Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 7 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (7-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


7 – боб

Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

Барча олимларни (охират азобидан) қўрқитувчи бўлсин, деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон – Қуръон нозил қилган зот – Оллоҳ баракотли – Буюкдир. У – осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган, бола-чақа қилмаган, подшоҳликда бирон шериги бўлмаган ва барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган зотдир (Қуръон 25:1,2).

 

Нима учун мусулмонлар Исо Масиҳнинг Хушхабарига бунчалик қатъий қаршилик қилишларини миссионер билишни истаса, шубҳасиз, у Қуръон билан танишиб чиқиши лозим. Ўртамиёна ғарб китобхони учун бу китоб катта жумбоқ эканлиги маълум. Бунга сабаб – биз Қуръонда баён этилганларга нисбатан умуман бошқача тафаккур қилишга ўргатилганмиз. Биз ўз табиатимизга кўра рационалистлармиз. Ҳодисалар мантиқий кетма-кетликда юз беришини кутамиз. Биз битиклар асосида тарбия топган одамлармиз, шу боис Муқаддас Китобнинг Эски Аҳдида жамланган “буюк” ва “кичик” пайғамбарларнинг китобларидан ташқари, нажот топишнинг муқаррарлигига ишонишга ўрганиб қолганмиз. Шунингдек, баъзи олимларнинг таъкидлашларича, Янги Аҳд мактублари воқеаларнинг кетма-кетлиги тўғрисидаги аниқ тасаввурларни бизга бера олмас экан. 

 

Муқаддас Китоб ҳодисалари ва воқеалари

Муқаддас Китоб оламнинг яратилиши воқеасидан бошланишига ҳар бир масиҳий кўникиб қолган. Китоб ирқларнинг келиб чиқишини баён этади,  турли  тилларнинг пайдо бўлиш сабабларини батафсил тушунтиради. Қандай қилиб ва нима учун Худо Иброҳимни бутун оламга биринчи йўлбошчи қилиб танлаганини Муқаддас Китоб кўрсатиб беради (Ибтидо 12:1-3). Сўнгра Қоида Ўрнатувчи ва Озод Қилувчи Мусо келади. Воқеа Ёшуа Нун ва Каньон юртининг босиб олиниш воқеаси билан давом этади. Ер юзидаги Исроил Шоҳлиги кейинроқ Довуд ва унинг авлодлари томонидан барпо этилади. Худога хизмат қилиш ва Унга ҳамду санолар куйлаш авжига чиқади. Панд- насиҳат адабиёти вужудга келади. Сўнгра муртадлик масаласини ҳал қилиш учун пайғамбарлар кўкларга кўтарилади. Илоҳий жазо қирғинбарот жанглар ва қувғинлар орқали юз беради. Қайта тикланиш, тубдан ўзгариш ва Худо Қонунларига қайтиш узоққа бормайди, аксинча, маслакдан қайтишга яна йўл очилади.

Шу даврда Худонинг Ёғ Суртилгани келиши тўғрисида башоратлар бўлади, сўнгра – тўрт аср сукунат ҳукм суради. Одамлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган, улар зарбалардан азоб чекардилар. Фаластин охир-оқибат римликлар томонидан босиб олинган бўлиб, Ёғ Суртилганнинг келишига саҳна тайёрланган эди. Яҳё пайғамбар (у ҳам Илёс пайғамбар сингари эди) оламнинг гуноҳини Кечирувчи, Худонинг Қўзиси Исо Масиҳ учун замин ҳозирлади. Исо - бутунлай Инсон ва бутунлай Худо, Раббийнинг улкан хизматларини Яҳё аниқ тасаввур қилади, Исо иблисни кишанлайди, шайтонларни мағлуб этади, ҳасталарга шифо беради, ўликларни тирилтиради, шамол ва тўфонларни бостиради, сувни шаробга айлантиради, нон ва балиқларни баракали қилади. Исо одамларнинг гуноҳларини кечиради, инсон юрагида янги умид ва ишончни уйғотади. Хуллас, Исо Ўзининг хочдаги ўлими ва ўликлардан тирилиши билан одамзоднинг улкан душманини мағлуб этади. Ниҳоят, У шон-шуҳрат билан парвоз қилади ва Ота билан биргаликда солиҳларга Муқаддас Руҳни юборади. Шунингдек, Унинг Ўзи амалга оширган мўъжизалардан янада юксакроғини солиҳлар кўрсата олсин деб имонлиларга куч-қудрат ато этади.

Ҳаворийларнинг биринчи авлоди Худо ато қилган илҳом туфайли Инжилни ёзиб чиқишди. Бошқа гувоҳлар Янги Аҳд Битикларидаги Масиҳнинг маъносини изоҳлашга ёрдам беришди. Ниҳоят, Масиҳ “Севги Ҳаворийси” Юҳаннога келди, уни инсониятга аталган сўнгги мактуб билан руҳлантирди. Биз бу ерда воқеаларнинг кетма-кетлигини кўрамиз. Хуллас, Китобнинг тузилиши ва ниҳояси тугал. Айтилмаган ҳеч нарса қолмаган. Инсониятнинг келажак тарихи тўғрисида ҳамма нарса етарлича айтилган.

 

Қуръон муаммоси

Муқаддас Китоб билан Қуръоннинг тузилиши солиштирилганда шу нарса аён бўладики, Қуръон – мутлақо бошқача китоб. У хронологик тарзда намоён бўлмайди. Муқаддас Китобнинг ҳикоя қилувчи характерига ўрганган ва Китобдаги воқеа-ҳодисалар руҳида тарбияланган ғарб одамлари учун ҳозирги кўринишдаги Қуръонни таҳлил қилиш қийиндай туюлади. Содда қилиб айтганда, Қуръон Муҳаммад айтган фикр-мулоҳазаларни тўплаб тузилган. Биринчи ваҳий Муҳаммад қирқ ёшда эканлигида - милодий 610 йилда келган. Охиргиси эса – милодий 632 йили, Муҳаммад вафот этган йилга тўғри келган. Муҳаммаднинг вафотига қадар Қуръон тўғридан-  тўғри ёзилмаган, қолаверса, етарли даражада тартибга келтирилмаган (Berton, 1977:119). Бу вазифа Муҳаммадни кўрган, билган, шунингдек, ундан узоқроқ яшаганларга юкланган. Тўпланган материални тартибга солиш эса нодир воқеа эди.

Биринчидан, “Фотиҳа” деб номланмиш биринчи сурадан ташқари қолган ҳамма 113 боб ҳажмига кўра энг узунидан бошланиб, энг қисқа бобгача тартиб билан жойлаштирилган.

 

Иккинчидан, кўп суралар хилма-хил. Уларда Муҳаммад турли вақтларда “олган” лавҳалар киритилган (Arberry, 1974:25). Учинчи мураккаблаштирувчи ҳолат Муҳаммадга ва мусулмонларга ваҳий келишидир. Улар учун “Қуръон тили – Худонинг тили, ундаги нотиқлик нақадар ажойиб... Муҳаммад – хато қилмайдиган раҳбар...  демак, мутлақо ва камдан-кам учрайдиган собит қадам...” (Margoliouth, 1911:63).

 

Крэгг ва Спейт “исломнинг ичидан” буюк мусулмон тадқиқотчиси, Қуръон бўйича мутахассис ас-Суйтининг (милодий 1445-1505 йиллари) қуйидаги мулоҳазаларини иқтибос қилиб келтиришади: “Худонинг Китоби (Қуръон) юксак даражадаги мўъжиза эканлигига олимлар ўртасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу мўъжизани кўрсатишга даъват этилганда, ҳеч бир инсон унга тақлид қила олмайди” (Cragg, Speight, 1980:18). Бизга яқин  даврда Раҳмон шундай ёзади: “Хуллас, Қуръон – бу Худонинг соф Каломидир... Худонинг Каломи Пайғамбарнинг юрагидан отилиб чиқарди” (Rahman, 1979:33).                     

Мусулмонларнинг айнан шу сўнгги Қуръон концепцияси мўъжиза сифатида сураларнинг тузилишини ниҳоятда енгил концепцияга айлантирган. Агар бу мўъжиза сирли бўлса, унда хронология муҳим ўрин эгалламайди. Мўъжизани қаерга қўйишингиздан қатъий назар, у иш бераверади. Арберри “Қуръон изоҳлари”га ёзган сўзбошида бу муаммога ноёб адабиёт нуқтаи назаридан қараб, шундай деб ёзган эди: “...Мен ҳаммага маълум бўлган далилга (яъни ҳар бир сура бир-бирига ўхшаш лавҳаларнинг қоришмаси эканлигига – муаллиф изоҳи) аҳамият бермайман, зеро ҳар бир сура – бу яхлит бир бадиий асардир. Унинг қисмлари кўпинча мувофиқ келмайди, лекин у бой ва мафтункор яхлитликни намоён этишини таъкидлаб ўтмоқчиман” (Arberry, 1955:25). Айнан шу сирли адабий яхлитлик матнни вақтинчалик кетма-кетликдан халос қилади. Ричард Белл (1953) сингари баъзи бир олимлар Муҳаммад ҳаётида юз берган ҳодисаларга асосланиб, Қуръонни қайта тузишга журъат билан ҳаракат қилишди. Ҳар қандай қизиқувчан тадқиқотчи шундай қилиши мумкин. Зеро Муҳаммад ҳаётида юз берган воқеалар асосида Қуръон матнидаги сўзларнинг жойини алмаштириш – бу сўзларни янада тушунарлироқ қилади.

Бир-бирига зид материалларнинг қандай қилиб қўшилиб қолганлиги тўғрисида шуни айтиш мумкинки, мусулмонлар масиҳийларга қандай муносабатда бўлишлари кераклиги ҳақидаги масалани оддий намуна сифатида келтириш мумкин. Шон-шуҳрати бошланишида масиҳий ва яҳудийларга, мен Худонинг ҳақиқий пайғамбариман, деб ишонтиришга ҳаракат қилган Муҳаммад шундай гапларни айтган эди:

 

“Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз. Иймон келтирган зотларга энг яқин дўст бўлгувчилар эса: “Биз насронийлармиз”, деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор эканлиги ва уларнинг кибр-ҳаво қилмасликларидир” (Қуръон, 5:56 (54)).

 

Лекин кейинроқ, Муҳаммад чиндан ҳам Худонинг пайғамбари эканлигига яҳудий ва масиҳийларни ишонтира олмагач, уларга қарши чиқди, Муҳаммаднинг қуйидаги сўзларида шу нарса намоён бўлди: “Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!” (Қуръон, 5:54 (51)).

Ҳар иккала оят ҳам “Моида” сурасида берилган, фақат тескари хронологик тарзда! Шубҳасиз, тузувчилар ушбу сурада Муҳаммаднинг яҳудийлар ва насронийларга муносабатларини, бошқа кўплаб нарсаларни ҳам тўплашган. Бу масалада Муҳаммаднинг ҳамма айтганлари шу бобда жамланган, деб бўлмайди.

 

Илк халифалар, жумладан, Абу Бакр ва бошқа дастлабки халифалар  одамлар оғзидан эшитган, терига, тошларга, пальма баргларига, ҳайвонларнинг ясси суякларига ёзилган бу ҳикматли сўзларни тўпладилар, ёзиб олдилар. Шуниси ажабланарлики, ўша пайтда матнда ундошларни ифодаловчи ҳаракатлар акс этмаганлиги сабабли, йиллар ўтган сари матн турли вариантларда ўқилди. Муқим матн ишлаб чиқилгунга қадар яна бир юз эллик йил керак бўлди.

“Ваҳий”нинг мусулмонча концепцияси ҳам Қуръоннинг шу ўринлари билан ўхшашдир. Одамлар ўз сўзлари билан ва ўзларининг услубларида Худонинг иноятларини ёзиб олишлари учун Муқаддас Руҳ уларга илҳом берганига масиҳийлар ишонадилар. Масиҳийлардан фарқли ўлароқ, мусулмонларнинг кўпчилиги, Қуръон абадийдир, эҳтимол, Худонинг Тахтида сақланяпти, олтин лавҳаларга ёзилган, деб ишонишади (Hitti, 1990:26). Бу “ваҳийлар” ўз вақтида осмоннинг энг юқори поғонасидан қуйи поғонасига туширилган ва ерга фаришта орқали, чамаси, фаришта Жаброил орқали жўнатилган деб тахмин қилинади. Чунки бу “ваҳийлар” Муҳаммад ҳаётида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни бошқариш жараёнида жуда керак эди.

Мусулмонлар Қуръонни – Худонинг абадий Каломи деб ҳисоблашади. Бироқ, аслида Қуръон – бу фақат моҳир, ғамхўр диний ва сиёсий арбобнинг еттинчи аср бошида Арабистонда ва ён атрофда юз бераётган ҳодисаларга берган жавобларининг зуҳуридир. Қизиқувчан ғарб ўқувчиси учун Қуръоннинг манбаси сифатида фойдаланилган материалларни ўз ичига олган кўплаб ноёб китоблар ёзилган. Бу ерда миссионерликка оид учта манбани эслаб ўтиш жоиздир:

 

The Mizan-ul-Hagg (“Ҳақиқат тарозуси”) by C. G. Pfander. Эронда 1855 йили ёзилган ва кейинроқ таржима қилиниб, таҳлил этилган by W. St. Clair Tisdall in 1910, London: The Religious Tract Society.

The Original Sources of the Quran by W. St. Clair Tisdall, London: Society For Promoting Christian Knowledge, 1911.

The Sources of Islam by John C Blair, Madras: The Christian Literature Society for India, 1925.

 

Кейингиларининг ҳар бири ўтмишдошларининг ишлари асосида тузилган. Шундай қилиб, Блэрнинг асари аъло даражада асосланганлиги ва ҳужжатларга бойлиги билан ажралиб туради. Айнан шундай тадқиқотчи ҳақиқатдан ҳам кўплаб Қуръон материалларини Муҳаммад давридаги Арабистонда ва унинг ён-атрофида мавжуд бўлган манбаларга олиб бориб тақаши мумкин.

 

Қизиқувчан тадқиқотчиларга мен дунёвий олимларнинг ишларини тавсия қилмоқчиман, масалан, қуйидаги маърузалар рукни бор: The Jewish Foundation of Islam by C. C. Torrey; The Origin of Islam in its Christian Environment by Richard Bell. London: Frank Cass and Company Limited, 1926; Christianity Among the Arabs in Pre-Islamic Times by J. Spencer Trimingham, Longman’s, London, 1979, шунингдек, Studies on Islam, Editor, Merlin L. Swartz (Хеннингергнинг “Бедуинларнинг исломгача бўлган дини”). New York: Oxford University Press, 1981.

 

Икир-чикирларига берилмаган ҳолда, Блэр тадқиқотларидан қуйидагича хулоса қилиш мумкин:

Қуръондаги “насронийлик”ка оид материалнинг кўп қисми ўша даврдаги монофизитлар ва насторийлар ўртасида Ёғ суртилган масаласидаги баҳслар асосида келиб чиққан муаммоларга алоқадор. Шунингдек, бидъатчилар Инжилидан ёки уларни рад қилувчилар Инжилидан олинган материаллар қўшимча манба сифатида хизмат қилган. 

“Ибронийларга” оид материал Талмуд ва Мишнанинг кўп ўринларида учрайди. Шунга қарамай, Мусонинг (милоддан олдинги 1440 йил) синглиси “Марям” – милоднинг бошидаги Исонинг Онаси “Марям” билан бирдир деган Муҳаммаднинг хулосаси чалкашликлардан далолат беради. Бу англашилмовчилик Талмудга ҳам, Мишнага ҳам айб қўйишга асос бўла олмайди.

Зардуштийликдан янада эсда қоларли мисол – бу Муҳаммаднинг жаннат ҳақидаги ҳиссий концепциясидир. Унингча, бу шундай жаннатки, унда ҳар бир эркак учун кўплаб чиройли қора кўзли ҳурилиқолар мавжуд. Муҳаммаднинг, Қуръон – бу “соф” араб китоби деган қатъий хулосасига қарши, олимлар унда баъзи бир эфиоп тилига, шунингдек, санскрит, халдей ва сурёний тилларига оид сўзлар ҳам борлигини аниқлашди (Jeffrey, 1938).

Қуръон борасида айтилган бўлмағур фикрларга дуч келган масиҳий учун юқорида келтирилган маълумотлар ниҳоятда қимматлидир. Ушбу маълумотлар айни замонда Муҳаммаднинг номига ёғилаётган турли айбловларни, жумладан, унга нисбатан телба деб айтилган гапларни инкор этиш учун ҳам ёрдам беради. Зеро, биз у қаердан материалларни олганини биламиз. У ҳеч нарсани ўйлаб топмаган, қайтанга ўз замондошлари оғзидан эшитган гапларни акс эттирган деган хулосага келишимиз мумкин. Унинг даҳолиги шундаки, у бутун материални бирлаштириб, араб тингловчиларига месмерик таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлган. Бундай таъсирнинг сири – оддий арабнинг кўнглини эритиб юборадиган юксак даражадаги жонли овоз кучидир.

Мусулмонлар, Қуръонни таржима қилиб бўлмайди, деб таъкидлашганда, улар Қуръоннинг нутқ хусусиятлари аслиятдагидек ўзининг жозибадорлигини, бойлигини ва жўшқинлик кучини йўқотиши мумкинлигини назарда тутадилар. Қолаверса, ҳар қандай халқнинг шеърий тилда шундай хусусият бор. Таржимада кўп нарса бой берилади. Мусулмонларнинг танқиди фақатгина мана шунга асосланган. Қолган ҳамма жиҳатдан эса Қуръонни таржима қилиш мумкин, қолаверса, Қуръон тахминан юздан ошиқ тилларга таржима қилинган. Унинг материалини хронологик тарзда тартибга солиш мумкин, ўшанда Қуръон мазмуни Муҳаммад ҳаётида юз берган воқеаларнинг маъносини ихзчил равишда акс эттиради.

Бахтга қарши, мусулмон олимлари камдан–кам бу йўсиндаги ўзгаришлар қилишга мойиллик билдирадилар. Гарчи улар бундай нуқтаи назарга, яъни Қуръондаги сўзлар - бу Оллоҳнинг ҳақиқий Каломи эканлигига қўшилсалар-да, бироқ бошқа кимсалар уларнинг китобларига чуқур кириб борганларни хуш кўрмайдилар. Шундай қилиб, Қуръоннинг ғарб тадқиқотчиси уни тартибга солиш ва мазмунини таҳлил қилишни ўз кучига мослаштиради. Мусулмонларнинг Қуръонга бўлган кейинги муносабатларини тушунтириш боши берк кўчага кириб қолган миссионерга жуда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Миссионер умумий тушунчаларга асосланган ҳолда Қуръондаги  кейинги “ваҳийлар” анча олдин айтилганини рад қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам Қуръонда тўлақонли уйғунликни изламасангиз ҳам бўлади. Мусулмонлар Муқаддас Китоб матнларига  мурожаат қилишни истамайдилар, уларнинг фикрича, Қуръоннинг тўлиқ тугалланганлиги Муқаддас Китобни ўрганишга ҳожат қолдирмайди. Лекин бизга маълум бўлишича, Муҳаммад ҳеч қачон Муқаддас Китобни араб тилида кўрмаган. Бинобарин, у мамнуният билан Қуръонни эълон қилган:

 

“Сизлар эса, (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги Китоб(лар)ни тасдиқлагувчи ва у (Китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Оллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!” (Қуръон, 5:52 (48)).

 

Ва яна:

“Ушбу Қуръон Оллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган, ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби) нарсаларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан иборат) муфассал Китобдир!” (Қуръон, 10:38 (37)).

 

Бошқача қилиб айтганда, олдин нимаики яратилган бўлса, Муҳаммад Қуръонда ўша яратилган китобларнинг сўнгги давомини кўради. Бироқ булардан ташқари, у Қуръонни “муфассал Китоб” деб ҳисоблайди. Мусулмонларнинг бунга муносабати шунга олиб келдики, улар бошқа нарсаларга ҳеч қандай эҳтиёж сезмадилар. Айниқса, бугунги кунда мусулмонларнинг Муқаддас Китобни ўрганишга бўлган совуққонликлари ниҳоятда кенг ёйилган.  

Қуръон ва Муқаддас Китоб ҳақидаги масала миссионерлар учун яққол кўриниб турган Қуръон матнлари ва Муқаддас Китоб ҳикоялари ўртасидаги зиддиятлар орқали янада кескинлашади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Муҳаммад Муқаддас Китобнинг манбаларидан тўлиқ хабардор, аммо бу манбалар унга доимо оғзаки равишда етиб келган. Шу боис Муҳаммадни ўзининг манбалари ва Муқаддас Китоб манбалари ўртасидаги катта тафовут асло қизиқтирмаган. Аслида Муқаддас Китобни қўлларида ушлаган масиҳийлар билан мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган баҳс натижасида жиддий тафовут юзага келди. Муқаддас Китоб ва Қуръондаги ҳар бир воқеа ёки ҳадиснинг бир-бирига қанчалик мувофиқлигини билгунларича ҳам тўқсон йилдан бир юз эллик йилгача вақт ўтган эди. Айнан шу масалада исломда жиддий қарама-қаршилик пайдо бўлди. Ё Муҳаммад ноҳақ, ёки Муқаддас Китоб. Муҳаммад ноҳақ бўлиши мумкин эканлигини мусулмонлар ҳатто ўйлашни ҳам истамас эдилар. Шу тариқа мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар Муқаддас Битикни бузиб талқин қилмоқдалар, деган асоссиз ва сохта айбловни илгари сурдилар (Hagg, 1980:38). Масиҳий шундай уйдирмаларга дуч келганда, мусулмонларга Муқаддас Китобнинг илк давридан бошлаб то ҳозирга қадар мукаммал етиб келганлигини сабот билан кўрсатиши лозим. (Муқаддас Китобнинг ҳақиқий эканлиги масаласини китобимизнинг кейинги бобларидан бирида батафсил кўриб чиқамиз.)

Қуръон араб тингловчиларини нимаси билан ром қилишини атрофлича тушунтириш учун А. Ж. Арберри фикрлари билан танишиб чиқиш лозим.

 

“”Келинг, яна бир бор оҳангни кўриб  чиқайлик, чунки мен мусулмон ёзувининг сеҳрловчи ва руҳлантирувчи кучининг калитини топмоқчи бўлганлигим сабабли доимо мени айнан оҳанг ўзига ром қилиб келади... Образларнинг кўплиги ва турли-туманлиги, уларнинг ҳар бирининг осонликча ва қийинчиликсиз қўлланиши... ва ҳар бир образнинг тингловчиларга маълум бир таъсир кўрсатиши... натижасида оҳанг  Қуръоннинг бошидан охиригача сингиб кетган; бироқ бу – ўзгарувчан, беқарор оҳангдир. У нафис, аллаловчи куй ва оҳангбилан ҳикоя қилувчи, қонун- қоидани жорий қилувчи парчалар – жонли ҳамду санолар билан бошланади, қалбларни ларзага келтирувчи маддоҳликнинг, ноғора ва дўмбираларнинг тарақ-туруқи билан тугайди” (Arberry, 1955, жилд 2:8, 9).

Араб нутқидаги урғунинг  нозик ва бой, айни пайтда мураккаблигидан бехабар ўртамиёна ғарб китобхони Қуръон таржимасини ўқиганда жуда кўп нарсадан маҳрум бўлади. Арберри, Дейвуд, Крэгг ўзлари амалга оширган шиддатли, айни пайтда назокатли таржималар орқали Қуръоннинг “сеҳрловчи” кучини инглиз сўзлари орқали кенг оммага етказишга интилишади. Бироқ Қуръон ўқилишини тинглаётган мусулмоннинг нималарни ҳис қилаётганлигини тушуниш учун миссионер классик араб тилининг ҳақиқий билимдони бўлишига тўғри келади.

Қуръоннинг мазмун-маъносига келсак, уни тўлиқ ўқиб чиқмасдан туриб англаш имкони йўқ. Мусулмонлар билан иш олиб борувчи миссионер ўз дўстига шундай дейиш имконига эга бўлиши керак: “Ҳа, мен Қуръонни ўқиб чиққанман. Миллионлаб одамлар учун Муҳаммад буюк ва сўнгги пайғамбар бўлган эди”. Қуръон унинг замондошларига қараганда монотеизмни, янада юқори ахлоқий мезонни акс эттиради: ваҳимага солувчи, оловли дўзах азоб-уқубатларига қарши тинч, сокин жаннатни тасвирлайди ва ваъда қилади. Қуръонда дин ҳақида буюк ҳикматли сўзлар тўпланган ва истисно тариқасида, олам икки гуруҳга бўлинган: “Ислом уйи” ва “Уруш уйи”. Янги Аҳднинг тахминан учдан икки қисмича ҳажмда бўлган ушбу Қуръон китоби туфайли, қолаверса, шахсий ҳаёти мисолида Муҳаммад ўз издошларига ислом йўлида дунёни қандай забт этиш кераклигини яққол намоён қилди. Биз бу диннинг буюк хислатларини ва исломнинг бугунги оламдаги куч-қудратини белгиловчи омилларни кейинроқ кўриб чиқамиз.

 

Қуръонда Исо

Ҳаммасидан ҳам Қуръонда Исони қандай тасвирлангани ниҳоятда ажабланарлидир. Муҳаммад Исони 93 марта тилга олади. Аслида холис фикр юритадиган китобхон Исо – Қуръондаги энг жозибадор шахс эканлигини англаши қийин иш эмас. Қуйида бунга оид далиллар келтирилади. У - “Худонинг хизматкори” деб аталади. Бироқ Ишаё башоратида айтиб ўтилган хизматчининг хусусиятлари асло бунга алоқасиз. Исо - “Пайғамбар” деб таърифланган, аммо Муҳаммад ўзини Ундан устун қўяди. У - “Ҳаворий”, яъни огоҳлантириш учун юборилган Зот маъносида келади. Исо - “Худонинг Каломи” деб аталади, яъни Инжил нуқтаи назаридан У одамзодга нисбатан Худони ифода этади. Муҳаммад Исони “Худодан келаётган Руҳ” сифатида тасвирлайди, Қуръонда “руҳ” сўзи остида нима назарда тутилганлиги умуман номаълум. Қолаверса, Исо – “Аломат”, “Ҳикмат”, “Кечирим”, “Яқин Киши”, “Ростгўйлардан бири” ва “Марҳаматловчи” сифатида тасвирланган. Бу таърифларнинг ҳар бири “Қуръонда Исо” номли китобда атрофлича муҳокама қилинган (Parrinder, 1965:3-54).

Қуръонда Исо “Худонинг Каломи” деб берилган таърифни таҳлил қилиш учун ўқувчига О’Шоннесининг қуйидаги икки китоби жуда қўл келиши мумкин: “Худо Каломининг” Қуръон концепцияси” (1948) ва “Қуръондаги “руҳ” сўзининг маъноси ва аҳамияти” (1953).

 

Қуръонда Исо ҳақида салбий мисоллар

Муҳаммаднинг Исога нисбатан билдирган эзгу ниятларини биз юқорида кўриб чиқдик ва бундан миннатдормиз. Лекин бизнинг олдимизда кўнгилсиз масала – Инжил Хушхабарининг моҳиятини Қуръонда бузиб кўрсатадиган материални кўриб чиқиш муаммоси турибди. Масиҳ илоҳийлигининг асосий масалаларида, Ёғ суртиш ғоясини амалга ошириш концепциясида, Масиҳнинг хочга тортилишида, хочга тортилгандан кейинги танадаги қайта туғилишда, Учлик назариясида шу нарса намоён бўладики, Муҳаммад очиқдан–очиқ Худонинг Каломига қарши чиқади ва уни инкор этади. Ушбу масалаларни “Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари” бўлимида атрофлича таҳлил қиламиз.

Муҳаммад келтириб чиқарган муаммолар Худонинг табиатини у тушунмаслигидан бошланди. У бирлик шаклида кўплик маъноси мужассамлигини англашга қодир эмасди. Муҳаммад Худонинг танҳолигини бўрттириб кўрсатувчи ғояни ривожлантириб борди, Худода Каломнинг ҳам, Руҳнинг ҳам бирга абадий мавжудлигига ҳеч қандай ўрин ажратмади. Бу ҳолат эса ўз навбатида Каломга нисбатан ҳам, Руҳга нисбатан ҳам Қуръонда мумкин бўлмаган мужмалликни келтириб чиқарди.

“Худонинг Ўғли” иборасини тўлиқ тушуниб етмаслик оқибатида Муҳаммад кўпроқ қийинчиликларга дуч келди. Сиз - масиҳий ўқувчи “Худонинг Ўғли” иборасини ҳеч қандай қийинчиликсиз тушунишингиз мумкин. Лекин Муҳаммад учун “Худонинг Ўғли” ибораси ўзида жисмоний тана маъносини ифода этади. Яъни, “Худонинг Ўғли” ибораси Муҳаммад учун шундай маънога эга: Худо осмондан тушади ва Марям билан жинсий алоқа қилади; бунинг натижасида – тасаввур қилиб бўлмайдиган алоқа натижасида ўғил туғилади, шундай қилиб, унга “Худонинг Ўғли” деб ном берилади.

Юқорида айтиб ўтилган икки сабаб  туфайли Муҳаммад “Худо Ўғли” тушунчасининг асл маъносини англаб етмайди. Шунингдек, Исо Худонинг “тажассумини ифода этган образ”, яъни илоҳий табиатга эга эканлигини Муҳаммад ақлига сиғдира олмади.

 

Қуйида Қуръондан келтирилган икки парча Муҳаммаднинг қарашларини тасвирлайди:

 

“Оллоҳ – Учтанинг (яъни Оллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир” деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона Оллоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди” (Қуръон, 5:77 (73)).

Ва яна: “Яҳудийлар: “Узайр Оллоҳнинг Ўғли”, дедилар. Насронийлар: “(Ийсо) Масиҳ Оллоҳнинг Ўғли”, дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Оллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!” (Қуръон, 9:30).   

     

Минг афсуски, Исо – Худонинг Ўғли эканлигига ишонган ҳамма масиҳийларни Муҳаммад бу ерда лаънатлаганини айтиб ўтиш лозим. Муҳаммаддан 500 йил олдин ҳаворий Юҳанно шундай ёзган эди: “Агар Исонинг Масиҳлигини инкор этувчи ёлғончи бўлмаса, унда ёлғончи ким? Ота ва Ўғилни ким инкор этса, дажжол ўшадир” (1 Юҳанно 2:22).

