  талқинларга қарамай, биз шунга амин бўламизки, ислом бундай даъвога асло мос келмайди. Эндигина исломдан ўтган янги имонли буни билиши шарт. Ўзгача ҳолатда янги имонли Илоҳий моҳиятга, Масиҳнинг ҳақиқатига ва ғоясига эга бўлмай туриб, оғир вазиятлар таъсирида яна эски, одатий ислом тасаввурини қайтадан қабул қилиши мумкин.

Муҳаммад олдинига Қуддусга қараб ибодат қиларди. Яҳудийлар уни қонуний пайғамбар сифатида қабул қилмасликларини билдирганларида,  Маккадан туриб мажусийлар зиёратгоҳи томонга қараб сажда қилди. Муҳаммад зиёратгоҳ Каабага янгича – “Менинг Уйим”, деб ном берди. “Эсланг: Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Кабатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: “Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку-сужуд эгалари учун пок тутинг”, деб буюрдик” (Қуръон, 2:119 (125)). Ҳозирда мусулмонлар уни “Худонинг Уйи” деб аташади. Муҳаммаднинг ғояси шундан иборат эдики, у Арабистондаги бу жой ер юзининг маркази ва одамлар учун зиёратгоҳ бўлиб қолиши керак эди. Муҳаммад энг муҳим фурсатни бой берди – Қуддусдаги Қадимий Маъбад келажакда яратилиши керак бўлган ажойиб ва қудратли бинога, чунончи барча қавм ва авлодлардан барпо бўладиган Тирик Маъбадга вақтинчалик ишора эди. Бу ғоя Муҳаммаднинг хаёлига бирор марта ҳам келмаган, бу ғоя ислом таълимотида ҳам йўқ. Худонинг иродасини билмай туриб Муҳаммад исёнчига айланиб қолди. Қуддуснинг эвазига нимадир топишга ҳаракат қилди, бироқ бу жисмоний Қуддус ўрнига Кўкдаги озод Қуддуснинг келишига ишора эканлигини у англай олмади (Галатияликларга 4:26).

Муҳаммад бошқа жиҳатдан ҳам Худонинг иродасини англай олмади. У Худонинг буюк гуноҳни ювиш мақсадини нотўғри тушунди. Бу мақсадга мувофиқ эса, барча имонлилар, ёши ва этнолингвистик мансублигидан қатъий назар, Худонинг Ўзига ажойиб Тирик Маъбад қуриш учун бирлашадилар. Муҳаммад исломни соф миллий терминлар орқали тушунган: араб пайғамбари, арабча Қуръон, Каъба ернинг маркази сифатида, Бэршевадаги Ҳожар ва Исмоил азобда қолган жойнинг Макка ён атрофига кўчирилиши шулар жумласидандир. Биз жонли Маъбад ўрнига бутун оламга ҳукмронлик қилиш истагида бўлган араб такаббурлик марказига дуч келамиз.

Янги имонлилар масиҳийча ғояда ўз ифодасини топган умид ва ишончга тўлишлари учун сиз ёрдам беришингиз керак. Ушбу ғоя билан сиз ҳам тўлишингиз зарурлигини тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Акс ҳолда сиз ўзингизнинг барча таълимотингизни маҳаллий ибодатхона қуришга қаратаётганлигингиз маълум бўлиб қолади.

Янги имонли маҳаллий ибодатхонага олиб кирилишдан олдин, жаҳон Маъбадининг бир қисми эканлигини у билиши керак. Ислом уммаси (жамоаси)дан фарқли ўлароқ, Маъбад –имонлилар орасида Худо истиқомат қиладиган Бутунжаҳон жамоасидир. Бу ҳақиқатни тушуниш янги имонлиларга курашаётган маҳаллий жамоанинг парвозларини ёки таназзулга учрашини тушунишга ёрдам беради.

Бутунжаҳон жамоати тушунчасини ўрганганимиздан кейин биз маҳаллий жамоат нима ва қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги масалани кўтаришимиз керак. Чамаси, жамоатга бериладиган энг қисқа таъриф қуйидагичадир: жамоат – бу икки ва ундан ортиқ имонлиларнинг Руҳ куч-қуввати ила ва Исо Масиҳ бошчилигида Худога хизмат қилиш учун бирлашувидир. Қатнашувчилар сонини ва усулини тайинлашда катта танлаш имконияти берилган. Моҳиятига кўра, бу таъриф тўғри, аммо кўп ҳолатларда етарлича тўлиқ эмас. Ҳар бир миссия ва жамоат, шубҳасиз, ушбу маҳаллий жамоат қандай ташкил этилганлигига асосланиб, ўз шахсий ғоясини ишлаб чиқади. Мисол тариқасида Араб жаҳон миссиясининг мезонларини келтириш мумкин. Маҳаллий жамоат ташкил топиши учун қуйидагича мезон бўлиши лозим:

1.Тахминан ўнга яқин сувда имон келтирганлар (уларнинг сони ўзгариб туриши мумкин) бўлиши лозим.

2.Иложи борича олдинига оилаларни жалб қилишдан бошлаш керак, сўнгра эса бўйдоқларни қабул қилиш лозим.

3.Муқаддас Битикни яхши билганлар ва атоқли маҳаллий рахбарлар керак.

4.Йиғилишларни ўтказиш учун жой аниқ бўлиши зарур (миссия биносида эмас).

5.Маҳаллий жамоат молиявий фаолият юритишни ва Инжил Хушхабарини тарқатишни ўз зиммасига олади (Schlorff 1981:11).

Мен булар қаторига Худога хизмат қилишни, Илоҳий Каломни ўрганишни, сувда имон келтиришни, Оқшом Зиёфатини ва жамоатда тартиб-интизомни сақлашни қўшимча қилган бўлардим.

Ҳеч бўлмаганда бирор йиғилишда жамоат Исо Масиҳ номи билан учрашаётган миссионерни ва янги имонлини кўриши керак. Улар биргаликда ибодат қилиш ва хизмат учун, Илоҳий Каломни ўрганиб, унга итоат қилиш учун, бири иккинчиси томонидан сувда имон келтириши учун, Оқшом Зиёфатида иштирок этиш учун учрашадилар. Бошқа бир вазиятда улар иштирокида узоқ тарихга, қадимий урф-одатларга ва сертармоқ тузилишга эга жамоат ҳақида гап боради.

Бундай жамоатлар моно- ва полиэтник бўлиши мумкин. Жаҳон миқёсида улар юзлаб тиллардан фойдалана оладилар, у ёки бу мусиқа асбобларини ва мусиқий услубларни афзал кўриш билан фарқ қилишлари мумкин, ёки бўлмаса, камдан-кам ҳолатларда мусиқадан ҳам фойдаланмайдилар. Учрашув жойлари, кийинишлари ва жамоатдаги аёллар вазифаси ўзгариб туриши мумкин.

Жамоатда бирлашиш усулларини муҳокама қилишдан олдин, жамоат асосини ташкил қилувчи бир нечта асосий омилларни кўриб чиқиш лозим. Бу жамоатни сиз тузасиз ва бу жамоатга янги имонлиларни жалб қиласиз.

Жамоатни ким бошқариши кераклиги ҳақидаги масала ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Раббий Ўзи бошчилигида Жонли Маъбад яратмоқчи бўлганда, Унинг ўрнини инсон жамоатлари босмоқчи бўладилар. Ҳаворий Павлуснинг бу борада Колосаликларга қарата айтган сўзлари аниқ ва равшан бўлган эди: “Масиҳ жамоатнинг бошидир. Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган Масиҳ жамоатнинг бошидир, Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган” (Колосаликларга 1:18).

Исо ўз ҳукмини Руҳ орқали амалга оширган. “Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим” (Юҳанно 4:24). Бизнинг хизматимиз ҳам Руҳ ва ҳақиқат орқали бўлиши лозим. Руҳсиз ва Исонинг бошчилигисиз бизнинг тақдиримиз ё ўлик бўлади (Руҳ йўқлигида), ёки иснод келтирувчи сохта бўлади. Маҳаллий жамоат – Исо бошчилигидаги ва Унинг Руҳи бошқарувидаги имонлиларнинг тирик танасидир.

Жамоатларнинг кўплаб турлари бўлишига қарамасдан, уларнинг барчасига хос ажойиб барқарор ва умумий хусусиятлар мавжуд. Павлус Эфесликларга шундай деб ёзган эди: “Ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз, қалбимиздаги Муқаддас Руҳ ҳам бирдир. Худди шунингдек, Худо бизни даъват қилиб, ҳаммамизга берган умид ҳам бирдир. Раббимиз бир, имонимиз ҳам бирдир, бир мақсадда сувга чўмдирилганмиз. Барчамизнинг Отамиз Худо бирдир. У ҳаммамиздан устун бўлиб, ҳаммамиз орқали Ўз иродасини бажо қилади. У ҳаммамизнинг орамиздадир” (Эфесликларга 4:4-6).

Сиз буларни шогирдларингизга тушунтириб бермагунингизча, улар маҳаллий жамоат ва мазҳаблар кўплигидан аниқ бир яхлит ва тўлиқ тасаввурга эга бўла олмайдилар.

Агарда сиз янги имонлиларга нима учун дунёда турли-туман  жамоатларнинг мавжудлигини тушунтириб берсангиз, мақсадга мувофиқ иш бўларди. Бу жамоатлар одамларнинг баъзида хато фикрлаши оқибатида пайдо бўлиб, янги имонлилар бу оқибатларнинг тарихий, маданий сабабларини  билишлари керак. Буларни тушунишларида уларга ёрдам кўрсатишнинг кенг тарқалган усулларидан бири – мусулмонлар орасида мавжуд бўлган кўп сонли мазҳабларга эътибор қаратишдир.

Янги имонлилар нима учун Илоҳий Каломда Худога топинувчилар билан жамоат ташкилотининг бирлиги зарурлиги аниқ кўрсатилмаганлигини билишни истайдилар. Нима учун шундай бўлаётганини сиз уларга тушунтириб беришингиз керак. Бу масалада Муқаддас Битик сукут сақлайди. Жамоатлар фаолиятида бир хиллик бўлиши учун Худо мажбурлашни истамаган, чунки одамлар усул ва мусиқани, архитектура тузилишини, сажда қилиш усулларини танлашда эркин бўлишларини Худо хоҳлаган, деб айтишингизни биз тасаввур қиляпмиз. Ислоҳот вақтида Ғарбда масиҳийлар танлаш имкониятига эга бўлмаганлар: Рим-католик жамоати ҳамма ерда ўз католикча ғояларини сингдирар эдилар. Лютер ва унинг издошлари Муқаддас Битикка асосланган ҳолда жамоат тартиб–интизомига кўплаб ўзгартиришлар киритишди. Агар Муқаддас Битик у ёки бу сажда қилиш усулларини тақиқламаса, улардан фойдаланинг. Бошқа томондан, анабаптистлар шундай дейишган: агар Муқаддас Китоб ниманидир қилишни маълум тарзда аниқ кўрсатмаган бўлса, буни қилишнинг кераги йўқ.

Шахсан менинг ўйлашимча, Муқаддас Битик сажда қилиш усуллари ва жамоатни ташкил қилишга нисбатан сукут сақлайди, чунки Худо маданий мутлақликни зўрлаб тиқиштиришни хоҳламайди. У Жамоат ўсишини истайди. Жамоат турли мамлакатларда ва даврларда имонлилар маданиятини кўрсатиб берувчи ҳар хил контекстларга мос келишини У хоҳлайди.

Аммо эҳтиёт бўлинг ва шуни ёдингизда тутингки, синкретизмга тушиб қолишдан, яъни даҳрий элементлар билан фожиали битимга келиб қолиш хавфидан Худо бизни бир неча бор огоҳлантирган. Чунки бу даҳрий элементлар янги имонлиларнинг диний ва маданий контекстидан олинган. Чунки улар илгари даҳрий бўлган эдилар. Инжилга зид бўлган элементларнинг кириб келишига йўл қўймаслигимиз учун, Каломни яхши билиш лозим.

Ушбу мавзуни ўрганиш учун замин яратганимиздан кейин, имонлиларни мавжуд бўлган ва янгидан яратилган жамоатларга бирлаштириш усулларини кўриб чиқишимиз лозим.

Янги имонлиларга қандайдир қуруқ назарий моделларни таклиф қилишни эмас, балки амалий таклифлар беришни мен истардим. Амалда имонлиларни жамоатларга бирлаштиришнинг асосан учтадан тортиб бештагача моделлари учрайди. Менинг ўйлашимча, бу моделлар энг кўп ҳолатларни қамраб олади.

 

Биринчи модел – тўлиқ бирлашув

Янги имонлиларни жамоатларга бирлаштиришга биз шундай кенг тарқалган усулни танлашимиз керакки, биз уларни жамоатга тўлиқ бирлаштирдик, деб айта олайлик. Яқиндагина мусулмон бўлиб юрганлар тил ёки этник келиб чиқишидан қатъий назар, мавжуд жамоатга қабул қилинадилар. Янги имонлилар барча расмиятчиликларни адо этишлари керак. Агар янги имонга кирганлар ҳақиқатдан ҳам жамоатда бирлашишни хоҳласалар, эҳтимол, улар янги тилни ўрганишларига, нотаниш мусиқани ўзлаштиришларига, янги урф-одатларни қабул қилишларига, янгича кийиниш удумини ва кўплаб бошқа нарсаларни қабул қилишларига тўғри келади. Хусусан, янги имонга кирганлар икки нарсани ўзгартиришлари керак бўлади: биринчиси – руҳан ўзгариш (яъни Исо Масиҳга мурожаат қилиш), иккинчиси – улар бирлашган жамоат маданиятини қабул қилишдир. Биз бу жараённи олдинги мусулмонни унинг маданий муҳитидан “чиқариб олиш” ва янги муҳитнинг тўлиқ аъзоси қилиш деб атаймиз.

 

Иккинчи модел – турли маданиятга оид асосий

ва шўъба жамоатлари

Иккинчи моделни “асосий жамоат – шўъба жамоати” деб аташ мумкин. Унда асосий жамоат бир этник асосдан иборат, шўъба эса – бошқа бир неча этник асосдан иборат бўлади. Бу вазиятда асосий жамоат янги имонга кирганларнинг лингвомаданий ўзгаришини жадаллаштириш нотўғри эканлигини тушунади. Шундай қилиб, асосий жамоат аъзолари онгли равишда ўзлариникидан фарқ қиладиган бошқа жамоатни барпо қиладилар. Бу моделда асосий жамоат шўъба жамоати қурилишида шахсий тузилишини тавсия этиши мумкин, ёки бўлмаса, бошқа муҳитдан ўтаётган янги имонлига руҳан яқин бўлган бошқа тузумга розилик билдириши мумкин. Тил, мусиқа, кийиниш одоби шўъба жамоати томонидан мустақил равишда танлаб олинади.

 

Учинчи модел – икки томонлама аъзолик

Таҳлил қилинаётган учинчи моделни мен – “икки томонлама аъзолик” деб номладим. Янги имонга кирганлар турли сабабларга кўра ўзлари яшаб турган ва фаолият кўрсатаётган маҳаллий жамоатга тегишли бўлишни ҳис қилишлари мумкин, эҳтимол, улар топиниш тилига эга бўлмасалар керак ёки уларга бу жамоатнинг услуби ёқмас. Улар ушбу жамоатнинг йиғилишларида мунтазам равишда қатнашадилар, айни пайтда улар ўз яқин одамлари билан уларнинг она тилида гаплашадилар ва уларнинг одатдаги усулида ўтадиган бошқа йиғинларда ҳам иштирок этадилар. Янги имонлиларнинг дўстлари ҳозирда мавжуд бўлган жамоатга қатнашишлари кераклигини тушунадилар, шу билан бир қаторда, улар услуб, маданият жиҳатидан ўзларига яқин бўлган бошқа жамоат йиғинларида ҳам қатнашаверадилар.

 

Тўртинчи модел – контекстуал жамоат

Тўртинчи модел – келиб чиқиши билан номусулмон бўлган имонлилар орасида ниҳоятда шубҳа туғдирадиган моделлардан биридир. Ушбу модел янги имонлиларга - илгари мусулмон бўлганларга бошқалардан мустақил равишда ўз услубларини ишлаб чиқишсин, деб кўп эркинлик беради. Бунинг учун кўплаб асослар мавжуд. Ўша томонларда улар қўшилишни истаган жамоат бўлмаслиги мумкин. Ёки бўлмаса, мавжуд жамоат ёки бошқа жамоат янги имонга келган мусулмонларни қабул қилишни истамас. Ёки мавжуд жамоат шунчалик порахўрликка берилганки, ҳеч кимнинг у билан иши бўлмайди, айниқса бундай жамоатга ҳеч ким тақлид ҳам қилмайди.

Кимки бу моделни танлагудек бўлса, у ишончли асосга эга бўлади. Ишончли асослардан бири шундан иборатки, “чиқариб олиш” номаъқул хатти-ҳаракатдир ва имонни янги қабул қилганлар ўзларининг маданий муҳитидан тўлиқ узиб олиниб, зўрлик билан ўзга муҳитга ўтказилмасликлари керак. Шундай қилиб, гап мавжуд жамоатнинг маданий империализмига қарши ҳаракати тўғрисида бормоқда. Ушбу моделнинг фойдасига ҳал қилувчи иккинчи асос шундан  иборатки, Худо ҳамма халқларга Ўзи билан эркин мулоқот қилиш усулини ва уларнинг маданиятига мос услубни тақдим этди. Гарчи Худо барча имонлиларнинг руҳан бирлашишидан манфаатдор бўлса ҳам, бироқ бу ерда У услуб ва жамоат тузумининг умуман ўхшаш бўлишини талаб этмайди.

Хуллас, бу модел қуйидагича амалга ошади: имонлилар қўлларида Муқаддас Китобни очиб турадилар, шу билан бир вақтда ўз маданиятларини таҳлил қиладилар. Сўнгра улар унда нималар ўзларига маъқуллигини ҳал қиладилар.

Ушбу моделни муҳокама қилар эканмиз, маҳаллий диний маданият элементларини уч турга бўлиш фойдали эканлигини мен лозим топдим: Муқаддас Битик таълимотларига мос келадиган, ёки умуман мос келмайдиган ва нейтрал, яъни ўз-ўзидан ҳеч қандай муаммони ифодаламайдиган турлари.

Бу моделга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Хавф-хатар шундан иборатки, сақланиб келаётган ислом шакллари ўзида маълум даража исломий маънони олиб юради. Ислом шаклларини қабул қилишда ёки соддалаштиришда улар батамом масиҳийча маънога тўлиб-тошишларини назорат қилиб туриш керак.

Денис Грин Янги Аҳддаги Ибронийларга Мактуб олдинги диний кўникмалардан кўп нарсани сақлаб қолганлигини ва айнан янги имонга келган ибронийларга бағишланганлигини таҳлил қилиб, бизга катта ёрдам қилди. Зотан, эскирган яҳудийча шаклларни қаттиқ тутиб, ҳалокатли синкретизмга тушиб қолиш жуда хавфли. Эски яҳудийча мазмун Худо Хушхабарда айтмоқчи бўлган янги мазмундан устун келиши мумкин, бу эса ёғ суртилган иброний жамоатида реал хавф туғдиради (Green, 1989:233-250).

Контекстуал ёндашув ҳимоячиларидан бири Фил Паршалл биринчи бўлиб бу мавзуда “Мусулмонларга Инжил Хушхабарини ёйишда янги йўллар” (Parshall, New Paths in Muslim Evangelism, 1980) номли замонавий китоб ёзди. Бу китобда ёритилган Ломбародаги жамоатнинг тузилиши асосан юқорида айтиб ўтилган усулда ишлаб чиқилган, яъни қўлда Муқаддас Китоб ва маъқул бўлган нарсаларни танлаб олиш, ниманидир инкор қилиш ва ниманингдир нейтраллигини аниқ белгилашда уларга эркинлик берилар экан.

Тўққиз йил ўтгандан кейин Паршалл “Контекстуализация сабоқлари” (Parshall, Lessons Learned in Contextualisation, 1989:251-265) номли мақола ёзди. Ушбу мақолага кўплаб фойдали фикр ва мулоҳазалар киритилди, шунингдек, мақоладаги бир жумлада Паршалл фикрларининг асосий моҳияти намоён бўлган. Паршал шундай ёзади:

“Бизнинг ҳарактеримизга тўлиқ баҳо беришнинг имкони йўқ. Лекин шуни мамнуният билан маълум қиламизки, илк жавоблар илтифотга сазовор бўлди. Янги имонлилар исломдан келиб чиққан бошқа имонлилар билан бирга Худога топиниш имкониятини маъқул топмоқда. Ибодат қилишда Муқаддас Китоб шаклларининг тутган ўрни, Илоҳий Каломни ўқиш, рўза тутиш ва таниш сўзлардан фойдаланиш янги конфессияга равон ўтишга катта ёрдам берарди. Энг муҳими ... янги имонга кирганлар ўз қариндош-уруғлари ва дўстлари учун ўзлариники бўлиб қолишар эди. Улар муҳитдан таъқиб ёки фожеали тақдирга учраган ҳолда, яъни ўзига хос тарзда “чиқариб олинмадилар”, шунинг учун жамоатнинг ўсиб бориши жараёнида ўлим билан тугаган ҳолатлар ҳам қайд этилди” (Parshall, 1989:254).

Муқаддас Битик ҳақида ўзимнинг тушунишим бўйича қуйидаги мулоҳазаларни айтиб ўтишни ва ушбу мавзуга бағишланган шахсий кузатишларимни келтиришни хоҳлардим.

Биринчидан, юқорида айтиб ўтилган (Бангладеш) “контекстуал” имонлилар қаттиқ таъқибларга дош бера оладиларми, йўқми – бунга баҳо беришга ҳали эрта. Башарти, дош бера олган тақдирда синовларда Исо Масиҳнинг қатъий издошлари бўла олармиканлар, ёхуд синкретизмга тушиб қолармиканлар – буниси ҳам номаълум.

Уларнинг энг мунозарали қадамларидан бири – ўзларини “Исонинг издошлари” деб атаганликларидадир. Агар Қуръон билан таниш бўлсангиз, бу – Исонинг (ибронийча Ёшуа) Қуръондаги номидир. Шак-шубҳасиз, Қуръондаги Исо – Муқаддас Китобдаги Масиҳнинг бузиб кўрсатилганидир (Қуръоннинг Исо ҳақидаги талқини ва бунинг нотўғри эканлиги Муқаддас Битик томонидан исбот қилиниши тўғрисида 38-бобга қаранг). Масала шундан иборатки, Қуръондаги исмни Исога татбиқ қилиш оқилонамикан. Муқаддас Китобдаги Исо (ёки Ёшуа) исми “қутқарувчи” ёки “халоскор” маъносини беради. Қуръондаги Ийсо исми эса, аксинча, ахталанган бемаъни Раббий, У на Қутқарувчи, на Нажоткор маъносини ифода этади, У фақатгина мўъжизакор бўлган, холос. Адабиёт соҳасида 1988 йил Нобел мукофотининг совриндори Нажиб Махфуз шу даражага етдики, у ўзининг “Гебелави фарзандлари” (1988:137-198) номли Исога ёзган пародиясида Уни ҳийлагар, илон авровчи қилиб тасвирлаган. Эртами ёки кечми, исломдан келган янни имонли Муқаддас Китобдаги исм билан юзма-юз тўқнашади. Нега энди шуни бошидан қилиш мумкин эмас?!

Контекстуализация фойдасига ҳал бўлувчи иккинчи асос шундан иборатки, у таъқиблардан қочиб қутулишга ёрдам беради. Қизиқ, Бангладеш қишлоқларининг бирида янги жамоат раҳбарлари “биз масиҳий эмасмиз, Ийсонинг издошларимиз”, деб айтишларига қарамасдан, иттифоқ уюшмасининг раиси Янги Аҳдни олди-да, кўлга ташлаб, шундай деди: “Шу китобни ўқир экансизлар, масиҳий бўлиб қолаверасизлар” (Private Newsletter, July, 16, 1990). Биз келажакда ҳам таъқибларга учрамаймизми? Илоҳий “Қонунлар китоби”, Муқаддас Китобга мурожаат қилсак яхши бўлмайдими? Қадимда илк Ҳаворийлар таъқиб қилинишларини Луқо қандай тасвирлаганини ўқийлик:

“Ҳаворийлар Олий кенгаш ҳузуридан хурсанд бўлиб чиқдилар, чунки улар “Худо бизни Исонинг номи учун ҳақоратланишимизга лойиқ ҳисоблади”, дер эдилар.

 Улар ҳар куни Маъбад ҳовлисида ва одамларнинг уйларида таълим берардилар. Исонинг Масиҳ экани тўғрисидаги Хушхабарни ваъз қилишда давом этавердилар” (Ҳаворийлар 5:41, 42).

Кейинроқ Бутрус бу ҳақда шундай ёзган:

“Аммо масиҳий бўлганингиз учун азоб чексангиз, бундан уялманг, аксинча, сизларни бундай номга сазовор қилган Худони улуғланг” (1 Бутрус 4:16).

Учинчидан, Паршалл мақоласида гап борган янги имонлилар ислом тушунчаларидан тўлиқ воз кечдилармикан ва чиндан ҳам улар эски шаклларни ҳақиқий масиҳий мазмунга тўлдиришдимикан – бизга номаълум.

Паршалл “Мачитдан ташқарида” номли бошқа китобида таъкидлашича, Бангладешда юз бергани сингари, минглаб мусулмонларнинг масиҳийликка ўтиш жараёнида қандай янги ҳодисалар бўлиб ўтмасин, улар эски мачитларда юз бермайди – улар “мачитдан ташқарида”, қандайдир янги жойда содир бўлади” (Beyond The Mosque, 1985:184).

Менинг бу модел бўйича охирги эътирозим шундан иборатки, катта хавф – янги жамоатни Масиҳ Танасининг янги аъзоси билан бир деб билмасдан, мазҳабга айлантириб юборишдир. Масалан, Бангладешда янги имонга келган олдинги мусулмонлар ўзларини масиҳий деб аташдан бош тортадилар. Улар шундай дейдилар: “Бизни мавжуд масиҳийларга тенглаштиришларини хоҳламаймиз. Чунки уларнинг ҳаммаси мустақил ва ибронийлар билан қилинган мулоқотдан булғанган индус мазҳабидан келиб чиққанлар”. Бу эса Исонинг Юҳанно Хушхабаридаги 17:20, 21 буюк ваъзига зиддир:

“Мен нафақат улар учун илтижо қиляпман, балки уларнинг сўзи орқали Менга имон келтирадиганлар учун ҳам илтижо қиляпман: Ҳаммалари бир бўлишсин. Эй Ота, Сен Менда ва Мен Сенда бўлганимдай, улар ҳам Бизда бўлишсин. Шу тариқа Мени Сен юборганингга дунё ишонсин”.

Агар ҳаракат тинчлик ришталари билан Масиҳ Танасининг бирлигини сақлаб қолишга қаратилмаса, унда Масиҳ билан Ота бирлиги ва Масиҳ Танасининг бирлиги ҳақидаги амрлар бузилади. Эндиликда Масиҳ Танасининг янада парчаланишига йўл қўймаслик учун ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш керак ёки номасиҳий оламга амрларни ваъз қилиб, аниқ далиллаш керак.

 

Бешинчи модел – ислом доирасида қолиш

Яқиндагина бир нечта тажрибалар ўтказилди (бироқ бу тажрибаларнинг муаллифлари аноним қолишни афзал кўрдилар). Тажриба муаллифлари янги имонлиларни исломда қолишга даъват этдилар. Ушбу моделда имонлилар ўзларини ҳамон мусулмон деб аташни давом эттирмоқдалар ва “масиҳийлар” деб номланишдан қочиб юрибдилар. Бунда ўша одамлар барча ислом шаклларини ва урф-одатларини сақлаб қолиши мумкин. Чамаси, бу турдаги жамоат аъзолари икки лагерга бўлинганлар. Биринчи лагер, гарчи Муқаддас Китоб Муҳаммаддай пайғамбар борлигини билмаса ҳам, Муҳаммад Худонинг “пайғамбари” ҳақидаги ғояни ўзида сақлайди. Бошқа лагер эса Муҳаммадни Худонинг пайғамбари сифатида тан олишни истамайди. Эътиқод рамзида улар Муҳаммад исмини Исога алмаштирадилар. Бу лагер ҳам бир турли эмас. Бу формуланинг икки тахминий фикрига амал қилинади. Уларни қуйидагича намоён этиш мумкин:

а. ”Худодан ўзга Худо йўқ, Ийсо бўлса – Худо Каломидир”. Ийсо – Исонинг Қуръондаги исми, шу йўсинда Исони илоҳий деб тан олишга имконият туғилади, ҳеч бўлмаганда имонлилар тушунчасида.    

б. ”Худодан ўзга Худо йўқ ва Исо – Худонинг Пайғамбаридир”. Бу фикр қисман маълум бир маънога эга эмас, зеро мусулмонлар Исо – Пайғамбар эканлигига шундай ҳам ишонаверадилар, фақат Пайғамбар, ундан ортиқ ҳам эмас. Масиҳий эса Исони Пайғамбар сифатида билса-да, бироқ шу билан бир қаторда Пайғамбардан юксакроқ эканлигини билади, бироқ бу ҳақда гапиришга мажбур эмас.

Сўнгги (бешинчи) моделда шундай вазиятлар борки, мен уларга икки сабабга кўра қўшила олмайман. Биринчидан, ислом шаклларини сақланишидан кўра ислом мазмунининг сақланиш хавфи шунчалик юқорики, синкретизм муқаррардай бўлиб кўринади. Иккинчидан, ушбу моделда ёлғонга жуда кўп ўрин ажратилган. Масиҳийликни қабул қилмаган мусулмонлар янги имонлиларни мусулмон деб ҳисоблайдилар, ваҳоланки “янги имонга келганлар” ўзларини яширин масиҳийлар деб ҳисоблайдилар.

Биз тўртинчи моделнинг изоҳида айтиб ўтганимиздек, Мукаддас Битик шуни кўрсатадики, қувғин ва таъқиблар –масиҳийликнинг аломатларидан биридир. Шунинг учун бу модел таъқибларидан қочиб қутулиш мумкин, деган важ ҳеч қандай кучга эга эмас.

Булардан ташқари, тўртинчи модел аслида эски ислом негизидан айирмасликка имкон яратади. Инжил ҳақиқатининг “ойдинлиги” ислом шаклларига татбиқ қилингани сари мужмаллашади. Янги шароб янги мешларни талаб қилади. Тўртинчи моделни муҳокама қилганимизда, биз булар ҳақида айтиб ўтганмиз.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак