Чиқиш (2-Таврот) 36 bob
1 Базалил, Охолиёв ва бошқа ҳамма иқтидорли усталар Эгамиз амр этган ҳамма ишларни бажарсинлар.хизматни бажаришлари учун Эгамиз уларга маҳорат ва қобилият ато қилган.” Муқаддас чодир ясашда талаб қилинган ҳар қандай
2 Мусо Базалилни, Охолиёвни ва Эгамиз қобилият ато қилган ҳамма иқтидорли усталарни, юраги завққа тўлган одамларни чақирди.
3 Муқаддас чодирни ясаш учун Исроил халқи олиб келган ҳамма назрларни Мусо усталарга берди. Булардан ташқари, халқ ҳар куни эрталаб Мусога кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишарди.
4 Ишларни бажараётган ҳамма усталар юмушларини ташлаб,
5 Мусонинг олдига келиб айтишди: — Эгамиз бизга амр этган ишлар учун халқ керагидан ортиқ олиб келяпти.
6 Шунда Мусо: “Биронта эркак, аёл энди Муқаддас чодир учун назр олиб келмасин”, деб буйруқ берди. Унинг буйруғи қароргоҳ бўйлаб эълон қилинди. Шундан кейин халқ назр олиб келишни тўхтатди.
7 Халқнинг олиб келган назрлари ишнинг ҳаммасини бажаришга етиб, ҳатто ортиб ҳам қолар эди.
8 Ишлаётганлар орасидаги энг моҳир одамлар Муқаддас чодирни ясадилар: Моҳир тикувчилар Базалилнинг кўрсатмаси билан Чодирнинг ички қаватини қилдилар. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлди. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан солиб, бу чойшабларни безатдилар.
9 Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак эди. Ҳамма чойшабларнинг ўлчови бир хил эди.
10 Улар чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган бештасини ҳам шундай қилдилар.
11 Ҳосил бўлган икки узун бўлак чойшабнинг бўйига кўк матодан элликтадан ҳалқа тикдилар.
12 Ҳар икки томонга тикилган ҳалқалар бир–бирига рўпарама–рўпара эди.
13 Кейин олтиндан элликта илгак ясадилар, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига уладилар. Шунда Чодирнинг ички қавати бир бутун бўлди.
14 Муқаддас чодирнинг қопламаси учун эчки жуни матосидан ўн битта чойшаб тикдилар.
15 Ҳар битта чойшабнинг бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак эди. Ўн битта чойшабнинг ҳаммаси бир ўлчовда эди.
16 Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган олтитасини ҳам шундай қилдилар.
17 Уланган икки бўлак чойшабнинг бир бўйига элликтадан ҳалқа тикдилар.
18 Кейин, Чодирнинг қопламаси бир бутун бўлсин деб, иккала чойшабни бирлаштириш учун бронзадан элликта илгак ясадилар.
19 Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан ташқи қоплама қилдилар.
20 Акас ёғочидан Муқаддас чодирни тутиб турадиган ромлар ясадилар.
21 Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак эди.
22 Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллель бўлган иккита тиргак ясадилар.
23 Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясадилар.
24 Бу ромлар остига қўйиш учун кумушдан қирқта таглик — ҳар бир ром учун иккитадан таглик қилдилар, ҳар бир тиргак остида битта таглик бўлди.
25 Чодирнинг шимол томонидаги девори учун йигирмата ром ясадилар.
26 Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан, жами қирқта кумуш таглик ясадилар.
27 Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром,
28 Чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясадилар.
29 Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштирдилар. Битта бурчак ҳосил қилиши учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштирдилар. Ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинди.
30 Шундай қилиб, ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор қилинди, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан таглик ясалди.
31 Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба,
32 шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясадилар.
33 Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар Чодирнинг бошидан охиригача чўзилди.
34 Ромларни олтин билан қопладилар, тамбаларни ушлаб турадиган олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштирдилар, тамбаларни ҳам олтин билан қопладилар.
35 Майин зиғир матосидан ички пардани тикдилар. Пардага кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан солиб, уни безатдилар.
36 Ички парда ушлаб турилиши учун акас ёғочидан тўртта устун ясадилар. Устунларга олтин қоплаб, уларга олтин илгакларни маҳкамладилар. Устунлар учун эритилган кумушдан тўртта таглик ясадилар.
37 Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан пардани тикдилар. Парда устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан нақш солдилар.
38 Бу парда ушлаб турилиши учун бешта устун ясадилар. Устунларнинг тепасини ва ҳалқаларини олтин билан қопладилар. Устунларнинг бешта таглигини эса бронзадан қилдилар.