 

Бундан шу нарса келиб чиқадики, Муҳаммад Худонинг Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ эканлиги тушунчасида қоқилибдими, демак, қолган муҳим ақидаларни у тўлиқ ўтказиб юбориши керак экан-да: Муҳаммад тажассум бўлиш, ёғ суртилиш, хочга тортилиш ва асосий маъно ифодалайдиган хочга тортилишдан кейин Исонинг қайта тирилиш далилини, Худонинг инсон танасида тажассум бўлишини тўлиқ инкор этади. “Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас – У зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга “Бўл!” дер, бас, (ўша иш) бўлур” (Қуръон 19:36 (35)). Бошқача қилиб айтганда, Худо хоҳлаган ишини қилишга қодир, деб айтган Муҳаммад, Худо фақат бир нарсани амалга оширмайди, хусусан Ўзини одам танасидаги Худонинг Ўғли сифатида зоҳир қила олмайди, деб таъкидлаб, ўзига ўзи қарши чиқади. Худонинг инсон танасида ерга тушиб келиш имконига эга эканлигини тушунишни истамаган Муҳаммад, бундай тажассум бўлишнинг мақсади нимадан иборат эканлигини асло тасаввур қила олмайди. Исонинг хочга тортилиши Муҳаммаднинг тор тушунчаси ва тасаввури бўйича, айниқса, танбеҳга лойиқ. Исонинг хочга тортилганлигини инкор этиш учун унда маълум сабаблар мавжуд:

 

“... Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда: “Оллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни бизлар ўлдирганмиз”, деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки Оллоҳ уни Ўз ҳузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсога) албатта иймон келтирур. Қиёмат кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур” (Қуръон 4:156-157 (157-159)).

Муҳаммаднинг таъкидлашича, Қиёмат Кунида Исонинг Ўзи барча одамларга қарши – ўзгаларнинг гуноҳлари эвазига У хочга тортилганлигига, дафн қилинганлигига ва учинчи куни яна ўликдан қайта тирилганига ишонганларга қарши гувоҳлик беради. Аслида Муҳаммад Худонинг қалбига,  инсон зотини қутқариш хизматига ҳужум қилади.

Муҳаммад учун энг катта тўсиқ – бу нажот топиш ғояси бўлди. Ҳақиқатда эса унинг кўплаб ваъзлари яқинлашиб келаётган Қиёмат Кунининг ваҳималарига асосланган. Муҳаммаднинг сўзларида тўлиқ томир отган қонунга қулларча итоат этиш – бунинг натижасидир. Илк гуноҳларнинг ювилиш имконияти мавжудлигини у тамомила инкор этди. Қуръонда қонунга, жазога ва даҳшатга солувчи “Қиёмат Куни”га алоҳида аҳамият берилади. Қуйидаги аччиқ оятга эътибор қаратинг: “Улар азобни кўрган вақтларида агар ўзига жабр қилган (яъни кофир бўлиб ўтган) ҳар бир инсон учун Ердаги бор нарса бўлса у (ўша азобдан қутулиш учун) албатта уни (бор нарсасини) фидо қилган ва (иймон келтирмагани учун) афсус-надоматлар чеккан бўлур эди. (У Кунда) уларга зулм қилинмаган ҳолда ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур (яъни бу дунёдаги қилмишларига яраша жазоланурлар)” (Қуръон 10:55 (54)).

Ҳеч қандай гуноҳни ювиш, ҳеч қандай ёғ суртиш бўлмайди, ҳеч қандай хочга тортилиш, оламнинг гуноҳини олиш учун ҳеч қандай Худонинг Қўзиси бўлмайди, Иблиснинг ҳеч қандай ғалабалари, гуноҳ ва ўлим бўлмайди, абадий ҳаётга эришиш учун қабрдан ҳеч ким тирик чиқмайди. Исонинг Қуръондаги образи Унинг Ўғил эканини, Унинг Илоҳийлигини, Худонинг Ёғ суртилгани сифатида ҳақиқий вазифасини, Азоб чекувчи Хизматкор эканлигини, Унинг хочга тортилишини, зарур бўлганда Унинг ўликдан қайта тирилишини тан олмайди. Муҳаммад билибми ёки билмайми, Инжилнинг юрагини суғуриб олди. У Исонинг на Раббий эканини, на Нажоткор эканини кўра олди. Қисқаси, Муҳаммад ва унинг издошлари ўзларини схемалар бўйича ҳавола қилдилар. Агар биз мусулмонларнинг ривоят ва қонунларга нисбатан қулларча итоат этишининг кенглиги ва чуқурлигини тўлиқ тушунмоқчи бўлсак, кейинги икки бобда айнан шу схемаларга эътиборимизни қаратишимиз керак.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак